№41 2014 йил декабрь

Page 1

www.vatandosh.com www.vatandosh.uz

V

ATANDOSH

The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 19 декабрь, № 41

Ватандошлар “Бухорий“ жамғармасини тузди

2-бет Фуқаролар билан учрашув

16-бет

Нью-Йоркдаги «Ватандош» Ўзбек-Америка федерациясида Ўзбекистон элчихонаси ва косуллиги вакиллари ҳамда фуқаролар ўртасида учрашув бўлди. Унда фуқаролар паспорт алмаштириш ва бошқа консуллик хизматлари бўйича маълумот олиш имкониятига эга бўлди. Элчининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов, консул Сирожиддин Яхшиликов ва Зафар Қаюмов фуқаролар саволларига жавоб берди.

Америка мактабида Ўзбекистон кунлари “Google Translate“ ўзбекча гапира бошлади Аlhambra шаҳридаги “Oneonta Montessori” боғча-мактабида “Ўзбекистон маданияти куни” ўтказилди. Унда Ўзбекистон ҳақида кичик америкаликларга маълумот бериш вазифаси менинг набираларим – олти ёшли Кўҳинур ва Темур Маликларнинг зиммасига юкланибди.

Ҳозирда ўзбек тилидан бошқа тилларга, шунингдек, бошқа тиллардан ўзбек тилига сўзларни ўгириш мумкин. Аммо, ижтимоий тармоқ вакилларининг айтишича, ҳали бу хизмат мукаммаллаштирилиши керак бўлади. Чунки айрим гаплар бузиб таржима қилинмоқда.

5-бет 12-бет Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna

Реклама: (212) 372-3050


2

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

VATANDOSH

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

Vol. 41 Friday, December 19, 2014 Publisher: Farhod Sulton Editor-in-Chief: Behzod Mamadiev

Америкада яшаб кетишга тайёрмизми? Бир неча йилдирки Америкада истиқомат қиламан. Мана шу вақт мобайнида: «хорижда ўқиш, яшаш, ўзини ўнглаб олиш ҳар кимга эмас экан” – деган хулосага келдим.

Бу билан ўзимизни устун қўйиб бошқаларни пастга уриш ниятимиз йўқ. Аксинча, миллат, халқ, айрим юртдошларимизнинг хориждаги тақдирига назар ташлаш билан бошқаларни ўйлаб кўришга чорлашдир. Нью-Йоркда ташкил қилинган “Ватандош” Ўзбек-Америка жамиятида АҚШга ташриф буюрган ватандошларимиз билан ишлаш жараёнида айримлар томонидан қўйилаётган хатоларнинг бутун бир миллат учун қимматга тушаётганлигини англадим. Гоҳида АҚШнинг машҳур газета, журнал ва телеканалларида қулоғимизга таниш исмларни тез-тез эшитиб, ўқийдиган бўлиб қолдик. Афсуски бу исм-шарифлар фахрланадиган даражадамас, аксинча уялтирадиган. “Биз ўзи қаерга кетаяпмиз?” деган саволни ўзимизга ўзимиз берадиган даражада, том маънода салбий томондан ишлатилмоқда. Хўш, АҚШга яшаш учун келаётганлар ва келганлар аслида “бегона юртда яшашга мослашишга тайёрмизми?” деган саволни ўзларига беришаяптими? Яшаётганлар қай даражада ўзлари режалаштирган, орзу қилган ҳаётга эришаяпти? Келинг, айрим муаммоларга тўхталиб ўтсак: Биринчидан. Ҳозирда юртимизнинг айрим вилоятларидан, халқ тилида “Грин-карта” лотереяси ютиб, АҚШга келиш урфга айланди. Айниқса, эндигина касб-ҳунар коллежини битирган қиз ва йигитлар орасида кўпчилик ютмоқда. Бу ютуқдан шошиб қолган ота-оналар ғолиб бўлган фарзандини, керак бўлса, бир ҳафта ичида тўй қилиб эрли ёки хотинли қилиб қўймоқда. Аслида оила қуриш шунчалик осон ва арзон ишми? Бир-бирини ҳали яхши танишга улгурмаган, ўрганмаган икки ёш тўйдан 2-3 ой ўтар ўтмас, Америкага келмоқда. Ўзбекистонда янги қурилган оила катталар, қайнота-қайнона назорати остида ўтадиган тўйдан кейин оёққа туриб олгунга қадар бўлган вақт, Америкада уларнинг назоратисиз ўтмоқда. Янги келган, инглиз тилини билмайдиган, Америка шароитидан бехабар ёш эрхотин ўзини пул ишлаш мақсадида ишга

урмоқда. Пул ишлаш, ортиқча муаммо туғдирмаса, албатта, яхши. Америка шароитида оилада эр-хотин одатда тўлиқ вақт, яъни ҳар куни 8 соатдан 12 соатгача тартибда ишлайди. Иш-уй, уйиш тартибига тушган. Юртимиздагидай қўшни, танишлари билан ҳангома қилиш имкони бўлмаган одамда, албатта, тушкунлик кайфияти ҳукм суради. (инглиз тилини билмагач қийинда гаплашиш). Ўзбекистонда хотини ишламаган айрим эркаклар, Америкада иш бошлаган хотининг кун бўйи ишда бўлишини ҳазм қилолмаётган ҳолатлар ҳам мавжуд. Иккинчидан. Халқимизда “Кўрмаганнинг кўргани қурсин» деган нақл бор. Ушбу нақл Америкада ишлаб 3-4 сўм пул топиб босар-тусарини билмай қолган айрим юртдошларимизга нисбатан тез-тез ишлатилиб турибди. Пул топган аёлнинг ўз эрини менсимаслиги, аксинча ‘”бой” эрнинг ўз хотинини менсимасдан эътибор бермай қўйиш ҳолати ҳам учраб турибди. Натижада эътибор талаб, эр ёки хотин учинчи бир одамдан эътибор кутмоқда. Бу эса рашкнинг уйғоношига, оилада кўплаб жанжаллар бўлишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирда оилавий жанжаллар учун полиция идорасидан судгача қатнаётган эр-хотинларнинг бизга ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳолатлар кундан кунга кўпаймоқда. Уйида жанжал пайтида хотини ёки қўшнисининг полицияга қўнғироқ қилиши натижасида бир неча кун «ўтириб» чиқаётган, кейин эса ажрашиб кетаётган оилалар мавжуд. Учинчидан. Ижтимоий тармоқлар facebook, odnoklassniki, whatsapp, tango сингари яна алламбало номлар остидаги технология меваларидан фойдаланиш ҳам эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиқишига, ажрашишларга сабаб бўлмоқда. Бу каби ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланишнинг сабаби АҚШда чекланмаган интернетнинг арзонлиги ва аввал, бундай имкониятга эга бўлмаган айрим ёшларнинг ижтимоий тармоқларни ишлатишга муккасидан кетганлигидир. Тўртинчидан. Ёш оилаларнинг тез, осонликча ажрашиб кетаётганлигининг сабаби қўл ураётган хатоларининг ҳуқуқий оқибатларини тушуниб етмаслиги ҳамдир. Масалан Америкада Domestic Violence (оилавий зўравонлик) катта бир тизим мавжуд. Бу тизим айнан Америка фуқаролик суди тизимидан эр-хотин, қариндошларнинг ўртасида жанжалларнинг кўп учраши натижасида алоҳида

тизим сифатида ажратилгандир. Ҳозирда “оилавий зўравонлик” билан судга иши тушаётган юртдошларимиз жуда кўп. Суд томонидан эр ёки хотинга нисбатан “оилавий зўравонлик” бўйича чиқарилган ҳукмнинг айрим қисмлари бузилса эр ёки хотин АҚШ ҳудудидан депортация қилиниши қонунда назарда тутилган. Бу каби қоидаларни билмаган айрим юртдошларимиз осонликча ҳуқуқбузарлик содир этмоқда. Бешинчидан. Айрим эр-хотинлар бировларнинг гапига учиб эри ёки хотинини полицияга арз қилиб топшираётган ҳолатлар жуда ачинарли. Сиз вояга етган, ақли ҳуши жойида одам бўлсангиз, ҳар бир қилаётган ишингиздан олдин ўйлаб кўринг. Хўш, 911га қўнғироқ қилдингиз, эр ёки хотинингизни олиб кетди. Кейин-чи? Кейин нима бўлади. 911 га умуман мурожаат қилманг, деган фикрдан йироқмиз. Агарда хафли ҳолат бўлса, албатта, мурожаат қилиш керак. Лекин арзимаган нарса учун қилиб судлашишгача бориш бу миллий қадриятларимизга мос эмас. Қачон эшитгансиз: қишлоғингизда фалончи хотин эрини полицияга топширибди деб? Агарда келажакда шу одам билан яшаб кетиш умиди бўлса, ҳар томонлама ўйлаб кўриш керак. Хулоса ўрнида, ҳурматли юртдошлар, Америкага келишдан олдин маданияти, урф-одати, тили, ижтимоий жабҳалари юртимиздикидан фарқ қиладиган бегона юртда яшашга қанчалик тайёрсиз? Янги келиб оёққа туриш тараддудида юрган ёш оилалар тушкунлик кайфиятидан чиқиб тил ўрганиб, миллий маданиятимизни унутмаган ҳолда мазмунли ҳаёт қуришга тайёрмизми, деган саволни бериб кўришса мақсадга мувофиқ бўларди. Хорижда содир этилган ҳар қандай қонунбузарлик юртимиз Ўзбекистон номига салбий таъсир қилади. Сизу биз мамлакатимиз номини қора қилишга ҳаққимиз йўқ, аксинча унинг тақрқааиётига ҳисса қўшишимиз ҳар биримиз учун фарздир. Шундай экан тил ўрганиб, билим олиб, миллий маданиятимизни унутмаган ҳолда яшаш оёққа туриш муҳим вазифадир. Ўзбекистонликлар доимо пул топиб ҳайр-эҳсон қилиб тўйлар қилиб фарзанд тарбияси билан шуғулланиб келган ва бу ҳолатлар бизга ярашган. Шуни давом эттириш барчамизга насиб этсин!

Дилшод ЗОКИРОВ, Нью-Йорк шаҳри

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

Managing Editor: Shohruh Kenjaev Deputy Editors: Murod Gafurov Nilufar Salimova Board Members: Jo’ra Bo’tako’z Narhudja Sadikov Abdulmalik Ahmedov Farog’at Zokirova Dilshod Zokirov Asqar Ubaydullaev Mansur Jumaev Partner Organization: Vatandosh Uzbek-American Federation Editorial and Executive office: 2667 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11235 Phone: 212-372-3050 Web: www.vatandosh.uz Email: info@vatandosh.com

All materials in this newspaper have been copyrighted and are the exclusive property of Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the due consent of the publisher. The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily reflect the editors’ point of view. We are not responsible for content of advertisements and products and establishments advertised in Vatandosh.

ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА: Биз билан ижодий ҳамкорлик қилишни истайсизми? «Vatandosh»боп мақола ва асарларингиз борми? Ижодий ишларингизни ҳамда ҳамкорлик бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни info@ vatandosh.com орқали бизга йўлланг.


VATANDOSH

ЯНГИЛИКЛАР

Ислом Каримов элчи Жорж Крол ишини юқори баҳолади

вослав черкови, Католик черкови, Арман апостол черкови, Тошкентдаги яҳудийлар диний жамиятининг Яҳудийлар синагогасида бўлишди. АҚШ Давлат департаменти Бухородаги муқаддас қадамжойларда ҳам бўлди.

АҚШ армиясида ўз жонига қасд қилганлар сони урушда ҳалок бўлганлар сонидан ошиб кетди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 15 декабрь куни Оқсаройда Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди. Ислом Каримов Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда изчил ривожланаётганини таъкидлади. Президент элчи Жорж Кролнинг мамлакатларимиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Америкалик дипломат самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Ўзбекистондаги фаолияти давомида муҳим сиёсий воқеалар, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги самарали ўзгаришлар гувоҳи бўлганини таъкидлади. Булар Ўзбекистонни халқаро миқёсдаги ишончли ва истиқболли шериклар қаторига олиб чиқмоқда.

АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистондаги диний ташкилотлар билан мулоқот олиб борди

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича бюросининг дин эркинлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Самир Ҳусайн декабрь ойининг бошида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси хабар тарқатди. Ташриф Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан амалга оширилди. Самир Ҳусайн ўз ташрифи доирасида Ўзбекистондаги диний ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув олиб борди. Хусусан, у Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари ўринбосари Абдулазиз Мансуров билан учрашди. Самир Ҳусайн, шунингдек, Пра-

АҚШ ҳарбийлари урушда нобуд бўлгандан кўра кўпроқ ўз жонига қасд қилиш орқали ҳалок бўлар экан. 2004-2011 йилларда АҚШ армиясида ўлимлар рўйхатида асосан урушда ҳалок бўлганлар етакчилик қилган бўлса, 2012 ва 2013 йилларда бу борада суицид, яъни ўз жонига қасд қилганлар етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Пентагоннинг ойлик журналида чоп қилинган мақолада маълумот берилган. Сўнгги икки йилда суицид уруш, саратон, юрак хуружи, қотиллик, йўл-транспорт ҳодисалари сингари ўлимга олиб келувчи сабаблар орасида етакчи сабабга айланди. Сўнгги икки йилда содир бўлган ҳар ўнта ўлимнинг 3 таси айнан суицид орқали содир бўлган. Транспорт авариялари армияда ўлимлар орасида 2008 йилда бу борада етакчи сабабга айланган эди. 2005-2010 йилларда юз берган ҳар 3 ўлимнинг биттаси, 2007 йилда эса 46 фоиздан ортиғи Ироқ ва Афғонистондаги уруш сабаб юз берган. 9 сентябрь воқеаларидан сўнг Ироқ ва Афғонистонда 6800 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу даврда 3 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилари ўз жонига қасд қилган.

Бухорода янги қуёш энергияси станцияси қурилади

Италиянинг MyEnergy Spa компанияси Бухорода қуввати 2 МВт бўлган фотоэлектрик станциясини барпо этади. У Бухородаги Қандим конлари гуруҳини электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

Компаниянинг расмий сайти хабар тарқатишича, фотоэлектрик станцияси лойиҳасини ишлаб чиқадиган ҳамда барпо этадиган компания кон ҳудудида 8 мингга яқин модуллар қуриш бўйича халқаро тендерда ғолиб бўлган. Ушбу тендер Россиянинг “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилган. Лойиҳа ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмаган. Яна шу нарса қайд этилганки, компания Самарқанд вилояти қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектрик станцияси қурилиши бўйича тендерда ҳам иштирок этмоқда. Пастдарғом тумани “Торариқ” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 400 гектар ер майдонида мазкур йирик иншоот ишга тушгач, йилига 192 миллион кубометр табиий газни тежаш имконияти юзага келади. Айрим манбаларга кўра, Ўзбекистонда яна учта қуёш электр станцияси барпо этилади. Ушбу истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун жойлар аниқланган. Унга кўра, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Сурхондарёнинг Шеробод ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманларида барпо этилади. Айни пайтда мамлакатдаги энг катта қувватга қуёш станциясини Навоий вилоятининг Кармана туманида барпо этиш кўзда тутилмоқда. Унинг қуввати тахминан 130 мегаватт бўлади.

3

Нью-Йоркда “Бухорий” жамғармаси тузилди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик ватандошлар йиғилиб, “Бухорий” жамғармасига асос солди. Янги жамғарма қошида йиғилган маблағлардан миллиймаданий мазмундаги тадбирлар ва хайрли ишларни амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳарчасида ўзбекистонликлар учун масжид ва маданий марказ очиш масаласи ўртага ташланди. Йиғилганлар бу фикрни қўллаб-қувватлаб, масжид учун маблағ йиғишга келишиб олди. Масжид ватандошлар учун турли тадбирларни ўтказувчи маданий марказ вазифасини ҳам ўтайди. Масжидга ўзбекистонлик имом тайинланиб, жума намози маърузалари ўзбек тилида олиб борилади.

Марҳумлар хотирланди

Америкада ўзбекистонликлар учун танишув сайти ишга тушди

“Сайт ҳозирда АҚШда истоқомат қилаётган ва Ўзбекистонда тарбия топган қизларга уйланмоқчи бўлган ватандошларимиз илтимосига кўра яратилган. Бу ҳақда Kun.Uz хабар тарқатди. Унда айтилишича, meetmeuz. com – бу сайт ўз севган инсонингизни ернинг исталган қисмида туриб топиш ҳамда бахтли оила қуриш имкони беради. Ҳар бир фойдаланувчи сайт администратори томонидан текширилади. Барча фойдаланувчилар ҳақиқий ва оила қуришга тайёр инсонлар. Фойдаланувчи сайтда кирганини кўриши мумкин бўлган фойдаланувчилар гуруҳини танлаш имконига эга. Сайтда кўплаб қулайликлар бор. Тез орада эса сайтнинг мобиль кўриниши тақдим этилади.

Тошкентнинг Волгоград мемориал мажмуасида 3 декабрь — Номаълум аскар куни муносабати тантанали гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу сана жорий йилдан Россияда расмий сана сифатида нишонланади. Хабарларда қайд этилишича, 3 декабрь санаси бежиз танланмаган. Чунки 1966 йили худди шу куни фашист қўшинларининг Москва остонасида тор-мор келтирилганининг 25 йиллиги муносабати Ленинград шоссесининг 41-километрида жойлашган номаълум аскар хоки Кремль ёнидаги Александр боғида дафн этилади. Хотирлаш маросимида Россия элчиси В. Тюрденев ва бошқалар иштирок этган. Тадбирда ёшларга ушбу сананинг тарихи ҳақида маълумот берилган. Эслатиб ўтамиз, Иккинчи жаҳон урушида жами 1,5 миллион нафар ўзбекистонлик иштирок этган, улардан 450 минг нафари ҳалок бўлган, 130 минги бедарак йўқолган.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

«Vatandosh»


4

VATANDOSH

ХАБАРЛАР

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

Америкадаги миллий жамият вакиллари Ўзбекистон сайловини кузатмоқда Америкадаги бир қатор жамиятлар вакиллари Ўзбекистон сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этмоқда. Хусусан, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси Президенти Борис Қандов, Туркистон — Америка жамияти раиси Абдул-

ла Хўжалар шу кунларда Ўзбекистонда парламент сайловларини кузатишмоқда. Абдулла Хўжа Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ҳам учрашди. Улар, шу жумладан, ЎзА мухбирларига ҳам интервью беришди.

ҳаракатининг фаолияти, унинг аъзоларига Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 15 депутатлик мандати берилгани эътиборга молик. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларга қарши курашиш, аҳоли саломатлигини яхшилаш иш-

Абдулла Хўжа (АҚШ):

– Ўзбекистон сайлов жараёни изчил такомиллашиб бормоқда. Юртингизда Қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ўз самараларини бераётир. Кўплаб мамлакатлар бу борада Ўзбекистондан ўрнак олса арзийди. Ўзбекистон Экологик

ларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари кишини лол қолдиради.

Борис Қандов (АҚШ):

– Ўзбекистон мустақиллик йилларида барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритди. Халқ фаровонлиги муттасил ошиб, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бормоқда. Бу Ўзбекистон танлаган тараққиёт йўлининг ғоят тўғри ва ҳаётий эканидан далолат беради. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини

барпо этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовор. Ўзбекистон сайлов қонунчилигига оид ҳужжатлар билан танишиб, бу борадаги барча саволларимга тўлиқ жавоб топдим. Мамлакатингизда сайлов тизими ва уни ўтказиш жараёни тобора такомиллашиб бораётгани, қонун устуворлигини таъминлаш ва адолат тамойилларига риоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани алоҳида эътиборга лойиқ. Ўзбекистонда сайловчилар учун барча қулай шарт-шароит яратилган. Депутатликка номзодлар орасида ёш авлод вакиллари кўплиги диққатимни тортди. Бу мамлакатингизда ёшларга қаратилаётган улкан эътибордан далолатдир.

Инсонни Марсга олиб чиқадиган космик кема синовдан ўтди

Америкада Orion космик кемаси 4 соату 20 минутлик синов парвозидан сўнг АҚШ Ғарбий қирғоғи ёнида Тинч океанига келиб тушди. Бу ҳақда NASAнинг расмий твиттери хабар тарқатди. “Сувга келиб қўнди! Orion Марсга йўлимизда муҳим қадамни ташлади”, дейилади агентлик хабарида. Яқин кунларда космик кема сув тубидан олиб чиқилади. Кўп марта ишлатишга мўлжалланган Orion фазо кемаси NASA буюртмасига биноан Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Жума куни тонгда илк фазо кемаси учувчисиз парвозни амалга оширди. Orion бу турдаги миссияларнинг бирмунча хавфли синовидан муваффақиятли ўтди. У Ердан муваффақиятли қўзғалди, атмосферанинг қалин қобиғига кира олди, шунингдек, экипажни Ернинг ради-

ация қобиғи шароитида ҳимоя қила олиш имкониятини намойиш этди, янги парашют тизими ва экипажни авария ҳолатида эвакуация қилиш тизими ҳам синовдан ўтказилди. Космик кема парвози 5800 километр баландликни, яъни Халқаро космик станцияси орбитасидан 15 баравар юқорини ташкил қилди. Бундай масофадан қайтишда атмосферага киришда 2000 минг градус ҳароратга чидашга тўғри келади. Шуни қайд этиш керакки, Orion Америкада ўз бортида олти нафар фазогирни жойлаган ҳолда Ер орбитасини тарк этишга қаратилган 1972 йилдаги Apolla лойиҳасидан сўнг илк лойиҳа ҳисобланади. Синовдан сўнг 2018 йилда Ойга, 2021 йилда Марсга парвозни амалга ошириши мўлжалланмоқда. Экспертлар фикрича, бу синов космик тадқиқотлар тарихида янги саҳифа очади.

Қозоғистонда совуқда қолиб кетган 54 нафар ўзбекистонлик қутқарилди Қозоғистоннинг “Қизилўрда — Павлодар” трассасида кучли совуқдан 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қутқарилган. Бу ҳақда Караганди вилояти ички ишлар департаментига таяниб “Казахстан-новости” ахборот агентлиги хабар тарқатди. “Караганди вилояти ички ишлар департаменти йўлтранспорт полицияси батальони экипажи томонидан “Мерседес” автобуси йўлда туриб қолгани аниқланди. Унда Ўзбекистон Республикасининг 54 нафар фуқароси ҳамда 2 нафар ҳайдовчи бўлган. Автобус Новосибирскдан Тошкентга ке-

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

лаётган бўлган”, дейилади хабарда. Полициянинг хабар беришича, автобус йўлда бузилиб қолади. Ҳайдовчилар икки соат давомида автобусни созлашга ҳамда двигателни ишга туширишга ҳаракат қилади. “Йўловчилар музлай бошлашади. Полиция саъй-ҳаракати билан йўловчиларнинг аксарияти эвакуация қилинади ва бошқа транспорт воситалари билан энг яқин овқатланиш жойигача етиб олишади”, дейилади хабарда. Йўловчилар ва ҳайдовчилардан ҳеч ким зарар кўрмади.


VATANDOSH

ХАБАРЛАР

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

5

“Google Translate” ўзбек тилида гапира бошлади Евросиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо зонаси ташкил қилиниши мумкин

Google Translate хизмати тиллари рўйхатига ўзбек тили ҳам қўшилди.

Ҳозирда ўзбек тилидан бошқа тилларга, шунингдек, бошқа тиллардан ўзбек тилига сўзларни ўгириш мумкин. Аммо, ижтимоий тармоқ вакилларининг айтишича, ҳали бу хизмат мукаммаллаштирилиши керак бўлади. Чунки айрим гаплар бузиб таржима қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Google Translate рўйхатида ўзбек тили пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида Google компанияси маълум қилган эди. Компаниянинг расмий сайтида кўнгиллиларни жалб қилиш бўйича эълон пайдо бўлганди. Унда автоматик таржима учун тегишли тизимни яратишга ёрдам бериш учун ўзбек ёки бошқа тилда сўзлашувчиларни таклиф

қилишган. Ўзбек тили билан бирга, сайтда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари тиллари — қозоқ, тожик ва туркман тиллари ҳам пайдо бўлди. Google эълонида, жумладан, шундай дейилади: “…Сиз тилингизни Google Translate қўллаб-қувватлашини хоҳласайсизми? Тилингиз аллақачон қўллаб-қувватлансада, таржима сифатини янада яхшилашни хоҳлайсизми? Сиз кўнгилли равишда ёрдам беришга қизиқасизми? Унда, илтимос, бизга хабар беринг, биз Сиз билан боғланамиз…” Google билан ҳамма ўз ёрдамини таклиф қилиш мақсадида боғланиши мумкин. Бунинг учун компаниянинг расмий сайтидаги анкетани тўлдириш талаб қилинади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ўзбекитсон билан эркин иқтисодий зона ташкил қилиш бўйича маслаҳатлашув ўтказади.

Бу ҳақда Владимир Путин Тошкентда Ислом Каримов билан учрашувлари якуни асосида маълум қилган. “Биз Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртаисда эркин савдо зонаси тўғрисида шартнома имзолаш эҳтимоли бўйича маслаҳатлашувларни бошлашга келишиб олдик”, деди Владимир Путин. Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Россия бозорига киришда божларнинг баландлигини айтиб ўтган эди.

“Бизнинг Қозоғистонга экспорт қилаётган мева-сабзавотларимиз жорий йилда 10 фоизга кўпайди, аммо Россияга экспортимиз шунча миқдорда пасайди. Бу Божхона иттифоқи аъзолари эга бўлган божхона имтиёзларига эга эмаслиги сабабли юз бермоқда”, деди Азимов. Унинг сўзларига кўра, бу савдода шаффоф бўлмаган, “яширин” схемаларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Чунки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Божхона иттифоқига аъзо мамлакатларнинг биттасига олиб кирилади ва у ердан ушбу мамлакат маркаси остида реэкспорт қилинади. “Россия билан мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри импортни йўлга қўйиш мумкин. Бунинг учун ушбу маҳсулотларни етказиб бериш учун тарифларда преференциялар бериладиган бўлса, реэкспорт четга чиқариб юборилади”, деди Ўзбекистон ҳукумати аъзоси.

Алишер Усмонов Нобель мукофоти медалини сотиб олди Асли Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов америкалик биолог-олим Жеймс Уотсонга тегишли бўлган нуфузли Нобель мукофотининг олтин медалини Christie’s аукциони орқали харид қилди.

BBC’нинг хабар беришича, бизнесмен ушбу медалга 4,8 миллион (4,1 миллион доллар медаль нархи ва комиссия) доллар тўлаган. Маълум бўлишича, олим ўз ишчанлик обрўсини тиклаши учун маблағ керак бўлгани боис медални сотувга қўйишга мажбур бўлган. Гап шундаки, унинг ирқ масаласидаги фикрлари оммавий ахборот воситалари томонидан жиддий танқидга учраган ва унинг ишчанлик обрўсига путур етган. Хабарда қайд этилишича, шу пайтга қадар тарихда лауреат ҳаётлигида мазкур нуфузли мукофот сотувга қўйилмаган эди.

“Мен етук олим ўз ютуқлари учун қўлга киритган мукофотни сотишга мажбур бўлишини қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Уотсон жанобларининг ишлари менинг отам ўлимига сабаб бўлган саратон хасталигига қарши курашишда тадқиқотларга йўл очган. Мен учун маблағим илмий тадқиқот учун йўналтирилиши, мукофот эса унга муносиб кўрилган инсон қўлида қолмоғи муҳимдир”, деб фикр билдирди Алишер Усмонов. Олимнинг қайд этишича, 2007 йилда берган интервьюларидан бирида турли ирқдаги шахсларнинг жисмоний ва интеллектуал ривожланиши турли бўлиши ҳақидаги фикрлари оммавий ахборот воситаларида кескин танқидга учрайди. Уотсон 1967 йилда Морис Уилкинсон ва Фрэнсис Криклар билан бирга ДНК тузилмасини очганлиги учун олган. Уотсон аукциондан келиб тушган маблағнинг бир қисмини унга билим берган олий таълим муассасаларига ҳомийлик ёрдами сифатида ўтказиб бермоқчи.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


6

VATANDOSH

ХАБАРЛАР

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

Марказий разведка бошқармаси маҳбуслар қийноққа солингани тан олди АҚШда Марказий разведка бошқармаси томонидан тергов сўроқларини олиб боришда шафқатсиз хатти-ҳаракатларни қўллагани ҳақидаги узоқ кутилган маъруза эълон қилинди. Вашингтонда ташкил этилган матбуот анжуманида чиқиш қилган Сенатнинг разведка ишлари бўйича қўмитаси раиси Дайен Файнстайн маъруза тергов сўроқларида қийноқдан қарийб фарқ қилмайдиган шафқатсиз усуллар қўлланилганини тасдиқлашини айтиб ўтди. Маърузанинг асосий хулосасига кўра, мазкур идора томонидан терроризмда шубҳаланиб қўлга олинган “ал-Қоида” аъзоларига нисбатан қўлланилган қийноқлар қандайдир қимматли маълумотларни қўлга киритишга ёрдам бермаган. Маърузанинг қисқа баёнида келтирилишича, Марказий разведка бошқармаси Оқ уй ва Конгрессни,

америкаликларни бундай усул самарали эканлиги ҳақидаги ёлғон ахборотлар билан чалғитиб келган. Бу тергов сўроқлари амалдаги тартибга риоя этилмасдан ўтказилган, қўлга киритилган маълумотлар ҳам ишончли

бўлмаган. Шубҳаланувчиларга нисбатан қийноқ усулларини қўллаш 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг бошланган. Маъруза эълон қилиниши турли норозиликларга сабаб бўлиши эҳтимоли боис АҚШнинг дунёдаги элчихона ва консулхоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Сенат қўмитаси маърузасининг тўлиқ матни 6 минг саҳифадан иборат бўлиб, унинг асосий қисми махфийлаштирилган ҳамда бор-йўғи 480 саҳифасигина очиқ равишда эълон қилинган. Шуни айтиш керакки, маърузани

эълон қилиш америкалик сиёсатчилар орасидаги фикрлар қарамақаршилиги сабабли бир неча маротаба кечиктирилди. Бундан беш йил бурун ушбу текширишни ўтказиш ташаббуси билан чиққан Сенат қўмитаси раиси Дайен Файнстайн Оқ уй билан бир неча давомида махфий ахборотларнинг эълон қилиш даражасини белгилаш борасида музокаралар олиб борди. Эслатиб ўтамиз, Барак Обама 2009 йилдаёқ тергов сўроқларининг мазкур усулларини қўллашни тақиқлашга кўрсатма берган эди. У ўшандаёқ Марказий разведка бошқармасининг ушбу хатти-ҳаракатлари моҳиятан қийноққа тенг бўлганини қайд этганди.

Ушбу дастур Жорж Буш президентлиги даврида учинчи мамлакатлар ҳудудида амалга оширилган. Ушбу дастур доирасида 100 нафардан ортиқ маҳбуслар сўроққа тутилган. Бунда бошини сувга тиқиш, юзига уриш, камситиш, уйқудан маҳрум қилиш, совуқ билан таъсир ўтказиш йўллари билан сўроққа тутилган. Республикачилар орасида айрим сиёсатчилар Сенат қўмитаси маърузасини қўллаб-қувватлаган бўлса, айримлари у Америка хавфсизлигига таҳдид солишини қайд этишган.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

ХАБАРЛАР

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

7

Ўзбекистонда электрон мурожаат қонунийлаштирилди

Мурожаатлар, уларнинг тури ва шаЎзбекистонда “Жисмоний ва юриклидан қатъи назар, дик шахслар мурожаати тўғрисида”ги бир хил аҳамиятга қонуни кучга кирди. Шу пайтга қадар эга. Жисмоний шахфақат мурожаатлари қонун билан снинг мурожаатида тартибга солинар эди. жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг Қонунга кўра, мурожаатлар эняшаш жойи тўғрисидаги маълумотдиликда оғзаки, ёзма ёхуд электрон лар кўрсатилган ва мурожаатнинг шаклда бўлиши мумкин. моҳияти баён этилган бўлиши керак. Мурожаатлар аризалар, таклифЮридик шахснинг мурожаатилар ва шикоятлар тарзида бўлиши да юридик шахснинг тўлиқ номи, мумкин. унинг жойлашган ери (почта манАриза — ҳуқуқларни, эркинлизили) тўғрисидаги маълумоткларни ва қонуний манфаатларни лар кўрсатилган ва мурожаатнинг амалга оширишда ёрдам кўрсатиш моҳияти баён этилган бўлиши керак. тўғрисидаги илтимос баён этилган Мурожаатлар давлат тилида ва мурожаат. бошқа тилларда берилиши мумкин. Таклиф — давлат ва жамият фаЁзма мурожаат мурожаат этувчи олиятини такомиллаштиришга доир жисмоний шахснинг имзоси ёки муротавсияларни ўз ичига олган мурожаат. жаат этувчи юридик шахс раҳбарининг Шикоят — бузилган ҳуқуқларни, эрёхуд ваколатли шахсининг имзоси бикинликларни тиклаш ва қонуний манлан тасдиқланган бўлиши лозим. фаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Жисмоний шахснинг ёзма муталаб баён этилган мурожаат.

рожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак. Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак. Электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб

Ўзбекистон коррупция рейтингида икки поғона юқорилади T r a n s p a r e n c y International халқаро коррупция қарши курашиш ташкилоти 2014 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индекси (Corruption Perception Index)ни эълон қилди. Рўйхатдан, ҳар йилгидек, Ўзбекистоннинг номи ҳам ўрин олган «Газета.uz»нинг мазкур ҳисоботга таяниб ёзишича, Ўзбекистон ўтган йилдагига қараганда индексда икки ўринга 168-ўриндан 166-ўринга юқорилаган. 2012 йилда эса рейтингда Ўзбекистон 170-ўринда эди. Индексда жами 175 та мамлакат ўрганилган. Коррупцияни қабул қилиш индекси 0 ва 100 баллгача бўлган шкалада баҳоланиб, у давлат секторида коррупция даражаси ҳақида экспертларнинг баҳоларига асосланади. Индекс натижалари турли нуфузли ташкилотлар томонидан коррупция ҳақидаги сўров ва баҳолашлар йиғиндиси ҳисобланади.

Индексда мамлакатнинг юқори ўрин эгаллагани у ерда ҳукумат очиқ сиёсат олиб бориши, халқда амалдорларни жавобгарликка тортиш имконияти борлигини билдиради. Пастки ўринлар эса мамлакатда коррупция учун жазолар етарли эмаслиги ва давлат институтлари фуқаролар эҳтиёжларига эътибор қаратмаслигини билдиради. Рўйхатга кирган 175 мамлакатнинг учдан икки қисми 50 баллдан камроқ баҳога лойиқ кўрилган. Рейтингда 92 балл билан Дания биринчи ўринни эгаллаган. Дастлабки ўнталикдан Янги Зеландия (91 балл), Финляндия (89), Швеция (87), Норвегия (86), Швейцария (86), Сингапур (84), Голландия

(83), Люксембург (82) ва Канада (81) жой олган. Шимолий Корея ва Сомали эса 8 баллдан тўплаб рўйхатнинг энг сўнгги ўринларини эгаллашган. Ўзбекистон жорий рейтингда 18 балл тўплаган. Сўнгги икки йилда мамлакат 17 балл йиға олганди. Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлардан Эстония – 26-ўрин (69 балл), Литва — 39 (58), Латвия — 43 (55), Грузия — 50 (52), Арманистон — 94 (37), Молдова — 103 (35), Беларусь — 119 (31), Озарбайжон — 126 (29), Қозоғистон — 126 (29), Қирғизистон — 136 (27), Россия — 136 (27), Украина — 142 (26), Тожикистон — 152 (23), Тукрманистон — 169 (167) эгаллаган.

ҳисобланади. Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади. Таклиф давлат органига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

Алкоголь маҳсулотларининг минимал нархи оширилди

Ўзбекистон ҳукумати янги йилдан алкоголь маҳсулотларининг минималь нархларини оширади. Унга кўра, арақ ва шунга ўхшаш алкоголь масулотлари (коньякдан ташқари)нинг улгуржи савдодаги энг қуйи нархи 7,8 минг сўмдан 9 минг сўмга оширилади. Чакана савдода эса 1 литри учун 10,9 минг сўмга қимматлайди. Винонинг энг қуйи нархи 3,8 минг ва 4,6 минг сўмга ошади. Коньякнинг улгуржи нархи 9,4 минг сўмдан 11,1 минг сўмга, чакана савдоси эса 11,4 мингдан 13,4 минг қимматлайди. Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг энг минимал нархини белгилаш 2010 йилнинг 1 январидан жорий қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида алкоголь маҳсулотларининг нархи 1,7 бараварга қимматлади. Ҳукуматнинг ҳисоб-китобича, бу усул хуфиёна равишда алкоголь ишлаб чиқаришга ҳамда уларнинг арзон ва сифатсиз алкоголь маҳсулотларининг истеъмолга чиқишининг олдини олади.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


8

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

РЕКЛАМА

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

VATANDOSH


VATANDOSH

РЕКЛАМА

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

NYSCAS A Div ision of

Touro

College

College with a personal touch

assOCiate’s anD BaChelOr’s DeGrees • Business Management and Administration • Information Technology • Human Services • Psychology • Education • Biology • Social Sciences • Paralegal Studies • Digital Multimedia Design • Liberal Arts and Sciences • and more inteGrateD hOnOrs traCKs Undergraduate/Osteopathic Medicine Undergraduate/Pharmacy Other PrOfessiOnal OPPOrtunities • Pre-Law • Pre-Medical • Pre-Dental

INFORMATION SESSIONS:

• • • • •

Zamonaviy kompyuter labaratoriylar Ingliz tili kurslari Kunduzgi va kechki darslar Xalqaro talabalarni qabul qilamiz Moliyaviy yordam Transfer students welcome!

Manhattan: 27-33 West 23rd Street, Admissions Office Wednesdays, 12 noon-5 pm

BROOKLYN:

Brooklyn: 1870 Stillwell Avenue, Admissions Office Wednesdays, 11 am-7 pm

w w w.touro.edu/nyscas

718.265.6534 x1002

Bensonhurst, Brighton Beach, Flatbush, Kings Highway, Starrett City

MANHATTAN: 212.463.0400 x5500 scan here

QUEENS:

718.520.5107 x102 Forest Hills

Hurmatli do’stlar! Agar siz Amerikada o’qib, diplom olmoqchi bo’lsangiz va buning uchun sizda ingliz tili va matematikada yetarli bilim bo’lmasa, hech xavotir olmang, biz sizga albatta yordam beramiz. Touro College tayyorlov kurslari joriy qildi. Unda siz o’qishga kirish uchun yetarli ma’lumotni olib, orzuingizga erishishingiz mumkin. Darslar qulaylik uchun kechki soatga mo’ljallangan. Vaqtni yo’qotmang. Quyidagi telefon orqali bizga qo’ng’iroq qiling. 718.336.6471 x30119 Kristina

N ew Yo r k S c h o o l o f C a r e e r a n d A p p l i e d S tu d i e s

Touro College is an equal opportunity institution

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

9


10

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

VATANDOSH

“VATANDOSH”ГА ОБУНА БЎЛИНГ

“Vatandosh”га обуна бўлинг! Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин.

Обуна бўлиш йўллари:

Сайт орқали: www.vatandosh.uz/obuna | Телефон: 212-372-3050 *Обуна дунёнинг барча давлатлари учун очиқ.

“Vatandosh“ газетасини Нью-Йоркнинг қуйидаги манзилларидан бепул олишингиз мумкин BROOKLYN

1901 Emmons Ave (Cherry Hill) 203 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 252 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 277 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 274 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 424 Brighton Beach Ave (L&S Pharmacy) 511 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 602 Brighton Beach Ave (Apteka) 1129 Brighton Beach Ave (Seabreeze Pharmacy) 608 Sheepshead Bay (Net Cost Market) 191 Neptune Ave (Lemborg Pharmacy) 373 Neptune Ave (S&K Pharmacy) 2910 Brighton 8 St (Discount Phone Cards) 2914 Coney Island Ave (Produktovaya Baza ) 1324 Sheepshead Bay Rd (Monica Pharmacy) 2610 E 14 St (European Delikatessen) 2651 E 14 St (Dialise Center) 2617 E 16 St (Z Drugs) 1627 Jerome Ave (Friendly Food) 1653 Sheepshead Bay Rd (Pharmacy) 2570 E 17 St (Pharmacy) 2807 Ocean Ave (Fast Pharmacy) 2749 Ocean Ave (Golden Fish) 1917 Ocean Ave (Medical Office) 1929 Kings Hwy (Ocean Pharmacy) 1909 Kings Hwy (Pharmacy) 1811 Kings Hwy (Pharmacy) 1425 Kings Hwy (Pharmacy) 1416 Kings Hwy (Sankt Peterburg)

1671 E 13 St (Pharmacy) 445 Kings Hwy 2nd Floor (Dr. Shulman) 1141 Brighton Beach Ave (Café Kashkar) 287 Brighton Beach Avenue (Vintage Food Corp) 301 Brighton Beach Avenue (Brighton Fabrics & Variety) 3144 Atlantic Ave (Mobilia Furniture And Carpet) 2689 Coney Island Ave (Oasis Café) 35 Neptune Ave (1001 Nights Restaurant) 414 Ditmas Ave (Afsona Restaurant) 2487 Coney Island Ave (Living Way School) 1053 Bighton Beach Ave (Fuat Hair Salon) 837 Ave Z (Fast Professional Taxes) 407 Ditmas Ave (Madina R Inc) 2818 Coney Island Ave (Nargis Café) 141 Neptune Ave (Atlantic Export) 5911 8 th Ave (United American Muslim Association) 1901 Emmons Ave (Masal Café) 3911 13th Ave (Uzbekistan Restaurant) 21 Church Ave (Masjid Nurul Islam) 922 Pennsylvania Ave 1120 Flatland Ave 945 E108th St 915 E107th St 2126 Knapp St 3031 Ave V 3495 Nostrand Ave 3610 Nostrand Ave 87 West End St (Apteka) 122 West End St (Medical Office) 3065 Brighton 14th St (Optical) 124 Brighton 11th St (Apteka)

1630 E15th St (Medical Office) 1841 Coney Island Ave (Apteka) 533 E 7th St (Apteka) 511 Cortleyou Rd (Apteka) 4125 18th Ave (Apteka) 128 Ditmas Ave (Apteka) 531 Church Ave (Apteka) 4514 F. Hamilton Ave (Apteka) 2315 65th St (Apteka) 1930 Ave M (Apteka) 201 Kings Highway (Medical Office) 2046 Bath Ave (Apteka) 9517 Ave J (Medical Office) 2269 Ocean Ave (Medical Office) 1401 Ave U (Apteka) 1301 Ave U (Apteka) 3093 Ocean Ave (Day Care) 2753 Coney Island Ave (Medical Office) 6202 16th Ave (Day Care) 7819 18th Ave (Medical Office) 9407 5th Ave (Apteka) 6324 4th Ave (Apteka) 615 Ave C (Day Care) 1100 Coney Island Ave (Apteka) 1403 Foster Ave (Apteka) 500 Foster Ave (Store)

QUEENS

35-62 76 (Fantasiya Food) 44-14 Kissena Blvd (Kaspiy) 138-03 Queens Blvd (Beriozka) 120-08 Queens Blvd (Tom’s Newsstand) 103-27 Queens Blvd (Kosher Palace) 102-03 Queens Blvd (Beriozka 2) 97-15 Queens Blvd (Howard News) 62-22 Woodhaven Blvd (Pharmacy Pivn W per) 91-06 63 Dr (Ural W) 93-07 63 Dr (Olgar) 94-09 63 Dr (Moskva) 97-28 63 Dr (Tadjikistan) 98-51 63 Dr (Albert Station) 63-24 99 St (Eden) 65-47 99 St (Kosher Store) 99-08 63 Rd (Micheal Inter Deli) 63-46 108 St (Gastronom) 64-16 108 St (M and M International) 64-51 108 St (Berezka 1) 63-29 108 St (Candy Land) 96-22 Queens Blvd (Rego Park Minimarket) 81-52 Lefferts Blvd (Romashka) 118-29 Metropolitan Ave (Russian Store)

MANHATTAN

6th Ave and 47th St (Grocery Store) 3th Ave and 34th St (Grocery Store)

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

ХАБАРЛАР

Россия туроператорлари жорий йил Янги йилни уйдан узоқда нишонлашни ният қилганлар учун учта йўналиш — Грузия, Арманистон ва Ўзбекистонни тавсия қилмоқда. Грузия ва Арманистоннинг россиялик туристларни жалб қилиш имконияти қарийб тенг.

“Ўзбекистон Янги йилни ўтказиш учун энг яхши уч давлатдан бири” Грузия хилма-хил экскурсия дастурларини тақдим қила олиши устуворликка эга. Арманистон эса самолёт чипталари нархлари арзонлиги билан ажралиб туради. Москва — Ереван йўналишида бориш-келиш чипта нархи 17 минг рублни (320 доллар) ташкил қилади. Тбилисига эса бундай хизмат 30 минг рублга (365 дол-

лар) айланади. Ўзбекистон эса биринчи учталикдан жой олган. Ўзбекистонга беш кунлик саёҳат киши бошига 870 долларга айланади. Яна 320 доллар атрофида йўлга тўлаш керак бўлади. Бунда анча талаб катта бўлган дастурлар Янги йилдан сўнг бошланади. “Астравел” компанияси менежери Александр Бородулга

кўра, Ўзбекистонга Янги йил сайёҳлик йўлланмаларини пуллашга мамлакатда ушбу байрам нишонлаш анъанаси йўқлиги жиддий халақит беради. “Россиялик меҳмонларга Янги йил куни турли зиёфатлар ўтказиш жуда муҳим. Аммо Ўзбекистон ресторанлари бундай хизматларни таклиф қилмайди. Бу қишги таклифни чеклайди”, деди у.

2020 йилга қадар 19 та ГЭС модернизация қилинади

Ўзбекистон 2020 йилга қадар 19 та гидроэлектр станцияларини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишларини амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” ДАК бошқарма бошлиғи Абдулла Абдуллаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирлар ёнилғиэнергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланадиган энергия

манбаларини ривожлантириш учун рўёбга чиқарилади. Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, ушбу ишлар натижасида уларнинг қуввати 118,5 МВтга, қўшимча 600 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқаришга етади. Натижада йилига 250 миллион метр куб табиий газ тежаб қолинади. Абдулла Аҳмедовнинг сўзларига кўра, ҳозирда соҳада янги қувватларни ишга тушириш, мавжудларини модернизация қилиш ва таъмирлашга қаратилган 28

та инвестиция дастури амалга оширилмоқда. Ўзбекистон 52 миллиард киловатт соат электр энергия ишлаб чиқариш билан бир пайтда ана шунча электр истеъмол қилади. Электр энергиянинг 83 фоизини иссиқлик электр станциялари ишлаб чиқаради. Уларнинг қарийб 75 фоизи табиий газ сарфи эвазига шаклланади. Қолаверса, сўнгги йилларда мамлакатда нефть ишлаб чиқаришнинг камайиши ҳисобига унинг ўрнини газ билан тўлдиришга ҳаракат қилинмоқда. Ўзбекистон 2013 йилда 13 миллиард куб метр газ экспорт қилган. Шуни айтиш керакки, мамлакатда йилига 63-65 миллиард куб метр газ қазиб олинади. Унинг тахминан 50 миллиард куб метри ички истеъмолга йўналтирилади. Газнинг 19-20 фоизи электр энергияси ишлаб чиқаришга, 24 фоизи аҳолига, 20 фоизи экспортга, 19 фоизи нефтьгаз соҳаси эҳтиёжларига, 11 фоизи саноат эҳтиёжларига йўналтирилади.

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

11

Россиядан Ўзбекистонга юборилаётган пул миқдори камаймоқда

Россия миллий валютаси — рубль қадри тушиб кетиши ушбу мамлакатдан Марказий Осиё мамлакатларига, хусусан, Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари ҳажмининг кескин қисқаришига сабаб бўлмоқда. Масалан, “КоммерсантЪ” газетасининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, айрим пул ўтказиш тизимларида ноябрь ойида октябрга нисбатан пул ўтказмалари 35 фоизга, августга нисбатан 50 фоизга камайган. Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2014 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари 2,57 миллиард долларни, МДҲ мамлакатларига юборилган маблағларнинг 30 фоизини ташкил қилди. Нашрнинг қайд этишича, айрим ўзбекистонлик мигрантлар Россиядан кўра Қозоғистонга кетишни афзал билишмоқда. Шуни айтиш керакки, Россия рублининг курси шу йилнинг бошидан ноябргача 68 фоизга қадрсизланди. Ўзбекистон ва Россия ўртасида пул ўтказмалари ҳажми жорий йилнинг иккинчи чорагида 1,787 миллиард долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 1,83 фоиз ўсиш кузатилди. Россия Марказий банки маълумотларига кўра, иккинчи чоракда Россиядан Ўзбекистонга 1,63 миллиард доллар юборилган. 2013 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1,62 миллиард долларни ташкил қилган эди. Бунда ҳар бир ўтказманинг ўртача миқдори 555 доллардан 576 долларга етди. Ўзбекистондан Россияга эса 135 миллион доллар жўнатилган. Бунда ўсиш 16,3 фоизни ташкил қилди. Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг биринчи чорагида икки давлат ўртасида пул ўтказмалари миқдори 1,048 миллиард долларни ташкил қилган эди. 2013 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан пул ўтказиш тизимлари орқали 6 миллиард 632 миллион доллар миқдорида юборилган. Россия Марказий банки маълумотларига кўра, бу Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг кўп кўрсаткич ҳисобланади.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


12

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

ТАЪЛИМ

Менинг тўртта набирам Калифорния штати Аlhambra шаҳри ҳудудида жойлашган “Oneonta Montessori” боғчамактабида тарбияланиб, таҳсил олади. Бу боғчамактаб ўзининг тарбия услуби ва таълим стили билан бошқалардан фарқ қилади. Унда италиялик таниқли педагог, педиатр, психолог Мария Монтессорининг педагогик ғоялари асосида иш юритилади.

VATANDOSH

Мария Монтессорининг эркин тарбига қаратилган технологияси педагогнинг болага индивидуал ёндашувига асосланган. Унинг фикрича, ҳар бир бола ўйин ёки ўқув материали ва шуғулланиш учун зарур бўлган вақтни ўзи танлаши, яъни ўзи истаган мавзу

“ONEONTA MONTESSORI”ДА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНИ ЎТКАЗИЛДИ бўйича қанча хоҳласа шунча (жонига теккунича ёки чарчагунича) шуғулланавериши мумкин. Бу жараёнда бола ўз хусусий ритми ва йўналиши асосида табиий равишда ривожланиб боради. Монтессори болага авторитар таъсирнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлган. У ўз амалий фаолиятида хотира ҳисобидан ишлашдан кўра бола шахси учун зарур бўлган муаммолар устида мулоҳаза юритишда аҳамиятли бўлган атмосферани яратишга ҳаракат қилган. Бунда бола ўзига қандай вазият қулай бўлса шуни танлашига имкон берган. Монтессори ўз кузатишларида қуйидаги, бир қарашда майда кўринадиган ҳолатларга ҳам эътибор берган: «Агар бола ўзининг эътиборсизлиги билан курсини туртиб юборса, у шовқин би-

лан ағанайди ва болага унинг беэътиборлигини намойиш этади. Агар стол-стуллар полга қотирилган бўлганда бола феълидаги шошқалоқлик ва бепарволик каби салбий сифатларни пайқамаган бўларди. Яъни, у фаолиятини тўғри бошқара билганида курси шовқин-суронсиз ўз жойида турган бўларди. Шундай ҳақиқатларни илғаб борган болада ўзини кузатиш ва ҳаракатларини бошқариш ҳисси шаклланиб боради». Бир қараганда жўнгина кўринган бу иқтибосга сингдирилган ҳақиқат шундан иборатки, бола жим турган стол-стуллардаги яхшилик билан ўзининг бебошвоқ фаолияти натижасида юз берган ёмонликни фарқлаши ёки шу каби ҳодисаларга бепарво бўлмаслиги керак. Бу боланинг ўз фаолиятида, меҳнати жараёнида ички зийракликни шакллантири-

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

Кўҳинур ва Темур Малик


VATANDOSH

ши, ўзининг шу элементар хатти-ҳаракатидаги ёмонликка ўзи қарши кураша билиш ҳиссини тарбиялаши учун зарур демакдир. Монтессорри педагогикасига хос бўлган асосий қарашлардан бири “Буни ўзим бажаришимга ёрдам беринг!” шиори асосида фаолият юритувчи Аlhambra шаҳри ҳудудида жойлашган “Oneonta Montessori” боғчамактабида шу йилнинг 17 октябрида “Ўзбекистон маданияти куни” ўтказилди. Унда бизнинг она-Ватанимиз Ўзбекистон ҳақида кичик америкаликларга маълумот бериш вазифаси менинг набираларим, ўғилларимнинг фарзандлари – олти ёшли Кўҳинур ва Темур Маликларнинг зиммасига юкланибди. Мактаб маъмурияти, хусусан: мактаб мудираси Ms. Fiona ва биринчи синф ўқитувчиси Ms. Vangie бу мавзуни кун тартибига қўйиш билан нафақат ўзгаларни Ўзбекистон билан таништириш, балки икки ўзбекнинг ўз юрти ҳақида чуқурроқ билимга эга бўлиш имкониятини ҳам яратганлар. Айни замонда, уларни ўзлари учун муҳим бўлган бир муаммо устида ишлашга йўналтирганлар. Америка деб аталмиш улкан бир мамлакатнинг нафақат кичик бир шаҳарчасида, балки катта-катта кентларида ҳам “Қаердан келгансиз?” деган саволга “Ўзбекистонданман” деб жавоб берсангиз, улар кўзларини катта-катта очиб “Покистонми?” деб қайта сўрашади. Сиз озгина дилингиз оғриб ҳижжалаб тушунтиришга ўтасиз. Шунда ҳам ҳурмат юзасидан “ҳа” деб қўя қолишганини, аслида шун-

ТАЪЛИМ

дай ўлка борлигини тасаввур қилолмаганликларини ҳис қиласиз. Шунинг учун мактабда “Ўзбекистон маданияти куни”нинг ўтказилиши ҳақидаги хабарни эшитганимизда, зиёли ўзбеклар сифатида бутун оиламиз аъзоларининг боши кўкка етди. Бу, аввало бизнинг фарзандларимизга эътиборнинг, қолаверса, юртимиз эътирофининг кичкинагина бир

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

тайёрландилар, таниш-билишларни ҳам тинчитмадилар. Ўзбек либослари, маданияти, адабиёти, тасвирий санъати намуналарини тўпладилар. Белгиланган кун келганда набираларим ўзларининг кичик синфдошлари ва мактабдошларига миллатининг турмуш тарзи, урф-одатлари, амалий, тасвирий санъати намуналарини, мамлакатининг, мустақил ватаннинг

Ўзбекистон бурчаги

кўриниши эди. “Ўзбекистон маданияти куни”ни нишонлашга нафақат набираларим, балки ўғилларим, келинларим ҳам астойдил тайёргарлик кўришди. Чунки бу юртимизнинг, ўзбекнинг, қолаверса, оиламизнинг юзи эди. Ўзбекни дунёга танитишнинг ўзига хос жажжигина бир имконияти эди. Мен набираларимга “Сизлар шу юртларда яшаб ўзбекнинг номини дунёларга олиб чиқишингиз керак. Сизлар Ўзбексизлар!” дея тинимсиз сингдириб бораман. Менинг учун “Ўзбекистон маданияти куни” набираларим олдига қўйганим бу вазифанинг бажарилиши учун илк қадам эди. Оиламизнинг каттадан кичик аъзолари мазкур тадбирга бир неча кун мобайнида масъулият билан, жиддий

жамолини намойиш этишди. Уларни ўзбек таомлари билан сийладилар. “Ўзбек маданияти куни”нинг довруғи бир неча кун мактаб тарбиячи ва ўқитувчилари жамоаси тилидан тушмади. Ўзбекча “Чак-чак”, палов ва сомсанинг таъмидан анчагача тамшаниб юришлари аниқ. Бунга ота-оналар, ўқитувчи ва тарбиячилар ҳамда болалардан келаётган миннатдорлик мактублари асос бўлади. Мен бир буви сифатида Худо берган неъматларим – набираларимнинг эришган ютуғи билан фахрландим ва шодлигимни Америкадаги ватандошлар билан бўлишгим келди. Қундузхон ҲУСАНБОЕВА, педагогика фанлари доктори

13

Америкадаги ватандошларимиз диққатига! Ҳамюртимиз Гулбаҳор Пўлатова Америкага энди келган, умуман, ушбу мамлакатда турли муаммоларга дуч келганларга ўз ёрдамини таклиф қилади. Агар сизда Medicaid, Medicare, SSI, электр энергияси учун ҳақ тўлаш, IT214, NYC-210 солиқ шаклларини тўлдириш, ижара ҳақини музлатиб қўйиш, фавқулодда ҳолатларда ёрдам бериш, озиқ-овқат талонлари, велфер, давлат уй-жой дастурлари, ҳуқуқларингиз ҳимояси, иммиграция хизматлари, йўл кира ҳақини тўлашда имтиёзлар, кам таъминланган оилалар учун хизматларни мувофиқлаштириш, тавсиялар, психологик саломатлик масалаларида тавсиявий йўналтириш, ишга жойлашишга ёрдам ва маслаҳат бериш масалаларида унга мурожаат қилишингиз мумкин. Гулбаҳор Пўлатова, шунингдек, янги иммигрантларга кўчиб ўтишда маслаҳат беради, фуқароликка ҳужжат топширишда, фуқароликка имтиҳон топширишга тайёргарлик кўриш бўйича ўқув-машғулотларини уюштиради, ишга жойлашишга консультация беради. Шу билан бирга, грин-карта олиш, иш излашда кўмаклашиш, инглиз тили курсларига жалб қилиш, ишончли таржимонлар хизматини таклиф қилади. Сиз ушбу масалалар бўйича душанба ва пайшанба кунлари 9.00дан кеч соат 5.00га қадар, жума куни эса 9.00дан тушдан кейинги 2.00гача 718-743-0575 телефон рақамли боғланишингиз ёки 128 Brighton Beach Ave, 4th Floor, Brooklyn, NY 11235 га келишингиз мумкин. Гулбаҳор Пўлатовага gulya78@yahoo. com электрон почтасига ҳам ёзишингиз мумкин.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


14

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

VATANDOSH

САЁҲАТНОМА

Йўлнома: Хитой мўъжизаси сири Хитойнинг бош ҳаво бандаргоҳидан ёмғир қарши олди бизни. Пекин ҳавоси хийла салқин ва намхуш. Булутлар тирикчилик ташвишида чумолидек ғимирлаётган одамлар андак ҳордиқ чиқарсин дегандек меҳрибонлик билан қуёш тафтини тўсади, ҳафсала билан оби раҳмат улашади... Дунёда сайёҳ зотидан-да қизиқувчан халқ йўқ! Шаррос қуяётган ёмғир ҳам писанд эканми, меҳмонхонага жойлашиб-жойлашмай, шаҳар айланишга тушиб кетдик. Ҳали борадиган-кўрадиган жойлар кўп, вақт эса тиғиз – илдам ҳаракат қилмасак бўлмайди.

Пекинда бир лаҳза ҳам зерикмайсиз, ҳайратлар шаҳри бу! Оврўпа бозорида фало-он евро турадиган “Rolex” қўлсоатининг хитойи нусхасини “кепак пули”га оласиз. Америкаликлар турнақатор навбатда туриб харид қилаётган “iPhone”нинг чиний нусхаси савдо расталарида арзимас ақчага пулланади. Пекин шундай ҳотамтой шаҳар, барчага “бир соатлик халифа бўлиш” имконини беради. Халқи ижодкор, янгиликка ўч: дунё бозорида бугун бирор янги маҳсулот пайдо бўлса, эртага унинг икки томчи сувдек

Оғиркарвон мўйсафид ҳузурида

Пекин – Чин давлатига неча асрлардан бери садоқат билан пойтахтлик қилиб келаётган кент. Солномаларда бу ерда милоддан аввалги биринчи мингйилликдаёқ шаҳар қад ростлагани қайд этилган. Маҳаллий аҳоли ҳам: “Пекин шаҳри одамзот ерда палак ёзиши билан пайдо бўлган” дейди ҳазил оҳангида. Ўтмишда кўҳна шаҳар бошида талай мустабидлар қилич сермаб ўтган. Шунданми, Пекин кўпни кўрган, оғиркарвон, вазмин мўйсафид тимсолида гавдаланади. Эшитган чиқарсиз, ўрта асрларда туркийлар Пекинни “Хонбалиқ” деб атаган. XIV аср охирларида Чинга сафар қилган италиялик жаҳонгашта Марко Полонинг шоҳидлик беришича, ўша маҳаллар Пекин Венециядан ўн баробар катта бўлган. Венеция эса ўрта асрлар Оврўпасининг учинчи йирик шаҳри эди... Пекин бугун ҳам рубъи маскуннинг маъмур кентларидан бири. Шаҳарнинг бетакрор меъморчилиги эътиборни тортади. Мунаққаш қопқа олдида улкан арслон чўзилиб ётган, алвон томли кўҳна бинолар бир тараф (чинликларнинг азалдан ҳайвонлар шоҳига ихлоси баланд, иморатларнинг киришида шер ҳайкаллари савлат тўкиб туради). Офтоб нурида камалакмонанд жилва таратаётган осмонўпар ойнабанд иморатлар бир тараф. Кўкка бўй чўзган иморатга маҳлиё бўлиб ўрта асрлар Хонбалиғига кириб қолгангизни сезмай қоласиз. Тор кўча, пастак ёғоч уйли хутунлар ўтмиш мероси сифатида сақлаб қўйилган. Янги бунёд этилган биноларда эса замонавийлик ва тарихийлик маҳорат билан қориштирилгани яққол сезилади. Қадимдан хитойликлар оламни беш унсур: ёғоч, сув, олов, тупроқ ва маъдан уйғунлигидан иборат деб билади. Иморатларга ҳам шунчаки жонсиз иншоот эмас, моддий ва маънавий дунёни бирлаштирувчи восита деб қарайди. Аҳоли сони шиддат билан ошаётган, корхоналар кундан-кун кўпаяётган бир пайтда атроф-муҳит ифлосланиши Пекин маъмуриятининг асосий “бошоғриқ”ларидан бири. Бунинг устига, шаҳар аҳли сабрини синамоқчидек вақти-вақти билан бўрон бош кўтаради: шимолдаги биёбондан қум галаси бостириб келади. Лекин табиат инжиқликлари ҳам шаҳарни ораста ва хушманза-

инсонларини ҳайратга чўмдиришга қодир. Буюк девор узала тушиб ётган аждарҳони эслатади. Улкан мавжудот турфа хатарлардан қўриқлаш учун қадим афсоналардан шартта чиқиб келган-у, бамайлихотир ётиб олгандек. Бу иншоот васфида талай асотиру ривоятлар тўқилган. “Дунёдаги энг узун қабристон”, “Қайғу девори”… яна не бир “ёрлиқ”лар билан аталади у. Сираси, уни минглаб жонлар эвазига инсоният қудрати ва тафаккурига қўйилган ёдгорлик дейиш мумкин. Пекинда кўришга арзийдиган масканлар сероб: Осмон ибодатхонаси, Тақиқланган шаҳар, қўша-қўша саройлар, Пекин операси, расадхонаси, геология музейи... Қани энди, вақтингиз бемалол бўлса-ю, ҳар бирини соатлаб кезиб чиқсангиз!

Япроқ барибир ерга тўкилади

ра тутишга тўсқинлик қилолмайди. Ҳолландияни гуллар мамлакати деганлар Пекинда бўлмаганмикин дейсиз! Ҳар қадамдаги анвойи гуллар қулфи дилингизни очади. Ҳатто кўп қаватли уйларнинг томлари, осма айвонларига ҳам тупроқ олиб чиқилиб, мўъжаз чаманзорлар барпо қилинган. Одми кийинган боғбонлар гулларни уззукун парваришлайди, яшил гилам – чимни эпақага келтиради. Хитойликлар сўнгги йилларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга зўр беряпти. Кўчаларда қуёш нуридан энергия олувчи ускуналар бот-бот кўзга ташланади. Бизга йўлбошчилик қилган Чжан хонимнинг ҳикоя қилишича, бу ерда йўлсозлик учун пул аяб ўтирилмайди. Чиндан ҳам, текис ва равон йўллар, ўргимчак тўридек ёйилган кўприклар ҳаракат тиғизлигини камайтиришга хизмат қилади. Ахир, икки миллиондан ошиқ автомобиль рўйхатга олинган шаҳарда йўлсозликка жиддий эътибор қаратилмаса ҳам бўлмайди-да!

Қўлбола “Rolex”га тобингиз қалай?

Пекинликлар – уддабуро ва тили бурро тужжор халқ. Бозору дўконларда анойилик қилсангиз, тамом, чўнтагингизни қоқлаб олишлари ҳеч гап эмас. Cавдогарлар молини кифтига келтириб мақтайди, “билса ҳазил, билмаса чин” қабилида отнинг калласидек нарх айтади. Харидор мақтовларга пинак бузмай, талашибтортишиши, эринмай савдолашиши керак. Расми шундай! Молини, дейлик, 1000 юань деб оёқ тираб турган тужжор обдон савдолашувдан кейин 50 юанга ҳам кўна қолиши мумкин.

ўхшашини яратади. Нусха кўчириш ўз йўлига, аммо нафсиламрини айтганда, Оврўпаю Американинг энг номдор дўконлари пештахталарини тўлдириб турган сара моллар ҳам айни шу мамлакатда ишлаб чиқарилади. Ўтмишда қоғоз, ипак, чинни каби ноёб кашфиётлар муаллифи бўлган миллат бугун ҳам тараққиёт араваси шитоб ҳаракатланиши учун туну кун тер тўкяпти. Пекиннинг Чжунгуаньцун даҳаси “Хитойнинг Силикон водийси” деб аталади. Устаси фаранг электроника гигантларини ҳам шошириб қўяётган технология мўъжизалари шу ерда йўқдан бор қилинади.

Аждарҳо қўриқлаётган ўлка

Буюк Хитой девори... Ўтмишнинг минг бир талотўплари, фитналаридан омон чиққан ноёб бисот. Башар қўли билан бунёд қилинган энг улкан иншоот. Чин давлатининг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғи тарихига шоҳид обида. Буюк деворнинг Бадалин мавзеидан ўтувчи қисмида бўлдик. Ҳар йили миллионлаб сайёҳлар қадами етадиган маскандаги мармар лавҳга давлат арбоби Мао Цзедуннинг: “Агар Буюк деворга бормаган бўлсанг, ҳақиқий хитойлик эмассан” деган даъвати дарж этилган. Хорижликлар орасида чинакам Чин фарзандини эканини исботлашга бел боғлаган, бошқа музофотлардан келганлар ҳам талайгина. Тилсимларга тўла обида сирига етиш иштиёқида сайёҳлар юқорига ўрлайди. Бир неча минг чақиримга чўзилган, устида иккита от арава бемалол юра олган девор нураб, каттагина қисми тупроққа қўшилиб кетган. Лекин унинг қолдиқлари ҳам XXI аср

Пекин мамлакатда нуфузи бўйича биринчи, нуфуси бўйича эса Шанхайдан кейин иккинчи ўринда туради. Кўҳна кент 20 миллиондан ошиқ аҳолини, яна аллақанча сайёҳларни бағрига сиғдирган. Хоқон кўрган, тагли-зотли шаҳар бу! Тарихий меросга ҳурмат ҳисси, қолаверса, томирида оқаётган аждодлар қони одамларига куч беради, чамаси. Маҳаллий аҳоли ниҳоятда меҳнатсевар, куйдипишди, тиниб-тинчимас. Шафқатсиз рақобат туфайли жонини жабборга бериб ишлайди. Лекин машаққатли синовларга қарамай, одамлари некбин кайфиятда! Кўча-кўйда, боғхиёбонларда рақс тушаётган, қўшиқ айтаётган ёш-яланг, ҳатто қариялар учрайди. Йўлбошловчимизнинг тушунтиришича, одамлар куй ва рақс орқали чарчоғини ёзади, кайфиятини кўтаради. “Дарахт қанчалик юксак бўлмасин, япроқлари барибир ерга тўкилади”, дейди хитойлик эскилар. Пекин аҳолиси ҳам одашвашандалиги, камтаринлиги билан тилга тушган. Шуунча мўъжизаларга қўл уриб қўйиб, ҳеч нарса қилмагандек риоягарчилик билан боқади, табассум қилиб тураверади. Марказий хиёбонлардан бирида тош йўлга ҳуснихат билан неларнидир ёзаётган қария диққатимизни тортди. Ёши тўқсонга бориб қолган отахон ҳуснихат машқини қилаётибди экан! Қўлидаги чўткани сувга ботириб, маъноси бизга қоронғу иероглифларни ёзади. Қарияга қасд қилгандек бобо қуёш битикларни бир зумда қуритиб юборади. Лекин отахон таслим бўлгиси келмай чўткасини сувга ботириб яна недир ҳикматларни битади. Офтоб жаҳл билан сув-ёзувни буғга айлантиради. Қариликни ҳали бўйнига олмаган нуроний кучли иштиёқ билан яна иероглиф доналарини сочади... Бу ҳолат такрор ва такрор давом этади. Исмию касби номаълум ана шу мўйсафид тиришқоқ, чўнг иродали хитойликларнинг рамзи бўлиб туюлди бизга... Собир САЛИМ

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

МАЪНАВИЯТ

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

15

Аския ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Чўлпон ҳақида роман ёзилди ЮНЕСКО қўмитаси аскияни Инсониятнинг номоддий маданий меросини сақлаш бўйича рўйхатига киритди. БМТнинг Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича тузилмаси — ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий

меросни муҳофаза қилиш бўйича қўмитаси ўзбек миллий аския санъатини номоддий маданий меросини сақлаш бўйича рўйхатига киритди. Қўмитанинг янги рўйхатидан дунё халқларининг 314 та номоддий маданий мерос элементлари жой олди.

Ўзбекистон халқ хофизи Маъмуржон Узоқов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди

Андижонлик ёзувчи Наби Жалолиддин буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳақидаги «Тегирмон» номли тарихий романни ёзиб тугатди. Бу ҳақда ёзувчининг сайти хабар тарқатди.

“Устоз Пиримқул Қодиров ҳаётининг сўнгги йилларида Андижоннинг эрксевар ижодкори ҳақида тарихий роман ёзишни ният қилиб юрган эди. Лекин бунга улгурмади, Худо раҳматига олсин. Ўша кунлари Наби Жалолиддин устозни йўқлаб, уйига боради. Гап орасида устоз “Хайём” романини ўқиганини айтгач, асосий мақсадга кўчади: “Набижон, мен Чўлпон ҳақида ёзмоқчи эдим.

Лекин энди улгурмасам керак. Шуни сиз ёзинг. Чунки андижонликсиз, руҳингиз, тилингиз яқин”, дея иқтибос келтиради ёзувчи. Хабарда айтилишича, бу роман мустақиллик учун курашган, ҳақгўй, жасур, ғанимнинг кўзига тик боқишдан қўрқмаган жасоратли ва ватанпарвар, шунингдек, ҳаёти бир умр изтиробда, сарсон-саргардонликда, хўрликда ўтган Чўлпон ҳақидадир. Бундан ташқари, асарда Ўзбекистон тарихи ва адабиётида катта из қолдирган ўнлаб шахслар, ўтган асрнинг 20-30-йилларидаги фожеали воқеалар ҳам ўрин олган. Икки китоб, 5 қисмдан иборат бу роман 2015 йилда ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади.

Pink Floyd Орол денгизи ҳақида клип суратга олди Машҳур Pink Floyd Орол денгизи муаммоларига бағишланган “Louder than Words” (Сўздан баландроқ) қўшиғига клип олди. Қўшиқ клипи Қозоғистонда ўтказилиб, унда бош ролларни маҳаллий қозоқ болалари ўйнашган.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида “Қўшиққа айланган умр” ҳужжатли фильми суратга олинди Ўзбекистон халқ хофизи Маъмуржон Узоқов таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб тасвирга олинган “Қўшиққа айланган умр” ҳужжатли фильми эса унинг ҳаёти ва ижодидан

ҳикоя қилади. Бу ҳақда uzbekkino.uz сайти хабар тарқатди. Ҳофизнинг қизи Зуҳрохон Узоқованинг ҳикоя қилишича, ҳофиздан, бор-йўғи, 30 га яқин фотосурат сақланиб қолган. — Маъмуржон Узоқов ҳақида шу пайтгача бирорта ҳам ҳужжатли фильм ишланмаган. Шунинг учун унинг ҳаётига оид айрим саҳналарни Қўқон шаҳридаги драма театри актёрлари иштирокида саҳналаштиришга тўғри келди, — деди у.

Режиссёр Пауэлнинг наздида, клипда болаларга Оролнинг ўтмиши,

бугунги қисмати, туз чўлга ва кемалар қабристонига айланиб қолгани ҳақида сўзлаб берилади. Афсонавий гуруҳ вакиллари ва ғоя муаллифларига кўра, ушбу видео орқали Орол ҳалокатига янада кўпроқ эътибор қаратилади. Шуни айтиш керакки, “Louder than Words” қўшиғи “The Endless River” (“Интиҳосиз дарё”) альбомидан ўрин олган бўлиб, қўшиқчиларнинг сўзларига қараганда, уларнинг фаолиятидаги сўнгги альбом бўлади.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


16

№ 41, 19 декабрь, 2014 йил

РЕКЛАМА

VATANDOSH

Элчихона вакиллари фуқаролар билан учрашди Нью-Йоркдаги «Ватандош» ЎзбекАмерика федерациясида Ўзбекистон элчихонаси ва косуллиги вакиллари ҳамда фуқаролар ўртасида учрашув бўлди. Унда фуқаролар паспорт алмаштириш ва бошқа консуллик хизматлари бўйича маълумот олиш имкониятига эга бўлди. Элчининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов, консул Сирожиддин Яхшиликов ва Зафар Қаюмов фуқаролар саволларига жавоб берди. Йиғилишнинг иккинчи қисмида 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Парламенти сайловлари бўйича маълумот берилди. Хорижда яшовчи фуқаролар учун овоз бериш тартиби тушунтирилиб, шунингдек, иштирокчилар сайловдаги

номзодлар билан таништирилди. Марказий сайлов комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналар ва консулликлари қошида жами 44 сайлов участкаси очилган ва улар Тошкент шаҳридаги 126-Темирйўлчилар сайлов округига бириктирилган. Хориждаги фуқаролар Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Феруза Мадаминова, «Адолат» социал-демократик партиясидан Рустам Тангабоев, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Азиза Қосимова ва «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Азамат Зиё номзодларига овоз беришлари мумкин.

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh


Issuu converts static files into: digital portfolios, online yearbooks, online catalogs, digital photo albums and more. Sign up and create your flipbook.