Page 1


ЖАҲОНГИР МАМАТОВ САВОБ СЎҚМОҒИ ѐки навбатдаги 104 саволга жавоб 1.Турган битгани сиѐсат САВОЛ: Жаҳонгир ака, битта саволим бор эди. Сиз ўзингиз айтгандек фаол сиѐсатни ташлаб кетгансиз. Бу сиѐсатдан узоқ тураман дегани. Агар ҳамма шундай қилиб ўзини сиѐсатдан четга олса, келажагимиз нима бўлади? (Эътибор). ЖАВОБ: Бу ҳақда ѐзганимда мен фаол сиѐсатдан кетганимни айтгандим. Бунга ҳам бир йилдан ошди. Бу дегани бирор-бир ташкилотга аъзо эмасман, бирор ташкилот сафида туриб сиѐсат юргизмайман дегани. Бу қадар оддий. Бугун ҳам фикримда собитман. Лекин ўшанда ѐзганимдек, бу дегани сиѐсатдан бутунлай кетдим дегани эмас. Ҳаѐтнинг ўзи сиѐсат, ҳар бир айтилган гап сиѐсат. Бунинг устига ўз мустақил қарашингиз ва ўз мустақил позициянгиз бўлса, унда ҳар бир айтган сўзингиз ҳам фаол сиѐсатдан иборат бўлади. Демак, мен фаол сиѐсатдан кетганим билан сиѐсатдаги фаолиятим ҳали ҳам фаол деб ҳисоблайман. Чунки сиѐсатга ҳар ким қўлидан келгани қадар ҳисса қўшса, сиѐсат жамиятнинг таянч нуқтасига айланади.


Менинг қўлимдан келгани ѐзувларим. Буни эса четга сурмай, вақтим етмаганига қарамай фаол давом эттираяпман. Сиѐсатдан кетдим деб бир жойда пусиб ѐтганим йўқ. Ёзганларимнинг ҳаммаси сиѐсатдан иборат бўлиб қолмоқда. Сиѐсат бўлганда ҳам энг тепаси. Ҳатто “Носиѐсий…” деб ном қўйсам ҳам турган битгани сиѐсатга айланиб кетмоқда. Шунинг учун мендан хафа бўлишингиз нотўғри. (1 нобр, 2010 йил). 2.Диктаторлар декадаси САВОЛ: Бу йилдан қониқдингизми? Келжакда бизларни нима кутмоқда? (Зафар). ЖАВОБ: Гарчи 2010 йилнинг сўнгги кунлари бўлсада, тугаѐтган йил ҳақида гапирмоқчи эмасман, чунки унданда муҳимроғи бор. Бу эса 21 асрнинг илк ўн йиллиги битгани ва бу дунѐда диктаторлар декадасига айланганидир. Агар жиддий ва фавқулодда одимлар отилмаса, радикал сиѐсий тадбирлар кўрилмaса, шу кетишдa 21 аср ва умуман дунѐнинг келажаги диктатура, яккаҳокимлик ғалабаси, эркинликлар бутунлай битган манзилга айланиб қолиши мумкин. Албатта, бу ўн йиллик давомида диктатуралар кучланиши ва демократия қарор топган давлатларда эркинликлар чекланиши ўз-ўзидан бўлган эмас. Сабабсиз оқибат бўлмайди. Айниқса, терроризмнинг кучайиши эркинликлар чекланишида салмоқли ўрин тутди.


Мен Америкага келган ва мени ҳайратга солган 1998 йилдаги эркинликлар бугун ширин хотирага айланди. Ўшанда биз мамлакатнинг у четидан бу четига кўчганмиз ва йўлда биров на ҳужжат сўраган, на юкларимизни текширган. Бугун эса аэропортларда ички кийимларнинг остига қадар қўл кирмоқда. Мен бунга қарши эмасман. Текширилиши керак. Чунки осмонда портлаб кетгандан кўра, аэропортда тинтув қилинган яхшироқ. Бу худди Тожикистондаги ѐки Чеченистондаги жангларда ўлгандан кўра, Ўзбекистондаги тинчлик яхши, деган гапга ўхшаб қолди. Ҳа, инсоният мана шундай танлов билан юзма-юз қолди. Ё ўлим, ѐ ҳаѐт. Табиийки ҳамма ҳаѐтни танлайди. Ҳаѐт эса қаттиқ назорат остидаги сукунатли тинчликка айланди. Қўрқинчли тинчлик. Ўшда қирғизнинг қўлида қийналиб ўлгандан кўра, Ўзбекистонда қийналиб бўлсада тинчгина яшаймиз ѐки уруснинг зуғумига чидаймиз, деган гапларни кўп эшитдик ва ҳар куни эшитиб турибмиз. Афғонистонда бекордан-бекорга ўлиб кетгунча, бошқа маданиятларга сингиб кетсак нима қилибди, деган афғонларнинг сон-саноғи йўқ. Бундан ўн йил олдин Америкада бирор миршаб кўчада бировнинг ҳужжатини текширишга журъат этолмасди, чунки ҳақли эмас эди. Бугун эса бемалол бўлиб қолди.


Илгари бу ерда миршаблар суднинг қарорисиз бировнинг уйига мутлоқ кира олмас эдилар, ҳозир эса бу ҳам бемалолга айланмоқда. Телефон сўзлашувларидан интернет ѐзишмаларигача ҳаммаси дахлсизлигини йўқотди. Кечагина бунга қарши чиққанлар бугун тарафдор. Ҳатто мен ҳам. Чунки ҳар қадамда таҳлика. Хуллас, 2001 йилдаги лаънати портлашлар Американи бутунлай ўзгартирди. Бугунги Америка кечаги Америка эмас. Шунга қарамасдан дунѐ кезган тажрибамдан келиб чиқиб ҳали ҳам бугунги Америка бугунги дунѐда ҳали эркинликлар бошқа жойларга нисбатан бир қадар сақланиб қолаѐтган жойдир деб айта оламан. Ҳали, бу ерда Авропа каби аэропортларда қаршингиздан автомат ўқталган гуруҳлар чиқиб қолмайди. Ҳали, Фарангистон каби озчиликларни қувиб солишмаяти, гарчи улар ҳар кун бир қилиқ чиқариб туришган бўлишсада. Ҳали, аѐлларнинг бошидан ҳижобни юлиб олишгани йўқ. Ҳали, бошқа миллат вакили бўлганинг учун ишдан четлатишмаяти… Ҳали, деяпман, чунки дунѐ бугунги каби илдамласа, ҳали бу нарсалар ҳам ширин хаѐлга айланиши мумкин.


Шунинг учун янги декадага қадам қўйган ҳар бир инсон дунѐдаги эркинликлар сақланиб қолиниши ва диктатуралар кучланмаслиги учун нима қилмоқчиман, деб ўзи ўйлаб кўриши керак. Уни қилинг, буни қилинг, деб ақл суқмоқчи эмасман. Чунки ўтган ўн йилликда фақат Америка эмас, бутун дунѐ ўзгарди. Инсон қадрияти мезонлари ва тафаккурининг сарҳадлари ўзгарди. Қарашлар ўзгарди. Шароит ва талаблар ўзгарди. Бировдан талаб қилиш, бировга ақл суқиш даври ўтиб кетди. Бу энди аҳмоқ ва лақмаларнинг эрмаги. Соғлом инсон эса энг аввало ўзидан талаб қилиши ва ўзидан сўраши керак. Эркинликлар, озодликлар, ҳуқуқлар устиворлиги учун нима қилдим, нима қила оламан? Дунѐни келaжакда диктатура мутлоқ ҳукмрон бўлган давлатлар мажмуига айланиб қолишдан қутқариш мумкин ѐки мумкин эмаслиги ана шу саволга берилган жавобга боғлиқ. Демак, жавобингиз ўзингизга ѐқса, нью-йоркликлар ибораси билан айтганда, Линколн туннелининг нарѐғида фақат Нью Жерсей эмас, балки ѐруғлик ҳам бор. Ким Нью Жерсейни кўрмоқни истайди, ким ѐруғликни, гап ана шунда!(30 декабр, 2010 йил). 3.Шерзод ва Нодир САВОЛ: Бугунги ѐшлар деган мавзуни давом эттира оласизми?(Ўткир). ЖАВОБ: Мартин Бурен(Martin Buren), Уилям Ҳаррисон(William Harrison), Миллард Филмор(Millard


Fillmore), Уилям Тафт(William Taft), Уаррен Ҳардинг(Warren Harding), Честер Артур(Chester Arthur)… Буларнинг кимлигини биласизми? Билмасангиз хафа бўлманг, чунки уларнинг кимлигини оддий америкаликларнинг кўпчилиги ҳам билмайди. Ваҳоланки, улар Америкага президентлик қилган 44 кишидан баъзилари. Америкалик одамлар эсламайдиган бу одамларни мен нега гапириб қолганимга ажабланаѐтган бўлсангиз керак. Чунки уларни мен ҳам билмасдим. Душанба куни Америкада Президентлар куни эди. Бу умуммиллий байрам. Ишга бормадик. Аммо шу байрам баҳонасидаги бир йиғинга бордим. У ерда ҳам уларни эслашмади. Ўша биз отларини эшитавериб билиб қолганларимизни хотирлашди. Қолганларнинг Америка бўлганки, эслашмайди ҳам.

тарихида

хизматлари

кам

Шу ерда мен икки ўзбек йигити билан танишдим. Шерзод ва Нодир. Улар Тошкентда олийгоҳни битириб, АҚШда илмларини давом эттиришаѐтган экан. Ўзбекча гапираѐтганлари диққатимни тортиб, гаплашиб қолдик. Чўчитмаслик учун ўзимни танитмай турдим. Танаффусда бирга чой ичиб, суҳбат қурдик.


Табиийки, суҳбат мавзуи президентлар ва курсилари лиқиллаѐтган диктаторлар… Дунѐда ҳамманинг оғзида шу гапда. -Сиз элчихонада ишлайсизми?-деб сўради Нодир. -Йўқ, менинг элчихонага алоқам йўқ. Мен 13 йилдан бери АҚШда яшайман, унгача Туркияда яшаганман, бу ерга ишхонам орқали таклиф бўлганди, майли деб кела қолдим. Улар чўчишмасин деб батафсил изоҳ бергандим, Шерзод: -Бизга фарқи йўқ, мухолифатчи бўлсангиз ҳам гаплашаверамиз, Нодир шунчаки сўрадида,-деди. У ѐқ бу ѐқдан “айланиб”, Миср ва Ливиядан кейин Ўзбекистонга “ўтдик”. -Ўзбекистонда ҳам шундай эҳтимол борми?-дедим мен. Нодир жавоб қилди: -Бор, бўлганда ҳам жуда катта. Миллионлаб ѐшлар четда, ҳаммаси бўлмаса ҳам кўпчилиги “нет”га уланган. Келишиб, маълум бир вақтда Тошканга қайтиб, меҳмонхоналарда тўхтаб, кейин бир кунда намойишга чиқиб, ҳукуматни шок қилиш мумкин, улар уйқудан уйғонгунча Оқсаройни ҳам олиш мумкин. Жуда катта потенциал бор. Бу план “А”, хўш план “Б” нима? Ҳамма гап ана шунда. Нодир жуда мулоҳазали йигит экан, деб турсам Шерзод ҳам ундан қолишмас экан: -Мен Яқин Шарқ ѐшларини яхши биламан. Уларнинг бир қанча “теневой” ҳукуматлари бор. Бизда-чи? Бизда ҳатто тўғри-тузук мухолифат йўқ. Беш олтита чоллар қолган, деб эшитамиз, агар сайтларига кириб қолсангиз улардан ўрганадиган нарса йўқ. Чунки уларда давлатчилик, ҳукуматчилик тажрибаси йўқ. Аналитика умуман йўқ.


Мен бироз ранжигандек бўлдим, аммо ҳазил билан буни билдирмадим: -Оқсаройга кириб қолишса, пойондозда юролмай тўқнашиб йиқилишади, демоқчимисиз? -Бўлмасачи, унинг учун ҳам тажриба керак. Мана яқинда Оскар маросими бўлади, қаранг бир кун олдин ѐш артистлар қизил гилам устида юришни машқ қиладилар. Майли, бу муҳим эмас. Лекин бизда ѐшларни бирлаштирадиган куч йўқ. Америкада тузилган бир-икки ѐшлар ташкилотини эслатгандим, Нодир тутоқиб кетди: -Биттасининг бошлиғи АҚШ фуқароси экан, шпионликда айблангач, Россияга қочиб кетибди, яна биттаси андижонлик миллионер акаларимизнинг пули деб ѐшларга 50-100 минг долларлик бизнес ваъда қилмоқда. Нима эмиш, бизнес қилиб 75 фойизини андижонлик акага ва яна ўн фойизини ѐшлар ташкилотига бериш керак экан. Буни “Дода”нинг сиѐсатидан фарқи йўқ-ку? -Аммо қизиникидан фарқи бор, қизи 95 фойизини олади,дедим мен. -Ана сиз ҳам билар экансиз… Лекин Оқсаройни олиб, шуларга берамизми? Алихўжа Валихўжа эмасми? -Йўқ, буларга тегмайди,-деди Шерзод.-Қамоқларда тайѐр бўлиб турганлар бор. Оқсаройни олсангиз демократия қиласизми, қиласиз, қамоқдагиларни чиқариш керакми, керак: улар бегуноҳ қамалган. Қийналиб аламлари кучли бўлиб қолган, бунинг устига диний ташкилотлар яхши тузилган, бир кунда сизни ағдариб ташлайди. Кейин нима бўлади? Мавҳумлик… Бизда диний ташкилотларнинг ҳам


Жаҳон банкида ишлаб қайтган Абдулла Гуллари ѐки катта шаҳар ҳокими бўлган Таййиб Эрдўғанлари йўқ. -Йигитлар унақада Каримовдан яхшиси йўқ экан-да,-дея киноя қилдим. -Буни вақт кўрсатади… ундан яхшиси чиқиши учун анча вақт керак. Азимовга ўхшаганми, ҳатто Гулнорага ўхшаганми биттаси келиши ва озгина юмшатиши керак. -Гулнора-я?-дея ҳаяжонланиб сўрадим мен. -У отасидан бир этаж юмшоқ, кейин кўпга қололмайди. Ундан кейин яхши лидерлар етишиб чиқади ва ѐшларни бирлаштиради. Агар Горбачевнинг қайта қуриши бўлмаганда 1990 йиллардаги мухолифат ҳам бўлмасди. Акаев юмшоқроқ бўлгани учун қирғизларда лидерлар кўпайиб кетди, Кучма қаттиқўл бўлмагани учун украинлар инқилоб қилдилар, Шеварднадзе Сакашвиллига йўл берди ва мана шундай мисоллар кўп. Бизда ҳам тепада юмшоқроқ одам бўлмаса, инқилобдан кейин ҳам ўзгариш бўлмайди. Шерзоднинг бу гапига Нодир қўшимча қилди: -Халқ чиқиши мумкин, ѐ отиб ташлашади ѐки халқнинг чиққанидан фойдаланган бошқа Каримов тўдаси ҳукуматни олади. Бизда “Дода” пайтида ҳукуматдан кетганлар ҳукуматга келишни истамайдилар. Бунинг ҳам сабаблари кўп. Ҳукуматдагилар бош кўтара олмайдилар, бошлари кесилади. Калласи ишлайдиганлар тезда чет элга кетиб қолмоқда. Чет элда яхши ўрнашиб олгандан кейин нима қилади инқилоб қилиб, ўлиб кетиши мумкин, инқилоб бўлганда ҳам уни четга суришади, сен бизни қийин кунимизда ташлаб кетган эдинг деб… Ана шундай ўйлашади. Бу типик нарса.


Шерзод ва Нодирнинг мулоҳазалари жуда чуқур, ўз фикрлари бор эди ва мен улар билан баҳсга кирмадим. Улар АҚШда давлат бошқарувини ўқиѐтган эканлар. Шунинг учун ҳам президентлар тарихига қизиқиб бу йиғинга келишибди. Мен ўзбекнинг ана шундай ҳур фикрлайдиган болалари ҳам борлигидан ичимда севиндим ва демак келажак ҳали олдинда деган ишончим янада мустаҳкамланди. Кетиш олдидан: -Лидерни кутмасдан ўзларингиз ҳаммани бирлаштира бошласаларингиз бўлмайдими?-дедим. -Бизни “нет” бирлаштирган, фақат “нет”ни бошқарадиган қўл ва тугмани босадиган “собачка” йўқ,-деди Шерзод.-Қўл кесилган, “собачка”ни эса чанг босиб ѐтибди. Дарвоқе, тепада номлари келтирилган президентлар рўйхатини Шерзод ўз адресини ѐзиб берган қоғоздан олдим. Бу йиғин учун махсус тайѐрланган варақа экан. Мен йиғинга кираверишда кўрмабман, улар эса бир нечтадан олишибди. Бу икки ѐшга айтадиган анча гапларим бор эди, лекин ичимга ютдим ва гапдонлик одатимни буздим, зотан энди ѐшларни эшитишимиз керак, бўлмаса тилимиз узун, қулоқларимиз эса кар бўлиб қолади.(23 феврал, 2011 йил). 4. Туғилган кун


САВОЛ:Ёшлар мазусини давом эттиришингиз мени хурсанд қилди. Лекин ѐшларнинг четга чиқиб ҳам кўп ҳолларда ўзгармаѐтгани мени ташвишга солади. Шу ҳақда батафсилроқ тўхталсангиз. (Зокир). ЖАВОБ:Кеча Жамшид деган укахонимизнинг ва унинг қайни-укаси Сарварнинг туғилган кунини нишонладик. Улар икки кун фарқ билан туғилган бўлсаларда бир вақтда байрамлашишга қарор беришибди. Зиѐфатда бундан беш йил олдин кўрганим бир йигит ҳам бор эди. -Сиз Ўзбекистонга кетмаганмидингиз?-деб сўрайман ундан. -Йўқ… шу ердаман… хизматчилик… юрибмиз,-деди у ғамғин овозда. Бу йигит жуда яхши эсимда қолган. Беш йил олдин у ўзи каби беш тенгдоши билан бирга айни уйда ижарада турарди. Бир кун меҳмонга чақиришди. Ўшанда ҳамма жойда асосий мавзу Андижон воқеалари эди. Лекин бу йигит гапга аралашмай, фақат кинояли бош силтаб ўтиргани диққатимни тортди. У дипломатия олийгоҳини битириб келган ва жим ўтириши ноодатий эди. Уни гапга тортдим. Қарасам, у бизни ватан хоини, деб ҳисоблар экан ва Ўзбекистондаги режимни жон-жаҳди билан оқлашга урина бошлади. Шунда мен унга: -Сизни тушунаман,-дедим,- инсоннинг онги ҳам компютер. Унга қандай “дастур” юклатилса, шундай ишлайди. Сиз бу ерда аста-секин эски “дастур”ларни улоқтириб, янги “программа”ларни ўрнатишга эҳтиѐҳ сезасиз ҳали, ўшанда гаплашамиз.


У “Сиз ҳали мени роботга ўхшатдингизми?” деган каби бир нарсалар деб хафа бўландек стулини нарироққа суриб, бизга қарамай, суҳбатга қўшилмай ўтирди. Биз суратга тушганда эса у четга ўтиб, кулимсираб қараб турди. Ундан хафа бўлмадим. Чунки бундайларни илк бор кўраѐтганим эмас ва унинг айби ҳам йўқ. Ўқиганини, эшитганини билади. Яхши ўқиган ва ўқиганларига меҳр қўйган. Яъни ѐлғонни севиб қолган, йўқ, ѐлғонни рост деб билган. Озгина ўжар бўлгани учун ҳақиқатни ѐлғон деб турибди. Мана энди орадан беш ўтиб, унга табрик навбатини бериб: -Қани дўстларингиз учун бир нарса айтингчи,-дедим. У гапиролмади. Нимадир бўғзига тиқилиб, кўзида қандайдир алам бурала бошлади. Жаҳли чиққан одамдек атрофга қараб, тутундан алангага айланиб борарди. Ниҳоят гулхан каби ѐнди ва юрагидагини тўка бошлади: -Онам ва укам келишди. Лекин дадамни назоратга олишган, Ўзбекистондан чиқиб кетмайсан, деб шарт қўйишган. “Семѐрка” изларидан юрган экан. Ҳатто телефонда мен билан ҳам гаплашолмадилар… Ҳамма сукунат бағрига чўмиб қолди. Унинг дўстлари ҳайрон. Улар ҳам бехабар эканлар, “наҳотки, наҳотки” деб туришибди. -Мен шу беш йилда бу ерда ишлаб, пул юбориб турдим, жуда катта пул юбордим. Ер олдик, уй қурдик. Уйни ҳам, ерни ҳам тортиб олишди. -Нега? Бекордан бекорга бўлмайди-ку бунақа нарсалар?деди йигитлардан бири.-Сабаби нима?


-Дадам бошлиғи билан гап талашиб қолган экан. У тепадагиларга нимадир ѐзиб берибди. Мен бу ерда кунни кун демай, тунни тун демай ишладим. Шунча ишлаганим, шунча топганим кўкка соврилди. Бунинг устига дадамни қамаб қўйишларидан қўрқаяпман… Умримда бировнинг туғилган кунида бунақа табрик сўзи эшитмаган эдим. Бу йигитнинг эзилиб кетаѐтганидан биз ҳам қийин вазиятга тушдик. Унинг ҳасратли ва аламли гаплари хурсандчилик ўрнини қоплаб олганди. Унга ҳеч нарса дея олмадим. Уни овута олмадим. Фақат шунга амин бўлдимки, унинг эски “комютери” бутун куйиб, ѐниб кетганди. У энди мутлоқ янги “компютер”нинг соҳиби. У ўтган беш йилга, кул бўлган беш йилга ачиниб, фарѐд қилаѐтган эди… Биз зиѐфатдан сўнг одатга кўра суратга тушдик. Йигитлардан бири унга қараб ҳазиллашди? -Жаҳонгир ака бу суратни сайтга қўядилар энди… У индамади, парво ҳам қилмади. Лекин мен суратни сайтга қўймадим. Дадасининг ишига тиркалиши мумкин-да…(18 феврал, 2011 йил). 5.Баҳс САВОЛ:Америкдаликлар билан ҳам турли мавзуларда баҳс қилиб турасизларми? (Шароф).


ЖАВОБ: Америкада сауна худди ўзимизнинг чойхонадек гап. Эртaдан кечгача гурунг. Қўшилган қўшилаверади, кетган кетаверади. Аксарият одам бир-бирини танийди. Кеча Суна тирбанд эди. Улар араб мамлакатларидаги воқеаларни баҳслашаѐтган эканлар. -Буни ЦРУ қилмоқда,-дерди биттаси ва буни асослашга уринарди. Уни танийман. Асли эронлик. Ёшлигида бўйнига пичоқ солишган. Ярим жон бўлиб қолган. “Саунага келмасам оғриқ мени ейди” дейди у икки гапнинг бирида. -Агар бу ишларни ЦРУ қилаѐтган бўлса, нега “Бу ташкилот Мисрдаги воқеалардан орқада қолди” деб танқид остига олишмоқда?- Бу саволни берган киши асли ҳиндистонлик. Уни бир кўришда қаердан эканлигини билмайсиз. Чунки оқвой. Юз тузилиши эса ўзбекка ўхшаб кетади. У ҳар қандай баҳснинг “онасини кўрсатади”. Эронлик унга: -Нима, “Мен қилаяпман” десинми, албаттаки тескарисни айтади,-деб улгурмаган ҳам эди гапга бир араб киши аралашди. Бу одам илгарилари баҳсларга қўшилмас эди. Аммо бугун қони қайнаган. Бу гаплар арабларни камситиш учун айтилаѐтгани, араблар жуда фаол ирқлиги ва бу уларнинг навбатдгаи баҳори эканлигини роса куюниб гапирди. Мен унга эътироз билдирдим: -Шунинг учун ҳам Мисрда уларга сиѐсий партияни армия тузиб бераяти экан-да? -Нима, Ўзбекистонда сиѐсий партия борми?-дея кесатди у.


У билан тез-тез гаплашиб турмасак ҳам бир рус билан баҳсларимизга қулоқ солади доим. Русчани билади. Москвада ўқиган. Хуллас, мен уч соат деганда баҳсни тарк этдим. Бу биринчиси ѐки иккинчиси эмас. Бу клубга аъзо бўлганимга ўн йилдан ошди. Шундан бери бундай баҳслар бор. Демак, менгача ҳам бўлган. Бундан кейин давом этаверади. Баҳсга кимлар қўшилмайди дейсиз? Афғондан тортиб чилиликкача, украину хитойликкача… дунѐнинг ҳамма жойидан келганалар бор. Баҳсга қўшилмай газета ўқиб ўтирганлар ҳам бўлади, албатта. Менга қизиқ бўлган нарса-ҳеч қачон баҳс жанжалга айланмайди. Ҳамма кетаѐтганда бир-бирига хайрли кун ѐки хайрли тун тилайди. Кейинги сафар яна бошқа бир мавзуда баҳсни давом эттираверишади. Биз эса иккита ўзбек бир-биримиз билан баҳс қила олмаймиз. Баҳсда енгилгани учун индамай ўтириш – бу ўзбекнинг ўлими. Ўлса ўладики, ўзи билмаган нарсанинг ростлигини исботлашга уринишдан тўхтамайди. Ушлаганини қўймайди. Охири жанжал бўлади. Енгилганини сездими, бир-бирининг шахсий нуқталарига ҳужум қилади. Камситиш бошланади. Охири бир-биридан кўнгли қолади. Душманга айланиб кетади. Ҳатто хорижда ҳам шу аҳвол. Ҳамма бир-бирини бошқасига ѐмонлайди. Яхшилаб суриштирсангиз уларнинг душманлиги оддийгина баҳсдан бошланади.


Кеча саунадаги баҳсдан айрилар эканман сафга янги қўшилган боливиялик бир киши: -Раҳмат сизларга, мен кўп нарсани билмас эканман, шунинг учун индамай ўтирдим, бундан кейин баҳс мавзусини келишиб олсак балки тайѐрланиб келардим,-деб қолди. Унга ҳиндистонлик оқвой амаки: -Эртага қор ѐғмоқчи, баҳс мавзуси ўша,-деди. -Бўлмаса об-ҳаво каналини томоша қилиб келаман. Ҳамма кулиб юборди. Боливиялик эса жиддий эди. Шу дамда у мен ўйлаб турган масалага ечиб топиб берди гўѐ. Ҳа, бу ерда баҳс қилаѐтганларнинг ҳаммаси билимли ва бир нарсани билмаса баҳслашмайди. Кундалик воқеаларни кузатиб боришади ва саунага ҳам даста-даста газета кўтариб келишади. Шунда ҳам билмагани билганига қулоқ солади. Ўзини камситилган деб ҳис этмайди, аксинча боливияликка ўхшаб мардона тан олади. Биз эса ўлсак ўламиз, аммо баҳсда енгилмаймиз. Балки шунинг учун ҳаѐтда енгилиб юрибмиз…(17 феврал, 2011 йил). 6.Тезлик САВОЛ: Америкада машиналарни жуда тез ҳайдашади деб эшитаман, шу тўғрими? (Равшан). ЖАВОБ: Биз Америкага келганда дастлаб Орегон штатига қўнгандик. Ҳавоси тоза гўшалардан бири. Одамлари ҳам жуда самимий.


Орегоннинг энг катта шаҳарларидан бири Портланддир. Бу шаҳарда уруслар жуда кўп. Улар шаҳарни “Кичкина Россия” ҳам деб аташади. Руслар бор жойда қоидабузарлик, қонунларни писанд қилмаслик авжига чиқади. Улар Россияни қай аҳволга туширган бўлсалар, бу ерда ҳам қаерда яшасалар ўша ерда “ҳунар”” кўрсатадилар. Ҳар куни АҚШ матбуотига назар ташласам, албатта, жиноят ҳақидаги хабарлардан бирортаси уруслар билан боғлиқ эканини кўраман. Улар ѐ ўта ваҳший ѐки ўта аҳмоқона жиноятлар қиладилар. Бугунги матбуотда мен билган Портланд шаҳридан берилган хабар диққатимни тортди. Йўл миршаби соатига 118 мил (190 км). тезликда келаѐтган енгил машинани тўхтатибди. Рулда Станислав Баканов деган “баран”… тағин қанча тезликда ҳайдаб келаѐтганини видеога ҳам олаѐтган экан. -Нега видеога олаяпсан?-деб сўрашса у: -Ютуб(Youtube)га қўймоқчиман,- дебди. Видео тасмани қараб кўришса, у ўзининг соатига 140 мил(225 км). тезликда ҳайдаганини ҳам суратга олган экан. Унинг видео аппарати мусодара қилиниб, ўзи қамоққа тиқилибди. Чунки Орегонда катта тезлик соатига кўпи билан 104 километр. Урус-да… ўзининг келажагини маҳв этибди.


Буни сабоқ бўлсин, дея Америкага яқиндагина келган йигитлардан бирига айтиб берсам у: -Аҳмоқ урус экан-ку?-деди. Бундан хурсанд бўлдим. Демак, биз урусларга ўхшамаймиз, ақллимиз, бундай аҳмоқона ҳаракатларга тўғри баҳо бера оламиз. Бир зум шундай ўйларга толдим. Ҳалиги йигит эса сўзини давом қилди: -Монтана штатига бормайдими? Шундайгина ѐнгинасида… -Монтанада нима қилади? -У ерда тезлик чегараланмаган… Америкада шунча яшаб, шунга эътибор қилмаган эканман, лекин бир ой олдин келган йигит буни биларкан. Ана буни тезлик деса бўлади. Демак, урусдан ўтиб кетибмиз…(16 феврал, 2011 йил). 7.Муборак қувилди, лекин... САВОЛ: Мана мисрда инқилоб бўлиб режим ўзгарди ва халқ озодликка чиқди. Бунга нима дейсиз? ЖАВОБ:Назаримда Мисрда инқилоб эмас, ҳарбий тўнтариш бўлди. Қоҳирадаги ҳолат ҳарбий тўнтаришнинг замонавий, инқилобнамо кўриниши эди. Яъни илгарилари бўлгани каби халқни инига тиқиб қўйиб ҳокимиятни босиб олиш эмас, балки халқни бевосита “ишлатиб”, унинг кучи билан ҳокимиятни эгаллаш. Бу сафар гўѐ яхши ният билан қилинган тўнтаришга ўхшаяпти. Лекин Муборакнинг диктаторлиги демократияга


қанчалик зид бўлса, ҳарбийларнинг демократик деб бўлмайди.

ҳаракатини

ҳам

Инқилоб нима? Инқилоб бир режимнинг ўрнини мутлоқ бошқа бир режим эгаллашидир. Мисрда ҳали инқилоб бўлган эмас. Диктаторнинг ўрнини шу диктаторнинг барча жиноятларига шерик бўлган куч эгаллади. Воқеаларнинг бошланишиѐқ бу фиръавнлар ўйини эканлигини кўрсатганди. Бир кунда бутун мамлакатнинг миршаблари бўлишди. Яъни ўйиндан чиқиб туришди.

ғойиб

Ҳарбийлар ҳамма ѐқни ўраб олиб, ҳатта намойишчиларга озиқ-овқат ва сув ташиб турдилар. Бугун маълум бўлмоқдаки, Интернет орқали чақириқларнинг анчагинаси махсус хизмат идорасидан чиққан экан. Бунинг учун уларни мақтаѐтганлар ҳам бор. Ҳарбийларга пул бериб турадиган “акахони” Мисрда “Туркия варианти”ни ишга солиб, диний мухолифатни ҳам бошқарувга тортиш ва шу йўл билан Яқин Шарқда демократик-диний бошқарув йўналишини давом эттиришни буюрган бўлиши ҳам мумкин. Агар шундай бўлса, бундай “инқилоб”лар бошқа жойларда ҳам ташкил қилинади. Мисрда яхши ташкил топган сиѐсий мухолифатнинг йўқлиги ҳарбийларнинг ҳаракатларига эрк берди.


Муборак ўз ваколатларини ўзи тайинлаган вицепрезидентга берар экан мухолифат бу конституцияга қарши дея бонг урди. Лекин ҳокимият ҳарбийларга топширилар экан, байрам қилди. Ваҳоланки бу одим ҳам олдингиси каби конституцияни қўпол равишда бузиш эди. Бу билан мухолифат ўзини ҳарбийларга топширди ва уларнинг қўлида ўйинчоқ бўлиши турган гап. Ваҳоланки, унинг вазифаси намойишларни давом эттириб, ҳокимиятни ўз қўлига олиш эди. Ҳозирча буни бажара олмади. Муборак қувилди, лекин режим қолди. Балки мухолифат буни англаб етар ва режимга қарши оѐққа қалқар? Ана у пайтда инқилоб бўлади. Бу анчагина вақт олади.(12 феврал, 2011 йил). 8.Соғинч САВОЛ: Чанқоқни чой босади, лекин соғинчни қандай қаноатлантирамиз? (Улуғбек). ЖАВОБ: Бир кун Канадада истиқомат қиладиган танишлардан бири меҳмонга келди. У билан бир неча кун дардлашдик. Меҳмондорчилик ҳам қарий бошлади. Кетар чоғи унга: -Сизни ўзбеклар очган ва менга ѐққан бир “Чойхона”ресторанга олиб бормоқчиман,-дедим.


Меҳмон нима десин? “Уйимда еганим ўзбек таомлари, сизнинг уйингизда ҳам айниси, яна мени ўзбек ресторанига олиб борасизми?” десинми? Бундай пайтда бир нима дейиш мушкул, мезбоннинг кўнглига қаралади. У индамай рози бўлди. Йўлга тушдик. Кошки яқин бўлса? Йўл юрсак ҳам мўл юриб, бир неча соат деганда бошқа бир шаҳарга етиб келдик. Битта бурчакда кичкинагина бинонинг пештоқига “Чойхона” деб ѐзилган. Меҳмон ҳайрон эди. Наҳотки, шунча йўлни шунинг учун босиб ўтдик? Лекин ҳазил-ҳузул билан гапнинг учини чиқарса ҳам менинг дилимни оғритмаслик учунми тилини тишларди. Чойхона кичкина бўлсада виж-виж одам. Овқат буюриш навбати келганда маълум бўлдики, биз анча кеч қолибмиз ва ресторанда қозоннинг таги кўрина бошлаган экан. -Ўзбекча сомса… -Ҳозир… бир зум… сўраб кўрайчи… Бу “тамом бўлибди” дейишдан олдин ишлатиладиган ибора. Орадан бир зум ўтмай бу ибора ишлатилди ҳам. Хуллас, зиѐфат бир икки сих шашликдан нарига ўтмади. Ярим тунда йўлга чиқдик. Уйга етиб келганимизда тун тунаб қолганди, биз ҳам ухлашга қарор бердик. Балки меҳмон нимага бунча йўлга бориб-келганимизнинг жумбоғини ечолмай ухлаб қолгандир? Мен эса Америкадай олис бир ўлкада “Чойхона” деган сўз балки ўлаѐтган соғинчни тирилтирармикан, деб


борганимизни англата олмаганимни ўйлайвериб ухлай олмадим. Дарвоқе, соғинч ҳам ўладими? Ҳа, ўлар экан. Мен буни биздан олдин хорижга чиққанлардан эшитиб, ажабланардим. Энди ўзим ҳам сезаяпман. 17 апрелда Ўзбекистонни тарк этганимга 19 йил тўлади. Йиллар кемирувчи… Бугун менинг гапларимга ажабланганлар бир кун келиб Ўзбекистонни соғинмай қолаяпман дея ташвишга тушишлари мумкин… Дўстларни соғинардим олдин. Ҳозир дўстлар қариндошлар ҳам шу ерда ѐки келиб-кетишмоқда.

ҳам,

Суҳбатларни, баҳсларни соғинардим. Ҳар бир кун суҳбатлардан, ҳар бир кун баҳслардан иборат бўлиб қолди. Баъзан замонавий ўзбек филмларига назар ташлайман. Жуда примитив. Бир аср ортда қолиб кетган каби. Сунъий ва кулгили. Ҳаѐт бошқа, филм бошқа. Гаплар ҳам, ижро ҳам кулгили туюлади. Ўзбекча китоблар, газеталар, ТВ, радио… Ўзбекистонники Совет давридагидан ҳам хароб. Бу ердаги ташкил этилган ТВ, Радио кабисини у ерда тополмайсиз. Тўйларни соғинардим… Нью Йоркда ўзбеклар шунчалик кўпайдики, ўзбек тили Бруклин ва Кувинсда рус тилидан


кейин иккинчи “давлат тили”га айланиб қолай деди. Ҳафтада бўлмасада ойда икки марта тўй бор… Бу ерда тўйхоналардан қабристонларча пайдо бўлиб бўлди… Дунѐ кезаверсангиз, Ўзбекистондаги биноларнинг дилингизга кўмилган салобатини ҳам йўқотар экансиз… Йиллар ўтгани сайин бу туйғунинг ҳукмронлиги кучаймоқда. Бу мени қўрқувга солмоқда. Ўзбекистонга бориб яшай олмай қайтиб келаѐтганларни кўраяпман… Бу яна ҳам аянчли. Келган одамнинг кетгиси йўқ. Раҳматли амакимнинг 70 ѐшли қизи Хосият опам “гринкард” ютиб, бу ерда яшаѐтган ўғлиникига бир ойга келиб, олти ой кетолмадилар… Ҳозир яна қайтиб келмоқчи эканлар… Бу ерда миршаблар пора сўраб сизни таҳқирламайди… Ўзингиз қоидани, қонунни бузмасангиз уларнинг сиз билан ишлари йўқ. Бу ерда суднинг остонасида адолат истаб ойларни йилларга уламайсиз… Гап-гаштакнинг ҳам ками йўқ. Ўзбек ресторанларию дўконларининг саноғига етмай қолаяпмиз. Ўзбекистондаги ҳар қандай таом, ҳар қандай мева-чеванинг турфасини қишин ѐзин топасиз бу ерда. Ҳатто дарахтнинг устида қуриб қоладиган “Жопазак” ўригининг туршаги, Боғизоғоннинг қуритилган қовуни, Тошканнинг қаззиқартаси, Сурхонда пишириб жўнатилган “Тандир”,


Варганза анори, Боғибаланд анжири…хуллас, Ўзбекистонда нима етиштирилса, нима ишлаб чиқарилса, энг сифатлиси шу ерда… Мен бўлсам “Чойхона” соғинчни тирилтирар деб овораюсовора бўлиб, ҳатто дўстимни ҳам у ерга олиб борибман. Аслида соғинч кушандаларидан бирини зиѐрат этибмиз… Шуларнинг ҳаммасига қарамасдан Ўзбекистонга боргим келади. Аммо йўллар берк. Ўзбекистон мени соғинмай қўйган.. Ана шу ҳақда ѐзиб ўтиргандим, бир танишим сим қоқди. Қиз кўрибди. Исмини эса Соғинч деб қўйибди. Тасодифни қаранг! Бу дунѐнинг сирларини тушунмай ўтиб кетамиз, шекилли? Балки хорижда туғилган фарзандига Соғинч деб исм бераркан танишим ҳам соғинчни соғина бошладимикан ѐки соғинчни унутмайин, деб биринчи фарзандига шундай ном бердимикан? Балки соғинч сели остида қолдими у? Бу саволлар хаѐлимдан ғувиллаб ўтар экан унга: -Соғинчни умри билан берган бўлсин, умри узоқ, ризқи фароқ бўлсин,-дедим.(11 феврал, 2011 йил). 9.Кулги САВОЛ:Биз баҳсни чиройли бошлаб, чиройли тугата олмай бир-биримиз билан душманга айланиб кетамиз. Баҳснинг нуқтаси... Ўзим ҳам тушунмадим саволимни, шундай эмасми?


ЖАВОБ: Америкада яшаѐтган мухолифатчи Ўзбекистондан келган сиѐсатдон меҳмон билан баҳслашиб қолди. Ўзбекистонлик тинмай Американи ѐмонласа, Америкада яшайдиган мухолифатчи эса Ўзбекистонни танқид қиларди. -Сиз ҳақиқий демократия Ўзбекистонда деяпсиз, бирорта мисол билан фикрингизни мустаҳкамлай оласизми?-деб сўради мезбон меҳмонидан. -Керак бўлса мингта мисол келтиришим мумкин. -Мингтани бунчалик узоқ йўлга келтириш осон иш эмас. Келтирганингиз битта-иккита мисол бўлса ҳам етарлик. -Мана қаранг, Американи демократия қалъаси дейишади. Лекин демократия нима? Бу эркинлик дегани. Америка эса эркинликларни чеклайди. Ҳатто президент этиб сайланган одамнинг ҳам эркинликлари чекланган бўлади. -Масалан? Масалан, у икки мартадан ортиқ сайлана олмайди. Бу ахир инсоннинг ҳуқуқларини чеклаб қўйиш эмасми? -Бу конституциявий талаб… -Нима, Конституция осмондан тушганми? Уни ҳам одамлар ѐзишган. Хўп, агар халқ бировни қайта-қайта сайласа, нега


унга қаршилик қилиш керак? Агар кўпчилик истаса, у имкони қадар президент бўла олиш ҳуқуқини ўзида сақлаши керак? Мана Ўзбекистонда бундай чеклов, инсон боласини бундай камситиш йўқ! Меҳмон шундай деди-ю ўзини тутолмай кулиб юборди. Бу кулги баҳсга чиройли нуқта эди.(10 феврал, 2011 йил).. 10. Ватан хоинлари САВОЛ:Баҳсда жим қолган пайтларингиз ҳам бўладими? (Умид). ЖАВОБ:Бир куни мухолифатчи меҳмондорчиликда Ўзбекистондан энди келган бир йигитча билан танишиб қолди. -Қачон келдингиз?-дея уни саволга тутди. -Кеча. -У ѐқда аҳвол қанақа? -Зўр! -Зўр бўлса, бу ерларда нима қилиб юрибсиз? -Ўқишга келдим. -Келишдан олдин бирор суҳбатга чақиришдими? -Қаерга чақиради? -”Чет элга кетаяпсиз, ўша томонларда ватан хоинлари бор, шулардан узоқ туринг” дегандай огоҳлантириш бўлмадими? -Адам огоҳлантирдилар. Биттасининг оти эсимда қолганди, Бой… Бой… -Боймирза Ҳайит эмасми? -Шунга ўхшаш… -Боймирза ота АҚШда эмас, Олмонияда яшардилар…


-Олмония? Олмонияси қаер? -Германия. Кейин… Боймирза ота бир неча йил олдин оламдан ўтганлар. -Йўғ-е, бўлмаса бошқа Бой… Балки ўзингизмаси ўша? -Нега унақа деб ўйлаяпсиз? -Адам “Ватан хоинлари тинмай савол беришади, кўп нарсани билиб олишмоқчи бўлишади, ҳушѐр бўл, саволларига жавоб берма”, дегандилар-да… Шундан кейин йигитчанинг ранг-қути ўчиб, бошини эгиб, жим ўтирди. Бироздан сўнг мухолифатчи яна савол берди: -Адангиз нима иш қиладилар? -Адам налоговойнинг бошлиғи… Энди жим ўтириш навбати мухолифатчига келганди.(8 феврал, 2011 йил).. 11.Миср билан нима ишим бор... САВОЛ:Эрдўғаннинг Мисрга боришига қандай қарайсиз? ЖАВОБ:Туркия бош вазири Эрдўған ўз партияси мажлисида: -Юз минглаб одамлар майдонга чиқдими, сен кетишинг керак,- деди Мисрдаги намойишлар ҳақида гапириб. Унинг Миср президенти Муборакка бундай даъватидан руҳланган юз минглаб турклар намойишларга чиқдилар ва Эрдўған ҳукуматининг истеъфосини талаб қилдилар. Эрдўған намойишларни бостирди. Шундан кейин бир журналист ундан “Кетишингиз керак эмасми?” деб сўради. -Нега кетишим керак экан?-деди у жаҳл билан. -Юз минглаб одам шуни талаб қилмоқда.


-Сиз биласизми, Туркияда неча миллион одам яшайди? Қарийб етмиш миллион олдида юз мингта нима деган гап? -Лекин сиз ҳам биласизми, Мисрда неча миллион одам яшайди? -Менинг Миср билан нима ишим бор. Менинг дардим Туркия билан! Менинг эса дардим ўзбеклар билан. Эрдўған ўзбеклар қирилганда Қирғизистонга бориб, ҳатто уларни эсламади ҳам. 12. Яманми ѐмонми? САВОЛ: Ёмонда ҳам бир нарсалар бўлаѐтган экан, шу ҳақда ҳам ѐзсангиз...(Расул). ЖАВОБ:Ҳазил жавоб сизга.. -Яманда ҳам президентнинг истеъфосини сўраб намойишлар бўлаѐтган экан,-деди бир мардикор ўзбек иккинчисига. -Нимага? Свет беришмабдими ѐки газми? -Президент узоқ йиллардан бери тахтда экан, ўзи ва болалари бой, халқи эса камбағал, эркинликлар бўғилган… -Шундайлигини биламан, манимча ҳамма ҳам билади… -Билсанг нега калламни қотираяпсан?


-Нега энди намойишлар бунча узоқда бўлаяти, ахир у ерда ҳам Анжондаги каби ҳаммасини отиб ташлаши мумкин? -Отолмайди, халқдан қўрқади… -Тўхта, Ёмон ўзи қайси вилоятда? Фарғонадами? (7 феврал, 2011 йил). 13.Бу ҳаракатларнинг асл уйғотувчиси зулмдир САВОЛ: Кўрдингизми, “Тувитер” ва “Фейсбук” Тунисни нима қилди? (Олим). ЖАВОБ:Тунисда Тунисда норозилик намойишлари бошланишидан бир неча кун олдин мазкур минтақага сафари чоғида Яқин Шарқ ҳақида гапирган Ҳиллари Клинтон золим бошқарувчиларни халққа қулоқ солишга чақирган, акс тақдирда охири улар учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган воқеалар юз бериш ҳақида огоҳлантирган эди. Бу башоратмиди? АҚШ сиѐсатчилари башоратга берилмайдилар. У ҳолда бу ниманинг белгиси эди? Ёки минтақада қандайдир ҳаракатлар бораѐтганидан Ҳиллари хонимнинг хабари бормиди? Бу ѐғини вақт кўрсатади. Куни кеча эса АҚШнинг “ФоксТВ” (FoxTV) хабар канали минтақадаги воқеалар ортида “Ал-Жазира” ТВ канали турганини иддао қилиб чиқди. Унгача инқилобларга туртки бўлган нарса “Викиликс” сайтида эълон қилинган маълумотлар эканлигини айтаѐтганлар бор эди.


Миср, Иордания ва Туниснинг баъзи дипломатлари Тувиттер, (Twitter) Фейсбук(Facebook) каби ижтимоий тармоққа айланган сайтлар инқилобларни уйғотаѐтганини айтиб, АҚШга норозилик билдирдилар. Бу сайтлар инқилобларнинг бошқарувчиси бўлаѐтганини бугун энди кўпчилик очиқ айтмоқда. Ҳатто Мисрда бу тармоқлар бир неча кунга ѐпиб қўйилди ҳам. Лекин бу тармоқлар фақат интернет йўли билан эмас, балки сунъий йўлдош, телефон орқали ҳам ишлаши боис уларни бутунлай тўхтатиб қўйишнинг иложини топишмади. Буни диктатура зулми остида қолаѐтган бошқа халқлар ҳам сезаѐтганлари дунѐ биргаликда катта ўзгаришлар томон одимлай бошлаганни кўрсатади. Лекин бу ҳаракатларнинг асл уйғотувчиси зулмдир. Бугун араб давлатларида кўчаларага чиққанларнинг аксари илдизи АҚШда бўлган ва номи юқорида зикр этилган сайтлар-ижтимоий тармоқларнинг муштарийлари эканлиги уларнинг талабларидан ҳам сезилмоқда. Улар демократия, эркинлик, озод сайловлар истаѐтганларини ва коррупцияга, яккаҳокимликка қарши эканликларини очиқ айтмоқдалар. АҚШдаги баъзи гуруҳлар вазиятдан турли диний ташкилотлар фойдаланиб қолишидан хавотирга тушсалар, кўпчилик бу ҳаракатлар ѐшларнинг, янги авлоднинг ҳаракати эканлигини ва улар бутун дунѐга ҳамоҳанг эркинликлар исташаѐтганини, шунинг учун улардан қўрқмасик кераклигини уқтирмоқдалар.


Нима бўлганда ҳам бу ҳаракатлар зулмнинг, диктатуранинг умри боқий эмаслигини кўрсатувчи фавқулодда катта ҳодисадир. Лекин шуниси ҳам борки, буни тўғри йўлга бошқара оладиган лидерлар, зиѐлилар ўртага чиқмаса, ҳар қандай яхши ниятли ҳаракат ҳам боши берк кўчага бошлайди. Диктатуранинг зулм иншооти йиқилар ѐки йиқитилар экан, унинг харобалари остида қолиб кетмасликнинг чоралари кўрилган бўлиши ҳам ниҳоятда муҳимдир. Бу энди “Тувитер” ѐки “Фейсбук”нинг эмас, ҳар жиҳатдан ташкиллашган сиѐсий мухолифатнинг вазифаси ва масъулиятидир.(29 январ, 2011 йил).. 14.Омадсилик белгиси САВОЛ: Эътибор қилмоқдасизми, фалокатлар олиб келмоқда? (Отабек).

13

рақами

бизга

ЖАВОБ: Афсус... Шу 13 рақами яна ўртага чиқмоқда. Яъни 13 апрел куни Россия Думаси Марказий Осиѐ давлатлари билан муносабатлардаги камчиликларни ѐпиқ эшиклар ортида муҳокама қилар экан. Кун тартибининг ўзаги “Араб давлатларида юз бераѐтган воқеалар ва Ғарбнинг Осиѐга ҳукмронлик қилиш мақсадида Марказий Осиѐга кириб бораѐтгани” масаласи. Эсингизда бўлса, 2005 йилда ҳам Россия Думаси айни масалани муҳокама этган эди. Фақат унда “араб давлатлари” ибораси ўрнига “рангли инқилоблар” ибораси


ишлатилганди. Ўшанда Россия махсус хизмат идоралари раҳбарлари Думада маъруза қилганлари ва инқилоблар ортида Ғарб турганлиги ҳақидаги икки жумлалик хабардан бошқа нарса чиқмаганди. Аммо кўп ўтмай Андижон воқеалари юз берди. Инқилоблар “цунами”си қайтарилди. Бу сафар “араб шамоли”ни қайтариш учун нима ўйлаб топиларкан? Ниятлари нима? Ғарбни “Манас”дан қувишми? Назарбоевнинг номини Ҳазарбоев деб қўйишми? Раҳмоннни “Роғун”га кўмишми? Билмадим. Балки Ўзбекистоннинг қайтадан Ғарбга оз-моз очила бошлаши ҳам Москвани безовта қилаѐтгандир? Бу ҳолда улар Ўзбекистон бўйича икки қарорга келишларини тахмин қилиш мумкин: 1.Жаноб Каримов халқинг норози, кетишинг керак, биз айтаѐтган ана у номзодни ўрнингга чиқаришни бошла, бўлмаса бу ишни ўзимиз қиламиз. 2.Агар биринчи қароримиз сенга ѐқмаса, у ҳолда Ғарбнинг башарасига очиқчасига тупур, Кремл остонасидан бошингни кўтарма! 2005 йилда ҳам шундай бўлган ва Каримов АҚШнинг ҳарбий базасини Хонободдан чиқариб Москва “қарори”нинг иккинчи бандини танлаган эди. Ҳозир эса Каримов учун танлов аниқ – номустақил ўлка мустақиллигининг 20 йиллигини ка-а-а-а-а-та байрам


қилиш, байрамда чиройли қилиб ўйнаб беришдир!(8 апрел, 2011 йил). 15.Кемирилган дарахт САВОЛ: Нега яна Freedom House Ўзбекистонни четлаб ўтибди? (Мардон).

ўз

ҳисоботида

ЖАВОБ:Дунѐга демократия нималигини ўргатаман деб Америка халқининг пулини “туя қилаѐтган” идоралардан бири Фридум Ҳаус (Freedom House) экан. Тағин бу идора интернет эркинлигини баҳолаганига ўлайинми? Улар бугун қарийб икки томлик китобдай келадиган ҳисобот эълон қилибдилару Ўзбекистон ҳақида лом-лим дейишмабди. Ишониш қийин… интернет “арқонга тортилган” Ўзбекистон ҳақида ўз ҳисоботида бир нарса демаган бу ташкилот раҳбарларининг балки зарбоф тўн кийиш мақсадалари бордур? Кейинги пайтда бу идорада ҳам ўзбеклар пайдо бўлгани ҳақида гаплар юрганди. Наҳотки, диктаторнинг “қўли” бу идорага қадар ҳам етди? Дарвоқе, дарахтни қурт ичидан кемиради. Кемирилган дарахтнинг шохлари на бешик, на тобут учун ярайди. Бундай дарахтдан тахт ясаш эса ҳеч кимнинг хаѐлига ҳам келмайди. Ташкилотлар, партиялар, гуруҳлар-дарахтдир. Уларни ўз ичидаги “қурт” емиради. 16. Баҳорнинг 17 лаҳзаси


САВОЛ: Мана баҳор келди.. Билмайман, "Баҳорнинг 17 лаҳзаси" ибораси қандай бўлган, лекин ҳаѐтимизга кириб келган. Шундай номда симфония бор, китоб бор, филм бор... Сиз шу кунлардаги ҳаѐтингизнинг ўн етти лаҳзасини қисқа сатрларда ифодалай оласизми? (Меҳри). ЖАВОБ: Уриниб кўраман. 20 март, 2011 йил: Бугун Каримов каби золим ва қаттол Муаммар Каддафий режими халқаро кучлар томонидан бомбардимон қилинмоқда. Мен ҳеч қачон Ўзбекистон ана шундай бомбардимон қилинишини истамайман, чунки оддий одамлар ҳам ҳалок бўлиши мумкин! Оддий одамларнинг ўлими туфайли келадиган бахтиѐрликни қабул қилолмайман. Сиѐсатчи эмаслигим ҳам ана шунда бўлса керак! Муаммар Каддафий золимнинг золими, аблаҳнинг аблаҳи. Буни ҳамма билади ва бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас. Каддафийни кетказиш учун халқаро кучлар Ливияни ҳаводан ўққа тутмоқдалар. Бундай ҳолда Каддафийдан олдин жуда кўп оддий, бегуноҳ одамлар ҳалок бўлиши мумкин. Шундай бўлмоқда ҳам. Ҳатто золимнинг ўзи оддий одамларни осмондан ѐғаѐтган ўқ ѐмғири остига териши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки бу золимнинг зеҳниятига хос нарсадир.


Шундай экан, Каддафийни кетказишнинг бошқа йўллари йўқмиди? Йўқ йўлнинг ўзи йўқ. Ҳамма масалада оптимал йўлни топиш мумкин. Фақат бу йўлни топиш керак. Табиийки, бунинг учун истак ҳам бўлиши лозим. Менинг бу гапларим кимгадир ѐқмаслиги турган гап. Лекин менинг ўйлашимча, ўз халқини эзаѐтгани учун ўша халқ яшаѐтган жойни ўққа тутиш мантиқли эмас. Бу ҳолда дунѐнинг ярми қонга ботарди. Каримовдан Лукашенкога, Чавездан Кастрога, Шимолий Корея қаттолидан Бурма баттолига қадар…яшаѐтган жойлар осмондан ўққа тутилиши керак бўларди. Ливияда БМТ учун Каддафийни кетказишнинг жуда осон йўллари бор эди. Ҳали ҳам бор. Масалан, Бенгазида мухолифат томонидан янги ҳукумат тузилди ва унинг раҳбари эълон қилинди. Каддафийни эмас, шу ҳукуматни тан олиш ва уни ҳар жиҳатдан қўллаш керак эди. Бу иш қилинмади. (Ҳали ҳам кеч эмас!) Буни сезган Каддафий уларга ҳужум бошлади. Агар бугун Ливия осмонида учаѐтган учоқлардан бешолтитаси бу янги ҳукумат қўлида бўлганда Каддафийнинг куни битарди. Фуқаролар уруши бўлиши мумкин эдику, дейишингиз мумкин. Аммо аксар халқ Каддафийдан нафрат қилган элда фуқаролар уруши учун замин йўқ. Саддам ѐмонлик рамзи эди. Унинг қўлидан бу рамзни тортиб олиб, уни кимларнингдир наздида оддий қурбонга


айлантиришди. Наҳотки, яна бир ѐмонлик рамзининг бошидан ҳам унинг қаттоллик тожи тортиб олинмоқчи? 22 март, 2011 йил: Бугун республикачи сенатор Лугар президент Обаманинг Ливия борасидаги қарорини савол остига олди. Унинг конгресс ҳузурига келмасдан чиқарган қарори бўлса, бу фақат жуда чекланган доирада иттифоқдошларга ѐрдам беришдан иборатдир, бизнинг Ливияда жиддий ҳаракатимиз йўқ, деди. Демократик партия вакили конгрессмен Кусенич ҳам Обамани кескин танқид қилиб, ҳарбий бюджетни қисқартириш таклифини илгари сурди. Ливияда ҳарбий амалиѐтлар бошланиши билан Лотин Америкаси сафарига чиққан Обаманинг бу “қочиш тактикаси”ни қоралаганлар Каддафи жойида, сен қаѐққа кетдинг, дейишмоқда. Обама Каддафийни кетказиш АҚШнинг сиѐсати деб такрорласада, ҳарбийлар Каддафийни кетказиш, режим ўзгартириш мақсадимиз йўқ, биз фақат инсонпарварлик ҳаракатида қатнашмоқдамиз, деганлари деган. Бугун Обама Чилида туриб берган баѐнотида тез кунда ҳарбий амалиѐтлардан чиқиш ҳақида ўйлаѐтганини урғулади. Бошқача айтганда ўйиндан “қочиш тактикаси”ни қидирмоқда. Хуллас, Америка жиддий баҳслар қучоғига кирди, саволар устига саволлар ѐғмоқда:


“Урушга қарши бўлгани учун сайланган президент нега урушга кирди?” “Бу кетишда жаҳон полициячиси сифатида Сурия, Яман, Баҳрайн…га ҳам борамизми?” Бундай саволлар 2012 йилда бўладиган президентлик сайловининг шиорларига ҳам айлана бошлади. Менга ѐққан савол эса мана бу: “Агар Каддафийни кетказиш ва режимни ўзгартириш мақсад бўлмаса, у ҳолда биз Ливияда нима қилмоқдамиз?” 23 март, 2011 йил: Инсоннинг ѐши бир жойга қараб кетавергач дийдаси қотарканми ѐки кўп нарсани кўравериб, бу дунѐнинг асрорини англай бошлар эканми, кўзига ҳадеганда ѐш келавермай қоларкан. Лекин кеча оқшомдан бери кўзимда ѐш. Ҳаѐтимда мен учун энг азиз бўлган инсонлардан бири тўсатдан бу оламни тарк этди. Бор-йўғи 62 ѐшда эди. Мендан олти ѐшга улуғ бўлсаларда жуда яқин дўст ва сирдош эдик. Ҳар гаплашганимизда яқинда сени кўришга бораман, дердилар. Келолмадилар. Қанд касаллиги кутилмаганда у кишини йиқитди. Бу хабарни олганимда тилим айланмай, сўз тополмай қолдим. Ҳамма нарсага сўз тополаман дер эдим, адашган эканман.


Инсон сўз тополмай қолганда унинг сўзлари кўз ѐшларига айланар экан. Биз болаликдан битта ҳовлида катта бўлдик. У амакимнинг ўғли бўлсада, менинг туғишган акамдан ҳам зиѐд эди. Ҳамма бизни ака-ука деб биларди. Мен зулм режими қатағонига учраганимда, золимлар “Уканг қаерда, топиб берасан?!”, деб акамни зиндонга солишганди. Менга тош отиш керак бўлганда ҳам бу режим акамнинг номини душманларим қўлига тутқазганди. Бугун улар қуролларидан айрилдилар. Бизни шу даражада ака-ука деб ўйлашардики, ҳатто уни “Аббос Маматов” деб ѐзганлар ҳам бўлган. Ваҳоланки, у Аббос Муртазоев эди, яъни бобомнинг номларини таширди. Режим битта нарсада адашмаган эди- бу инсон ҳақиқатдан ҳам менинг акам. Ака бўлганда ҳам шунчаки ака эмас, энг яқин дўст ҳам эди. Ҳаѐтда оғир жудолик бу энг яқин дўстдан айрилиш экан. Бу жудолик билан 20 йилдан бери курашаман, вақтинча деб ўйлардим, мана энди мангуга айланди. Мен таниган ва мен билан яқин бўлган ижодкорлар Аббос акамни жуда ҳурмат қилишарди. Чунки у ижод аҳлининг яқин дўсти, ўзи ҳам дилдан, қалбдан ижодкор эди. У тўйларда сўз айтганда диллар ларзага келарди. У давраларда шеър айтганда ҳар қандай одамни мафтун этарди.


У жажжи болаларнинг ҳам дўсти эди. Қулоқларим остида ижод аҳлининг ўша 90-йилларда айтган сўзлари: Жамол Сирож: Ўтган-қайтганда ака билан бир қучоқлашиб ўтмасам, дилим нотинч… Нурилла Остон: Аббос акани соғиниб қоламан, у кишининг меҳри бошқача… Холмуҳаммад Нур: Аканинг уйи ѐнида албатта тўхтаб ўтаман, бир салом бермасам, кўнглим жойига тушмайди… Аҳмаджон Мухторов: Аббосжонни бир неча марта газетага ишга таклиф қилганман, келмаган… Нусрат Раҳмат: Аббосжон билан суҳбат қилишнинг гашти бор… Акамни таниган инсонлардан ҳатто сенатор-депутат, вазир ѐки вазир ўринбосари бўлганларидан тортиб, турли нашрларда ишлаѐтганлари ҳам бугунги режимнинг баттоллигига қарамай ҳамдардлик билдиришмоқда. Йигирма йилда бизни унутишган деб юрсам, улар ҳатто акамни эслаб юришган экан. Уларга одамийликлари учун раҳмат. Аббос акамнинг уйи Самарқанд шаҳридан УргутПанжакент томонга борадиган йўлнинг шундай устида эди. Уни кўрганлар менга “Акангиз дарвоза олдига чорпоя


қуриб, ўтган дейишарди.

қайтганга

чой-бериб

ўтирибдилар”,

Акам узоқ йиллар санитария-эпидемиология соҳасида врач бўлиб ишлаб, нафақага чиққанди. Кейинги йигирма йил давомида қанд касаллиги билан олишди. У руҳан кучли инсон эди. Лекин касаллик ҳар қандай кучли инсонни ҳам йиқитар экан. -Қабристоннинг қаерига жиянларимдан биридан.

қўйдингизлар?-деб

сўрайман

-Жанозаларини ўзлари обод қилган мачитда ўқидик, кўпчиликнинг истаги билан у кишини қабристоннинг кираверишдаги асосий йўллакнинг ўнг тарафидаги тепаликка қўйдик… У энди ўша ердан Пулимуғоб қишлоғига, ўзи севган, ўзи ардоқлаган қишлоғига боқиб туради. Биз тириклигимизда йигирма йил бир-биримиздан айрилдик. Орзуим-қудратли яратувчи бизни келажакда бирлаштирсин! Менга ҳам унинг ѐнига бориш насиб этсин! Парвардигор, унинг жойини жаннатдан айлаб, раҳматингга қовуштир! 24 март, 2011 йил: Инсон эллик ѐшдан кейин ѐмон хабарларга тайѐр бўлиши керак. Айниқса, у Ватандан айро тушган бўлса.


Эндигина туғилганлар ҳақидаги ширин хабарлар унга озгина қувонч бахш этиши мумкин, лекин у олдиндан таниган-билган ва узоқ вақтдир дийдорига ташна инсонларнинг кетма-кет бу оламни тарк этишлари ҳақидаги мунгли хабарлар жуда оғир бўлиб, дилини оғритади, бунга ҳозир бўлиш керак. Бу кўникиш эмас, жудолик азоби билан кураш демакдир. Биз кураш одамларимиз! 26 март, 2011 йил: Бугун “Замондош ТВ” да таниқли шоир Ёдгор Обиднинг халқига беминнат хизмат қилишни қалбига туйган журналист Ризо Обиднинг саволарига берган жавобларини тингладим. Бу яқин орада шундай самимий ва дилимда айланиб турган гапларни ифодалаган суҳбатни тингламаган эдим. Суҳбат ярим соат бўлсада қандай ўтиб кетганини сезмай қолибман. Бу суҳбат келажакда Ёдгор Обиддан авлодлардан авлодларга ўтадиган ѐдгорлик бўлишига шубҳа йўқ. 27 март, 2011 йил: Ғарб ғариблашди, Шарқ шаталоқ отмоқда. Шимол ва Жануб ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. 29 март, 2011 йил: Ўзбекистонда Спарк автомобилининг нархи 11 минг доллардан зиѐдроқ эди, энди уни 14 минг доллардан сотишга қарор қилишибди. Бу ҳукумат нархи, устамаси ҳам бор ҳали. Дамас ва Нексия ҳам aна шундай йилдан-йилга қимматлашиб келмоқда. Ласетти, Каптива ва Эпиканинг нархи ҳам осмонда.


Каримовнинг қўлидаги энг катта “козир”лардан бири ана шу! У ким билан гаплашмасин бу машиналар нархининг ўсиши ва қанча сотилаѐтгани ҳақидаги бир нечта рақамни “шарақлатиб” ўртага ташлайди. “Агар аҳволимиз шунча ѐмон бўлганда бу машиналарни ҳеч ким сотиб олмасди ва нархи тушиб, бозори касод бўларди. Ваҳоланки, нархини қанча оширсак шунча кўп сотилмоқда” дейди у. Ўтган ҳафта суҳбатлашганим бир мардикор ѐдимга тушди. У олти йилдан бери Америкада экан. Нью Йоркда бир яҳудий очган ресторанда ўзбекча таомлар пишираркан. -Ойига эр-хотин тўрт минг доллар юборамиз Ўзбекистонга. Иккита машина олиб қўйдим. Энди битта уй ҳам қурсам деган ниятим бор,-деганди у. У учта боласини ташлаб келган ва олти йилдан бери уларни кўрмаган экан. Гап бунда ҳам эмас. Гап шундаки, у бутун ҳаѐтини Каримовни ва унинг режимини оѐқда сақлаш учун сарфлаѐтганини билмайди ҳам. Шуларни ўйлаб ўтирсам, ўзимнинг ҳам Ўзбекистонга пул юбориш вақтим келгани ѐдимга тушди. Юбормай қўяйинми? Бунинг мутлоқ иложи йўқ. Менинг ѐрдамимга кўз тиккан касаллар, бечоралар нима қилишади? Ана шундай боши берк кўчага кириб қолдик. Каримовнинг омади бор экан, ҳатто биз унинг душманлари ҳам унга фойда қилмоқдамиз. Биримиз билмай, биримиз билиб… Ё, Рабб, бу не балолиғ бўлди?..


31 март, 2011 йил: Ислом Каримовнинг фармойиши билан эртадан бошлаб Ўзбекистонга хориждан келтириладиган банан, ананас, авокадо, анорак (гуава), анбаҳ (манго), мандарин, апелсин ва бошқа бегона маҳсулотларга қўйиладиган божхона солиғи 25 фойизга оширилади. Каримов дунѐда давом этаѐтган инқилоблар сирини топганга ўхшайди. Чет эллардан келадиган бундай мевачеваларни еган оддий одамлар намойишларга чиқиб кетишлари мумкин-да! Чиқиб кетишлари мумкин… хорижга! 1 апрел, 2011 йил: Ислом Каримов учун йилнинг ҳамма кунлари ҳам биринчи апрелдир: “Олти ойда жаннат қилиб бераман!” “Элнинг мозорига ва бозорига тегма!” “Баракатопгур, раҳбар дегани бир умр битта жойга ѐпишиб қолмайди”… “Сизларга демократия керакми, мана ман қуриб бераман!”. “Ҳар бир кишининг маоши ўртача 500 доллардан зиѐд”. “Аллоҳ менинг қалбимдадир” “Ватанни севмоқ иймондандур”! “Ҳар биттангизни алоҳида севаман, қучоқлаб бағримга босаман”. “Битта одамнинг ҳам бурни қонаса мен жавобгарман” “Буюк давлатнинг келажаги ҳам буюк бўлади” “Қирғизистонда бўлган воқеаларни кузатишнинг ўзи бир азоб”.


“Биздан четга бориб, иш қидириб, сарғайиб юрганлар йўқ, биз бу ерда ҳаммага иш топиб берганмиз”. “Раҳбар дегани ўзи учун эмас, ўз оиласи учун эмас, халқи учун яшамоғи керак, баракатопгурлар”. 2 апрел, 2011 йил:Ўзбеклар Лотин Америкаси испанларидан 50 йил орқада экан. Москвада қорнида наркотик солинган етмишдан зиѐд пластик халтачани олиб келган ўзбек ўлгани ҳақидаги хабар менда шундай хулоса уйғотди. Чунки 50 йил олдин испанлар Америкага наркотикларни олиб кириш учун махсус “ютувчилар”ни ишга солишгани фош этилган. Бу “усул” туфайли ўлган ѐш қизлар ва йигитларнинг қисмати ҳақида бир нечта бадиий ва ҳужжатли филмлар ҳам олинган, машҳур муаллифларнинг машҳур китоблари ҳам бор. Ҳозир эса орада бир битта туннел топилади. Испанлар мардикор ва наркотикларни ер остидан ковланган туннеллар орқали Америкага олиб ўтаѐтганлари фош этилмоқда. Наҳотки 50 йилдан кейин ўзбеклар Қозоғистон орқали Россияга туннел ковлайдлар? 3 апрел, 2011 йил: Бугун Интернетда (www.census.gov) АҚШнинг Ўзбекистондан нималар харид қилиши ҳақидаги ҳисоботга назар ташладим. Диққатимни қуйидаги рақамлар тортди: АҚШнинг Ўзбекистондан пахта ва пахта маҳсулотлари харид қилиши 2002 йилдаги 25 миллион доллардан 2010 йилга келиб 399 минг долларга тушибди.


Бошқа нарсалар харид қилиш ҳам кескин камайиб кетган. Ўзбекистон АҚШга уран сотувчи муҳим манба ҳисоблансада бу соҳада салом-аликка қараб тепага чиқиш ва қуйига кетиш сезилмоқда. Агар 2002 йилда Ўзбекистон АҚШга 18 миллион 730 минг долларлик уран сотган бўлса, бу кўрсатгич кейинги йиларда қуйидагича бўлган: 2003-26.241.000 2004-44.332.000 2005-57.427.000 2006-132.273.000 2007-154.055.000 2008-285.111.000 2009-84.725.000 2010-55.677.000 Демак, кўп нарса ана шу рақамларнинг нолга тушиши ѐки Ўзбекистон тоғларида ураннинг тугаб қолишига ҳам боғлиқ. Бу эса худди Афанди олдин ўладими ѐки эшагими дегандай гап. Лекин эшаги олдин ўлгани ҳақидаги латифалар анчагина. 4 апрел, 2011 йил: Бугун хабар сайтларининг бирида “Қозоғистонда сайлов бўлди” деган сарлавҳа кўзимга “Қозоғистонда сайлов ўлди” бўлиб кўринди. Кўзим яхши кўрмай қолмоқдами? Э, йўқ, кўзойнагим янгику?! Гап шундаки, диктатура одамнинг кўп нарсага қизиқиши ва ишончини ўлдиради. Илгари дунѐнинг қаерида сайлов бўлса, ўша ҳақдаги хабарга, албатта, бир назар ташлардим.


Энди ҳатто Ўзбекистон ва унинг қўшниларида сайлов бўлмоқда, деган хабарга кўзим тушса ҳам кўнглим айнийди. Натижаси бошланишидан маълум бўлгани учунгина эмас, балки… бунинг қип-қизил ўйинлигини билган дунѐ аҳли шу ўйинга ҳамоҳанг бўлгани учун ҳам. Демак, баъзан кўз фақат ѐзилганни, кўринганни эмас, ўз соҳибининг дилидагини ҳам ўқийди. 9 апрел, 2011 йил: Фикрларим кимгадир ѐқмаслиги мумкин. Нима қилай, ҳаммага ѐқишини ўйласам ўзимга ѐқмайди?! Агар кимгадир ѐқмаса, илтимос, бошқа фикр қидирсин, дунѐ фикрлар уммони. 12 апрел, 2011 йил:Бундан эллик йил олдин баҳорнинг айни шу кунида одам боласи фазога “оѐқ қўйди”. Одамнинг оѐғи етган жойда гул кўкаради, деган гаплар бўларди. Фазода гул кўкармади. Кеча сунъий йўлдош орқали олинган бир сурат эълон қилинди. Бу суратда инсон фазони қанчалик ахлатга тўлдираѐтгани кўриниб турибди. Бошқача айтганда, инсон ўша ѐқда қолиб кетаѐтган технологик чиқитлар билан фазони “забт этмоқда” экан. Одам оѐғи етган жойга ифлослик ҳам етадиган бўлиб қолди. Наҳотки, одам борлиқнинг энг ярамас махлуқи бўлса?


Хайриятки, одамда ақл бор, агар ақл бўлмаганда у Ер куррасини ҳалигача ўз ўқидан чиқариб юборган бўлармиди? Лекин ўзини ўнгламай, шу кетиши бўлса бу нарсани амалга оширади-ѐв? 13 апрел, 2011 йил: Бугун ҳамма ѐқда Россиянинг икки “айиғи” – Медведев билан Путин орасида келишмовчилик чиққани ҳақидаги миш-мишлар. Кимдир Медведев Хитойга бориб, Путинни ясаб келди деса, кимдир энди навбат Путинга , у “Медпед”нинг путига тепади дейди. Лекин “иван”лар ҳақида гапирадиган одам йўқ. Қайси “иван” билан гаплашманг Сталин, Андропов, Путинни “Зўр!” дейди, қолганларни “Ҳа..” деб қўяди. Чунки уларда худди “эридан калтак емаса, туролмайдиган хотин” характери бор. Юмшоқроқ одамни ѐмон кўришади. Горбачев ѐки Елциндан гап очинг, бир зумда “тряпка”га чиқариб қўйишади. Улар Россияга демократия бошлаб келган инсонлар эканлигини айтсангиз, демократияни ҳам “мат-мат”лаб юборишади. Менимча, Россияга вақти-вақти билан реформатордемократлар “чумчуқ қўнди” раҳбар бўлиб, келиб-кетиб туришади. Лекин умумиятла олинганда бу ўлкани диктаторлар бошқаради. Россияни сақлаб қолишнинг бошқа иложи йўқ. Чунки бу сунъий қурилган ўлкадир. Агар росманасига демократия бошланса, дарҳол Татаристондан Чеченистонга, Тувадан Ёқутистонга қадар етмишга яқин элат ўз мустақиллигини эълон қилади. Қарабсизки, Россия


тарихий мавжудияти бўлмиш Москва ва Петребургга айланиб қолади. Буни тушунмаган “иван” қолмади. Шунинг учун ҳам Медведев билан Путиннинг жанжали юз берса ҳам барибир охир оқибат иванлар битта диктаторнинг этагини тутадилар. Нима бўлса ҳам, Россияга тезроқ ҳақиқий демократия келсин! Бу ўлка ҳақиқий демократияга муштоқ! 14 апрел, 2011 йил:Қушлар дарахтга бир қўниб-кетгали келадилар. Баъзилари сайраб-сайраб кетсалар… Баъзилари яйраб-яйраб кетадилар… Баъзилари ухлаб кетсалар… Баъзилари бўқлаб кетадилар… Дунѐ дарахтдир… 17 апрел, 2011 йил:Тонг-саҳардан йўлдамиз. Йўллар туганмас, умрни йўлга қиѐслайдилар, аммо умр қисқа, йўллар эса дум-дароз, кишини чарчатади, зериктиради, ҳолдан тойдиради… Умр, йўлларга ўхшама! 17.Абдулла Орипов САВОЛ: Биламан, Абдулла Ориповни мақтаганларни мен каби сиз ҳам ѐқтирмайсиз. Балки хато қилаѐтгандирмиз? Унинг туғилган куни март ойида, лекин бугун байрам қилишибди. (Нусрат).


ЖАВОБ: Ҳар ким ўз кўнглидаги гапиради. Бу демократия. Лекин бугун сиз айтаѐтган каби Абдулла Орипов куни. Ўзбекистон халқ қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон давлат гимни матнининг муаллифи, Ўзбекистон сенатининг Ўзбекистон президенти томонидан тайинлаб келинган собиқ аъзоси Абдулла Ориповнинг 70 йиллик юбилей куни. Ҳа, у бошқа кунда туғилган, аммо ҳукумат бугунни танлабди унинг учун. Худонинг айтгани эмас, ҳукуматнинг айтгани! Тошкентда Миллий театр биносида маслаҳатчи президентининг табригини ўқиб берибди, тантаналар билан… Менинг ҳам Ўзбекистон деган сўзнинг қарийб эгизагига айланаѐзган шоири замонни эслагим келди. Лекин у мен каби оддий фуқаро туғилган кунида қутлай олмайдиганлар гуруҳига мансуб зотлардандир. Лекин унинг туғилган куни нишонладим. Ишохонамда турган ва 1999 йил 16-феврал воқеалари ҳақидаги оз қолсин тўрт соатлик ҳужжатли филмнинг Абдулла Ориповга оид қисмини томоша қилдим. У минбарда, қўлларини кўкка кўтариб, кўзларини Ислом Каримовнинг кўзларига тикиб уни шундай мақтаяптики, залда ўтирган ҳукумат фаоллари унга қўшилиб энтикмоқдалар. У кутилмаганда Ички ишлар вазири Зокир Алматовга юзланиб: “Алматов бу иблисларнинг бошини сапчадек узиб ташланг” деб ҳайқиради…


Залдагиларни деб ўйладингизми? Э, йўқ, улар яхши одамлар, Абдулла Орипов Ислом Каримовга қарши бўлганлар ҳақида гапирмоқда. Эсингиздами, бир йилча аввал "Ислом Каримов Абдулла Ориповни қувғинга олди" деб жар солишганди. Ўшанда ишонмагандим, чунки 20 йил давом этган садоқатни, тинмаган мақтовларни Каримов унута олмасди… буни фақат қалби сўқир инсонлар унутиши мумкин. Шундай ўйлар билан қўлимдаги бошқарув пултининг тугмасини босиб, Абдулла Ориповнинг гумбирлаб турган овозини шартта ўчирдим. Ўз кўзимга цензура ўрнатдим: бас, томоша қилмайсан! Дарвоқе, замона зайли қўлида бошқарув пулти бўлган одамни яккаҳокимга айлантиради(ми)? (25 март, 2011 йил). 18.Бўш бўғин САВОЛ: Туркия Бош вазири Ражаб Тайиб Эрдўғаннинг ташқи сиѐсати ҳақида қандай фикрдасиз? (Аҳмад). ЖАВОБ: Биласизми, сиѐсат ўз номи билан “сиѐ” -”сат”қора қудрат. Мана, ҳамма жойда Эрдўғаннинг Ироққа сафарини муҳокама қилишмоқда. Эрдўған Насафга бориб Оятилло Саид Али Сустани билан сунний ва шиалар орасидаги душманликка чек қўйишни муҳокама этибди. Кейин илк сунний-лидер сифатида Ҳазрат Али мақбарасини зиѐрат қилибди.


Туркияда йигирма миллион атрофида алавийлар бор ва улар асосан унинг партиясига эмас, жумҳуриятчиларга овоз берадилар. Кейин Эрдўған Эрбилга бориб, курдларнинг лидери Барзоний билан учрашибди ва бу қайси бир маънода Курдистонни тан олиш дейишмоқда. Туркияда курдлар деярли ҳукмрон синф. Дарвоқе, июн ойининг бошида катта сайлов бор ва бу одимлар ғалабани мустаҳкамлаши турган гап. Оффарин, сиѐсат мана бунақа бўлибди. Шундай дейману ѐдимга Эрдўғаннинг феврал ойида Қирғизистонга боргани келди. У Бишкекда Роза Ўтинбоева, Алмазбек Атамбаев билан роса чойлашди, парламентда нутқ ирод қилди. У сафари давомида: Инқилоблар ҳақида гапирди… Ўшанда Туркиянинг иқтисодий томондан зарар кўргани ҳақида гапирди… Мафия ҳақида гапирди… Порахўрлик ҳақида гапирди…


Қирғиз талабларига Туркия олийгоҳларидан қўшимча ўринлар бериш ҳақида гапирди… Лекин ўзбеклар қирғин қилингани ҳақида лом-мим демади. Туркча ибора билан айтганда худди бу воқеа умуман юз бермаган каби “давранди” ва Ўтинбоева хоним уни “миллатлараро дўстликни мустаҳкамлагани учун” Данакер ордени билан тақдирлади. Туркияда ўзбеклар жуда оз ва сиѐсатга деярли таъсири йўқда... Агар Туркияда ўзбеклар алавийлар ѐки курдлар каби катта кучга соҳиб бўлганда борми, ҳозир катта сайлов олдидан Қирғизистондаги қирғин бош масалага айланган ва Эрдўған жаноблари Бишкек ва Ироққа эмас, Ўшга қатнаб юрган бўларди. Балки “Ўзбек туркнинг бош бўғинидир!” деган гап шиорга айланарди. Бугун эса бўш бўғини.. Сиѐсат, шунақа…(30 март, 2011 йил). 19.Доллар ва белбоғ САВОЛ: АҚШ президенти Обама иккинчи муддатга Оқ уйда қолмоқчи эканлигини маълум қилди. Тўрт йил унга бас эмасми? (Қаҳҳор). ЖАВОБ: Бу унинг конституциявий ҳуқуқи.


Эсингизда бўлса, ана шу ҳуқуқининг биринчи муддатини қўлга киритиш у учун сайловда етти юз миллион доллардан зиѐд пул сарфлаганди, ҳозирги мақсади эса бир миллиард доллар тўплаб, кейин шуни сарфлаш экан. Бошқача айтганда, унинг Оқ уйда қолишини истаганлар унга бир миллиард доллар беришлари керак. Маълумки, олдинги етти юз миллион долларни Обама жуда катта ваъдалар билан тўплаганди. Лекин асосий ваъдаларини бажара олмади. Унинг “Ўзгартир!” деган шиори ҳам латифага айланди. У ўзини ўзгартирди, сайлов арафасидаги Обамага Оқ уйдаги бугунги Обама зид. Шунга қарамай бугун сайлов бўлса, у яна сайланиши мумкин. Чунки рақибларининг рақиб бўла оладиган номзоди йўқ ҳали. Шунақа номзод чиқиб қолса, Обамани бир миллиард доллар ҳам қутқара олмайди. Шундай дейману Америкада кенг тарқалган “Бугуннинг пайғамбари ҳам, худоси ҳам -доллар” деган гап ѐдимга тушади. Бу ҳақиқат бўлса, у ҳолда бу гапга “халқ ҳам, демократия ҳам” деган сўзларни илова қилиш керак. Ўзбекларда ваъдаларини бажармаган (Президентдан бошқаЖМ) одамга “Белингда белбоғинг борми?” дейдилар. Буни Обамага ҳам айтолмайсиз, чунки ўзбек эмас, белбоғ боғламайди.


Лекин бир долларликдан бир миллиардини улаб чиқса, Ер куррасига тўртта белбоғ бўларкан. (5 апрел, 2011 йил). 20.Тил мутлоқ мустақил, бўйсунмас, тирик жондир САВОЛ: Ўзбек тили бузилиб кетмоқда, нега олдини олмайсизлар? (Ўзбек). ЖАВОБ: Бу гапингиз менга ѐқмади. Тил биномидики ѐки қизмидики, бузилиб кетсин?! Тил дунѐдаги энг мустақил кучдир. Унга қоровулнинг, йўл кўрсатадиган миршабнинг кераги йўқ. Чунки ҳар қандай қуролли қоровулнинг ҳам кучи етмайди унга. Ҳатто дунѐдаги манаман деган диктаторлар ҳаммага ва ҳамма нарсага зуғум қилишлари мумкин, лекин тилга қолганда кучлари етмайди. Кейинги ўн йил ичида АҚШда тилшунослик борасида бешта китобга муаллифлик ѐки ҳаммуаллифлик қилдим. Шу жараѐнда нафақат ўзбек тилига оид, яна бир неча тилдаги китобларни мутолаа қилишга тўғри келди. Ҳозир ўзбек тилида рўйхатга олинмаган сўзлар луғати устида ишлаяман. Ана шуларнинг ҳаммасидан олган хулосам шу бўлдики, тилга кириб келаѐтган янги сўзлардан чўчимаслик керак. Уларни тўхтатаман деб ўйлаш тўр ѐйиб дарѐнинг йўлини тўсаман, деган каби гап. Яъни тил тилга тил тегизган билан ҳисоблашмайди.


Тилнинг бошқа тиллардан келаѐтган сўзлар билан бойиб боришига севиниш керак, дод-фарѐд солиш бефойда. Тил ўзини ўзи тозалаб бориш маҳобатига соҳибдир. Тил мутлоқ мустақил, бўйсунмас, тирик жондир. Лекин у ҳар қанча кучли бўлса ҳам инсоний ѐрдамни рад этмайди, доим бундай ѐрдамга муҳтож. Унга кўмаклашман десак унинг таржима ҳолини, бошидан кечираѐтган ҳодисаларни, кечинмаларини ўрганиб унинг сувратини чизиб боришимиз лозим. Агар уни севсак унга ўзимиз яратган қоидаларни сингдиришга уриниш ўрнига унинг ўз туғма қоидалари, ҳаѐт тарзи, гўзаллиги, замондан орқада қолмаслиги, истиқлболга интилишини ҳис қилиб, эшитиб, кўриб, ўрганиб бошқаларга ҳам буни ўргатишимиз лозим, бу бизнинг тилга буюк ҳурматимиз бўлади. Зеро она тилимизни азиз онамиз каби севсак, азиз ѐр каби суя олсак, ватан каби ардоқласак у шунча яшнаб, гўзаллашиб боради.( 6 апрел, 2011 йил). 21."Каримовга тил теккизманг, бас" САВОЛ: Ўзбекистондан Америкага визит билан борган бир ҳуқуқбоннинг радиодаги гапини эшитдим. Каримовдан бошқа ҳаммани ясаб ташлади. Тили қилич экан. Лекин қайтиб келиб, ялло қилиб юрибди. Бу жуда қизиқ эмасми? (Ориф).


ЖАВОБ: Бугун Ўзбекистонда мухолиф гуруҳлар “мухолиф” ташкилотлар тузишлари, Мирзиѐев бошлиқ ҳукуматни, вазирларни, ҳокимларни-хуллас ҳаммани кескин танқид қилишлари мумкин, ичкарида оз, ташқарида бемалол, шундай “шароит” яратилди. Араб ўлкаларидаги исѐнлардан кейин бу “шароит” кўлами кенгайтирилди. Аммо бу фақат ва фақат Оқсаройнинг изни билан амалга ошиши йўлга қўйилган. Оқсарой “мухолифлар”дан МХХ, Бош прокуратура ва ИИВ (улар қайси бири билан ҳамкорлик қилсалар) орқали битта нарсани талаб қилади: “Истаган нарсани гапиринглар, ѐзинглар, лекин Президентни танқид қилмайсизлар!” Уларга Президент ҳақидаги ҳар қандай саволдан қочиш ѐки: ”Президентимизнинг хабари йўқ”. ”Вазирлар, ҳокимлар айбдор”. ”Газеталарнинг Бош муҳаррирлари цензура ўрнатган”. ”Мелисанинг ипи узилган…, энг тепасидан энг пастигача” (МХХ билан ишлайдиганлар учун). ”Прократура ва органларни порахўрлар босган, буни президентимизнинг ўзи фош этмоқда”. ”Атрофдагилар Президентимизга хиѐнат қилмоқда”.


“Керак бўлса биз Президентимиз билан биргамиз” каби жавоблар беришлари талаби қўйилган. Шунга итоат қилганларга чет элга бориб яллама-ҳуштит қилиб келишларига изн берилади, хориждан олаѐтган пуллари текширилмайди, биров уларни судга берса босдибосди қилинади, жиноятлари яширилади. Айни пайтда улар ишга солиниб хорижий мамлакатларда Президентнинг мавқеини мустаҳкамлаш учун брифинглар берилади. Демак, бугун кимки Ислом Каримовни очиқ танқид қила олса, Ўзбекистондаги аҳвол учун бевосита диктаторнинг ўзи айбдор эканлигини кўрсатиб бера олса – ўша ҳақиқий мухолифатчи, ўшанга қийин… ўшaнинг ѐнида бўлишимиз керак! (7 апрел, 2011 йил). 22.Рақамлар САВОЛ: 13 рақамини омадсиз дейишади ва шундай ҳам бўлмоқда. Андижон воқеаси ҳам шу кунга тўғри келганди... Двом эттирснагиз шу фикрни, илтимос. (Музроб). ЖАВОБ: Не афсуки, шу 13 рақами яна ўртага чиқмоқда. Яъни 13 апрел куни Россия Думаси Марказий Осиѐ давлатлари билан муносабатлардаги камчиликларни ѐпиқ эшиклар ортида муҳокама қилар экан.


Кун тартибининг ўзаги “Араб давлатларида юз бераѐтган воқеалар ва Ғарбнинг Осиѐга ҳукмронлик қилиш мақсадида Марказий Осиѐга кириб бораѐтгани” масаласи. Эсингизда бўлса, 2005 йилда ҳам Россия Думаси айни масалани муҳокама этган эди. Фақат унда “араб давлатлари” ибораси ўрнига “рангли инқилоблар” ибораси ишлатилганди. Ўшанда Россия махсус хизмат идоралари раҳбарлари Думада маъруза қилганлари ва инқилоблар ортида Ғарб турганлиги ҳақидаги икки жумлалик хабардан бошқа нарса чиқмаганди. Аммо кўп ўтмай Андижон воқеалари юз берди. Инқилоблар “цунами”си қайтарилди. Бу сафар “араб шамоли”ни қайтариш учун нима ўйлаб топиларкан? Ниятлари нима? Ғарбни “Манас”дан қувишми? Назарбоевнинг номини Ҳазарбоев деб қўйишми? Раҳмоннни “Роғун”га кўмишми? Билмадим. Балки Ўзбекистоннинг қайтадан Ғарбга оз-моз очила бошлаши ҳам Москвани безовта қилаѐтгандир? Бу ҳолда улар Ўзбекистон бўйича икки қарорга келишларини тахмин қилиш мумкин: 1.Жаноб Каримов халқинг норози, кетишинг керак, биз айтаѐтган ана у номзодни ўрнингга чиқаришни бошла, бўлмаса бу ишни ўзимиз қиламиз. 2.Агар биринчи қароримиз сенга ѐқмаса, у ҳолда Ғарбнинг башарасига очиқчасига тупур, Кремл остонасидан бошингни кўтарма!


2005 йилда ҳам шундай бўлган ва Каримов АҚШнинг ҳарбий базасини Хонободдан чиқариб Москва “қарори”нинг иккинчи бандини танлаган эди. Ҳозир эса Каримов учун танлов аниқ – номустақил ўлка мустақиллигининг 20 йиллигини ка-а-а-а-а-та байрам қилиш, байрамда чиройли қилиб ўйнаб беришдир! Бу энди 13 эмас, 20...Кейин 21, 22, 25... (8 апрел, 2011 йил). 23.Дув-дув гап САВОЛ: Ҳали ҳам АҚШда ватандошлар билан учрашиб турасизми? (Муҳриддин). ЖАВОБ: Бўлмасачи? Кеча Нью Йоркда бир неча жойда ватандошлар билан тўпландик. Кейин у ѐқ-бу ѐқларга бордик. Гап кўп. Келганидан хурсанд бўлганлар ҳам бор, хафа бўлганлар ҳам. Мана қулоққа чалинган гаплардан баъзилари: -«Ватандош» деган газета чиқаришибди, Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволдан ҳеч гап йўқ, бепул бўлса ҳам олмаяпмиз, бу кетишда банкрот бўлади-ѐв! -Шер ака келаяти. Яҳудийлар у кишини яхши кўради. «Борсам қанча берасизлар?» деган экан, кўкидан ўн минг дейишибди, у киши «Мен ўн мингни боргунча йўлга экиб кетаман» дебдилар. Ишқилиб Шерали Жўраевнинг


концертига билетни қиммат қилиб юборишмасинда, биз ҳам у кишини яхши кўрамиз! -Юлдуз келиб кетгандан кейин уни ИАК чақириб «У ѐқда мени ѐмон кўрганлар билан учрашибсанми?» дебди. Шер ака шуни эшитганки «Озодлик»да Каримовни озгина тилга олиб қўйди. Буни тақия дейишади. -Андижонда ИАК «Халқни бостир!» деганда генерал Қосимов «Бу армиянинг иши эмас» деган экан, ишдан олиниб, олти йиллик жазо бериб юборишган. -Илгари Ню Йоркда бизникиларга иш кўп эди. Ҳозир бирдан камайди. Иш ташкил қилаѐтганларнинг хўржини очилиб қолганга ўхшайди, ушла-ушла кўпайган. Технология тараққий этиб кетди, бу сатрларни Ню Йоркни кезиб юраркан, машинада ўтириб сайтга ѐзиб қўя қолдим. Нега бу гапларни ѐздим-ми? Демоқчиманки, Ўзбекистонда ҳамма гап халқнинг орасида, шу одат ҳам бу ѐққа кўчибди: Халқнюс! Бу айни пайтда илгари «Бруклин ва Кувинс Ўзбекистоннинг бир парчасига айланиб бўлган» деган гапимнинг яна битта тасдиғи. Дарвоқе, Бруклинда АҚШдаги 100 чи ўзбек ресторани очилибди, номини «Маворауннаҳр» деб қўйишибди.


Хуллас, учрашувлар мана шунақа дув-дув галарни тебратадиган бешикка айланиб бормоқда. Балки, азалдан шундайдир ва учрашувлар ўз азалиятига қайтаѐтгандир? Ким билсин? (17 апрел, 2011 йил). 24.Коса тагида ним коса САВОЛ: Сўровларга муносабатингиз қандай? (Барот). ЖАВОБ: Сўровлар деярли ҳар кун ўтказиалди. Масалан, сўров ўтказадиган Галлуп(Gallup) ҳамда Меридиан(Meridian) деб номланган ташкилотлар дунѐ мамлакатлари аҳолисининг бошқа мавзулар қатори АҚШга, унинг раҳбариятига муносабатини ҳам ўрганибди. Улар сўровларга аҳолининг турли қатламларидан ва ҳатто ҳукумат таркибидан ҳам одамларни жалб қилганлар. Шунга кўра, Ўзбекистонда сўровга тортилганларнинг қарийб ярми АҚШ раҳбариятига хайрихоҳ экан. Фақат 20 фоизга яқини ѐқтирмаслигини айтган. Сўралганларнинг учдан бир қисми эса жавоб беришга қийналибди. Буни қандай тушиниш керак? Ҳар ким ўзича хулоса чиқаради. Масалан, мен АҚШ раҳбариятини қўллаганлар сони қарийб эллик фойиз ва қўлламаганлар жуда оз эканлигидан севиндим. Бу фавқулодда муҳим хабар. Негами? Чунки саволда АҚШ раҳбарияти демасдан Шри Ланка ѐки Балло Баттар мамлакатининг раҳбарияти десангиз ҳам айни натижани олардингиз. Бизнинг халқ коса тагида нимкоса қўйиб фикрлайдиган ақлли халқ.


Бу дегани шунча одам Каримов режимига очиқдан очиқ қарши. Булар “Қани эди бизда ҳам ўшанақа раҳбарият бўлсайди?” деган фикрдаги одамлар. Жавоб беришга қийналганлар ҳам аслида айни фикрда. Фақат улар косанинг тагида бола-чақаларини кўрадилар. Шунга қарамасдан “жавоб беришга қийналаман” дейишларининг ўзи ҳам катта жасорат. Ана у 20 фойизли гуруҳ кимлар эканлигини ўзингиз тахмин қилаверинг. Аслида уларнинг ҳам диллари тубида шу гап бор, фақат дилларидаги тилларига чиқмайди, чиқса тилларини кесишади. (28 март, 2011 йил). 25. Икки фуқаролик САВОЛ: АҚШда фуқаролик гражданлигини йўқотаманми? К.У.

олсам

Ўзбекистон

ЖАВОБ: АҚШ дунѐдаги бир нечтагина давлат қаторида фуқаролик олаѐтган кишилардан ўз мамлакатининг фуқаролигидан воз кечишни талаб қилмайди. Бу ихтиѐрий ҳолга келиб қолган ва фақат ҳукуматнинг идорларига ишга ўтмоқчи бўлсангиз биттасини танлаш заруратида қоласиз. Сизнинг вазиятингизда агар АҚШ фуқаролигини олсангиз амалда Ўзбекистон фуқароси ҳисобланаверасиз. Чунки Ўзбекистонда фуқароликдан чиқиш жуда мураккаб жараѐн ҳисобланиб, бу фақат Президентнинг имзоси билангина


амалга ошгани учун бир неча йилларга сурилиб кетиши мумкин. Агар бу жараѐнни четласангиз ва бир кун давр ўзгариб, Ўзбекистонга қайтсангиз ҳамда у ерда доимийга қолишни ихтиѐр этсангиз АҚШ фуқролигидан осонгина кечишингиз мумкин ва бу фақат сизнинг ихтиѐрий қарорингиз бўлади, жиддий расмиятчилик талаб этилмайди. Бир кун келиб Ўзбекистон АҚШдан фуқаролик олганларнинг агар улар туғилган ватанларига қайтсалар ҳар иккала фуқароликларини ҳам сақлашлари мумкин деган инсоний қарорга келса, у ҳолда икки фуқаролик ҳуқуқига эга бўласиз. Т уркия каби мамлаклатлар шундай қоидани йўлга қўйганлар. Туркия фуқароси бўлиб турли сабаблар билан АҚШ фуқаролигини олган шахслар агар Туркия ҳудудига кирсалар уларнинг Туркия фуқаролиги кучга киради. Бу эса ҳар икки томон учун ҳам катта имкониятлар яратади ва ҳар икки томонга ҳам фойда. Ўзбекистон ҳам келажакда бу йўлни танласа кўп нарсани ютади.( 10 апрел, 2011 йил). 26.АҚШ фуқароси... САВОЛ: Кеча АҚШ фуқаролиги борасидаги бир саволга жавоб ѐзаѐтиб шу ишни бекор қилаяпман, энди саволлар ѐғилиб кетади-ѐв, деб ўйлагандим. Ростдан ҳам шундай бўлди.


ЖАВОБ:Гапимнинг индаллосида айтиб қўяй: мен юрист эмасман, ҳамма ҳуқуқий саволларга жавоб беролмайман, фақат ўзим билганим қадар мулоҳаза юритишим мумкин, ҳаѐтий тажрибам билан ўртоқлашишим мумкин, холос. Маълумки, АҚШ да қонунлар тез-тез ўзгариб туради ва буни фақат юристлар кузатиб борадилар. Масалан, “Патриот Акт” номи билан машҳур бўлган қонун муҳожирлар ҳаѐтига оид жуд кўп ҳужжаталарга бошқа талаблар қўйган ѐки қоидаларни ўзгартирган. 2001 йил воқеаларидан кейин қабул қилинган бу қонуннинг ўзи ҳам “вақтинча” деб аталади ва муддатини узайтириш учун тез-тез конгресс кун тартибига чиқиб туради. Ҳар сафар ундан нимадир олиб ташланади ва нимадир қўшилади. Шунинг учун менга саволлар йўллаган баъзи меҳнат муҳожирларига энг яхши маслаҳатим шуки, муаммонгиз бўлса ҳеч кимга қулоқ солманг ва фақат юристнинг ҳузурига боринг, адвокатнинг маслаҳати билан иш қилинг. Бўлмаса ҳам пулингиздан айриласиз, ҳам орзуларингиз саробга айланади. Менга хат ѐзганлардан бири ўзининг атрофидагилар қонунларни бузиб юргани боис у ҳам шундай қилиб, энди иши пачава эканлигини айтган. “Ҳамма ўзини томдан ташласа, сиз ҳам ташлайсизми?” деган ибора бор. Масалан, мен ўзимни биламан, доим қонунларга риоя қиламан, оила аъзоларимдан ҳам шуни талаб этаман. Мен


билан яқин бўлган ѐшларга ҳам доим шуни уқтираман. Бу борада менинг хулосам шундай: -Қонунлар бузиш учун эмас, бўйсуниш учун яратилади. -Қонун сизга ѐқмаслиги мумкин лекин уни инкор этсангиз, бошингиз дардга киради. -Қонунларни бузмасдан яшаш – эркинликнинг нашидасини кучайтиради. Акси эса умрни барбод этади. -АҚШга келдингизми, ҳужжатларингизни қонунлар асосида расмийлаштиринг ва қонунларни ҳурмат қилиб яшайверинг, ўшанда озодлик нима эканлигини ҳис этасиз. -Озодлик шахс диктатураси диктатураси остида яшашдир.

эмас,

балки

қонунлар

-Қонунсиз ҳаѐт – ўрмон ҳаѐти. 27.Муҳожирлар САВОЛ: Қонунсиз яшаѐтган ўзгариш бўладими? (Ҳ.Ҳ).

муҳожирлар

ҳақида

ЖАВОБ: АҚШнинг 22 нафар Сенатори президент Обамага хат ѐзиб, бир пайтлар бу мамлакатга ғайриқонуний равишда келган муҳожирларнинг фарзандларини депортация қилишни тўхтатишни сўради. АҚШга қисқа муддатли виза билан келиб, шу ерда қолиб кетган ўзбеклар орасида ҳам бу кетегорияга тушадиганлари бор.


Илгари бу борадаги қонун лойиҳаси Конгрессда муҳокама қилинган, лекин сенатдан қайтган эди. Шунинг учун бу ҳаракат тарафдорлари Обамадан ўз кучини ишга солишни сўрашмоқда. Обама президент сифатида шундай ваколатга эга. Дарҳақиат, кеча ТВда бир пайтлар она-онаси билан Мексикадан келган бир қизнинг суҳбатини тингладим. У АҚШга келганда бир ѐшли экан. Онасининг қучоғида келган. Ҳозир олийгоҳни битирмоқда. У Мексикада менинг ҳеч кимим йўқ ва мен у мамлакатга бегонаман, чунки мен бу ерда улғайдим дер экан кўзларида ғилт-ғилт ѐш айланди. Балки уни бугун депортация ҳам қилишгандир? АҚШга ноқоний келганларга ўрнатилган қоидалар бўйича муносабат қилиш керак. Лекин улар келганларида жуда ѐш бўлган болаларига нисбатан раҳм-шавқат кўрсатилиш зарур. Чунки бу мамлакат битта миллат, битта халққа оид эмас. Юз йиллардир инсон зулмидан, табиат зулмидан, шароит зулмидан қочиб келганлар бу ерни ватан қилишган.Қайси бир маънода Америка дунѐнинг барча халқлари учун иккинчи ватандир. Шундай экан бутун дунѐдан тўпланган Америка халқи меҳр-шавқат масаласида хасислик қилмаслиги зарур. Бу фикримни бугун Обамага ҳам ѐзиб юбордим.


Менинг қонунларни бузган ота-оналари билан ишим йўқ, улар ўзлари учун ўзлари жавоб берсинлар. Лекин бегуноҳ болаларни чинқиратиш Америкага ярашмайди, аксинча шундай ҳам ошиб-тошиб кетаѐтган нафратни янада кўчайтиради.( 15 апрел, 2011 йил). 28.Исѐн-писѐндан хабарим йўқ САВОЛ: Ўзбекистонда май ойида исѐн бўлар экан, шу ҳақда маълумот бера оласизми? (Салим). ЖАВОБ: Кейинги кунларда бир қанча хатлар олаяпман. Уларда қуйидагича саволлар бор: “Ўзбекистонда исѐн бўлармиш, қайтасизми?” “Исѐннинг бошида ким турибди?” “Нега бу ишни аноним тарзда қилмоқдасизлар?” “Бу исѐнга муносабатингиз қандай?” ва ҳоказо. Шуни айтишим керакки, бирор бир ҳаракат ҳақида бирор бир киши мен билан маслаҳат ҳам қилган эмас, менга бир нарса таклиф ҳам этган эмас. Бу биринчидан. Иккинчидан эса, мен ҳар қандай ҳаракат ташқаридан эмас, ичкаридан етилишига ишонаман. Ташқаридан туриб ичкаридаги одамларни исѐнга чорлаш менинг ишим эмас. Ўзим хавфсиз жойда бўлиб, мамлакат ичидаги одамларни


исѐнга чорлай олмайман. Бунга маънавий ҳаққим йўқ. Агар ўзим Ўзбекистонда бўлганимда эди, бу бошқа гап бўларди. Бу менинг шахсий қаноатим ва қароримдир. Учинчидан эса, мен бир иш қилсам ѐки бир сўз айтсам аноним тарзда қилмайман. Ҳеч кимдан қўрқадиган ѐки чўчийдиган жойим йўқ. Гапимни очиқ айтиб келганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Ҳар қандай аноним тарздаги кураш ортига ҳар қандай одам, ҳатто бундан манфаат кўзлаган ҳукумат ҳам бекиниши мумкин. Бугунга қадар шундай бўлиб келди ва бундан сабоқ чиқарилмаса, демак аҳвол ўзгармайди. (19 апрел, 2012 йил). 29.Алданганлар САВОЛ: ЖАВОБ: Қадим ўтган замонда, борса келмас томонда бир қишлоққа очарчилик оралай бошлабди. Ҳовлиқ исмли киши ҳовлиқиб “Бунинг олдини оламан” деб ўртага чиқибди. -Мен сизлар учун тегирмон қураман,-дебди у. Ҳамманинг кўзидан олов чақнаб, унга таъзим қилибди. Бундан руҳланган Ҳовлиқ исмини Холиқ деб ўзгартирибди ҳатто. Шунда унинг қўшниси: -Тегирмон қуришдан олдин буғдой экайлик,-дебди.


-Калланг борми, агар тегирмон бўлмаса буғдойни қандай қилиб унга айлантирасан? -Тегирмон қурилгунча буғдой башоғини ҳосилини чайнаб ҳам жон сақлаш мумкин.

қайнатиб ѐ

-Э, сен халқни каламушга айлантирмоқчимисан? Бу баҳсдан кейин “Холиқ”нинг қариндошлари ва акаукалари бақир-чақирга ўтибдилар. Ҳалиги одам буларга гап уқтириб бўлмаслигини англаб, яктагини елкасига ташлаб кетиб қолибди. Ҳовлиқ тоғнинг тепасига чиқиб, ҳаволи, манзарали жойда ўзига қаср тиклабди. Бунинг сабабини: -Мен шу ерда туриб кечаю кундуз шамол қаѐқдан келишини кузатаман, шуни аниқлаб олгандан кейин тегирмон қуришга киришамиз,-деб тушунтирибди. Ҳар йили у: -Ана шамол келмоқда,-деб бақирар экан. Лекин кейин шамол бошқа томонга бурилиб кетганини айтиб ишонганларни тинчлантираркан. Ҳар баҳорда шу такрор бўларкан ва ҳар йили қишлоқнинг қабри кенгайиб боравераркан. Охири бир кун одамлар ундан норози бўлибдилар. Шунда у: -Мен тоғнинг тепасида катта бойлик тўпладим, олтин тўла хазина барпо қилдим,-дебди ва укасининг қўлига ойнача


бериб қўйибди. Қуѐш чиққан пайтда укаси ойначани ўйнатса Ҳовлиқ қишлоқдагиларга буни хазинанинг шуъласи деб тушинтирар ва бечора авом бунга ишонаркан. Яна йиллар ўтибди, қабрлар кўпайибди. Охири одамлар Ҳовлиқдан ҳазар қиладиган бўлибдилар. У шунда бу томонларга шамол келмаслигини аниқлагани ва энди сув тегирмони қуражагини айтибди. Бошқа қишлоқларда ҳам сув тегирмони қураѐтганларини айтиб, халққа тоғ ѐнбағридаги сой атрофига харсангларни териб, сув ўзанини қишлоққа буришни буюрибди. Бечора халқ ҳашарга чиқиб, бу ишни ҳам бажарибди. Шундай кунларда бирдан сел келиб, селаваси бутун қишлоқни ювиб кетибди. Ҳовлиқ эса тоғ тепасидаги қасрини аллақачон кенгайтириб яқинларини ҳам ўш ерга чиқариб олган экан. Айтишларича, у сел ювиб кетган қишлоққа тегирмон қуришда қарорли ва унинг гапларига ишониб бошқа қишлоқлардан ўша томонга келаѐтганлар ҳам бор экан…(20 апрел, 2011 йил) 30. Инқилоблар САВОЛ:Нега aраб давлатларидаги “инқилоблар” натижа бермаяти?(Қосим). ЖАВОБ:Қисқа вақтда натижа бериши ҳам қийин. Узоқ вақтда эса ҳокимият яна диктаторлар қўлида қолавериши ѐки қайтaдан уларнинг қўлига ўтиши мумкин. Нега?


Чунки бу “инқилоблар” ѐ табиий эмас ѐки аниқ бир мафкура-мақсадга таянмаган. Бундан ташқари инқилоб дегани олма пиш, оғзимга туш, дегани эмас. Инқилобнинг энг осон қисми ҳукмдорни тахтдан ағдариш қисмидир. Энг оғир қисми эса, ундан кейин мамлакатни қандай бошқариш, кимлар билан, қай йўсинда бошқаришдан иборат. Бу нарсага инқилобдан олдин ҳозирлик кўрилмаган бўлса, инқилобдан кейин мамлакат олдинги ҳолидан ҳам хонавайрон бўлади ѐки бошқа бир зулмнинг қўлига ўтади. Араб давлатларида ана шундай бўлмоқда.(21 апрел, 2011 йил). 31. Емиш САВОЛ: Бу кетишда Хитой мустамлакасига айланиб қолмаймизми? (Абдураҳим). ЖАВОБ:Хитой Тожикистонни “ишғол” қилиб, энди Ўзбекистонга кириб келмоқда. Ҳудуд нуқтаи назаридан бу биринчи ҳол эмас. Узоқ тарихда Хитой бу минтақани босиб олиб, кучли ассимиляция ўтказгани ҳақида илмий китоблар мавжуд. Доим шундай бўлган, катта миллатлар кичик халқларни “еб” юборишга интилишган. Бугун ҳам айни ҳол.


Тожиклар Урусиятга кетган бир пайтда Тожикистонда минг-минглаб хитойлик мардикорлар ишлашмоқда ва уларнинг ерли қизлар билан оила қуриб, доимий фуқарога айланаѐтганлари ҳақида хабрлар кўп. Яқин келажакда тожиклар орасида хитой кўринишли янги авлод етишиб чиқиши ҳам турган гап. Ўзбек қизларининг Корея, Россия ва бошқа жойларга турмушга чиқиб кетаѐтгани анъанага айланиб қолган бугунги кунда Хитойнинг Ўзбекистонга катта сармоя билан кириб келиши оқибатларини тахмин қилиш мумкин. Бундан бир неча йил олдин Тожикистонга катта сармоя киритган Хитой ўзи қурадиган ва сармоя қўядиган жойларда ўз фуқароларини ишлатишни талаб қилган ва бунга эришган. Ўзбекистонда ҳам яқин келажакда хитойлик мардикорлар пайдо бўлса, ажабланмайман. Уларнинг келиши бор, аммо кетиши йўқ. Россиянинг Хитой билан чегараси томонлардан руслар аллақачон қочиб, минтақа мардикорлар қўлида қолди. Бу Хитойнинг катта сиѐсати эмасмикан? Бу борада ички тажрибаси ҳам етарли. Йиллардир Шарқий Туркистонда катта қурилишларни баҳона қилиб у ерга ханларни жойлаштирди ва бугун уйғурлар ўз юртларида озчиликка айландилар. Уйғурларнинг бир қисми ханлар билан жиддий равишда қўшилиб ҳам кетмоқда. Қон тўкилиш билан якунланган жанжаллар ҳам буни тўхтата олмади.


Туркистон, Турон бирлиги унутилган заминда бошқа нарсалар ўз-ўзидан унутилади ва кичик халққа айланиб қолганлар катта миллатларнинг “емиши” бўладилар.(22 апрел, 2011 йил). 32.Гуруҳлар САВОЛ: Хориждаги ўзбеклар қачон бирлашади? (Қобил). ЖАВОБ: Миллион марта такрорланган савол бу... Бугун хорижда яшаѐтган ўзбеклар ва уларнинг мамлакатда қолган тарафдорлари бир неча гуруҳга бўлинган: 1.Ислом Каримовга, шахс диктатурасига ашаддий қарши бўлган озчилик гуруҳи. Булар ҳамма ѐмонликлар бевосита диктаторнинг шахси билан боғлиқ деган фикрга жуда қаттиқ ишонадилар ва бошқа фикрдагилар билан келиша олмайдилар. 2.Ўзбекистондаги режимнинг Каримовдан тортиб, кўча миршабига қадар барча мулозимларига қарши бўлганлар. Булар ўзларининг орасида битта вазирликни бошқарадиган одам бўлмаса ҳам бугун режимга хизмат қилаѐтган ҳаммани ағдариш тарафдори. 3.Ҳамма нарса биргина Ислом Каримов билан боғлиқ эмас, унинг атрофидагиларга ҳам кўп нарса боғлиқ деган бир гуруҳ. Улар ҳали диктатура нималигини ўрганишмоқда.


4.Мавжуд режимга хизмат қилган ва қилаѐтганларни мақтаб, улар билан алоқа ўрнатиш орқали Каримовдан кейинги режим пайтида имтиѐзни кўзлаганлар – чучварани хом санаганлар гуруҳи. 5.”Мен сенга тегмайман, сен менга тегмайсан” дегувчилараросат гуруҳи. 7.Каримов режимига билиб-билмай ѐки очиқча хизмат қиладиганлар-манфаат гуруҳи. 8.”Сиѐсат-пиѐсат билан аксариятчилар гуруҳи.

ишим

йўқ”

дейдиганлар-

Булар айни пайтда демократ, ярим диний ва мутлоқ диний гуруҳлар ҳам ҳисобланиб, улар бир-бирларини асло “ҳазм” қилолмайдилар. Ўзаро келиша олмайдиган гуруҳларга бўлинган жамиятда диктатура узоқ яшайди. Фақат қандайдир кор-ҳол юз бериб диктатура йиқилса ва ўрнига юмшоқроқ, демократикроқ режим келсагина бу гуруҳлар вақтинчалик бир орага келишлари мумкин, худди Совет Иттифоқининг охирги йилларида бўлгани каби. (24 апрел, 2011 йил). 33.Тасдиқ


САВОЛ: Жаҳонгир ака, сиз бу ўзини мухолифатман деган тўдадан чиқиб кетиб тўғри қилган экансиз, балки афсусдамисиз, лекин билмадим? (Акрам). ЖАВОБ: Афсусда эмасман... Ҳа, бир пайтлар ўзларини мухолифат ташкилотлари деб атаб юрган гуруҳларни тарк этганим ҳақида ѐзганимда сиз каби баъзи дўстларим менга дашном беришганди. Мен сизга ҳам, уларга ҳам "мухолифат такилотимиз" деганларни тарк этдим, мухолиф фикрим эса ўзим билан бирга мустақил ҳолда яшайверади, курашаверади деб жавоб қилгандим. Бугун ўша қарорим нақадар тўғри бўлганига ишонч ҳосил қилдим. Чунки ўшанда менга дашном берган сиз каби дўстларим менга хат ѐзиб буни тасдиқламоқдалар.(26 апрел, 2012 йил). 34.Қочиш САВОЛ: Ҳар қанча Ғарбни ѐмонласак ҳам қочиш йўналиши ҳали ҳам Шарқдан Ғарбга қараб...Нега? (Аъзам). ЖАВОБ: Демакки, ўйлаб кўрадиган кўп нарсалар бор. Қаранг, Ғарбда қандай янгиликлар бўлса, биз томонларда шунинг аксини қилишга уринишади. Ҳатто “Ғарб демократиясига” зид - ”Шарқ демократияси” каби. Бунақа мисоллар жуда кўп.


Ҳаммасини санаб, бошингизни қотириб ўтирмайинда, энг сўнггиси ҳақидаги гапимни айтиб қўя қолайин. Қолганини ўзингиз тушуниб оласиз. Маълумки, қамоқдан ер ости йўли ковлаб, ташқарига чиқиб қочиш ҳақида Ғарбда юзлаб китоблар ѐзилган, минглаб филмлар олинган. Ҳаммаси ичкарида ўтирган “доно”лар қочишнинг ҳеч кимнинг хаѐлига келмаган турларини топишгани ҳақида. Мана Шарқ бунга ҳам зиддини топди. Афғонистонда қамоқдан узоқдаги бир жойдан туриб қамоқнинг ичига туннел ковлаб келишибди ва Ғарбдаги каби 3-4 кишини эмас, нақд беш юзга яқин кишини қочиришибди. Америкаликлар бошини ушлаб қолган. Қандай қилиб бошқа камерадагилар туннел очилган хонага ўтишди? Булар жа содда, у томонларда қамоқ нозирлари энг сотилувчи шахслар эканлигини билишмайди-да. Гап бунда ҳам эмас, гап шундаки, кеча ТВда бир сиѐсатчи шу ҳақда гапириб, бу қочишни “ўлимга томон қочиш” деб атади. Яъни у: “Бу одамлар ўша қамоқда бўлгани давомида тирик эдилар, энди яна жангга кирадилар ва жанг омонсиз, улар ўлишлари мумкин” деди. Афғонистонлик бу гапнинг ҳам аксини ўйлайди, қамоқда ѐтгандан кўра, очиқликда ўлган яхши дейди. Шунақа, Ғарб ва Шарқ бир-бирига зид. Бу кетишда ҳали Шарқдан Ғарбга қараб Афғонистондаги каби бир километрлик эмас, балки минг километрлик ер ости туннели ковлашса ҳам ажабланмайман. Чунки ер устидан Ғарбга


қараб қочиш йўллари бекилмоқда ѐки тобора чекланмоқ-да. (27 апрел, 2011 йил). 35. Мантиқ қидириб… САВОЛ: Демократия дегани шуми? қиролликка қуллқуқ қилишмоқда...(Сайфи).

Сайланмаган

ЖАВОБ: Ақлли одамлар аҳмоқ бўладилар дегим келаяти. Жа, қизиқ-а? Ҳам ақлли бўлса, тағин аҳмоқ ҳам бўлса? Қани мантиқ депясизми? Б ир масалада мантиқ тополмаганим учун охири шундай демоқчиман-да. Демократия деган бошқарувни – яъни халқ бошқарувини қурган ғарбликлар икки гапнинг бирида шарқлик “Дода”ларнинг ҳашаматли саройлари ва бу саройлардаги дабдабалар устидан кулишади. Ҳақиқатдан ҳам кулгили ва аянчли ҳол. Бунга гап йўқ. Лекин ҳокимият халқники деган гапни ўйлаб топган бу ақлли бошлар куппа-кундуз куни саройнинг остонасига сажда қилишларига тушуна олмайман. Мана неча кундирки, тинмай Британия шаҳзодаси Вилямнинг уйланиши ҳақида гап юритишмоқда. Қайлиғи Кейт Миддлтондан тортиб, у ҳали туғмаган болага қадар муҳокама мавзуси. Биров чиқиб: “Ҳов баракатопгур британлар ҳаммага ақл ўргатишга устасизлар, лекин нега ўзларингиз данғиллама


саройларга бош эгиб, тўйларига қадар пулини тўлаб, кўзда ѐш билан ҳар куни севиниб, гапириб юрибсизлар” демайди. Ҳокимият халқники бўлса, бошқарув демократия бўлса, у ҳолда бу дабдабанинг нима кераги бор? Қиролу қироличанинг бир тийинлик роли бўлмаган жамиятда уларга нега бунча сиғинишади? Букингем саройининг харажатларию бунақа данғиллама тўйларнинг сарфи кимнинг ҳисобидан? Ўша шаҳзоданинг тикучар ҳайдаб топган пулигами ѐки онасидан қолган меъросгами? Балки саройнинг асрдан-асрга ўтиб келаѐтган хазинаси бордур? Ундай бўлса бу хазина халққа тегишли эмасми? Хуллас, бошқаларга ақл ўргатиш осон. Мен британларга ўхшаб ундай қилиш керак, бундай қилиш керак демоқчи эмасман. Икки ѐшнинг тўйи яхши ўтсин, бахтли бўлишсин, узоқ яшашсин. Лекин мен ўзим тушуна олмаган мантиқни тилга келтирдим: нега энди демократик жамиятда кимлардир текинхўр бўлиши, текинхўр бўлганда ҳам дунѐнинг энг машҳур текинхўри бўлиши ва нега жамият уларга сиғиниши керак? Сиғиниш-пиғиниш йўқ деясизми? Ундан бўлса, телевизор кўрмас, радио эшитмас, газета ўқимас ва интернетга қарамас экансиз. Балки бу бир нави яхшидир? Менга ўхшаб баъзи саволларга жавоб тополмай хуноб бўлиб юрмайсиз!(27 апрел, 2011 йил). 36.Силовсин


САВОЛ:Биласизми, бизда сиѐсатчилар силовсинлар кўп. Шундай эмасми?

оз,

аммо

ЖАВОБ: Билмадим... Лекин бир кун “Ҳайвонот олами” дастурида силовсин ҳақида қизиқарли дастурни кўрдим. Раҳматли амаким хўп доно инсон эканлар, орадан 20-30 йил ўтиб ҳам у кишининг атрофдаги воқеалар ҳақидаги гаплари тез-тез ѐдимга тушади. Мана шу силовсин ҳақидаги дастурдан кейин ҳам у кишининг гапларини эсладим. Ҳар икки гапдан сўнг “Алҳамдуллилоҳ” деб ўз мусулмонлигини пеш қиладиган, Аллоҳнинг номини айтиб, кейин ѐлғонларни қалаштириб, орқасидан, “Адашган бўлсам ўзинг кечир, инсон адашгувчидир” деб қўйгувчи бир кишини “Силовсин” дер эдилар. -У илгари ғирт арақхўр эди, мансаб деса онасини, акаукасини ҳам сотарди, Горбачев шамоли туфайли давр келиб қолдию бир думалаб мусулмон бўлди, агар яна бошқа давр келса, у бошқа нарсасини ҳам сотиб, ўша даврга мосланади, бундай одамларни ажратиш мушкул эмас, Худойим бундай силовсинларни таниб олиш учун ўз ишоратларини беради,дегандилар. Силовсин-мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич.


Қадимда юнон шоҳлари силовсинни аравалари атрофида олиб юриб, халқни қўрқитар эканлар. Шундан бўлса керак “алабўжи” дейилганда силовсинни назарда тутишган. Силовсин ҳар қандай шароитда ҳам жон сақлаб қолишнинг йўлини топадиган, ўз боласини ҳам қопқонга илдириб, ташлаб қочишга ва тепаликлардан сакраб, ўққа чап беришга уста йиртқич экан. У доим ўзини ҳамлага тайѐрдек кўрсатсада “ширт” этган товушдан кейин “лип” этиб ғойиб бўларкан. Одамлар унинг терисига ишқибоз, чунки ялтироқ. Ҳақиқатдан ҳам амаким айтган ўша “силовсин” одам Каримов даврида Худони унутиб, золимга сиғинди. Ҳозир пенсияда. Яна “Алҳамдулиллоҳ” деб юрибди экан, чунки кичик бир қишлоққа мулла экан, Каримовга хизматини шу йўсинда давом эттириб, халқни эса алдов обеъкти деб биларкан. Халқни нега алдайсан дейишса, у халқ – мавҳумият, умумий бир тушунча эканлигини айтиб, мавҳумликни ҳам алдаб бўладими деб кесатаркан. Дарвоқе, бундан хулоса чиқариб олсак, демак агар кимдир ўз дўстини, устозини, оиласи, ака-укаларини халқ деб ҳисобламаса, демак у бошқаларни умуман назарга олмайди, уларни ҳайвон даражасидан ҳам пастга қўяди. Бу энг даҳшатли нарса, ўзини ҳаммадан устун қўйиш касалининг метазтаза ҳолига келганидир бу! Ўзининг оний, ҳиссий манфаати учун дўстлари, сафдошлари, ака-укалари, қариндошларини қурбон қилган


ва кейин икки гапнинг бирида буни “кузир” қилиб ишлатган одам эса, керак бўлса ўз манфаати учун халқнинг қолган қисмини ҳам қурбон қилади. Бундай одамлар ҳар икки гапнинг бирида “Алҳамдуллилоҳ” дейишдан ҳам, Худонинг номини сотишдан ҳам қайтмайдилар. Керак бўлса, ўзларини қайта-қайта сотишга тиришадилар, бозор кўтарган кунда. Лекин “Бир марта бозордан қайтган мол яна қайтиши мумкин” деган гап ҳам бор. (30 Апрел, 2011 йил). 37.Қора курси САВОЛ: АҚШнинг умумдунѐда диний эркинликлар масаласини кузатадиган комиссияси хулосаларига муносабатингиз қандай? ЖАВОБ: Кўрдим,Ўзбекистонни диний эркинликлар борасида озодлик чекланган Бирма, Эритерия, Эрон, Негерия, Шимолий Корея, Покистон, Саудия Арабистони, Судан, Туркманистон, Хитой каби жиддий хавотирли давлатлар рўйхатига киритишган. Бу ҳужжат эълон қилинишидан олдин эса, АҚШ давлат департаменти ўз фуқароларини Ўзбекистонга бормаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди. Бу орада зулмбоши Сурхондарѐга бориб, аскарлар билан учрашиб қайтган бўлди.


Ўзбекистон армияси фавқулодда ҳолатлар даражасига келтирилган ва чегараларда ҳам қаттиқ текширувлар ўтказилмоқда. Роғун баҳона ора бузилган қўшнимизда “Тожикистон мужоҳидлари ҳаракати” тузилибди, ҳукумат бунинг орқасида Ўзбекистон турибди деб шаъма қилди. Ҳали ҳам қон иси уфуриб турган бошқа бир қўшнимизнинг КГБси Покистон ва Афғонистонда “Қирғизистон исломий ҳаракати” тузилганини эълон қилди. Тошкентда талабалар чиқарилаѐтган эмиш.

муддатидан

олдин

таътилга

Мустақилликнинг 20 йиллиги билан эълон қилинадиган авфи умум рўйхати қайта кўришга олинганмиш. Булар ҳафта давомида айланган ва айланаѐтган гаплар. Шунчаки гаплар эмас, жиддий гаплар. Худди тўфон олдидан соҳилга келиб уриладиган “тўлқинларнинг акссадоси” кучаѐтганини кўрсатадиган гаплар. Илгари бир саволга жавобан Россия Араб давлатларидаги ҳолатнинг Ўрта Осиѐга ѐйилиши олдини олиш ҳақида “қайғураѐтганини” ѐзгандим. 13 апрелда Думанинг ѐпиқ мажлисида бу масала муҳокама этилди. 2005 йилнинг шу кунларидаги вазият ҳам шундай эди. Худди тарих такаррур этаѐтгандек.


Тарихнинг такаррур этиши бор гап. Аммо оралиқ бу қадар яқин бўлиши кузатилмаган. Умидки, бу йил сунъий тўфон соҳилларни бузиб, яқин тарих такаррур этмайди. Чунки тарих суниъй равишда такрорланиши “ерни ўз ўқидан” чиқариб юбориши ҳам мумкин. Аммо сиз айтган каби ҳисоботлар ҳар йили давом этаверади ва рўйхатларнинг қора курсиси Ўзбекистонга оид бўлади. Аммо қачонгача? (30 Апрел, 2011 йил). 38. Нонсиз замон САВОЛ: 1-майни байрам қилaрмидингиз?(Зиѐмуҳаммад). ЖАВОБ: Бўлмасачи! 1- май… Болаликда шу кунни ухламай кутардик. Биринчидан, янги кийим киярдик, иккинчидан, томошага чиқардик. Ана одам, мана одам. Кимлардир гердайиб параднинг олдинги қаторларида борарди. Кимлардир охирги қаторда ва олдингиларга ҳавас билан қараб ўша томонга талпинарди. Параднинг икки томонига автобус ва юк машиналари терилган. Хотин-халаж, бола-чақа уларнинг устига чиқиб олишган. Биз аввал Самарқанд шаҳрининг юраги бўлмиш Регистонга келардик. Навоий кинотеатри олдида рангли тухумларни


“уриштириш” мусобақаси бўларди. Ундан кейин пиѐда юриб “Операбалет” олдидан ўтиб, “Ленинская”га (Марказий хиѐбонни шундай дейишарди) борардик. У ерда фокусмокус кўрсатганларни томоша қилардик. Ҳамма ѐқда навбат. Дунѐ навбатга айланган. Кимдир сувга, кимдир марожнийга (ҳозир музқаймоқ деймиз), кимдир кинога… навбатда. “ Качели-карусел” кутганлар… “Парк озеро”га қараб юрганлар… “Динамо” стадиони томонга югурганлар.. Болаларнинг қўлларида шиширилган шарлар…

қизил

байроқчалар…

ва

Аслида бу байрам худди ана шу шиширилган шар-балонга ўхшарди. Жуда тез “бўшаб қоларди”-тугарди. Ҳамма пиѐда юрмоқдан чарчаб, шалпайиб-палпайиб уйига қайтарди. Шўролар халқнинг бу қадар оммавий тарзда кўчаларга чиқишидан қўрқишмаган эканда-а? Устига устак буни уларнинг ўзлари ташкил қиларди. Чиқмасангиз жазоси бўларди. Ҳатто ўқувчилар ҳам чиқишга мажбур эдилар. Лекин барибир шу кун орзиқиб кутиларди.


Кейинчалик биз ўзимиз парадда қатнашадиган бўлганда бу жонимизга тега бошлади. Чунки параднинг бошланишини битта жойда узоқ кутишингиз керак бўларди. Парад бошланиши билан тезроқ-тезроқ минбар ѐнидан гердайиб, “Ура!”, Ура!” деб ўтиб кетишни ўйлардингиз. Биринчи сафдагиларга ҳавасингиз келарди. Улар сиздан олдинроқ озод бўлардилар. Нарѐқда сизни кутиб турган яқинларингизга қўшилишни истайсиз, чунки автобуснинг устида ўтирволиб томоша қилиш бошқада… Бу параднинг номи “Намойиш” (Бугун қўрқинчли сўз-а?) эди: Биринчи май намойишлари. Бугун эса ҳатто Мустақиллик куни ҳам номойиш қиламан десангиз қамоққа кетасиз. Тасаввур қилинг, ҳукуматнинг ўзи ҳаммани қувиб, кўчаларга олиб чиқиб, намойиш ташкил қилдирса? Астағфурулло! Айтиб бўладими, бирдан халқ “Йўқолсин золим!” деб бақира бошласа, нима бўлади? Бизнинг даврда қўрқмасдан “Йўқолсин золим!” айтиларди, аммо Америка назарда тутиларди.

деб

“Вьетнамдан қўлингни торт!” деб бақиришарди намойишларда. Йўқ, аввал “Операбалет” биноси устидаги ва столбалардаги карнайлардан чиқарди бу овоз, кейин ҳамма такрорларди. “Анжела Девисга озодлик!” деб додлашарди бизнинг даврдаги намойишчилар Америкага қарата. “Йўқолсин империалист Америка” дейиларди бир овоздан.


Бугун энди ҳар бир халқнинг ўз империалисти бор. Улар эса “Йўқолсин” деган гапни эшитишни истамайдилар. Шунинг учун намойишлар ҳам йўқ. Илгари ѐмон замонлар эди. Бугун-чи? Бугун энди ѐмон замонлардан ҳам ѐмон замон… Буни бугун мен каби хорижда кузатаѐтган эмас, балки бу замоннинг ичида яшаѐтганлар яхшироқ билишар? Айниқса етти-саккиз ѐшли бола. Қизиқ, 1-май намойишлари йўқ, у эллик йилдан кейин нимани эслайди? Дарвоқе, Наврўзни эслайди. Қандай қилиб Наврўз концертини кутишганини эслайди… Нақд бошланганида “лип” этиб свет ўчиб қолгани чатоқ иш бўлганди-а? Лекин эллик йил кейинги одамлар унга ишонмайдилар. Ҳеч свет ҳам ўчадими? У яна одамлар уйида сўкиб, кўчада мақтайдиган президентини эслайди. Саксонга сакраб ҳам қасара қусур ўйнагани кўз олдига келади. Свет ўчмаган кунлар қайтақайта кўрсатишарди. Бизнинг замонда президентлар ва ҳокимлар (“Генсек”, “обкомбобо”, “райкомбобо” дейишарди уларни) савлат тўкиб минбарда туришарди, халқ эса ўйнарди. Бу замонда эса халқни миниб олган зот жилпанглаб ўйнамоқда, тағин Америка ва Россия элчилари билан. Ким кимни ўйнатаѐтганини билиш қийин. Агар эллик йил кейин бугунни эслаган авлод ҳам ўз замони ҳақида мен каби Америкадан туриб ѐзса, (Илоҳим Ўзбекистонда туриб ѐзсин! Шундай дейману ҳамма вақт ҳам орзуларим амалга ошмай қолганини эслаб, юрагим


орқага тортиб кетади). эллик йилдан кейин бу сирни билиш осон бўлади. Чунки Америкада ҳар қандай сир устидаги “қопқоқ” эллик йилда очилади. Лекин сирни ўрганиш кечга қолиши ҳам мумкин. Чунки Россияда давлат сирлари устидаги ѐпинғич эллик йилда ҳам ечилмайди. Афсусланиш керак эмас, ҳар етмиш йилда бу давлатнинг савлати тўкилиб туради… Хуллас, бугунги етти-сакккиз ѐшли бола орадан ярим аср ўтиб, ўз замонини ѐ эслар ѐ йўқ. Балки ном-нишонсиз кетар бу замон… Номсиз-нишонсиз замон ҳам бўладими? Нега бўлмасин? Мана бизнинг замон “Номсиз замон” эди. Бугунги замон эса “Нонсиз замон”. Ҳатто байрамда ҳам кўчаларда одам йўқ, ҳамма нон излашга кетган…(1 май, 2011 йил). 39.Катта ўйинлар САВОЛ: Террорист Бин Ладен айтадиган гапингиз борми?(Шокир).

ўлди, бу масалада

ЖАВОБ: Бин Ладен шундайгина Исломободнинг биқинидаги кошонода яшаганини ҳеч ким билмаган деган гапга ўзбекнинг беш ѐшли боласи ҳам ишонмайди. Бунга америкаликлар ҳам ишонишмайди. Шунинг учун ҳам улар доим Покистон раҳбарларига буни таъна қилишарди. Телевизорда “Муттаҳам, пулни олаяпсан, аммо душманимизни қўйнингда илон қилиб асраб ўтирибсан” дейишган. Бу гапдан ўша кездаги президент Парвез


Мушарраф дод деб юборган ва “Бин Ладен балки Вашингтондадир?” деб бақирганди. Бундан икки ҳафта олдин АҚШ Қуролли Кучларининг раҳбари Исломободга ташриф буюриб, Покистон Хавфсизлик хизмати идорасини террористлар билан алоқада очиқдан-очиқ айблаб баѐнот берди. Орадан кўп ўтмай, Покистон яшириб юрган “кўзири”дан воз кечди. Лекин Покистон ўн йиллик “кўзири”дан осонгина воз кечадиган аҳмоқлардан эмас. Менимча, бу воқеани яқин келажакдаги жиддий ўзгаришларнинг ип учи дейиш мумкин. АҚШ Афғонистондан чиқиб кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Кетаркан жиловни кимгадир бериши керак. Толибон Покистоннинг “ур-қоч” боласи. Агар жиловни Покистонга берса, у ҳолда Афғонистон яна Толиблар ҳукмига ўтади. Шундай бўлса, АҚШ кўп нарса ютиши мумкин. Маълумки, Афғонистон Ғарб назоратига ўтгандан кейин бағрида дунѐ бойликларининг катта резревлари ѐтган Марказий Осиѐдаги диктаторлар ҳар мақомга йўрғалай бошладилар. Уларнинг бу ўйини шу қадар эркинлашиб кетдики, Россия ва Хитой бу минтақанинг газ, нефт, уран каби бойликларини ҳеч қийналмай ўз измига ўтказа бошлади. Хитойнинг тап тортмай минтақага миллирдлаб пул ташлаши Авропа ва Вашингтонни ўйлатмайди дейиш мумкин эмас. Агар Афғонистонда Покистон бошқарадиган Толибон ҳукмронлик қила бошласа, Марказий Осиѐ диктаторлари учун нажот қалъаси Вашингтон бўлади.


Бу жуда катта ўйин. Ким билсин дейсиз, балки катта жойда ўтирганлар бунақанги катта ўйинларни ўйлаб ҳам кўришмас. Улар бу ҳақда ўйлаб кўрганми, йўқми яқин орада маълум бўлади. АҚШ Афғонистондан кетаркан Карзайнинг “думи тугилса”, демак Покистон “Бин Ладен” деган “кўзири”ни бекорга бермаган бўлиб чиқади.(2 Май, 2011 йил). 40.Йўқлик САВОЛ: Матбуот куни билан қутласамми қутламасамми? (Искандар). ЖАВОБ:Маълумки, кўп одамлар айтган гапларини қилмайдилар. Бу нарса улар оддий, кўп қатори фуқаро экан бошқаларга унчалик зарар келтирмаса ҳам, бир мамлакатга раҳбар бўлиб қолганда улкан зиѐнга айланиши мумкин. Чунки уларнинг айтган гаплари сиѐсатга кўчади ва одамларнинг тақдирини ҳал қилади. Узоққа бормайлик, сиз эсга солган мавзудан гапирайлик. Бугун умумжаҳон матбуот эркинлиги куни. Бу гап осмондан тушиб қолган эмас, 1993 йилда БМТ буни махсус резолюция билан эълон қилган. Бунга рози бўлиб, имзо отганлар орасида Ўзбекситон ҳам. Мана 1994 йилдан бери шу кун – Матбуот эркинлиги куни. Ўзбекистон режимининг отаси бунга рози бўлганда “Ҳа, нима қипти, бир йилда бир марта эркинлик берсам берибманда” деб ўйлаган ҳам бўлиши мумкин. Лекин шу


бир кунлик эркинлик ҳам йўқ. Демакки, шуни ҳам ўйламаган. “Ўзбекистон Конституцияси бир парча қоғозку, БМТнинг қандайдир резолюциясини жорий қиламанми?”, деб ўйлаган бўлиши мумкин. “Мандан нима кетди, қўл қўйсам, қўйибманда” деб ўйлагани ҳақиқатга яркинроқ бўлса керак. Хуллас, гапнинг қисқаси шуки, Ўзбекистон кеча ҳам, бугун матбуот эркин бўлмаган мамлакатдир. Худога шукур, интернет бор экан, ўйлаганимизни ѐзамиз. Лекин Каримов режими бу эркинликни ҳам бўғишга киришган. Мана шу сиз ўқиб ўтирган сайтга ҳам “блок” қўйилган. Лекин озми-кўпми одамлар барибир ўқишмоқда. Мана бугун олис Сурхондарѐдан бир хат олдим: “Ассаломи алайкум Жаҳонгир ака. Сиз мени танимайсиз, аммо мен сизни танийман. Мана шу сайтингиз орқали ҳамма ѐзганларингизни ўқиб тураман. Кирадиган йўлларим бор. Сизни Матбуот эркинлиги куни билан чин дилдан қутлайман” дейилади бу хатда. Раҳмат бу хат муаллифига. Ҳа, бизни қутласа бўлади, чунки биз учун ҳар кун матбуот эркин бўлган кун, ҳар кун байрам. Лекин мен ҳам ўша сурхондарѐлик йигитни ва умуман бутун ўзбек халқини қутлашни истайман. Во дариғ, қутлай олмайман. Чунки йўқлик билан қутлаб бўлмайди. Бир кун қутлаш ҳам насиб этар!


Ош жонга тегмайди, аммо субутсизлик ва ѐлғон жонга тегади, БМТ деган ѐлғончилар жамияти ҳам ўзини ислоҳ қилар, Ўзбекистонда ҳам айтилган гапининг устидан чиқадиган мард топилар? Ўлибдими, 28 миллиондан ичидан топилмаса? Бир эшик ѐпилса, минг эшик очилар деган гап бор. Бир номард йўқолса, минг мард топилар! Дарвоқе, гап қутлов ҳақида бораѐтган экан, бугун ҳам дунѐнинг биринчи номерли террористи ўлдирилгани билан Америкада одамлар бир-бирларини қутлашмоқда. Демак, шундай яшаш керакки, сен ўлган кунда одамлар қутилганлари учун бир-бирларини табриклаб, байрам қилмасинлар! Бу гап Матбуотни бўғган кимсага ҳам тегишли.(3 май, 2011 йил). 41.Файсбукдамисиз? САВОЛ: Жаҳон ака, мен “Фейсбук”(Facebook)да ўзимга “жой очдим”, ҳамма шу ѐқда, сиз ҳам “кўчмайсизми” ? Нафақат бу ижтимоий сайт, балки “Твиттер” (Twitter)га ҳам “кириб” туришингизни маслаҳат бердидим.(Бобур). ЖАВОБ:Жоним билан “кўчар”диму лекин у ѐқда “яшаш” учун вақт етмайди-да. .


Аслида бу сайтларга бундан бир неча йил олдин “кириб”, кейин “эски ўйимга кўчиб кетгандим”. Чунки у пайтда у ерда ҳали бизникилар йўқ эди. Бу масаланинг бир жиҳати. Бошқа муҳим жиҳати эса, жуда кўп ўралашиб қолиб кетасиз, бунга вақт деган “жонивор” чидамайди. Ишим компютерда, илмий иш-вақтнинг кушандаси. Кунига 11-12 соатлаб ишлайман. Ишхонадан бу сайтларга киролмайман. Киришим мумкин, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан “кириш мумкин эмас” деб қўйилган. Қоидами қоида. Қонунлар ижро этиш учун, қоидалар риоя қилиниш учун яратилади. Демак, уйдагина бунга имконим бор. Уйга келганимда эса, киприкларимга уйқу “осилиб” қолган бўлади. Саҳар бешда туриб, ишга кетган одамнинг ҳоли шу-да. Лекин хабар каналларидан беш-олтитасини “айланиб” чиқмасам, киприклар “михланмайди”. Турли сайтлардан “илинган” дуруст нарсаларни “Киндел”(электрон китоб ўқигич)га жўнатиб қўяман, бўш пайтда ѐки ҳафта охирида ѐтволиб “варақлаш” учун. Натижада “замондан орқада қолишга” мажбурмиз, агар ўша иккита сайт замонавийлик рамзи бўлса. Бу гапим қўполроқ чиқди, маданийроқ қилиб айтсам, насиб этиб, пенсияга чиқсам, замонни қувлаб етиб олишга уринаман.Сўзми сўз! Ҳозирча бўш вақт тополсам “Жаҳоннома”(jahonnoma.org)ни “кўкартиришга” сарфлаяпман, қўл тегмаса чўкартиришга қараб кетиб қолади.


Вазиятдан чиқишнинг битта йўли бор. Ўша замонавий икки сайтдаги меҳмонлар бу ѐққа ҳам назар ташлаб қўйишса, олам гулистон. Менимча, шундай қилишмоқда ҳам, шунисига ҳам раҳмат. Шогирдим наздида консерватив (муҳофазакор) одамга ўхшаб қолсам ҳам майли. Аслида ҳам шундай. Анча муҳофазакорман. Балки шунинг учун ҳам у мендан ҳали кечган эмас? Дарвоқе, бир неча кундан бери умр йўлдошом “Фалон олийгоҳга кириб бўш вақтимизда ўқишимизни давом эттирайлик” деб туриб олган. Мен унга ҳазиллашиб: -Нима, нарѐққа академик бўлмасак қўймас эканми?-дейман. У эса қарорли. Ниманидир биладики, қарорли. Аммо мен ҳам қарорли, шунча ўқиганим етади, вақт топсам, “Фейсбук” билан “Твиттер”ни ўқийман, бунинг устига “Одноклассники” бор, ўша пайтга бориб тирик қолган синфдошлар топилиши мумкин, “Мой мир” дегани бор… Дарвоқе, унгача ҳалиги сайтларга ҳамоҳанг “Узфайсбук”, “Турибтур”, “Модноклассники”, “Ҳой, амир” деган каби сайтлар ҳам чиқиб қолиши мумкин яна.(4 май, 2011 йил). 42. Асаб САВОЛ:АҚШда президентлар ўзларини ўзлари масхара қилиб турарканлар, шу тўғрими? (Камола).


ЖАВОБ: Ҳар йили апрел ойининг охирги дам олиш оқшоми “Оқ уй”да фаолият кўрсатадиган мухбирлар жамиятининг йиллик анжумани бўлади. Мана ўн йилдирки, буни қолдирмай томоша қиламан. Чунки бу расмий анжуманлик қолипидан чиқиб, сиѐсий сатира, сиѐсий юмор, сиѐсий аския кечасига айланган. Ҳатто президент ҳам келиб ўзини, оиласини, атрофдагиларни сатира йўли билан танқид қилади. Буни кўриш, айниқса, бизнинг зеҳниятимиздаги одамга кўп нарса беради. Бу сафар йўлда бўлганим учун кўролмай қолдим. Аммо технология асрида яшаяпмиз. Кўролмаганингизни телевизорингиз сиз учун ѐзиб қўйиши ѐки интернет орқали кейинроқ ҳам томоша қилишингиз мумкин. Шунинг учун 30 апрелда бўлган “сиѐсий сатира” томошасини бугун кўрдим. Бир йил давомида Америкада ва дунѐда юз берган воқеалар, президент ва унинг командаси, уларнинг мухолифлари одатдагидек сиѐсий сатиранинг масаллиғи. Кулавериб кўзингиздан ѐш чиқиб кетмаса, қон босимингиз кўтарилиб кетиш турган гап. Бу йилги анжуманда менинг диққатимни тортган нарса Президент Обама ҳам, даврани қизитиш учун таклиф қилинган сатира устаси ҳам “сайловда қатнашмоқчиман” деган бир бойларнинг бойи-қурувчига шундай ташланишдики, унинг ўрнида ўзбекнинг ити бўлса ҳам бунақа “аччиқ қалампирдан” акиллаб юборарди. У эса


орқасини стулга босиб, чидаб номзодликни чидаганга чиқарган.

ўтирди.

Шунақа,

У-Доналд Трамп деган одам. Миллиардер. Шовмен – ТВ “юлдузи”. Биласиз, қурувчиликдан миллиардер бўлган одамнинг шувоғидан ҳам, увоғидан ҳам гап топиш мумкин. Аслида у кўпчилик қатори менга ҳам ѐқмасди. Музей учун “вакс”дан ясалган сунъий одамга ўхшайди. Лекин “сатира кечаси”дан кейин унга қойил қолдим. Унинг ўзини ҳам бу ерга таклиф этишган экан. Хотини билан келибди. “Республикачилардан номзод бўларман” деган бу одам “Обама Америкада туғилмаган” деб айтиб келинаѐтган эски гапни байроқ қилиб олди ва Обамани Ҳаваи штатида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини эълон қилишга мажбур этти. Бу жуда алам қилган эканми, Обама уни ер билан яксон қилиб ташлади. Қулоғидан ушлаб ерга урди, оѐғидан тутиб кўкка улоқтирди. Устидан роса кулди. Кейин сатира устаси ҳам уни мазах қилишга ўтди. Камералар ҳам Доналд Трампга “ташланган”, ҳамма унга қараб қорнини ушлаб кулади. Сатирачи гапни “юмалатиб” уни ўғри ҳам дейди, мутаҳҳам ҳам дейди, халқнинг киссасини қуритган ҳам дейди… Хуллас кулгига ўраб, уни аввал “ғажиб”, кейин “ютиб юборишди”. Ёмон кўрган одамимга аввалига раҳмим келди. Кейин унинг бунча нарсага жилмайиб, бардош берганига эса қойил қолдим.


Чунки бизда бунча гапни қўйиб туринг, битта киноя қилсангиз номзод бўлмиш, остига нина ботган кишидек жиззакилик билан ўрнидан сапчиб турадида, таклифномани президиумга отиб, анжуманни ташлаб чиқиб кетади. Кейин бу ҳаракати билан қаҳрамонлик қилганини тўлқинланиб айтиб юради. Бу ҳам камлик қилади. Бошқаларни ўшанда ўзига эргашмагани учун айблай бошлайди… Президент бўламан деган одамда жуда кучли асаб бўлиши керак. Агар унинг асаби емрилган бўлса, унинг ўрни президентлик курсиси эмас, балки асабни даволаш уйи. Бу йилги “Сатира кечаси”дан олинган хулоса ана шу бўлди.(5 май, 2011 йил). 43.Ким кимга ва қачон қўшилиши мумкин? САВОЛ: Ўзбекистонда халқ оѐққа турса кучишлатар идораларининг раҳбарлари халқ томонига ўтиши мумкинми? Ким кимга қачон қўшилиши мумкин?(Ҳаким). ЖАВОБ: Худди шундай саволлар 2005 йилнинг бошларида ҳам кўп маротаба янграган. Андижонда 13-майда юз берган қонли воқеалардан бир ҳафта олдин бундай саволга “Озодлик” радиоси орқали ”Агар “инқилоб қиламан” деб минг одам чиқса, Каримов минг одамни оттиради!” деб жавоб қилгандим. Шундай бўлди ҳам. Ҳозир ҳам жавобим айни. Чунки Каримовнинг менталитети ўзгармаган. Ўшанда ҳам кучишлатар идоралари раҳбарлари халқ томонига ўтмаган, бугун ҳам ўтмайди. Нега?


Маълумки, кимгадир қўшилиш дегани ўша одамга эргашиш, у билан битта йўлни танлаш деганидир. Шундай экан, ким биландир бирга бўлишнинг учта фактори бор: 1.Куч фактори. Куч кимнинг қўлида бўлса, кўпчилик ўшанга эргашади. 2.Ишонч фактори. Кимгадир ишонч, кимнингдир танлаган йўлига ишонч кишини унга эргаштиради. 3.Мафкура фактори. Қандайдир идеологияга эргашиш орқали бирлашиш. Ўзбекистонда Куч(жумладан, халқнинг аксарият қисми ҳам ) президентнинг ва кучишлатар ташкилотларининг қўлида. Демак, биринчи фактор ишламайди. Куч ишлатар ташкилотларининг раҳбарлари халқни кўчаларга бошлайдиганларга ишонадими? Йўқ, улар ўзларини ташкилотчироқ, биладиганроқ ва ақллироқ деб ҳисоблайдилар. Чунки бугунгача Ўзбекистонда мавжуд ҳукуматга қарши алтернатив сисѐсий куч туғилмади. Яъни Бош вазиридан тортиб бошқа вазирликларни бошқара оладиган етук кадрларга эга бўлган алтернатив мухолиф куч пайдо бўлмади. Чунки бунга режим имкон танимади. Демак, мамлакатни бошқара оладиган тажрибага ва салоҳиятга эга бўлмаган гуруҳларга қўшилишнинг охири касофат деб тушунишади. Мафкура фактори… Бу фактор хоҳ исломий йўл бўлсин, хоҳ демократия-уларга бегона. Исломий бошқарувни


мутлоқ истамайдилар, демократик режимдан эса ўлгудек қўрқадилар. Демак, улар инқилоб қиламан деганлардан ўзларини уч калла тепада деб биладилар ва улар билан қўшилиб кетишни ўзлари учун ўлим деб ҳисоблайдилар. Улар энг охирги кучлри қолгунча курашажакларини яширмайдилар. Шунинг учун бугун бу идораларнинг раҳбарлари қандайдир инқилобчиларга қўшилиб кетади, дейишлик бу шунчаки бошқаларни лақиллатиш учун сафсата воситаси бўлиши мумкин. Яъни шундай деган одамга, беш-ўн киши қўшилиш эҳтимоли бор. Агар шу нарса керак бўлса у ҳолда бундай дейиш ўзини оқлайди. Акс тақдирда бу бебурдликка олиб боради. Дарвоқе, кучишлатар “қўлланаман” десангиз, туришингиз шарт.

идораларининг улардан икки

раҳбарларини калла тепада

Кимгадир қўғирчоқ бўлиб қолмасликнинг биттаю битта йўли-қўғирчоқ ўйнатишни билиш керак. (6 Май, 2011 йил). 44.Яна Каримов ҳақида САВОЛ: Каримовдан кейин ҳокимиятга ким келиши аниқ эмасми?(Дониѐр). ЖАВОБ: Кейинги йилларда Ислом Каримовнинг «жигаргўшаси» Шавкат Мирзиѐев ҳақида анча-бунча нарса ѐзилди. Кимдир у «ота»сининг вориси, деса, кимдир уни Каримов яқин орада эски "туз"лар ѐнига жўнатади дейди.


Бу масалада ўн соат ўн жойдан иҳтибослар келтириб, остига адабиѐтлар рўйхатини илова қилиб, ўн хил хулосани қалаштириб ташлаш ҳам мумкин. Зеро битта хулосага бориб бўлмаслиги ҳақида ҳамманинг ишончи бутун. Тентакнинг калласида нима борлигини тентакнинг ўзи ҳам билмайди дейишади. Каримов ўз калласида нима борлигини билса керагу, аммо атрофдагилар билмайдилар. Атрофдагилар каби бизнинг ҳам фақат тахмин, таҳлил қилибгина ўзимизга хулоса чиқариш имконимиз бор. Бу хато бўлиши ҳам мумкин. Зотан дунѐда тўғри нарсанинг ўзи йўқ. Дунѐ хатолар мажмуаси. Ундай бўлса, Каримов ҳам хато қилиши мумкин, агар бугунгача тўғри иш қилган бўлса?! Вақт ва ҳодисалар ишора қилаѐтганидек, Каримов ўзидан кейин ҳам номи ва иши яшаши учун Мирзиѐевга ставка қилган дейлик. Негаки Мирзиѐевни саҳнадан йўқотаман деса, истаган пайтида баҳона топади. Масалан, унинг ҳисоботини эшитганда депутатлар унга ишончсизлик билдириб, Оқсаройдан буюрилган “демократия”ни қойил-мақом қилиб амалга оширар эдилар. Лекин бундай бўлмади. Мирзиѐев ўз ўрнида ўтирибди ва ҳали ўтираверади, шекилли? Бу Каримов ўлчовида ўзининг аҳмоқ эмаслигидан келиб чиқаѐтган нарса. Мирзиѐев унинг 1990 йилдан бери шериги. Халққа яхши кўринадиган ишни ўзига олиб, ѐмон


кўринадиганини унга юклаган. Масалан, маошлар ошириладиган фармонга ўзлари қўл қўядилар ва нархларни кўтариш Мирзиѐевнинг қарори билан бўлади ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам Каримов ўзидан кейин жойига Мирзиѐев келса, ўзини қоралай олмайди деб ўйлаяпти, шекилли? Каримовни қораласа, халқ «Ўзинг ҳам унга шерик эдинг» дейиши мумкин-да. Агар Каримов шундай деб ўйлаѐтган бўлса, бирданига икки ҳолатдан кўз юммоқда: Биринчиси, 20 йил Каримов билан ѐнма-ѐн ишлаш учун, унинг хурмача қилиқларига чидаш учун камида Каримовдан икки марта айѐр бўлиш керак. Иккинчиси, бизнинг зеҳниятимиз доирасида азал-азалдан подшоларни ўз фарзандлари, энг яқин одамлари гўрба-гўр қилган. Ҳали яқингинада Шароф Рашидовни унинг ўз сафдош ва шогирдлари гўридан чиқариб, бошқа лаҳадга тиқишганди. Демак, Каримов ҳам хато қилиши, адашиши мумкин. Зотан юқорида айтганимиздек, бу дунѐ хатолар мажмуасидир. Шахсан менинг фикрим билан қизиқсангиз, шу масалада Каримов хато қилмаслигини жуда ва жуда истар эдим. Аммо истаклар аксарият ҳолларда амалга ошмайдиган орзуларнинг тахминидир.(16 июл, 2011 йил). 45.Манфаат қўғирчоқлари


САВОЛ: Дунѐда бўлмайдими?(Азиз).

махсус

хизматларсиз

ҳаѐт

ЖАВОБ:Дунѐ дунѐ бўлибдики, давлат деган тузилма пайдо бўлибдики, Махсус хизматлар мавжуд. Бу табиий ҳол ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Улар ҳақида жуда кўп китоблар ѐзилган, филмлар яратилган ва тадқиқотлар олиб борилган. Дунѐ сирларига қизиқувчи сифатида шуларга назар соларканман, барча Махсус хизматларнинг ѐзилмаган учта қонунияти борлигини кўрдим. 1. Сотқинларни қуритадилар Кимдир Махсус хизматларда ишлаб, кейин сафдошарини бошқа мамлакатга сотса, ҳар қандай йўлини топиб ундан қутиладилар. Бу асрлардир минг карра исботини топган ҳақиқат. Бунга Клеопатра ва Цезар замонидан Каримов ва Путин даврига қадар минглаб мисоллар келтириш мумкин. Бундай ҳолатда сотқинни ѐ заҳарлашган, ѐки отишган ѐ бўлмаса бошқа бир йўлини қилиб ўлдиришган. Бу Махсус хизматнинг махсуслигини сақлаб қолиш, у ерда ишлаганларни қўрқитиш, уларнинг ватанпарварлигини кафолатлаш учун қилинган ва ҳозир ҳам давом этмоқда. Масалан, 19 аср бошларида сотқинлик қилиб қочган ва охири Бразилияда сирли равишда ўлдирилган Андрей Смирнов ѐки ҳали яқингинада Лондонда заҳарланган Александр


Литвиненко тақдири бунга мисол. Дунѐ бўйича сотқинлик қилгандан кейин сирли ўлим топган махсус хизмат ходимларининг сони бир неча мингга боради. Шундан келиб чиқиб, махсус хизматлар ўз “сексот”ларига ҳам айни муомалани раво кўришади. Кимдир уларга маълумот сотиб юрган бўлса ва кейинчалик бошқа мамлакатнинг махсус хизматига ишлай бошласа, бунинг оқибати ўлим. Бу қоидани бузишга шоҳу қирол, диктатору якка ҳоким, ҳатто энг демократик давлат лидерлари ҳам аралашмайдилар. 2. Дўстларининг душманига паноҳ берадилар Азалдан тахтда ўтирган одамларнинг рақиблари ва душманлари бўлган. Кўп ҳолларда уларни қувғинга олишган. Шундай кезда ўша мамлакатга дўст бўлиб кўринган бошқа бир мамлакат турли баҳоналар билан ўша рақибларни ўз паноҳига олади. Кўринишидан дўстини ташвишлардан қутқазган бўлсада, аслида дўсти учун қўлтиғида тош сақлайди. Чунки катта сиѐсатда доимий дўстлик бўлмайди, балки доимий манфаат бор. Покистон лидери Новоз Шарифга бошпана берган Саудия Арабистони ѐки Парвез Мушаррафни бағрига олган Англия мисолида ҳам буни кўриш мумкин. Минг йиллардан бери манаман деган казо-казолар бу ўйиннинг қурбони бўлганлар. Бугун ҳам шундай. Кимдир


рақиблик номини сақлаб қолиш учун ўйинчилик қилса, кимдир бошқа мамлакатнинг трамплинидан сакраб қайтиш илинжида, яна кимдир эса ишламай, меҳнат қилмай кун кечириш учун сиѐсий “раққоса”га айланади. Бундайлар Махсус хизматларни алдайман деб ўзлари алдангаларини билмай қолишади. Хорижга кетгандан кейин рақиблик амбициясини ташлаганлар ѐки ортга қайтиб, курашни ҳар қанча қийин бўлсада ичкарида давом эттирганлар бу ўйинни вақтида англаб етганлардир. Афсуски, бу жуда кам кузатилган ҳол. 3. Душманларининг душманини ишга соладилар Бу қоида Махсус хизматларнинг энг кўп тарқалган ва очиқ ўйналадиган қартасидир. Улар керак бўлса, рақибларининг дўстини ашаддий душманга айлантириб, уни ўз қўлтиқлари остига оладилар. У энди қўлтиқдаги тош эмас, балки таппончадир. Ана шу таппонча билан ҳар куни ўқ узадилар. Бу масалада АҚШ ва Англия, Туркия ва Исроил, Олмония ва Россия уста ўйинчилардир. Уларнинг ҳар бири измида ўнлаб мамлакатлардан бадарға бўлган собиқ лидерлар бор ва уларни ҳар мақомга йўрғалата оладилар. Хуллас, қайси бир мамлакатни олиб кўринг, унинг Махсус хизматлари қўлида душман мамлакатдан албатта бирор-бир лидер ѐки ташкилот бор. Ўзбекистондаги Маҳмуд Худойбердиев каби ҳар бир мамлакатнинг қаноти остида битта-иккитадан “козири” топилади. Айниқса, СССР тугаши арафасида яратилган юзлаб лидер ва лидерчалар


ишни қойиллата олмай ѐки қувғинга учраб, тирикчилик учун пул тополмай турли мамлакатлар Махсус хизматларининг эгарига ўтирдилар. Бу бечорлар ҳар қанча ватанпарвар бўлиб кўринмасинлар барибир ўзлари яшаб турган ўша мамлакатнинг истаги бўйича ҳаракат қиладилар. Махсус хизматлар истасалар уларни яширадилар, муҳофаза қиладилар, у жойдан бу жойга қочириб турадилар, чиқариб юборадилар-қайтиб олиб келадилар, сиѐсий майдонга ташлайдилар, анжуманларнинг тўрида ўтқазадилар… лекин манфаатлари талаб қилган куни уларни ўз йўллари бўйлаб халачўп уриб югуртирадилар. Четдан тутиб Туркияга келтирилган Курдистон Партияси раиси Ўжалан ва Покистонда ўлдириб юборилган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раиси Тоҳир Йўлдошев кабиларнинг тақдири бунга мисол бўла олади. Қиссадан ҳисса шуки, давлат борки, Махсус хизматлар бор, мансаб борки манфаат бор ва ѐзилмаган қоидалар бўлади. Буни билмаган, англаб етмаган одам эса манфаат қўғирчоғига айланиши турган гап.(29 сентябр, 2011 йил). 46.Путиннинг орқасини “мухолифат”нинг лаби билан ўпиш… САВОЛ: Ўзбекистон “Эркин савдо зонаси тўғрисида”ги ҳужжатни имзолайдими?(Бахтиѐр).

яратиш


ЖАВОБ:Санкт-Петербургда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг ҳукумат раҳбарлари даражасидаги йиғилишига Бош вазир ўринбосари савиясида қатнашган Ўзбекистоннинг кутилмаганда имзога очилган “Эркин савдо зонаси яратиш тўғрисида”ги шартномани имзолаши мантиқан мумкин эмас эди. Чунки бу диктатор Каримовгина қарор берадиган масала. Ўзбекистон бу ҳужжатни расман рад этган эмас. “Кўриб чиқмоқчи”. Бу ерда уч нуқтаи назар бор. Биринчидан, агар шундай зона ташкил этилса, халқнинг эркин ҳаракати нуқтаи назаридан бу унинг учун балки яхши бўлади. Иккинчидан, Каримов нуқтаи назаридан бу унга хатарли. Бошқарувнинг бир жилови қўлидан чиқади. Лекин Путиннинг душманга айланиши олдида бу хатарни “ҳеч нарса эмас”, деб билади. Учинчидан, “мухолифатман” деганлар бор бўлса, улар Каримовни бу ҳужжатни имзоламасликка ундашлари керак. Агар Каримов очиқчасига бу ҳаракатга қарши чиқса, Путин у ҳолатда унинг думини тугиш ҳақида ўйлай бошлайди. Афсуки, мухолифатман дегани буни тушунадиган даражада эмас. Кўриниш учунгина Каримов режими томонидан яратилган “мухолифат” ўзини халқ томонида қилиб кўрсатиш учун Каримовга “Бу зонага кириш керак” деб


бақиради, ҳатто бу янги кўринишдаги СССРнинг илк одими бўлса ҳам. Каримовга зотан шу керак-Путиннинг “мухолифат”нинг лаби билан ўпиш учун. (19 октябр, 2011 йил).

орқасини

47“Арабнинг ўлиги…” САВОЛ: Арабнинг ўлиги...? Бу ѐғини давом эттирсангиз. Раҳмат. (Фахриддин). ЖАВОБ: Ўзбек тилида асрлардан буѐн яшаѐтган “Арабнинг ўлиги…” деган гап бор. Бу иборани турли ҳолатларда қўлланишган. Масалан, “Арабнинг ўлигидек оғир” ѐки “Арабнинг ўлиги экансанку?” ва ҳоказо. Энди буни “Арабнинг ўлигидек қиммат” деб ҳам ишлатса бўлади. Чунки Ливияни 40 йилдан ошиқ бошқарган қаттол Муммар Қаддафийнинг ўлиги нафақат Америка ва Авропага балки арабларнинг ўзига ҳам жуда қимматга тушди. Ғарб жарақ-жарақ миллионларини бу мамлакатдаги нефт ҳисобига чиқариб олиши мумкин. Лекин арабларнинг ўзлари йўқотганларини ҳеч қачон қайтариб ололмайдилар. Харобазорга айланган Ливияни тиклаш мумкин. Аммо бу 67 ойлик урушда ўлган сон-саноқсиз инсонларнинг ҳаѐти ортга қайтмайди.


Шунингдек, бу мамлакатдаги қабилалар орасига тушган совуқлик ҳам бу яқин орада исимайди. Қаддафийга қарши бирлашганларни энди ҳукумат деган “асал” ажратади ва улар аллақачон бир-бирларига кўз қирмоқдалар. Қаддафий золим ва аблаҳ эди. Қўли қонга ботганди. Уни ушлаб суд қилсалар, балки Мисирнинг миси чиққан Мубораки каби тарих олдида қора номлик бўлиб қоларди. Аммо Қаддафий ҳақида бу гапни айтиш қийин. Орадан бешолти йил ўтиб, у “Ғарбга қарши жанг қилиб, жангда ўлган” қаҳрамон-символга айланиши ҳам ҳеч нарса эмас. Чунки Ливияда демократик жамият қурамиз, деб айтаѐтганларнинг ўзлари демократияни исташмайди. Шунинг учун бу жараѐн осон бўлмайди ва бу нарса халқнинг тузумга ва Ғарбга ишончини қулатиши ҳамда Қаддафийнинг номини тирилтирши мумкин. Агар бугун ҳокимиятни қўлга олганлар бу ҳақда ўйламасалар улар келажак авлодларнинг демократик жамият қуриш орзусини йўққа чиқарадилар. Бошқача айтганда бундай вазиятда демократия ҳам “Арабнинг ўлиги” бўлиб қолиш аниқ. Демократик Ғарб эса диктаторлардан қутулишнинг осонроқ ва арзонроқ йўлини топмас экан, бу жараѐнлар унинг ўзига ҳам жуда қимматга тушаверади. Қиссадан ҳисса қилиб ўзбек жамияти ҳақида гапирадиган бўлсак, Каримов ва унинг Абдураҳим Пўлат каби


“мухолифати” ҳам демократияни сўзда байроқ, диктаторликни қўйнида қайроқ қилиб халқ ҳокимияти деган тушунчани “Арабнинг ўлигига ” айлантириб бўлдилар ҳам. (20 октябр, 2011 йил). 48.“Қувғин” даги Миртемир ким? САВОЛ: “Қувғин”даги Миртемир ўзингиз бўлсангиз керак. Нега уни бунча мақтаб юборгансиз, яъни ўзингиз ўзингизни?(Нодирбек Латипов). ЖАВОБ: Аввало шуни айтишим керакки, “Қувғин”да бадиий романчиликдаги ижобий ва салбий қаҳрамон деган эски усул асосида йўлга чиқилган. Бундан 17 йил олдин бугунги қарашларимда бўлганимда бошқача йўл тутган бўлардим. Ислом Каримов тарихда мавжуд шахс, ҳаѐтда бўлгани каби романда ҳам у салбий қаҳрамон, Миртемир эса тарихда бор бўлган шахсларнинг умумлаштирилган ва давр учун типик бўлган образидир. Агар Миртемир образи тўлалигича менинг ҳаѐтимдан олинганда уни Миретмир эмас, балки “Мен” деб атаган бўлардим. (Зотан, “ИАК”да асосан ўзимнинг ҳаѐтим билан боғлиқ воқеаларга ўрин берилган). “Қувғин” ва “Ассасин” романларидаги Миртемир 1990 йилларда демократия, халқ озодлиги учун курашган саноқли депутatларнинг умумлашган образидир. Аммо бу образнинг яратилишида менинг шахсий ҳаѐтим кўпроқ ўрин эгаллаганини инкор этмайман.


Китобни охирги маротаба кўздан кечирганимда, унинг ѐзилганига 17 йил ва воқеалар кечган жараѐнга эса 20 йил тўлганди. Ўша даврда ўзимдаги, сафдошларимдаги жасорат нақадар кучли бўлганига бугун ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Бугунги авлодга кимдир ҳар куни мажлисларда золим президент билан очиқ тортишганини айтсангиз ѐ ишонмайди ѐки “қулоққа лағмон осаяпти” деб устингиздан кулади. Лекин бундан 20 йил олдинги даврда бу бўлган воқеа эди. Ўшанда ҳам буни ҳамма қила олган эмас. Бу саноқли депутатларгагина хос бўлган фазилат ўлароқ тарихда қолди. Демак, Миртемир Каримов деган золимга қарши чиққан саноқли шахсларнинг умумлашма характеридан ташкил топган ижобий қаҳрамондир. Албатта менинг ҳам, сафдошларимнинг ҳам камчиликларимиз бўлган ва шунинг учун ҳам золим режим биздан устун келган. Биз чин юракдан ватанни севганмиз, халққа хизмат қилмоқчи бўлганмиз, аммо озчилик, сарой ўйинларини тушунмаганмиз, асосан юрагимизга қулоқ солганмиз, атрофимиздаги ўйинчиларни самимий инсонлар деб ўйлаб уларнинг гапларига алданганмиз ва ҳоказо. Китоб ѐзилганда уни кинофилм яратиш мақсадини кўзлаб қаламга олган эдим. Лекин давр ва шароитлар бунга йўл бермади. Аммо келажакда менинг бу орзуим амалга ошади деган ишончим бор. 49.Қайта ѐзмайсизми?


САВОЛ: Нима бўлганда ҳам “Қувғин” Каримов ҳукмдорлиги пайтида унинг қилмишларини очиб ташлаган илк асардир. Шундан кейин ҳам шу мавзуда кўп нарсалар ѐзилди. Шу ѐзилган нарсалар сизга китобни қайта ѐзиш керак деган фикрни бермадими?(Аҳмад Собиров). ЖАВОБ: Йўқ. Айтганингиздек, кейинги йилларда кўп ѐзилди ва ҳали яна кўп ва хўп ѐзилади. Лекин шу нарса диққатга сазоворки, бугунга қадар ѐзилаѐтганларда “Қувғин”, “Ассассин” тарихий ва “ИАК” автобиографик романларининг таъсирини аниқ кўриб турибман. “Қувғин”нинг баъзи нуқталарида воқеликни кенгроқ очиш учун тўқимага ҳам ўрин берилган. Кейинги йилларда ѐзилаѐтган асарлар ѐки мақолаларда ана шу тўқималарни бўлган воқеа ѐки одамлар ўзларининг кўрган кечирганлари каби талқин этишларини кўрдим. Бир томондан, тўқималарга ўрин бермаслигим керак эдими, деб ўйласам, иккинчи томондан, шу тўқималар ҳаѐтий экан, балки бошқалар ростдан ҳам шундай тўқимадаги каби жараѐннинг гувоҳи бўлган бўлишлари мумкин, дея қувонаман ҳам. Қолаверса, асл тарих баъзан четда қолиб, жуда кўп тарихий романлардаги воқеаларни биз чин тарих деб юрамиз. Бу бир неча юз йиллардир давом этаѐтган ҳол. Худди мана шунинг учун ҳам “Қувғин”да “Ассассин”га нисбатан тўқимага жуда оз ўрин берилган. Албатта, вақт китобни қайта ѐзиш учун туртки бўлмади, балки китобга кирган ҳақиқий шахсларнинг аниқ


исмларини очиқ айтиш керак ,деган хулосага олиб келди ва бу охирги нашрида амалга ошди. 50. Мавжуд тарихнинг инъикоси САВОЛ: Нега “Қувғин”ни атагансиз?(Эркин).

тарихий

роман

деб

ЖАВОБ: Аслида “роман” сўзининг адабиѐтга кириб келиши “тарихни халқ тилида ифодалаб бериш” англами билан боғлиқ. Лекин кейинчалик бу англам романтик, севги-муҳаббат устун бўлган асарлар ва тарихий-воқеликка таянган икки йўналишга айрилди. Тарихий романлар туфайли биз бугун дунѐда ѐ салбий ѐки ижобий из қолдирган сон-саноқсиз саркардалар, сиѐсий лидерлар ва донғи чиққан шахслар, урушлар силсиласи ҳақида тасаввурга эгамиз. Бадиий романда деярли ҳамма нарса тўқима атрофига қурилади. Ҳатто воқелик ҳам тўқима учун хизмат қилади. Тарихий романчиликда эса акси - бадиийлик ѐки тўқима воқеликни англатиш учун ишлайди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиладиган бўлса, “Қувғин” романи воқеликнинг, мавжуд тарихнинг инъикоси.(29 нобярю 2011 йил). 51.Ислом республикасидан Путин Иттифоқига…(?)


САВОЛ: Ўзбекистонда келажакда исломий жумҳурият қуриладими ѐки демократик давлатми? (Баҳора). ЖАВОБ: Ўзбекистон яқин келажакда исломий жумҳуриятга айланиши мумкинми? Бу менинг шунчаки саволим эмас, балки анчадан бери кун тартибига тушиб қолган саволдир. Бу саволга мумкин деб жавоб қилса бўлади. Ҳозирча бу ҳол одамларни қамоқларга тиқиш йўли билан орқага сурилмоқда. “Тaъсир-акс таъсир” дейдилар. Золимлик мазкур йўлни тобора қисқартирмоқда. Маълумки, ҳар қандай диктатуралар ағдарилгандан кейин жамиятларда тубдан ўзгариш қилишга интилувчилар бўлади ва олдинги режимнинг тескариси каби бошқа бир тузум барпо этишга интилинади. Ўзбекистонда кейинги 20 йиллик сиѐсат шунга олиб келдики, мамлакат аҳолиснинг аксар қисми исломий жумҳурият тарафдорига айланди. Ҳар ким бу жумҳуриятни ўз қарашлари ва ўз илми-савияси даражасида тасаввур қилади. Лекин умумий нарса – бундай жумҳурият қурилса, Худонинг адолати қарор топади, деган тушунча. Демак, халқнинг асосий қисми бугун адолатга ташна. Халқ энди на президентга ва на бошқаларга ишонади, балки бутун умидини Худога тиккан. Шариат давлати ѐки халифалик қуриш тарфдорларидан ташқари ҳатто мутлоқ намоз қилмайдиганлар, кечаю кундуз ѐтволиб ароқ ичадиганлар, икки гапнинг бирида ѐлғон гапирадиганлар, ўғрилик, муттаҳамлик, порахўрлик, нонкўрлик, қасосбозлик, иғвогарлик, худбинлик,


фоҳишабозлик, расвочилик, кўзбўямачилик, сўзбўямачилик, ўзбўямачилик каби иллатларни касб қилиб олганлар ҳам эртанги кунларини Худога боғлаганлари сир бўлмай қолди. Хўш, шундай “қулай” фурсат етган экан, Ўзбекистонда бугун исломий жумҳурият барпо этишнинг имкони борми? Бугунги вазиятни тарозига қўйганда, бу гап унча тош босмайди. Бошқача айтадиган бўлсак, бунга осонликча эришиб бўлмайди. Қаршилик категорияси жуда кучли. Хўш, унда нима қилиш керак? Энг яхши йўл демократик тузумни танлашдир. Аммо бунга ҳам осонликча эришиб бўлмайди. Олдингиси уламолар ва муллаларнинг менталитети ва қурол зиддияти билан боғлиқ бўлса, кейингиси бутун халқнинг зеҳниятига бориб қадалади. Бунинг устига демократик тузумнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш қобиғи жуда кучсиз. Ўзбекистонда мўъжиза рўй бериб ҳар томонлама эркинликларни тақдим этадиган демократик бир тузумга ўтилса, жуда қисқа вақтда диний оқимлар ҳокимиятни қўлга оладилар. Бу турган гап ва нимаси ѐмон, дейдиганлар анчагина. Унутмайликки бу фуқаролар уруши ѐки ташқи томоннинг агрессияси сари етаклаши мумкин. Нега? Биринчидан, Ўзбекистон мономиллатли давлат эмаслиги учун унинг бағрида фуқаролар урушини келтириб чиқарадиган вулқон ухлаб ѐтибди.


Иккинчидан, Ўзбекистон геополитик муҳим нуқтада бўлгани сабаб атрофида уни исломий кучларга шунчаки бериб қўймасликни истаган катта юҳолар бор. Аммо тахминлар шундайки, у ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам Ўзбекистон бир марта бўлсада исломий жумҳурият “таъми”ни татиб кўради. Лекин ана шу жумҳурият қандай бўлади ва бу Ўзбекистонга ҳамда унинг халқига нима беради, буни очиқ айтиш мушкул. Чунки бундай масалада башорат қиламан, деган одамга нисбатан шубҳа туғилиши аниқ. Ундай бўлса, бу тахминлару мулоҳазаларни нега ѐздим? Гап шундаки, Ўзбекистонда демократик давлат тузамиз деганлар ҳам, исломий жумҳурият қуриш ишқидагилар ҳам бу ҳақда чуқурроқ ўйлаб кўришлари шарт. Каримов режимининг харобалари устида янги давлат барпо этиш учун оѐғингиз иқтисодий, сиѐсий, маънавий асослар ва замонавий бошқарувчилардан иборат бўлган заминдами? Аввало шу саволга жавоб бериб кўрингчи? Акс тақдирда тарих тақозоси билан сунъий равишда дунѐга келиб қолган Ўзбекистон деган республиканинг номи табиий равишда харитадан ўчиб кетиши ѐки энг оловли нуқтага айланиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Бугунги режим учун бу “Дунѐни сув босса, итимнинг тўпиғига ғам” деган даражада. Лекин сизга бундай бўлмаса керак?! Энди асосий гап‫ ׃‬Биз СССР деган аждарҳо йиқилгандан бери тахмин қилиб келган гаплар бугунга келиб амалга оша бошлади. Яъни СССР олдинги кўринишда русларни қониқтирмай қўйганди. Ҳамма нарса марказга ташиб


кетиларди ва кейин у ердан ҳамма жойга тарқатиларди. Россиянинг қўлида кўп нарса қолмасди. Бугунга келиб СССР ўрнидаги гўѐ мустақил бўлган давлатлардан эскиси каби ҳамма нарса “модерн иқтисод” йўли билан ташиб кетилмоқда ва дунѐ бозоридан тушган фойда Россиянинг ҳалқумини тўлдирмоқда. Жуда кичик соҳаларда мустақил ҳаракат қилиш бордир, лекин умумий йўналишда йўқ. Ҳозир Росиянинг олдинги (бундан кейингиси ҳам ўзи бўлади) 10 йилликдаги подшоси Путин охирги нуқтани қўяжагини эълон қилди. 1990 йилларда овозга қўйилган Иттифоқ шартномаси ўшанда халқ томонидан етарли овоз олди дейилгани билан барча жумҳуриятларда Москвага қаршилик жуда кучли эди. Ҳатто фуқаролар урушлари бошланиб кетганди. Шундай пайтда Иттифоқ шартномаси 20 йил орқага ташланди ва бугун уни Путин ҳаракатга қўймоқчи. Демак, “Ўзбекистонда келажакда исломий жумҳурият қуриладими ѐки демократик давлатми?” деган саволнинг ўзи ҳам савол остига тушмоқда. Шунинг учун ҳам бугун ўзбек жамиятининг фидойилари бирлашиб энг аввало шу ҳақда бош қотиришлари керак эмасми?(1 декабр, 2011 йил). 52.Обаманинг омади бор экан! САВОЛ: АҚШда муносабатингиз?

давом

этаѐтган

сайловларга


ЖАВОБ: АҚШда ҳали президент сайловига қарийб икки йил бор. Демократлар эмас, Демократик партия яна Обама номзодини илгари сурмоқчи ва шунинг учун партиянинг бошланғич бўғинларида танлов кампанияси йўқ. Республикачилар эса бошланғич ташкилотлардаги сайловтанловлардан ўтиб, битта номзод белгиланадиган съездга томон яқинлашдилар. Менга худди республикачилар партияси бу сайловни атайлабдан ютқазишни режалагандек кўринмоқда. Чунки улар бугунга қадар Обамани “накаут” қиладиган бирорта ҳам номзодни илгари сурмадилар. Ўртага “пачкалаб” ташланган номзодлар орасида “лабилунжи” тўғриси йўқ. Деярли ҳаммаси масхарабозлик билан банд. Биттаси Ўзбекистон деган мамлакатни ҳатто эшитмаган бўлса, иккинчиси “Туркияни исломий террористлар бошқарди” деб айтишдан ҳам тортинмайдиган даражада чаласавод, бошқа биттаси катта штатга губернатор бўлишига қарамасдан АҚШнинг учта вазирлиги номини санай олмайдиган даражада.


Бунинг устига ҳаммаси радикал. Ё у соҳилда, ѐ бу соҳилда. Биттаси Исроилга қарши бўлса, биттаси Исроил учун дунѐга қарши уруш очишга рози ва ҳоказо. Шуларнинг орасида оз-моз сиѐсий башараси тузукроғи Мит Ромней. Лекин унинг диний келиб чиқиши саволларни ўрчитмоқда. У мормон. Бу худди Саудия Арабистонида шиа номзоднинг қироллика даъвогарлиги каби ҳол. Обама ўтирган тахт метин эмас. Лекин ўшани ҳам қўлга киритишга кучи етадиган номзод ўртада кўринмаяти. Агар америкалик насронийларнинг Библиясини сохта деб чиққан ва ўз муқаддас китобини илгари сурган мормон гуруҳига ҳар йили миллион-миллион доллар назр қиладиган мормонбоши- Мит Ромнейни сайлаш даражасига етган бўлса, у ҳолда ѐқа ушлаб, қойил қолмасдан илож йўқ. Лекин… Обаманинг омади бор экан!(19 январ, 2012 йил). 53.Умидки, бу йил унинг белига олтин камар тақадиган “мард” чиқмайди САВОЛ:Ислом Каримов 74 ѐшга кирмоқда. Унга туғилган куни арафасида қандай тилагингиз бор? ЖАВОБ:Қариган чоғида туғилган кунининг келавериши инсоннинг тобора охиратга яқинлашиб бораверишини эслатгувчи белгидир. Ислом Каримов учун бу дунѐда яна неча бор бу белги кўрсатилади, яъни унга неча бор туғилган кунни нишонлаш насиб этади, бу менга аѐн эмас.


Мен шуни истагандимки, у фоний дунѐдан кетгандан кейин ҳам одамлар унинг туғилган кунини яхши хотира билан нишонлашлари ҳақида ўйласин. Лекин бундай йўл тутмади ва тутмаѐтир ҳам. Инсон бу оламни тарк этгандан кейин унинг таваллуд ѐки марҳумият куни ҳар йили такрор келган пайтда унинг руҳига дуо қилиш одат тусига кириб қолган. Каримов дуо эмас, қарғиш жамғарди ва жамғармоқда. Шунинг учун бугун аниқ бўлган нарса унинг “кетиш” кунини ўзбекистонликларнинг аксари ҚУТУЛИШ КУНИ деб нишонлашларидир. Бошқаларни билмайман, лекин Тангри умр берса, мен ўша кунни Қутулиш куни деб нишонлайман. Чунки бу менинг эмас, миллатнинг қутулиш куни бўлади. “Уни Яратганнинг ўзи бу йўлдан қайтарсин!” дедик 20 йилдан буѐн. Лекин бу тилагимиз амалга ошмай қолаѐтганининг сабаби Яратганнинг шайтондан юз бургани билан боғлиқ бўлса не ажаб?! Бугун золим Каримовга сиғинаѐтганлар, унинг фитратидан “яхшилик белгилари” қидираѐтганлар ѐки унинг “яхши томонлари”ни топаѐтганлар сафи кутилмаганда кенгаймоқда. Бу иродатақчиллик вирусининг тузалмас балога айлана бошлашидир. Зотан, диктатура кулминация нуқтасига етганда диктатор миллатнинг бир бўлаги учун атои худога айланади ва у ўлганда шу бўлак етим қолган бола каби қон-қон бўзлайди.


Бу ҳолат инсоннинг ўзлигини йўқотганини кўрсатадиган кўзгўдир.

(ихтиѐр-беихтиѐр)

Қолганлар ҳам ўзлигини йўқотмасдан туриб, Каримов йўқолса, бу яхшиликкадир ва бу Қутулиш куни бўлади. Бундан бир неча йиллар олдин туғилган кунида унинг белига олтин камар таққан Ориф Алимахсумов кейинчалик худди шу золим Каримов томонидан хор қилинди. Умидки, бу йил унинг белига олтин камар тақадиган “мард” чиқмайди. (21 январ, 2012 йил). 54.Мустақил журналистиканинг ўзи йўқ САВОЛ: Кимларни мустақил журналистлар деб айта оласиз ва қайси нашрлар мустақилдир?(Комил). ЖАВОБ: Журналистика ҳеч қачон мустақил бўлмаган. Чунки инсониятнинг қарийб ҳаммаси мустақилликдан кўра тобелика мойилдир. Бу унинг фитратига жо этилган туйғу. Жуда оз одамлар борки, улар тобе эмас, балки бошқарувчилардир. Лекин улар ҳам барибир ўз яратувчисига, қандайдир мафкурага, қандайдир кучга бўйсунадилар. Бирор бир динга мансуб шахслар ѐки гуруҳлар томонидан бошқариладиган журналистика ҳеч қачон ўша динга қарши бош кўтармайди.


Бирор мафкурага оид журналистика ҳеч қачон бошқа мафкурани қўлламайди. Бирор куч томонидан яратилган журналистика ҳеч қачон бошқа кучнинг қуролига айланмайди. Мумкин, лекин ўлади, ўлдирилади, йўқотилади. Бугун дунѐнинг барча матбуот воситалари кимларгадир хизмат қилади-мустақил эмас. Улар “Бизнинг вазифамиз ҳақиқатни ҳимоя қилиш, ҳақиқатни айтиш, борни бор ҳолича кўрсатиш” деб айтадилар. Бу уларнинг маскаси. Бу маскани уларга тепаларидаги кучлар кийгизган. Журналистлар ана шу масканинг остида ишлашга мажбурлар. Мустақилликни даъво қиладиган дунѐ бўйлаб машҳур CNN телеканалида Рик Санчез деган журналист ишларди. Талантли, қобилияти зўр эди. Лекин кунига минг марта ўзининг мустақил эканлигини урғуларди. Бир кун нима бўлди-ю, CNN раҳбарларини танқид қилиб қўйди. Ўша кун ишдан ҳайдалди. Шундан бери дом-дараксиз. Кейинги 20 йилда хорижда яшаб бундай мисолларни жуда кўп ва жуда кўп кўрдим. Хаѐлингиздан интернет чиқиши билан мустақил журналистика пайдо бўлдику деган гап кечиб тургани аниқ. Йўқ, мустақил бўлган эмас. Интернет ҳам ТВ ва газеталар каби катта пулдорларнинг қўлида. Пул бермасангиз жой беришмайди. Сизни алдаб, ўзларига ўргатиш учун вақтинча жой беришади, лекин маълум бир нуқтага етгандан кейин сизни жиловлаб олишади ва ўз йўлларида қулга


айлантиришади. Интернетда очилган сайтлар ҳам мустақил эмас. Қайси бир гуруҳ, оқим… ѐки шахсга оид. Ўзига ѐқмаган ѐки ўзига қарши бўлса ѐзмайди, чиқармайди. Баъзан ўқувчини алдаш учун ўйинлар қилинади. Бу энди оми ўқувчилар учун. Аслида эса мустақил журналистика ва мустақил журналист йўқ. Чунки ҳар қандай журналист ҳам шу дунѐнинг, шу муҳитнинг одами. Бу дунѐда эса манипуляция доирасига тушмаган инсон йўқ. Инсон динлар, мафкуралар, режимлар, ҳукуматлар, фикрлар, пул, манфаат… томонидан бошқарилади. Бу миллион йиллардир шундай бўлган ва шундай бўлиб қолади. Демак, инсоннинг ўзи асли қул экан, қандай қилиб журналист ѐки журналистика мустақил бўлиши мумкин. Бугун биз баъзиларини мустақил деймиз-бу нисбийлик назариясининг оқибати. Лекин ҳаѐтда жуда оз сонда мустақил шахслар бўлади, улар ўз мустақилликларини кўрсатган кунлари ѐ жиннига чиқаришади ѐки йўқотишади. Шунинг учун ҳам биз уларни билмаймиз. Мустақиллик ҳақидаги қолган гапларнинг ҳаммаси афсона… йўқ, хато қилдим, афсона эмас, пул ѐки манипуляция ҳосиласидир.(23 январ, 2012 йил). 55.Ўзбек журналистлари орасида ўз фикрини очиқ айта оладиганлари кўп


САВОЛ‫ ׃‬Саволимга жавобингиз билан ўзбеклар орасида эркин ѐзадиган мустақил журналист йўқ демоқчимисиз?(Комил). ЖАВОБ‫ ׃‬Аксинча, ўзбеклар орасида фикрини эркин айта оладиган журъатга соҳиб журналистлар анчагина. Каримов режимига мухолиф кучларнинг аксариятини ҳам журналистлар ташкил қилади. Сиз мустақил журналист билан фикрини эркин айта оладиган журналист орасидаги фарқни билиб олишингиз керак. Мен олдинги жавобда инсон зотининг деярли мустақил эмаслиги ҳақидаги фалсафани тушунтиришга урингандим. Инсон туғиларкан мустақил эмас, у қайси бир динга мансуб бўлиб туғилади. Кейинчалик ҳам қайси бир маданият ва мафкура уни жиловлаб олади. Кейин…кейин… давом этаверади. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳол. Яъни инсон мутлоқ мустақил бўлиши жуда қийин масала. Шундай экан журналсит ҳам шу инсонларнинг бири. Энди фикрни эркин айтиш масаласига келсак, буни Ер куррасидаги аксарият одамлар амалга ошираоладилар. Ҳатто Эски Жува бозорида чиптачига, бозоркомга, солиқчига тобе бўлган, яъни мустақил бўлмаган савдогар аѐл ҳам Каримовни шундай сўкиши мумкинки, унинг ѐнида оғзи лўлининг калишига айланган Абдураҳим Пўлатов лабини ялаб қолади. Жойи келиб қолгани учун айтай, жаҳли чиққандан ўзбек мухолифатининг кушандаси Пўлатов шу аѐлни ҳам террорист деб юбориши мумкин. Унга қолса, уни туғдирган одамни ҳам террорист дейди ва “У онамнинг


қўйнига тўсатдан бостириб қорамолчасига исботлайди.

кирган”

деб

фикрини

Майли, қорамолни ҳақорат қилмайликда, асосий гапга қайтайлик. Ўзбек журналистлари орасида ўз фикрини очиқ айта оладиганлари кўп, лекин Ўзбекистонда уларга минбар йўқ. Ташқаридан туриб уларни ѐппасига қоралаш аҳмоқликдир. 1990 йиллар арафасида уларга минбар берилганда халқимизнинг қандай кучли журналистлари борлигини кўрганмиз. Бугун ҳам жуда кўп журналистлар қийин шароитларда йўлини топиб, фикрларини эркин айтмоқдалар. Биргина “Замондош” радиосининг ўзи бунга яққол мисол бўла олади.(24 январ, 2012 йил). 56.Жуда қизиқ?! САВОЛ‫ ׃‬Демократия кўзбўямачилик, ўғрилик. Мен коммунистик партияни, яъни социализмни ѐқлайман. Америка демократиясининг бош мақсади дунѐни қўлга олиш, тинчликка барҳам бериш. Шуми сиз айтаѐтган демократия? Ветнам, Афғонистон, Ироқ бу давлатлар тинч аҳолиси ўша демократия қўл остидаги хунрезликлар эмасми?(Назокат). ЖАВОБ‫ ׃‬Демократия ѐмон бўлса сизнинг социализмингиз дунѐга нима қилиб берди? Куба жаннатми? Венесуэлада эркинлик борми? СССР яшаб турибдими?


Инсон зоти мукаммал бўлмаганидек демократия ҳам мукаммал эмас. Лекин бугунгача дунѐ синаб кўрган тузумлар орасидаги энг яхшиси шу. Бошқача айтганда ѐмонларнинг яхшиси. Инсоният ҳали бундан яхшироқ жамият қура олмади. Лақлақ гапдан нарига ўтилган эмас. Кўзбўямачилик, ўғирлик ва бошқа иллатлар демократик жамиятда ҳам бор. Лекин бошқа тузумлардагидан камроқ ва демократия бу иллатларга қарши тинимсиз курашиб боради. Американинг мақсади дунѐни олиш бўлганда Каримовнинг битта гапи билан Хонободдан чиқиб кетармиди? Ёки Ироқни тарк этармиди? Мана энди Афғонистондан чиқиб кетаман, деб турибди ва ҳамма ваҳимага тушиб қолган. “Чиқиб кетса нима қиламиз?” деб. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Олмония иккига бўлиниб, бири Америка билан, бири СССР билан қолди. Билганлардан иккаласининг фарқини сўраб кўринг. Корея иккига бўлиниб, бири Хитой ҳамда Россия билан қолди ва иккинчиси Америка билан. Бир бориб зиѐрат қилиб келинг, фарқини кўрасиз. Хуллас, бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Саддам тириклигида ҳамма Американи “Нега уни жазоламайсан!” деб қораларди. Саддамни йиқитди, лекин баъзи ироқликлар кимларнингдир мусиқасига ўйнаб бердилар. Натижада кўп қон тўкилди.


Бугун “Нега Каримовга индамайсан?” деб Америкага бақирганлар эртага уларнинг йўлига юрилса ва қон тўкилса уни босқинчи деб додлашади. Инсон зоти шунақа, совуқда музлайди, оловда куяди. Қаддафийни йиқитиб берса яхши, Мелошевични жазоласа яхши, лекин бошқа вақт ѐмон?! Жуда қизиқ! Ҳар бир мамлакатнинг манфаати бор. Американинг энг катта манфаати дунѐда тинчлик бўлишидир. Тинчликни истамаѐтганлар ҳам анчагина ва бу алал-оқибат урушларга олиб келмоқда. Америка халқи ҳар қандай урушга қарши. Жумладан мен ҳам. Россия Гуржистонга босиб кириб, ярмини ўзиники қилиб олди, Чеченистонни ер билан яксон қилди, атрофидаги ҳамма янги давлатларнинг бойликларини тортиб олиб бўлди. Негадир бу ҳақда саволингизда лом-мим демайсиз? Бу ҳам жуда қизиқ! Социализм деганингиз ҳамманинг тенг бўлишидир. Худо инсонни тенг қилиб яратмаган. Кимдир кучли, ақлли, заковатли, кимдир эса аҳмоқ, танбал, ишѐқмас… нонини топиб ейишга ҳам уринмайдиган бадбахт. Социализм биринчи гуруҳнинг меҳнат қилиб топганини юлиб олиб, иккинчи танбал гуруҳга бўлиб беради. Шахсан мен бундай тузумни истамайман. Агар сиз истасангиз бу сизнинг ҳаққингиз, ана Кубага боринг, “мазза” қиласиз! Негадир Кубада бирорта ҳам ўзбек муҳожири йўқ, Бу ҳам жуда қизиқ!(25 январ, 2012 йил).


57.Яхши яшаш учун Америкадек жой йўқ! САВОЛ‫׃‬ Бирор бир олармидингиз?(Олимжон).

исломий

давлатда

яшар

ЖАВОБ‫ ׃‬Исломий давлат деганда қайси давлатни назарда тутгансиз, бу менга қоронғу. Чунки дунѐда исломий давлатнинг ўзи йўқ. Лекин исломнинг баъзи қадриятлари ѐки қонунлари жорий қилинган мамлакатлар бор. Агар Туркияни шундайлар сафига қўшсангиз, у ерда бир неча йил яшаганман. Агар исломий давлат деганда Саудия Арабистонини назарда тутсангиз, у ерда бир кун ҳам яшай олмайман, ўлдиришса керак. Яқинда австралиялик бир мусулмон йигит ҳажга бориб, илгари айтган гапи учун 500 даррага ҳукм қилинганидек мени ҳам ѐ зиндонбанд этишади ѐки ўлдиришади. Чунки ўзимни жуда эркин одам деб ҳисоблайман ва дилимдан кечганини айтишга ѐки сўрашга ҳеч иккиланмайман, бировдан ҳайиқмайман. Масалан, Туркияда битта шайхга ”Тақсир, мен Худога тўла ишонаман, лекин одамнинг қўли аралашган нарсалар борасида саволларим кўп. Масалан, ояти шарифлар нозил бўлган. Бу ҳақ. Лекин уларни тўплаган ва хатга туширган одамлар, шунинг учун менда саволлар бор…” деб гап бошлашим билан‫׃‬


-Яхшиямки Туркиядасиз, шукур қилинг. Агар Саудия ѐки Покистонда бўлсангиз қаттиқ жазо олардингиз,-деганди шайх. Кўрдингизми, фақат савол бермоқчи бўлганим учун шу жавобни олганман. Эҳҳ-е, яна қанча гапларим бор. Яшаш жойи масаласига келсак, Яратган Эгамга минг шукрки, Ватандан қувилганимда у менга бошқа бир жойни эмас, Американи насиб эттирди. Америкада ҳаѐт тарзи қобилиятингиз ва ишингизга қараб қуйидан тепага ўсиб боради. Маълум бир даврда маълум бир даражага етиб олгандан кейин дунѐнинг ҳеч қаерида яшай олмайсиз. Мен бормаган ва кўрмаган мамлакат оз қолди. Баъзиларига бир ойга бориб, икки ҳафтада қайтиб келган пайтларим ҳам бўлди. Пулингиз етарли бўлгани ҳолда Америкадаги шароит ва муҳитни, муносабат ва муомалани топа олмайсиз. Бу ердаги бағрикенглик, табиий ва қалбий тозалик, тенглик, эркинлик, камситилмаслик, қобилиятингизни ишга солиш учун имкониятлар дунѐнинг мен борган ва кўрган бирор мамлакатида йўқ. Шунинг учун ҳам Ўзбекистондагиларга қўлимдан келгани қадар ѐрдам қилишга уринаман. Бу мансаб ва манфаат илинжида эмас. Бу икки нафс ўзимда тўла қондирилган.(26 январ, 2012 йил). 58.Сиѐсат жуда мураккаб ўйин


САВОЛ: Америка бошчилигида Европа давлатларининг бош мақсади исломга/ислом давлатларининг бирлашмаслигига қаратилган. Исломни ўзларига энг катта хавф деб билишади. Олиб бораѐтган уруш сиѐсати ортида фақатгина ўз манфаатлари ѐтади(нефт,ресурслар,стратегик жойлашув). Ва ўзида ядро қуроллар бўла туриб, бошқаларнинг ички сиѐсатига аралашишини қандай тушунтирасиз. Патриотизмни четга суриб, хаққоний жавоб берсангиз. Хитойнинг бир маромда, ишонч билан ривожланишини ҳисобга олсак, тез орада дунѐга ўз сўзини ўтказиши эҳтимоли қанчалик. (Шавкат Муҳаммад). ЖАВОБ: Битта савол ичига бешта саволни “зип”лаганингиз учун “давнлод” қилгандан кейин уларни ”опен”лаштириб, алоҳида файлларга бўлиб мухтсар (Акс тақдирда бу масалаларга жавоб битта китобга ҳам сиғмайди) жавоб қилмоқчиман. Бу сизнинг менга жуда ҳам ѐққан ҳажв ѐзиш услибингиздегидек кириш қисми эди. Энди жиддий. “Америка бошчилигида Европа давлатларининг бош мақсади исломга/ислом давлатларининг бирлашмаслигига қаратилган. Исломни ўзларига энг катта хавф деб билишади.” Мен бундай деб ҳисобламайман. Дунѐда мафкуравий кураш доим бўлган ва бугун ҳам бор, Бундан кейин ҳам асло тўхтамайди. Шунинг учун доим ўртада информацион жанг мавжуд. Илгарилари бу варақалар, китоблар ва маърузалар ҳолида бўлса, бугунга келиб қирралари технология


жабҳасини ўз ичига олиб, кўпайиб кетди. Уни тушиниш ва ажратиб олиш жуда қийин. Россия ѐки Хитойда, Саудия ѐки Покистонда ѐхуд шу каби бошқа бир ўлкада яшасангиз истасангиз истамасангиз Америкага қарши бўлиб қоласиз. Ҳар кун, ҳар соатда шунақанги ишонарли, инкор этиш жуда қийин маълумотлар билан миянгизга информация қуйиладики, сиз барибир қисман бўлсада бунга ишонасиз. Масалан дунѐнинг бир қанча жойларида миллионлаб одамлар 2001 йилда Нью Йоркда юз берган воқеаларни АҚШнинг ўзи уюштирган деб ишонадилар. Уларнинг орасида бармоқ билан санарли бўлсада ҳатто америкаликлар(идеологик мафкура “қилич”лари) ҳам бор. Уларга ачинаман. Чунки улар манипуляция қурбонидирлар. Бундай дея олиш учун Американинг ички сиѐсатини билиш керак. Америка бу Россия ѐки Ўзбекистон эмаски бир кишининг буйруғи билан қандайдир сирли ишлар қилиниб, бу сирлигича қолсин. Бу ерда икки партия мансублари доим бир-бирларининг “тагларини ковлайдилар” ва агар сирли бир иш қилинса бу уларга рақибларини сиѐсий саҳнадан кетказиш учун миллион тонна олтиндан ҳам азиз нарса бўлади. Бушнинг ѐлғонлари фош қилингани каби. Агар Америкада асосий халқ ва асосий куч исломга қарши бўлганда Обамани сайлашмас эди. Бундан 15-20 йил олдин исломнинг энг яқин дўсти ва ҳимоячиси Америка эди. Лекин бугун исломий радикал кучларга қарши курашга


Американи унинг халқи эмас, балки ўша кучларнинг ўзлари мажбур қилдилар ва қилмоқдалар. Америка мономиллат – монохалқдан иборат эмас. Америка ўз ватанидан турли сабаблар билан қувилган, бадарға этилган инсонларнинг ватани. Бу ерда ҳамма мамлакатлардан миллионлаб одамлар бор ва Американинг манфаати бутун дунѐнинг манфаати деган тушунчанинг асоси мана шундадир. Чунки бу ерда яшаѐтган олти миллион мусулмон дунѐдаги бошқа мусулмонларга ѐмонликни раво кўрмаганидек, миллионлаб хитой, покистон, ҳиндистону фарангистонликлар ва аҳолининг қарийб ярмини ташкил қиладиган испанлар ҳам қаеридадир ўзларининг яқинлари яшайдиган дунѐ учун тинчликни истайдилар. Ҳа, энди катта бойлар, катта индустриялар, уларнинг моддий манфаатлари бор ва бу бошқа масала. Уларга кимдир қўғирчоқ бўлса, бу ўша қўғирчоқнинг фожиасидир. Айни пайтда Американинг жуда катта бойлиги арабларнинг қўлида эканлиги ҳам факт. “Ва ўзида ядро қуроллар бўла туриб, бошқаларнинг ички сиѐсатига аралашишини қандай тушунтирасиз” Нега Покистонга қаршилик қилмаганди? Чунки у ерда ҳокимият битта ожиз қўлда эмас. Эрон масаласида мен ҳам қаршиман. Чунки бутун Эрон бойликларини аллақачон ўз бойлигига айлантирган бир неча мулла оиласи Ер куррасини ўз ўқидан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас. Улар билан Каримовнинг ҳеч қандай


фарқи йўқ. Андижон воқеаси каби бир ҳодиса юз бериб муллалар ҳокимиятни бой беришга кўзлари етиб қолса, улар бутун дунѐни йўқотиб юборишдан қайтмайдилар. Бошқаларнинг ички сиѐсатига аралашмаслик керак бўлса, у ҳолда нега дунѐ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволидан кўз юммоқда деб айтамиз. Худо битта, Ер курраси битта ва ҳар бир мусулмон бошқа мусулмонни биродарим дегани каби дунѐдаги ҳар бир инсон бир-бири учун биродар ва хатарли кезда уни ҳимоя қилиши керак. Каримовнинг манфаати ўз тахтини ҳимоя қилиш ва Американинг манфаати бутун дунѐда тинчлик бўлишидир. Бу унинг бутун дунѐ халқларидан ташкил топган кучли қудрат бўлганидан келиб чиқадиган йўлидир. “Патриотизмни берсангиз”.

четга

суриб,

хаққоний

жавоб

Патриотизм деганда ўзбекчасиними ѐки америкачасиними назарда тутгансиз билмайман. Америкада ҳар қандай ѐлғонни очиб ташлаш ва қўрқмаслик патриотизмдир. Бу дунѐда баъзан “булар ўз сирини ўзи очиб ташламоқда” деган кулгига ҳам сабаб бўлади. Ўзбекчаси эса ўзингиз биладиган патриотизмдир. Мен ўзбекча патриотизмдан жуда узоқман. Кўнглимда нима бўлса шуни айтаман. Бу хато бўлиши мумкин. Лекин бу менинг фикрим ва менинг мулкимдир. Шунинг учун ҳам Америкага келиб қолганман (:D).


“Хитойнинг бир маромда, ишонч билан ривожланишини ҳисобга олсак, тез орада дунѐга ўз сўзини ўтказиши эҳтимоли қанчалик.” Хитой бугун катта кучга айланган ва дунѐга ўз сўзини ўтказишга уринмоқда. Агар Американинг ролини Хитой олса ана унда кўрасиз томошани. Лекин Хитой иқтисодда эркинлик бермоқда халқига. Худди мана шу нарса узоқ келажакда Хитойни парчалайди. Қолаверса, Хитой иқтисоди Америкага ичдан боғланиб қолган ва бир кун Америка у ердан оѐғини тортиб олса, ҳар икки томоннинг дунѐси алғов-далғов бўлиб кетади. Хулоса шуки, агар уйингизда битта олма дарахти бўлиб, унинг ўн дона ҳосили бўлса, Америка мен шуни қўриқлаб бераман ва биттаси доимийга меники, қолгани сеники дейди. Россия, Хитой ва бошқа суперсимон кучлар эса, тўққизтаси меники, биттаси сеники дейди. Қолганларнинг танловдан бошқа чоралари йўқ. Кейинги 50 йилдирки, дунѐда учинчи жаҳон уруши бормоқда. Бу информацион урушдир. Бу уруш биринчи ва иккинчи жаҳон урушларидан узоқ давом қилмоқда ва кўпроқ талафот билан тугаши мумкин. Манимча, бу талафот Ер куррасини зарраларга айлантириб юбормаслиги учун тадбир олиш дунѐ мамлакатларининг


зиѐли қатламидан тузилган тушади. Бу эса осон иш эмас.

Американинг

зиммасига

Кўрдингизми бу жуда катта сиѐсат ва мураккаб ўйиндир. Бир кун юзма-юза гаплашсак, бу ҳақда соатлаб фикр алмашамиз ва ўшанда бир-биримизни аниқроқ.(29 январ, 2012 йил). 59.АС АЛ САВОЛ: Жаҳонгир ака, бир неча йилдан бери сизнинг электрон хатларингизда “Ассалому алайкум” дейиш ўрнига “АС АЛ” деб ѐзишингизни кўрганман. “Бундай нарса шаккокликдир” деган гапларни эшитаяпман. Наҳотки, сиз ҳам шаккоклик қилиб келаяпсиз?(Шер). ЖАВОБ: Аптал одамлар учун дунѐдаги барча инсонлар апталдир. Шаккоклар эса ҳамма нарсани шаккоклик деб ўйлайдилар. Яъни ҳар ким ўз қаричи, ўз ақл доираси билан ўлчайди. Ваҳоланки, “Сизга тинчлик-осойишталик тилайман” маъносини ташийдиган бу ибора аслида “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ” шаклида ѐзилади. Ўрта Осиѐ мамлакатларида “Ассалому алайкум”, “Салом-алайкум”, “Салом” (Туркия, Афғонистон, Эронда ҳам) шаклида ишлатилиши одат тусига кирган. Қуръони Каримнинг Раъд сурасида Жаннатга кирганларга фаришталар томонидан “Саламун” дейилиши айтилади. Шундан келиб чиқиб бир қатор мамлакатларда “Саламун…” ҳам дейилади.


Бугунги технология асрида “АС АЛ” деб ѐзиш социал тармоқнинг терминига айланган. Арабларнинг ўзлари “АСАК” деб ѐзадилар. СМС ѐзганда эса “слм” шаклида ѐзиш одат бўлди. Жуда кўп уламолар “Саллаллоҳу алайҳи вассалам” иборасини (САВ) ѐки “Субҳони ва Таолло” ни (СВТ) деб ѐзадилар ва бу кўриниш диний китобларга ҳам кириб кетган. Буни ҳеч ким шаккоклик демаган. Бизнинг қўлбола шаккокларга қолса, Ал-Раҳмонни “Раҳмон”, Ал-Холиқни “Холиқ”, Ал-Ваҳобни “Ваҳоб”… дейишни ҳам шаккоклик дейишади. Уларга кўра бутун дунѐ шаккоклар дунѐсидир. Бир улуғ уламога: -Узр, шу арабча сўзни айтишга тилим қовушмади,дейишганда у: -Яратган дилингизни ўқийди,-деган экан. Шунинг учун дилингиз тўғри бўлса, бас! Баъзиларнинг тили бошқа, дили бошқа бўлгани учун улар ўзгаларни ҳам ўзлари каби ҳисоблаб, улардан ҳурматни, садоқатни безбетларча очиқ талаб қиладилар. Яъни ундайлар “Ассалому алайкум”дан кейин “Ҳазрати олийлари” деган иборани кутадилар, ѐзмасангиз шаккокнинг гумон тўрига илинасиз.


“Шак” сўзи шубҳа, гумон маъносига эга, “Шаккок” дегани шубҳачи, гумончидир, “Шаккоклик” эса ҳар нарсага шубҳа, ишончсизлик, иккиланиб қарашни англатади. Агар сиз тезтез бориб келиб турган электрон хатларингизни ѐзишда вақтингизни тежамасдан “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ” деб бошлайверсангиз ҳам шубҳага тушасиз. Чунки шубҳа қилиш шаккокнинг илму ҳунаридир. Ўша шаккокка ҳам “АС АЛ” деймиз. Бу нимани англатгани унга эмас, дилимизни ўқийдиганга аѐн.(30 январ, 2012 йил). 60.“Дўзах” ва “пулисирот” САВОЛ: Дунѐни ҳақиқатдан ҳам фикрлар ўзгартиради, мана совуқ уруш даврини(1945-1991) олайлик икки биполяр тизим, мафкуравий-сиѐсий, ҳарбий- стратегик жиҳатдан ўз таъсир зонасига айлантиришга урингани, уларнинг қарамақаршиликлари ниҳояси ўлароқ, (гарчи ҳозир ҳам давом этаѐтган бўлсада) Падарлаънат иттифоқда(CCCР) М.С Горбачев бошлиқ бир гуруҳ ҳаромхўрларнинг “ошкоралик” ҳақидаги “фикрлари” АҚШ президенти таъбири билан айтганда “ЁВУЗЛИК ИМПЕРИЯСИ”нинг ошкораликнинг илк нафасиданоқ жаҳаннамга равона бўлганлиги бир мисолдир. Ўша давр “ҳикоялари” эса сизнинг китобларингизда… Воқеалар эса тескарисига кетди… “Хўш биз яшаяѐтган давр қандай хусусиятларга эга? Жаҳонда юз берган, бераѐтган, дунѐнинг жуғрофий-сиѐсий тузилишини ва харитасини тубдан янгилаган ўзгаришлар ҳозирги замон ва келажак учун қандай тарихий аҳамиятга


молик?”(шу ҳақда мулоҳазаларингиз) булар ҳақида ТЎҒРИ мулоҳаза юритиш ҳақиқатдан ҳам муҳимдир. Шундай эмасми? Мен атрофимдаги воқеаларга танқидий жиҳатдан ѐндашиб, “Танқид-келажакнинг меваси” деган иддаони илгари суриб яшамоқдаман. Хўш сизда “дўзахимизни” бутунлай бошқача, ҳатто “йигирмалик” , “катта еттилик” қаторига қўша оладиган муайян концепция, стратегик режа борми?(ўртоқлашинг). Сизга ҳурмат ва абгор бўлган муқаддас она “ВАТАНимиз”дан САЛОМ ИЛА-Рустам. ЖАВОБ: Бошқаларни билмадим, лекин мен Горбачевни ҳаромхўрлик учун ошкоралик бошлатган деб айта олмайман. Биринчидан, бу нарса ўша даврнинг тақозоси эди. СССР ошкоралик учун “оч қолганди”. Ўладиган даражада. Ошкоралик унинг ҳалқумига тиқилди. Иккинчидан, Горбачевининг руҳида ошкораликка мойиллик бўлмаганда ишлар бутунлай бошқа томонга кетарди. Учинчидан, Горбачев ўз фикрларига нисбатан ўз кучсизлигининг қурбони бўлди. Фикрларида собит туриб, ўз фикрига садоқатли аскардек хизмат қила олмади. Демоқчиманки, инсон ўз фикрлари даражасида кучли, қўрқмас ҳам бўлиши керак. Шундагина имкон туғилганда


бу фикрларни амалга ошириши мумкин. Акс ҳолда фикрлар икир-чикирларга бўлиниб кетиши ѐки ички дунѐсининг кўринмас мулкига айланиб қолиши мумкин. Ўша давр Болтиқ Бўйи мамлакатлари каби бир қанча ҳудудларга озодлик олиб келди. Лекин феодализмдан социализмга ўтган аксар жойларда эски ҳолга қайтилди. Феодал давлатчилик кўринишлари бўртиб чиқди ва бу зотан депсиниш ҳолидаги жамиятни орқага сурди. Бугунга келиб дунѐ мутлоқ бошқа йўлга ўтди. Илгари тузумлараро кураш бўлган бўлса, энди бу мафкуралараро курашга айланди. Бу ўзимизнинг қишлоқчасига айтганда даҳанаки жанг дегани. Биласизки, даҳанаки жанглар доим муштлашувга айланиб кетади. Мен эсимни танигандан бери ѐзаман ва бугун ҳам шу фикрдаман: бизнинг “дўзахимиз”дан қутқазадиган “пулисирот” Туронзамин ҳудудидаги сунъий давлатлар бирлашиб катта кучга айланишларидир. Бунинг номи Туркистон ѐки Марказий Осиѐ бўладими фарқи йўқ. Бўлмаса, икки юҳо-Россия ва Хитой ўртасида қул бўлиб қолаверадилар. Бугун авжга чиққан “ўзбекчилик”, “қозоқчилик”, “қирғизчилик”, “тожикчилик”, “туркманчилик” каби айирмачилик сиѐсати худди ана шу қулликни сақлаб қолиш учун қилинмоқда. Бу ҳолатда истаган пайтда буларни бирбирига едириш мумкин.


Қачонки, дини, маънавияти, маданияти ва маъданияти(ер остива ер усти бойликлари) туташ бўлган Марказий Осиѐ давлатлари ҳарбий, иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан битта платформада бирлашса “катта йигирмалик” ѐки “катта саккизлик”ни керак бўлса “ѐтқизиб-турқазадиган” куч бўлади. Ана шу концепция устида бош қотириш керак, Россия таклиф қиладиган иттифоқлар ҳақида эмас. “Танқид-келажакнинг меваси” деган қоидага амал қилишингиз жуда яхши. Лекин унутмангки, танқид отангга ҳам ѐқмайди деган гап ҳали ҳам ўз кучида экан. Буни ўз танамда синаб кўрдим. Ҳали ҳам халқимиз мақтовнинг гирдобида ва ҳали бери чиқа олмайди. Ҳамма яхши сўзнинг гадоси. Танқиддан тўғри хулоса чиқаришга ўрганилмас экан, келажак йўқ, гадо бўлиб қолинаверади.(1 феврал, 2002 йил). 61.Душманлар ҳақида САВОЛ‫ ׃‬Кузатишларимга кўра сизга душманлик қилаѐтганлар ҳам бор экан. Бу дунѐда душмансиз одам бормикан ўзи? (Фарида). ЖАВОБ‫ ׃‬Биласизми, қадимда бир золим шоҳ бўлган экан. Унинг даврида дарѐларда қон оқар экан, қамчилардан жон узилар экан… У шунчалар золим экан-ки, бирор киши ҳам унга бу қилмишлари яхши эмаслигини айтолмас экан. Шундай кунларнинг бирида Ҳотамтойнинг йўли унинг ўлкасига тушибди. Халқнинг азоб уқубатларидан ларзага


тушган Ҳотамтой саройга қараб йўл олибди ва шоҳни одилликка чорлабди. Шунда шоҳ‫׃‬ -Сен халқимни танимас экансан, унинг еттидан етмиш яшарига қадар мени дўст деб билади. Сен бегонасан, сени душман деб билади. Ишонмасанг ана Девонбеги билан халқ ҳузурига чиқинглар,-дебди. Девонбеги ва Ҳотамтой қаерга боришмасин халқ шоҳни дўст дея улуғлаб Ҳотамтойни душман дея ҳақоратлабди. Саройга қайтишганда Ҳотамтой шоҳга‫׃‬ -Улар Девонбегидан қўрққанларидан олмадилар,-дебди.

бир

нарса

дея

Шунда шоҳ‫׃‬ -Ундай бўлса, тунда жанда кийиб чиқингиз,-дебди. Яна Девонбеги ва Ҳотамтой қаерга боришмасин ва кимдан сўрашмасин ҳамма Ҳотамтойни лаънатлабди. “Агар у бизга дўст бўлганда бизни шундай қийин шароитга қўярмиди? У бегона-да, бизни билмайди-да, бизда нима қасди бор унинг?” дейишибди. Саройга қайтишганда шоҳ яна Ҳотамтойни изза қилибди. -Бечора халқ, икки кишидан бири жосус бўлиши мумкин, деб ўйлаб чекаѐтган азоб-уқубатларидан сўз очмади,-дебди Ҳотамтой.


Шунда шоҳ‫׃‬ -Бўлмаса бор, ўзинг сўра, қани нима дейишади?- дебди. Ҳотамтой кўчага чиқса, ҳамма ундан юз буриб, узоқроқдан юрар, баъзилар эса минғирлаб уни сўкишар экан. Бунинг сабабини сўрайман деса, уни тошбўрон қилишибди. У қонга беланиб ѐтган экан, бир дарвеш унинг ѐнига келиб‫׃‬ -Кўрдингми, кимнинг душмани кўп,-дебди. Ҳотамтой дарвешнинг овозидан танибди. Бу ўша шоҳ экан. Жанда кийган шоҳ. Халқ золим шоҳнинг ана шундай кезиб юришларини билар ва юрак олдириб қўйган экан. Кўрдингизми, душман ҳар хил бўлади. Мени сўкиб юрадиган исмсиз-жисмсизларга қараб шундай деяѐтган бўлсангиз, у ҳолда мен аниқ биламан, дўстларим душманларимдан кўп. Жуда кўп. Қандай биламан-ми‫׃‬ душманларим номларини яширадилар, дўстларимнинг эса номлари аниқ. Ҳатто Худонинг ҳам душмани бор-Шайтон, иблислар ва ҳатто баъзи одамлар… Пайғамбарларнинг ҳам душманлари бўлган. Тошбўрон қилганлар, қувғин этганлар, хачга тортганлар… Ҳар қандай оддий одамнинг эса табиийки душмани бўлади. Чунки ўртада ҳасад, кўраолмаслик, англашилмовчилик, тарафкашлик, мансаб ва манфаатпарастлик, тобелик ва


муридлик каби минг-минг душман ясовчи “компонент”лар бор. Саволингизга жавоб ана шундан келиб чиқади. Лекин бу у қадар аҳамият берадиган нарса эмас. Қўйинг, душманлар ҳам бор бўлишсин. Бунинг фойдаси бор. Ҳушѐр бўласиз, номаъқулгарчиликлардан узоқ турасиз, лоқайд бўлиб қолмайсиз, ѐлғизлик қурбонига айланмайсиз, кураш ҳиссини йўқотмайсиз…(5 феврал, 2012 йил). 62.Халқ эмас, диктатура айбдор! САВОЛ: Халқимиз нега бунча тебранмас бўлиб қолди? (ИСМСИЗ). ЖАВОБ: Бундан бир неча йил олдин диктатура фитрати ҳақида ѐзганимда, бу режим берадиган “маҳсулот”лардан бири халқни лоқайд этиши ва жамиятни маънан бузиши эканлигини айтгандим. Назаримда шу нуқтага келганга ўхшаймиз. Яъни диктатура ўз мақсадига эришгани бугунги чиқишларда ҳам кўзга ташланмоқда. Бундай шароитда миршабдан бошлаб ўқитувчига, ҳокимият идорасидаги ходимдан бошлаб мамлакат ичидаги режим мухолифига қадар ҳаммадан бир нуқс топиш қийин эмас. Уларни бефарқликда ѐки маънан бузилганликда айблаш ҳам осон. Режимни ўзгартириб бериши керак дея бутун халқни айблаш ўзимиз ҳам диктатуранинг қармоғига илина бошлаганимиздан дарак бўлади.


Ҳатто чет элдаги дўстларимиз ҳам халқ Каримовни йиқитиб беришидан умидвор. Ҳар доим режимларни халқнинг жуда кичик бир қисми, шу режимга мухолиф бўлган зиѐли қисми ўзгартирган. Лекин диктатура режими кучайгандан кучайиб ана шундай иддаодагиларни ҳам умумий карвонга солди. Андижон воқеаларидан беш кун олдинги радио мулоқотида халқ кўчаларга чиқса, режим бостиради, отади, танклар билан мажақлайди дегандим. Андижон қатлиоми бу гапни исботлади. У ҳолда нима қилиш керак? Йўллар битмагани ва диктатурани қон тўкмасдан ағдариш мумкинлиги ҳақида эса, бир муддат олдин ѐзган эдим. Одамларнинг бузилиб кетганидан шикоят қилаѐтган дўстларимга эса шуни эслатмоқчиман. Демократия бу халқ бошқарувидир. Бу режим пайтида халқнинг ўзи жамиятни бошқаради. Дунѐнинг ҳамма жойида одамликни унутган миршаблар ва бошқа мансабдорларни топиш мумкин. Ҳатто Америкада ҳам маҳбусларни қийнайдиган миршаблар чиқиб туради. Аммо жамият уларни жамиятберун қилади, жазолайди, тарбиялайди. Диктатурада эса бундай одамлар рағбатлантирилади.


Бу билан зеҳниятимизда ҳам иллатлар йўқ демоқчи эмасман. Ошиб тошиб ѐтибди. Уларни даволаш учун демократик замин зарур. Бугун Ўзбекистондаги вазиятга қараб одамларга раҳмим келади. Улар ѐппасига диктатуранинг қурбонига айланмоқдалар. Диктатура тарқатган ва тарқатаѐтган “эпидемия”лардан қочиш, сақланиш жуда қийин. Бундан қутулишнинг уддасидан чиқа олганлар қолганларни ҳам қутқариш учун даво топишлари керак. Бугун кўпроқ ана шу ҳақда ўхшайди.(7 феврал, 2012 йил).

гапиришимиз

лозимга

63.Навоийни тушунамизми? САВОЛ: Алишер Навоий тушунасизми?(Роҳила).

асарларини

ўқисангиз

ЖАВОБ: Агар раҳматли Порсо Шамсиевнинг “Навоий асарлари луғати” ѐнимда бўлса, албатта тушунаман. Бўлмаса, қийналаман ва сўзларни маъносига қараб тахмин қилиб, ўзимни ўтдан сувга ураман. Дарвоқе, ўша луғат Ғафур Ғулом нашриѐтида чоп этилган бўлиб, қарийб саккиз юз саҳифадан иборат ва йигирма минг атрофида сўзу ибораларни ўз ичига олган. Китоб ўша пайтда (1972) ўн минг нусха нашр этилганини эсласак, демак Ўзбекистонда ўн минг одам Навоийни у ѐзган тилда бемалол тушуна олади. Дарвоқе, мукаммал тушунмоқни


истаганларнинг эса араб алифбосида ўқишни билишлари ҳам шарт. Шунинг учун ҳам биз-кўпчилик Алишер Навоийни бугунгача бошқалар орқали билдик ва ўргандик. Дастлаб Навоий асарлари 16-аср бошларида мадрасаларда ўқитила бошланган ва у пайтдагилар уни биздан анча ва анча яхши тушунганлар. Шўролар пайтида Навоийни уларнинг кўзгўси орқали кўрдик. Сталин режимининг топшириғи билан мактабларда Навоийни ўқитишга изн берилган, аммо уларнинг назарияси йўналишида. Ҳатто Иккинчи жаҳон уруши бораѐтган бир шароитда адибнинг 500 йиллик юбилейи тантанали нишонланди, шу муносабат билан Ойбекнинг “Навоий романи нашр этилди”, 1942 йилда эса СССР бўйлаб Навоий сиймоси акс этган почта маркаси чиқарилди. 1947 йилга келиб, “Алишер Навоий” филми суратга олинди… Хуллас, ўшандан бери ҳар йил юбилей бор. Ўқимасак ҳам, билмасак ҳам, тушунмасак ҳам юбилейлашиб юрибмиз. Дастлаб Навоий асарларни диний йўналишда фойдаланишган бўлишса, шўролар ундан суфий, оз қолсин коммунист адибни яратишди, бугунга келиб эса унинг асарларидан ҳукмдорни улуғлаш, сарой шоири бўлишнинг бахти каби руҳда фойдаланиш авжга чиққан. Буюклардан, уларнинг номларидан истифода қилиш ожизларнинг ҳунари.


1991 йилда Ислом Каримов ҳам унинг соясида обрў орттириш қандай бўлишини Навоий туғилган кунга 550 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган юбилейда ҳис қилиб қолганди ва у ҳам шундан бери байроқни баланд кўтарган. Сўрасангиз, Навоийдан икки сатр айтолмайди. Хуллас, Навоийнинг номидан фойдаланиш шоҳлар, амирлар, шайхлар, генсеклар, диктаторлар учун, уларнинг идеологиялари учун қўл келмоқда. Нега? Бунинг битта сабаби бор. Биз Навоийни билмаймиз. Агар уни билганимизда булар бизга ўз мафкураларини, идеологияларини “едира” олмасдилар. Шунинг учун ишни Навоийни тушунмоқдан бошлаш керак. Навоий бир асарида “зануб” деган сўзни ишлатади. Шу сўзни тушундингизми? Агар тушунган бўлсангиз, гуноҳимиз, айбимиз нима эканлигини ҳам тушундингиз ва менинг ѐзганларимни унутинг. Агар тушунмаган бўлсангиз ва тушинишни ҳам истамасангиз у ҳолда ҳеч бўлмаса унинг мана бу сатрларидаги “пиндор” сўзининг маъноларини қидиринг: “Эй Навоий, ўзни мақбул истасанг туфроқ бўл, Ким, эрур мардуд улким, бошида пиндори бор”.(“Бадойиул васат”дан).(8 феврал, 2012 йил). 64.Хориждагилар САВОЛралкебзў наққич аглэ теЧ ‫ ׃‬ҳақида кўп ѐзгансиз. Уларнинг Ватанга қайтиш истаклари ҳақида ҳам


ѐзганларингиздан ўқиганмиз. Хориждаги ўзбекларнинг яқин келажакда Ватанга қайтиш имконлари бор деб ўйлайсизми? Бор бўлса қачон ва қай шароитда? Йўқ бўлса, уларни нима кутади? Булар социологик муаммолардир. Лекин бу масалада фикрингизни айтсангиз. (Аброр). ЖАВОБ‫ ׃‬Илгари бир жавобда ўзбекларнинг четга кетиш сабабларини бир тизимга солгандим. Аслида кўп нарса ўша чиқиб кетиш сабаблари билан боғлиқ. Лекин модомики четда эканмиз, бугунга қадар босиб ўтилган йўлга назар солиб, келажакни тахмин қилиш, башорат эмас, тахмин қилиш мумкин. Минг афсуски ҳали ҳам беш йил олдинги фикримдаман. Кетганларнинг аксарияти қайтишмайди. (Баъзилари бориб-келиб юрадилар. Балки саноқли кишиларгина доимий қайтишлари мумкиндир). Илоҳим акси бўлсин. У ҳолда тарихнинг анъанасидан устун келган бўлинади. Мени жуда ҳам ачинтирадиган нарса шуки, бугун хорижга чиққан ўзбекистонликлар ҳам илгари Шарқ мамлакатлари орқали Ғарбга сиғинган салафларининг йўлидан кетмоқдалар. Бу қирқ йил олдин ҳам, беш йил олдин ҳам, бугун ҳам айни. Борган жойда мустаҳкам илдиз отмаслик ўзи яшаган жамиятда энг кейинги одам бўлиб қолиш ва ўз ўрнини ўз қўли билан йўқотишга интилиш бўлиб қолади. Бугун Ғарб мамлакатларига назар солсангиз, биздан келганлар аксарият ҳолда ғариб, унутилган бир вазиятдалар.


Ораларида давлат арбоблари, таниқли олимлар, дунѐга сўз айта оладиган шахсиятлар, сиѐсатчилар йўқ. Бунинг сабабларидан бири шундаки, хорижга келганлар бу ернинг эркинлигидан гангиб қоладилар. Оилалари ва фарзандларини йўқота бошлагандек бир ҳиссиѐт гирдобига тушадилар. Натижада анаъналар, одатлар, оила ва фарзандлар тарбиясини мамлакатдагидек сақлаб қоламан деб ўзларини тўрт томонга урадилар. Депрессив бир ҳолатга кириб қоладилар. Ўзбекистондаги аҳвол Ғарбдагидан ҳам барбод бўлганини тан олгилари келмайди. Бутун ношудликларини демократияга ағдарадилар. Демократияни айблай бошлайдилар. Баъзи ҳолатларда аста-секин меъѐр бузилади ва фанатик бир инсонга айланилади. Бора-бора жамиятдан ажралиб қоладилар. Ўз дўкончалари, оддийгина бир ишлари ва шунчаки умргузаронлик қилувчи давралари билан ўралашиб, болаларини ҳам шу аснода тутишга уринадилар. Болалари ўқишдан, илмдан, сиѐсат ва жамиятдан узоқ қолиб, кўринишда мўмин қобил, меҳнаткаш, лекин аслида бошқа бир инсонга айланади. Ота-она барибир ватанга қайтаман, деб ўзини овутади ва фарзандларининг келажагини ўйламайди. Бир кун келиб, орзулари саробга чиқа бошлаганини кўргач, асабийлашади, оиласи бузилади, дунѐдан норози, ѐлғиз бир кимсага айланади. Бугунга қадар Ғарбга Афғонистон ва Туркия орқали мингминглаб ўзбеклар келганлар. Биз бугун бир неча кишини


айтмаганда қолганларининг номларини ҳам билмаймиз. Қаерларда яшаб, қаерларда қолиб кетдилар, номаълум. Фарзандлари эса жамиятнинг иккинчи эмас, учинчи даражали одамига айланиб қолдилар. Юқорида айтганимдек, минг афсуски, бугунги авлоднинг ҳам аксар кўпчилиги шу йўлдан кетмоқда. Бугун ҳар қанча дод-вой дейилгани билан йиллар ўтгач, бутунлай Ватанга қайтилмайди. Ҳатто икки фуқаролик берилганда ҳам бутунлай қайтадиган одам оз топилади. 40-50 йил Ватаннинг озодлиги учун жонларини таҳликага қўйганлар Ўзбекистонга мустақиллик келганда, бориб, дарҳол ортга қайтганлари бунинг бир мисолидир. Чунки йиллар давомида бошқа одамга айланасиз. Борсангиз ҳамма нарса бегонадек туюлади. Энг асосийси сизга бегонадек қарашади. Чунки бегона бўлиб қолгансиз-да. У ерда энди Ғарбда сиз топган эркинликнинг мингдан бирини ҳам тополмайсиз. Ҳатто Ўзбекистон демократик давлатга айланганда ҳам бутунлай қайтадиганлар саноқли бўлади. Улар ҳам бир муддатдан кейин ортга йўл соладилар. Бу мен яратган янгилик эмас. Бу социология илмининг хулосаларидир. Ўтган дан олиш кунлари(11-12 феврал, 2012 йил) Нью Йорк, Нью Жерсей шталарига Ўзбекистондан янги келганлардан бир гуруҳи уйимизда меҳмонда бўлишди. Чойлашдик, дардлашдик, уларга мен Америка ўз ватанидан таъқиблар туфайли қувилганлар, ўз ватанида иқтисодий, сиѐсий, диний ва маданий сабаблар туфайли ночор қолиб чиқиб кетганларида бошпана бўлган, шу йўл билан оѐққа


турган мамлакат эканлигини айтдим. Бу ерда оѐқларини қанчалик мустаҳкам қўйсалар, Американи иккинчи ватанлари деб қарасалар, фарзандларини ўқитиб бу жамиятнинг илғор қисмига кирсалар ўшандагина ўзларининг тарихий ватанлари бўлмиш Ўзбекистонга ѐрдам бера олишларини урғуладим. Сиз Америкада мардикорга айланиб қолманг, балки ҳақиқий америкалик бўлиб жамиятнинг бир мустаҳкам қисмига айланинг дедим. Бу гапим уларга маъқул келди. Кимагадир ѐқмаслиги ҳам мумкин, лекин дилимдагини айтиш бу менинг ҳуқуқим. Шунинг учун қолганларга ҳам демоқчиманки, бугун четга чиқиб, вақтингизни беҳуда ўтказманг. Ўқинг, илм олинг, жамиятга қўшилинг, изланинг ва ўзингиз яшаѐтган жамиятингизда ўз ўрнингизни топинг.(13 феврал, 2012 йил). 65.Обидхон Назаровдан кейин навбатдаги ким? САВОЛ:Обидхон қори ва унинг бошига тушган мусибат ҳақида нима дея оласиз? Уни шахсан танирдингизми?(Улуғбек). ЖАВОБ: Мен таниган ва билган ўзбек уламолари орасида энг ақллиси, билимдони ва энг камтаридир у. Обидхон Назаровни илк бор 1990 йилда Тошкентда бир маъракада қўргандим. Самарқандда Қуръон туширган муллага бур тугунча ҳозирлаб, пул ҳам бериш одат эди. Обидхон қори чиқиб кетар самарқандлик уй соҳиби:


-Тақсир бу сизнинг ҳақингиз,-деб унинг қўлига бир нарса узатди. -Биз ҳаққимизни Оллоҳдан оламиз, бундай нарсалар учун пул бериш ҳам, пул олиш ҳам увол,-деди у. Шундан кейин унинг кассеталарга ѐзилган маърузаларини эшитиб кўрдим. Маърифат, илму урфон, одоб-ахлоқ, одамийлик, ҳалоллик, поклик мавузлари. Телевидениега раҳбар бўлиб келишим билан унинг шу мавзулардаги суҳбатлари асосида бир дастур бошлатдим. Мен кетгандан кейин бу дастур узоқ давом этмади. Шу орада бир неча марта у билан суҳбатдош бўлдим. У жуда камтар ва фикр айтишдан кўра фикр тинглашни афазал кўрадиган инсон. Мен қувғинга учраб Туркияда юрганимда унинг ҳам бошига кўп ишлар келгани эшитиб турдим. Истанбулнинг Қапали Чарши деган бозори ҳар куни минглаб эмас, миллионлаб одамлар билан гавжум бўларди. Бу ерда икки ўзбекнинг учрашиб қолиши мўъжизадек гап. Бир куни минглаб одамларнинг орасида Обидхон Назаров билан юзма-юз келиб қолдик. Озгина суҳбатлашдик. Шундан кейин уни қайтиб кўрмадим. АҚШда “Исломий баҳслар” китобини ѐзиш жараѐнида унинг аксар ваъзлари ѐзилган тасмаларни эшитиб чиқдим. Унинг дунѐвий сиѐсатчи эмас, балки том маънода йирик исломий олим эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Бугунга қадар унинг сиѐсат борасида ҳукуматни умумий танқидларини инобатга олмаганда режимни тубдан


ўзгартириш борасида кескин чиқишларини кўрганим йўқ. Аммо ислом илми йўлида хизматлари беқиѐс. Баъзилар у сиѐсатни зимдан олиб боради дейишади. Лекин бу менга қоронғу. Унинг қайси бир ташкилот ѐки мухолифат гуруҳи билан алоқалари ҳақида ҳам бир нарса дейишим қийин. Очиқ маълумот йўқ. Ўзбекистон ҳукумати унинг орқасига тушганидан эса унинг ортида қандайдир катта куч борлигини сезиб қолган бўлиши мумкин. Бу ҳам тахмин. У саккиз йил давомида қаердадир битта ҳовлидан ташқарига чиқмай, “йўқолиб қолган” пайтида ҳам у қидирувда эди. Швецияга боргандан кейин ҳам у Ўзбекистон ҳукуматининг қора рўйхатидан тушган эмас. Унга суиқасд бўлганини эшитганимда, илк бор хаѐлимга маҳаллий миллатчиларнинг иши деган гап келди. Улар олдин ҳам у имом бўлган мачитга ҳужум қилишганини эшитгандим. Кейин, “Замондош” радиосида Анвар Каримовнинг айтганларини эсладим. У Обидхон Назаровнинг Интерпол рўйхатидан чиқарилгани ва у Афғонистон борасидаги гизли сўзлашувларда иштирок этаѐтган бўлиши мумкинлигини айтганди. Балки ҳужум ўша ѐқдан келдими деб ўйладим. Чунки унинг аввалида Тоҳир Йўлдошни зимдан қўллагани ҳақида гаплар ҳам юрган. Ҳатто Обидхон Назаров Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг ғоявий йўлбошчиси деган гаплар ҳам бор эди. Учинчи эҳтимол Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати… Бу рост бўлиб чиқса, у ҳолда бевосита Ислом


Каримовга бориб тақалади. Чунки Каримов билмаса, бундай масалаларда МХХ бир қадам ҳам одим отолмайди. Жони нечта! Агар Каримов билган бўлса, у ҳолда Каримовни нима бунча қўрқитди? Уни халқаро босим билан юзма-юз қолишдан ҳам чўчитмаган нарса нима? Бу саволимга ҳали жавоб тополмадим. Ўзбекнинг исломий илмлар билимдони бўлмиш Обидхон Назаров тезроқ тузалсин, шифо берсин унга ва биз жавобини тополмаган саволларга жавобни у билиши мумкин. Ушбуни ѐзиб тугатганимдан кейин хотирамга 2009 йилнинг 16 апрел куни “Туронзамин” сайтида чиққан бир хабар келди, уни “Саволларга жавоблар” рукнидаги видеосуҳбатда ҳам шарҳлагандим. Бу видеосуҳбатни уч мингдан зиѐд киши томоша қилгандан кейин сайтимиз ҳужумга учраганда Youtube-дан “йўқолиб қолибди”. Бундан шу кунларда хабар топиб, қайта тиклаб қўйдик. Хуллас, қуйида матни келтирилаѐтган хабарни қайта ўқиб, видеосуҳбатни қайта кўриб, саволларимга жавоб топгандек бўлдим: “Шу йилнинг 26-март куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг Регионал антитеррористик Кенгаши фавқулодда бир қарор қабул қилганди. Унга кўра хавфли террорист деб қидирилаѐтган шахслар рўйхати тасдиқланган. Ўшанда матбуотга бу ҳақда қисқа маълумот берган Ўзбекистон МХХ раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов бундай шахслар қидирилади, қамоққа


олинади ѐки мутлоқ йўқотилади деган эди. У шунингдек, 900 дан зиѐд кишининг номи бу рўйхатга киритилганини айтганди. Лекин кимлар ва нима учун киритилгани айтилмаганди. Мана орадан шунча вақт ўтмоқда, бу масала билан Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир Маматовдан бошқа одам қизиққан эмас. Бошқа биров бу рўйхатга кимларнинг номи киритилган ва қандай асосларда киритилган деб сўрамайди ҳам. Бу масалада “Озодлик”, “Америка овози” ва Би-Би-Си ҳам мум ютган кўринади. Наҳотки бу масала ҳеч кимни қизиқтирмаса? Бобур Холиқназар. “Туронзамин”, 16 апрел, 2009 йил”. Ана энди Обидхон Назаров масаласини нега швед махсус хизматлари халқаро миқѐсда текширувга олганлари сабабини ҳам тушуниш мумкин. Улар бу масалани ўрганар эканлар, менинг хаѐлимдан эса навбатдаги суиқасд қурбони ким экан, деган савол кечмоқда.26 феврал, 2012 йил 66.“Ҳовлиқма”ларни тинчитиб қўйиш манѐври САВОЛ: Ўзбекистон Сенати президентлик сайловлари вақтини 2014 йил декабридан 2015 йилга кўчирди. Сизнингча бу нимани англатади? (Тошкентдан Жалолиддин).


ЖАВОБ: Буни қонун лойиҳасини тақдим қилган Ислом Каримов идораси президент сайловининг парламент сайловлари билан айни пайтга тўғри келиб қолишининг олдини олиш деган. Бошқача айтганда, парламент сайловидан кейин орадан 90 кун ўтиб президент сайлови бўлади. Бу мақсаднинг ниқоби. Менимча, бу доимийга эмас ва бир марталик ўйиндир. Гап шундаки, Каримов бу одими билан икки мақсадни кўзлаган. Биринчидан, у Россия, Авропа ва Америкага ҳамда халққа “Кутинглар, кетишимга оз қолди” деган муждани бериш йўли билан тахтда хавфсизроқ ўтириш учун замин ҳозирлашни кўзлаган. Иккинчидан, 2015 йилгача ўзининг ўрнига бўладиган одам кимлиги номаълум қолишини эълон қилди. Каримов 2014 йил охирида бўладиган сайловда ўзидан кейинги ҳукмдорнинг номзодини битта партиянинг тепасига ўтқазиб қўйиб, уни кўпчилик овоз билан парламентга олиб келиб, бошқарув ваколатларини тантанали равишда унга топширишни режалаганига ишора қилди. У Мирзиѐев, Азимов ва бошқа Алламбалоевлардан ҳам умид билан парламент сайловигача ўпкаларини қучоқлаб, садоқатла хизмат қилиб ўтираверишни сўрамоқда.


Хуллас, бу унинг 2015 йилгача ҳамма “ҳовлиқма”ларни тинчитиб қўйиш манѐвридир. Ундан у ѐғига Худo пошшо! (23 март, 2012 йил). 67.Ўзини "мухолифат" деб атаѐтган гуруҳлар билан бирга эмасман САВОЛ‫ ׃‬ШоҳиЖаҳондан…Ассалому алайкум Жаҳонгир ака! Сизга тўкис соғлик ва умри узоқлик ҳамда эзгу ишларизга ривож тилаб, баъзи фикрларимни қолдиришни маъқул топдим. Бу ерга ѐзаѐтганимнинг сабаби, туронзамин ҳам жаҳоннома-да ҳам сизнинг почта манзилингизни ѐки савол йўллаш бўлимини топа олмадим. Сайтларингизнинг аввалги талқинларида бор эди, ўйлайманки, сизга хатлар кўплигидан, хатто “спам”лар уюштирилганлигидан уларни энди қарамасангиз керак. Сиз ўзбекча-инглизча луғат ѐзиш жараѐнида мухлисларингиз билан мулоқотни сусайтириб қўйган эдингиз, лекин биз ҳафа эмасмиз, сабаби бу луғат ўша суҳбат ва саволжавоблардан анча фойдалироқ. Мана бир неча ойдан бери яна фаоллашиб қолганингиздан мамнунмиз. Агар ҳар хил одамларнинг ҳар хил гапларидан чарчамаган бўлсангиз савол йўлаш учун сайтингизда бирор бўлим очсангиз ѐки почта манзилини маълум қилсангиз. Сизнинг қарашларингиздан ҳабардормиз, энди фақат муносабатларингизни эмас, тарихий далилларни ҳам билмоқчимиз. 20-25 йил илгариги тарихимизни асл ҳолича


тиклашимиз зарур. Бу йўлда кимлар ѐрдам беришини ўзингиз яхши биласиз. Биз сизнинг ѐзганларингиз ва Бобур Маликовнинг айтганларига ишонишимиз мумкин, холос. Қолганларнинг кундаликларини ва китобларини ўқийдиган бўлсак, Битта иккита шубҳали далил топишимиз учун тарихга умуман алоқаси бўлмаган юзлаб шахсий жанжалларини ўқиб вақт сарфлашимизга тўғри келади. Қолаверса, салбий-ижобий сиѐҳ ва бўҳтон аралашганини билганимиздан сўнг яна ҳафсаламиз пир бўлади. Кимнинг аслида кимлигини сиздан яхши очиб берадиган одам йўқ, илтимос: ҳеч йўқ “ЗАМОНДОШ”даги суҳбатларни давом эттирсангиз ѐки асл мухлисларингиз билан мулоқотни ташкил этсангиз бизни нафақат хурсанд қилган, балки, биз қоронғи йўлда довдираганларга фонус бўлар эдингиз. Барча сизни ҳурмат қилувчи мухлисларингиз номидан ШоҳиЖаҳон. ЖАВОБ: Ассалому алайкум, раҳмат, сизга ҳам саодатли узоқ умр тилайман, орзуларингиз рўѐбига қовушган кунларингиз кўп бўлсин! Мен сизни шахсан танимасамда 5-6 йил давомидаги жуда кўп саволларингиз ва уларга берган имкон-қадар жавобларим ѐдимда. Улар мазкур сайтда ҳам турибди.


Сизнинг мана шу мактубингиз менга жуда осон етиб келди. Зотан бу сайтни менинг электрон адресим ҳам десам бўлади. Саволларингизни шу ѐзганингиз каби Жаҳонномага ѐзаверинг, мен вақт топиб баҳолу қудрат жавоб бераман. Фақат илтимос, унутманг, мен ўзини мухолифат деб атайдиган гуруҳлар билан бирга эмасман. Аммо Ўзбекистондаги режимга, хусусан Ислом Каримов режимига мухолифман. Шунинг учун саволларингиз шу ѐналишда бўлса, тезроқ жавоблантиришим мумкин. Мухолифатннинг яқин тарихи билан боғлиқ эса янги китоб ѐзаяпман. Китобдан бобларни шу сайтда ўқиб борасиз.(25 март, 2012 йил). 68.Жиддий хатоларимиз бор САВОЛ: Мистер Қалампирдан: Ҳурматли Жаҳонгир ака! Исмимни тўлиқ ѐза олмаганим учун мени кечирасиз деган умиддаман. Мен ҳам бошқа мухлислар қаторида Сизнинг асарларингизни Жаҳонномада ўқиб тўғриси лол қолдим. Фикрларим бироз ўз саволларининг жавобини топгандек бўлди. Ҳозирга қадар савол йўлламаганимнинг сабаби мендаги саволларни бошқа мухлислар бериб бўлишгани эди.


Сиздан, малол келмаса, бир саволим бор. Бу мен учун жуда қизиқ. Сизнинг кўрсатмаларингиз бўйича Ислом Каримов ўзининг атрофидагиларни ўзига керак бўлмай қолганда алмаштиради ва уларни судга боғлаб қўйар экан. Кўп бўлмади, Бухоро вилоят ҳокими Самойиддин Ҳусеновнинг ўрнига исмини тўлиқ билмайман, балки, Эсанов ….. “жойлашиб” олди. Шуларнинг ҳолатлари ва сабабларини тўлиқ изоҳлаб берсангиз. Эшитишим бўйича ушбу кишилар бир жойда туғилишган ва бир жойда фаолият олиб боричган яканлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат… ЖАВОБ: Мактуб ва эътиборингиз учун катта раҳмат. Биласизми, Сталин Калининнинг хотинини қамаганда у кабинетида индамай ўтираверган. Худди шу ҳол Ўзбекистонда бугун мавжуд. Буларку бир жойдан экан, хотини мансабдан олинганда эри Каримовга маслаҳатчиликни давом эттирган, эрини қамаганда хотини Каримовни мақтаб ваъзлар айтган ҳоллар ҳам мавжуд. Самойиддин Ҳусенов оила мафияси Гулнора Каримованинг “мулки” эди. Аммо бу мафиянинг отасини энг катта мафиябошининг қаҳридан Гулнора ҳам қутқара олмади. Лекин Гулнора Ҳусеновнинг ўрнига ўша гуруҳдан одам


топиб кўп нарсани қутқариб қолган бўлиши мумкин. Бу энди тахмин. Чунки Каримов қизининг ҳам кўнглидагини ўқийдиган одам. (28 март, 2002 йил). 69.Бойликлар...? САВОЛ:Мистер Қалампирдан: Ҳурматли Жаҳонгир ака! Жавобингиз учун катта раҳмат! Дунѐда мавжуд барчасини билишимиз мумкиндир-у аммо бурнимиз тагини кўролмаслигимиз мумкин. Айтмоқчиманки, мен ҳар иккаласига ҳам талабгор эмасман. Кўпгина сайтларни кўздан кечирдим ва кечирмоқдаман. Ҳозирда жиддий савол билан мурожаат қилганим фақат Жаҳоннома бўлмоқда. Малол келмаса Сизга ўзимни қизиқтирган саволлар билан боғлансам. 1. Бухоро Амирлигининг сўнгги амири Олимхон ҳам ҳудди ҳозирда Ислом Каримовдек (ИАК ҳақидаги маълумотларни сизнинг сайтингизда ўқиганман изоҳлар билан) олтинларни “керакли” банкларда жойлаштиргани каби ўзлаштиричга ҳаракат қилган экан. Ушбу икки “аркони олий”ларнинг тафовутларини қандай изоҳлайсиз ва миллат бойликларининг тақдирини қандай кўрасиз? Бойликлар агарда афсона бўлмаса, уларни яна ўз эгаларига қайтариш тартиби қандай бўлади? 2. Халқнинг мақолига айланиб бораѐтган яна бир мавзу бор! Гулнора аслида Амир Олимхоннинг қизи эмишки, Бухоро унга амирдан мерос қолмишки! Бу учликни ўзаро боғлаган “ип” нима? Жавобингиз учун катта раҳмат, ҳурмат билан…..М.Қ.


ЖАВОБ: Бухоро амири ва Каримов халққа зулм ўтказишда айни зеҳниятнинг одамлари. Лекин Бухоро амирини урус коммунистлар қулатган, Каримовни эса урус коммунистлар тиклаган. Уларнинг фарқи мана шунда. Бойликлар масаласига келганда, қўлдан чиққан нарса қайтмаганидек, кетдими кетди. Бугунгача Амир Олимхоннинг бойликларини ҳатто унинг қариндошлари ололмаѐтганидек,(ололмайди ҳам) Каримовники ҳам бошқаларнинг коми-карманига кетади. Уларни қайтариб бўлмайди. “Қайтараман”, “қайтардик” деган гаплар алдовчи гаплардир. Амалда халққа қайтмайди. Бу ҳам умумдунѐвий бир фожеа. Гулнора масаласига келсак, унинг сафига Лола ҳам қўшилди ва улар Ўзбекистон бойликларининг кемирувчиларидир. Бу кемирувчилар дунѐнинг турли жойларида турли номларда келажаклари учун “ер ости тешикларини” яратиб қўйибдилар. Улар Саддам ва Қаддофийнинг болаларидек ҳокимиятга интилмайдилар, бу эҳтиросларидан воз кечдилар, бу ўлим билан тугаши мумкин, улар бойликка интилдилар ва қўлимиз қон эмас деб жазодан қочиб қолишлари ҳеч гап эмас. Улар жуда айѐр тулкилардир. Овчилар оз, ҳомийлари кўп. Афсуски, шундай.


Бу ўринда ҳам халқ омадсиз ва халқни талаганлар омадли бўлиб чиқмоқда. Демакки, жиддий хатоларимиз бор ва уларни топиб тузатмагунимизча омадсизлик давом этади.(29 март, 2002 йил). 70.Келажагимизни қутқарса демократия қутқаради САВОЛ:Ҳурматли Жаҳонгир ака! Асарларингизнинг бирида таъкидлаганингиздек, девондан тортиб қуйи ташкилотларда ҳам бошлиқлар томонидан ходимларнинг онасини “мақташ” ҳоллари мавжуд. Балки, бу ҳақда айтмаслигим керакдир, аммо бир инсоннинг қилган ҳатти ҳаракати мени “портлатиб” юборди. Ҳозир ҳам унга ҳавас қилмоқдаман! Ҳокимлик мажлисида ҳурматли катта ташкилот рахбарлари ва ходимларини тартиб билан бирма-бир чунонам туғилганига пушаймон қиларди. МХХ ва бошқалар ҳам каттанинг бошида соябон эдилар, ўша мажлисда. Навбат бир ташкилот раҳбарига етиб келди, (сизга ўхшаб олдиндан огоҳлантирганми шекилли яна билмадим), у ҳам каттанинг онасини “мақтаб” жавоб қайтарди. Залда жимлик ҳукм сурди. Бошқалар эртак эшитиш учун момоларига тикилган сингари каттага ва бир “кичикка” термулишарди. Сукунатни кичик бузди. Бошқаларга қарата фикрини айтди: Сизлар қанақа одамсизлар, азиз онангизни ҳақорат қилишларига чидаб турсангиз?!, Олсанг ишингни


оласанда дея шартта залдан чиқиб кетди ва ишини топширди. У ҳар ишни вақтида қилди. Менинг обрўйим ҳам яхши эдику-я, аммо мен ҳам бошқалар сингари ҳар кун бўладиган “мақтов”ни ҳазм қилишга мажбур эдим. Афсуски бошқачароқ йўл билан мен ҳам бундай расволикка кейинги кун барҳам бердим. Аммо, у каби эмас албатта. У каби ўз вақтида жавоб қайтариш эмас, балки, бундай муомалани бас қилиш кераклигини ўша вақтда айта олмаганим учун хафа бўлдим. Бундай тартибга ишга янгидан кириб келаѐтган ѐшлар ҳам ўрганиб боришмоқда. Ёшларнинг ѐлғон ҳисоботларни тайѐрлашларини кўриб баъзан ижод қўйнида илҳомланаѐтган шоир сиймосини кўз олдимга келтираман. Ушбу ҳисоботлар ўз вақтида тайѐрланганлиги учун каттадан “Баракалла” сўзини эшитиш вақтинчалигини ҳамда ушбу ҳисоботлар вақти келиб бу ѐшларни чирмовуқ каби бир кун келиб бўғишини уларга қайдан ҳам тушунтура оласан киши?!.. Сизнинг фикрингизча Ўзбекистон қанча муҳлатда бу каби салбий оқибатлардан қутилиши мумкин? Ёшларчи? Ҳозирда ташкил этилаѐтган академик лицей ва коллежларда, (институтларни айтмаса ҳам бўлади, чунки уларда тайѐр порахўр кадрларни шундоқ ҳам мажбуран тайѐрлашади ѐки талаба бундан “ОЧИСЛЕНИЕ” бўлиб


қутулади), янгидан ташкил этилаѐтган чет эл олийгоҳларида таълим олаѐтган кадрлардан умид борми? “Умид” ѐшларни четга ўқишга жалб этиш проектидан умиднинг ўзи қолмади. Ёки коллежларни ҳозирда чет элга пул топиш илинжида нафақат ўқитувчилар балки аксарият қисми ўқувчилар тарк этаѐтганларидек чет эл институтларида ҳам бир хил бўлиши мумкинми? Кундаликка айланиб ораѐтган маддоҳлик болалар яслисидан бошланиб турган бир шароитда (ѐшгина болаларнинг эртак эшитиши лозим бўлганда конституцияни кўр кўрона ѐдлатишгани ва ТВда такрор ва такрор намойиш этишганичи) аниқ бир чора тадбир борми? Ҳурат билан М.Қ. ЖАВОБ: Сиз ѐзиш услуби анчагина “пишган” ва унчабунча журналистдан тузукроқ ѐзадиган киши экансиз. Шунинг учун номингизни очиқ қўйиб ѐки бу хавфли бўлса тахаллус остида мушоҳадали, мулоҳазали ва муҳокамали мақолаларни қаламга олишингиз мумкин. Бу ишга киришсангиз, саволингизда қўйилган масалани олдинроқ ҳал этишда ѐшларга, жамиятга салмоқли фойда қилган бўлардингиз. Бу жуда хайрли одим бўлади. Чунки бугун ѐшлар ишонадиган журналистлар, ўз фикрни очиқ ѐза оладиган қаламкашлар ва давр файласуфлари деярли йўқ даражада. Кимдир “лўп” этиб чиқиб қолади. Лекин қисқа вақтда ѐ ҳукуматнинг дойрасига ўйнайди ѐки қайси бир гуруҳнинг ноғорасига.


Ҳеч қайси томонга қўшилмаган ҳолда ҳақиқат, адолат тарафида турадиган фикр соҳиблари керак бугун. Чунки ѐшлар ва умуман жамият гангиб қолган. Улар қайси йўлни танлашлари ва қайси йўл тўғрилигини танлашда қийналмоқдалар. Бугун аҳмоқларнинг бобокалони ҳам ўз йўлини тўғри дейди ва ўзига эргашмаган, қўшилмаганни нокас деб ўйлайди. Шунинг ўзигина аслида унинг кимлигини кўрсатадиган ишорат. Лекин буни тушинтириб берадиган сиз каби фикр соҳибларига зарурат бор бугун. Энди саволларингиз мағзига келсак, шуни айтишим мумкинки, агар Ўзбекистон барча учун қадрли бўлган исломий йўлдан кета бошласа, “бошига” жуда кўп ишлар келади ва бугунги кунлар ҳам ҳолва бўлиб қолиш мумкин. Чунки бизда ҳали исломни англайдиган сиѐсатчилар йўқ, исломни англайдиганлар эса сиѐсатчи эмас. Бунинг устига Ўзбекистон жойлашган геополитик нуқта ҳам бу борада катта муаммолар келтириб чиқаради. Ислом Каримов диктатурани мустаҳкамлаш учун худди мана шундан усталик билан фойдаланиб келмоқда. У қўлига тушган ҳар бир “кесакча”ни катта “харсангга” айлантирди ва айлантирмоқда. Агар биз демократик йўлни танласак, Сиз айтган қабоҳатлардан қутула оламиз ва демократия ана шу разолатдан қутулишни ўргатади. Матбуот эркин бўлса, сўз айтиш озод бўлса Сиз айтган қабоҳатларга қарши курашмоқ мумкин.


Бу осонгина “олма пиш, оғзимга туш” қабилида ҳал бўлмайди, албатта, қадамба қадам ҳал этилади. Маддоҳликни тизгинлайдиган битта режим бор, у ҳам сўз эркинлиги режими. Бу режим маддоҳликни бутунлай тугата олмаса ҳам унга қарши ҳақиқатни айта олади. Бошқача талқин қилсак, балансни сақлайди. Ўзга бирор бир режим бунга қодир эмас. Буни тарих миллион карра исботлаган. Қайси бир ҳисобдан бугунги ѐшларнинг чет элга чиқаѐтгани яхшидир. Улар ҳеч бўлмаганда маддоҳлик нима эканлигини тушунадилар. Бу эса Ўзбекистондаги қаттол режимни тезроқ тугатишга кўмаклашади. Чунки режим ўзгарса, унинг ТВларидан тортиб, газетларию мактабларида ишлайдиган фикри очиқ миллионлаб ѐшлар керак бўлади. Жамиятнинг қанчалик тез ўзгариши ана шу кучларга боғлиқ бўлади. Демак, 70 йилда нуратилган ва 25 йилда қулатилган бинони тиклаш учун оз вақт кетмаслиги ўз-ўзидан аѐн. Аммо демократияни қалбан англаб, ўзини енгиб, ўзи ҳам унга риоя қиладиганлар ҳокимиятга келсалар бу муддатни бир неча мартага қисқартириш мумкин. Унақалар эса анқонинг уруғи…(2 апрел, 20012 йил). 71.Тошкент ва Анқара – менга қара, сенга қара! САВОЛ‫ ׃‬Ассалому алайкум, Жаҳонгир ака! Олдинги саволимни беэътибор қолдирмагнингиз учун миннатдорчилик билдираман. Зеро, Сизнинг ҳар бир


сўзингиз тузум бизга бераѐтган лоқайдлик дардига дармон сифатида шижоат беради. Кейинги мақолангизда Ўзбекистон ва муносабатлари ҳақида батафсилроқ ѐзсангиз.

Туркия

Туркия Ўзбекистоннинг мустақиллигини биринчи тан олган давлат деб айтилади. Тарих ўқитувчимиз Туркиядан аввал 2та давлат тан олган деб номларини ҳам айтганди, бу ҳақиқатга не чоғлик яқин? Нега Ўзбекистон Туркия билан Мустақилликнинг илк йилларида жуда яқин муносабат қилди: турк лицейлари очилди, Туркияга ўқишларга юборилди. Кейин яса ҳаммаси аксинча. Бу ҳам етмагандай, турк тадбиркорлари ҳайдаб чиқарилди. Туркия ҳам ўз навбатида Ўзбекистонни дўст бўлмаган давлатлар қаторига қўшди. Менинг турк лицейларида ўқиган жамийки танишларим, ҳаммаси ақлли, кучлик билимга эга болалар эди. Улар бундай қобилятли кадрлар тезда юқори лавозимларни эгаллаб қўяди деган ҳавотирда турк лицейларини ѐпишган деган гапга ишонишади. Менимча бу ягона сабаб ямас, яна биламизки Туркия ўзбек сиѐсий қочоқларига энг кўп мадад берган давлат ҳам ҳисобланади (айниқса 90-йилларнинг ўрталарида). Сиз нима дейсиз? (ШоҳиЖаҳон).


ЖАВОБ РССС адлий 8891 роб кли агяикруТ ‫׃‬ Журналистлар уюшмасининг ғолиби сифатида махсус йўлланма билан боргандим. Қайтиб келгач, ўзим ишлаѐтган “Ўзбекистон овози” (“Совет Ўзбекистони”) газетаси учун “Ёпиқ эшикларнинг очилиши” номи билан сериал (давомли) мақолалар ѐзганман. Раҳбарларимиз қўрқиб кетишган ва чоп этишмаган. Кейин жасоратли журналист Аҳмаджон Мухторов бош муҳаррир бўлган “Қишлоқ ҳақиқати” газетасида чиққан. Совет даврида Туркия мавзуси ўзбек матбуоти учун бегоналаштирилган эди. Шу сабабдан ҳам давомли мақолаларим анчагина шов-шувларга сабаб бўлган. Аҳмаджон акани комфирқага чақириб “савол-жавоб” ҳам қилишган ўшанда. Демоқчиманки, Туркиядан ҳайиқиш Совет даврининг меъроси ва бугунгача ҳам бу “ҳарорат” бир тушиб-бир чиқиб туради. Бунда ҳар икки томоннинг ҳам “қўли” бор. Ўзбекистон мустақил бўлиши билан Туркия биринчилардан буни таниди. Ғарб, жумладан Америка Ўзбекистонни Москвадан “узиш” вазифасини Туркияга ишонишганди. Аввалига Тургут Ўзал ҳукумати бу ишни қисман амалга ошира бошлади. Унинг ўлимидан кейин Сулаймон Демиралга қолди бу иш. Ислом Каримов у билан ака-ука бўлиб қолди. Борди-келдилар авжга чиқди. Лекин Туркияда иқтидорга бўйсуниш баробарида мухолифатни ҳам қўллаш анъанаси бор. Буни Туркия разведкаси ўз атрофидаги мамлакатлар доирасида ҳам


ишлатади. Улар ана шу ҳунарларини Каримовга ҳам кўрсатдилар. Лекин илоннинг ѐғини ялаган диктатор уларнинг бу “роҳати луқум”ларини ҳазм қилмади. 1994 йилда Ўзбекистондан Туркияга олиб келиб, отишмалар учун ўқитилган йигитлар тақдири ортида, 1999 йил воқеалари билан боғлиқ ўйинлар ичида ҳам Туркия ҳукуматининг “оѐқ излари” бор. Мен бу ҳақда Конгресс кундалиги – “Ўзингни енголмасанг, ўзгани енголмайсан” китобида батафсил ѐзганман. Айни пайтда 1990 йилларда Туркиядан Ўзбекистонга борган тужжорларнинг мақсадлари алдов-қалдов билан пул топиш бўлгани ҳам зиѐн келтирди. Кейин “Нурчилар” номи остида ҳам Ўзбекистонга кирган оддий муаллимлар орасида жосуслар, туркчилар ҳам борлиги Тошкентни чўчитди. Ҳозиргача ҳам Туркия Каримовни алдаб-сулдаб иш битираман деб хато қилиб келмоқда. Қолаверса, ҳозирги ҳукумат туркчиликни эмас, умматчиликни қўллайди ва лоббичилик учун ажратиладиган фондни шу мақсадга сарфлайди. Агар сиз турк бўлиб демократ бўлсангиз бу ҳукуматга бегонасиз, агар сиз турк бўлиб, динчи бўлсангиз бошингиздан пул сочади. Бугунги қоида шунақа. Бу Туркия томонининг фаолиятидан бир шингил. Энди Ўзбекистон томонига қарайдиган бўлсак, юқоридаги камчиликлар уммондан қатра бўлиб қолади. Каримов доим бургага аччиқ қилиб, кўрпани куйдириб келди. Турк ҳукумати мухолифатни қўллаяпти деб бир неча минг


талабани ортга қайтариб олгани каби йирик бизнесларни ва мактабларни ѐпиб юбориш билан ҳам жамиятнинг истиқболига катта зарар берди. Энг асосийси, Туркиянинг мен юқорида санаган камчиликлари эмас, балки Каримовнинг ўзбеклар ўзининг турк эканлигини, эркинлик, озодлик нималигини англаб қолади, тахтимга зарар етади деган қўрқувидир. Қолаверса, бу ҳолда унинг бутун “миллий мафкураси” бир тийинга чиқади, “ўзбекчилик” сиѐсати нолга тенглашади. Шунинг учун ҳам у кичик бир баҳона топди дегунча ундан катта нарсаларни йўқотиш учун фойдаланмоқда. Бунга ўчакишган Анқара эса қандайдир гуруҳларни дастаклаш билан Каримовни “чақиб олмоқда”. Бу гарчи пашшанинг чақишига тенг бўлсада, Каримов буни илоннинг чақиши деб қабул қилмоқда. Ўртада юз миллионлик катта халқ зарар кўрмоқда. Бугун Тошкент ҳам, Анқара ҳам оний авзойи билан иш қилмоқда, ваҳоланки улар халқнинг иродаси билан иш тутишлари шарт. Ташқи сиѐсат шунга асосланиши керак. Анқара бир неча марта урингани каби яна бунга бориши мумкин. Аммо Каримов бормайди. Ўзбек-Турк муносабатлари ҳақидаги ҳикоя шу ерда битади. Чунки давомини келажак ѐзади, Каримовдан кейинги келажак. (6 апрел, 20012 йил). 72.Ўзбекистонми, Туркистон?


САВОЛ‫ ׃‬Ассалому алайкум Жаҳонгир ака, сизнинг ѐзганларингизни 3 йилдан буѐн мунтазам ўқиб боришга ҳаракат қиламан, фикрларингизни ҳурмат қиламан. Биз ҳозирги Ўзбекистон ѐшлари Каримов тизимида кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб, бутунлай нотўғри дунѐқараш билан тарбияланаѐтганимизни сизнинг мақола ва китобларингизни ўқиб тушунганман. Ҳаттоки биринчи марта ИАК романингизни ўқиганимда кўзларимдан ѐш қуйилган. Ноҳотки бизлар қарийб доҳийга чиқараѐзган, 28 миллион халқни бошқараѐтган одам жиноятчи мафия бошлиғи бўлса! Мени энг қувонтирган нарса сиз ѐзган инглизча-ўзбекча луғат бўлди. Чунки бундай мукаммал луғат ҳали ўзбек тили тарихида бўлмаган. Ҳозирги вақтда интернетда GOOGLE да кўплаб тилларда онлайн таржимонлар бор. Туркий тиллардан бўлган турк ва озарбойжон тилида ҳам ҳам бор. Чунки ҳозирда асосий ўзбекларнинг ушбу китобни сотиб олишга имконияти йўқ. Имконияти бўлганлар ҳам Ўзбекистонда сотиб олишолмайди. Чунки муаллиф сиз бўлганингиз учун тақиқ қўйилиши турган гап. Бизлар инглиз тилини ўрганишимиз учун рус тилидаги луғатлардан фойдаланишимизга тўғри келмоқда. Менинг сизга айтмоқчи бўлган саволларим: 1. Ёзган инглизча-ўзбекча луғатингизни интернетга киритиш бўйича ҳам режаларингиз борми? Бўлса буни қачонга режа қилмоқдасиз? 2. Ҳозирги вақтда бизлар ўзбек (туркий) адабий тилининг асосчилари деб билган Навоий ва Бобурларни википедияда


инглиз, немис ва бошқа тилларда мўғуллар деб ѐзишмоқда. Улар ижод қилган тилни эса чиғатой тили деб айтилмоқда. Навоий ва Бобурларнинг ҳозирда биз айтаѐтган ўзбек деган миллатга мансуб бўлишганликларини ўзлари ҳам билишмаганлиги ҳаммамизга аѐн. Лекин чиғатой тили дейилишига фикрингизни билмоқчи эдим. Аслида шундай номдаги тил тарихша бўлганми? 3. Ўзбекистон номини Каримовдан кейин (балки яна бир икки коммунистлар алмашар) Туркистон деб алмаштириш мумкинми? Ҳеч бўлмаганда Голландияни Нидерландия деб икки ном билан атагандай Ўзбекистон ва Туркистон деб атай бошласа. Бўлган тақдирда буни Ўзбекистон халқи ва жаҳон ҳамжамияти қандай қабул қилиши мумкин деб ўйлайсиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Ҳурмат билан, Алижон. ЖАВОБ‫׃‬Агар ѐзганларимдан нимадир Сизга маъқул келган бўлса, бахтиѐрман. Саволларингизга келсак‫׃‬ 1.Инглизча-Ўзбекча мукаммаллашган луғатнинг интернет варианти устида ҳам ишлаяпмиз. Ҳозир уни Киндлга юклаш мумкин ҳолга келтирдик. Келажакда, табиийки, интернетда ҳам бўлади. Бу вақт, меҳнат ва сармоя талаб қиладиган иш ва буни қилаяпмиз. 2.Дунѐ тарихини қайта ѐзиб бўлмайди, аммо тузатиб бориш мумкин. Ҳали ҳам Ибн Сино, Берунуй, Хоразмий…ларни араб олимлари деб ѐзишмоқда. Навоий ва Бобурларни


“мўғул” дейишда давом қилишади. Чунки улар ўзбек ҳам эмас. Бизнинг айтганимиз билан улар ўзбекка айланиб қолишмайди. Улар туркдирлар ва биз қачон ўзимининг туркий қавм эканлигимизни англаб етсак, ўшанда уларнинг меъросига даъвогарлик қилишимиз мумкин. Ҳа, улар ѐзган тил катта тарихга “Чиғатой тили” номи билан кирган. Бу “Чиғатой улуси” дейилган жуғрофий ном билан боғлиқдир. Бундан кейин ҳам Ғарбда Чиғатой тили деб ѐзишади ва ўша давр одамларини “мўғуллар” деб аташда давом қилишади. Икки йил олдин буни тузатиш кераклиги ҳақида америкалик олим Ф.Стар катта мақола ѐзганди.Бу бошланиши деб ўйлаган эдим. Лекин ҳеч ким давом эттирмади. Олимлар тарих масаласида жуда консерватив бўлишади.Улар кечаги кунни тузатиш мумкин эмас, деб ўйлайдилар ва олдинга қараб кетаверадилар. Биз эса бу ерда тарафмиз. Демак, Ўзбекистонда бу масалада Ғарб олимлари иштирокида фундаментал ишлар қилиниб, дунѐ миқѐсига олиб чиқиш керак. 3.1990 йилларда Ўзбекистон номини Туркистон номи билан алмаштириш учун таклифлар бўлганди.Лекин кўпчилик буни қўлламаганди. Мен ҳам шахсан Туркистон номи тарафдори эдим. Балки келгусида бу амалга ошар. Лекин бугунги режимларнинг “ўзбекчилик”, “қирғизчилик”, “қозоқчилик” ва бошқа “…чилик,…чилик” сиѐсатлари давом этса, биз миллатчилик бандига айланиб қоламиз.


Бугунги шароитда бу нарса мутлоқ амалга ошмайдиган бўлиб кўринмоқда. Аммо келажакни ҳеч ким аниқ айтиб беролмайди.(3-апрел, 2002 йил). 73.Туркия демократия йўлидан ўтмоқда ака. Саволларига яна жавоб САВОЛ: Жаҳонгир бераѐтганингиз учун раҳмат. Менимча бутун жамиятда ана шундай савол-жавоб муҳити яратилиши керак. Бундан 5-6 йил олдин Сиз буни бошлаган эдингиз, кейин бошқалар ҳам қўшилишди. Аммо Сиз тўхтатгандан кейин ҳамма жойда тўхтаб қолди. Шу ҳам Сиз бу ишни давом эттиришингиз кераклигини кўрсатади. Буни мендан олдин тушуниб, саволларга жавоб беришни тиклаганингиздан хурсандман. Менинг саволим-Биздан қачон Ражаб Тойиб Эрдўған, Абдулла Гуллар етишиб чиқади, деб ўйлайсиз? Ҳурмат билан Акмал. ЖАВОБ: Ҳа, айтганингиз каби бутун жамиятда саволжавоб муҳити яратилиши керак. Бу демократиянинг асосий тамойилидир. Чунки ҳақиқат савол-жавобларда ўртага чиқади, адолат савол-жавобларнинг ниҳоий манзилидир ва ҳоказо. Саволингизга келсак, албатта мен ҳамма соҳада билимдон бўлмасамда, ҳамма соҳада ўз фикримга эгаман ва жавобим ҳам шундан келиб чиқади. Туркияда бир неча йиллардан бери раҳбарлик қилаѐтган Ражаб Тойиб Эрдўған, Абдулла Гуллар қандайдир Совет


режимининг ѐки диктатуранинг “маҳсулоти” эмас, улар демократик жамият етиштирган шахслардир. Туркияда бир неча йил яшаб, у ердаги матбуотда ишлаганим учун Эрдўған, Гул ва уларнинг сафдошларини ҳам яхши биламан. Уларнинг ҳаммаси Туркияда демократия илдиз отган, сўз ва матбуот эркинлиги мавжуд шароитларда улғайишган. Баҳслар, торишувлар, давлат тўнтаришлари, қамоқлар, қамоқдан чиқиб эркин сайловларга кира олиш каби халқнинг қудратини намойиш этадиган демократик муҳитда камол топганлар. Албатта, Туркиядаги демократия ҳарбийлар томонидан “қўриқланган”. Лекин матбуот эркин эди, кўппартиявийлик мавжуд эди. Бугун ҳам бу анаъна бузилган эмас. Чунки буни бузишса, уларнинг ўзлари ҳам сиѐсий саҳнадан тушиб кетишларини ким ким Эрдўған ва Гул яхши билишади. Лекин секинлик билан буни бузишга уринишмоқда. Уларни кўрганимда, суҳбатларини тинглаганимда “булар мотрудийчилар бўлса керак” деб ўйлагандим. Мотрудийнинг “тилда ва дилда” деган таълимотини яхши биладилар ва ақлнинг кучига ишонадилар, деган фикр кечганди хаѐлимдан. Бугун ҳам бу фикрим ўзгарган эмас. Акс тақдирда улар галстук(бўйинбоғ)ларини ечиб отган, соқол қўйган, салла кийган, демократияни куфр деб эълон этган бўлишарди. Ваҳоланки, уларнинг энг “радикал” гаплари “демократия бизни манзилга олиб борадиган


поезддир, истаган пайтда тушиб қолишимиз мумкин” деган гап бўлди. Мана қарийб ўн йил бўлдики, бу поезддан тушишгани йўқ. Менимча тушиш ниятлари ҳам бўлмаса керак. Чунки “демократия” деган сўз лотинча бўлгани билан унинг ўзбекчаси – “халқ бошқаруви” ўзимизга хосдир ва улар халқнинг кучи билан ҳокимиятга келдилар, парламент йўли билан (халқ тамсилчилари орқали) мамлакатни идора этмоқдалар. Ана шундан келиб чиқадиган бўлсак, бизда Эрдўған ва Гул кабиларнинг етишиб чиқиши учун анчагина қовун пишиғи, балки анчагина мучаллар айланиши керакка ўхшайди. Туркия матбуотини ҳар куни кузатиб бораман ва Эрдўған ҳақида ѐзилган ва айтилаѐтган танқидий гапларни менга қарши айтсангиз ҳатто менинг ҳам асабларим бардош беролмайди. Баъзилар эса тентак бўлиб қоладилар. Тентак бўлганларни эса айтмаса ҳам бўлади. Эрдўған ва Гулларнинг асаблари метинлиги, бардошлари буюклиги, ақллари бутунлиги, ўзларининг ношудликларини бошқаларнинг танқиди туфайли деб исботлашга уринмаганликлари ва энг муҳими дин ва демократияни ажратмаганлари, аксинча ҳар икки кучни ҳам елкаларида кўтара олишлари, танқидларга тўғри баҳо беришлари билан боғлиқ деб ўйлайман. Бу мукаммалик учун жамиятда узоқ вақт эркин матбуот ва эркин сўз ҳукм суриши керак.


Биз эса энди Туркиянинг 70-75 йил олдинги алғовлидалғовли даврига кириб бораяпмиз.(4 апрел, 2012 йил). 74.Ишорат САВОЛ‫ ׃‬Ҳозир қаердасиз ва ўша ерда бўлишга нима асосий сабаб бўлди? (Ҳусниддин). ЖАВОБ:Мен ҳозир Америка Қўшма штатларида яшайман. Шунга ҳам ўн уч йилдан ошиб қолди. Маълумки, кўпчилик четга бориб ишлаб келгиси келади. Айниқса, касби юзасидан. Лекин камдан-кам одам бутунлай кетишни истайди. Мен гарчи Туркияда ҳам, Америкада ҳам ўз касбимни давом эттирган бўлсамда, Ўзбекистондан ихтиѐрий равишда кетмаганман. Ўша кезда ўлим билан юзма-юз қолгачгина кетишга мажбур бўлганман. Бир неча марта бахтли тасодифлар туфайли ўлимдан қутулиб қолдим, лекин тасодиф доимий эмас. Булар ҳақида китобларимда ѐзганман. Бу ерда эса, битта мисол билан чекланмоқчиман. 1993 йилнинг 3-Январ куни Эрк партиясининг мафкура масалалари бўйича котиби ва “ЭРК” газетасининг Бош муҳаррири этиб сайландим. Орадан икки кун ўтиб, 1993 йил 6-Январ куни эрталаб ишга келаѐтсам, номерсиз бир машинадагиларнинг ҳужумига


учрадим. Агар чаққонлик қилмаганимда машина мени мажақлаб кетган бўларди. Ҳатто йўлнинг четига ўтиб югура бошлаганимда ҳам машинани тротуардан ҳайдаб, мени уриб кетмоқчи бўлишди. Панжара девордан ошиб, Эрк партияси жойлашган бинога етиб олдим. Ўша куни матбуот конференцияси ҳам бор эди. Воқеанинг кейинги куни Москвада чоп этиладиган “Известия” газетасида Лебедева имзоси билан хабар ҳам чиқди. Ҳукумат парво қилмади. Лекин “ЭРК” газетасининг мен муҳаррир бўлган сонларини чиқаришга жон-жаҳди билан қаршилик қилгани ва 1993 йилнинг 7-феврал куни қонунларни бузган ҳолда махсус қарор билан газета ѐпилгани нималардандир ишорат эди. Бу ишорат узоқ муҳожирликнинг ишорати экан. (2 апрел, 2012 йил). 75.Илмий иш билан бандман САВОЛ‫ ׃‬Турган жойингизда нима билан машғулсиз, касбий фаолият давом этяптими? (Азиз). ЖАВОБ:Бугун асосан илмий иш билан бандман. Ўзбекистондан чиқиб кетганимдан кейин ўн йил ўз касбимни давом эттирдим. Кейин илмий ишга ўтдим ва бугунгача АҚШда бешта китобим чиқди. Булар АҚШ Конгресси олинган.

кутубхонаси

каталогига

ҳам


Яинда Ўзбекча-Инглизча мукаммаллашган икки томлик луғатни нашр эттим. Бу ҳам Конгресснинг абадий каталогига кирди. Бу шунчаки луғат эмас ва ҳар бир томи минг саҳифа атрофидаги йирик илмий ишдир. Лекин ҳаѐтимни журналистикасиз тасаввур қила олмайман. Дунѐдаги воқеаларга ва умуман ҳаѐтга шахсий муносабатимни интернетдаги бир қатор ўзбеча сайтларда ҳар кун бўлмаса ҳам кун ора учратишингиз мумкин. Бошқача айтганда инсон журналист бўлиб туғилса, журналист бўлиб ўлади, деган гап менга нисбатан ҳам айтилгандек. Бошланғич синфда ўқиган пайтимда туман газетасига ѐза бошлаганман. Мана қарийб ярим асрдирки тинмай ѐзаман ва ҳали ҳам ѐзгим келади ва ҳали ҳам айтадиган гапларим кўп. Фақат вақт етмайди, кунига камида ўн соат вақтим китоб устида ишлашга кетади. Ҳозир рўйхатга олинмаган ўзбек сўзларининг луғати устида ишлаяпман. 76.Гап бизда эмас САВОЛ‫ ׃‬Чинакам журналистик фаолият учун сизнингча қаер кўпроқ сизга маъқул эди. Ҳозирги жойингизми ѐки Ўзбекистон? (Ҳусниддин). ЖАВОБ: Албатта мен бугун яшаѐтган мамлакат сўз эркинлиги чекланмаган, журналистлар учун имкониятлар жуда катта бўлган ўлкадир. Истаган мавзуда ѐзишимиз мумкин.


Лекин баъзан журналист ўлароқ бу мамлакатга ўн йил кеч келибман, деб ҳам қўяман. Агар ѐшлигимда келганимда ўзимдаги қобилият билан бу ердаги журналистикада ҳам катта ютуқларга эриша олардим. Буни фарзандларим мисолида ҳам кўриб турибман. Қизларимдан бири журналист бўлмоқчи. Ҳали талаба. Лекин аллақачон 60 минг студент оладиган китоб нашриѐтининг бош муҳарриридир. Инглиз тилида ѐзган мақолалари бир қанча нашрларда чоп этилмоқда. Буш ҳукумати мавқеда экан, у вице-президент Чейней аралашган коррупцияни текшириб, таҳлил этиб, мақола ѐзган эди. Унинг мақолаларидан бири асосида Конгресга қонун лойиҳаси киритиш кун тартибига келганди. Шуларни кўриб, қани эди Ўзбекистонда ҳам шундай шароит бўлсаю биз бориб кўнглимиздагини очиқ гапирсак ва очиқ ѐзак, бунинг халққа катта нафи бўларди деган фикр елкамдан босиб турарди. Биз Ўзбекистондан кетиб биз эмас, Ўзбекистон кўп нарсани йўқотди. Мен Америкада жуда кўп нарсага эришдим. Демак, кимлардир бизга эмас, Ўзбекистонга душманлик қилдилар. (5 апрел, 2012 йил). 77.Вақт зиндони Ҳамкасблар САВОЛ‫׃‬ даражада?(Ҳусниддин).

билан

алоқалар

қай


ЖАВОБ: Журналистнинг қалин дўсти ҳам, ашаддий рақиби ҳам журналистдир. Айниқса, ѐзганларингиз доим ҳам мақтов бўлмаса, бошқаларнинг ѐзганларини доим ҳам мақтай олмасангиз ўз-ўзидан рақибга айланиб қоласиз. Бу айниқса, ўзбек журналистикасидаги ѐмон манзарадир. Бизда журналистлар орасида бир-бирига мардларча тан бериш камдан-кам учрайди. Лекин ҳар томонга ўйнамайдиган, маҳаллийчилик, тарафкашлик қилмайдиган ва бировларнинг эмас, ўз йўлидан юрадиган журналистларни жуда ҳурмат қиламан ва улар билан доимий алоқаларни сақлайман. Лекин вақт зиндони ичидамиз, ҳукмдоримиз нача қаттиққўл. Бугун шундайлар бор ва ўзбек журналистикасини шулар оѐқда сақлаб туришибди. Бўлмаса бошқа соҳаларга қўшиб журналистикани ҳам аллақачонлар кўмиб ташлашарди. (6 апрел, 2012 йил). 78. Нонимиз бутун экан САВОЛ‫ ׃‬Сиз ҳозир истиқомат қилаѐтганингиз жойдаги шароитдан мамнунмисиз ва у ерда қанчалик муваффақиятли ўрнашдингиз, деб ўйлайсиз?(Нидои Мазлум). ЖАВОБ:Бу мамлакат тупроғига оѐқ қўйганимда ҳеч нарсасиз эдим. На уй… на машина… на пул… на тил билардик… на иш… Ҳатто Туркияда бор бўлган нарсаларни ҳам таниш билишларга тарқатиб келганмиз. Фақат 17 та чемоданда китобларимни олиб келганман.


Американинг бағрида миллионлаб яхши одамлар бор. Улар бизга ѐрдам қўлларини чўзишди. Оѐққа туриб олишимиз учун йўл кўрсатишди. Биз ҳам тинмай ҳаракат қилдик, ўқидик, ўргандик. Худога шукур, қисқа вақтда оѐққа турдик ва бундан етти-саккиз йил олдин Би-би-сига берган суҳбатимда шароитимиз Ўзбекистондаги ҳар қандай вазирникидан ҳам яхшилигини ва фақат ватан соғинчи эзиб туришни айтгандим. Бугунга келиб АҚШда ўзбеклар кўпайиб кетди. Бугун ўзбекча тўй, эртага ўзбекча байрам… хуллас, ўша соғинч ўрнини тўлдирадиган ҳолатлар ҳам юзага келди. Энг асосийси фарзандларимга илм бердим. Яқинда қизларимдан бири дўхтир бўлиб ишлаѐтган болалар касалхонасидан мактуб олдик. Унда ўлим билан юзма-юз қолган қизчанинг ҳаѐтни қизим қутқазгани учун унга танлов асосида тақдим этиладиган мукофот берилгани айтилиб, бизга раҳматнома билдирилганди. Менинг кўзимга ѐш келди. Қани эди шароит бўлса, қизим Ўзбекистондаги қизалоқнинг ҳам ҳаѐтини қутқариб қолса… Биз АҚШда яхши жойлашганмиз. Ҳеч нарсадан камчилигимиз йўқ. Бир эмас, икки-уч жойда уйимиз бор ва қарзимиз йўқ. Америка халқи олдида ҳам тилимиз узун. Бугунга қадар оилавий даромадимиз ҳисобидан қарийб ярим миллион доллар солиқ тўладик. Ўзбекистонда бир неча қаровсиз қолган оилага ва оғир вазиятдаги беморларга озми-кўпми ѐрдам қилиб турамиз. (7 апрел, 2010 йил).


Мен 1994 йилда Ўзбекистондан оѐқ кийимсиз чиқиб кетганман, Боку шаҳрида шоир Ёдгор Обид билан топган нонимизни баҳам кўрганмиз. Нонимиз бутун экан. Оиламни ҳам олиб чиқиб, хор бўлмадик, зор бўлмадик. Меҳнат қилсангиз кўчада қолмас экансиз. Америкага келиб, меҳнатга яраша ҳақ олиш қанчалик муҳим эканлигини англадим. Бугун бу ерда камчилигим йўқ дер эканман, агар шароит туғилса, Ўзбекистоннинг келажаги учун бутун оиламиз билан қўлимиздан келгани қадар кўнгилли хизмат қилиб беришга ҳам ҳозирмиз. 79.“Лола”нинг бағри хун САВОЛ: Қирғизистонда инқилоб инқиллаб қолмоқда деб ўйлайсизми?(Саиджон). ЖАВОБ:Инқилоб хроник-давомли касалга айланмаслиги керак. Агар халқ ѐки унинг бир гуруҳи инқилоблар орқали ҳокимиятни қўлга киритиши одат, анъана тусига кирса, бу мамлакат қон кўлига айланади. Қирғизистонда илк “Лола” инқилоби юз берганда севинган эдим. Чунки бу – халқнинг ўз озодлигини ўз қўлига олиши эди. Шундай бўлди ҳам. Қирғиз халқи демократиянинг энг муҳим элементларини ҳаѐтга жорий этди. Сайлов, сиѐсий партиялар, сўз эркинлиги борасида илгарилаб кетилди.


Ҳар қандай ҳукумат бўғувчидир. Баъзилари қонуний йўллар балан, баъзилари эса яккаҳокимлик балан буни амалга оширади.. Демократия қачонки қонунлар диктатурасига айланаса, у эмин-эркин яшай олади. Бўлмаса ўлади ѐки ўлдирилади. Кўпчилик политологларга ѐқмайдиган Юлия Тимошенкога мен қойил қолдим. У яқинда Украина президентлик сайловида ютқазди. Инқилоб йўли билан қўлга олинган бошқарув эркин сайлов йўли билан бой берилди. Демократия тотли бодом данаклари билан тўлдирилган халта эмаски ундан доим оғизга ѐқадиган нарса чиқса. Унинг аччиқ томонлари ҳам кўп ва шунга чидай биладиганлар унга соҳиб чиқа оладилар. Тимошенко биринчилардан бўлиб буни тушунди ва “мен тарафдорларимни майдонга чақирмайман” деди. Баъзилар “У тарафдорлари озлигини ва ютқазишини билган, ютишини сезганда чақирарди” дейишлари мумкин. Лекин ҳамма гап мана шу билишда, англашда. У ўша озчиликни чақириб ҳам демократиянинг қотилига айланиб қолиши мумкин эди. Мана шуни англаб шу йўлга бормаганига қойил қолган эдим. Қирғизистонда “Лола” инқилобидан кейин Бақиевларни ҳокимиятга олиб келган Москва ѐки Вашингтон эмас. Инқилобчиларнинг ўзлари. Сайловларда ҳам уларни сайлаган ўша инқилобчилар. Бу ҳукумат уларнинг ишончларини оѐқ ости қила бошлади. Бу ҳам бор гап.


Демократик йўллар билан яшашга ўтиш керак эди. Шунча халқни кўчага олиб чиқиш имкони бор экан, демак уларни сайловга олиб чиқиш керак эди. Америкада Обама миллионлаб қора танлиларни сайловга олиб чиқди. Лекин бугун уларнинг баъзилари ундан норози. Лекин демократик кураш йўлидан бормоқдалар.Сайлов билан сўз айтмоқдалар. Кетма-кет икки штатдаги сайловда Обама тарафдорини мағлубиятга учратишди ва унга ўз “сигналларини” беришди‫“ ׃‬Ўзингни ўнгла!”. Демократия мана шундай яшаши керак. Бундан бир неча йиллар олдин қора танлилар Вашингтонга бир миллон одамни тўплашганди. Ўша норозилик Оқ уй ва Конгресснинг остонасида ўтганди. Деярли ҳар ой мингминглаб одамлар намойишга тўпланадилар. Улар жуда катта куч ва биноларга босиб киришлари ҳеч нарса эмас. Лекин буни қилмайдилар. Чунки уларнинг мақсади демократияни ўлдирмоқ эмас, балки уни асраш. Ҳа, англаганингиз каби биз ҳали демократия нималигини билмаймиз. Худди ислом нималигини англамаганлар исломий давлат қураман деб қўлга қурол олганлари каби бугун демократик инқилоб учун ҳам қўлга қурол олинмоқда. Бу онгнинг жамиятдан орқада қолиши ѐки ўзиб кетиши ҳолида юз берадиган ҳол. Яъни нормал ҳол эмас. Шунинг учун ҳам қирғизларнинг бу сафарги ”инқилобидан” севинмадим, балки хафа бўлдим. Қон тўкилмаслиги керак эди. Бақиевлар келиб кетувчилардир. Лекин демократия сақлаб қолиниши керак.


Хўш, бу бошқарувни ағдариб ташладингиз ва ўрнига янгисини ўрнатдингиз. Нима, унинг мухолифати бўлмайдими? Бўлади ва бугунгидан ҳам кучлироқ. У ҳам айни йўлни танласа-чи? Кейингиси ҳам… ундан кейин ҳам…Бу “қилич билан келган қилич билан кетади” деган хроник касалга айланмайдими? Ёки бу нарса авторитар режим орзусини ва ўзини пайдо қилади ҳамда кучлантиради. Демак, демократияни орзу қилиш ва ўрнатиш баробарида уни яшатишни ҳам билиш керак экан! Мана шуниси осон кечмайди. Айниқса, бизда – ҳар биримизнинг қонимизда, руҳимизда якккаҳокимлик зарпечаги ўралиб турган минтақaларда.(7 апрел, 2010 йил). 80.Қўшничилик қоидаси САВОЛ: Биз қўшнилар нима қилишмиз керак бугунги шароитда? ЖАВОБ: Икки қўшни орасида жанжал чиқса, атрофга жар солиб, “булар бир-бирини емоқда” дейдиган ҳамсоя яхшими, ѐки уларни тинчитишга уринганими? Кейинги пайтда сал нарсага “ўзбек ва қирғиз орасида уруш чиқди” дея жар солаѐтганларга қараб, буларнинг нияти бузуқ деган фикр хаѐлимдан кечмоқда. Эътибор қилган бўлсангиз, икки халқ ѐки икки миллат демадим. Чунки ўзбек ва қирғиз бир миллатнинг-турк миллатининг фарзандлари. Отлари бошқа-бошқа бўлган ака-укалардир. Шундай экан, “Қирғизистонда қирғиз ва ўзбек орасида миллатлараро уруш чиқди!” дея аюҳаннос


солиш нақадар мантиқсиздир. Бу бир миллатни иккига бўлганлар, бўлаѐтганлар ва бўлишни истаганларнинг иши. Бугун дуѐнинг етти бурчида ўзбеклар ва қирғизлар яшамоқдалар, ўқиш ва меҳнат қилиш учун борганлари қанча. Сонлари бир неча миллионларга етади. “Қирғизистонда қирғиз ва ўзбек орасида миллатлараро уруш чиқди!” деган ѐвуз гап уларга қанчалик таъсир қилишини бир ўйлаб кўринг-а! Бири ғазабга минса, бири ташвишга ботади. Бири ѐнидаги ўзбекка ѐмон қараш қилса, иккинчиси ѐнидаги қирғизни туртади. Шу зайл ака-укалар орасига раҳна солинади. Бугун “ўзбекчилик”, “қирғизчилик” ѐки “қозоқчилик” тарафдорлари ҳам бор. Бундайлар доим бўлган. Ақлли одам бор жойда, калтафаҳм ҳам доим бор. Одатда калтафаҳмнинг гапига эътибор берилмайди. Лекин унинг гапидан қон ҳиди анқиса, унга ўрнини кўрсатиб қўйиш лозим. Ҳали баъзилар Қирғизистонда бошланаѐтган воқеаларни инқилоб садоси деб ҳайқираѐтган ўша кундаѐқ мухолифат аъзоси ѐки сиѐсатчи бўлмасамда, оддий бир мустақил фикрловчи сифатида ѐзганим – “Лоланинг бағри хун” деган мақоламда қардошларимиз демократия- халқ бошқаруви тизимини ишлата олмаганларини ва уларнинг зўравонлик билан ҳокимиятни эгаллашлари ѐмон оқибатларга етаклашини таъкидлагандим. Бу нарса фақат уларгагина тааллуқли эмаслигини ҳам урғулаган эдим. Минг афсус, тахминларим ҳақиқатга айланди. Кошки эди бундан бу буѐғига қонунлар устивор бўлса? Афсуски бунинг йўллари бузилди. Бу борада оптимист эмасман.


Шундай шароитда ѐнма-ѐн яшаѐтган ака-укаларга осон бўлмайди. Кимдир манфур манфаати учун уларни ўйинга солади. Кимдир уларни қиздиради ва кимдир уларга тош отади. Шуларни назарда тутиб, биз Қирғизистонда яшаѐтган ўзбекларга ҳам, қон-қардошимиз – қирғизларга ҳам ота боболаримиз минг йиллар давомида такрорлаганлари каби “Оғир бўлинглар!”, “Ўзларингни босиб олинглар! Жаҳл келганда ақл кетади” дейишимиз керак. Шундагина қўшничиликнинг қоидасини ардоқлаган бўламиз. Уларга “Оғир бўлинглар!”, дер эканмиз, бу гап ўзимизни ҳам четламаслиги лозим. Яъни бировга зарбоф тўн ѐпганнинг ўзи йиртиқ чопонга муҳтож бўлгани каби ҳолга тушмайлик, демоқчиман. (20 май, 2010 йил). 81.Юҳолар қурбони САВОЛ: Халқнинг қони тўкилди. Нима қилишни ҳам билмаймиз... Бу ким керак эди? (Насим). ЖАВОБ: Ҳа, Ўшда ва Жалолободда ўлганларни яратган раҳматига қовуштирсин! Саргардонлик азоблари остидагиларга ўзи бардош берсин! Ўлганлар ҳозир, мана шундай даҳшатли хунрезлик билан ўлмасликлари ҳам мумкин эди. Лекин минг афсус! Қувғин исканжасида қолганлар мана шундай азобларни кўрмасликлари ҳам мумкин эди. Лекин минг афсус! Инсон махлуқлар орасидаги энг ѐвузи экан. У нафақат ҳайвонларни, балки ўзи каби оддий одамларни ҳам сўйиб


юборишга қодир, сангруҳ жонзот экан. У манфаат йўлида қанчадан – қанча бегуноҳлар ўлиб кетишига кўз юма оладиган, ўзи каби инсонларнинг азоби устида кула биладиган бадбахт экан. Ҳайрон қоламан. Сайловдан олдин, сайлов пайтида ва сайловнинг ортидан Обамани оғиз кўпиртириб мақтаганлар ва бутун умидларини унга тикканлар бугун энди уни ҳақорат қилмoқдалар. Бу ниманинг белгиси? Сиѐсий кўрликнингми? Билмайман. Ҳайрон қоламан. Баъзилар шахсий манфаатларидан келиб чиқиб, Қирғизистондаги қонуний ҳукуматни ағдарганда “яшасин инқилоб” дея ғайриқонуний равишда ҳокимиятни эгаллаб олганларни олқишлагандилар. Уларни табриклаб, улар билан бирга эканликларини бот-бот эълон қилгандилар. Бугун энди уларни айблашмоқда. Бу ниманинг белгиси? Сиѐсий кўрликнингми? Билмайман. Ҳайрон қоламан. Россия Гуржистонга қўшин киритганда уни босқинчи деб жар солганлар бирдан Каримовдан Қирғизистонга армия киритишни талаб қила бошлашди. Яна битта Қорабоғ яратмоқчи бўлишди. Хайриятки, бу гапларга биров қулоқ солмади. Акс тақдирда олов ҳеч қачон ўчмайдиган алангага айланарди. Тассавур қилинг, Каримовнинг армияси Ўшга кирди. Нима бўларди? Қирғизлар учун партизанлик уруши бошлашга асос яратиларди. Дунѐ ҳам улар томонга ўтарди. Бундан фойдаланган Россия ва Қозоғистон ҳам уларни сиртдан қўлларди. Ироқ ва Афғонистондаги каби ҳолга тушиларди.


Каримовнинг давомли урушга етадиган пули ҳам, мадори ҳам йўқ. Зимдан қуроллантирилган “партизан”лар қўли билан Ўзбекистон деган давлат барбод қилинарди. Келинг, бошқачасига тасаввур қилинг. Қора ниятли кимсанинг талаби билан Каримов Ўшни ўзига қўшиб ҳам олди дейлик. Хўш демократияга ўрганган бу одамлар диктатура шароитида яшай оладиларми? Тезда норозилик тўлқинлари бошланади. Қисқа вақтда “Андижон-2005” каби бир ҳолат туғилиб, диктатуранинг ўзи уларни қириб ташларди. Хайриятки ѐвуз ният амалга ошмади. Бундай пайтда диктаторга эмас, халқаро кучларга мурожаат қилганларнинг мантиқлари маънолироқ. Ҳали Қирғизистонда инқилобчилар Бақиевнинг саройига етмаган пайтдаѐқ бу одимларнинг калтаги келиб-келиб ўзбекнинг бошида синиши аниқ кўриниб турган нарса эди. Чунки ҳали яқин тарихда ҳам ўзбекнинг бошида шундай калтаклар синган эдида. Бир йилдирки турли “.ru” , “.ru” сайтларда ўзбеклар ва қирғизлар орасида сунъий баҳслар боради. Атайлаб уюштирилган баҳслар. Бир-бирини ҳақоратлаган ики-уч аҳмоқни қаерлардадир оқ мармардан қилинган биноларда ўтирган ва интернет орқали одамларни бошқараѐтган кимсалар ўйнатишди. Улар нозик жойларни ва қандай ҳақоратлардан жунбушга тушиб, девонaларча кўчага отилишимизни ҳам яхши биладилар.


Худди шундай нарса икки йилдан бери ўзбек ва тожик орасига ҳам ташланмоқда. Бир-бирини ҳақоратлаш шу даража чиққанки, Худо кўрсатмасин Ўшдаги каби ҳол юзага чиқса, бир-бирига тап тортмай пичоқ урадиган ҳолга етиб боришмоқда. Биров буларга тўхта демайди. Аксинча керосин сепиб турадиганлар кўп. Ўшдаги воқеалар бошланиши билан ўзбек ва қирғизни икки қутбга айирганлар ва тарихий хатоларни ўртага отиб миллатчилик қиладиганлар бирдан кўпайиб кетди. Яна ўша “.ru” , “.ru” ларда. Ваҳима устига ваҳима қилинди. Одамларни қурол олишга чақиришди. Жуда миллатпарвар бўлсанг ўзинг нега компютер орқаисга писиб ўтирибсан, дейдиган мард йўқ. Маълумки, Афғонистон асрлар давомида катта кучларнинг полигони бўлган ва бунда афғонларнинг ҳам улуши бор. Улар катта кучларни қўлланиб аслида бир дин ва айни қондан бўлган ѐнидаги одамлардан ўч олишни кўзлаб шу куйларга тушдилар. Бугун шу даража келиндики уларни жанг майдонига солиш учун бир ишора ҳам етарли бўлиб қолмоқда. Минг афсуски туркнинг болалари ҳам шу куйга тушмоқдалар. Бунинг учун бир томоннинг оғзи каттасига тегишли уйни ѐндириб юбориш ва иккинчи томоннинг оғзи каттасини отиб кетиш кифоя бўлиб қолди. Жабр-жабр мингминг бечораларга. Оддий халққа жабр. Фарѐдинг дилингга кўмилиб қолаверасан бундай пайтда.


Бугун оддий халқни ўйламайдиган замон бўлди. Акс тақдирда манаман деган мамлакатларнинг раҳбарлари Тошкентда мажлис қилишаѐтганда шундайгина уларнинг биқинида қатлиом юз бермасди. Дарҳол Тошкентнинг ўзида лидерлар қарор олишлари ва вазиятни назорат этиш йўлини топишлари мумкин эди. Аммо бунинг уларга кераги йўқ. Ҳаммасининг хаѐлида ўзи режалаган режалари бор. Дунѐ учун эса Ўш нинанинг тешигидек гап. Кўзи кўрмайди дунѐнинг. БМТ ҳам қариб қолган. Унга ипни биров ўтказиб берсагина бир нарса тикишга киришиши мумкин. Ҳатто БМТ Хавфсизлик кенгашининг аъзоси Туркияга ҳам қойил қолмадим. Денгизда тўққиз киши ўлганда масалани дарҳол БМТ Хавфсизлик Кенгашига ташиган Туркия Ўшда шунча одам ўлганда ниқини ҳам чиқармади. Ўш воқеаларида Тошкент араванинг орқасига ўтиб олганининг сабаби бор. 1990 йилларда Тожикистонда юз берган фуқаролар уруши диктатурани мустаҳкамлаш учун асқотган эди. Ҳаммани “алабўжи”- Тожикистондаги хунрезлик билан қўрқитилганди. Агар қирғиз ва ўзбек ўртасидаги жанжал қанча кўп давом этса, диктатура учун шунча яхши. Халқни “олабўжи” билан қўрқитиб туради. Мана нима керак Тошкентга? Худди шундай Россиянинг ҳам, Белоруссиянинг ҳам, Қозоғистон раҳбариятининг ҳам манфаатлари бор. Бўлмаса бунчаликка бормасдилар. Бу қадар ҳам тошбағир томошабин бўлмасдилар.


Ўзбек ва қирғиз бу нарсани англаб етмас экан ва у юҳоларнинг қўлида қурбонга айланмаслик лозимлигини идрок этмас экан бошимиз балолардан чиқмайди.(13 июн, 2010 йил). 82. Нега? САВОЛ: Қирғизистонда нега хунрезлик рўй берди? (Ўқувчи). ЖАВОБ:Ким билан гаплашманг “Нега?” дейди. “Нега бу хунрезлик юз берди?” Бу саволнинг жавоби ойдинлашиб бўлди. Лекин бошқа негалар ҳам шунчалик кўпки, қайсидан бошлаб, қайси билан тугатишни билмайсиз. Бу савол ҳар лаҳзада мени ҳам қийнайди. Бир неча кундирки, ухлай олмайман. Саволларимга жавоб топганим билан чора тополмайман. “Нега?” деган савол юрагимни эзиб ташлайверади. -Нега Ўзбекистон ҳукумати Қирғиз Муваққат ҳукуматига Ўш ва Жалолободда тинчликни ўрнатиш, айбдорларни топиб жазолаш масаласида конкрет ѐрдамлар таклиф этмаяти? Қўшин киритмасин, лекин амалий ѐрдам бериши мумкин-ку? -Нега марҳумларни дафн этиш маросимларида Қирғиз ҳукумати томонидан назорат ўрнатиш ва Ўзбекистон жамоатчилик вакиллари иштирокини таъминлаш мумкин эмас?


-Нега ўзбек зиѐлилари қирғиз зиѐлилари билан биргаликда Ўш ва Жалолободга боришлари ва халқ билан учрашувлар ўтказишлари мумкин эмас? Қани Эркин Воҳидовлару қани Абдулла Ориповлар? -Нега Қирғиз мулозимлари одамларнинг қуролларни йиғиб олиш масаласида бунча суст?

қўлидаги

-Нега “инқилоб”дан олдин ҳар икки кунда бир марта жанубга борадиган Ўтинбоевалар Бишкекдан чиқмай қолди? -Нега мамлакатга келаѐтган ѐрдамларни тезроқ Ўш ва Жалолобод ҳамда Ўзбекистон чегараларидаги қочқинларга етказиш бунча оқсамоқда? -Нега Қирғизистондаги ноҳукумат ва жамоат ташкилотлари ўлганларнинг рўйхатларини эълон қилмаятилар ва нега уларни дафн этиш маросимларида қатнашмаятилар? -Нега ўзбекнинг мухолифат ташкилотиман деганлар Бишкекка бориб у ердаги сиѐсий ва жамоат ташкилотлари билан бевосита алоқа ўрнатмадилар ва нега улар билан бирга тинчлик ишига бевосита ҳисса қўшмаяптилар? -Нега улар икки халқ орасини яна ҳам бузадиган иғвогарона баѐнотларга кескин зарба бериш ўрнига айримларининг ўзлари шу ишни қилмоқдалар?


-Нега ўзи хорижда, четда бўлиб олов ичидагиларни яна оловга итқитмоқчи бўлганларга тўхта дейилмаѐтир? -Нега ҳалигача хайрия фондлари тузилиб Ўш ва Жалолободдаги оилаларга ѐрдам кўрсатиш бошланмади? Ҳукумат Ўзбекистонга кирган қочқинлар билан овора экан, мухолифат пулига яшаб юрганлар нега бу борaда жим? -Нега “Ёндирилган уйларни тиклаб берамиз!” шиори билан дунѐ мамлакатларида хайрия ҳаракатлари бошлаш мумкин эмас? -Нега қандайдир гуруҳлар ва экстримистик ташкилотларнинг айбини бутун халққа юклашни бас қилиб, аксинча икки қардош халқни бир орага келтириш ҳақида ўйланмаяти? -Нега қирғинга тожиклар номини ҳам аралаштириш бошланди? Бу Ўзбекистон ичида ҳам олов ѐқиш истагидагиларнинг иши эмасми? Бу “нега”ларнинг интиҳоси йўқ. Фақат мени эмас, сизни ҳам эзиб турибди бу “нега”лар? Бугун энди ана шу “нега”ларнинг жавобини топишимиз керак. Айни пайтда унутмайликки, биз олисдамиз, Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғиз барибир бирга яшайди. Шундай экан, уларни бирлаштириш йўлларини қидирайлик. Бунинг энг биринчи қадами айбдорларни адолат ҳузурига чиқариш, қочқинларни ватанларига қайтариш ва тинчликни


устивор этишдир. Қўлимиздан келса ана шунга ҳисса қўшайлик! (15 июн, 2010 йил). 83. Мамлакатга соҳиблик САВОЛ: Нега Қирғизистонда гапимиз ўтмай қолмоқда? (Ўшлик). ЖАВОБ: Ўтган йил охирлари эди. Тожик тилидан дарс берадиган одам керак бўлди, самарқандлик бир тожик танишимга айтдим. У‫׃‬ -Ака, уйда тожик тилида гаплашамиз. Лекин қолган жойда ўзбекча. Чунки ўзбекча ўқиганмиз. Шунинг учун ўзбек тилида бўлса бажараман,-деди. У билан қачон суҳбатлашсак, “Адашиб исмимни ѐзиб қўйманг”, дейди. Негалигини сўрасам‫׃‬ -Ўзбекистонга қайтиб сиѐсатга кираман, ҳукуматга ишга ўтаман, Ташқи ишлар вазири бўлиш орзуим бор, мен тожик бўлганим билан ота-боболарим Самарқандда яшаб келганлар ва менинг ҳам келажагим шу юрт билан боғлик,деб Тожикистонга боришни ҳатто хаѐлига ҳам келтирмайди. Ўзбек тилини бурро гапиради ва чиройли мақолалар ѐзиб ҳам туради. Бир куни эса Америкада сиѐсий илмлар фанидан таҳсил олаѐтган ўшлик бир ўзбекка‫׃‬ -Қирғиз тили бўйича лойиҳа бор экан, одам қидиришаяпти, яхши ҳақ беришар экан, бормайсизми шунга?-дедим.


-Ака, мен қирғиз тилида оз-моз гаплашаману лекин лойиҳа бажарадиган ҳолим йўқ,-деди. Бундан ўн йил олдин ѐзганим “Ўзбеклар ва ўзбеклар” китобида ҳам шу масалани кўтаргандим. Афғонистон ва Туркия орқали Америкага келган ўзбеклар ўзларини асосан тижоратга урганлар. Болалари ҳам уларнинг дўконидан чиқмай қолган. Бугун энди Ўзбекистондан келган ўзбеклар ҳам кўпайиб кетди. Мақсадлари нима қилиб бўлса ҳам пул топиш. Бошқа гап йўқ. Тез-тез тўйларига бориб турамиз. Айтадиган гапим аниқ‫׃‬ “Болангизга билим беринг ва ўзингиз яшаган мамлакатда мардикор эмас, саркори сиѐсатга айланинг. Агар илм берсангиз, қўлласангиз болаларингиз орасидан Обамалар чиқади ва илм бермасангиз олиб сотарликдан, қуруқ гапдан нарига ўтмайсиз. Мамлакатга соҳиблик бу ўз тақдирига соҳибликдир”.22 июн, 2010 йил). 84.Бой бўлинг, лекин... САВОЛ: Ахир аввал иқтисод кейин сиѐсат дейишганку? (Ўшлик). ЖАВОБ: Тижорат-жасорат деб келинади. Бу тўғри. Лекин тижоратни бошқарадиган сиѐсатдир. Узоққа борманг. Яҳудийлар ҳаѐтини ўрганиб кўринг. Улар минг йиллар давомида тижорат билан шуғулланганлар. Энг катта савдогарлар ва энг катта бойлар шулардан чиққан. Лекин улар бундан 60-70 йил аввал, масонлар клублари, яҳудийларнинг конгресслари каби ташкилотларни


тузганларида, яъни Иккинчи жаҳон урушидан кейин сиѐсатни биринчи ўринга олганлар. Болаларини шу йўналишда ўқитганлар ва уларга кучли илм берганлар. Тарих учун жуда қисқа бўлган вақтда улар дунѐнинг информация қудратига ва дунѐни бошқаришга соҳиб бўлдилар. Улардан ўрганиш керак. Ушбуни ѐзаѐтиб, дунѐдаги энг кучли нуфузга эга бўлган яҳудийлар рўйхатига қарадим. Катта бойларнинг номи рўйхатнинг охирида. Рўйхатнинг бошида эса Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу, АҚШ сенатори Жозеф Либерман, АҚШ Федерал резерв тизимининг раҳбари Бен Бернанке, Нью Йорк мери Майкл Блумберг ва Гугл(Google) асосчиси Сергей Бринларнинг номларини кўрдим. Майкл Блумберг катта бой бўлган. Аммо сиѐсатга кирмагунига қадар уни ҳеч ким танимас ва таъсир кучи ҳам ҳаминқадар эди. Гугл (Google) асосчиси ҳам бугун катта сиѐсатчидир. Кечаю кундуз яҳудийларни сўкадиганлар ҳам бугун унинг хизматидан фойдаланиб, унга хизмат қилиб беришади. У истаса дунѐнинг сиѐсатини у томондан бу томонга буриб юборадиган информацион кучга соҳиб. Кимдир бундан бой бўлманг, деган хулоса чиқармаслиги керак. Бой бўлинг. Баракангизни берсин. Фақат пул топиш билан чекланманг. Топганингизни болаларингиз илмига ҳам сарфланг демоқчимиз, холос. Тижоратни ташламанг. Лекин сиѐсатга аралашинг, болангизни сиѐсатга аралаштиринг. Сиз сиѐсатни қўлга


олмасангиз, сиѐсат сизни қўлга олади ва истаган куйига солаверади. 22 июн, 2010 йил). 85.Қирғин Сабоғи САВОЛ: Бу қирғиндан (Ўшлик).

қандай сабоқ чиқарамиз-ки?

ЖАВОБ:Қирғизистонда қон тўкилди. Бу биринчиси ҳам, шу кетишда охиргиси ҳам эмас. Ҳозир Ўш ва Жалолободда содир бўлган қирғиндан чиқарилаѐтган хулосаларга разм солинг. Айбни ҳамма бир-бирига юкламоқда. Ўзбекистон айбдор, чунки армия киритмади, деганлар ҳам топилди. Кимдир бунинг ортида руслар турибди, дейди. Кимдир тинмай учинчи куч ҳақида гапиради. Руслар эса қирғзиларнинг миллатчилигини исботлашга киришиб кетдилар. Газеталардан бунга мисоллар ҳам топдилар. Яна бир гуруҳ орага тожикларни ҳам суқиб, жанг майдонини кенгайтиришга уринди..


Муваққат ҳукумат бунда эски ҳукумат ва унинг раҳбари Бақиевнинг қўлини кўрмоқда ва зўр бериб шу идеологияни ўтказмоқда. Жанжални ўзбеклар бошлади деганлар ҳам бор. Фарғона воқеалари арафасида бир кишини ўлдириб, ўша куниѐқ суратларни Ўзбекистон бўйлаб тарқатилгани каби Ўшда ҳам бир куннинг ичида аланга ѐқиб юборилди. Ҳамма вақт ҳамма халқнинг миллатчи экстремистлари бўлган. Бугун ҳам бундай кучлар бўлмаган мамлакатнинг ўзи йўқ. Лекин жамиятлар ва ҳукуматлар-сиѐсат бу кучларни назорат қилиб, қонун билан уларнинг ҳаракатларини чеклаб туради. Бугун реклама даври. Беш долларга маҳсулот сотиладиган бўлса, олдиндан икки долларлик реклама қилинади. Бозор қидирилади. Нефт қазувчи бензин сотиладиган бозор топиш ва яратишни ўйлайди. Дори чиқарувчи ва сотувчи касалликлар кўпроқ тарқалишини орзу қилади. Буни айтмайди ва билдирмайди. Аммо ҳар куни ўнлаб янги касалликлар чиқаверади. Битта дори иккинчи касалликни туғади ва ҳоказо. Шундай экан дунѐда бугун энг катта ва энг кучли индустрия бу қурол ишлаб чиқариш саноатидир. Қуролни сотиш учун уруш майдони керак. Ироқ, Афғонистон, Яқин Шарқ торлик қилмоқда. Энди яна бир бозор қидирилмоқда ва яратилмоқда. Агар Марказий Осиѐ халқлари буни тушунмасалар келажакда улар қурол бозорининг қон


оқадиган дарѐси ичида қолишлари ҳеч гап эмас. 22 июн, 2010 йил). 86.Сиз бошқармасангиз, сизни бошқаришади? САВОЛ: Наҳотки бошқа гапингиз йўқ? ЖАВОБ: Бор.Агар сиз сиѐсатни бошқармасангиз, сиѐсат сизни бошқаради. Шу мантиқдан келиб чиқсак, бугунгача Ўш ва Жалолободдан нега маркази Бишкекда бўлган партия раислари, вазирлар, ҳукумат мулозимлари, хавфсизлик идоралари раҳбарлари, ҳарбий қўмондонлар, хуллас мамлакатни бошқарадиган сиѐсатчилар етишиб чиқмади? Кимдир бу ҳам дискриминациянинг оқибатидир дейиши мумкин. Дунѐда дискриминация бўлмаган жой борми? Ҳали 1960 йиллар бошида АҚШда қора танлиларни автобус бошқаришга қўйишмаган. Бугун эса улар мамлакатни бошқаришмоқда. Акаев даврида эркинлик бор эди. Ҳатто ўша қаттол Бакиев даврида ҳам Қирғизистон бошқа қўшниларига нисбатан эркинроқ эди. Нега Бишкекда ўзбек газеталари чиқмади? Нега умуммиллий ўзбек телеканаллари ишга туширилмади? Нега сиѐсий партиялар тузилмади? Нега дискриминацияга қарши курашилмади? Бундай саволларнинг давоми йўқ.


Жавоб эса аниқ. Бундан кўра тижорат осонроқ. Ташвиш камроқ. Бишкекка бориб сиѐсат қилиш учун қирғизча гапиришга тўғри келади, пул сарфлашга тўғри келади. Нима кераги бор? Бу гаплар аччиқ, кимгадир қаттиқ тегиши мумкин. Лекин ўзбеклар сиѐсатни қўлга олганларида эди, шунча бегуноҳ одамлар ўлмаган бўлармиди!? Чунки ўша Ўшнинг мери ҳам, Жалолободнинг раҳбарлари ҳам, милиция бошлиқлари, ҳарбий раҳбарлар улардан чиққан бўларди. Хуллас, бугунгача бўлмади. Бугунги воқеалар кўзларни очиши ва сабоқ бўлиши лозим. Болаларингизга илм беринг, нафақат ўзбекчани, балки қирғизчани ҳам бирдек ўрганишсин. Рус ва инглиз тилларини ҳам билишсин. Бишкекка юборинг, сиѐсатни қўлга олинг. Сизнинг келажагингиз, она заминингиз ва уй-жойингиз, энг муҳими ҳаѐтингизни қўриқлайдиган ва қутқарадиган нарса ана шу. Ўзбек ўз қобиғидан чиқадиган пайт келган ва ўтиб ҳам кетмоқда.(22 июн, 2010 йил). 87. Қирғизистонда бошланган эмас

воқеалар

бир

кунда

онийдан

САВОЛ‫ ׃‬Қирғизистондаги воқеаларга қандай сабаблар омил бўлган деб биласиз? (“Озод Осиѐ”радиоси). ЖАВОБ‫ ׃‬Аввало шуни айтиш керакки, воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш бошқа ва воқеалар ҳақида билвосита манбаларга таяниб хулоса қилиш бошқа. Бизнинг


хулосаларимиз иккинчи ҳолга яқин бўлгани учун ҳам субъектив характерга эга бўлади. Айни пайтда Каримов каби битта нарсани кўрсатиб, сабаб мана шу деб туриб олиш-яъни айбни кўринмас ”учинчи куч”га юклаб қўйиш- бу туллак сиѐсатнинг иши. Менинг олисдан туриб, шахсий кузатувларимга кўра, Қирғизистонда юз берган қирғин ортида бир қанча жиддий факторлар бор. Кўрганларим, ўқиганларим ва эшитганларимни жамлаб, бу факторларни қуйидаги тартибда жойлаштирган бўлар эдим‫׃‬ 1. Ҳукумат учун жанг 2. Каримов режимининг аралашуви 3. Ташқи дунѐ таъсири 4. Миллий-тарихий низолар 5. Диний, ижтимоий, сиѐсий ва иқтисодий муаммолар йиғиндиси 6. Мафия ѐки қонундан ташқари кучларнинг қутқулари 7. Қирғизлар орасидаги ички низолар 8.Ўзбеклар орасидаги ички низолар Воқеалар бир кунда онийдан бошланган эмас ва бу анча вақтдан бери давом этиб келаѐтган жараѐнларнинг эскалациясидир. (24 июн, 2010 йил). 88. Ўзбеклар орасида ҳам иттифоқ йўқ САВОЛ‫ ׃‬Ўзбеклар орасидаги ички низолар дедингиз, қисқа бўлсада бу гапни изоҳлай оласизми? (“Озод Осиѐ”радиоси).


ЖАВОБ:Мен рўйхатни сабаб бўлган факторларнинг энг кўпидан энг озига қараб туздим. Ўзбеклар орасидаги ички низоларнинг воқеаларда жуда оз улуши бор. Ҳамма жойда бўлгани каби Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар орасида ҳам иттифоқ йўқ эди. Ҳатто Ўзбеклар жамиятининг ўзи ҳам иккига бўлинганди. Ҳукумат тарафдори ва ҳукуматга қарши кучлар орасида йиллардир тортишувлар мавжуд. Шунингдек, бизнес дунѐсида ҳам ички жанжаллар мавжуд бўлган. Баъзи ўзбеклар қирғиз тўдаларига қўшилгани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Масалан, жуда кўп такрорланган манзара‫ ׃‬бир уйга босиб кирган жиноятчилар онадан ѐки отадан ўғлининг қаердалигини ва топиб беришни талаб қилишган. Савол туғилади‫ ׃‬тоғдан келган жиноятчилар ўзбеклар зич яшайдиган маҳалладаги ҳовлида яшаѐтган ота-онанинг ўғли кимлигини қаѐқдан билишади? Хуллас, бу омил ҳам бор ва бу жараѐнлардаги энг кучсиз занжирдир. Лекин баъзан кучсиз занжирнинг ҳам ўрни сезилади. Бирлик, иттифоқлик бўлмаган жойдан қут-барака кетади деган қадимий гап бежиз айтилмаган. (24 июн, 2010 йил). 89.Каримовнинг "қўли" МУХБИР: Каримовнинг аралашуви дедингиз? Буни батафсилроқ баѐн эта олмайсизми? (“Озод Осиѐ”радиоси). ЖАВОБ: 1990 йилларнинг боши эди. Бир куни Каримовнинг хонасида ўтирганимизда, у Акаев билан гаплашмоқчи бўлди. Англашимча, телефонистка Акаевнинг ѐрдамчиси унинг мажлисда эканлигини айтганини


билдирди, Каримовнинг бирдан жаҳли чиқди ва “Ўша помошнигини боғла!” деди. Кейин унга‫׃‬ -Акаевингга айтиб қўй, керак бўлса эртагаѐқ Ўшни унинг бошига қалпоқ қилиб кийгизиб қўяман ва остидан чиқа олмай қолади,-деди. У русчалаб гапирган бўлсада, “калпак” деб сўзни ишлатди. Кейин телефонни қўйиб бизга Елцин ликопча дея Акаевнинг тақир бошига қошиқ билан ургани ҳақидаги латифани айта бошлади. Латифа тугамасдан Акаев телефон қилиб қолди. Қандайдир илиқ гаплар айтди, шекилли, Каримов жаҳлидан тушиб, жилмайиб суҳбатни давом эттирди. Бу воқеа ҳақида китобларимдан бирида ѐзганман. Ўшандаѐқ Каримовнинг хаѐлида “Ўш қартаси” борлиги ва буни бир кунмас – бир кун ўйнаши бугунга келиб ойдинлашиб бўлди. Саҳнада турган милтиқ бекорга турмаслиги аниқ. Демак, Каримов ўшандаѐқ 1990 йил воқеаларини “милтиқ” қилиб елкасига осиб олган. Буни Акаев ҳам билган, Бакиев ҳам. Шунинг учун ҳам Акаев Каримов бу “милтиқ”ни ишлатиб қўймасин деб Ўшни алоҳида эътиборда тутган ва Каримовга қарши кучлар бу минтақада жойлашувидан фойдаланишга уринган. Бир томондан кўз юмиб, иккинчи томондан Каримовга бу минтақада “овчилик қилиш”га рухсат бериш билан ўзини қутқазиб юрган.


Бу масаланинг умумий жиҳати. Лекин бошқа жиддий нарсалар ҳам бор. Ислом Каримов 2010 йилнинг 26 май куни қаерда эди? У ўша куни Андижонга борди ва ҳарбий қисмларда бўлди. Яъни қирғиндан икки ҳафта олдин. Энди бир йил олдинга назар солинг. Тошкент тарқатган хабарларга кўра, 2009 йилнинг 26 майга ўтар кечаси Андижон вилоятининг Қирғизистон чегарасига яқин Хонобод шаҳарчаси милиция назорат нуқтасига бир гуруҳ қуролли кишилар ҳужум уюштирди, 26 май куни туш пайтида эса Андижон шаҳридаги Фитрат кўчасида бир шахс ўзини портлатиб юборди. Воқеадан 15 кун кейин Каримов Андижонга борганди ва Хонободда бир милиционер, Андижондаги худкушлик ҳужумида яна бир милиционер ҳалок бўлганини айтиб, Қирғиз ҳукуматининг бефаросатлиги, шундай ҳолатларга кўз юмаѐтганига шаъма қилиб, бундан кейин “ўзимизни ўзимиз ҳимоя қиламиз, бундай нарсалар эътиборсиз қолмайди” деган эди. Табиийки, у ўшанда Бакиев билан жиддий гаплашган. Бакиевга ҳам “Ўш қартаси”ни эслатган. Лекин Вашингтон ва Москва орасида “ҳаволарда учиб юрган” Бакиев Каримовни жиддийга олмаган. Кейин “Ўшни радикаллардан тозалаш” ҳақидаги ташвишларини Москвага ҳам уқтирган ва бу Россиянинг манфаатларига уйғун тушган- агар ўзбек ва қирғиз орасига раҳна солинса, Туркий бирлик яна узоқ йилларга орқага


кетиши мумкин. Шундан кейин Москва билан биргаликда кенг кўламда тайѐргарликлар бошлаб юборилган. 2009 йилнинг охири ва 2010 йилнинг бошидан эътиборан Тошкент тинмай анти-қирғиз кампанияси юрғизди. Баъзилар буни Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган “Буюк ўзбекчилик мафкураси” доирасида амалга ошаѐтганини айтсалар, айримлар иқтисодий қийинчилик шароитида халқнинг диққатини душманга қаратиш билан чалғитиш (1991, 1994, 1999, 2005 воқеаларини эслангЖ.М.) сиѐсатининг давоми демоқдалар. Қишнинг изғирин кунларида Қирғизистонинг газини узиб қўйишдан тортиб, матбуотда қирғиз мулозимларидан бошлаб, оддий халқигача уларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиш ана шу сиѐсатнинг бир парчасидир. Агар бу сиѐсат фақат ўзбекча бўлганда эди, фақатгина ичкаридаги халқ учун деб талқин этиш мумкин эди. Лекин қирғизлар ҳақорат қилинган мақолалар олти ой давомида рус тилида ѐзилиб, русча сайтларга жойлаштирилди. Қирғиз армиясининг мансублари, ҳуқуқ тартибот идоралари мулозимлари очиқчасига ҳақорат қилинди ва ҳатто уларнинг эркак эканликлари савол остига тортилди. Бундай мақолалар Ўзбекистон ҳукумати идораларида тайѐрланганини эса ҳукуматнинг биттагина сайтидан олинган қўлимдаги юзлаб мисоллардан бир нечтаси ҳам исботлайди‫׃‬ Голод или провокация? 14.05.2010/14:12 http://www.pressuz.info/index.php?title=home&nid=42&my=052010&st=0


08.04.2010/09:00 Кыргызская военщина пытается взять реванш http://www.pressuz.info/index.php?title=home&nid=18&my=042010&st=1 05.04.2010/14:21 «Вечная дружба» по–кыргызски http://www.pressuz.info/index.php?title=home&nid=12&my=042010&st=1 26.03.2010/09:30 Хронология трѐх дней заточения в кыргызских оковах http://www.pressuz.info/index.php?title=home&nid=57&my=032010&st=1 22.03.2010/09:10 «Анти Хайдаровы» http://www.pressuz.info/index.php?title=home&nid=45&my=032010&st=1 18.03.2010/11:30 На границе ставки повышаются http://www.pressuz.info/index.php?title=home&nid=34&my=032010&st=1 02.03.2010/12:19 Близкий сосед лучше дальнего родственника: так ли это на самом деле? http://www.pressuz.info/index.php?title=home&nid=7&my=032010&st=1 10.02.2010/09:00 На границу с Узбекистаном направлен кыргызский пограничный спецназ http://www.pressuz.info/index.php?title=home&nid=21&my=022010&st=1 01.02.2010/11:24


Богу – богово, кесарю – кесарево http://www.pressuz.info/index.php?title=home&nid=1&my=022010&st=1 Бундай ҳужум фақат бир ѐқлама бўлиб қолмади. Қирғизлар ҳам ҳар бирига жавоб бериб турдилар. Уларнинг ѐзувларида эса ўзбекларга нисбатан нафрат кучайиб бораѐтганини сезиш қийин эмас эди. 2010 йил, Июн қирғинидан кейин Тошкент ҳукумати бу ишни идоралардан ташқарига чиқарди. Энди барча ўзбекларнинг нафрати қирғизларга йўналтирилди. Энди ҳукумат идораларида мақолалар ѐзилишига ўрин қолмади. Ўзбекистоннинг ички муаммолари, зулмнинг кучайиб кетгани эсдан чиқди. Энг асосийси Андижон воқеалари ҳам четга сурилди. Ислом Каримов минтақани уруш оловидан сақлаб қолган киши сифатида тилга олина бошлади. Бу тарихда янги ҳол эмас. Ҳамма вақт ҳам золимлар халқнинг нафрати чўққига чиқаѐтган пайтда душман топишган ва ғазабни ўша томонга қаратишган. Ислом Каримов тарихнинг бу қайта-қайта такрорланган номуссиз усулидан яна бир марта усталик билан фойдаланди. 2010 йилнинг 10-11 июн кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти раҳбарлари қирғинга жимгина қараб турганлари “Ўш қартаси”ни ишлатиб, Қирғизистон жанубини “тозалаш” уларнинг умумий режаларига айланганини кўрсатди. Бошқача айтганда Каримовнинг бундан 20 йил олдин парламент минбаридан туриб айтгани‫׃‬ ”Мамлакатнинг тинчлиги учун керак бўлса 200 кишини


ўзим отаман” деган тезиси энди умум қарорга айланганди. Фақат қуролни уларнинг ўзлари тутганлари йўқ, уни миллатчи унсурларнинг ва Муваққат ҳукумат номи остидаги формали жиноятчиларнинг қўлига тутқаздилар. Лекин ҳар қанча тайѐргарлик кўрилганига қарамай, Каримов аланга катталашиб кетишдан чўчиган. Шунинг учун ҳам Бакиевга энг охирги минутларда ҳам “Ўшни тозаласанг ѐки менга қўйиб берсанг, сени қутқазаман” қабилида талаб қўйган. Ўшанда Жалолободда қўним топган Бакиев “Каримовнинг ѐрдам ҳақидаги таклифини рад этдим” деганди. (24 июн, 2010 йил). 90. Бузуқ мафкура САВОЛ‫" ׃‬Туркистон умумий уйимиз” деймизу лекин шу уйнинг ичида бир-биримизни ўлдираяпмиз. Бу кетишда нима бўлади ўзи? (“Озод Осиѐ” радиоси). ЖАВОБ: Ҳа, “Туркистон умумий уйимиз” деймиз. Лекин харобага айланмоқда, қонга ботирилмоқда бу умумий уйимиз. Чунки душманлари кўп. Фақат ташқарида эмас. Ичкарида ҳам. Ўзбек билан месхет туркини ѐки қирғиз билан ўзбекни уриштириб қўйса, бас. Бу орзу юз йилга ортга сурилаверади. Чунки “ўзбекчилик”, “қирғизчилик”, “қозоқчилик”, “туркманчилик” – булар Туркистон бирлигининг душманлари яратган мафкураларнинг номидир. Турклар эндигина бир-бирларига яқинлашиб қолганларида албатта битта фитна чиқади. Бунинг оқибатида ака-ука душманга айланади.


Катта ўйинга фаҳми етмаганлар доим бўлган ва бўлади. Масалан, биттаси “Қирғиз элни қонга тўлдираман” дейиши мумкин, ѐки иккинчиси “Ўшни қон дарѐси қиламан” дейди худди Каримов каби. Энг даҳшатлиси, Андижонда ўзбеклар қирилганда оташин сўзларини золимга қарши айтмаганлар, айтишга қўрққанлар бутун бошли халққа қарши айтаверадилар. Ўз ичимиздан чиқиб Туркистон бирлигига зарба беришади. Бошқача айтганда, билиб-билмай Каримовнинг ва Кремлнинг мусиқасига ўйнашади. Бугун ҳам биттаси чиқиб, “Ўшни Ўзбек республикаси қилиб эълон қилайлик” дейиши мумкин. Анчагина одамга ѐқадиган гап. Тўғри, бу заминда азалдан ўзбеклартуркийлар яшаган ва бу замин уларники. Лекин қўйилаѐтган талаб амалга ошмайдиган гап. Чунки бугун Ўш аҳолисининг ярми қирғизлар. 1999 йилда ўзбеклар Баткентда 8,3 фойизни, Жалолободда 31 фойизни, Ўшда 55 фойизни ташкил қилган. Бу Қирғизистоннинг расмий маълумотига кўра. Бугунга келиб яна ҳам ошди. Бу йил ҳам аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилди. Лекин ҳали натижаси эълон қилинмади. Тахминимча, Ўшда ўзбеклар сони 60 фойиздан ошган бўлиши керак. Айни пайтда шу даврда тоғлардан шаҳарга кўчган қирғизлардан ташқари мустақилликдан кейин қўшни мамлакатлардан кўчиб келган қирғизлар ҳам Ўшга


ерлашганларини ҳисобда тутиш керак. Бу рақамлар билан ҳатто автономия олиш ҳам қирғин-барот дегани. Бугун Тожикистондаги битта гуруҳ чиқиб Самарқандни “Тожик республикаси” деб эълон қиламиз деса, дарҳол ѐқасини йиртиб, қўлига тутқазамиз. Бунда биз минг фойиз ҳақлимиз. “Ўш ўзбек республикаси” бўлишига мен ҳам қарши эмасман. Лекин айни пайтда бу хаѐл эканлигини ҳам тушунаман. Сиѐсатда хаѐлпарастлик яхши. Лекин мен фаол сиѐсатни ташлаганман. Шундай бўлсада, Туркистон бўлишини орзу қиламан. Бу суст сиѐсат. Лекин бу ҳам умид, ҳам ишонч. Ишончимга қараб гапимни айтаман. Билиб-билмай бировнинг кўнглини оғритиб қўйсам, хафа бўлмасин, фаол сиѐсатчилик бўлмаган жойда рандаланмаган гаплар кўп бўлади. Қирғизистондаги қирғиндан кейин мен бўладиган ишдан гапирдим. Қирғинни халқаро тергов қилиш чақириқларига қўшилдим. Бунга эришилганда кўп нарса очилиб кетарди. Бунинг Тошкент режимига ҳам таъсири бўларди. Афсус…(24 июн, 2010 йил). 91.Армия кирса расво бўларди САВОЛ‫ ׃‬Баъзилар Ўзбекистон Қирғизистонга армия киритиши керак”дейишди. Шундай қилинганда тўғри бўлармиди? (“Озод Осиѐ”радиоси).


ЖАВОБ‫׃‬. Бундай гаплар сиѐсатчи учун яхши. Анчагина тарафдор топади. Лекин бу тарафдорлар вақтинча. Чунки алам ва азоб ичида чорасиз қолганлар учун бу чора бўлиб туюлади. Аммо вақт ўтиб, улар ҳақиқатни англайдилар. Агар қўшин киритилганда улар ҳам урушнинг ичида қолиб ўлиб кетган бўлардилар, бошқалар ҳам. Қолаверса, бу азалий орзуимиз – Туркистон бирлигига ҳам қарши. Хайриятки, Каримовчиларнинг режасида қўшин киритиш масаласи бўлмаган. Ўзбекистондан АҚШга келиб мардикорлик қилиб юрган бир кишининг гапини эшитиб қолдим.”Майли эди шу Каримов кетиб, ҳатто Тоҳир Йўлдош келса ҳам” дерди у тинмай. Суриштирсам, номоз қилмайдиган одам экан. Ичишни яхши кўраркан. Оиласи ҳам очиқ-сочиқмиш. Унга “Агар хаѐлингдаги амалга ошса шўрингга шўрва тўкиладику?” дейдиган одам йўқ. Десангиз, унинг наздида Каримов тарафдорига ѐки МХХ агентига айланасиз. Бундан сиѐсатчи қўрқади. Мен эса унга очиғини айтдим қўйдим, хаѐлингни оғзингдан шамол ўчирсин дедим. Мендан хафа бўлди. Нима қилай, тўғри гап туққанга ѐқмайди, бу ҳали бегона. (24 июн, 2010 йил). 92. Хатар бор жойда тинчлик йўқолиб боради САВОЛ‫׃‬ Қирғинни Ўзбекистон ҳаракатига боғлашларига нима дейсиз? Осиѐ”радиоси).

Исломий (“Озод

ЖАВОБ:Кейинги 20 йилда Ўш (умуман мен Ўш дер эканман, Қирғизистон жанубини назарда тутмоқдаман,


чунки Ўш калимаси кейинги 20 йилда Жанубни англатадиган бўлиб қолганди. Ж.М.) энг эркин марказлардан бири эди. Дунѐда Марказий Осиѐ билан қизиққан қандай ташкилот ѐки гуруҳ борки, Ўшда уларнинг одами бор эди. Барча динларнинг вакиллари, барча тариқат ва секталарнинг одамлари, барча халқаро ташкилотларнинг мансубларидан тортиб разведка резидентлари, мафия марказлари… Бир сўз билан айтганда Ўш кейинги 20 йил ичида пул қозонида қайнамоқда эди. Пул бор жойда эса хатар бор. Хатар бор жойда тинчлик йўқолиб боради. Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг халқаро майдонга чиқиши ҳам шу минатақа билан боғлиқ. Бу ташкилот минтақадан тўла узилиб кетмаганини вақти-вақти билан унинг мансублари бу ерда қўлга тушиб қолишидан ҳам билса бўлади. Демак, бу ҳам Тошкентга тинчлик бермаган омиллардан бири. Қирғиндан кейин Ўш қайси бир маънода Тошкентнинг назоратига ўтади. Энг камида у ердаги радикал диний ташкилотлар, ўзбекча телевидение ва газеталар, келди-кетдилар Тошкент истагани қадар бўлади. Бишкек шунга рози бўлган кўринади. Воқеалар бошланган куни Ўтинбоеванинг Тошкентни айблагани ва Каримов билан телефонда гаплашгандан кейин унга тасаннолар ѐғдирила бошлангани – бу бежиз эмас. Бишкекнинг кейинги пайтдаги иш услуби ҳам Тошкентнинг 20 йиллик иш юритишга ўхшаб қолди. Худди Қирғизистонни Бишкек эмас, Тошкент бошқараѐтган каби бир ҳолни кўриб турибмиз. Ҳатто воқеаларни текшириш


юзасидан мустақил комиссия тузилишининг орқага ташланиши, излар йўқотилиши, халқаро тергов талабларига қўл силташдан тортиб, Фарғона водийсига “юқа бошлаган” эркинлик шамолини тиндиришгача-ҳаммаси биз илгари кўрган манзараларнинг такрори. (24 июн, 2010 йил). 93.Худо сақласин, ишқилиб! САВОЛ ‫׃‬Қирғизистон парламент бошқарувига ўтмоқда. Балки бу тинчликнинг пойдевори бўлар? (“Озод Осиѐ”радиоси). ЖАВОБ:Йигирма йилдан бери орзу қилганим – президентлик бошқаруви эмас, балки парламентар ҳукумат тизими эди. Бизнинг минтақаларда кимнинг қўлига ҳокимият тегса, унинг диктаторга айланиши аниқ, деган фикрим бор эди. Чунки ҳатто Ғарбга чиққанлар ҳам демократияни ўргана олмаяптилар ва кейин “демократиянинг кераги йўқ” деган баҳонага ўтишмоқда. Шундай экан мамлакат ичидан туриб қандай ўрганишади? Ҳокимиятга келдими, яккаҳокимга айланади. Шунинг учун ҳам катта ҳаѐтга парламент бошқаруви орқали киришимиз керак деган орзуим бор эди. Бу ҳақда юзлаб бўлмаса ҳам, ўнлаб мақолалар ѐзганман. Аммо бугун Қирғизистон парламент бошқарувига ўтар экан, бирдан ана шу орзуларим ўрнини қўрқув эгаллади. Нега? Бугунги дунѐга разм солсангиз энг қийин бошқарув тизими бу парламент бошқаруви экан. Демократия йўлининг анчабунча милини орқада қолдирган давлатларда ҳам парламент тез-тез тарқатилмоқда ѐки коалиция бошқарувлари ўзаро


жанжалдан бўшамаяптилар. Туркия ҳам 70-80 йил ана шу алғов-далғовлик билан яшади. Икки йилда бир сайловлар бўлган пайтларни кўрди. Мана ҳозирги ҳукумат икки сайловдан бери кўпчилик овоз олди. Лекин барибир асосли ишларни қила олган эмас. Чунки парламентдаги вазият унга эрк бермайди. Шундай экан, қонли референдум билан парламент бошқарувига ўтган Қирғизистонда нима бўлади? Кўпчилик озчиликнинг устидан ғолиб келиб ҳукуматни қўлга олса, ютқазганлар аҳволи не кечади? Қирғиз партияларга қўшилиб кета олмаган ўзбекларнинг сиѐсий келажаги нима бўлади? Адолатнинг кучи кўпчилик томонига қайишиб, адолатсизлик тоши озчиликни эзаверадими? Бу аҳволда адолатсизлик адолатсизликни яратаверади-ку! Хуллас, 1990 йилги ва 2010 йилги қирғинлардан кейин бу мамлакатда парламент бошқаруви қандай ишлашини тасаввур қила олмайман. Тез-тез сайловлар бўлаверадими? Бу қўрқинчли. Чунки ҳокимиятдагилар яна ҳокимиятда қолишлари учун миллий низоларни қўзғайверишлари мумкин-да. Бугун уйларга ўт қўйганлар ѐки одамларни тириклайин ѐққанлар сайланиб қолишса-чи? Яъни ҳар қандай мусиқага ўйнаб кетадиган миллатчилар сайланиб қолса нима бўлади? Миллатчилик энг юқумли ва энг тез тарқаладиган, метазтаза ҳолатига ўтгандан кейин даволанмайдиган, балки фашизмга айланадиган касалликдир. Германияни бу касаллик билан Ҳитлер олти йилда у соҳилдан бу соҳилга ўтказганди. Худо сақласин, ишқилиб! (24 июн, 2010 йил).


94.Бўлинганни бўри ер САВОЛ‫ ׃‬Маданият бир, тил бир, дин бир, лекин нега ҳамон бошқа-бошқамиз? (“Озод Осиѐ”радиоси). ЖАВОБ‫ ׃‬Турли сайтларда турли хабарларни кўриб тураман. Ўзбекнинг қизи немисга турмушга тегибди. Америкаликка тегибди. Француз билан оила қурибди. Японияга тўй бўлибди. Бунга бугунги авлод кўникиб ҳам бўлди. Яъни ҳар ким ўз йўлини ўзи танламоқда. Шундай экан, нега дини, миллати ва маданияти, ҳатто улининг, ҳам пулининг ҳам номигача бир бўлган ўзбек ва қирғиз қўшилиб кетмайди? Кимга қарасангиз “Қани Туркистон?” дейди. Туркистон осмондан тушиб қолмайди. Уни яратиш керак. Яратишнинг битта йўли эса қўшилиб кетиш. Ўзбек ва қирғиз битта миллат – туркнинг болалари-ку! Нега энди “Ўш меники!”, “Йўқ, сеники эмас, меники”, деб ажратишади? Менимча бу ҳам диктаторларнинг зиѐни. Улар чегараларни чизиб чиқдилар. Ўртага виза ташладилар. Ленин ва Сталин парчалаб, бўлиб, номлаб ташлаган халқлардан алоҳида миллат ясаш васвасига тушдилар. Бу кетишда бир кун келиб “Туркистон умумий уйимиз эмас, ҳамма ўз уйига йўқолсин!” дейишлари ҳам ҳеч гап эмас. Чунки “Сартга ўлим” деган оғиз буни ҳам айтишга уялмайди. Келажакда Туркистон бирлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, нафақат бир неча мамлакат иттифоқини тузиш, балки айни


ўзакли халқларнинг бир-бири билан қўшилиб, бирлашиб кетиши ҳақида ҳам гапиришимиз керак. Бу оддий халқ бўлиб қолишдан катта миллат бўлишга интилишдир.(24 июн, 2010 йил). 95. "Қиѐмат қойим" ҳақида САВОЛ: Жаҳонгир ака, "Қиѐмат қойим" романининг айнан бугун пайдо бўлиши ва унга айнан ана шундай ном қўйилиши ортида нима турипти, ақлни йиғиб олишга чақириқми ѐки аниқ келаѐтган воқеалик ҳақида огоҳлантиришми?(Фарғона.ру мухбири). ЖАВОБ:Маълумки, тарихий роман маълум бир даврнинг сиѐсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий расмини чизади. Бу расмнинг олдинги қаторида бугунги воқеалар, бугунги тарихий шахслар туради. Бугунги воқеалар эса қирғинбаротга боғланиб қолмоқда. Китобнинг ѐзилиши ана шу қирғин – Ўш ва Жалолободда юз берган катта ЖИНОЯТ, унинг яқин тарихдаги илдизлари ҳақидадир. Китобнинг номига келсак, унинг кейинги бобларга кирадиган мана бу ҳикоят нималарнидир англатиши мумкин. Бу ҳикоятни китобнинг қаҳрамони Саиджонга унинг дадаси Комил тарихчи ўзи кўрган туш сифатида айтиб берган‫׃‬ …Буюк Яратувчи бир куни Одам Ато ва Момо Ҳавонинг атворларидан ранжиб уларга жазо тайин этишни ихтиѐр қилибди. Кўкдан бир парча узиб, Ерни пайдо қилибди, бир қисмини қуруқлик ва қолганини сувдан. Аввалига Одам Ато ва Момо ҳавони қумурсқага айлантириб, Ерга ташлабди.


Қарасаки, қумурсқалар кўпайиб кетиб, ерни илма-тешик кулбага айлантираѐтган эмишлар. Шунда Яратгувчи уларни қушга айлантирибди. Қарасаки, қушлар Ерни ташлаб уммонлар устига кетиб, балиқ овлаб, роҳат-фароғат қилиб юришибди. Шунда уларни одамга айлантириб юборибди. -Бизни қаерга ташладинг, ѐ Рабб?-деб сўрабди Одам ато ўз Яратгувчисидан. -Сизларни жазолаш учун дўзахга итқитдим,-деган жавоб олибди. -Биз бу дўзахда қанча қоламиз?-деб сўрабди Момо ҳаво улу Тангридан. -Бу дўзахни атига бир кунга деб яратдим. Демакки, у ерда бир кун турасизлар. Бу сизлар учун Қиѐмат кунидир. Яратгувчининг бир кун деган ўлчови билан бизнинг бир кун деган ўлчовимиз орасида биззилион-биззилион йиллар бор экан. Демак, биз Қиѐмат кунининг фарзандларимиз, яъни Қиѐмат кунида, дўзахнинг қават-қават азоблари аро ѐнаѐтган бандалармиз! Яратгувчининг бу Куни қачон битади, унинг ўзига аѐн!.. 96.Ўш воқелари ортида гап кўпми? САВОЛ‫" ׃‬Қиѐмат қойим" деган китобингизда жуда кўп нозик ҳолатлар баѐн килинган, айниқса президент Каримов ва мамлакат Ички ишлар вазири Матлубов ўртасидаги суҳбат ана шундай ҳолатлардан. Айтингчи, бундай эпизодларнинг киритилиши янги романда ҳам мухолифлик кайфиятини намоѐн қилиб ўтишга уринишми ѐки гап тагида гап борми? (Азиз).


ЖАВОБ:Бугунга келиб дунѐда тарихий-замонавий романчиликниг янги бир йўли пайдо бўлди. Бу – биринчидан, романнинг тили жуда сода бўлиши керак. Чунки биз Интернет асрида яшамоқдамиз ва ўқувчининг бир атиргулни беш саҳифа қилиб тасвирлашингизга тоқати йўқ. Компютер тугмасини айлантирса, бир эмас, мингта атиргулнинг ҳам суврати, ҳам расми ва ҳамда графикасини кўриши мумкин. Иккинчидан, унинг вақти билан ҳисоблашишга мажбурсиз. Бугунги ўқувчи кечаги китобхон эмас. У ҳамма воқеалар ҳақида истагани қадар маълумотни бир лаҳзада топа олади. Демак, сиз унга ана шу воқеалар орасида у кўра олмаган нарсаларни топиб берсангизгина у ўқийди. Учинчидан, бугунги тарихий шахслар ҳаѐтининг ўқувчига номаълум жиҳатларини кўрсатиб берсангиз унинг “иштаҳасини” очишингиз мумкин. АҚШда президентнинг Оқ уйдаги ҳамма гаплари ѐзиб олинади. Лекин бу эллик йил давлат сири сифатида махфий сақланади. Бугунги Обаманинг Оқ уйдаги гапларини тарихчилар эллик йилдан кейингина ўрганиш имкониятига эга бўладилар. Ўзбекистонда эса, Оқсаройдаги гапларни умуман ѐзиб олмаслик чоралари кўрилади. Демак, у ердаги гапларни тарихчилар минг йилдан кейин ҳам билмайдилар. Шунинг учун ҳам бу масалада тарихий тўқима асар ѐзадиганларнинг имконияти катта. Уларни чеклайдиган воқелик йўқ. Оқсарой муҳитини ва атрофдаги жараѐнларни


озгина билган, кузатган ѐзувчи у ердаги гап-сўзларни тўқима ҳолатида бўлсада “тиклаши” ва ўқувчига етказиши мумкин. Мен ѐзаѐтган китобда гарчи жуда кўп воқеалар айнан киритилаѐтган бўлсада, баъзи эпизодлар тўқимадир. 97. Адолат тикланмаса... САВОЛ‫" ׃‬Қиѐмат қойим"нинг бир эпизодида, президент Каримовнинг, Россия Бош вазири Владимир Путин билан ниманидир келиша олгани, аммо Россия президенти Медведев бу келишувга тўсқинлик бўлаѐтгани айтилади. Демак сиз бу ўринда Ўрта Осиѐ Россия таъсир майдонидалиги ва унинг ичида кечувчи хар қандай жараѐн унинг хабардорлиги билан бўлишига ишора қилгансиз, шундайми?(Ҳусниддин). ЖАВОБ:Агар хабардор бўлмаса, у Россия президенти эмас, балки Чита вокзалидаги гадой демакдир. Уни гадой дея олмайсиз. Демакки, у хабардор. Қолаверса у ҳали ҳам Марказий Осиѐни Россиянинг орқа томорқаси деб билади. Томорқадаги гапдан бехабарлик ақлга сиғмайдиган ҳолдир. Ўзбекистон минтақадаги энг кучли кучишлатар тизимларига эга. Бу Ислом Каримовнинг ҳамма нарсани билиб туриш истагидан келиб чиққан. Ўзбекистон МХХси ва ИИВси минтақада анчайин эмин-эркин фаолият олиб борадиган кучга айланган. Биттагина мисол келтираман, Ўшда қирғин бўлган кун Роза Ўтинбоева бу воқеаларнинг ип учи ўша ѐқда дея ШҲТ


мажлиси бораѐтган Тошкентга томон очиқ тош отди. Орадан кўп ўтмай Ислом Каримов у билан телефонда гаплашди. Шундан кейин Ўтинбоева ҳам, Қирғиз куч ишлатар тизимлари раҳбарлари ҳам Ислом Каримовни мақтай бошладилар. Ҳатто отишмалар, қирғин дарҳол тинди. Демак, Ислом Каримовда Ўтинбоевага ва унинг казо-каозларига босим ўтказиб, уларни 180 даражада айлантириб юборишга қодир “далил” бўлган. Бундай “далил” эса унга фақат шу икки идорадан келади. Воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш бошқа ва воқеалар ҳақида билвосита манбаларга таяниб хулоса қилиш бошқа. Қирғизистонда юз берган воқеалар борасида бизнинг позициямиз иккинчи ҳолга яқин бўлгани учун ҳам субъектив характерга эга бўлади. Айни пайтда Каримов каби битта нарсани кўрсатиб, сабаб мана шу деб туриб олиш-яъни айбни кўринмас ”учинчи куч”га юклаб қўйиш- бу туллак сиѐсатнинг иши. Менинг олисдан туриб, шахсий кузатувларимга кўра, Қирғизистонда юз берган қирғин ортида бир қанча жиддий факторлар бор. Ана шу факторларнинг ҳаммасини бир нуқтага келтиришга уринаяпман. Чунки воқеалар бир кунда онийдан бошланган эмас ва бу анча вақтдан бери давом этиб келаѐтган жараѐнларнинг эскалациясидир. Қолаверса, романдаги гаплар бор гаплар. Китоб қирғизларга қарши позицияда эмас. Кўпроқ биз ўзбекларнинг ички муаммолари таҳлил қилинади. Умуман туркнинг икки боласи нега душман бўлиб қолди деган саволга жавоб қидирилади. Биз истаймизми, йўқми, барибир қирғиз ва ўзбек бир жойда яшайди. Шундай экан, улар орасида


душманликни қандай қилиб йўқотиш ҳақида ўйлашимиз керак. Жиноят бор ўртада. Катта жиноят. Маълумки, бир жиноят содир этилса, унинг ҳамма версиялари ўрганилади. Бу китоб ҳам Ўш ва Жалолободда содир этилган катта жиноятнинг битта версиясидир. Уни кимдир қабул қилиши мумкин, кимдир йўқ. Муҳим савил бу- минтақада қайта-қайта юз бераѐтган қиѐматнинг олди олинадими ѐки биз унинг даҳшатли оқибатини кўришга мажбур бўламизми? Жавоб аниқ, Бу бизнинг – ҳам қирғизларнинг ва ҳамда ўзбекларнинг миллатчиликни енга олишимиз, катта жиноятнинг айбдорларини топиб жазолашимиз, адолатни тиклай олишимизга боғлиқ. Адолат тикланмаган жойда қиѐмат қойим бўлади.(18 апрел, 2010 йил). 98.Халқаро тергов САВОЛ: Қирғизистон қирғини борасида қандай йўл таклиф этасиз? (Ўктам). ЖАВОБ: Бу ҳақда жуда кўп ѐзилмоқда ва жуда кўп ѐзилади. Ҳар ким ўз фикрини айтади ва бунга ҳар кимнинг ҳаққи бор. Минг хил, миллион хил тактик ѐки стратегик аҳамиятга молик тахминлар ва таклифлар ўртага чиқаверади. Бу табиий ҳол. Лекин бугун бир миллатнинг икки халқи яна ѐнма-ѐн яшаб кетиши ва бундай қирғин такрорланмаслигининг шу кечакундуз учун фақат биттагина йўли бор. У ҳам бўлса юз


берган қонли воқеаларни Халқаро комиссия тергов қилиши, хулосалаши ва айбдорларни жазога тортиши керак. Чунки Қирғизистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимларида фақат қирғизлар ишлайдилар ва бу тизим коррупция ботқоғига ботган. У ерда ҳатто битта ҳалол одам чиқиб қолиб тўғри тергов олиб борганда ҳам унга ҳеч ким ишонмайди.Бу биринчидан. Масаланиг иккинчи жиҳати эса, воқеалар тергови натижаси бўйича қирғинга йўл қўйиб берган мавжуд Муваққат ҳукумат раҳбарлари ҳам жазога тортилишлари турган гап. Бироқ ўз-ўзини жазолаш Қирғизистон каби бир мамлакатда ҳеч қачон амалга ошмайди. Шунинг учун бугун Ўзбекистон, Қозоғистон. Тожикистон раҳбарияти бўладими, АҚШ мулозиларими, Авропа давлатларими, хориждаги ўзбеклар бўладими, қатлиомдан жунбушга келганларми, фарқи йўқ, кимки бу халққа ѐрдам бераман деса, оммавий равишда шу талаб билан чиқиши керак. Вақт эса ўтиб бормоқда. Излар йўқотилиб, баҳоналар кўпайтирилиб борилаверади. Агар Халқаро тергов қилиниб, айбдорлар топилиб, жазоланса, икки халқ яна бир жойда яшаб кетиши мумкин. Бўлмаса қасос туйғуси авлоддан авлодга ўтаверади ва яна бир кун шу аҳвол юзага келади. Чунки бундан манфаатдор кучлар ҳар доим мавжуд.


Хуллас, қирғин Халқаро тергов қилинмас экан, адолат ўрнатилмайди ва адолатсизлик яна норозиликка йўл очади – қирғин занжири узилмайди. Халқаро тергов! Мен бугун ана шундай талаб билан чиқаѐтганларни қўллайман ва бошқаларни ҳам шунга даъват этаман. Бунга эришилмас экан, барча гаплар, барча ҳаракатлар сувга оқади.(23 июн, 2010 йил). 99.Америка битта нуқтдан бошқарилмайди САВОЛ агреақ ,идэ роб миловаС .ака ригноhаЖ ралмолаС ‫׃‬ ѐзишни билмай шу саҳифага жойладим, шу афгонистонлик қиз хакида фикрингизни билмоқчиман иложи бўлса батафсилрок бу АҚШ ни Афгонистондан чикмаслик учун уйини ѐки бир баҳонаси эмасми олдиндан рахмат. (Ҳақиқатчи). ЖАВОБ‫ ׃‬Америка Ўзбекистон каби битта нуқтадан бир киши томонидан бошқариладиган давлат эмас. Балки минглаб нуқталардан туриб бошқариладиган системадир. Бир томонда президент, иккинчи томонда сенат, учинчи томонда вакиллар палатаси, тўртинчи томонда Олий суд, бешинчи томонда сайловчилар, олтинчи томонда бойлар, еттинчи томонда медиа, саккизинчи томонда лоббилар, тўққизинчи томонда ҳарбий индустрия, ўнинчи томонда ноҳукумат ташкилотлар, ўн биринчи томонда хавфсизлик хизматлари, ўн иккинчи томонда адвокатлар, ўн учинчи томонда диний жамоалар…ва ҳоказо ва ҳоказо.


Буларнинг биттаси қилган ишни иккинчиси билмайди ѐки бир-бирига деярли ҳисоб бермайди.

деярли

Матбуот фош этиб туради. Аксарияти ўзича мустақил. Кўпчилиги рақобатда. Манфаатлари деярли бир нуқтада кесишмайди. Шунинг учун бундай кичик нарсаларни истаган одам ѐки истаган гуруҳ ҳам қилавериши мумкин ва бунинг катта сиѐсатга дахли ҳам бўлмайди. (19 апрел, 2010 йил). 100.Қурол кўтарганнинг қисмати қурол кўтарганинг қўлида САВОЛ: Ассалому алейкум Жахонгир ака биз савол бераверамизу узингизни сурамаймиз. Ишларингиз соғликларингиз оила аъзолар умуман ҳаѐтингиз яхшими. Сизни рости таниганимга 5-6 ой булган эрсада ўз акамдек яхши кўриб қолдим (бу бор гап пахтамас !!!) негаки менга ҳакикатни сиз етказдингиз 20 йил уйкуда эканман. Рости шундан кейин Ўзбекистондаги ишларни куриб рости гап чидолмай кетяпман. Қани энди бирор имкони бор инсон менга снайпер винтовкасини бериб отиш сабокларини яхшилаб ўргатса иккиланмай каримовни пешонасидан отардим. Одам ўлдириш гунохлигини биламан лекин бу “одамхур” Каримовни ўлдириб гунох килишга тайѐрман (Оллох, кечиримли зот). Беъмани гап ѐзган булсам узр лекин мен шу ишга тайѐрман !!! (Ҳақиқатчи).


ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом. Раҳмат, ҳаѐтимиз жойида. Уйқудан уйғонмоқ ҳам хайрдур. Сизга хайр муборак! Мен 20 йилдан бери хавотир билан ѐзган нарса таассуфки бугун амалга ошди-Каримов ўзи ўлса ҳам режими қоладиган вазиятни яратди. Биз бунинг олдини ололмадик. Бугун энди битта Каримовнинг ўлими ҳеч нарсани ўзгартирайди. У 20 йил давомида 27-28 миллион одамни ухлатди ва улар сиз каби уйғонишлари учун яна анча вақт керак бўлади. Лекин бу минг йил дегани эмас, юз йил дегани ҳам эмас, эллик йил дегани ҳам эмас… Уйғониш ухлашдан осонроқ. Демак, Сиз кўрадиган ва сиз яшайдиган кунларда ўзгариш бўлади. Яратган лойиқ топган бўлса, биз ҳам буни кўрамиз. Қурол кўтарганнинг қисмати қурол кўтарганинг қўлида, унутманг.(21 октябр, 2010 йил). Қўрқманг! 101.Кейинги ҳам шундай бўлса-Худо ургани! САВОЛ:Қўрқиб кетдим, наҳот Каримов ўлсаям уни режимидан кутула олмаймиз, нахот бирор йўли йўк. Яна саволим уни ваколати қогозда 2014 йилда тугайди сизни


саройда якинларингиз бор булса бу Каримов 2014 гача ўлмасам деб яна бирор нарса уйладимикин хабарингиз йўқми мабодо ? (Ҳақиқатчи). ЖАВОБ: Қўрқиб кетманг. Агар “бугун Каримов ўлади ва эртага ҳамма нарса тузалади” десам, бу ѐлғондан қўрқиб кетсангиз бўлади. Олдин айтганим каби Каримов ўзидан кейин тезда тузалмайдиган “касаллик” яратди. Унинг бу “кашфиѐти” халққа жуда оғирга тушади. Шундай бўлиши олдиндан аѐн эди. Кимлардир буни билмасликка олдилар ва кимлардир кўрмасликка. Энди бу одамларни айблашдан ҳам фойда йўқ. Иш ишдан, ғишт қолипдан кўчди. Каримовдан кейинги ўзгариш Туркманистон моделига яқин бўлади. Гўѐ ўзгариш бўлмоқда, лекин ўлган ҳўкиз ўлганича ѐтибди. На тирилтириб бўлади ва на гўшти ҳалол. Демак, умид янгисидан. Янгиси эса қачон туғилади ва қачон етилади. Бу вақт олади. Дунѐ ва сиѐсат нуқтаи назаридан бу катта вақт эмас. Каримовнинг битта нияти бор. У ҳам бўлса, шу мансабда ўлгунча қолиш. Акс тақдирда ўзига нима бўлишини- у тахмин қила оладиган одам. Гап бугун Каримовдан кейин ундан ҳам баттароқ одам келмаслигининг олдини олишда.


Бугуни авлод шуни ҳам уддалай олмасак биздан кейинги авлод яна битта золимнинг ўлимини кутиб юришга мажбур қолади. (23 октябр, 2010 йил). 102.Бу ҳам золимга хизмат қилишдир САВОЛ:Ассалому алейкум ҳурматли Жаҳонгир ака. Агар сиздан Гитлер, Сталин ва Каримов шеър ѐзган деб уларнинг шеърларини таржима қилиш сўралса, буни бажарган бўлармидингиз? (Раззоқ). ЖАВОБ:Бундай ишни бажариш инсондан жуда ва жуда тубанлашишни, виждонсизликни талаб қилади. Дунѐда талантли инсонлар тиқилиб ѐтибди. Шоир деганнинг ҳам, шеър ѐзадиган одамнинг ҳам сон-саноғи йўқ. Агар муҳит ва шароит бўлса ҳар қандай одам ҳам шеър ѐза олади. Шундай экан, қотиллар ҳам, қабиҳлар ҳам бир нарсалар ѐзиши мумкин. Бир кун келиб Каримовнинг ҳам шеърлари пайдо бўлса, асло ажабланмайман. Саддам Ҳусайн ҳатто роман ва саҳна асарлари ҳам ѐзган. Инсон зотини паразит деб ҳисоблаган Ҳитлер ҳам бир нарсалар қоралаган. Қотилбоши Саталин ҳам, қўли қонга ботган Поночет ҳам… Бундай кимсаларнинг шеърини таржима қилиш уларга хизмат қилишдир. Чунки севмасдан туриб таржима қилиш мумкин эмас. Қонхўрни севиш эса, унга шерик бўлишдир.


Хуллас, шоирнинг ѐзгани эмас, унинг позицияси муҳим. Позицияси бўлмаган одам ҳар мақомга йўрғалайди‫ ׃‬қон тўкиши ҳам мумкин, қон ичиши ҳам мумкин. Золимнинг кимлигини билмасдан, уни танимасдан ѐзганини таржима қилса, балки узрга ўрин бор, лекин билиб туриб таржима қилиш тубан кетишдир. Мен 1990-1991 йилларда Каримовнинг баъзи нутқларини ѐзиб берганман. Лекин ҳаммаси демократик руҳда, эркинликка чорлов руҳида эди ва у ўзгартирмай ўқиб берарди. У пайтда Каримов ҳали золимлик мақомига минмаганди. Уни яқиндан таниганимдан кейин очиқ баѐнот бериб, бошқаларни ҳам огоҳликка чақирганман. Бугун эса, унинг бирор ѐзганини таржима қилиш ҳам унинг жиноятларини одамийлик деб қабул қилиш бўлади. Мана мен 1992 йилнинг бошида тарқатган Баѐнотдан баъзи сатрлар: “1.Ҳар қанча уринмайлик, Талабалар шаҳарчасидаги воқеалар ҳақида ошкора фикр билдирилишига йўл берилмагани; 2.Паркент воқеалари юзасидан тузилган комиссиянинг хулосаси сир сақлангани каби Талабалар шаҳарчасидаги фожеа юзасидан ҳам ўша услуб қўлланилаѐтгани; 3.Яна яккаҳокимлик, диктатура бошлангани, халқнинг оғир аҳволини енгиллатиш ўрнига фақат ваъдалар бериш, алдаш билан банд бўлинаѐтгани;


4.Сиѐсатда барқарорлик йўқлиги, миллий бирлашув ҳақида тинимсиз гапирилгани ҳолда амалда тескарисини қилиб, низо-адоват келтирилиб чиқарилаѐтгани; 5.Кадрларни танлашдаги жиддий хатолар, бу борадаги ўпирилиш, раҳбар кадрларга ишончсизлик, уларни асосан шахсий садоқатига қараб танлаш, қобилияти, билими эътиборга олинмаѐтгани; 6.Маҳаллийчилик иллатининг илдизига сув қуйиш, одамларни бир-бирига қарши қўйиш касалини даволаш ўрнига авж олдирилаѐтгани; 7.Халқ тақдири ва келажаги билан шуғулланиш ўрнига икрчикирлар, қувғинлар, инсон ҳуқуқларини топташ билан банд бўлинаѐтгани; 8.Мухолифатдаги партия, ҳаракат ва уюшмаларга нисбатан минбарлардан яхши гап айтилиб, амалда улар таъқиб қилинаѐтгани; 9.Халқнинг аҳволи кун сайин оғирлашиб бораѐтгани, бунинг олдини олиш учун аниқ дастур йўқлиги. 10.Миллатвакилларининг эркин баҳслари, бор гапни айта олишлари учун шароит яратилмагани ва аксинча оғир, носоғлом вазият вужудга келтирилгани, фикрлар, таклифларга эътибор қилинмаѐтгани… Ана шу ва бошқа сабабларга кўра, ҳукумат таркибидан чиқаман ҳамда ўзимни унга нисбатан мухолифатда, деб ҳисоблайман. Ҳукумат таркибида туриб, бу иллатларга қарши кураш йўлини топмадим. Ҳукумат аъзолари учун йўллар берк ва очилмасдир…”(“ИАК” китобидан). 1992 йилнинг февралида менинг бу қўлда кўпайтириб тарқатган баѐнотимни “ЭРК” газетасининг биринчи


саҳифасига жойлаштиришган, лекин цензура баѐнотни олиб қолиб, сарлавҳасини унутгани учун газета “Телевидение раҳбари истеъфо берди” деган мақоласиз сарлавҳа билан чиққанди. Лекин баѐнотим қўлба-қўл бўлиб кетганди.(25 октябр, 2010 йил). 103. Демократия нима? САВОЛ‫ ׃‬Жаҳонгир ака, Сиз ѐзувларингизда демократия деган сўзни жуда кўп ишлатасиз. Лекин демократия куфр эканлигини билмайсизми? (Валломат). ЖАВОБ‫ ׃‬Валломат бўлсангиз исмингизни нега очиқ ѐзишдан қўрқасиз, ахир саволингиз жаллод Каримов ҳақида эмаску? Майли, шундай бўлсада жавоб берайин. Парвардигор ўз бандалари, яъни халифларини эркин қилиб яратган ва уларга ўзларини ўзлари бошқариш ҳуқуқини берган. Ана шу ўзини ўзи бошқариш дегани – демократия деганидир. Демак, демократияни куфр дегувчилар Яратганга исѐн қилишмоқда. Бундайлар бошқариш ҳуқуқини халқдан ўз қўлларига олиш, ҳукуматга осонгина эгалик қилиш каби хомхаѐлда бўладилар. Яратган бундай исѐнчиларга нисбатан жуда ғайюрдир. Шундай экан, бундайлар ўз жазолари билан ўзлари юзма-юздирлар. Биз фақат уларга Ўзи инсоф берсин деймиз.


Бугунги кунда ҳамма ѐмонликларни, ахлоқсизлик ва очиқсочиқликларни ҳам демократия деб одамларни қўрқитадиганларнинг мақсади ўз исѐнларини алдов пардаси билан бекитишдан бошқа нарса эмас. Буни англаш учун олдин бугунги демократик тузумларга бир назар солинг. Масалан, АҚШ мисолида. Бу ерда икки партия бор. Ҳар иккаласи ҳам халқ бошқарувини истаган демократларнинг партияси. Фақат биттасининг номида бу сўз бор. Иккинчисида эса бу сўзнинг “укаси”- “республикачи” деган калима бор. Демократлар партияси либерал, социалистик, коммунистик қарашдагиларнинг тўдаси. Кейинги пайтда уларнинг ораларида ҳам диндорлар алоҳида оқимга айланмоқда. Ахлоқсизлик, очиқ-сочиқлик кўпроқ шу партия атрофидадир. Республикачилар партияси муҳофазакорлар, яъни консерваторлар партияси бўлиб, у ҳам ичида уч оқимни бирлаштиради. Радикал диндорлар, социал қарашларни тутган диндорлар ва ўрта қарашдаги диндорлар. Бошқача айтганда ҳар икки партиянинг ўнг ва сўлчилари бор. Ўнгдагилар ўта диндор ва сўлдагилар ўта либерал. Кўрдингизми, сиз ва биз демократия дер эканмиз аввало ўзимиз қаерда турганимизни билишимиз керак. Масалан, мен муҳофазакор демократларнинг ўрта бўғинини қўллайман. Чунки улар яратганга содиқлик, оилани сақлаш, фарзандлар тарбияси, жамиятда ахлоқни устивор қилиш,


адолат тантанаси ва қадриятларга соҳиб чиқишга тарафдор. Хўш, бунинг нимаси ѐмон? Мен ҳам Худога ишонаман, оилага ишонаман, ахлоқсизликка қаршиман, адолат тантана қилсин дейман, қадриятларни эъзозлайман. Яратганнинг ўзи берган ақлим бор ва бир нарсани гапириш, ѐзишдан олдин ўзим ўқиб, таҳлил қилиб кейин тўхтамга келаман. Раҳматли Боймирза Ҳайит “Мия бир парча эт, ишлатмасангиз этлигича қолади. Кимдир сизга мия бўлиши керак эмас, ўз миянгизни ишлатинг” дер эдилар. Бу эса инсонга бошқаларнинг алдовини олдиндан сезиб қолиш, ниятлари бузуқлигини англаш каби ҳисларни беради. Ўшанда сизни алдайдиган кимсаларга ишонмайсиз, уларнинг тўмтоқ ақли билан эмас, ўз ақлингиз билан иш тутасиз ва нияти бузуқларни ўзингизга ошно тутмайсиз. Менинг демократиям шу. Буни кўнглимга Яратганнинг ўзи солган деб биламан. Чунки ундан қудратли куч йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.(12 апрел, 2012 йил). 104.Савоб сўқмоғи САВОЛ‫ ׃‬Лидерликка даъвогар бўлмасангиз, сиѐсий ташкилотларга кирмасангиз, Ўзбекистонга қайтиб мансаб олишни истамасангиз вақтингизни аямай саволларга жавоб бераверишнинг Сизга нима қизиғи бор? Бу менга жумбоқ бўлиб қолмоқда. Шу жумбоқни ечишда ѐрдамлаша олмайсизми? (Тоҳир).


ЖАВОБ‫ ׃‬Биласизми, савол савобга етаклайдиган сўқмоқдир. Бирор даврада ўтирсангиз, кузатинг, ҳаммага ҳам савол берилмайди. Кимки мантиқлироқ ѐки кутилмаган бир гап айтса, ҳамма ўша томонга қайрилади ва бир нарсаларни сўрай бошлайди. Келаѐтган саволларга ана шу нуқтаи назардан қарайман. Бошқача айтганда, ўзимни сабабчи деб биламан. Демакки, нимадир деб қўйдим ва бу савол уйғотмоқда. Бу биринчи сабаб. Иккинчи сабаб эса, билганларимни, ҳаѐтий тажрибамни ўзим билан олиб кетишни эмас, кимлар биландир ўртоқлашишни истаганимдир. Ва ниҳоят учинчи сабаб, дунѐдаги, атрофдаги воқеаларга бефарқ қололмаганим. Электрон манзилимда “САВОЛЛАР” деган “папка” очганман. Келган саволларни шу “папка”га “кўчираман”. Баъзилар хафа бўлиб, қайта-қайта ҳам ѐзишади. Уларга доим узримни айтиб қўяман. Лекин айрим саволларга дарҳол жавоб бергим келмайди. Айримлари юзасидан бир нарсалар ўқишим талаб этилади. Баъзан кайфият ва баъзан вақт ѐки масъулият ундаб шу “папка”ни очаманда саволлар ичидан биттасини танлаб, жавоб ѐзаман. Баъзан эса худди дилимдагини уқиб турган каби битта савол келиб қолади ва уни “папка”га отмасдан дарҳол жавоб ѐзиб қўя қоламан. Савоб иш қилиш учун кўчага чиқиб, гадой қидириб юриш керак эмас. Ҳар қандай яхши ниятли иш ҳам агар Яратганнинг ўзи хоҳласа, унинг наздида савобдир.


Баъзан жавобларим фойда қилганини ѐзишади. Бундай эътирофлар кўнглимга “Балки шу ишим савобдир” деган туйғуни солади. Албатта ранжитадиган саволлар ҳам бўлади. Ҳамма саволларга жавоб беришим ѐқмайдиганлар ҳам бор ва улар мени бошқа соҳаларга аралашишда айблайдилар. Уларга “Жуда қулай имконингиз бор, сайтимни очманг” деб жавоб қиламан. Кўрдингизми, барибир жавоб қилиш керак. Лекин бугун Сизнинг саволингиздан фойдаланиб, ўн йилдан бери яхшими-ѐмонми менга савол йўллаганларга чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки улар мени савоб сўқмоғига бошлашдек хайрли иш қилганлар.

2010-2012 Вашингтон

САВОБ СЎҚМОҒИ  
САВОБ СЎҚМОҒИ  

Mulohazalar

Advertisement