№38 2014 йил июнь

Page 13

VATANDOSH

ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ

№ 38, 18 июнь, 2014 йил

13

ТУРИБ. . . ваҳҳобий ҳам, акромий ҳам эмас, шунчаки, ўз маданиятига садоқатли қолаётган мусулмон ўзбек, холос”, деб жавоб қилди. У ёғига нималар бошланганини, гапнинг очиғи, таърифлашга тил ожиз. Шунинг учун гапириб ҳам ўтирмайман. Энди туғилган кунда тортнинг устига шам териб келиб, “хаппи бёрздай ту ю”, деб куйлашлар, туғилган куни бўлаётган инсоннинг (одатда, вояга етмаганлар) шамни пуфлаб ўчириб, аллақандай тилакларни тилаши ҳақида ҳам гапириб ўтирмайман. Айтишларича, бу одат Ўзбекистонда ҳам анча оммалашиб улгурган. Бу ердагиси ҳатто Ўзбекистондагисининг олдида арзимаган эрмак мисолмиш. Балким. . . Янги йилни нишонлашчи? Қизиқ. Янги йил кечасига икки кун қолган эди. Мен Тошкентдаги одатимга кўра, шерикларни тунги соат ўн иккидан сўнг даунтаун (шаҳар маркази) да йиғилишга чақирдим. Биргалашиб Янги йилнинг илк кунини бирга қарши оламиз, дуолашамиз, дедим. Кўпчилик Янги йилни тантана қилмаслигини айтиб узр сўради. Эътиқодимизга зид деди. Ўзимча, таклифимдан уялиб ҳам кетдим. Узр сўрадим, бизда бу одат совет пайтидан қолиб кетган, деб ўзимни оқлагандай бўлдим. Тунги ўн иккидан кейин уйқум келмай даунтаунга тушдим. Во ажаб, ҳамма дўст шу ерда. Гап “титиш” одатим йўқ. Қучоқлашиб кўришдик (кўчага тўлиб олган америкаликлар бу қилиғимиздан ҳайратга ҳам тушмади), бир биримизни кириб келган Янги йил билан табрикладик. Кейин катталардан бири қўлни дуога очиб, “орамизда гапни таклаш касбига ўқиганлар бор, шулар бир дуо қилсин”, деди. Гапни таклашмиш, жаа унақамас. Дуо қилишга тушдим, дуодаги мана бу сўзлар ватандошларни ҳайратга

солди: “Ватанимиз тинч бўлсин, одамлардаги оқибат йўқолмасин, юртимиздан тўкинлик, барокат кетмасин, Аллоҳ лозим топса, майли мана шу йилнинг ўртасидами, сўнгроғидами, ҳаммамизни ўз юртимизда, ўзимизга қадрдон кўчалар, маҳаллалар, қадрдон инсонлар даврасида йиғилиб, мана шу дуони қалбда ўзгача бир хурсандчилик билан яна бир бор эслаб ўтишни насиб эцин”. . . Дуони эшитган шерикларимиздан бири, “Эе, бу ёққа келганимиздан сўнг, нима бўлса шу ерда кўрайликда, ахир, раз чиқдингизми, у ёқни энди тинч қўйиб, бу ёқни ўйлаш керак”, деб қолди. Мен Ватанни ўйламай яшолмайман. . . . Бир дўстмиз неча кундирки, асабийлашган, аввалги гапдонлигидан асар ҳам йўқ. Ишдан сўнг шаҳардаги сўлим жойлардан бирига бордик. Шу ерда мен ундан бундай кайфиятининг сабабини сўрадим. “Эе, келиниз Нью-Йоркка, бир яҳудий таниши билан кетиб қолди. Нима эмиш, ман унинг эркинлигини менсимай, унга зуғум ўтказаётган эканман”, - деди дўстимиз. Бу йигит турмуш ўртоғини нақадар яхши кўриши, уни ҳатто ишлашга ҳам қўймаслигини билардим. Ҳайрон қолдим. Ҳа, танишининг уйида экан-у, деб тинчлантирган бўлдим. Кейин яна икки кундан сўнг, йигит “келинингиз ажрашайлик деяпти”, деб қолди. Қайтиб келдими, деган саволимга жавобан, “йўқ, ўша яҳудий дугонаси телефон қилиб айтди. Ўзини чақириб бер, десам, ўзи сен билан гаплашишни истамайди, кўришни ҳам хоҳламайди, деб жавоб қилди”, деди. Хуллас, йигит анча уринди, бўлмади. Ажрашди.

Яқинда “келин”ни тўсатдан учратиб қолдим. Ўзи айтмоқчи, анча замонавийлашган, шортик, майка кийган, сочини сариққа бўяган. . . Унинг биринчи гапиёқ мени мутлақо ҳайратга солди, “ман мутлақо эркин бўлдим, чинакам эркинликка эришдим, энди ҳаёт нималигини сездим, Америка менинг кўзимни очди”. . . Қайси эркинлик ҳақида гап кетаётганини, гапнинг очиғи, унча тушунмадим. Ота-она, уларнинг маҳалла, қариндошлар олдида қандай аҳволга тушиши мумкинлигини сўрадим. “Менинг ҳаётим, бу меники, маҳалла учун ёки қариндошлар учун яшамайман-ку ахир. Ота-онам мени тушунишади, ажрашганимизни айтдим, ҳайрон бўлишди, аммо ихтиёримга қарши чиқишмади”, - деди қиз. Шу пайт йигитнинг гаплари эсимга тушди, у қизнинг отасига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирган ва агар қизи билан алоқада бўлса, унга тушунтириб қўйишни, бу аҳди яхши эмаслигини уқтиришни сўраган. Ота эса, “ўзларинг ҳал қилларинг, биз қаёқда-ю, санла қаёқда”, деб жавоб қилган экан. “Бизнинг маданият, диний қадриятларимиз. . . ”, дея бошлаётган гапимни қиз шартта бўлди, “Кераги йўқ, мен ўзим учун маъқул йўлни танладим, энди қайтиш йўқ”, деб жавоб қилди. Эшитишимча, бу каби ажралиб кетишлар Америкада жуда ҳам урчи-

Журналист Ҳусниддин ҚУТБИДДИН

ган. Ҳайратланарлиси, бу хунук одат ўзбеклар орасида жуда кўп. Бошқа миллатларда ундай эмас. Айб фақат қизларимизда ҳам деёлмайман. Шу ерга, Америкага келиб, бу ерда юриб, иккита боласи билан аёлини ташлаб ўзга штатга кетворган бир йигитни ҳам биламиз. Аёл тишинитишига қўйиб яшади, меҳмонхона ва савдо марказларида ишлади. Кунлардан бир кун уни ёши каттароқ америкалик уйига бир кунлик ишга чақирди. Болаларингни ҳам олиб кел деди. Аёл ишга келганида эса, уй эгаси уни қариндошлари билан кутиб олиб, турмушга чиқишни таклиф қилди. Аёл у ердан йиғлаб кетиб қолди. Биз шериклар билан уни овутдик, болаларини ҳам. Хабар олиб турадиган бўлдик. Бир куни қарасак ўша америкалик унинг эшиги ёнида турибди. Ёмғирли кун эди. Уни кўзларига қараб ҳаммасини тушундик. Ҳозир ўша аёл ва унинг икки фарзанди билан яшаяпти. Эр эса, эмишки аллақачон Ўзбекистонга кетган… Сўнгги мисол мен учун чиройли хотимага учраган воқеалардан. Аммо бундай воқеалар жуда ҳам кам. Ана энди, сиз ҳам, азиз суҳбатдош, мен каби юқорида эслаганим мақол ҳақида ўйлаб кўринг. Унда ҳақиқат борми ёки. . . Ҳусниддин ҚУТБИДДИН, Питсбург, Пенсильвания

Виржинияда сайл бўлди Шу йилнинг 31 май куни Вашингтон яқинидаги Виржиния давлат паркларидан бирида ўзбекистонликларнинг дала сайли ўтказилди. Ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган йиғинда бу сафар 100 ортиқ одам қатнашди. Йиғинда ёшу-қари жамул-жам бўлиб, ўзбекона дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуриш имконига эга бўлди. Ош, кабоб, сомса каби миллий тансиқ таомлар тортилиб, болалар ва катталар учун турли ўйинлар ташкил этилди. Ватандошлар бир-бирлари билан эсдалик учун суратларга тушиб унутилмас таассуротлар билан қайтдилар.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


Issuu converts static files into: digital portfolios, online yearbooks, online catalogs, digital photo albums and more. Sign up and create your flipbook.