№40 2014 йил октябрь

Page 1

www.vatandosh.com www.vatandosh.uz

V

ATANDOSH

The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 20 октябрь, № 40

4-бет

Пенсильвания штатида “Ватандош“ шўъбаси очилди Хаста тил — 2-бет Тил ойлиги — 5-бет Ўзбек тили муаммолари — 12-бет

Сайлов — 2014:

ОВОЗ БЕРАСИЗМИ? 5-бет

Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna

Реклама: (212) 372-3050


2

VATANDOSH

МУҲАРРИР МИНБАРИ

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

Vol. 40 Monday, October 20, 2014 Publisher: Farhod Sulton Editor-in-Chief: Behzod Mamadiev

Ўзбек, ўзлик ва

ХАСТА ТИЛ Она тилимиз хаста одамга ўхшайди. Ёки номи улуғ, супраси қуруқ одамга. Бу ўзбегим ўзбекка нарса сотса, эълонни ўрисча ёзади. Ўзбекистондаги рус мактабига қатнаган икки ўзбек ўзаро ажнабий тилда гаплашади. Ваҳоланки, ота-онаси ўзбек. Ўзбеклар орасида туғилиб ўсган. Руслар юртига, эҳтимол, умрида ҳали қадам қўймагандир... Уларни қўя турайлик. Ўзимизнинг жайдари ўзбеклар-чи? Интернетда ўзбекчани саводли ёзадиган одамни кўрсам, қувониб кетаман. Худди йўқотган нарсамни топгандек. Нега энди ўзбек тилида бехато ёзадиган одам ё журналист ёки филолог бўлиши керак? Нега бошқа касб эгалари (олим маълумот соҳиблари!) ўзбек тилида бир қоғоз нарсани ғиж-ғиж хатосиз ёза олмайди? Домламиз бизга, бир бет ёзувда еттита хато чиқса, “икки” қўйилади, дерди. Бу қоидага риояга қиладиган бўлсак, “икки” эмас, “бир” оладиганлар кўпроқ чиқса керак, деб қўрқаман. Бир эмас, икки эмас, нақд ўн бир йил (ҳозир ўн икки йил) она тилимизни ўргандик-а?! Қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, олий ўқув юртларига киришда, албатта, ўзбек тилидан имтиҳон топширамиз. Ҳатто ўрис мактабларида, ўрис миллатидагиларга ҳам ўзбек тили ўргатилади. Бошқа қайси фан ёки тилни бунча кўп ўқиймиз? Синфдан синфга, сўнг олий ўқув юртига, ундан кейин эса катта ҳаётга ўтаётган чаласавод кадрлар нега шу пайтгача ўзбек тили имтиҳонларидан йиқилмаган? Демак, муаммонинг боши му-

аллимларда. Таълим берувчиларнинг ўзи таълимга муҳтож. Ўқитувчиларни етиштириш билан шуғулланувчи педагогика олийгоҳлари муаллимларини қайта ўқитиш керак. Ё адабий тилимиз оғзаки тилдан узоқлашиб кетдими, деб ўйлайман баъзан. Бу ўйда катта ҳақиқат борлигига кейинги пайтда кўп амин бўляпман. Китоб ва ойномалардан тортиб, радио ва ойнаижаҳонгача, тилимизда сунъийлик сезилади. Ўзимизни сўз билимдони қилиб кўрсатишга уринсак керак, сўзларнинг ўта бадиийсини, жумлаларнинг эса мураккабини танлаймиз. Гўзаллик – соддаликда, деган содда қоидани унутганмиз. Демак, халқнинг саводсизлашиб боришида маънога эмас, сўз ўйинига кўп этибор бераётган биз журналисту ёзувчиларнинг айби катта. Ёзувчиларни, имло талабини қўя турайлик. Оғзаки тилимизчи? Қай биримиз соф ўзбек тилида равон гапираман, дея мақтана оламиз? Тўлиқ она тилида гапиришни қасд қилса, миясига айрим сўзларнинг аввал русчаси ёки инглизчаси (АҚШдагилар учун!) келмайдиган

миллатдошимиз борми? Йўқ, десам ёлғончи бўлмасам керак. Бунақада тилимиз ўлмайдими? Ўлик тиллардан бирига айланмайдими? Афсуски, бу кетишда ўлиши аниқ, ўлик тилга айланиши шубҳасиз. Ўзи ўлмасдан олдин тили ўлганлар озми?! Хорижда улғаяётган фарзандларимизни гапирмаса ҳам бўлади. Уларни (деярли) бой бериб бўлдик. Тилни унутмаслик ҳақида нега бунча қайғуряпмиз? Глобал дунёда тор доирадан чиқиб, барча халқлар тили ва маданиятини ўзлаштирсак, нима қилибди, деб эътироз билдирувчиларга айтадиган гапим шу: Сиз глобал биродарлик сифатида кўраётган бу дунёда аслида кучсиз маданиятлар кучли маданиятларга ем бўлмоқда. Ўз маданиятингиз, тилингизни унутиб, атрофингиздагилардан бирига айланишга розимисиз, демак, сиз таслим бўлдингиз. Бориб-бориб, Ўзбекистоннинг, ўзбек маданияти ва урф-одатларининг сизга заррача қизиғи қолмайди. Фарзандларингизга ўтганда эса, сўнгги ришта ҳам узилади. Чунки хорижда туғилган ўғлингиз ёки қизингиз учун океанортидаги Ўзбекистон дея аталувчи масканнинг курорт жойдан бошқа ўзига жалб қилувчи қандай жозибаси бўлиши мумкин? Тилингизни, динингизни ва аслингизни унутган бўлса?! Сиз шунга розимисиз, Ватандош? Беҳзод МАМАДИЕВ, “Vatandosh” газетаси бош муҳаррири

“ВАТАНДОШ”ГА ОБУНА БЎЛИНГ

Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин!

TO ADVERTISE IN “VATANDOSH”, PLEASE CALL:

www.vatandosh.uz/obuna

(212) 372-3050

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

Managing Editor: Shohruh Kenjaev Deputy Editors: Murod Gafurov Nilufar Salimova Board Members: Jo’ra Bo’tako’z Narhudja Sadikov Hikmat Sulton Abdulmalik Ahmedov Farog’at Zokirova Dilshod Zokirov Asqar Ubaydullaev Mansur Jumaev Partner Organization: Vatandosh Uzbek-American Federation Editorial and Executive office: 2667 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11235 Phone: 212-372-3050 Web: www.vatandosh.uz Email: info@vatandosh.com

All materials in this newspaper have been copyrighted and are the exclusive property of Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the due consent of the publisher. The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily reflect the editors’ point of view. We are not responsible for content of advertisements and products and establishments advertised in Vatandosh.

ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА: Биз билан ижодий ҳамкорлик қилишни истайсизми? «Vatandosh»боп мақола ва асарларингиз борми? Ижодий ишларингизни ҳамда ҳамкорлик бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни info@ vatandosh.com орқали бизга йўлланг.


VATANDOSH

ЯНГИЛИКЛАР

Пахта толасини сотиш бўйича 1 миллиард долларлик битим имзоланди

Тошкент шаҳрида 13-14 октябрь кунлари бўлиб ўтган ярмаркада 580 минг тонна Ўзбекистон пахта толасини сотиб олиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича эса бир миллиард АҚШ долларидан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди. Пахта ярмаркасида қарийб 50 мамлакатдан мингдан ортиқ ишбилармон доира вакиллари, экспертлар ва мутахассислар қатнашган. Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси прогнозларига кўра, Ўзбекистон 2014/2015 йилларда пахта экспортини 2013/2014 йилдагига қараганда 15 фоизга камайтиради. Ўзбек пахтасининг 39 фоизи Бангладешга, 25 фоизи Хитойга, 7 фоизи Жанубий Кореяга экспорт қилинади. “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси маълумотларига кўра, 2014 — 2020 йилларда республика текстиль саноатини модернизация қилишга 1 миллиард доллар йўналтирилади. Янги қабул қилинган дастурга биноан, 2020 йилга бориб мамлакат пахта толасини қайта ишлаш 44 фоиздан 70 фоизга чиқарилади. Натижада текстиль маҳсулотлари экспорти 800 миллион доллардан 1,5 миллиард долларга етказилади. Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистон ҳар йили 3,5 миллион тонна атрофида пахта хомашёси, 1-1,2 миллион тонна пахта толаси етиштиради..

“Airbus Group” вертолёт етказиб бериш бўйича шартномани бажара олмади

Германия ҳукумати Airbus Group компаниясининг Ўзбекистонга бешта ҳарбий вертолёт етказиб беришга доир битимини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги ўз манбасига таяниб хабар

тарқатди. Airbus Group компанияси 2014 йил охирига қадар Ўзбекистон қуролли кучларига 5 та EC645 T2 русумидаги кўпмўлжалли ҳарбий вертолёт етказиб беришни режалаштирган. Хабарда айтилишича, Германия ҳукумати вертолётни йиғиш учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлар экспортини тўхтатиб қўйган. Шунинг учун ҳам лойиҳани амалга ошириш имкони бўлмаган. Хабарда Германия ҳукуматининг ушбу қарори сабаблари келтирилмаган. Ўзбекистон интернет нашрларининг ёзишича, Airbus компаниясининг вертолёт ишлаб чиқарувчи Франция бўлими Ўзбекистонга Cougar русумидаги 6 та транспорт вертолётини, 10 та Fennec енгил вертолётларини етказиб бера олмаган. Airbus Group бош директори Том Эндерснинг айтишича, ушбу вертолётлар учун эҳтиёт қисмларнинг бир қисми Германияда ишлаб чиқарилади. Мамлакат ҳукумати ушбу эҳтиёт қисмларнинг экспортини маъқулламаган. Натижада ушбу вертолёт русумлари бўйича буюртмалар бажарилмасдан қолган. Хабарларда қайд этилишича, шартноманинг умумий қиймати 180 миллион долларга тенг бўлган. Сиёсий экспертларнинг фикрича, ушбу шартнома ижроси тўхтаб қолиши ҳеч қандай сиёсий мазмунга эга эмас. Яъни битимнинг тўхталиши Ўзбекистонга бўлган муносабатни англатмайди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14-15 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германияда сиёсий музокаралар олиб борди.

“Toyoko-inn” ҳамёнбоп меҳмонхоналар тармоғи барпо этилиши мумкин

Ўзбекистонда Япониянинг “Toyokoinn” арзон меҳмонхоналар тармоғини барпо этиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, “Ўзбектуризм” миллий компанияси томонидан бу борада музокаралар олиб бориляпти. Хабарларда айтилишича, Ўзбекистон меҳмонхона тармоғига чет эл инвестицияларини жалб этиши зарур. Ҳозир республикада сайёҳлик мавсуми авжига чиққан пайтда чет эллик меҳмонлар туриши мумкин бўлган ҳамёнбоп ва сифатли меҳмонхоналар ва хостеллар тармоғи мавжуд эмас. Шу муносабат билан хорижлик ҳамкорлар, хусусан, “Toyoko-inn” меҳмонхоналар тармоғи билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

Ҳозирги пайтда мамлакатда 50 мингдан зиёд ўринга эга бўлган 500 дан ортиқ меҳмонхона, мотель ва кемпинглар сайёҳларга халқаро стандартлар бўйича хизмат кўрсатмоқда.

Голливудда Амир Темур ҳақида фильм суратга олинади

Голливудда Амир Темур ҳақида жангари фильм ишлаш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақида “Подробно” ахборот агентлиги Россия оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, фильм россиялик ва америкалик инвесторлар томонидан молиялаштирилади. Ушбу фильм ҳақида россиялик тадбиркор Андрей Поклонский маълум қилган. “Биз ҳозирда Амир Темур каби тарихий шахс ҳақида кенг миқёсли фильмни тайёрлаяпмиз. Голливуд ижодкорлари сценарийси асосида суратга олиниши кутилаётган мазкур фильм одамларни ўзига жалб қиладиган сюжетга бой бўлади, кучли характер эгаларини кўрсатиб беради, жиддий драматизмни тасвирлайди”, — деди у. Хабарда айтилишича, Амир Темур ролига ҳозирча Ҳью Жекман номзоди кўриб чиқилмоқда. Фильмни америкалик режиссёр суратга олади. Ҳозирда ушбу номзод қидирилмоқда. Фильмни суратга олишга голливудлик продьюсер Ральф Уинтер (“Икс одамлар”, “Маймун одамлар”, “Фантастик тўртлик”) қизиқиш билдирган. Хабарда қайд этилишича, фильмда Амир Темурнинг туғилиши ва етук саркарда бўлиб камол топиши ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмнинг асосий воқеалари Темурнинг рус ерига бостириб бориши ҳақида бўлади. Айрим манбаларга кўра, фильмда Амир Темурнинг Русь заминини вайрон қилмаслиги сабаблари ҳақида сўз боради. Фильм қачон суратга олиниши ва унга қанча маблағ сарфланиши хусусида ҳеч қандай ахборот йўқ.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” қўшимча ҳақ жорий қилди

3

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2014 йилнинг 1 октябридан йўловчиларнинг юкини ташиш қоидаларига ўзгартишлар киритди. Бу ҳақида миллий авиакомпания сайтида хабар берилган. Хабарда айтилишича, ушбу санадан эътиборан теле-, видео- ва радиоқурилмалар рўйхатга олинган ҳамда қиймати (нархи) кўрсатилган ҳолда ташилади. Айни вақтда, йўловчидан қурилманинг кўрсатилган қийматидан 10 фоиз миқдорида қўшимча тўлов ундирилади. Агар йўловчи юкни расмийлаштириш жараёнида юқорида қайд этилган қурилмаларнинг нархини кўрсатмасдан, рўйхатга олишдан ва тегишли тўловларни тўлашдан бош тортса, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ушбу юкнинг бутунлиги учун жавобгарликни ўз бўйнига олмайди. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўз ахборотида ушбу янгилик нима сабабдан қабул қилингани, шунингдек, 1 октябрдан жорий этилган ушбу янгилик оммага нима учун 5 октябрда эълон қилинганига аниқлик киритмаган. Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 1 октябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиацияси ҳаво кемалари йўловчиларининг, пассажир аъзоларининг қўл юкларида олиб ўтилаётган радио, аудио-видеотехника, ноутбуклар, планшет ва мобиль телефонлар авиахавфсизлик бўйича текширувдан ўтказилишини маълум қилган эди.

Россиянинг “РБК” телеканали Ўзбекистон кабель телевидениесидан “ўчирилди”

Ўзбекистондаги кабель телевидениесининг абонентлик пакетидан Россиянинг иқтисодий мавзуларни ёритиб борадигани “РБК” телеканали чиқариб ташланган. Podrobno ахборот агентлигининг хабар беришича, Turon Telecom провайдери вакили ушбу ҳолат профилактика ишлари билан боғлиқлиги ва вақтинча кузатилаётганини маълум қилган. “Ҳамкор ТВ” кабель телевидениеси вакили ҳам “РБК” техник сабабларга кўра амалдаги пакетларда йўқлигини қайд эган. Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат бутун Ўзбекистон бўйича кузатилаётир. Хабарда қайд этилишича, Россия телеканали фақатгина кабель телевидениесида йўқолиб қолган, холос. Рақамли телевидениеда бу борада муаммолар йўқ.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

«Vatandosh»


4

VATANDOSH

ХАБАРЛАР

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

Элчи ватандошлар билан мулоқот қилди Ўзбекистон Республикасининг Вашингтондаги элчихонасида Жаҳон банки, “Америка овози” телерадиокомпанияси ўзбек хизмати, “Ватандош” жамоаси, шунингдек, АҚШ бизнес тузилмаларида ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашув ташкил қилинди. Унда, аввало, шу йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловда Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимиз иштирокини таъминлаш, шунингдек, ватандошлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, консуллик хизмати фаолияти бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ғуломов Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги

ўзгаришлар, парламент сайловларининг мамлакат ижтимоий-сиёсий аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Масалан, сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган ёки бир хил депутатлик ўрнини қўлга киритган сиёсий партиялар Бош вазир номзодини таклиф қилиши мумкин. Айни пайтда Бош вазирга ишончсизлик вотуми — лавозимидан озод қилиш таклифи ҳам илгари сурилиши мумкин. Бахтиёр Ғуломов парламент сайловларида фаол қатнашишга чақирди. Шуни айтиш керакки, сиёсий партиялар сайловга 45 кун қолгунга қадар ўз

номзодларини тақдим қилиши лозим. Учрашувда билдирилган фикрлар, саволлардан келиб чиқиб, элчихона ва консуллик ходимлари шу йилнинг ноябрь ойида Нью-Йоркда ўзбекистонликлар билан учрашув ўтказилиши мумкинлигини маълум

қилишди. Тадбир сўнгида ўзбек миллий таомларидан тортилди. “Ватандош” жамоаси бундай мулоқотлар бардавом бўлишига умид билдириб, элчихонага ташаккур билдиради.

Пенсильвания штатида “Ватандош“ шўъбаси очилди

Америкада ўзбеклар жамоаси кенгайиб борар экан, жамият ҳаётида ватандошларнинг бирбирларига ёрдам бериш бўйича эҳтиёжи ортиб бормоқда. Буни Пенсильвания штатида ташкил этилган ватандошлар сайли мисолида ҳам кўриш мумкин. 200 нафарга яқин ҳамюртларимиз йиғилган мазкур сайилда ватандошлар ўзаро фикр алмашишди, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, ўзбеклар жамоатчилигининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинди. Дастурхонга ош, шашлик сингари миллий таомлар тортилди, ёш болалар учун миллий ўйинлар ташкил қилинди. Шунингдек, тадбир давомида Пенсильвания штатидаги ватандошлар “Ватандош” Ўзбек — Америка жамиятининг шўъбасини очиш таклифи билан чиқди. “Ватандош” Ўзбек — Америка жамияти кенгашининг бир қатор аъзола-

ри тадбирда қатнашиб, жамиятнинг аҳамияти, уни қандай ташкил этиш керак, эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар ҳақида фикр алмашди. Тадбирда жамиятнинг очилиши ҳақидаги фикр ва режалар яхши қабул қилинди. Яқин кунларда “Ватандош” Ўзбек — Америка жамиятининг Пенсильвания шўъбаси ижро кенгаши тузилади, уларнинг алоҳида банк ҳисоблари бўлади. Шуни қайд этиш керакки, “Ватандош” федерация шаклида ташкил қилинганининг мақсади ҳам Американинг турли штатларидаги ватандошларимиз билан фаол иш олиб бориш, фаолиятимизни у ерларда ҳам изчил давом эттиришдир. Шу ўринда жамиятимиз Лутфулла Саъдуллаев, Акмал Холбоев ва тадбирни уюштиришда бош-қош бўлган бошқа ватандошларимизга ташаккур билдиради.

АҚШда Ўзбекистон парламенти сайлови учун иккита сайлов участкаси ташкил қилинади Шу йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Ҳозирги кунда сайлов участкаларини ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, сайловлар учун Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномаси билан тузилади. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида ташкил этилган тадбир-

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

да қайд этилишича, Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида сайлов участкалари ташкил қилинади. Сўнгги маълумотларга кўра, улар Вашингтондаги элчихона ва Нью-Йоркдаги бош консулхона ҳудудида ташкил қилинади. Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, ушбу сайлов участкалари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги яқинидаги сайлов округлари таркибига киради. Тадбирда мазкур сайлов участкалари фаолияти ҳақида, умуман, чет элда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқларини рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.


VATANDOSH

ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

5

Ўзбекистонда сайлов яқинлашмоқда:

Овоз берасизми? Ўзбекистонда шу йилнинг 21 декабрь куни парламент сайловлари бўлади. Чет элда юрган фуқаролар ҳам овоз беришлари мумкин. Лекин бунинг учун улар консуллик ёки элчихонага боришлари керак. Узоқдан туриб овоз бериш имконияти мавжуд эмас. Бугун хорижда яшаётган ҳар бир ўзбекистонликка қуйидаги саволларим бор: Сайлов сиз учун қанчалик муҳим? Овоз бермоқчимисиз? Номзодларни биласизми? Билсангиз, улар қандай ваъдалар бермоқда? Чет элда ишлаб, ватанидаги оиласини боқаётган миллионлаб ўзбекистонликлар ҳақида улар нималар дейишаяпти? Бу борада оғиз очаётганлар борми ўзи? Партиялар ва уларнинг платформалари ҳақида нима биласиз? Олий Мажлис ишини кузатасизми? Ўзбекистонда қонунчилар фаолиятини қандай баҳолайсиз? Узоққа бормайлик, сўнгги йиллардаги қонунчилик ҳақида қандай фикрдасиз? Сенат нима билан шуғулланади, биласизми? Қонунчилик палатасида қанча аъзо бор ва улар қандай сайланади? Ҳозир сиз яшаётган давлатда Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллиги борми? У eрга ҳеч борганмисиз? Сизга қандай муамола қилишган? Ишингиз битганми?

Ўзбекистоннинг чет элдаги фуқароси сифатида консулликда доимий ёки вақтинча рўйхатда туришингиз мумкин. Буни биласизми?

Ҳамма нарса, барибир, давлатга, унинг тизимларига ва ўз овозингизга нисбатан ишончга бориб тақалади, шундай эмасми?

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига кўра, Вашингтон ва НьюЙоркдаги консулликлар сайлов округи вазифасини бажаради ва Ўзбекистонда расман тан олинган партияларнинг ҳар биридан биттадан номзод кўрсатилади. Номзодларнинг кимлиги ҳали аниқ эмас. Партиялар чет элдаги ўзбекистонликлар овозини олиш

учун тарғибот ишлари олиб боришини тасаввур қилиш қийин. Ё шундай ҳаракат борми? Фуқаро нима учун овоз беришим керак деб ўйлаши табиий. Ўзбекистонда яшамаётган бўлсам, қолаверса, ҳозирги депутатлар ўзи нимани қотираяпти? Ўзбекистонликларнинг дарди, фикр-қарашларидан келиб чиққан ҳолда, масалан, Флорида ёки бошқа бирор штатда яшаётган юртдошнинг Вашингтон ёки Нью-Йоркка келиб, Олий Мажлисга мана бу одам сайланишини хоҳлайман, деб овоз бериб кетишини тасаввур қилиш қийин. Ё борми шундай ниятда юрганлар? Узоқ-яқин штатлардан келиб консулликда ишини битира олмай хуноб бўлиб кетаётганлар кўплигини эса биламиз. Яқинда элчихонада кечган давра

суҳбатида Вашингтон ва Нью-Йоркда яшаб-ишлайдиган ёшлар консул ва бошқа дипломатларни саволларга кўмиб ташлади. Консул Сирожиддин Яхшиликовнинг айтишича, ҳужжатлар, хусусан, паспорт алмаштириш билан боғлиқ жараён осонлашиб бормоқда ва кўп ишни интернет ва электрон почта орқали битириш бўлади. Бирор ҳужжат учун мурожаат қилаётган одам, аввало, сайтга кириб, нима зарурлигини билиб олсин ва консулликка тайёр ҳолда келсин, дейди у. Узоқ жойдан «ишим бир кунда битар» деб таваккал қилиб келиш ақлдан эмас. Гапнинг пўскалласи - биометрик паспорт олишнинг энг маъқул йўли ҳамон ватанга бориб келишдир. Консулхона орқали олиш учун аввал доимий яшаш жойингизни чет элга кўчиришингиз керак. Ана ундан кейингина янги паспорт учун ҳужжат топшира оласиз. Сайлов ва сизнинг овозингизга қайтадиган бўлсак, дипломатларнинг тушунтиришича, элчихонанинг вазифаси - чет элда юрган фуқаро овоз бермоқчи бўлса, шароит яратиб бериш. Овоз бериш ёки бермаслик эса фуқарога ҳавола. Сайловда қатнашмаслик жиноят эмас, қатнашиш - ҳуқуқ ва бурч. Ҳуқуқдан фойдаланиш ва бурчни адо этиш ўзимизнинг ишимиз. Фойда ва зарарини эса бутун жамият кўради.

Навбаҳор ИМАМОВА, журналист

“Ватандош” жамияти ўзбек тили ойлигини ўтказиш ташаббуси билан чиқди Маълумки, сўнгги йилларда чет элга кўчиб кетаётган ўзбекистонликларнинг сони изчил ортиб бормоқда. Ўзга мамлакатларда узоқ муддат яшаётган ватандошларимиз орасида эса хорижий тилни ўрганиш эвазига ўз она тилини унутиб бораётганлар, афсуски, учраб турибди. Бу миллат ва ватан ўртасидаги риштанинг узилишига олиб келади. Миллий урф-одатларимиз, маънавиятимизнинг йўқолишига, ўзликнинг бой берилишига сабаб бўлади. Шу боис бундай салбий тенденциянинг олдини олиш мақсадида АҚШдаги “Ватандош” ЎзбекАмерика жамияти хорижда истиқомат қилувчи ватандошларимизни ва ўзбек тилида иш юритувчи нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситаларини интернет орқали оммавий “Ўзбек тили ойлиги”ни ўтказишга чақиради. Жамият вакилларига кўра, ҳар йилнинг октябр ойини ушбу ҳаракатга қўшилувчи барча

томонлар ўз сайтлари ёки тадбир-маросимлари орқали “Ўзбек тили ойлиги” бошланганини эълон қилса ва тилнинг аҳамияти, ўзбек адабиёти, тил муаммолари ва уларни бартараф этиш каби мавзуларда қатор мақолалар, интервьюлар, давра суҳбатлари ва бошқа турдаги ахборот материаллари тайёрлаб, ўқувчиларга етказиши керак бўлади. Жамият ушбу ҳаракатга қўшилиш истагида бўлганларни ва уни қўллаб-қувватлайдиганларни, биринчи навбатда, ушбу ойликнинг мукаммал режасини тузиб чиқишга таклиф этган. Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонун 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган. Ушбу ташаббус бўйича фикрмулоҳазаларингиз ва таклифларингиз билан сайтимиз, фейсбукдаги саҳифамиз орқали қатнашишингиз мумкин.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


6

VATANDOSH

ТАҲЛИЛ

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

“Газпром” Ўзбекистондан газ харид қилишни нега тўхтатмоқда? Маълумки, Россия оммавий ахборот воситаларида “Газпром” компанияси яқин вақтлар ичида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Туркманистон ва Ўзбекистондан табиий газ харид қилишни тўлиқ тўхтатиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди. “Газпром” компаниясининг ташқи иқтисодий фаолият департаменти бошлиғи Павел Одеровнинг айтишича, қаердаки газ харидини оптималлаштириш имкони бўлса, ушбу чорага қўл урилади. Қаердаки шартномавий мажбуриятлар бўлса, компания ўз мажбуриятларини бажаришда давом этади. Компания Ўзбекистон ва Туркманистондан газ харид қилишни тўхтатишни режалаштирмоқда. Аммо буни амалга ошириш учун ҳукуматлараро имзоланган шартномаларни бекор қилиш керак бўлади. Павел Одеровнинг айтишича, ҳозирги кунда ушбу шартномаларни бекор қилиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда. “Газпром”нинг исми ошкор қилмаган вакили қайд этишича, Марказий Осиё гази жуда қимматлашиб кетди. “Газпром” 2013 йилда Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжондан 30 миллиард метр куб газ харид қилган. Бунда ҳар 1000 метр куб газнинг нархи ўртача 275,8 долларга айланган. Компания ўтган йили 478,4 миллиард куб метр газ қазиб олган. Жорий йилда бу кўрсаткич 15,4 миллиард метр кубга камайиши мумкинлиги айтилмоқда. “Газпром” компанияси бош директори Алексей Миллернинг айтишича, Марказий Осиё газини етказиб беришда ҳар йили узилишлар бўлиб туради. “Шуни олдиндан аниқ айтиш мумкинки, ушбу ҳудуд газ етказиб берувчиларидан келаётган қишда ўнлаб миллион метр куб газни ола олмаймиз”, — деди у. Илгари Марказий Осиё гази Укра-

инага йўналтирилган. Ҳозирги кунда эса ушбу мамлакатга газ етказиб бериш тўхтаб турибди. Марказий Осиё гази, шунингдек, Россиянинг жанубий ҳудудлари таъминотига ҳам ишлатилади. Миллернинг айтишича, “Газпром” Марказий Осиё газини Россия газига алмаштириш бўйича барча чораларни кўрмоқда. Бу, айниқса, Украинадаги воқеалар натижасида янада жадаллашди. “Роснефть” компанияси вице-президенти Влада Русакованинг айтишича, Россияда газ керагидан ортиқ қазиб олинмоқда. Газ бозорида Россиянинг гази етарли даражада. Шундай бўлса-да, Марказий Осиё гази реэкспорт қилинмоқда, давлат божи олинамяпти. Ваҳоланки, бунинг ўрнини Россия гази бемалол эгаллай олади. Марказий Осиё гази учун янги бозор — Хитой бор. “Сколково” бизнес-мактаби энергетика маркази экспертларининг ҳисобкитоб қилишича, Марказий Осиёнинг реэкспорт қилиниши ҳисобига Россия бюджети 3,5 миллиард доллар маблағ олмайди. Экспертларнинг фикрича, “Газпром” Марказий Осиё газини даромадли бўлгани учун эмас, балки минтақада монопол мавқени сақлаб қолиш учун харид қилган. Чунки

Марказий Осиё, айниқса, Туркманистон газининг Европа ёки Хитойга тўғридан-тўғри қилиши нафақат компаниянинг, балки Путиннинг геосиёсий мақсадларига таҳдид солади. Негаки, бунгача Туркманистон газига Европа Иттифоқи катта қизиқиш билдириб келади. “Жанубий йўлак”, “Транс Каспий” газ қувур лойиҳалари шулар жумласидандир. Аммо Туркманистон 2009 йилда Хитойга газ экспорт қилишни бошлади. Натижада Россияга экспорт 4 баравар қисқарди, газ нархи арзонлашди. Россия миллий энергия хавфсизлиги фонди директори ўринбосари Алексей Гривачга кўра, “Газпром” Ўзбекистон ва Туркманистондан газ харид қилишни тўхтатади. Ўзбекистон газини харид қилиш бўйича битим 2015 йилда тугайди, шунгача ҳам томонлар розилиги билан газ экспорти йилдан-йилга камайтириб борилмоқда. Ўзбекистонда газнинг асосий қисмини “Лукойл” компанияси қазиб олмоқда ва бу газнинг катта қисми Хитойга экспорт қилинади. Ўзбекистон ҳукумати ҳақиқатда ҳам Россияга табиий газ етказиб беришни камайтираётганини маълум қилган. Бунда Хитойга газ экспорти ҳажми оширилади. “РИА Новости” ахборот агентлигининг Ўзбекистон

ҳукуматидаги манбасига таяниб маълум қилишича, 2021 йилга бориб Ўзбекистоннинг асосий газ экспорт йўналиши Хитой бўлади. 2015 йилда Чин мамлакатига 10 миллиард куб метр газ экспорт қилинади. Маълумот учун айтиш керакки, 2013 йилда бу кўрсаткич 6 миллиард куб метрни ташкил қилган эди. Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, бугунги бозор ҳақиқатлари, қолаверса, Россияда талабнинг сусайишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон икки йил аввал газ экспортини диверсификация қилиш чораларини кўрган эди. Унинг ҳисоб-китоб қилишича, сўнгги 5-6 йил учун Ўзбекистоннинг газ экспорт салоҳияти 15-16 миллиард куб метрдан ошмайди. Шунинг учун асосий газ импорт қилувчи мамлакатнинг ўзгариши жуда катта таъсир кўрсатмайди. Умуман, Марказий Осиё — Хитой газ қувурининг тўртта тармоғи қурилгач, мазкур газ қувурининг ўтказиш қуввати йилига 55 миллиард куб метрга етади. Ўзбекистон 2013 йилда 13 миллиард куб метр газ экспорт қилган. Шуни айтиш керакки, мамлакатда йилига 63-65 миллиард куб метр газ қазиб олинади. Унинг тахминан 50 миллиард куб метри ички истеъмолга йўналтирилади. “Газпром”га эса 2013 йилда 7,5 миллиард куб метр, 2012 йилда эса 8,7 миллиард куб метр газ етказиб берилган. Айрим экспертларнинг фикрича, “Газпром”нинг Ўзбекистон газ бозоридан тўлиқ чиқиб кетиши Қирғизистон учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки иккитомонлама мажбуриятларнинг бўлмаслиги музокаралар жараёнини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бундай ҳолатда “Газпром” фақатгина Қозоғистон орқали Қирғизистон жанубий вилоятлари газ таъминотини йўлга қўйиши мумкин. Мурод ҒОФУРОВ

Йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг компьютерлашган тизими жорий қилинмоқда Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг компьютерлашган тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, мазкур тизим видеокузатув камералари, диспетчер маркази ва патрул машиналари каби учта бўғиндан иборат. RedPen сайтининг ёзишича, камералар аввал Тошкентда, сўнг Самарқандда, ундан кейин эса бутун республика бўйлаб ўрнатилади. Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигининг компьютерлашган тизими Швейцариянинг АGТ International корпорацияси техникалари асосида йўлга қўйилади. Хабарда айтилишича, лойиҳанинг қиймати 30 миллион долларга тенг бўлиб, 2015 йилнинг охирига қадар якунланиши кутилмоқда. Пойтахтда жорий қилинаётган йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизимининг диспетчер-

лик маркази Тошкентдаги Глинка кўчасидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги шаҳар бошқармасининг собиқ биносида жойлашади. Диспетчерлик марказида камералар ва патруль хизматини боғлаб турувчи, махсус ўқитилган мутахассислар фаолият кўрсатади. Компьютерлардаги маълумотлар узоқ вақт давомида сақланади Сайтда қайд этилишича, Тошкентдаги 120 та чорраҳага камера ўрнатиш ва бунинг учун 1200 та камера сотиб олиш кўзда тутилган. Аммо яқинда камера билан жиҳозланадиган чорраҳалар сони 160 тагача кўпайтирилди. Ижтимоий тармоқларда тарқаган турли хабарларга кўра, сўнгги пайтларда пойтахт чорраҳаларида тегишли ишлар олиб борилмоқда. Камералар ва диспетчерлик маркази ўртасида алоқа ўрнатиш

учун “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан алоқа линиялари тортилмоқда. Хабарда айтилишича, пойтахтдаги видеокузатув камералари автомобиль тезлигини аниқлаш (авторадар), автомобилнинг давлат рўйхат рақамини таниб олиш ҳамда светофорнинг қизил чироғи ёнган пайтда автомобилнинг тўхтамай ўтиб кетишини аниқлашдан иборат учта асосий вазифани бажаради. Чорраҳаларда, шунингдек, Trigger System тизими ўрнатилади. Мазкур тизим махсус лазер қурилмаси бўлиб, светофорнинг қизил чироғи ёниб турганда автомобиль тўхташ чизиғини кесиб ўтса, камерага бу ҳақида хабар юборади. Камера эса автомобилни суратга олади, сўнгра ҳайдовчига қоидабузарлик учун жарима солинади.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

ХАБАРЛАР

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

7

аризачилар ўз маълумотларини бошқаларга тақдим этмасликлари керак. Афсуски, АҚШ давлат департаменти АҚШ элчихонаси ташқарисида тижорий ва бошқа фаолиятлар билан шуғулланиши мумкин эмас. Биз барча ишончли маълумотларни элчихона сайтида эълон қилганмиз. Мурожаат этувчиларнинг саволларига ҳам жавоб берамиз. — Ўзбекистонликлар учун DV лотереяси лимити тўлиб қолмоқда, энди Ўзбекистон учун ушбу дастурда жой ажратилмайди, деган мишмишлар юрибди. Бу қанчалик асосли? — Ўзбекистон учун ушбу дастурда жой ажратилмаcлиги ҳақида маълумот йўқ. Одатда сўнгги 5 йил ичида АҚШга келган иммиг¬рантлар сони 50000 дан ошган давлатлар учун Грин Кард ажратилмайди. Сўнгги беш ичида АҚШга келган ўзбекистонлик иммигрантлар сони 50000 дан ошган эмас. — Фуқаро “Грин Карта”га топширган ҳолида бошқа ноиммиграцион визаларга топшириши мумкинми? ¬Унинг “Грин Карта” ўйнагани бошқа визаларга тўсқинлик қиладими? — Бу саволни кўпчиликдан эшитишга тўғри келади. DV лотереясида иштирок этиш фуқаронинг бошқа ноиммиграцион визалар олишига тўсқинлик қилмайди. Агар ариза топширув¬чининг ишончли ва ҳақиқий асослари бўлса, унга ноиммиг¬рацион виза берилади.

Ўзбекистондан “Грин карта“ ғолиблари 5000 га яқин

Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция олган. Ўзбекистон 2011 йили DV Лотереясида энг кўп кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жум- ютганлар сони бўйича 7-ўринда бўлган бўлса, 2012ладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли Миллат 2013 йилги дастурда 5-ўринни, 2014 йили 8-ўринни Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV» дасту- эгаллаган. 2015 йилги DV Лотереяси натижаларига ри орқали 50000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи кўра, ўзбекистонликлар Камерун (5000 ютуқ), Ливизалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил мобай- берия (5000), Миср (4988), Эфиопия (4988), Эрон нидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти (4992), Непал (4991), Конго демократик республикаминтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда си (4943), Украина (4679) дан сўнг 4368 нафар ютуқ иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга билан сўнг 9-ўринни эгаллашди. 15 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элкўпроқ визалар миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошири- чихонасида журналистлар учун ўтказилган наладиган тасовбатдаги Пресс-гапда дифий танлов Консуллик бўлими АҚШ Давлат Департаменти 2016 йил «Тур- бошлиғи Райан Хейли лотереяси ёрдамида саралали Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Ви- Грин Кард лотереяси нади. Шахснинг залар – DV» (Грин Кард) Лотереясига рўйхатга ҳақида журналистларисми лотереяда нинг саволларига жаолиш даври 2014 йил 1 октябрдан 2014 йил воб берди. танланиши унга 3 ноябр Тошкент вақти билан соат 22:00 гача — Турли Миллатга иммиграцион Мансуб Иммигрантвизага мурожажамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. ат этиш жараёлар Визасининг тўлови нининг кейинги қанча? босқичларини ўтиш имкониятини беради. — Ёшидан қатъий назар АҚШга DV лотереяси Барча аризалар электрон равишда рўйхатга орқали кетадиган ҳар бир киши учун тўлов 330$ ни олиш даврида http://www.dvlottery.state.gov ташкил этади. Масалан, бир киши DV лотереясини саҳифаси орқали топширилиши шарт. DV Лотерея- ютиб оиласи билан АҚШга кетмоқчи. У аёли ва босига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди. лалари учун ҳам алоҳида 330$ дан тўлайди. Икки Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун йил олдин бу тўлов 819$ эди. рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кут— Ариза тўлдирувчининг ўзи айни пайтда бошқа маслик тавсия этилади. Дунё бўйича талабнинг ўта давлатда бўлса, у DV лотереясига топшира оладиюқорилиги Интернет саҳифаси ишининг секинлашу- ми? вига олиб келиши мумкин. — Ҳа, албатта. Бу ерда муҳими ариза топши2015 йил 5 майдан бошлаб, қатнашчилар раётган шахснинг Ўзбекистонда туғилганлигидир. ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини Қайси давлатнинг фуқароси эканлиги аҳамиятсиз. тасдиқловчи варақларидан фойдаланиб, Давлат Ҳатто у ҳозир АҚШда бўлса ҳам агар DV лотеДепартаментининг Интернет саҳифасида иммигра- реясини ютса, ўша ердан туриб, ўз статусини цион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги ўзгартириши мумкин. Шунингдек, бошқа давлатларбосқичларига ўтиш учун танланган ёки танланма- да яшаётган ўзбекистонликлар ўша ердаги консулганликлари ҳақида маълумотларни билиб олишла- лик бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. ри мумкин. — 2015 йилги DV лотереясига ариза топширган DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш ва ютганлар ҳақида статистик маълумот мавжудми? учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши — 2015 йилги DV лотереясига бутун дунёдан мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, 9 388 986 киши (оила аъзолари билан 14 397 781 Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига киши) ариза топширган. Улардан 125 000 нафаритенг маълумотга эга бўлмоғи керак. га ютуқ чиққан. Ўзбекистондан эса 4368 киши DV DV Лотереясида ютгандан сўнг, виза олиш учун лотереяси ғолибига айланган. Айтиш мумкинки, ушбу асосий ҳужжатлар талаб қилинади: био- ғолибларнинг ҳаммасига ҳам виза берилмайди. метрик паспорт, виза аризаси, муайян клиникада Дунё бўйича йилига 50000 кишигагига Турли Милтасдиқланган тиббиёт варақаси, жиноятчилик билан латга Мансуб Иммигрантлар Визаси берилади. боғлиқ бўлмаган фаолият ҳақидаги сўров, маълумо— Бу йил Ўзбекистондан DV лотереяси ютганлар ти ҳақидаги ҳужжат. Виза ҳаражатлари учун ҳар бир сони аввалги йилларга нисбатан кам экан. Бунга сакишига 330$ дан ҳақ олинади. баб нима? Қизиқишнинг камайганлигими ёки бошқа Гарчи кўплаб компаниялар «Турли Миллат Ва- муайян сабаблар мавжудми? киллари учун Иммиграцион Визалар» лотереясига — Тақсимлашнинг амалга оширилиши сифаариза топшириш бўйича ўз хизматларини таклиф ти ва бу рақамларнинг нега бундай танланганлиги этсалар ҳам, уларнинг хизматларидан фойдаланиш ҳақида маълумотимиз йўқ. Тақсимлашнинг регионшахснинг лотереяда ғолиб бўлиш эҳтимоллигини лар бўйича ва бошқа йўналишларда қоидалари ва ҳеч қайси йўл билан оширмайди. DV Лотереясида қонуни мавжуд. Бизнинг асосий вазифамиз танланғолиб бўлган шахс АҚШ Элчихонаси ёки Консуллик ганларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва улар Бўлимига ўз виза суҳбати учун келгунига қадар, талаб даражасига бўлса, визани тақдим этишдан АҚШ Давлат Департаменти мазкур дастур бўйича иборат. ҳеч қандай тўловлар олмайди. — Грин Кард лотереяси ўйналадиган ойда бир Қўшимча маълумотларни АҚШ элчихонаси қанча фирмалар аризани тўлдириш бўйича ўз хизҳамда travel.state.gov сайтидан ўзбек тилида оли- матларини таклиф этадилар. Бунақа рекламаларшингиз мумкин. DV Лотереясида ҳақидаги ўзбекча ни ҳар бир бекатда учратиш мумкин. Консуллик видеоролик ҳам элчихонанинг Youtube саҳифасига кўпчиликка қулайлик яратиш мақсадида аризачижойланди. ларга кўмак марказини очса бўлмайдими? Ўзбекистондан 2007 йили 910 киши Грин Кард — АҚШ давлат департаменти DV лотереясиасосида виза олган бўлса, бу рақам 2008 йили 2100 ни ҳар бир иштирокчи ўзи тўлдиришини, учинчи га, 2009 йили 2200 га, 2010 йили 3200 га, 2011 йили шахсларга ишонмасликни ҳамда тўлдирилганлиги 3079 га етган. 2012 3079 та виза берилган бўлса, ҳақидаги рақамни сақлаб қўшишни тавсия этади. 2013 йили 3200 га яқин киши Грин кард билан виза Фирибгарларнинг қўлига тушиб қолмаслиги учун

Давронбек Тожиалиев тайёрлади.

Марғилонлик ошпаз Гиннеснинг рекордлар китобига кирмоқчи

Марғилонлик машҳур ошпаз, ўзбек таомларини тайёрлаш бўйича МДҲда номи танилган Ҳаким Ғаниев Беларусь пойтахти Минск шаҳрида дунёдаги энг катта лағмонни тайёрламоқчи. Бунинг учун 150 килограмм гўшт ва сабзавот маҳсулотлари ҳамда бир километр лағмон хамирини ишлатмоқчи. Ушбу лағмонни Гиннеснинг халқаро рекордлар китобига киритиш учун “Интеррекорд” рекордларни рўйхатга олиш халқаро агентлиги вакиллари таклиф қилинган. Минскда, шунингдек, лағмонни тез тановул қилиш бўйича ҳам чемпионат ўтказилади. Ҳаким Ғаниев Марғилонда таваллуд топган бўлиб, Россиянинг қатор телеканаллари бошловчиси ҳисобланади.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


8

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

РЕКЛАМА

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

VATANDOSH


VATANDOSH

РЕКЛАМА

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

NYSCAS A Div ision of

Touro

College

College with a personal touch

assOCiate’s anD BaChelOr’s DeGrees • Business Management and Administration • Information Technology • Human Services • Psychology • Education • Biology • Social Sciences • Paralegal Studies • Digital Multimedia Design • Liberal Arts and Sciences • and more inteGrateD hOnOrs traCKs Undergraduate/Osteopathic Medicine Undergraduate/Pharmacy Other PrOfessiOnal OPPOrtunities • Pre-Law • Pre-Medical • Pre-Dental

INFORMATION SESSIONS:

• • • • •

Zamonaviy kompyuter labaratoriylar Ingliz tili kurslari Kunduzgi va kechki darslar Xalqaro talabalarni qabul qilamiz Moliyaviy yordam Transfer students welcome!

Manhattan: 27-33 West 23rd Street, Admissions Office Wednesdays, 12 noon-5 pm

BROOKLYN:

Brooklyn: 1870 Stillwell Avenue, Admissions Office Wednesdays, 11 am-7 pm

w w w.touro.edu/nyscas

718.265.6534 x1002

Bensonhurst, Brighton Beach, Flatbush, Kings Highway, Starrett City

MANHATTAN: 212.463.0400 x5500 scan here

QUEENS:

718.520.5107 x102 Forest Hills

Hurmatli do’stlar! Agar siz Amerikada o’qib, diplom olmoqchi bo’lsangiz va buning uchun sizda ingliz tili va matematikada yetarli bilim bo’lmasa, hech xavotir olmang, biz sizga albatta yordam beramiz. Touro College tayyorlov kurslari joriy qildi. Unda siz o’qishga kirish uchun yetarli ma’lumotni olib, orzuingizga erishishingiz mumkin. Darslar qulaylik uchun kechki soatga mo’ljallangan. Vaqtni yo’qotmang. Quyidagi telefon orqali bizga qo’ng’iroq qiling. 718.336.6471 x30119 Kristina

N ew Yo r k S c h o o l o f C a r e e r a n d A p p l i e d S tu d i e s

Touro College is an equal opportunity institution

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

9


10

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

VATANDOSH

“VATANDOSH”ГА ОБУНА БЎЛИНГ

“Vatandosh”га обуна бўлинг! Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин.

Обуна бўлиш йўллари:

Сайт орқали: www.vatandosh.uz/obuna | Телефон: 212-372-3050 *Обуна дунёнинг барча давлатлари учун очиқ.

“Vatandosh“ газетасини Нью-Йоркнинг қуйидаги манзилларидан бепул олишингиз мумкин BROOKLYN

1901 Emmons Ave (Cherry Hill) 203 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 252 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 277 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 274 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 424 Brighton Beach Ave (L&S Pharmacy) 511 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 602 Brighton Beach Ave (Apteka) 1129 Brighton Beach Ave (Seabreeze Pharmacy) 608 Sheepshead Bay (Net Cost Market) 191 Neptune Ave (Lemborg Pharmacy) 373 Neptune Ave (S&K Pharmacy) 2910 Brighton 8 St (Discount Phone Cards) 2914 Coney Island Ave (Produktovaya Baza ) 1324 Sheepshead Bay Rd (Monica Pharmacy) 2610 E 14 St (European Delikatessen) 2651 E 14 St (Dialise Center) 2617 E 16 St (Z Drugs) 1627 Jerome Ave (Friendly Food) 1653 Sheepshead Bay Rd (Pharmacy) 2570 E 17 St (Pharmacy) 2807 Ocean Ave (Fast Pharmacy) 2749 Ocean Ave (Golden Fish) 1917 Ocean Ave (Medical Office) 1929 Kings Hwy (Ocean Pharmacy) 1909 Kings Hwy (Pharmacy) 1811 Kings Hwy (Pharmacy) 1425 Kings Hwy (Pharmacy) 1416 Kings Hwy (Sankt Peterburg)

1671 E 13 St (Pharmacy) 445 Kings Hwy 2nd Floor (Dr. Shulman) 1141 Brighton Beach Ave (Café Kashkar) 287 Brighton Beach Avenue (Vintage Food Corp) 301 Brighton Beach Avenue (Brighton Fabrics & Variety) 3144 Atlantic Ave (Mobilia Furniture And Carpet) 2689 Coney Island Ave (Oasis Café) 35 Neptune Ave (1001 Nights Restaurant) 414 Ditmas Ave (Afsona Restaurant) 2487 Coney Island Ave (Living Way School) 1053 Bighton Beach Ave (Fuat Hair Salon) 837 Ave Z (Fast Professional Taxes) 407 Ditmas Ave (Madina R Inc) 2818 Coney Island Ave (Nargis Café) 141 Neptune Ave (Atlantic Export) 5911 8 th Ave (United American Muslim Association) 1901 Emmons Ave (Masal Café) 3911 13th Ave (Uzbekistan Restaurant) 21 Church Ave (Masjid Nurul Islam) 922 Pennsylvania Ave 1120 Flatland Ave 945 E108th St 915 E107th St 2126 Knapp St 3031 Ave V 3495 Nostrand Ave 3610 Nostrand Ave 87 West End St (Apteka) 122 West End St (Medical Office) 3065 Brighton 14th St (Optical) 124 Brighton 11th St (Apteka)

1630 E15th St (Medical Office) 1841 Coney Island Ave (Apteka) 533 E 7th St (Apteka) 511 Cortleyou Rd (Apteka) 4125 18th Ave (Apteka) 128 Ditmas Ave (Apteka) 531 Church Ave (Apteka) 4514 F. Hamilton Ave (Apteka) 2315 65th St (Apteka) 1930 Ave M (Apteka) 201 Kings Highway (Medical Office) 2046 Bath Ave (Apteka) 9517 Ave J (Medical Office) 2269 Ocean Ave (Medical Office) 1401 Ave U (Apteka) 1301 Ave U (Apteka) 3093 Ocean Ave (Day Care) 2753 Coney Island Ave (Medical Office) 6202 16th Ave (Day Care) 7819 18th Ave (Medical Office) 9407 5th Ave (Apteka) 6324 4th Ave (Apteka) 615 Ave C (Day Care) 1100 Coney Island Ave (Apteka) 1403 Foster Ave (Apteka) 500 Foster Ave (Store)

QUEENS

35-62 76 (Fantasiya Food) 44-14 Kissena Blvd (Kaspiy) 138-03 Queens Blvd (Beriozka) 120-08 Queens Blvd (Tom’s Newsstand) 103-27 Queens Blvd (Kosher Palace) 102-03 Queens Blvd (Beriozka 2) 97-15 Queens Blvd (Howard News) 62-22 Woodhaven Blvd (Pharmacy Pivn W per) 91-06 63 Dr (Ural W) 93-07 63 Dr (Olgar) 94-09 63 Dr (Moskva) 97-28 63 Dr (Tadjikistan) 98-51 63 Dr (Albert Station) 63-24 99 St (Eden) 65-47 99 St (Kosher Store) 99-08 63 Rd (Micheal Inter Deli) 63-46 108 St (Gastronom) 64-16 108 St (M and M International) 64-51 108 St (Berezka 1) 63-29 108 St (Candy Land) 96-22 Queens Blvd (Rego Park Minimarket) 81-52 Lefferts Blvd (Romashka) 118-29 Metropolitan Ave (Russian Store)

MANHATTAN

6th Ave and 47th St (Grocery Store) 3th Ave and 34th St (Grocery Store)

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

ХАБАРЛАР

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар ҳақида “китоб чоп қилинди да ҳали кузатилмаган услубда тасвирланганлиги алоҳида қайд этилмоқда. Шунингдек, ёзувчи нафақат халқаро экологик муаммо деб қаралаётган Орол муаммоси ҳақида ҳам фикр юритаркан, «Гилам» номли ҳикоясида муаммони ёритишга ҳаракат қилган.

Ўзбекистонликлар ҳақида ҳикоя қилувчи корейс тилидаги илк қисса ва ҳикоялар тўплами бўлган «Балтика-9» китоби Жанубий Кореянинг нуфузли Munhakkwa Jisong нашриёти томонидан чоп этилди ва Жанубий Кореядаги барча китоб дўконларида сотилмоқда.

“Лаззат” — лаззатли ўзбек миллий таомлари маркази Маълумки сўнгги йилларда Америкада ўзбекистонликлар томонидан жуда кўплаб миллий тамаддихона ва ресторанлар очилмоқда. Хусусан, кейинги 4-5 йил ичида Нью-Йоркнинг Бруклин, Квинс шаҳарларида йигирмага яқин катта-кичик ресторанлар очилгани фикримизнинг далилидир. Эътиборли жиҳати, уларда пиширилаётган ўзбек миллий таомлари нафақат ҳамюртларимиз учун манзур бўлмоқда, балки америкаликларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда. Америкалик ларда Ўзбекистон мазали таомлар мамлакати, деган тасаввур пайдо бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Нью-Йоркдаги ана шундай эътироф ва эътиборга тушган ресторанларимиздан бири — “Лаззат” ресторанидир. Рестораннинг кенг қамровли таомномаси сабабли доимий хўрандалар сони тобора кўпайиб бормоқда. Кўпчиликнинг фикрича, мазкур ресторанда миллий таомлар худди Ўзбекистондагидек тайёрланмоқда.

11

Жорж Крол: Ўзбекистонни соғинаман

Бир муддат Ўзбекистонда корейс тилидан ўқитувчилик қилиб қайтган Жанубий Кореянинг ёш ёзувчиларидан бири Ли Ун Сон ўзининг дастлабки китобини эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 32 ёшли ёзувчининг «Балтика-9» деб номланган илк китобига ўзбекистонликлар ҳаёти, турмуш тарзи ва одатлари ҳақидаги ҳикоялар ва қиссаларни киритилган. Китоб қаҳрамонлари оддий ўзбеклар, қишлоқ одамлари бўлиб, улар корейс адабиёти-

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

Айниқса, ўзбек таомларининг пошшоси — палов мазаси билан ньюйоркликлар ва ватандошларимиз эътирофига сазовор бўлди. Ресторан эгаси Абдумалик ака Аҳмедов яқинда Ўшдан девзира гуруч келтириб, Америкадан дўмбали қўйларга буюртма бериб, чойхона палов тайёрлашни ўзлаштирди. Шуни айтиш керакки, 1 килограмм қўй ёғига бўлган ошга 8 киши бемалол тўяди. Унинг нархи атиги 100 долларга тенг. Бу Нью-Йорк нархлари нуқтаи назаридан анча арзондир. Бугунги кунда “Лаззат” ресторани ватандошларимиздан турли тадбирларни ўтказишга буюртмалар қабул қилади. Сиз ақиқа, никоҳ тўйи, туғилган кун, маърака, диний тадбирлар ва

бошқа тадбирларни ресторанда ўтказишингиз мумкин. Шунингдек, ресторан катеринг (ресторан ходимлари уйингизга ёки ишхонангизга бориб, ўша ерда таом тарқатади) хизматини ҳам таклиф қилади. Ресторан ҳалол ва табиий тоза маҳсулотлардан таом тайёрлайди. Алкоголь маҳсулотлари сотилмайди. Нархлари сизга маъқул келади. Рестораннинг Facebook’даги саҳифаси: www.facebook.com/ LazzatRestaurant Рестораннинг сайти: www. lazzatny.com Манзил: Lazzat Restaurant 1969 Bath Ave, Brooklyn, NY 11214 Телефон: (718) 676-4800

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти давомида жуда кўп нарсаларни ўрганини айтиб ўтди. “Ўзбекистондаги вақтим, ўтган кунларим менга қувонч бағишлайди. Бу Ўзбекистонда ҳаво яхшилиги, илиқ ва қуёшли эканлигидан эмас. Гарчи америкалик ва Америкадан бўлсам ҳам бу ер менинг уйим. Мен бу ерда нафақат билим олдим, балки ҳиссиётга эга бўлдим”, деди у Марказий Осиё янгиликлар хизматига берган интервьюсида. Дипломат, айниқса, ўзбекистонликларни алоҳида эътироф этган. “Булар афсонавий даражада меҳмондўст бўлиб қолмасдан, хорижликларга нисбатан ўзгача муносабатда бўлишади. Ўзбекистонликлар очиқ чеҳрали одамлар”, — деди у. Элчи ҳар куни бу ердагилар ҳаёти ҳақида ниманидир ўрганишини, ҳис қилишини айтиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, гарчи унинг ватани узоқда бўлса-да, Элчининг бир қисми доимо Ўзбекистон билан боғлиқ бўлиб қолаверади. “Бу мен учун улкан қувонч, улкан соғинч. Чунки бу ерда бўлмаган пайтларим ўзбек мусиқаси, таомлари ва одамларини соғинаман”, — деди у. Жорж Крол ўзбек мусиқасига ишқи тушганлигини айтди. “Мен ўзбек мусиқасидан катта баҳра оламан, уни доим эшитаман. Ҳатто Америкада юрганимда ҳам уни хаёлимдан чиқариб ташлай олмайман. Самолётда учаётганимда, АҚШда юрганимда бошимда фақат ўзбек мусиқаси янграб тураверади. Баъзан турмуш ўртоғим ҳайрон қолади: “Нега фақат шу қўшиқни эшитасан?”, деб сўрайди”, — деди у. Элчининг айтишича, Ўзбекистонни тилга олганда хаёлида ипак, табиат гўзаллиги ва ош ва албатта, Андижон полькаси ўтишини қайд этди. Эслатиб ўтамиз, Жорж Крол ўз элчилик фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


12

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

VATANDOSH

ТИЛ ВА МИЛЛАТ

Қуйидаги мақолани ўзбек тилининг жонкуяри, таниқли шоир Мирзо Кенжабек ўтган асрнинг 80-йиллари охирида қоралаган. Давр эски, аммо унда она тилимиз муаммоларига оид билдирилган фикрлар худди бугунги кунимиз ҳақида айтилгандек... Орадан чорак аср ўтди. Мамлакатимиз мустақил бўлди. Аммо тилимиз ҳануз ҳақиқий эркинликдан баҳра олгани йўқ, афсуски... Бир маҳаллар Владимир Ильич Ленин «Рус тилини тозалаш тўғрисида» деган мақоласида бундай деб ёзган эди: «Недосчётый» ёки «недостатки» ёки «пробели», деб айтиш мумкин бўлгани ҳолда, «дефекты» дейишнинг нима ҳожати бор?.. Чет эл сўзларининг ўринсиз яшлатилишига қарши кураш эълон қилиш вақти келмадимикан?» Таажжубки, доҳийнинг ёнишларига қарамай, бу сўз рус луғатида мустаҳкам ўрнашиб олди. Таажжубки, бу сўз рус тили орқали бошқа тилларга ўрмалаб кирди ва… ўзбек луғатида ҳам пайдо бўлди! Яна ажабланарлиси шундаки, Ильич «дефект»нинг учта русча муқобилини келтирган бўлса, биз бунинг ўзбекча олтита нусхасини келтирамиз: Айби, нуқсони, иллати, қусури, камчилиги, етишмовчилиги. Матн талабига кўра, фаросатли инсон истаганини ишлатавериши мумкин. Бироқ «Русча-ўзбекча луғат»да (1983 йил, 1-жилд) «дефект» деган сўз қаршисига яна «дефект», деб ёзилади. Кейин ёнига (ўзбекнинг ўзи ҳам тушунсин дебми!..) камчилик, нуқсон, иллат, деб тиркалади. Хўш, шу ўринда ҳалиги олтита муқобил сўз ёзиб қўйилса, кифоя қилмасмиди?! Ўзбек халқи, умуман, Ўрта Осиё халқлари қадимдан зуллисонайн, яъни, икки тиллидир. Ҳатто, тарихимизнинг муайян босқичларини эслаб, уч тилли бўлган десак янглишмаймиз. Мен, турк тили — ҳарбий тил, форс тили — шеърий тил, араб тили — илмий тил бўлиб «қонунлашган» даврларни назарда тутяпман. Асли туркий бўла туриб форс тилида ғоят латиф ва мукаммал мерос қолдирган шоирларни ёд этинг; араб тилида ўлмас ёдгор қолдирган Ал Хоразмий, ал Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби Ўрта Осиёнинг улуғ алломаларини эсланг. Ажабки, шу икки тиллилик ҳодисаси туфайли, бугун баъзи олимларимиз иккиюзламалик қиладилар, муқаддас бирлигимизга раҳна солгувчи майда зиддиятларга борадилар. «Фалончи бизники, фалончи сизники», деб беҳуда қизишадилар. Аввало, муайян миллий тилда мерос қолдирган улуғлар барча миллатлар учун ардоқлидир. Қолаверса, миллатлар тарихида из қолдирган буюк шахс хазинасини қайси халқ кўпроқ қадрласа, ўқиб-ўрганса, у – ўшаникидир. Бизнинг она тилимизга қадим-

қадимдан, турли тажовуз ва тазйиқлар бўлгани зиёли элга маълум. Шарҳлашнинг ҳожати йўқ, халқ тарихи – тил тарихи ҳамдир. Бизнинг тилимиз аҳмонийлар сулоласи даврини бошдан кечирди, юнон босқинидан омон қолди, турли таъсирлардан фориғ қололмаса-да, араб босқинига дош берди. Бугун мустаҳкам шўролар қалъасида ҳам она тилимизнинг шукуҳини, эрк ва парвозини кўрмоқ хар бир маърифатли қалбнинг орзуидир. Тафаккур эгалари бугунги кунда кўп тилликни ёқламоқдалар, она тилимизни тоза сақлаш зарурлигини уқтирган ҳолда, рус тилини ҳам мукаммал ўрганиш лозимлигини айтмоқдалар. Бу – тарих тақозоси, давр ва тараққиёт талаби. Албатта, қанча кўп тилни билсак дунё билан шунча яқин мулоқотда буламиз. Шу билан бирга ақлан эътироф этмоқ керакки, рус тили мамлакатдаги дарддош ва ғоядош миллатлар билан, жаҳоннинг кўпгина халқлари билан бизни боғлаб турган мустаҳкам робитадир. Бир тилни оёқости қилиш эвазига иккинчи тилни улуғлаш, ёки бир тилни улуғлаш учун иккинчи тилни оёқости қилиш – сиёсий жоҳиллик, социалистик жамиятнинг туб асосларига ёт иш. Турғунлик даврларида баъзан шундай раҳбарлар ва «олимлар» етишдиларки, улар мартаба ва унвонга эришмоқ учун ўз она тилларини ерга урдилар, она тилларини ерга урган сари ўзлари кўкка кўтарилдилар. Ўтган йиллар мобайнида тилимизга тазйиқлар ҳам бўлдики, бу матбуотимиз тилидан, турли адабиётларимиз тилидан ва бу ҳужжатларнинг сўз бойлигини муқовалар орасига йиға олмаган луғатларимиз аҳволидан аён кўринади. Тил мустақиллиги, эрки ва тозалигига дахл қилган бундай тирғалишларни дафъатан пайқаш ва пайқаганда, дафъатан айтиш қийин эди. Сўз хазинасининг ошиб бориши, луғат таркибининг бойиб бориши аслида ижобий ҳодисадир. Бироқ у қандай сўзлар ҳисобига бойимоқда? Чет сўзларнинг ҳаммасини ҳам луғатга тиқиштиравериш шартми? Тарихий жараённи қалқон қилиб ёхуд шу жараёндан усталик билан файдаланиб, баъзи кишилар она тилимиз тозалигига путур етказмаяптиларми?!.. Бу муаммо устида фикр юритишдан

аввал, мен тил бузилишининг икки хил сабабннн таъкидлаб ўтмоқчиман. Биринчи сабаб: Чет сўзлар ўринлиўринсиз ишлатилмоқда, баъзан беҳад кўпайиб, марказдан йироқдаги меҳнаткаш халқнинг оғзаки нутқини ҳам бузмоқда. Иккинчи сабаб: Ўзбек тилининг қадимий сарфу нахви, яъни грамматикаси қонун-қоидаларига ҳурматсизлик қилинмоқда, бу тилдаги сўзлар Оврупо тиллари сарфу нахви қолипига солиниб, қўпол равишда бузилиб, баён этилмоқда. Мақола бошида ўз она тили тозалиги учун қайғурган В.И.Лениннинг биргина чет сўзга муносабатини, бу сўзнинг бугунги ғолибона «юриши»ни баён этдим. Энди «Ўзбек тилининг имло луғати» даги ушбу сўзларга эътибор беринг: ибер, иезут (лар), иезуитлик, иероглиф, изобаза, изобар(лар), изобутилен, изогамия, изоглосс, изогонал, изограф, изография, изоклин, изоклинал, изолятор, изоляцион, изоляционизм, изоляционист, имажинизм, имитация, иммансен, иммерсия, иммигрант, иммунизация, императив, имперфект, импотенция, импульверизация, инвазия, инваликация, инвектива, инвентаризация, инверсия, инвестиция, ингалация, ингредиент, индетериминизм, индоссамент ва ҳоказо ва ҳоказо! Хуллас, биргина «И» ҳарфининг ўзи билан бошлангувчи уч юз ўттиздан ортиқ (!) сўз «Ўзбек тилининг имло луғати»да отасининг чорбоғида юргандек яйраб юрибди! Хўп, имло луғатида айб кам дейлик. Чунки луғатчилар, биз аллақачон кириб қолган сўзларнинг қандай ёзилишини кўрсатдик, холос, дейишлари мумкин. Энди «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»га бир назар ташлайлик. Унда ўзбекча деб тақдим қилиниб, изоҳланган сўзлар мана мундай қаторлашиб келади: Планировка, плацкарта, плебисцит, плевра, плеврит, плеяда, плантус, плита, подвал, подполье, подручка, пневматика, пневмококк, пневмония, погром, подагра, подстанция, полигон, полисемантик, политеизм, полка, полоса, понтон, почин, право… ва ҳоказо ва ҳоказо! Бундай сўзларни жамлаб, «Четдан кирган сўзларнинг имло луғати» ёки «Четдан кирган сўзларнинг изоҳли луғати», деб чиқармоқ тўғрироқ бўлур эди. Шунча сўз ёнига суқилиб кирса ҳам, ўзбек сўзларнинг миқ этмай чидашига қаранг! Ҳа, дўстлар, сўз инсонсиз ўлик нарсадир. Сўзнинг ория-

ти — инсонда! Ақл-идрокли, дунёнинг келар-кетарини теран англаган зотлар товуш чиқармоғи, сўз ҳуқуқини — ўз ҳуқуқини ҳимоя қилмоғи лозим!.. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни яратган муҳтарам зотлар ҳам: «Биз тилимизга кириб қолган сўзларни изоҳладик», деб елка қисишлари мумкин. Энди «Русча-ўзбекча луғат»га нигоҳ ташлаймиз. Унда «Двужильний» деган сўз икки проводли (?) деб ўгирилади, кейин икки симли, деб тушунтирилади. «Арфа» сўзи эски луғатда аввал ўзбекчада ҳам «арфа» деб берилиб, ёнига «чилтор» деб ёзиб қўйилган. Кейин бунинг қандай мусиқа асбоби эканлиги изоҳланган. Янги луғатда эса ўша «чилтор» ҳам йўқ! Абдулла Ориповнинг гўзал сатрини эсланг: Чилтор симларидай таралар ёмғир… Ана энди «чилтор»нинг ўрнига «арфа»ни қўйиб, ўқиб кўринг!.. Буткул бошқа миллат шоирининг мисрасига айланиб кетмадими?! Бу мисра бошқа тилга таржима қилинганда, марҳамат, «арфа» деб олаверсинлар, Мана, «Д» харфи билан бошланувчи (янги луғат) баъзи сўзларни кўринг: Дактилология — дактилология; бармоқ тили… Дальномер — дальномер; масофа ўлчагич… Датчик — датчик (қабул қилувчи ва узатувчи қурилма) Дача — дача (…боғҳовли) Демарш — демарш; намойишкорона дипломатик ҳаракат, мурожаат… Демилитаризация — демалитаризация; қуролсизлантириш, қуролли куч ва ҳарбий саноатдан муҳрум этиш. Деншик — деншик; навкар… Детерминант—детерминист, детерминизм тарафдори. Детонатор — детонатор; портлагич модда… Детрит — детрит (чечак эми) Дефицит — 1. дефицит; зарар, зиён; 2. етишмаслик, танқислик, камчилик, камёблик. 3. етишмаидиган (камчил, камёб) нарса… — ва ҳоказо. Кўриниб турибдики, русчада қандай бўлса, ўзбек луғатига ҳам шундайлигича кўчган кўпгина сўзларнинг ёнига гоҳ унинг изоҳи, гоҳо бизга зарур бўлган айнан таржимаси ёзиб қўйилган. Демак, бошқа сўзларнинг ҳам таржимасини топиш ва уни халққа бемалол тақдим этиш мумкин! Хўш, йўқса, луғат деб, нимага айтила-

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

ТИЛ ВА МИЛЛАТ

ди ўзи? Бунинг нимаси русча-ўзбекча луғат бўлди энди? Бу тарозининг икки палласига ҳам тош қўйгандай гап-ку? Ахир, бир палласига тош вазнига тенг маҳсулот қўйилмайдими?! Шубҳасиз, тилимизга кирган минглаб чет сўзлари орасида фантехника тараққиёти тақозосига кўра, оғринмай ишлатишимиз лозим бўлган сўзлар бор ва бунга ҳеч ким монелик ҳам қилмайди. Иккинчидан, бизга, ўзгартирилмай, айнан тақдим этилган кўплаб сўзлар, атамаларнинг муқобили она тилимизда мавжуд. Уларни меҳнат қилиб топиш, қидириш, керак бўлса, муқобил сўз яратиш тажрибасидан қўрқмай фойдаланиш лозим. Улуғ мамлакатимизда барча соҳаларда инқилобий жараён, қайта қуриш борар экан, биз толмас луғатчи алломаларимизнинг оғир, лекин шарафли меҳнатини қадрлаб, уларга қуллуқ қилиб, чин эҳтиромимизни изҳор этиб, қанчалик машшаққатли, қанчалик қийин бўлмасин, барибир, бугунги талаб-эҳтиёж асосида барча луғатларимизни қайтадан яратиш зарур, деб ўйлайман. Бунингсиз маданий жабҳамизда чинакам қайта қуришга эришмоғимиз мушкул. Бу хайрли ишга тил илмини яхши биладиган фаросатли, ориятли ёзувчилар ҳам, тилшунос бўлмаган бошқа зиёли алломалар ҳам жалб этилмоғи керак. Акс ҳолда, биз хориждаги мафкуравий мухолифларимизнинг «мажбурий руслаштириш сиёсати» деган таъналарига имкон бериб қўяверамиз. Ҳолбуки, бу сўзларнинг кўпи аслида русча ҳам эмас, рус тили орқали ўтган чет эл сўзларидир, холос! В. И. Лениннинг «Миллий масала тўғрисида танқидий мулоҳазалар» мақоласидаги ушбу сўзларни ёдга олинг: «Кимки миллатларнинг ва тилларнинг тенг ҳуқуқлилигини эътироф этмаса ва ҳимоя қилмаса, ҳар қандай миллий зулмга ёки ҳуқуқсизликка қарши курашмаса, ундай киши марксист эмас, ундай киши ҳатто демократ ҳам эмас. Бу шубҳасиз». Тилни яшнатиб турувчи, унга кўрк ва шукуҳ бахш этгувчи кишилар аввало халқнинг зиёли вакилларидир. Булар кимлар? Булар — ёзувчилар, барча соҳа олимлари, таржимонлари, матбуот ходимлари, ноширлар, муҳаррирлар, ўқитувчилар, хуллас, олий маълумотли одамлар. Тилни тил қиладиган ҳам — шулар, қаро ер қиладиган ҳам шулар. Гарчанд Лениннинг бояги мақоласи инқилобдан бурунги ҳолатни ифода қилса-да, аммо миллатлар ва тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги гап ҳамма замонларда ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмайдиган абадий ҳикматдир. Тилимиз қонун-қоидаларининг тобора бузилиб бораётганига асосий сабабчилар — радио ва ойнаижаҳон, рўзномаю ойномаларимиз. Яна мудҳишроқ хизмат қилаётгани — таржима матоҳлари. Химия, физика, геометрия, биология, алгебра, СССР тарихи каби деярли барча мактаб дарсликлари жуда ғализ таржима этилган. Уларда ўзбек тили қоидаларига оддий ҳурмат ҳам йўқ. Фикрлар эркин, равон, тоза тилда баён этилмаган. Чет сўзлар тазйиқи сезилиб туради. Бу қўлланмалардаги ай-

рим матнларни мактаб ўқувчисигина эмас, зиёли одам ҳам зўрға тушунади. Техника зўр шитоб билан тараққий этган сари, турли халқларнинг тилларини турфа атамалар (яъни терминлар) таъқиб этаётир. Бу, бир жиҳатдан табиий жараён. Бироқ, ҳар ҳолда, ортиқ атамабозликка чек қўймоқ, ўша атамаларнинг иккинчи тилдаги муқобилини топишга интилмоқ, матннинг халққа тушунарли бўлиш йўлларини изламоқ лозим. Бундай сўз босқинини оқлаб бўлмайди. Буни сўз босқинчилиги дебгина баҳолаш мумкин. Қейинги пайтларда кўпгина фанлар ва соҳаларнинг атамалар луғати кўпайиб бораётгани шу сўз босқинчилигининг далилидир. Афсуски, ўша луғатларнинг барчаси ҳам чинакам таржима луғатлари эмас, аксинча; сўзлар бир тилда қандай бўлса, иккинчи тилга ҳам шундайлигича кўчган, кейинидан мазмуни изоҳланган холос. Атама деганини айнан олавериш керак, деган қонун йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Асли лотинча бўлган «термин»нинг ҳам «атама» деган аниқ муқобили мавжуд. 1979 йили «Ўқитувчи» нашриётида «Ўрта асрлар тарихидан изоҳли луғат» чиқарилган. Бундай тарих луғатларини кўпайтирмоқ зарур, ниҳоятда зарур! Лекин биз айтган луғат, асосан, Оврупо тарихи-

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

ишимиз ва сўзимиз моҳиятида бўлмоғи лозим. «Ахборот»чилар эса меҳнаткашалардан нутқларига турли қайдлар, кўчирмалар билан зебзийнат беришни талаб этадилар. Гапирган ва гапиртирган киши (мухбир) уялмайди, бироқ эшитган ва кўрган киши уялиб, қийналиб кетади! Чунки, сунъийлик ҳаддан ошади. 1987 йилнинг бошларида ойнаижаҳон орқали, Тошкент вилоятидаги туманлардан бири тўғрисида кўрсатув берилди. Туман ижроқўмининг раиси ишбилармон, куюнчак, халқпарвар бир одам сифатида, кишида илиқ таассурот қолдиради. Лекин, водариғ, унинг деярли ҳар жумласида «даже», «почти», «вобше», «настроение», «условие»

сингари биттадан, баъзан иккитадан сўз учрайди. Бу икки тилга ҳам ҳурматсизлик эмасми? Ўз ишини билган раҳбар — яхши, лекин ўз она ти-

Тилимиз қонун-қоидаларининг тобора бузилиб бораётганига асосий сабабчилар — радио ва ойнаижаҳон, рўзномаю ойномаларимиз. га боғланиб қолган. Қадимий Ўрта Осиё тарихининг мукаммал изоҳли луғатини тузмоқ зарурлиги ватандош алломаларимизнинг эсига қачон келаркин?! «Радио тили»нинг сунъийлашиб, ғариблашиб бораётгани тўғрисида устоз Абдулла Қаҳҳор бундан йигирма йиллар аввал бонг урган эдилар. Таассуфки, ўтган йигирма йиллар ичида «радио тили» ўзгармади ва агар ўзгарган бўлса, фақат ёмон томонга ўзгарди. Ҳозирги кунда меҳнаткаш аҳолининг кўзи ҳам, қулоғи ҳам — асосан ойнаи жаҳонда. Меҳнаткашларимизнинг тил ва фикр қашшоқлигини бошдан кечираётганлари ойнаи жаҳондаги нутқларидан маълум. Улар ҳамон мухбир, ходимлар ўргатган ёки ёзиб берган ғоят сийқа, сунъий, ғариб гапларни қийналиб, ўнғайсизланиб такрорлайдилар. Бу ҳол, айниқса, «Ахборот» кўрсатувларида яққол кўринади. Устоз Эркин Воҳидов ёзганидек, улар учун «темирга гапириш» қийин, албатта. Лекин ўшалар билан ҳам жуда табиий, самимий суҳбатлар қуриш мумкин. Раҳбарларнинг йўл-йўриқлари, нутқларининг руҳи

лини билган ва ҳурмат қилган раҳбар — янада яхшироқдир. Футбол шарҳловчимиз Ахбор Имомхўжаев баъзан русча шарҳни ўзича ўзлаштириб, «тўп йўқотилди», «тўп билан фалончиев», «тўп Фалончиев томонидан дарвозага киритилди», каби кўриниши ўзбекча, лекин тузилиши русча бўлган гап ва ибораларни қўллайди. Аввало шуни айтиб ўтайинки, Ахбор ака яхши шарҳловчи сифатида, футбол ихлосмандлари орасида эҳтиром қозонган одам. У кишининг юртимиз спорти аҳволига куюниши, қайғуриши кўпчиликка маълум. Демак, баъзи нуқсонларини айтмоқ жоиз. Қаранг, «тўп йўқотилди», «тўпни йўқотиб қўйди», дегани кулгили эмасми? «Фалончи тўпни олдириб қўйди», деб оддийгина айтиш мумкин-ку. «Фалончи тўп билан» ёки «тўп билан Фалончиев» деб, жингалак қилиб ўтирмасдан, «тўп Фалончиевда», деб айтса бўлаверади. «Фалончи томонидан киритилди» ёки «тепилди» деб гапни бурашнинг нима зарурати бор? «Тўпни Фалончи уриб киритди» ёки «Фалончи тепиб беради» деса табиийроқ эмасми? Муҳтарам

13

шарҳловчимиз уйларига қовун-тарвуз сотиб олиб бордилар, дейлик. Фарзандлари: «Булар дадам томонидан олиб келинди», демайдилар, шекилли. «Буларни дадам олиб келдилар», дейишади. Ортиқ қийналиб, «китобий» қилишга уриниб, гапни сунъийлаштиришнинг ҳожати йўқ. Бой ва гўзал тилимиз ҳар қандай ҳолатни эркин ва равон ифодалаш имконига эга. Яна бир шарҳловчимиз бор (исми ёдимда йўқ). Унинг тили «жарима» деган сўзга ҳам айланмайди. «Штраф (?) тўпи» дейди у киши! Тешик қулоқдан кирган гап суяксиз тилга тушиб, айланаверади кейин! Неча минглаб футбол ишқибозларининг кўзи тўпда бўлгани билан, қулоғи гапда бўлади, ахир. Буларнинг нутқида гоҳо «Пахтакор билан Помир ўртасида матч» (?), «Ўйин старт олади» (?), учрашув арбитри (?) сингари тушуниксиз сўз, ғализ иборалар учрайди. Тилни бузиш аҳлоқсизлик ёки жикоят эканлигини шарҳловчиларимиз ҳис этмайдилар. Улар ўз тилини — ўз элини қанчалик ҳурмат қилсалар, шунчалик иззат топадилар. Кейинги пайтларда баъзи рўзномаларимиз бирмунча жонланиб қолди. Бу жонланиш, афсуски, тил ва сўз шукуҳидан эмас, янгича ўзгаришлар туфайли содир бўлмоқда. Рўзномаларимиз тили эса ҳамон ўша-ўша. Турғунлик даврларида қандай олақуроқ, сийқа ва ғариб бўлса, ҳозир ҳам деярли ўшандай. Айниқса, таржима матоҳлари, баъзан расмий хабарлар ва дунё воқеалари ахбори, гоҳо раҳбарларнинг нутқи таржималари ҳануз соф, табиий ўзбекчалаштириб берилаётгани йўқ. Ўзбек тилида «ел» билан «ёл», «ер» билан «ёр» сўзлари ўртасида от билан туяча фарқ бор; эски имлода ҳам, янги имлода ҳам «ё» билан «е» бошқа-бошқа ёзилади. Рус тилида эса «е» ёзилиб, «ё» ўқилаверади. Масалан, Грачев, марсельеза, шофер ва бошқалар. Бизнинг матбуотда эса Горбачёвнинг фамилиясини ҳам русчага тақлидан Горбачев деб ёзишади. Ўзбек тилида бу жиддий имловий хато ҳисобланади. Бу нуқсонни тузатмоқ зарур! Тилимизнинг ғаройиб бир қоришмага айланиб боришида «Ўзбекистон физкультурачиси» рўзномаси жуда мудҳиш хизмат қилмоқда. Ҳалиги шарҳловчилар нутқида учраган «матч бўлади», «старт олади», «учрашув арбитри», «ўз активига ёзиб қўйди (?)» каби сўз ва ибораларни «ҳужжатлаштириб» эл орасига тарқатаётган, икки тилга ҳам бирдай беписандлик қилаётган ана шу рўзномадир. Унинг ходимлари ва таржимонлари нима деб алжираётганларини баъзан ўзлари ҳам билмасалар керак. Ҳолбуки, «матч бўлади» деган биргина иборанинг тилимизда «мусобақалашади», «беллашади»,

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

(Давоми 15-бетда)


14

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

(Давоми. Боши ўтган сонда)

ХАТОЛАР… ХАТОЛАР… ХАТОЛАР

Аслида адолат билан иш кўрадиган эркаклар икки, борингки, уч-тўрт хотин билан бахтли-саодатли, тотув ва фароғатли ҳаёт кечиришлари мумкин эди. Биринчи хотиннинг руҳий азоблари камроқ, иккинчисининг эрдан ажраб қолиш таҳликалари сустроқ кечиши ҳам мумкин эди. Аммо бу «учлик»нинг ҳар бири бир нечтадан хатога йўл қўйгани учун оила тотувлиги ва хотиржамлигига жиддий путур етади. Бу хатолар нималардан иборат? Келинг, буларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқайлик:

ЭРНИНГ ХАТОЛАРИ

VATANDOSH

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ ҳозир жангга киришадигандай дарров «тукларини ҳурпайтириб», ҳужумга ўтишни бошлашади. Бу кайфият шунча йил аҳил-тотув яшаб келган хотинига ҳам «кўчади» ва катта можаро бошланиб кетади. Ахир бир вақтлар ўзингиз севиб уйланган, «кўз очиб кўрган» хотинингизнинг туйғуларига бефарқ бўлмаслик, унга ҳаммасини очиқчасига айтиш, ўзни эркакларга хос мардона тутиш ўрнига ўзингизга душман ясаш, бутун ором-фароғатингиздан кечиб, у билан олишиб юриш шартми? Иккинчисига уйланганини биринчи хотинидан яшириш билан муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Исломий ахлоқ ҳам бундай оила қуришни маъқулламайди. Қилмишини яшириб, бир умр виждон азобида қийналгандан кўра, бўлган иш-

га қилаётган муносабатлари ғашига тегади, гоҳо рашки ғолиблик қилиб, катта можароларни бошлаб юборади. Ҳатто суйган эридан талоғини сўрашгача ҳам бориши мумкин. «Иккинчиси»га уйланган эркакдан ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини мард тутиши, софдил, ростгўй бўлиши, ҳар икки хотинига баравар адолатда, чиройли муносабатда бўлиши талаб этилади. Агар биринчи хотини ўта рашкли бўлган ёки иккинчиси биринчисига нисбатан бутун «артиллерия»сини ишга солиб ҳужум бошлаган ҳоллардагина муроса учун эрнинг бироз ёлғонлашига ижозат берса бўлади. Ишлар пишиб, «нозик масала» қатъий қарорга айланганида эрлар айниқса «дипломатия»ни ўрнига қўйишлари лозим. Аммо жуда

Аҳмад МУҲАММАД

ликлар билан айблай бошлайди. Унинг бу муомаласи албатта самарасиз кетмайди. Биринчи хотин эрнинг катта душманига айланади. Хонадондаги бу адолатсизликни кўриб, болалар ҳам отадан узоқлашишади, оталарининг “адолатсизлик қилгани”дан ранжиб, оналари ёнига киришади, уни ҳимоя қилишга ўтишади. Бу катта «армия» қаршисида яккаланиб қолган эр иккинчисиникидан «паноҳ топиш»га ҳаракат қилади. Ва оқибатда мустаҳкам оила тотувлиги чокчокидан сўкилиб кетади. Шунинг учун эрлар ана шу нотўғри ҳолатларнинг ривожланишига йўл қўймай, биринчиси билан муносабатларни бирор дақиқа ҳам ёмонлашувига йўл қўймасликлари,

КЎНГИЛХУШЛИКМИ Ё КЎНГИЛ ҒАШЛИК? ёхуд кўпхотинлилик муаммоларига бир назар

Эр иккинчи хотинга уйланди, деб тасаввур қилайлик. Табиийки, янги хотин билан учрашувлари эр ўрганиб, кўникиб, ҳатто сал меъдасига тегиб қолган биринчи хотин билан муносабатларига нисбатан хийла жозибали, қизиқарли, «муҳаббатга тўлароқ» кечади. Эркаклар одатда завқ-шавқли, лаззат-оромга ўч бўлишгани учун иккинчи хотинга кўпроқ эътибор қаратиб, унга янада кўпроқ ёқишга уринишади. Бунинг устига иккинчиси биринчи хотинга нисбатан ёшроқ ва ҳуснлироқ бўлиши мумкин. «Янги кўза, суви тоза», деганларидай, эркаклар бу йўлда янги завжаларининг эҳтиёжлари, «эркалик»лари билан ҳисоблаша бошлашади. Шу мақсадда турли баҳоналар билан «янги ёр» ҳузурида тез-тез, узоқроқ туришга, унинг айтганларини иложи борича муҳайё қилишга, унга биринчи хотини устидан “шикоятлар” қилишга, унга пулбойликни кўпроқ сарфлашга ҳаракат қилишади. Бу ҳолат албатта унинг биринчи оиласи қулоғига етиб боради. Бормаган тақдирда ҳам «бир мақтаниб олиш» ёки «биринчи хотиннинг танобини тортиб қўйиш» мақсадида иккинчи хотиннинг ўзи етказади. Шунда биринчи хотин ўзини хўрланган, камситилган ҳис этади. Эрининг қўли қисқалигида рўзғорни бут қилиш учун ўзининг қанчалар елибюгургани, не-не тадбир ва ҳаракатлар қилгани, турмуш машаққатларига «ғиринг» демай чидагани, энди оғзи ошга етганида бахтига шерик чиқиб қолгани ҳақидаги фикрлар миясини кемира бошлайди. Алам устида, рашки исёнга кириб, «хиёнаткор» эрдан, «ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир» кундошдан ўч олиш, уларнинг ҳаётини заҳарга айлантириш режаларини туза бошлайди… Бу эса эрларга ниҳоятда қимматга тушиши мумкин. Эрларнинг яна бир хатоси шундаки, иккинчисига уйлангани заҳоти бу ҳақда биринчи аёлига ётиғи билан тушунтириш, мураккаб йўлга қадам қўйишига нималар сабаб бўлганини изоҳлаш, бу ҳаракати исломий талабларга мос эканини айтишни эплай олмай қолишади. Бунинг ўрнига биринчи хотинлари

ларни биринчи хотинга билдириш, бу шунчаки кўнгил хуши учун эмаслиги, балки зарурий эҳтиёждан ёки маънавий ҳолатлардан келиб чиқиб, Парвардигор розилиги йўлида қилинганини тушунтириш, ҳатто бу ҳақда у билан маслаҳатлашиш ҳам зарур. Аммо кўпгина эрлар ўз тинчлари ва оромларини ўйлаб, иккинчи хотинлари борлигини биринчисидан шунчаки яшириб қўяқолишади. Бунинг қанчалар қимматга тушиши, орада қанчалаб ёлғонлар урчиши, сирлар фош бўлганидаги кўргиликлар ҳақида гапирмай қўяқолайлик. Баъзи эркаклар иккинчи завжалари ҳақидаги маълумотни биринчисига етказиш билан кифояланмай, икки кундошни кўпроқ бир жойда учраштиришга, сафарларга бирга олиб боришга, кўнгилочар тадбирларга бирга боришга кўндиришга уринишади. Улар иккинчи хотинидан дунёга келган фарзандларини биринчи уйидаги ўғилқизлар билан яқинлаштириш пайидан бўлишади. Уларнинг бу интилишларини тушунса бўлади, сабаби, улар ҳар икки хонадон фарзандларининг аҳил-тотув ўсишларини исташади. Аммо бу иш кўпинча улар кутган мевани бермайди. Икки кундошнинг фарзандлари оналари таъсирида бир-бирларига пинҳона душманлик қилишдан асло тап тортишмайди. Бу ҳолатнинг ҳам хатарли томонлари кўп: ҳар гал яраси янгиланган, рашки янгидан исёнга кирган биринчи хотин бу ҳолатдан ўзини ниҳоятда камситилган ҳис этади, кўз очиб кўрган эрининг аллақаёқдаги “бегона” бир аёл-

кўп эркаклар бундай ҳолларда аёллар макрига учиб ёки ўзларининг ношудликлари туфайли ҳар икки аёлларининг бир-бирига аёвсиз душман бўлиб қолишига томошабин бўлиб қолишади. Хотинлар ўртасидаги рашкни ҳали ҳеч ким батамом енга олган эмас. Кундошларнинг бир-бирига ортиқча рашки қалб қашшоқлигидан дарак беради ва ўта рашк қилиш муҳаббатни ўлдиради. Агар икки хотин ўртасидаги рашк оловланиб, алангаси унча-бунча одамни куйдирадиган ҳолга боришига оқил эркаклар йўл қўймасликлари лозим. Улар хотинларидаги ўринсиз рашк балосини пасайтириш учун Ислом динининг маънавий-ахлоқий тамойилларини, Қуръони карим ва Суннати набавийя келган қадрият ва ахлоқий низомларни хотинларига тушунтиришлари, уларни тарбиялашда бу усуллардан оқилона фойдаланишлари керак бўлади. Аммо эркакларимизнинг бу борадаги билим ва тажрибалари етарли бўлмагани учун кўп ҳолларда икки ёки уч хотиннинг ўзаро “рашк уруши”га шунчаки томошабин бўлиб қолишади ёки ўзлари билмаган ҳолда аёллар рашкининг баттар кучайишига сабабчига айланишади. Кўпинча иккинчисига уйланган эрлар биринчи хотинларининг ҳозиргача сезилмаган «камчиликлари»ни кўриб, уларни бўрттира бошлашади. «Нега ҳозиргача шу эпсиз, бефаросат, лапашанг аёл билан яшаб юрдим, кўр эканман, хотин дегани манавинақа бўларкан-ку» деган фикрларга бориб, «кўз очиб кўрган» хотинини йўқ камчи-

бунда ғурурга кетмай, бироз «ён бериш» тадорикини кўришлари лозим. Эрнинг хатоларидан яна бири ҳар икки оилада тенгҳуқуқлилик, адолат, руҳий муҳит ўрнатишга эътиборсизликдир. Эр ҳар қанча адолатли бўламан дегани билан ҳар икки хотинга баравар одиллик билан муносабатда бўлишга ярамайди. Қуръони каримда ҳам “ҳар қанча истаганигизда ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қила олмайсизлар”, дейилган. Бу ҳақда машҳур бир латифа эсга келади: «Икки хотинли эрнинг завжалари худди атай қилгандай бир кунда вафот этади. Эр улар ўртасида адолат қиламан, деб бир хил дафн маросими уюштирди. Икки тобутни бир эшикдан бараварига олиб чиқишнинг иложи йўқлигидан янги эшик ҳам қурдирди. Шунда ҳам адолат бузилди: иккинчи хотин янги эшикдан олиб чиқилгани ҳолда биринчиси эски эшикдан чиқарилди». Эр хотинларнинг ҳаммасини баравар тутиши, бирини иккинчисидан устун ёки афзал кўрмаслиги, ҳатто бири касал ёки узрли бўлганида ҳам унинг навбатини инкор қилмаслиги керак. Лекин жуда кўп эркаклар худди мана шу масалада «оқсаб» қолишади. Иккинчи хотинга уйланган эркаклар кўпинча нафақа борасида ҳам аёлларини баравар тутишмайди. Биринчи хотинга қимматроқ кийим ёки жиҳоз олиб беришса, иккинчисига арзонроғи харид қилинади ёхуд аксинча бўлади. Хотинларнинг бирига беш минг сўмлик кўйлак харид қилинса, иккинчисига ҳам шунча сўмлик кўйлак олиб бериш керак, агар бир хили топилмаса, етмай қолган пул аёлнинг қўлига берилади. Яна эркаклар кўп ҳолларда билиббилмай ёки хотинларининг биридан ўч олиш учун бир-бирига қайраш, бировини мақтаб, иккинчисини қоралаш ёки бирини кўкларга кўтариб, иккинчисини ерга уриш каби хатоларга ҳам йўл қўйишади. Бу ҳам асло оила муҳитини яхшилашга олиб бормайди, аксинча хотинлар орасида аҳилликнинг илдизига болта уради, душманлик, ғараз ва ўринсиз рашкни кучайтириб юборади.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

(Давоми келгуси сонда.)


VATANDOSH

ТИЛ ВА МИЛЛАТ

(Давоми. Боши 12-бетда)

«баслашади» ёки «баҳслашади», «учрашади», «тўқнашади», «юзлашади», «тортишади», «куч синашади», «майдонга тушади» каби ўнлаб муқобиллари бор. Йўқ, булар, спортнинг фавқулодда атамаларини биламиз, деб мақтанишлари шарт! Йўқса, ҳеч ким писанд қилмай қўяди. 1987 йилнинг 8 май, жума сонидаги «Сталинграддан Берлингача» деган мақоланинг жумлалари ғализ, сунъий, бураб-чирмаб тузилган. Шу сондаги «Юбиляр старт берди» деган мақола эса ундан баттарроқ. Сарлавҳага эътибор қилинг. Фақат, «берди»си ўзбекча. Умуман, «Юбиляр старт берди» (?) нима дегани ўзи? Балки, тўй берди, элга ош берди, деганидир? Бу атамаларни тушунадиган бир ҳовуч ўзбек спортчиси ва бир нечта мухбирдан бўлак, мазкур рўзномани ўқийдиган халқ ҳам бор-ку, ахир! «Турнир қатнашчиларининг квалификация (?) состави» (?), «хотира турнирининг ўртача рейтинги (?) 2449 га тенг», «кескин тактик дуэл (?) бўлди» — бундай ибора ва жумлалар рус тилида бир маъно англатар, лекин икки тилга нисбатан ҳам қўпол, одобсизларча муносабат далили бўлган бундай мақоладан ўзбек ўқувчиси нима баҳра топади?! «Тошкент оқшоми» рўзномасининг баъзи хабар ва мақолалари ҳам тилга эътиборсизлик намунасидир. 1987 йилнинг 27 сентябрида чиққан сонидаги «Идеология активи учун» деган хабар қуруқ, тушунарсиз баён этилган. Ўрта Осиё халқлари «фаол» деган сўзни қадимдан ишлатиб келадилар. «Мафкура», «ғоя» деган мавҳумлар ҳам бизга ёт эмас. Бироқ мен хабардаги сўзларгагина эътироз билдирмоқчи эмасман, балки олақуроқ сўзлар қурбони бўлган маъносига қайғураман. «Активи» деган сўз «фаоли» деган аниқ таржимасидан бўлак, «фаол аъзолари» деган таржимаси ҳам бор. Энди сарлавҳани қандай тушунасиз? «Мафкурамизнинг фаол аъзолари учун» дебми ёки «Мафкурамиз муваффақияти учун» дебми? Тағин, муайян бир муддат мобайнидаги кирим-чиқимлар якуний нисбатининг ютуқлар ёки моддий бойликлар ёзиладиган қисми ҳам «актив» дейиладики, спорт шарҳловчилари қолган икки маъносини унутиб, шу учинчи маънода қўллайдилар. Кўриниб турибдики, ўзбек тилида тугал бир маъно англатмоғи учун «актив»ни тўғри ва тўлиқ таржима қилиб олишга мажбурмиз. Юқорида айтилган мақолада ўз тилимизда мавжуд бўлган ва яшаб турган муқобилларини ишлатса, гўё обрўси тушиб қоладигандек, «пропагандистлар», «докладчилар», «пропаганда ва агитация бўлими», «секретарлари» деб ёзилади. «Ўзбек тили ва адабиёти» ойномаси она тилининг собит муҳофизи, эркин ва гўзал тилимизнинг намунаси бўлмоғи лозим. Бироқ… ушбу сарлавҳани ўқинг: Метафорик (?) смемада (?) прагматик (?) сема (?). Энди бой ва эркин тилимизнинг на-

мунасини кўрмоқ ниятида, мақолани ўқий бошлаймиз: «Атрибутив бирикмага тенг сифат асосли компаратив конструкцияларнинг коммуникацияда асос, субъект ва формантлари эталонда имплицут ифодаланишга кўра метафора содир бўлар экан, шу имплацитлик юзага келган ҳосила смемада прагматика юзага келади. Лекин бундай конструкцияларнинг ҳар қандайида ҳам эталон актуализатор бўлиб, қолган компонентлар унда имплицит ифода топавермайди. Қолган компонентларнинг актуализатор эталонда имплицит ифода топиши учун маълум имконият бўлиши керак. Бу имконият субъект семантикаси ва унга қиёсланган эталон семантикаси билан боғлиқ ҳолда юзага чиқади. Қолган компонентларнинг эталонда имплицит ифодаланиши учун субъект

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

ум истибдод замонлари эдики, форс тили — шеърий тил, араб тили — илмий тил бўлиб, қонунсиз қонунлашган эди. Яна Ленинга мурожаат қиламиз. У ёзади: «Тургенев, Толстой, Добролюбов, Чернишевский тили — улуғ ва қудратли тил эканини сизлардан кўра яхшироқ биламиз… Биз фақат биргина нарсани: Мажбурийлик элементи бўлишини хоҳламаймиз. Биз жаннатга калтаклаб киргизишни хоҳламаймиз. Чунки «маданият» ҳақида сиз ҳар қанча чиройли гаплар гапирсангиз ҳам, мажбурий давлат тили мажбур қилишга, уриб ўргатишга олиб боради. Биз, улуғ ва қудратли рус тилини ҳеч бир кишининг калтак остида ўрганиши учун ҳожат йўқ, деб ўйлаймиз». Бугунги кунда бизнинг миллий сиёсатимиз, тенглик, дўстлик, қардошлик

15

кейин лотин алифбосидан янги рус алифбосига ўтганлиги, ўша йиллардаги ижтимоий адолатсизликнинг бир кўринишидир. Бу ҳол худди халқни ўз тарихидан, маданий меросидан узиб қўйиш учун атай қилингандек нохуш таассурот уйғотади. Биз рус имлоси орқали дунё маданиятидан хабардор бўлдик, замонни танидик. Аммо эски имлони билгувчилар, маданий меросни ўрганувчилар тобора камайиб кетаётгани айни адолатсизлик эмасми? Бу хатони фақат хайрли ишлар билангина тугатиш мумкин. Менимча, Тошкент, Самарқанд давлат дорилфунунлари ва жумҳуриятимиздаги барча педагогика институтларида «Эски ўзбек тили» («имлоси)» факультетлари очмоқ, ҳеч бўлмаганда, тил-адабиёт факультетлари қошида шундай бўлимлар ташкил этмоқ зарур. Бундай тадбир Халқ таълими вазирлигининг ленинча миллий сиёсатга, ижтимоий адолатга эҳтироми ифодаси бўларди. Шунингдек, ғоявий жиҳатдан ғоят ишончли бўлган «Ойдин» рўзномасини фақат чет элда эмас, ж умҳуриятимизда ҳам тарқатмоқ лозим. Бундан халқлар дўстлиги, байналмилалчилик ғояси, социалистик вақелик ҳеч қандай зарар кўрмайди. Олий ўқув юртларида «таҳрир илми»ни қатъий жорий қилмоқ зарур. Ўзбекистон ноширлари, матбуот ходимлари ўртасида ҳақиқий жонкуяр муҳаррирлар жуда оз, афсус, жуда ҳам оз! Бир маҳаллар «Гулистон» ойномаси мактабидан чиққан — Ваҳоб Рўзиматов бошлиқ таҳрирчилар, Маҳмуд Саъдий, Абдулла Шер, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Сулаймон Раҳмон, Аҳмад Аъзам кабилар тажрибасидан фойдаланмоқ лозим. Яна бир муаммо: Ҳануз ўзбекча ёзув машинкалари чиқарилмайди. Кишилар ёнидан 60-70 сўм тўлаб, ўзбекчалаштириб оладилар. Бошқалар 230 сўмга оладиган машинка ўзбек учун 300 сўмга тушади. Вилоятларда эса бундай уста ҳам йўқ. Кўплаб ноҳия рўзномаси идораларида матн русча машинкада кўчирилиб, кейин «ў»га қалпоқ, «ғ»га белбоғ, «қ» ва «ҳ» га дум қўйиб чиқилади! Ўзбекистон Давлат нашр қўмитаси, Ёзувчилар ва журналистлар уюшмалари машинка чиқарадиган заводларга буюртма бериб, бу муаммони ҳал қилишлари мумкин. Савдо ташкилотлари ҳам бу хайрли ишдан ўзларини олиб қочмайдилар, деб ўйлаймиз. Бундай тадбирлар кишиларнинг ватан, халқ, жамият келажагига бўлган умид ва ишончларини мустаҳкамлайди. Қайта қуриш ва ошкоралик меваларини кўрмоқ ҳар бир виждонли кишининг орзу-истагидир.

Тил эрки — эл эрки ва эталон семантикаси қуйидагича бўлади…» (Ўзбек тили ва адабиёти» ойномаси, 1984 йил, 4-сон; муаллиф Зоир Тоҳиров). «Ўзбек тили ва адабиёти» — мўътабар соҳанинг элчиси, идоранинг маърифатли вакили. Тасаввур қилинг, элчи бир юртдан иккинчи юртга борди ёки вакил бир ташкилотдан халқ ичига келди. Уларнинг гапини бошқалар ҳам сал-пал тушунишлари керакми, йўқми? Агар вазифаси шундоқ алжирашдан иборат бўлса, шубҳасиз, элчига ўлим бор, вакилнинг ўрни эса… нозик шифохонада! Шахсга сиғиниш, турғунлик йилларида айрим ижтимоий адолатсизликлар қаторида, тил эркига ҳам путур етган пайтлар бўлди. Зиёлиларимиз тил ҳуқуқи учун кураша олмас эдилар, «миллатчи» деган мудҳиш айбномадан қўрқар эдилар. Ўша йилларнинг салбий таъсири ҳамон сақланиб қолаётир. Нашриётларда ўзбекча китоблар чиқаришнинг икки-уч ҳисса камайиб кетгани, шеърий китоблар нусхаларининг кескин қисқаргани оқлаб бўлмас ҳолдир. Илмий асарлар русча ёзилмаса, ўтмайди; илмий унвон олиш учун ёшгина олим ўз она тилини четлаб ўтишига ёки ёнидан пул тўлаб, ёзганини таржима қилдириб, илмий ишини ёқлашга мажбур! Киносценарийлар русча ёзилмаса, қабул қилинмайди. Баъзи ташкилотларда, норасмий тарзда бўлса-да, русча ариза ва илтимосномалар ёзиш талаб этилади. Расмийлаштириш — кадрлар бўлимида таржимаи ҳол ва бошқа маълумотлар фақат рус тилида ёзилади. Кишилар кўнглида, айниқса, халқнинг фикрловчи, зиёли вакиллари кўнглида рус тилига нисбатан ғашлик ҳиссини қўзғашнинг нима кераги бор? Уларни руҳий азобга қўйишнинг нима хосияти бор? Ахир, у қадимги машъ-

тўғрисидаги гўзал ва жўшқин шиорларимиз амалда яшамоғи, жамият эркинлиги бугунги инқилобий даврда тўла тикланмоғи лозим. Устоз Абдулла Қаҳҳорнинг «Тил ҳақида нутқ»и, орадан йиллар ўтиб, «Ёшлик» ойномасининг 1987 йилги 9-сонида эълон қилинади. Мақоладаги ушбу ҳаққоний сўзларни эсга олайлик ва фикрлаб, она тилимизнинг бугунги қисмати тўғрисида оқилона хулоса чиқарайлик: «Ўзбек тили барибир йўқолиб кетади, конституциядан ўзбек тили ва давлат тили деган гапни чиқариб ташлаш керак», деган товушлар совет кишиларининг товуши эмас, империализмнинг шалтақ пропагандасига озиқ берадиган иғвогарларнинг товушидир». Демак, конституциямиздан «давлат тили» деган нуқтанинг олиб ташланганлиги мухолифларимизнигина қувонтирган, уларнинг карнай-сурнайларига куч берган бўлиши шубҳасиз. Бу адолат қайта тикланмоғи зарур! «Социалистик» Ўзбекистон тарихига назар ташлаб, кўрган кунимиздан қаноатланмаймиз. Компартия раҳбарияти баъзи бир хатоларни, И. В. Сталин шахси билан боғлиқ айрим ножўя қилмишларни танқид қилиб, кечириб бўлмас ҳол, деб баҳолади. XX асрнинг 29-йилига қадар асосан икки имло тарихини бошдан кечирганлиги: Аввал араб алифбосидан лотин алифбосига,

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

“Фитна санъати” китобидан олинди.


16

№ 40, 20 октябрь, 2014 йил

VATANDOSH

РЕКЛАМА

ТАБРИКЛАЙМИЗ

Онажон! Сиз ҳаётимиздаги энг қадрдон ва севимли инсонимизсиз. Биз учун Сизнинг таваллуд айёмингиз энг катта байрам. Шу куни Сиз дунёга келгансиз. Сиз бор экансиз, биз бормиз. Сизга мустаҳкам соғлик тилаймиз. Чунки сизда бошқа ҳамма нарса бор: Фарзандларингиз, бахтингиз, гўзаллик ва бойлигингиз – оилангиз ва яқинларингиз. Биз доим ёнингизда бўламиз. Сизни ҳар доим севамиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин. Аъло кайфият ва соғликсаломатлик Сизни асло тарк этмасин. Фарзандларингиздан

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


Issuu converts static files into: digital portfolios, online yearbooks, online catalogs, digital photo albums and more. Sign up and create your flipbook.