ҚИЁМАТГА ҚАНЧА ҚОЛДИ

Page 1

ҚИЁМАТГА ҚАНЧА ҚОЛДИ БИР УЛУҒ МУТОЛАА (МУҚАДДИМА ЎРНИДА) Қиёматга ишонасизми? У нима ўзи ва қачон содир бўлади? Шу ва шу каби саволлар ҳар бир давр, ҳар қандай жамиятда яшовчи инсонлар орасида ора-сира суҳбат мавзуига айланиб турганидек, ҳозирги замондошларимз орасидаям тез-тез қулоққа чалиниб туради. Бунга 2008 йилнинг қиши ва баҳорида Россия Федерациясининг Пенза ўлкасида юз берган воқеани мисол келтириш мумкин. Унда бир гуруҳ одамлар озиқ-овқат запасларини олиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган ғорга кирволишиб, тарки дунё қилишди. Гўё 2008 йилнинг май ойида ҚИЁМАТ рўй беради-ю, улар эса ўзларича қиёматни «муносиб» кутиб олишмоқчи. Уларнинг ораларида ҳатто балоғатга етмаган норасида болалар ҳам бор эди... Хўш, қиёмат ўзи қанақа ҳодиса ва у қачон рўй беради? Келинг шу саволларга соғлом фикр билан биргаликда жавоб излайлик. Физика фанидан маълумки, дунёда ҳеч бир абадул-абад сўнмайдиган тебраниш йўқ. Ибтидо бор экан, интиҳоям бўлиши шарт. Ғунча очган гулнинг сўлиши равшан. Ва кўплаб шунга ўхшаш мисоллар келтириш мумкин. Шундай экан ердаги ҳаётнинг тугашиям -- ҲАҚИҚАТ. Ўша тугаш эса -ҚИЁМАТДИР! Буни ҳеч бир жаноб ёки хоним инкор эта олмайди. Унинг қачон рўй беришини ёлғизгина АЛЛОҲ(Ж.Ж) билади! АЛЛОҲ(Ж.Ж) эса қиёматнинг қачон содир бўлишини яна сизу биз каби инсонларнинг зиммамизга юклади. Хўш, қандай қилиб? Яъни Ерда умргузаронлик қилаётган бандалар АЛЛОҲни таниб, унинг амрига итоат этиб, уни рози қилиб яшасалар қиёмат ҳали-вери содир бўлмайди. Аксинча, инсонлар АЛЛОҲнинг кўрсатмасига зид усулда яшасалар, АЛЛОҲга қарши борсалар, ўша куни Ерда ҳаёт тугади деяверинг. Бу -- ҚИЁМАТ деганидир. Айтайлик, сиз бир дўкон очдингиз. Унга одамлар кириб, у-бу нарсалар харид қилиб туришса, дўконингиз ҳам фаолиятини давом эттираверади. Аксинча, ҳеч ким дўконга кирмаса, кирган билан ҳеч нарса харид қилмаса дўкон ўз харажатларини қопламагач уни бекитасиз-қўясиз. Ҳолбуки, ўша харидор харид қилган нарсаси бирор егулик бўлса , уни истеъмол қилади. Яъни у ўз харидидан манфаатдор. Дўконга ташриф буюрган киши ўша егулик нарсага бироз тикилиб турса-ю, яна қайтиб чиқиб кетса, унга нима фойда? Тикилган билан қорни тўйиб қолмайди-ку! Бу дунёниям шунга қиёс қилсангиз бўлади. Дунёга келган инсонлар дунё яратувчисининг буюрганини қилишса, бажарган амали ўзлари учунам, фарзандлари учунам фойда келтиради. Дунёни яратган ЗОТ эса бандаларининг қилган амалига муҳтож эмас. Ҳаво мусаффо бўлган кечаси осмонга боқсангиз, само узра сочилган катта-кичик юлдузларни кўриб, ақлингиз шошади. Гўёки уларнинг ҳеч ҳисоби йўқдек. Энг замонавий, компьютерлаштирилган, нуфузли академияларнинг биринчи рақамли академигиям коинотдаги юлдузлар сонини аниқ айтиб беролмайди. Беҳисоб дейиши аниқ. Бироқ мантиқий жиҳатдан олиб қарасангиз, беҳисоб нарсанинг ўзи бўлмайди. Юлдузларнинг аниқ ҳисобини эса уларни яратган ЗОТгина билади, холос. Дунёнинг биринчи рақамли академиги беҳисоб деган юлдузларнинг энг олисдагисини ва энг кичигини ўта қудратли ядро қуроли билан портлатиб, йўқотиб кўринг-чи, нима бўлар экан? Худо асрасин! Бунақада планеталар аро кўринмас ип узилди деяверинг. Беҳисоб кўринган сайёраларнинг аниқ орбитага эга эканлигини кўрмайсизми? Бунинг устига уларнинг муттасил ҳаракатланиши учун энергия манбаи ҳам даркор. Беҳисобу беэга бўлганида эди бирбирига урилаверилиб қирилиб битмасмиди шу «беҳисоб» сайёралар? Энергия танқислиги деган оғир муаммо-ку хаёлларигаям келмайди уларнинг. Ерда ҳаётнинг қачон пайдо бўлганини кўрсатиб берадиган аниқ ҳисоб борми? Аниқ маълумот йўқ, албатта. Даврларга, эраларга бўлиб тахмин қилинган ҳисоб эса нисбий. Ҳаётнинг ибтидосидан шу бугунги кунгача ўтган ВАҚТ ҳисобини кўрсатувчи рақамни қоғозга тушириш учун ҳозирги кун фанининг қурби етмас, балким. Унда нега шунча «беҳисоб» вақт ўтибдиям 1


қиёмат юз бермаяпти, деган савол ўртага чиқиши мумкин. Астағфируллоҳ, мен бу битикларимни қиёмат қачон бўй кўрсатаркин, мириқи-и-иб томошо қилсам, деб қиёматни соғиниб эмас, минг бор астағфируллоҳ, буюк даҳшат билан, чексиз қўрқинч билан ёзмоқдаман. Худойим ЎЗИ паноҳ берсин! Бу ҳазилакам гап эмас. Раҳмдил АЛЛОҲнинг меҳрибончилиги туфайли бу дунёнинг энг сўнгги ва энг оғир офати ҳисобланмиш ҚИЁМАТ ҳали рўй бергани йўқ. Бироқ унинг бир кунмас-бир куни бўй кўрсатиши муқаррар. Худди туғилган инсоннинг ўлимиям муқаррар бўлганидек. Хўш, қиёмат қандай содир бўлади? Унинг катта-ю кичик белгилари жуда кўп. Энг катта ва сўнгги белгиси -- ҳар куни шарқдан чиқиб ғарбга ботаётган қуёшнинг аксинча ғарбдан бош кўтаришидир. Бу ҳодисани айрим «илғор фикрли» замондошларимиз инкор қилсалар ажаб эмас. Мен бу жанобларга оддийгина мисол келтирмоқчиман. Сув тўлдирилган тоғорада тарвуз турибди. Унинг палакдан узилган бандчаси сизга қараган, дейлик. Тарвузни соат стрелкаси бўйлаб 180 градусга бурсангиз, унинг бандчаси йўқ томони сиз тарафга, бандчаси бор томони нариги тарафга қараб қолади. АЛЛОҲнинг қаҳри ҳавода муаллақ турган ер шарини 180 градусга буриб юборса, қуёшнинг ғарбдан бош кўтаришиям ҳеч гап эмас-ку?! Бунга ишониш учун қуёшнинг 21 декабрда уфқдан бош кўтарган жойи билан 21 июнда кўтарилган ерини таққослаб кўринг. Бу иккала нуқтанинг орасидаги фарқ 180 тугул 90 градусгаям етмайди. Яна ўзига беадад шукурким, 21 декабрдан 21 июнгача 6 ойлик вақт масофасиям мавжуд. Биз бу фурсат давомида совуқдан иссиққа мослашиб борамиз -- АДАПТАЦИЯ. Хуллас, қиёматнинг ҳали-вери содир бўлмаслиги -- АЛЛОҲнинг меҳрибончилиги, қиёмат куни эса унинг қаҳри экан. Демак, биз АЛЛОҲнинг меҳрибончилигини бардавом қилиб, яъни қиёмат соатини кейинга қолдириб яшаш имконига эгамиз. Аниқроғи, юз бериши 100% муқаррар бўлган қиёматни Пензалик таркидунёчилардан фарқли ўлароқ, қўштирноқ ичида эмас, том маънода муносиб қарши олишимиз мумкин экан. Қандай қилиб? Бунинг учун аввало дунё ҳақида, дунёни ўз ичига олган коинот ҳақида, ҳамда дунё-ю коинотни яратган қудратли ва улуғ ЗОТ ҳақида аниқ тасаввуротга эга бўлмоғимиз лозим. Бироқ дунё аҳолисининг катта қисми дунё, коинот ва уларни яратган ЗОТ ҳақида умуман тасаввуротга эга эмас. Ҳатто айримлари фан доктори ёки академик деган унвонларни эгаллашган бўлсалар-да... Дунё аҳолисининг яна бир қисми бу тўғрида умуман нотўғри тасаввурга эга. Жуда озчилик инсонларгина тўғри тасаввурот билан умр кечирмоқдалар. Ваҳоланки, бу тўғридаги маълумотларни ўзида мужассам қилган адабиёт исталганча топилади. Унда нега барча бирдай бу улуғ неъматдан баҳраманд бўлолмайди? Бунга биринчи сабаб ЛОҚАЙДЛИК дея аталмиш бедаво иллат бўлса, иккинчи сабаб юқорида тилга олинган адабиётнинг ўта мураккаб тил билан баён этилганидадир. Тўғри тасаввурот орттира олган инсонларнинг бошқаларни ҳидоятга чорловчи маърузалари эса яна ўз тоифасидаги биродарларигагина тааллуқли бўлиб қолмоқда. Яъни катта жомеъ масжидларида ваъз айтаётган муҳтарам домлаларимизнинг ваъзларини шу ерга тўпланганларгина тинглашади. Айтилаётган сўзлар ҳам имонли кишиларгагина хос. Бироқ бу ерга келишни хаёлларигаям келтирмаётган, Худонинг борлигига ишониш тугул шу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаган биродарларимиз эса асл ҳақиқатдан бебаҳра юришибди. Уларга домлаларнинг қимматли ваъзлари акс эттирилган дискларни эшитиб кўришни таклиф этсангиз, рад этишлари тайин. Эшитганлари билан ҳеч вақога тушунмасликлариям мумкин. Чунки ваъзларда тилга олинган сўзлар, кўпинча, имон келтирилгандан буёғига бажариладиган вазифалардан баҳс этади. Рад этишларига бошқа бир сабаб эса ўша биродарларимизнинг кўзларига имонли кишиларнинг қилаётган амалларини Шайтон аллақачон кераксиз, беҳуда амаллар каби кўрсатиб улгурганидадир. Ҳатто айрим масжидга қатнаб юрганларам тинглаган ваъзларининг асл моҳиятини англаб етолмайдилар. Бунга сабаб боя айтиб ўтганимиздек, ИНСОНИЯТга бало-қазодай ёпишиб олган ЛОҚАЙДЛИК иллатидир. Лоқайдлик аслида ҳайвонларга хос. Эртага бозорга чиқариб сотишадими, сўйиб гўштини кабоб қилишадими, бошини танидан жудо

2


қилишгач, гавдасини улоқ тортишадими, уларга фарқи йўқ. Бугунча қоринларини тўйдиришса бўлгани. Одамизоднинг эса ЛОҚАЙД бўлишга ҳаққи йўқ! ҲАЛОКАТ ёқасига етай деб қолган ОДАМ авлодини мана шу улуғ ҲАҚИҚАТдан огоҳ этиш вазифаси бугунги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда. Қўлингиздаги ушбу мўъжаз китоб ана шундай табаррук мақсадни ёритиб бериш ниятида вужудга келди. Бу янги бир АМЕРИКА кашф қилинди, дегани эмас. Китобдаги маълумотлар шу кунгача мавжуд бўлган муқаддас Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф, ҳамда уларга таяниб битилган илмий, маърифий, маънавий адабиётларга асосланган. Энг асосийси, китобнинг тушунарли чиқиши учун ифоданинг энг содда ва энг равон усулидан фойдаланилди. Ўйлаб кўринг, ОДАМ фарзанди ўзини яратган Яратувчи ҳақида батафсилроқ тушунчага эга бўлмай туриб, унинг буюрган амрига итоат этадими, фарзларини бажо келтирадими? Яратувчисини танимаган кимса ўзи каби яралганларнинг ҳаққини танирмиди? Ҳеч бўлмаганда ҚИЁМАТНИ тан олармиди? Фаришталар деб аталмиш махлуқотлар орасида гуноҳ содир қиладигани топилмайди. Чунки улар АЛЛОҲнинг борлигига тўлиқ ишонадилар. Агар киши бир учи чиқиб турган симни нохос ушлаб олсаю, электр токи уришини қалбан ҳис қила олса, ўша симнинг учига қайтиб қўл теккиза кўрмайди. Шунга ўхшаб, АЛЛОҲнинг мавжудлигига имони комил бўлмаган киши умрини Шайтоннинг найрангига мос йўрғалаш билан поёнига етказади. Шайтоннинг найрангига кўра йўрғаловчи кимсанинг борар ери эса жаҳаннамдир. АЛЛОҲнинг ўзига ишонмагач, жаҳаннамни тан олармиди ўша биродаримиз? Сизу-биз жаҳаннамнинг даҳшатидан огоҳ бўла туриб ўша биродаримизнинг абадий азоб-уқубатлар оташида мангу қолиб кетишига қандай кўзимиз қияди? Биродарлик шунақа бўладими? Бир дубайлик ҳақ йўлига даъват қилгувчи биродаримизнинг шу мавзудаги ҳикояси эътиборга лойиқ. Яқингинада туғилган бузоқчани кенг ҳовлига бўш қўйсангиз, -- деганди у, -- аллақандай мурғак ҳис оғушида у ёқдан бу ёққа тинмай шаталоқ отиб югуришга тушади. Агар ҳовлининг четроғидаги бирор ўрада гулхан ёниб турган бўлса. Бузоқча фалокат босиб ўша гулханга қулаб тушса нима қилган бўлардингиз, -- дея савол ташлаганди ҳамсуҳбатим. Ва ўз саволига, жониворнинг имдод истаб нола қилган нозик мўърашини эшитган тирик жон борки, уни қутқариш пайидан бўлади, -- дея ўзи жавоб айтганди. Жондай азиз биродарларимиз бузоқча қулаган гулхандан минг бор, миллион бор даҳшатлироқ жаҳаннам оташига қулаш хавфида туришса-ю, кўра-била улардан юз ўгириб кетишимиз инсофданми? Ҳозир дунёда 6,5-7млрд.га яқин бир-бирига жондай азиз биродару опа-сингил бўлган ОДАМ кун кечирмоқда. Уларнинг кўпчилиги чуқурданам, унинг ичидаги гулханданам огоҳ бўлмаган бузоқчага ўхшаб жаҳаннам оташидан бехабардирлар. Биз уларни бу дахшатдан огоҳлантиришимиз даркор. Бу бизнинг мўъминлик бурчимиз. Бироқ уларга дабдурустдан «Жаҳаннамдан огоҳ бўл!», дейишимиз беҳуда. Аввало содда, тушунарли тилда дилсўзлик билан АЛЛОҲни танитмоғимиз лозим. АЛЛОҲнинг борлигига имони бўлмаган кишиларга дин тўғрисида, фаришта-ю пайғамбарлар тўғрисида, Қуръони Карим тўғрисида, жаннату дўзаху ҚИЁМАТ тўғрисида айтилган гаплар оддий бир афсона бўлиб туюлаверади. Ҳалол (фарз,вожиб,суннат каби) амалларни бажаришни беҳуда вақт сарфлаш, деб биладилар. Ҳаром (ароқхўрлигу, зинокорлигу, қиморбозлик каби) юмушларни эса ҳаётларининг мазмунига айлантириб олишган. Домлаларнинг Ҳаққа даъват қилиш ниятида покиза инсонлар ҳаётидан келтирган ибратли ривоятларини эса фантастик афсоналар каби қабул қилишади улар. Мана ўзингизам синаб кўришингиз учун бир мисол. Ривоят: Бағдод қозисининг ҳузурига келган бир аёл рўзғорида дуч келган муаммонинг ечимини сўрайди. Муаммо қуйидагича. Бағдод ҳокими ўз аркони давлати билан биргаликда шу аёл яшайдиган кўчадан узлуксиз ҳар куни кечаси машъала ёқиб ўтишади. Суворийлар тизими анча узун бўлгани учунам қўлларидаги машъаланинг ёруғлиги анча пайтгача кўчани равшан қилиб туради. Маҳалла аҳли хотин-қизлари йигирган ипларини 3


сотиб рўзғор тебратишар эди. Шу туфайли ип йигирувчилар томга чиқиб олишиб машъаланинг ёруғлиги кўздан йуқолгунча анча-мунча ип йигириб олишга улгуриб қолардилар. Қози ҳузуридаги аёл эса: -- Мана шу ёруғликдан фойдаланиб топган луқмамиз ҳалолми, ҳаромми?- деган саволга жавоб истарди. Қулоғи иғво-ю туҳмат иси уфуриб турган арзларга ўрганиб қолган қози бу сўзларни эшитгач, қалби жунбушга келади. Ушбу ривоятни эшитган имонсиз киши уни афсона, ғирт бўлмағур сафсата, деб ўйлаши аниқ. Ўша парҳезкор аёлни эса қип-қизил жинни, бунақаси ҳаётда бўлмайди, дейиши мумкин. Аммо бунинг ҳақиқатлигига шак йўқ. Бишр Хофий деган авлиё шахс ўтган. Парҳезкорлиги билан тарихда машҳур у киши. Қозини ҳайратда қолдирган аёл ўша парҳезкор авлиёнинг синглиси эди. Қозининг: -- Бишр Хофийга сингил бўлсанг, бу луқма сенга ҳаром! -- дея ҳукм чиқариб берганлиги айтилади ривоятнинг ниҳоясида. Комил имонли шахснинг эса имонсиз кишидан фарқли ўлароқ, юқоридаги ривоятни эшитганда қалбида уммон вужудга келиши тайин. Таассуротнинг зўрлигидан бажариб юрган амали солиҳ амал эканлигига ишонса-да яна бир бор тафтиш қилиб кўришдан эринмайди. Кеча бозорнинг ҳожатхонасидан пешинга таҳорат олиб чиқаётиб, дарвоза ёнида турган машинанинг ён ойнасига қараб сочини тартибга келтирган эди. Машина эгасини топиб, ойнадан фойдалангани учун розичилик сўраб олмаганини эслаб юрагида нооромлик уйғонади. Кўрдингизми, ИМОН, яъни АЛЛОҲга бўлган буюк ишонч кишини қай даражада юксакликларга олиб чиқади! ИМОН ҳақида, АЛЛОҲнинг мавжудлиги ҳақида, ҳамда унинг яратган коиноти-ю коинот ичкарисидаги мавжудот ҳақида аниқ ва мукаммал маълумотга эга бўлишни истасангиз, қўлингиздаги китобни, албатта, ўқиб чиқинг. Энг улуғ неъмат ҳисобланган ИМОНни бандаларига аслида Худонинг ЎЗИ ато этади. Китобдаги битиклар эса СИЗга ПАРВАРДИГОРнинг яна битта меҳрибончилигининг далолатидир. Ажаб эмас, уни мутолаа қилгач имони суст кишининг имони мукаммаллашса! АЛЛОҲим, Ҳаммамизни имон неъматидан бенасиб қилмагин!

1-БОБ АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ВА БИРЛИГИГА ИМОН КЕЛТИРИНГ 1. АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИНИ ҲЕЧ КИМ ИНКОР ҚИЛОЛМАЙДИ! Сиз шу битикларни ўқиб чиққач тўғри хулоса чиқара олсангиз, муқаддимада айтилганидек, ҳам АЛЛОҲнинг меҳрибончилигини том маънода бардавом қилиб, яъни бу дунёдаги офатларнинг энг сўнггиси ва энг даҳшатлиси бўлмиш ҚИЁМАТ соатининг кечиктирилишига ўз ҳиссангизни қўшиб, ҳам эртали-кеч рўй бериши 100% муқаррар бўлган ҚИЁМАТ кунига ҳозирлигингизни кўрган ҳолда умр кечириш ҳақида аниқ тушунчага эга бўласиз. Энг аввал АЛЛОҲнинг борлиги-ю бирлигига ишониш зарур. Одамлар Яратганнинг борлиги-ю ягоналигига тўлиқ ишонсаларгина бу ҳаётга нега келиб, нега кетишимизнинг асл моҳиятини тушуниб етадилар. Коинотга бир назар солинг. Қуёш, ой, сон-саноғи йўқ юлдузларга боқинг. Тоғу тошлар, дарахтлар, ҳайвонлар, ўт-ўланлар, суви тўлиб-тошиб 4


ётган денгизу океанларни кўз олдингизга келтиринг. Шу қадар мураккаб тузилишга эга борлиқни ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган, дея айта оласизми? Аввалги бобда айтганимиз -- коинотдаги беҳисоб кўринган сайёраларга қайтайлик. Ҳақиқатданам айқаш-уйқаш бўлиб само узра бетартиб сочилиб ётганга ўхшайди, ўша юлдузлар. Аммо уларнинг ҳаракатланишида ягона тартиб мавжуд эканки неча-неча миллиард йиллар давомида коинотда чарх урса-да бирови бировига келиб урилмасдан, бири бошқасининг орбитасига дахолат қилмасдан, ўз йўналишида ўзгасига халал бермасдан яшаб келишмоқда. Бу хақда астроном олимлардан сўрасангиз, сайёралар аро ягона қонуният мавжуд, деб жавоб беришлари тайин. Бироқ ўша ягона қонуниятнинг муаллифи эса АЛЛОҲИ ТАОЛО эканини ўйлабам кўришмайди улар. ХУДО кўрсатмасин, иккита сайёра бир-бирига тўқнашиб кетса борми, коинотдаги ягона занжир узилиб, самовий электромагнит мувозанат бузилиб, планеталар бирин-кетин бир-бирига урилиб, битта қолмай қирилиб битади-қўяди. Мана сизга АЛЛОҲнинг борлиги-ю бирлигига инкор этиб бўлмайдиган даражадаги энг оддий ва энг улуғ далилу исбот! Айтайлик, сиз шулар ҳақида фикр юритмоқчисиз. Кун жазирама иссиқ. Серсоя дарахтнинг тагига курсича ясаб ўрнаштирингу унга ўтириб, мен айтган гапларнинг мағзини чақиб кўринг. ҚИЁМАТ, коинотдаги борлиқ, уларни яратган ЯГОНА ЗОТ хақида... Бунинг учун сиз дастлаб тахта, болға, арра, мих, метр каби буюмларни тахт қиласиз. Сўнгра тахтани ўлчаб, аррралайсиз. Керакли жойларига мих қоқиб, дарахтнинг сояси қуюқ ва узоқ сақланадиган ерига жойлаштирасиз. Ана кўрмайсизми, оддийгина курси ясаш қанча машаққату вақт талаб этади. Ҳолбуки сиз тайёр нарсаларни олиб ишлатдингиз: тахтани ўрмон кесувчилар тайёр дарахтларни кесиб, ҳозирлаб қўйган. Миху болға-ю арраниям кимлардир коинот ичкарисида илгаридан мавжуд бўлган темир-руда конларидан қазиб олиб, ундаги темир моддасини эритиб, ажратиб, ишлов бериб тайёрлашган. Энди инсоф билан ўзингиз айтинг-чи, шу оддийгина курси у ёқ-бу ёғи ўлчаниб, энергия сарфланиб, вақт кетказилиб юзага келар экан, ўта мураккаб системага эга бўлган коинот, ундаги беҳисоб галактикалар, ҳар бир галактикадаги катта-ю кичик юлдуз-планеталар, ҳар қайсисининг битта ёки бир нечта табиий йўлдошга эга эканлиги-ю, ўзигагина хос табиати, ораларидаги ягона қонуният мавжудлиги ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолиши мумкинми? Албатта, йўқ! Ўзимиз яшаб турган ЕРни олайлик. Беҳисоб сайёраларнинг кичикроқ бир вакили. Унда кун кечираётган энг жуссали китлардан тортиб энг содда тузилишли вирусгача бўлган ранго-ранг жониворларни, уларнинг ягона қоидага қатъий риоя қилгувчи яшаш тарзига эга эканлигини кўз олдингизга келтириб кўринг. Ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолиши мумкинми, шу ажойиботлар? Қайси мантиққа тўғри келади бунақа хулоса? Сиз ўзингиз ясаган курсичани сояси остига қўйганингиз дарахт-чи? Уям ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолибдими? Тўғри, у ҳали ниҳол эканлигида кўчатбозордан фалон пулга сотиб олиб, келтириб эккандирсиз. Вақти-вақти билан сув қуйиб, тагини юмшатиб, ишлов бергандирсиз. Аммо нега чойнакнинг синиғими ёки қуриган таёқними ё бўлмасам бир қулоч симни эмасу айнан нави маълум бўлган дарахт ниҳолини обкелиб экдингиз? Эскирган пальтонгизни экиб кўйиб, дарахт бўлиб қолишини нега кутиб ўтирмадингиз? Ана кўрдингизми, ЯРАТУВЧИ бўлмаса, ҳеч нарса Я Р А Л М А Й Д И ! Айниқса, бутун бошли бир КОИНОТ !!! Баъзиларни ХУДОГА ишонишга даъват қилсангиз, мўъжиза талаб қилишади. Уларнинг талабига кўра қуйига оқаётган дарё суви орқасига, яъни қуйидан тепага қараб оқса. Қуш ё ҳайвон ёхуд дов-дарахтлар одам каби тилга кирса. Ёки аксинча, одам ҳайвонга айланиб қолса. Ё бўлмасам осмондан тош ёғса. Ва ҳоказо шунга ўхшаш МАНТИҚСИЗ талаблар. Албатта шу нарсаларнинг ўзини ярата олган ЗОТ учун бу талабларни амалга ошириш ҳам ҳеч гап эмас. Бироқ мантиқ қаерда қолади? Ундан кўра ақл билан чуқурроқ ўйлаб кўринг. Шу беҳисоб сайёралар ичра фақат ердагина тирик организмлар яшай олиши учун қулай шароит яратилганининг ўзи мўъжиза эмасми? 5


Кислород, атмосфера босими, сув, унумли тупроқлар, сизу бизга фойдали бўлган нурларни ўтказиб, зарарли фазовий ультрабинафша ва инфрақизил нурларни фильтрлаб, ўзида олиб қолгувчи, яъни космик қалқон вазифасини ўтаётган озон қатлами мавжудлиги сиз талаб қилаётган мантиқсиз «мўъжиза»дан-да мураккаброқ мўъжизанинг ўзгинасику! Шуларни энг юксак онг билан яратган қудратли ЗОТнинг борлигига ишонмаслик онгли мавжудот, дея таъриф берганимиз ИНСОН зотига ярашмайдиган бир хислат-ку. Биз атмосферадан тепароқда махсус космик қалқонларисиз, кислород баллонларисиз бир дақиқаям туролмаймиз. Сув остидаям аквалангу кислород баллонига эҳтиёж сезамиз. Сувдаги мўъжизаларнинг бири бўлмиш балиқлар-чи? Сувдан ташқарида, айтайлик биз учун комфорт ҳисобланган энг люкс Отелнинг серҳашам емакхонасида бир неча дақиқа ушлаб туринг-чи, аҳволи нима кечаркин, бечора балиқчанинг? Ўсимликлар олами яна бир улуғ мўъжиза. Илоннинг ҳаракатланиши, қушларнинг учиши, ҳашаротларнинг 3-4 хил кўринишда кечадиган ҳаётий босқичлари (тухум-ғумбак-қурт-капалак), қушларнинг баҳорда учиб келиши-ю кузда иссиқ мамлакатларга қайтиб кетиши, эҳе, адоқсиз мўъжизаларга тўла-ку бу кўҳна очун! Шу ўринда пурмаъно суҳбати имонни зиёда айлагувчи биродарим Сайфулло ака Маматовнинг (Рўдакий ноҳияси) бирида айтган ибратга тўла суханларини келтириб ўтишни жоиз билдим. У киши дастурхондаги мўъжизаларни қуйидагича тилга олган эди: -- Дастурхон бошида ўтирволиб ўҳ, мана бу шоколадни қаранг, Туркияники экан, мазаси ҳам чакки эмас, деб зарқоғозларини кўз-кўз қиламиз. Ё фалон юртнинг мармелади, писмадон ўлканинг конфети, дея ҳайратимизни яширолмаймиз. Бироқ АЛЛОҲ яратиб қўйган қизил, сариқ олмаларни оддийгина ҳолдек қабул қиламиз. Олма шундай ажойиб матоҳларга ўралган-ки хоҳланг пўстини арчиб, хоҳланг арчимай енг. Узумлар турлиси билан - тойфи, кишмиш, ҳусайний. Анорлар махсус мосламаларда туриб бизнинг тановул қилгач шукрона айтишимизга мунтазир. Ёнғоқ, бодом, писталарни айтмайсизми, ажойиб, бежирим қутичаларда мағзларининг сифати бузилмай сақланмоқда... Ҳа, у киши сизу биз оддийгина деб қабул қилган, аслида буюк мўъжизанинг ўзгинаси бўлган неъматларни эслатиб ўтганди. Ана ЯРАТУВЧИнинг борлигига имон келтиришимиз учун оддий ва буюк, асосийси мантиққа эга бўлган мўъжизалар! Ким инкор қила олади? Шоколад, мармелад ва бошқа қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда биринчидан цехларни ҳаракатга келтирувчи юқори кўрсаткичли энергия масраф қилинади. Иккинчидан хом ашё керак. Уни етказиб бериш ҳам ўз-ўзидан бўлмаган. Тайёр маҳсулотларни упаковка қилишда керак бўладиган материалларниям яна бошқа бир корхонадан келтириш лозим. Айтаверсак, кўпгина саноат тармоқларини санаб ўтишимизга тўғри келади. Олмани эса бир жойида турган дарахт сунъий иссиқлик ёки бўлмасам электр энергиясига эҳтиёж билдирмай, маҳсулотни ранглашдаям Е-24 каби кондитер бўёқларини ахтариб юрмасдан, упаковка қилишдаги муаммоларни эсигаям келтирмай, хом ашё деганини-ку сира оғзига олмасдан муҳайё қилгани -- МЎЪЖИЗА эмасми? Конфет ишлаб чиқарувчи цехлар фаолият юритганда ҳавони заҳарлаб, экологияни вайрон қилади. Дарахт эса қанча кўп бўлса, шунча ҳавони фильтрлаб, кислородга бойитади. Ана шундай, азиз биродар, АЛЛОҲнинг чексиз қудратини кўриб туриб ҳам унга ишонмаслик мумкинми? Ул ЗОТнинг борлигига ишондикми, энди унинг ягоналигига имон келтирмоғимиз лозим.

2. АЛЛОҲ ЯГОНА ВА УЛУҒ ЗОТДИР Ер юзида шундай инсонлар ҳам борки, ХУДОнинг борлигини инкор қилмасалар-да, ўзлари англамаган ҳолда гуноҳ содир қилиб қўядилар. Наузубиллоҳ, ўт худоси, сув худоси, севги-муҳаббат худоси, ёвузликлар худоси, эзгуликлар худоси мавжуд, деб 6


ПАРВАРДИГОРнинг ягоналигини инкор қиладилар ва бошларига бирор мушкул тушса улардан нажот сўрайдилр. Бу эса энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Буни ХУДОга ширк келтириш дейдилар. Ўзларини эса мушриклар деб аташади. Ушбу гуноҳнинг оғирлиги имонсизлик билан тенг. Яна бошқа тоифадагилари муқаддас ота -- муқаддас ўғил -муқаддас руҳ учлиги каби янглиш фикрлар билан, наузубиллоҳ, учта худога сиғинадилар. Энди ўзингиз соғлом ақл билан мулоҳаза қилиб кўринг. Бир корхонада иккита ёки учта ва ё ундан кўпроқ бошлиқ бўлиши мумкинми? Бошлиқ деганда БОШЛИҚни кўз олдингизга келтиринг. Ўринбосар, муовин ё иш юритувчини эмас. Оиладаям эр бир бошлиқ, хотин ўзича бир бошлиқ, ўғил-қизлар ўзларига ўзлари бошлиқ бўлиб яшайверсалар, бир-бирини ҳурмат қилишмаса, унақа оила пароканда бўлишга маҳкум. Ё бир давлатда иккита давлат бошлиғи бўлса-чи? Албатта, уларнинг биттаси конституцион, бошқаси оппозицион -сохта бошлиқ ҳисобланади. Унақа давлатдаги қон тўкилишлар, нооромликларни-ку, Худо кўрсатмасин, эслашнинг ўзи бир даҳшатдир. Энди коинотдаги кичкина заррадан то олис галактикалардаги улкан юлдузларгача бўлган борлиқни, уларни бошқариб турган ягона қонуниятни олайлик. Агар биттадан зиёд яратувчи бўлганида эди, бу коинот бир лаҳзаям ҳаёт кўрмаган бўларди. Ваҳоланки, юқорида баён қилганимиздек, ҳаётнинг қачон пайдо бўлганлигининг аниқ ҳисобини билмасак-да, Яратганга беадад шукрларким, ҳалигача давом этаётир. Демак, хулоса шулки, якка-ю ягона ЯРАТУВЧИ мавжуд ва унинггина ҳукми юради бу коинотда. Баъзи бировларларнинг янглиш эътиқоди бўйича, сувни биттаси, ўтни бошқаси, ерни яна бирови яратиб қўйганида ва ҳаммаси тенг қудратли бўлганида эди нима бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг-а! Озгинагина келишмовчилик туфайли, масалан, ўт худоси қараса-ки одамлар сув худосига энг ажойиб нарсаларини қурбонлик қилмокдалар. Унинг ўзига эса энг паст сортдагиларни қурбонлик айлашмоқда. Ё бўлмасам, одамларнинг, бу йилча сув худосига қурбонлик қилиб турсак, янаги йил ўт худосининг гали, деб фикр юритаётганини сезиб қолса. Жўраларининг олдида боши паст бўлишини истамаган ўт худоси уни «унутган»ларнинг бошига офат (ёнғин мисолида) юбора қолса. Ҳозиргина қурбонликларни «қуртдай» қилиб қабул қилиб олган сув худоси «еган оғиз уялар», деганларидай ўт худосининг ёқасидан ола қолса... Бунақа бўлгач, ҳаёт деган тушунча бир лаҳзаям бўлсин ўзини оқлай олармиди? Ана Яратувчининг ягоналигига исботу далил. Тирик организм, хоҳ у ўсимлик бўлсин, хоҳ у одам бўлсин ва ёки ҳайвон -- ТУПРОҚдан яралганига шубҳа йўқ. Тупроқ деганда улкан ўлчов -- атмосфера, гидросфера ва литосфера каби қатламлардан таркиб топган Ер планетасини кўз олдингизга келтиринг. Менделеевнинг даврий системасига киритилган барча химиявий элемент ОДАМ организмида (ҳайвону ўсимликдаям) мавжуд. У элементлар эса ўз навбатида ТУПРОҚни ташкил қилади. Сувни парчаласак 2та водород ва 1та кислород атомларидан ташкил топганлигига иқрор бўламиз. Хўш, ўт-чи? Бирор модданинг ўт олиши дейилганда унинг оксидланиши, яъни кислород билан реакцияга киришиши тушунилади. Баъзи бир хил органик моддалар ўт олганда сув билан карбонат ангидриди вужудга келади: СН +2О =СО +2Н О 4 2 2 2 Ана энди ўзингиз айтинг, ўт худоси, сув худоси дейишга асос борми экан? Албатта, йўқ. ЯРАТУВЧИ якка-ю ягона ЗОТдир. Бунгаям ИМОН келтиринг! Насоро биродарларимиз эътиқоди бўйича сиғинадиганлари муқаддас ота, муқаддас ўғил, мукаддас руҳларниям юқорида баён қилинган мисолдаги ўт ва сув худолари ўрнига қўйиб, воқеа тарзини хаёлингизда жонлантириб кўрсангиз бунингам мантиқсиз, янглиш ақида эканлигига ишонишингиз осон кечади. Муқаддас ота, муқаддас ўғил, муқаддас руҳ учлигидаги муқаддас ўғил -- Иусус Христос(Исо а.с.)ни она -- Бибимарям деган аёл дунёга келтирган. Шу мантиқдан келиб чиқсак муқаддас отаниям кимдир туққан бўлиши керак. Унақада уларнинг худолиги қаёқда қолади? Аслида Исо а.с. Худонинг ўғли эмас. Уям сизу бизга ўхшаб Худонинг суюкли бандаси ва пайғамбари. Худонинг сифати эса шундайки, у ўзи яратган бирор бир нарсага ўхшамайди. Худони Қуръони Каримда 7


ломакон (макони йўқ) деб қўйибди. Бу ерда макон қайси маънода кўлланилганига эътибор қаратинг. Сиз тонировкали шишадан ясалган шар шаклидаги идишни махсус илгичга осиб қуйдингиз, дейлик. Идишнинг тонировкали шиша девори сизнинг ичкарини аниқ кўра олишингизга, ичкаридан қараганга эса ташқари умуман кўринмаслигига хизмат қилади. Идиш ичига қушча, жўжа, қўнғиз, чумоли ҳамда уларга таъсир эта оладиган микросхемали роботчалар жойлаштирилса. Сиз роботчаларни пульт воситасида бошқариб, жониворларга қандай таъсир ўтказишини назорат қила оласиз. Улар эса сизни кўришмайди. Тажриба тугагунча мазкур идиш улар учунам, роботчалар учунам МАКОН ҳисобланади. Коинотниям шунга қиёсласа бўлади. Фақат ўлчамлар, шиша идишни ясаган уста имконияти билан коинотни яратган ЗОТ қудрати-ю тавонолиги каби кўплаб омиллар фарқ қилади, холос. Идиш ичида арзимас миллиметру сантиметрлар билан ўлчанадиган ўлчамлар мавжуд. Коинотда эса нур тезлиги, нур йили каби ўта буюк ўлчамларга дуч келасиз. Ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин. Яъни миллиард-миллиард нур йилларига тенг масофалардан иборат кенглик -- КОИНОТнинг хам чети, чегараси бор. АЛЛОҲ яратган қанча махлуқот бўлса, ўша чегара ичкарисидан жой олган. Коинот улар учун макон ҳисобланади. Коинотдан ташқарида эса АЛЛОҲнинг Ўзигина мавжуд. Унинг буюклигининг чегараси йўқ. Биз учун чексизлик мезони бўлиб туюладиган улкан коинот АЛЛОҲИ ТАОЛО буюклиги олдида океандан бир томчичалик ҳам аҳамият касб этолмайди. Бу дунёдаги махлуқотнинг буюклиги нисбийдир. Масалан, ернинг катталиги ойга нисбатан, қуёш эса ерга нисбатан катта. Коинот хам ичкарисидаги галактикаларга нисбатан катталикка даъво қилади. Мутлақ буюклик эса АЛЛОҲгагина хос. АЛЛОҲУ АКБАР дейишимиз шу боисдандир! Энди бундан Худо биздан миллиардмиллиард нур йилига тенг масофа олисда экан-да деган хаёлга бормаслик керак. Орадаги бу масофалар бизнинг матеариалистик дунёқарашимизга, бандаи ожиз эканлигимизга биноан қурилган тўсиқдир. Аслида бўйнимиздаги жон томиримизданам яқинроқдир, АЛЛОҲ бизга. Ерликлар орасида «буни фан исботлаб турибди», «фаннинг гувоҳлик беришича» каби иборалар қулоққа кўп чалинади. Бунинг натижаси ўлароқ муккаларидан кетгунча фақатгина фан исботлаган нарсаларгагина ишонишади. Анча-мунча ютуқларни қўлга киритган сейсмология фани юз бериши мумкин бўлган зилзиладан огоҳлантириши мумкин. Кишилар шак келтирмай ишонадиган ФАНнинг қурби етса, ўша зилзила энди бошланаман деганда тўхтатиб қолсин, қани! Ёки энг замонавий ва мураккаб бўлган космонавтика фани Ойга ёки Марсга космик аппаратларини муваффаққиятли қўндиролганини, энг оламшумул ихтиро қилинди, дея айҳаннос солади. Эътибор беринг, янги бир планета ясалгани йўқ. Илоҳий қудрат воситасида илгарироқ мукаммал қилиб яратиб қўйилган маконларга бор-йўғи оёқ қўйдилар, холос. Яна битта ОЙ яратганларидаям майли эди. Ана кўрдингизми, инсоният ақли эришган дунёвий фандан миллиард бор кучлироқ Илоҳий фан мавжудлиги, ҳамда унинг ягона ва мутлақ муаллифи -- энг улуғ ЗОТнинг борлиги ўзини ҳар дамда намоён этиб турибди. Мен буларни дунё фанини камситиш фикрида мисол келтирмадим. Инсоният замонлар оша эришган фан ҳам жуда буюк ютуқларни қўлга киритмоқда. Фақат айтмоқчиманки фаннинг эришмагани эришганидан бениҳоя кўплигини англаб етишимиз лозим. Фан эришган нарсагагина ишониб, фан эришиб улгуролмаган нарсани инкор қилишга ҲАҚҚИМИЗ йўқ!!! Демак, фан тилида галактикалар деб юритилаётган, ораларидаги масофа минглаб нур йилига тенг етти қават осмон, аршу курси, жаннату дўзах, аросат майдони, маҳшаргоҳ, руҳлар макони, тириклар дунёси бирлашиб КОИНОТНИ ташкил қилади. Ана шундай чексиз кўринаётган коинотни ўз-ўзидан вужудга келган, деб ким айта олади? АЛЛОҲ(Ж.Ж.)ни ломакон дейишимиз эса у ЗОТИ ПОКнинг коинот чегарасидан ташқаридалиги билан изоҳланаркан. Махлуқот макони хисобланмиш улуғ коинотнинг ХОЛИҚИ ҳам улуғдан-да улуғ Илоҳий қудратга эга бўлиши мантиққа яқин эмасми? Ана шу нуқтаи назардан олиб қарасангиз, масалани аниқроқ таҳлил қила оласиз. Ва Худони «муқаддас ота» дейишлик ул ЗОТИ ПОКнинг Илоҳий сифатига шак келтириш билан 8


баробар эканлигини англай биласиз. Сифатига шак келтириш ПАРВАРДИГОРнинг қаҳрини келтириш, дегандай гап. Худонинг қаҳрини келтиришдан эса тийилмоқ лозим! Исо(а.с.)нинг отасиз дунёга келиши -- бу уни Худонинг ўғли экан, деган маънони бермайди. Биологиядан гермофродит, гетерофродит деган тушунчаларни эслаб кўринг. Бу назарияга кўра гермофродит организмлар битта жинсга эга бўладилар, ё эркак ё урғочи. Уларнинг уруғланишида иккинчи жинс вакилининг бўлиши шарт. Гетерофродит организмларда эса иккала жинсам мужассам. Уларнинг уруғланишида бошқа жинс вакилига эҳтиёж бўлмайди. Буларнинг бариси қудрати Илоҳийнинг нишонасидир. Ана шунга ўхшаб АЛЛОҲнинг улуғ хоҳиши билан Биби Марям бокира ҳолида Илоҳий мўъжиза туфайли Исо(а.с.)га ҳомиладор бўлгандир. Бу масалани тафаккур қилишда, ҳар ишда бўлганидек, Раҳмоний йўлдан юриб, шайтоний йўлдан сақланиб фикр қилган кишигина Худонинг нақадар буюклигини тушуниб ета олади. Баъзи худобехабар, даҳрий кишилар Худо бўлганда кўрган бўлардик-да йўқ экан, кўрмаймиз, дея ўзларини ҳанузгача билағон қилиб кўрсатадилар. Йўл кўрсатмоқчи бўлсангиз, исботу далил талаб қиладилар. Эй, гумроҳ биродарим, АЛЛОҲ(Ж.Ж.) сени мағфират қилсин, Унинг ЎЗИ сенга ҳидоят берсин! Шошилма. Бир оз чуқурроқ фикр қил. Атрофингга боқ. Отқумурсқани қўятур, кичкинагина чумолини кўрсанг-чи. Шу кичкинагина жонивор ҳам АЛЛОҲнинг улуғ қудратини кўрсатмаяптими, сенга. Ёмғир ёққанини кўрмаган, билмаган киши бўлмаса керак. Ўн дақиқа тинмай ёмғир ёққанида тонналаб сув йиғилади. Оққан селга сойлар тўлади. АЛЛОҲнинг қудрати билан шунча сув осмондан томчилаб ёғади. АЛЛОҲнинг қаҳри келса-ю ёмғирни ташкил қилган ўша сув томчиларини томчилатмасдан бирданига бошимиздан қуйиб юборса, нима қила олардик? Ҳалиям у сув шаклида томчилаяпти. Қор, жала, дўл деганлари бор. Беозоргина учқунлаб ёғаётган қорга боқсангиз кўнглингиз яйрайди. Баҳри дилингиз очилиб, ажабтовур завқ туясиз.Тоғлардан кўчки кўчганда нечалаб қишлоқ аҳли қирилиб кетган, кўчкининг остида қолиб. Беозор учқунлаётган қор ҳам кўчки шаклида бирданига устимизни босиб қолса, қўлимиздан нима келарди? Тоғдан кўчган кўчки, биринчидан, осмончалик баланд бўлмаган жойдан кўчади. Иккинчидан, тиккасига эмас, қиялаб сирғалади. Учинчидан, тоғ юзаси бўйлаб сирғалганида ишқаланиши эвазига тезлиги сусаяди. Тўртинчидан, бу фалокат баланд тоғлар яқинидаги масканлардагина юз беради. Энди тоғдан неча баробар баландроқ осмондан тиккасига, бирор қаршиликсиз кўчки шаклида тушаётган қор уюмининг тезлигини, етказиши мумкин бўлган зиёнини тасаввур қилиб кўринг-а. Ёки жала, дўл деганларини олайлик. Шу ёшга етиб, Худога беадад шукурким, олмадай келадиган жала донасини кўрмадим. Тарвуздай бўлиб ёққанида қаёққа борардик, ўша жалалар? Тавба қилдим, минг бор тавбалар қилдим, АЛЛОҲИМ! Мана булар ибрат бўладиган МЎЪЖИЗАЛАР эмасми? Ҳанузгача ҳиндистонлик биродарларимиз ўзлари ясашган ва ўзлари Кришна, Шива, Лакшми каби номлар билан аташган санамларни Худолар дея сиғинадилар. Тибетлик, Хитойлик биродарларимиз ҳалигача Будда исмли тошдан ясалган ҳайкални Худонинг ҳайкали деб биладилар. Будда ўз даврининг энг доно ОДАМи бўлгандир, балким. Лекин доно кишининг ўзини Худо деб эълон қилишига ҳеч ишонгим келмайди. Эй, ОДАМ АТО наслидан бўлган биродарларим! Холислик билан фикр қилиб кўринг. Барча нуқсонлардан пок бўлган ЗОТни наҳотки шу ҳайкалларга ўхшайди, деб тасаввур қилсангиз?! Бу ҳайкалларнинг қаеридир, қўлими, бармоқларими, бошими, кўзлари-ю қулоқларими одамникига ўхшайди. Ҳеч бўлмаганда шаклу шамоили ўхшаб турибди. Илоҳийликнинг сифати эса ўзи яратган нарсага ўхшамаслик. Яъни бу коинотда АЛЛОҲИ ТАОЛОга ўхшайдиган бирон нима йўқ. Ўхшаши бўлмаган ЗОТнинг қиёфасини тасаввур қилибам бўлмайди. Шундай экан унинг тасвирини чизишнинг ёки ҳайкалини ясашнинг хато эканлиги аниқ-ку. Коинотдаги исталган нарсани олиб кўринг. Уларнинг бари бир-бирига эҳтиёж сезади. Биринчи рақамли академик ё фан докторининг ҳам ҳеч бўлмаганда нафас олиши учун ҳавога эҳтиёжи бор. Муаллақ ҳолда коинотга жойлаштирилган қуёшу ою юлдузлар ўзаро магнитлашиб бир бирини тутиб турибди. Коинот мана шу ҳамжиҳатликни 9


жорий этган мутлақ қудрат эгаси -- АЛЛОҲга муҳтож. Шу Илоҳий қудрат бўлмаса 21 июндан қисқариб бошлаган кун 21 декабрга келиб яна ортига қайтиш ўрнига тобора қисқариб, 21 март келганида суткамиз буткул зулматли кечадан иборат бўлиб қолмасмиди?! Буюк қудрат соҳиби бўлган улуғ ЗОТнинг эса ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқ. Мана шу нарса АЛЛОҲнинг ўхшаши йўқлигига далилдир. Бу дегани ҳар хил санамларни Худога ўхшатиш хато фикр, дегани. Ушбу хато эса энг оғир гуноҳ саналади, дегани. Энди биз нега Худони кўз билан кўра олмаслигимиз хусусида тўхталсак. Кўкка кўтарилаётган самолётнинг иллюминаторидан қуйига қараб кузатиб кетаверсангиз, баландликка кўтарилган сари пастдаги баҳайбат иморатлар кичрайиб боради. Кўчаларда юрган одамларни-ку сира кўз илғамайди. Ана бизнинг кўриш имкониятимиз қанчага ярайди? Ёки бўлмасам буйрак касаллигидан шикоят қилаётган беморни кўз олдингизга келтиринг. Унинг буйраги жойлашган жойга соатлаб тикилсангиз-да ўша кишининг кўйлагидан бошқасини кўра олмайсиз. Хўп, бемор кўйлагини ечса-чи? Терисини кўриб турасиз, тамом. Терининг остида ёғ клетчаткаси, мускулатура, капилляр қон томирлари, қовурға суяклари ва ниҳоят буйракнинг ўзи турибди. Бемор эса буйрагининг ички тарафидаги яллиғланиш ёки қиррали тошчага айланган сийдик кислотаси конкрементларининг буйрак ички деворига оғриқли таъсиридан азият чекаяпти. Сизу бизнинг кўз нуримиз теридан ичкарини кўриш имкониятига эга эмас. Замонавий ультратовушли ускуналар эса буйракнинг ичкарисидаги яллиғланиш ёки тош заррасининг размеригача аниқ кўрсатиб бера олади. Ўз кўзингиз билан ўша УТТ ускунанинг имкониятини солиштириб кўринг. Бизнинг кўзларимиз инфрақизил ва ультрабинафша номли нурларнинг оралиғидаги нормал частотадаги нарсаларни кўра олиш имконига эга. Қулоқларимиз ҳам инфра ва ультратовушларнинг ўртасидаги нормал товушларни эшита олади, холос. Шундай яратганигаям шукур! Йўқса коинотдаги инфрашовқинлардан аллақачон гангиб қолган бўлармидик. Бу масаланинг биринчи томони. Иккинчидан, бир жуфт кўзларимиз ҳажм жиҳатидан танамизга нисбатан фоиз ҳисобида олсак жуда кам фоизни ташкил қилади. Туйнуксиз бир ҳужрага қамаб қўйсалар ҳужра эшигининг бўйи 1,5 - 2 метр, эни эса 10 миллиметр келадиган тирқишидан қанча тикилмайлик ташқарида нима борлигини, нималар бўлаётганини сира кўра олмаймиз. Шунга ўхшаб ўртача ҳисобда 60-70 кг вазндаги инсон жасадига қамаб қўйилган руҳимиз ҳам бир неча граммгина вазндаги кўз тирқишларидан қанчалик тикилмасин барибир ташқаридаги хақиқий дунёдан ҳеч бир нарсани кўра олмаслиги аниқ. Учинчидан, ер юзида яшаб турган одамизод Яратганнинг беназир жамолини кўришга ҳали жисмонан ҳам, руҳан ҳам тайёр эмас. Ҳаётга бир назар солинг. Гўдак туғилганиданоқ гапириб, чопқилаб кетмайди. Ёки бўлмасам дастурхоннинг бошига ўтирволиб, 9 ойдан бери ётавериб қоринлар татала бўп кетди-ку. Қани, гўштли паловхонтўрани келтиринглар, ёки бўлмасам барра гўштидан қовурма билан аччиққина кўкчойни муҳайё қилларинг, -- деган чақалоқни кўрганмисиз? Йўқ, албатта! Ҳаётнинг ўзи босқичлардан иборат. Шундай экан маълум бир босқичларни яшамай туриб Худо йўқ (наузамбиллоҳ!) экан, деб ҳукм чиқаришга ҳақли эмасмиз! Бизга ақл берилган. Шу ақл билан АЛЛОҲни идрок килишимиз лозим. Туйнуксиз ҳужрага қамалганимизда эшик тирқишидан кўролмасак-да қадам босиши, йўталиши, кулгиси ё ҳақоратли сўзларини эшитиб, ҳужрага яқинлашаётган кимсанинг халоскоримизми ё бўлмасам минг турли азобларга солгувчи душманимиз эканлигини ақл воситасида билиб оламиз. Шунга ўхшаб, АЛЛОҲ (Ж.Ж.) нинг борлиги-ю бирлигини ифодаловчи аломатлар атрофимиздаги ҳар бир заррада ўз ифодасини топгандир. Бунга имон келтиришингизни ўзингиздан, яна кўпроқ ПАРВАРДИГОРдан ёлвораман. Зотан, УНИНГ ЎЗИгина ҳидоят берур. Галдаги вазифаларни эса галдаги бобдан ўқийсиз, иншаоллоҳ!

2 - БОБ ФАРИШТАЛАР КИМЛАР ЎЗИ? 10


1. ФАРИШТАЛАР ОРГАНИЗМИНИНГ «БИОХИМИЯСИ» Ягона ХОЛИҚнинг мавжудлигига ишонгач унинг фаришталар ёхуд малоикалар деб аталмиш махлуқотининг борлигигаям ишонишимиз зарур. Фаришталар кимлар ўзи, АЛЛОҲ уларни нимадан яратган? Шулар хусусида суҳбатлашсак. Бирор предметнинг номини эшитсак, аввало ўша предметнинг табиати, қанақа нарсадан таркиб топганлиги кўз олдимизга келади. Масалан, ош десак гуруч, нўхат, сабзи, гўшт, зира каби маҳсулотлардан тайёрланган ёғлиққина паловхонтўра хаёлимизда чарх уради. Олдинги бобда одам, ҳайвон, ўсимлик каби махлуқотларнинг тупроқдан халқ қилингани тўғрисида тўхталган эдик. Фаришталар эса нурдан яралгандир. Нурнинг табиати ЕРга хос эмас. Тупроқдан яралган махлуқотларни кўз олдингизга келтиринг. Уларнинг танасини қўл билан ушлай оласиз. Чунки улар қаттиқ нарсадан ташкил топган. Одам организми лой, сув, ҳаво, ўт каби 4та унсурдан яралганини бугунги кун фани ҳам тўла тасдиқлайди. Лой деганда танамизнинг асосий қисмини ташкил қилган органик табиатга эга углеводородларнинг анорганик табиатли минераллар билан қоришиб, ҳосил қилган мураккаб бирикмаларни тушуниш мумкин. Иккинчи унсур сув. Организмнинг 80% ни сув ташкил этишини мактаб ўқувчилариям билади ҳозир. Навбатдаги унсур ҳаво экан. Ҳавонинг таркибий қисмини ташкил қилувчи азот(78%), кислород(21%), карбонат ангидриди ва инерт газлар(1%) ҳам организмимизда истаганча топилади. Тана тузилишида етакчи ўринни эгаллаган аминокислоталарнинг асосий, муҳим қисми азот бирикмаларидир. Аминокислоталарнинг парчаланиб аминлар вужудга келиши жонсиз жасаднинг ҳидланишига сабаб бўлади. Ўша ўткир, бадбўй аминларнинг асосиниям азотнинг водородли бирикмалари ташкил қилади. Организмимизнинг энергия манбаи ҳисобланмиш ёғлар, углеводлар нафас олиш органлари орқали ҳаводан симираётганимиз кислород билан реакцияга киришганда ажралиб чиққан энергия ҳисобига организм ривожланади -- ҳаракатланади, ўсади, нобуд бўлган ҳужайралар ўрнига янгилари ҳосил бўлади, танамиз ҳарорати нормал 37*Сда сақланиб туради ва ҳоказо. Буларнинг бариси тўртинчи унсур -- ўтга тааллуқлидир. Қаранг, бир қанча улкан саноат тармоқларидан-да мураккаб юмушларни ижро этгувчи одам, ҳайвон ва ўсимлик организмларининг БИОХИМИЯСИ уларни яратган ЗОТнинг нафақат мавжудлигидан, балки ул ЗОТнинг улуғдан-да улуғ қудратидан, юксакдан-да юксак заковатидан далолат беради. Беадад ҳамду санолар бўлсин ул ЗОТга! Энди самовий нурлардан яралган фаришталар организмининг биохимиясини биз ақли ноқис бандалар қаерданам билардик? Фақатгина қуёш нурларининг хоссалари билан солиштириб кўрсак уларнинг мавжудлигини англашимиз осон кечади. Тонг чоғи қуёш ҳали уфқдан бош кўтармай туриб ҳам чор атрофимиз ёруғликка чулғанади. Қуёш чиққач, қоронғу кечада кўчаларни равшан қилиб турган 200 Ваттлик лампочканинг нури аҳамиятсиз бўлиб қолади. Лекин биз секундига 300000километр масофани ортда қолдирадиган тезликда бошимиздан ёғилаётган қуёш нурларининг вазнини зиғирчаям ҳис қилолмаймиз. У ҳам бизнинг елкамиздан босиб ерга қапиштириб қўймайди. Бироқ кун жазирама иссиқ бўлганида танамиз қуёш нурининг иссиқлигига чидамсизлигини ошкора этади. Булар қуёшнинг онгсиз нурларининг мавжудлигини инкор этолмаслигимизнинг омилларидир. Шундай экан вужудлари нурдангина иборат фаришталарниям инкор этишга беҳуда уринманг. Улар юксак онг соҳибидирлар. Уларам озиқланадилар. Озиқланиш деганда кабобхўрлик, ошхўрлик, чойхўрликни хаёлдан кечирманг. Фаришталар озиқланишганда ҳаракатланишлари, муттасил ибодат қилишлари, зиммаларига юклатилган ўта масъулиятли вазифаларини ижро этишлари учун лозим бўлган энергиялар билан ЭНЕРГИЯЛАНАДИЛАР, АЛЛОҲнинг қудрати билан. Яъни ибодат қилишганида ҳосил бўлган илоҳий энергиядан баҳраманд бўлишади улар. На чиқит бор уларнинг озиқланишида, на очофатлик. Ўта олий даражадаги имкониятлари бўла туриб, 11


АЛЛОҲнинг чизиғидан чиқиш йўқ, фаришталарда. Бунга биринчи сабаб қалбларидаги имонларининг комиллигидан бўлса, иккинчи сабаб уларда НАФС деган тушунчанинг йўқлигида. Учинчидан, улар муттасил тоат-ибодатдадирлар. Муттасил тоат-ибодатда бўлган кимсага эса Шайтон яқин йўламайди. Бу -- ЯРАТГАНнинг улуғ марҳаматидир. Яъни Меҳрибон АЛЛОҲ ана шундай юксак мавқеъдаги махлуқотини БАШАР аҳлининг хизматини қилиш учун халқ қилиб, ОДАМ наслига фаришталарданам юксакроқ мавқеъни ҳадя этди. Фаришталарнинг ададини, феъл-атворини, шаклу шамоилини АЛЛОҲдан бўлак ким билсин. Баъзи биродарларимиз қаноти бор гўдакчаларнинг расмини чизиб қўйиб -фаришта (анжели), дея ўзлариниям, ўзгаларниям бир умр алдаб ўтадилар. Ва кўпроқ ўзлари алданадилар. Тўғри, ҳали гуноҳлардан мосуво гўдакчаларни фариштага ўхшатишади. Бироқ бу уларнинг шаклу шамоилиям ўхшаш, дегани эмас. Уларнинг ўхшашлиги гуноҳсизлигида. Иккинчидан фаришталар қуш эмаски қаноти бўлса. Нурдан яралган хилқатга қанот не ҳожат?

2. ЭНГ УЛУҒ ФАРИШТАЛАР Фаришталарнинг энг улуғи Жаброил(а.с.)дир. Унинг юмуши АЛЛОҲнинг биз бандаларига лозим бўлган кўрсатмаларини пайғамбарларга етказишдир. Бу ҳодиса қай йўсинда амалга ошишини англашингиз осон кечиши учун нурнинг эфирдаги ҳолатларини мисол келтирмоқчиман. Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган мўъжаз бир студияда тайёрланган кўрсатув махсус ускуналар воситасида эфирга узатилади. Бизнинг хонадонларимиздаги параболик антенналарга уланган телевизорларимиз ўша лаҳзанинг ўзидаёқ мазкур кўрсатувни намойиш қилаверади. Биз эса пароболик антенна ёнида туриб соатларча тикилсагам бу нурларни на қўлимиз, на қулоғимиз, на танамиз ва на кўзимиз билан илғай олмаймиз. Илғаёлмагач, э, бу бўлмаган гап, бунинг бари сафсата, деган хулосага келмаймиз-ку. Ана, ўша нур ўзининг мавжудлигини телевизор воситасида намоён этаяпти, исботлаб бераяпти. Унинг ҳам қанақадир мегабайт ё гигабайтлардаги ўлчами мавжуд. Энг катта ўлчамга эга бўлган Жаброил алайҳиссалом ҳам эфирдаги жонсиз, онгсиз нурлардан фарқли ўлароқ ўз вазифасини онгли равишда бажариб келган. Яъни пайғамбарлар билан суҳбатлашган. Уларга АЛЛОҲнинг амрини етказган. Ваҳий келганда жаноби Расулуллоҳнинг табиати ўзгарар экан. Яъни нафас олишларида, вужудларида ўзгариш содир бўлар, ҳаво салқин бўлса-да муборак юзларида тер резалари пайдо бўларкан. Бу албатта ул зоти шарифнинг АЛЛОҲга бўлган чексиз муҳаббати, зиммаларига юклатилаётган вазифанинг ўта муҳимлиги, бу ваҳийларнинг асосий соҳиблари -- саҳобалар, сизу биз ва сизу биздан кейин келиб дунёга эгалик қилувчи зурёдлардан иборат УММАТга тўла ва аниқ етказиб бериш масъулияти ва ниҳоят улуғ фаришта Жаброил(а.с.)нинг салобати каби бир қанча сабаблар туфайлидир. Бироқ ўшал он у зотнинг ёнгинасида турган кишининг табиатида ҳеч бир ўзгариш содир бўлмаган. Бу ҳолни баъзи тушунмаганлар, у шундай улуғ фаришта бўлса, нега бир киши кўради-ю ёнидагиси ҳатто сезмайдиям, дейишлари аниқ. Бунга қуйироқда, ажал фариштаси, деб ном олган Азроил(а.с.) ҳақидаги маълумотни ўқиганингизда жавоб топилади.

3. ЖОН ОЛҒУВЧИ ФАРИШТА Азроил(а.с.) ҳам тўрт улуғ фариштанинг бири. У ҳам нурдан яралган. У зотнинг вазифаси инсонларнинг жонини олишдан иборат. Бу ҳодисанинг қандай кечишини аниқ англай олиш учун жон, руҳ, ўлим тўғрисида батафсилроқ тушунчага эга бўлмоқ лозим. Тўрт унсурдан таркиб топган одам организми маълум муддат (кимдадир 10 йил ё унданам 12


кам, кимдадир 90 йил ё унданам кўпроқ, ўртача ҳисобда 60-70 йил) умр кўради. Бу муддат мобайнида организм ўз хоссаларини йўқотмайди: қонлар тўнглаб қолмайди, тананинг суви қочмайди, аминокислоталар аминларга парчаланиб ҳидланмайди-ю нима учун ўлди дегунча одамнинг лаҳза сайин қонлари қотиб, ранглари сарғайиб, жасади айниб, ҳидланиб қолади? Ана энди англагандирсиз, одамнинг жасадини «бошқариб» тургувчи нимадир борлигини? Ўша «нимадир» деганимиз «руҳ»дир. Ундан ташқари «жон» деган тушунчаям мавжуд. Руҳ билан баданни «жон» муштарак қилиб туради. Материалистик дунёқарашга эга бўлган биродарларимиз руҳнинг мавжудлигини балким инкор қиларлар. Улар қўл билан ушлаб, кўз билан кўрса бўладиган нарсаларнигина тан оладилару абстракт, мавҳум нарсаларга умуман ишонмайдилар. Мана шундай ақидадаги биродарларимизга физика фанидаги АЛЛАТРОПИЯ тушунчасининг ўзигина етарли деб ўйлайман. Моддаларнинг уч хил аллатропик шаклга эга эканлигини эслаб кўринг. Буни сув мисолида кўриб чиқамиз. Нормал ҳаво ҳароратида танангизга ҳузур бахш этгувчи суюқ шаклдаги сув ҳарорат 0*С дан пастлашганда муз парчаларига айланади. Ҳали сув сепишиб ҳазиллашганингизда роҳатланган бўлсангиз энди муз парчасини бир бирингизга отсангиз бирингизнинг бошингиз ёрилиб, бошқангизнинг кўзингиз жароҳатланиб, ўртадаги дўстликнинг душманликка айланиши ҳеч гапмас. 100*С дан юқори ҳароратда эса буғ ҳолига ўтган сувни ушлаб кўриш имкони бўлмайди. Ўша материалист кимсалар муз парчаларини кўрганда табиатда сувнинг мавжудлигига ишончлари ортиб, сув буғланганда эса сувнинг мавжудлигини инкор этиб қолмайдилар-ку. Руҳ билан жонниям тасаввур қилишга уриниб кўринг. Уринишингиз самарали кечиши учун мисол келтираман. Ҳозирда кенг тарқалган мобил телефон асбоблари бунга яққол мисол бўла олади. Телефонга жон киргизган нарса аккамулятор батареяси бўлса, махсус кодлаштирилган сим карта воситасида телефонингиз «ақлли» бўлиб қолади. У туфайли трубкангиз бошқа муштарийга аталган қўнғироқларниям тутиб олиб сизга етказавермайди. Ё аксинча, сиз гаплашмоқчи бўлган абонент узоқда эканлигидан эриниб, жўнатилган сигнални ёнгинасидаги бошқа бир абонентга етказиб, уни безовта қилиб қўя қолмайди. Яна бошқа мисол қилиб телевизорни кўрсатиш мумкин. Фақатгина токка улаб «жон» киритганингиз билан антеннаси ҳаводаги тўлқинларни тутиб узатмаса экран ёришиб туради-ю, телевизор ўзи бажариши керак бўлган функцияни бажармай тураверади. Шунга ўхшаб одамларда ҳам тана, руҳ ва жон аро ўта мураккаб муштараклик мавжуд. Азроил (а.с.) номли фариштанинг вазифаси эса танадаги жонни суғуриб олишдир. Жон чиққач, кишининг руҳи ўзининг мавжудлигини сақлаб қолаверади. Биздаги бадан руҳимиз учун улов вазифасини ўтайди, холос. Бу ҳақда кейинчалик яна тўхталиб ўтамиз. Ҳозир эса Азроил а.с.нинг бадандаги жонни қандай қилиб суғуриб олиш механизми ҳақида фикр юритсак. Табиатда физикавий ва химиявий ҳодисалар мавжуд. Физикавий ҳодисалар қайтар ҳодисалардир. Сувнинг музлаши ва қайтиб эриши бунга мисол бўла олади. Бу ҳодисада ҳароратнинг ўзигина кифоя. Совуқ ҳарорат музлатади, иссиғи эритади. Бунда сувнинг хоссасиям, таркибиям ўзгармайди. Химиявий ҳодисада эса бир модда бошқа моддага айланади, яъни илк модданинг хоссасиям, таркибиям ўзгаради: Н СО = Н О + СО 2 3 2 2 карбонат сув карбонат кислотаси ангидриди Ҳосил бўлган маҳсулот эса яна осонлик билан илгариги ҳолатига қайта олмайди. Бундай ҳодисалар химиявий реакциялар ҳам дейилади. Катализатор бўлмаса, баъзи реакциялар умуман содир бўлмайди. Катализатор реакцияда асосий ролни ўйнагани билан ўз таркибини ўзгаришсиз сақлаб қолади. Шунга ўхшаб, инсонларнинг ўлимиям мураккаб химиявий реакциялар сирасига киради: ОДАМ = ЖАСАД + РУҲ + ЖОН Бу реакция катализаторсиз умуман амалга ошмайди. Ундаги ягона ва муҳим катализатор вазифасини Азроил а.с. бажаради. Мисоллар билан тушунтиришга ҳаракат 13


қиламан. Айтайлик, юқумли касалликлар касалхонасида қорин тифи эпидемияси туфайли бир неча беморлар даволанишга ётқизилган бўлсин. Уларнинг касалланишида патоген микроблар бир хил бўлганидек, муолажасидаям бир хилдаги дори воситалари кўлланилсин, дейлик. Бунинг устига даволовчи духтурлар ҳам маълумгина шахслардир. Бироқ соғайиб кетган беморлар билан биргаликда, афсуски, вафот этганлариям бўлади. Ўша вафот этганларнинг АЛЛОҲ томонидан ўлчаб берилган умрлари битган эди. Инсон ўша муҳлатдан бир сония ҳам зиёд яшай олмайди. Жонни бадандан суғуриб олишни Парвардигор Азроил а.с.нинг зиммасига юклаган. Жон таслим қилиш осон эмас. Одам бунда қанчалар азият чекишини билсангиз эди... Мана шу оғир ва мураккаб жараёнда Азроил а.с.нинг иштироки ҳатман зарур. Усиз бу реакция умуман содир бўлмайди. Бу улуғ малоика бадан қалъасида қамоқда турган РУҲни бадандан ташқарига чиқаради. Бунинг учун руҳ билан баданни бир бирига муштарак қилиб турган жонни суғуриб олишнинг ўзи кифоя. Жон танадан ажралмай туриб, руҳ уни тарк этолмайди. Тиббиётда клиник ва биологик ўлим, деган тушунчалар мавжуд. Клиник ўлимда жуда суст бўлса-да ҳарқалай юрак уриб туради. Бу, жон ҳали сақланиб турибди, дегани. Азроил а.с. ҳали ташриф буюргани йўқ, дегани. Баъзида кишилар жаҳл устида васвасага берилиб, ўзини осиб қўяди ё ўзига ўт қўяди. Бироқ уларнинг ҳаммасиям вафот этавермайди. Чунки уларнинг ажали етгани йўқ эди. Ажал етмагач, жон олувчи фариштаям яқин йўламайди кишига. Автобус аварияга учрайди, гоҳида. Натижада кимниг ажали етган бўлса ҳаётдан кўз юмади, умри тугамаган инсонлар эса майиб-мажруҳ бўлсалар-да, яшашда давом этаверадилар. Мана шу мисоллар орқали юқорида айтганимиз ваҳий келтирган Жаброил а.с.ни Пайғамбар ҳазратимизнинг ўзигина кўриб, ёнидагилар нега кўра олишмаганини осонроқ англаш мумкин. Боя айтганимиздек бу дунёдаги азобларнинг энг оғирларидан бири жон беришдир. Камдан кам инсонларгина осонгина жон бериши мумкин. Кимгадир Азроил а.с. хуш суратда, кимгадир қўрқинчли тусда намоён бўларкан. Бир шахснинг икки хил -- бировга хуш, бошқага бад кўринишини қуйидаги мисолда англашингиз осонроқ кечади. Йўлтўсарга йўлиққан йўловчи воқеасини кўз олдингизга келтиринг. Йўлтўсар ўз ўлжасининг бор будини ўмариш иштиёқида фурсатни бой бермасликка ҳаракат қилади. Шу пайт ёнларида пайдо бўлган милиса йўловчини рақибининг чангалидан халос қилади. Оддий милиса формасидаги кимса йўловчининг кўзига хуш суратда намоён бўлган бўлса, йўлтўсарнинг кўзига ёмон кўринишда намоён бўлди. Шунга ўхшаб кимки дунёда солиҳ амаллар қилди -- АЛЛОҲнинг борлигига комилан ишониб, унинг амрига кўра ҳаёт кечирди, Азроил а.с.ниям хуш суратда кўради. Кимки шайтоний хаёллар исканжасида кун кечириб, берилган жуда улуғ имконият -- УМРини ҳар хил бўлмағур ишларга сарф қилиб АЛЛОҲнинг борлигини инкор қилди, унинг амрига итоат этмади, натижада бировни эмас, ўзини алдади. Бундай касга Азроил а.с. ўта қўрқинчли ҳолатда намоён бўлади. Бунақа инсонлар охир дамда алданганини билди. Ўлимнинг ҳақлигига амин бўлди. Афсуснадоматлар қилиб, кошки яна озгина имкон берилса, дея умидвор бўлди. Бироқ Азроил а.с. унга бошқа имкон бермайди. Унда раҳм-шафқат йўқ. Бу ҳали ёш экан, ота-онаси бўзлаб колади-ку демайди. Унисининг жажжи болалари чирқиллаб қолмайдими, деб ўтирмайди. Мана булари нуроний чолу кампирлар экан, болаларининг дуои хайрини қилиб юрсин, бу тўрт кунлик дунёда, демасдан жонини олаверади ажали етганнинг. Биз бўлсак шуларни кўрибам ибрат олиш ўрнига боз шайтоний хаёлга эрк беришдан тийилолмаймиз. Азроил деганлари бир ўзи бўлса, деймиз. Минутига қанча-қанча одам ўлиб ётибди, деймиз. Бири Осиёда бўлса бошқаси Америкада, деймиз. Бариси бир лаҳзада рўй бераётир, деймиз. Бунинг ҳаммасига қандай улгурарди, деймиз...Эй, биродарим! Кел, кечайлик ўша шайтоний хаёллардан. Чуқурроқ тафаккур қилайлик. Ким бор, дунё тургунча турадиган? Ким бор ажал шаробидан қониб-қониб ичмайдиган? Ўша фурсат келмай туриб ўша фурсатнинг борлигига амин бўлайлик. Ўша фурсат етишганда амин бўлмай илож йўқ. Бироқ унда кеч бўлади. Жуда-жуда... Азроил а.с.ни улуғ фаришталардан бири дегандик. У нафақат ер планетаси, балки еру кўкни қамраб ола олади лаҳзанинг ўзида. Унинг катталиги шу қадар-ки наздида бу 14


дунё хурмо мевасининг данагичалик қўриниб қоларкан. Унда тупроқдан ясалган бадан бўлмаса. Нурдан яралганни нурнинг ўлчами билан ўлчаш керак. Унинг учун бирор тўсиқ йўқ. Худодан амр келса бас, бир чақирим қалинликдаги темир-бетон билан ўралган бункер ичида бекинган бўлсангизам айтилган лаҳзада топиб олади. АЛЛОҲдан буйруқ олса, сув ости кемасидаги куни битган денгизчининг жонига қўшиб Марсга яқин бўшлиқда парвоз қилаётган космонавт биродаримизнинг жониниям олаверади. Айтилган вақтдан бир лаҳза барвақт ё кечиктириб ўтирмайди. Жон таслим қилувчиларнинг камлигида зерикиб қолмаганидек, кўплигида шошиб ҳам қолмайди. Англашингиз осонроқ кечиши учун АЛЛОҲнинг яратганлари яратишган телевизион каналларнинг ишлаш принципини хаёлдан кечиринг. Масалан, Россиянинг РТР - ПЛАНЕТА телеканалидан «Вести»ни томоша қилаётган миллионлаб хонадонлардаги телевизорлар бир лаҳзанинг ўзида айни бир хил лавҳаларни намойиш этаверади. Биттагина студиядан эфирга узатилаётган кўрсатув сигнали шу лаҳзадаёқ бутун ер курраси узра шу сигнални қабул қилиш имконига эга қанча телевизор бўлса, барчасида намойиш этилаверади. Ҳатто фазодаги космик станцияларда туриб ҳам ё сув ости кемаларида сузаётиб ҳам «Вести»ни кўриш мумкин. Бунда телевизорларнинг кўп ё камлиги ҳеч қанақа аҳамият касб этолмайди. Тасодиф туфайли ўша онда ер юзида биттагина телевизор ишлаб турган бўлса, ўша телесигнал, «мен миллионлаб телевизорларга мўлжалланганман, биттагина телевизор экранига сиғмай қолмасмикинман», деб инжиқлик қилмаганидек, бошқа бир тасодиф туфайли дунёда мавжуд телевизорларнинг ҳаммаси частотасини шу каналга тўғрилаб қўйган бўлса, «вой, мен бунча талабга жавоб беролмайман-э», дея ваҳимага тушмасдан ўз функциясини бажараверади. Ана кўрдингизми, махлуқнинг ихтироси шундай имкониятларга эга бўлгач, ХОЛИҚнинг буюк иродасига кўра вужудга келган Азроил а.с. деган фариштанинг ҳам миллионлаб инсонларнинг жонини бир лаҳзада ва бир варакайига қабз қила олиши ҳеч гап эмаслигига шак келтирмассиз, энди?!

4. МИКОИЛ А.С. МАХЛУҚОТНИНГ РИЗҚЛАНИШИГА МУАККИЛ Тирик жонзот борки, қумурсқами у ё фил, балиқми у ё парранда, фан кандидатими у ё бозорнинг чекчиси, фаҳш ботқоғида булғаниб ётган жунубми у ёки бўлмасам 50 грамм винони бир қултумдан бўлишиб улфатлашаётган БОМЖлар, барчасининг ризқланишига кўз-қулоқ бўлиб тургувчи малоика -- Микоил а.с.дир. Барра гўштидан димлаб, мулойим қилиб пиширилган этни майдалаб чайнаб энди ютаман деб турганингизда ютдирмай қўйиши мумкин, Микоил а.с. деганлари. Чунки ўша луқмада уйингиздан 3-4 чақирим узоқдаги ахлатхонадан емакхонангизга ташриф буюрмоқчи бўлиб турган уй пашшасининг ҳаққи бўлиши мумкин. Ёки кечаги еган паловингиздан ерга тушиб қолган бир дона гуручни уясига элтаётган чумолининг ҳаққи бордир, балким. Ўша чумоли ҳали бориб гуручини тарозибоннинг тарозсида торттириб, вазнини аниқлайди. Божхона хизматида «разтаможка» қилдиради. Омборчи-чумолидан пиширилган ошдан ерга тушиб, қотиб қолган бир дона гуручни топширгани ҳақида квитанция олиб қўяр, балки. Шундан кейингина шошилмай, бир-бир қадам босиб, сиз ютолмай ахлат қутисига қайт қилиб ташлаган барра гўштидан ризқланиш учун ташриф буюради у. Мураккаб, ўта мураккаб тушунчалар... Бунақа воқеа ҳар бир инсоннинг ҳаётида, ҳеч бўлмаганда бир марта бўлиб ўтган. Аввал ютилган. Навбатдагисини яхшилаб чайнаб ютмоқчи бўлаётганингизда бехосдан тутган ҳиқичоқ луқмани ахлат қутисига туфлаб ташлашингизга мажбур қилди. Нафасингиз ростлангач, кейинги луқмаларни яна равонгина ютаверасиз. Гўё ҳеч нима бўлмагандай. Зеҳн солиб, мушоҳада қилиб кўрсангиз худди биров ҳалқумингиздан бўғиб туриб, сизни қайт қилишга мажбур қилгандек. Чунки ўша луқма олам аҳлининг энг улуғ Ризқлантирувчиси бўлмиш АЛЛОҲнинг ҳукмига кўра пашша ёки чумолига аталган эди. 15


Бу ҳукмни махлуқотнинг ризқланишини назорат қилиб тургувчи Микоил а.с. ижро этди. Биз эса уни минг уринсак ҳам кўра олмаймиз. Худди атмосферадаги ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олсак-да, ўша ҳавони кўра олмаганимиздек. Тайёр луқмани ютолмай қайт қилишимиз Микоил а.с.нинг борлигига имон келтиришимизга етарли мисол бўлганидек, ҳавонинг мавжудлигини тан олмаганларга 10 миллион доллар сарфлаб, космик туризмга қатнашни тавсия қилиш шарт эмас. Унинг бошидан бўйнигача ҳаво ўтказмайдиган полиэтилен халтани кийгизиб, скоч билан танасига ёпиштириб қўйингу 1-2 дақиқа ушлаб турсангиз, кифоя. У ҳавонинг мавжудлигини инкор этиб кўрсин, қани? Энди 50 граммгина винони бир қултумдан бўлишиб улфатчилик қилаётган гумроҳ биродарларимиз хусусидаям тўхталиб ўтсак. Уларнинг вино билан ризқланишиниям Микоил а.с. назорат қилиб тураркан, демак, гуноҳ унинг бўйнига-да, деган фикрга бормаслик керак. Яхшини ёмондан, ҳалолни ҳаромдан ажрата билсин, дея инсонга ақлу идрок эҳсон қилинди. Яхши билан ёмонни ажрата билмаган киши Худонинг каҳрига учрайди. Ҳалолни ҳаромдан ажратолган инсонгина АЛЛОҲнинг ризочилигига муяссар бўлади. Винохўрнинг гуноҳига Микоил а.с. шерик эмаслигини тушунишингизга кўмак бўлиши учун қуйидаги мисолни келтириб ўтсам. Бирор ресторанга ташриф буюрсангиз официант сизга ўша кунги таомномани кўрсатади. Сиз эса биринчи-иккинчига нимани, десерту салатларнинг қанақасини, ичимликлардан қай бирини истасангиз, таомномага қараб буюртма берасиз. Официантнинг вазифаси хўрандаларнинг истагини бажо келтириш, бошқа киши буюрганни сизга, сизникини эса бошқасиникига адаштирмай, сифатли сервис кўрсатиш. Шунга ўхшаб одамизодгаям умри битгунича ҳар куни кунлик ризқ миқдори Раззоқи олам томонидан белгилаб қўйилибди. Ичимликлардан 50грамм вино ичадими, ё 50грамм шафтоли шарбатими, унисини ҳар банданинг ўзи танлайди. Боя айтганимиздек, унга танлаш ҳуқуқи берилган. Чунки, худди ресторандагидек, охират кунида ҳисоб-китобниям ўзи қилади.

5. ИСРОФИЛ А. С. СУР ЧАЛГАНДА… Улуғ фаришталарнинг навбатдагиси Исрофил а.с.дир. Азроил а.с. ер юзидаги жонзодларнинг баданидаги жонини олган бўлса, Исрофил а.с. қиёмат куни бутун коинотдаги фаришта-ю инсу жин каби барча онгли мавжудотнинг онгини олади, сурини чалиб. Азроил а.с. жонини олганда одамнинг руҳи онгини йўқотмайди. Тириклигидагидан кўпроқ нарсани англаб туради, қайтанга. Жони узилмай туриб Азроил а.с.ни кўролмасди. Энди бемалол кўриб турибди. Бутун ҳақиқат энди унга англашилди. Кўриб турганининг даҳшатидан биз тирикларни огоҳ этмоқни истаса-да беҳуда. Чунки қулоқларимизнинг частотаси унинг сўзларини эшитиш қобилиятидан маҳрум. Киши тили билан сўзласагина бизга эшитилади. Унинг эса тили жонсиз жасадида ҳарактсиз қотиб қолган. Жасадига қайтиб киришга эса имкони йўқ, шўрликнинг. Шунинг учунам Исрофил а.с.нинг сури чалингандан кейинги ҳолатни ҳақиқий ўлим десак тўғрироқ бўларди. Сур чалингандан кейин Исрофил а.с.дан бошқа барча махлуқот ўлик ҳолатга тушади. Беадад фаришталар ҳам, дунё яралганидан бери то қиёматгача яшаб ўтган жумла инсонлару жинлар ҳам. Сур чалувчини эса Худонинг Ўзи бевосита уларнинг сафига қўшиб қўяди. Орадан ёлғиз АЛЛОҲгагина аён вақт ўтгач, яна Исрофил а.с.га ҳаёт бахш этилади. Исрофил а.с. ҳам ўз навбатида иккинчи бор сурини чалгач, дунё яралганидан то қиёматгача Парвардигор қанча мавжудотни яратган бўлса, ҳаммаси яна мукаммал шаклда, яъни инсонларнинг руҳлари ўз жасадларини эгаллаган ҳолда қабрларидан бош кўтарадилар. Энди Исрофил а.с.нинг сурини тафаккур қилишга ҳаракат қилайлик. Найнавознинг найидан таралаётган ғамгин нолани тингламаган киши бўлмаса керак. Сокин садо юракнинг аллақаеригадир оқиб кириб, нозик ҳис-туйғуларни жунбишга келтиради. Исрофил а.с. чалган сурнинг садоси эса оддий най ноласидан миллион бор таъсирлироқ бўлгани учунам уни тинглаган мавжудот -- малоикалар ҳам, инсонларнинг руҳлариям, 16


жинларам ўзлигини унутадилар. Борлиқ ва йўқликни ифодаловчи иборалар билан айтганда ўлим топадилар. Инсон тириклигида инфра ва ультра частотали товушларни илғай олмайди. Руҳ бадан қалъасидан эркинликка чиққач, жами частотадаги товушларни бемалол эшитаверади. Бу дунёни хурмо данагидек илкида тута олган Азроил а.с.нинг ўзиям Исрофил а.с. нинг олдида хурмо данагидек кўриниб қолар экан. Момоқалдироқ гумбирлаганда кимдир тепадан туриб темирдан ясалган улкан қўнғироқларни ҳаракатга келтирмаганидек, бу улуғ фариштанинг ҳам аллақандай карнай-сурнайларга эҳтиёжи йўқ. Шунчаки тирик бўлса жонини олгувчи, ўлик бўлса ҳаёт бахш этгувчи садо чиқара олади Исрофил а.с., АЛЛОҲнинг хоҳиши билан.

6. КИРОМУЛ КОТИБИЙН ФАРИШТАЛАР ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ? Навбат ҳар бир инсоннинг икки елкасида туриб, унинг савобу гуноҳларини қайд этиб боргувчи иккита фаришталарга. Киромул котибийн номини олган ушбу фаришталарнинг ўнг томондагиси савоблар миқдорини, сўлдагиси гуноҳлар миқдорини қайд этиб боради. Одамларда шайтоний хаёл туғилиши мумкин. Елкамизга бир эмас, иккита фаришта чиқиб олса-ю, нега биз уларнинг вазнини ҳис қилолмаймиз, деган. Эрталабдан кун ботгунча ташқарида турсак-да тинмай бошимиздан тўкилаётган қуёш нурининг оғирлигини ҳис қиламизми? Фаришталарам нурдан яралганлиги учун биз уларнинг вазнини ҳис қилолмаймиз. Яна савол туғилиши мумкин, қуёш нурларининг оғирлигини сезмасак-да, иссиқлигини сезамиз-ку деган. Яна мисолларга мурожаат этаман. Сочимизга тупроқ тегса чанг бўлади, тупроқдан яралган Ота-онамиз қўли билан сочимизни силаса, сочимизда чанг юқи қолмайди-ку. Ёки устимизга ун тўкилса, уст-бошимиз оппоқ бўлиб қолади. Ундан пиширилган нонни қўлтиғимизга қисиб турсак, устимиз ун юқи бўлиб қолмайди. Чунки бир нарсадан бошқа бир нарса тайёрланганда моддаларнинг хоссасиям ўзгаради. Номаи аъмолимизни ёзиб боргувчи бу фаришталарнинг қалам-дафтариям бормикан, деб ўйламанг, тағин. Қалам-дафтарга ҳожат йўқ. Бу масалагаям аниқлик киритиш учун яна инсонларнинг ўзлари ихтиро қилган компьютер, телефон, блютиз, флеш карта, компакт дисклар каби ажойиботларга эътиборни қаратайлик. Компьютер ўз хотирасидаги маълумотларни дискет ё флеш картага ўтказишда қоғоз-қалам ишлатмайди. ММСларни блютиз воситасида телефондан телефонга ўтказишам қоғоз-қаламсиз амалга ошади. Икпортдан фойдаланилганда бу ҳодисаларнинг нур воситасида амалга ошишини янада яққолроқ ҳис қилиш мумкин. Махлуқнинг ақл маҳсули бўлган электроник асбоблар шу қадар мураккаб операцияларни бажара олганда Холиқ яратиб қўйган Киромул-котибийн фаришталар ўз зиммаларидаги вазифани дафтар-қаламсиз бажара олишига наҳот ишонгингиз келмаса?! Ўз фикримнинг тушунилиши осон кечиши учун телевизор, компьютер, телефон, пароболик антенналар каби асбобларнинг ишлаш принципини кўп марталаб мисол тариқасида келтириб ўтдим. Буларни инсон ихтиро қилгани рост. Бироқ сиз, йўқ нарсани бор қилиш инсоннингам қўлидан келса, Худога не ҳожат (наъузубиллоҳ), ё бўлмасам, инсон Худоданам ўзиб кетди, деган шайтоний, куфр хаёлларга бориб юрманг, яна. Одамлар орасидан етишиб чиққан олим кишиларнинг фанга бирор янгилик киритгани, ёхуд антиқа нарса ихтиро қилгани йўқдан бор қилди, дегани эмас. Уларнинг қилган ихтиролари денгиз тагига шўнғиб, дуру гавҳарларни олиб чиққувчи ғаввосларнинг юмушига ўхшайди. Ғаввослар ҳам денгиз қаърида илгаридан мавжуд бўлган дуру гавҳарларни топиб чиқадилар. Ўша дуру гавҳарлар денгиз тагида бўлмаса, нимани олиб чиқишарди? Ёки Декарт координаталар текислигини ёдга олайлик. Унда горизонтал йўналиш бўйлаб Х абциссалар ўқи, вертикал йўналиш бўйлаб У ординаталар ўқи жойлашган. Мазкур текисликда ҳамма нуқталар мавжуд. Ихтирочи олимнинг фанга киритган янгилиги, ё бўлмасам, антиқа нарса ихтиро қилиши шу координаталар 17


текислигида илгаридан мавжуд бўлган нуқталарни белгилай олиши ва сўнгра ўша нуқталарни ёхуд координаталарни бир-бирига туташтириб, функциянинг графигини ясашга ўхшайди. Аммо бу осон бир иш эмас. Шунинг учунам АЛЛОҲ(Ж.Ж.) олимларга юксак мартабалар ваъда қилган. Бутун олам тортишиш кучи деган қонунни ихтиро қилган буюк олим Ньютон шарафига бу қонун Ньютон қонуни деб ном олган. Бу дегани, Ньютонгача тортишиш кучи йўқ эди, у келди-ю дунёдаги борлиқ орасида бир-бирига тортишиш кучи пайдо бўлиб қолди, дегани эмас. Жаноб Ньютон бутун оламдаги борлиқнинг ўзаро бир-бирига тортишиш кучи мавжудлигини ва шу тортишиш кучи эвазига сайёралар бир-бирини тутиб туришини биринчи бўлиб англаб ета олди. Бундай кашфиётлар қилиш учун инсонда фавқулодда ўткир зеҳн, юксак даражадаги заковат бўлиши лозим. Исаак Ньютон ана шундай зеҳну заковатга эга олим киши эди. Бироқ у бутун оламни тортишиш кучи туфайли бир-бирига боғлиқ ҳолда яратиб қўйган ЗОТ -Парвардигорнинг борлигини тафаккур қила олдими-йўқми, бизга қоронғу... Умуман олганда, ихтирочи олимлар ўз илмий ихтироларини амалга оширишда, мисол олайлик, космик кемаларнинг янги авлодини яратишу учириш каби экспериментларда физикавий ёки табиат қонуниятларини ҳисобга олишади. Масалан, космик кемани фазога чиқаришда атмосфера босимини ёриб ўта оладиган кучли энергия лозим. Атмосферадан тепада эса бошқача қонун -- вазнсизлик ҳукм суради. Ҳар бир қонуннинг муаллифи бўлганидек, табиат қонунларинингам муаллифи -- мазкур табиатни яратиб қўйган улуғ ЗОТ -- ягона ва беназир АЛЛОҲ(Ж.Ж.)дир! Беадад ҳамду санолар бўлсин ул ЗОТга. Бироқ кўпгина олимлар узоқ заҳматлар чекиб фанга янгилик кирита олсалар-да, озроғи қолганда, яъни ўзининг ихтиролар ярата олишида асосий рол ўйнаган категория -- ақлу заковатни ато этган, ихтиросини битириб олгунича имкону фурсат берган ЗОТни хаёлигаям келтирмасдан, ҳатто бунга уринибам кўрмасдан, имон нуридан бенасиб ҳолда ҳаёт билан видолашадилар. Дариғ, минг дариғ!!! Мен ўз ҳикоямда даҳриям бўлса, насоро-ю яҳудиям бўлса, бутпарасту ҳиндуям бўлса, винохўр гумроҳам бўлса БИРОДАРЛАРИМ, ОПА-СИНГИЛЛАРИМ, дея мурожаат қилдим. Воқеан ҳам шундай. Зотан, одамизод Одам Ато-ю Момо Ҳаво исмли бир отаонанинг наслидир. Бир-бирини душман санашга, бир-бирига тош отишга хаққи йўқ одамизоднинг. Фаришталарга боқинг, беҳисоб бўлсалар-да тузилиши, хоссалари, ақлу идроклари, зиммаларидаги масъулиятни ҳис этиш туйғулари бир. Одамизоднинг бирбирига биродар эканлигини тушуниб етиш учун қуйидаги мисолни келтирмоқчиман. Айтайлик, осиёлик чолу кампирнинг иккита ўғли бор. Катта ўғилнинг қони 4-группа, кичигиники 3-группа бўлса. Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз. Ука авария туфайли кўп қон йўқотган. Унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун донор қон керак. Табиийки, акасининг қони тўғри келмайди. Чолнинг қониям 4-группа. Кампирники тўғри келса-да, донорлик қилишга ожори етмайди. Шундай ҳолатларда европалик бўлсаям, америкалик ё африкалик бўлсаям қон группаси тўғри келса, донорлик қила олишини ҳозирги кунда медицина соҳасидан йироқ кишиларам яхши тушунадилар. Бир-биримизга биродар эканмиз, оғир кунда бир-биримизнинг қўлимиздан тутмоғимиз лозим. Қўлдан тутмоқ дегани ўша фалокат чоҳига бирга қулаб, ҳалок бўлмоқ дегани эмас, қулаётганни тутиб қола олишдир. Бунинг учун қутқарувчининг ўзи бошқаларни қутқара олиш қувватига эга бўлиши лозим. Бу қувват эса ИМОНи комил кишидагина бўлади. Оғир кунларнинг энг оғири ҚИЁМАТ, энг фалокатли чоҳ эса жаҳаннамдир. ҚИЁМАТ келганида қутқаришга бел боғлашимиз -кечикканимиз бўлади. Чунки у куни биродаримиз қулаб бўлган ҳисобланади. Шунинг учун ҳозирдан, мана шу фурсатдан бошлаб аввало ўзимизни, ўзимизнинг оёғимиз мустаҳкам ўрнашиб олгач, бошқа биродарларимизни қутқаришга бел боғлашимиз зарур. Яна мавзуга қайтсак. Киромул котибийн фаришталаринингам борлигига энди ишонч пайдо қилдингиз, иншааллоҳ! Кишининг савоб амаллари мазкур фаришталар воситасида иллиюн деб аталмиш илоҳий макондаги махсус жойда тўпланиб турганидек, гуноҳлариям сижжин номли маконда, ўша киши учун махсус ажратилган жойда тўпланиб тураверади. Бу юмушни қандайдир ик-порту блютизлардан миллион бор мураккаброқ бўлган илоҳий 18


мосламаларда адо этишади, фаришталар. Шунинг учунам савобга интилайлигу гуноҳдан тийилайлик. Савобу гуноҳнинг нима эканлиги билан мутолаа давомида яқинроқдан танишасиз.

7. ВАФОТ ЭТГАН КИШИНИНГ РУҲИНИ КИМ ҚАЙДДАН ЎТКАЗАДИ? Энди инсонлар ўлгандан сўнг уларнинг руҳларини сўроқ-савол қилиб, қайддан ўтказувчи фаришталар хусусида. Мункар ва Накир дея аталгувчи ушбу фаришталарнинг кимлигини баён қилишдан олдин ҳаётга нима мақсадда келиб-кетишимиз ҳақида озгина тўхталиб ўтиш зарур. Инсон ҳаёти 4та босқичдан иборат: 1) Она қорнидаги ҳаёти; 2) Туғилгандан ўлимигача бўлган ҳаёти; 3) Ўлганидан сўнг қиёматгача бўлган оралиқдаги қабр ё барзах ҳаёти; 4) Қиёматда қайта тирилгач, бошланадиган абадий ҳаёти. Она қорнидаги ҳаёт вужудга келиш ва шаклланиш жараёнларидан иборат. Киши у ерда Яратганнинг қудрати билан йўқдан бор бўлади. 9 ойлик фурсатни муваффақиятли ўтказа олган чақалоқ ТУҒИЛИШ дея аталган оғир синовданам кўнгилдагидай ўта олсагина бу дунёда яшай олиш имконини қўлга киритади (Ойи тўлмай бузилган ҳомилалар бўлишиниям унутманг!). Туғилиш ҳам худди ўлимга ўхшаб, ҳатто унданам оғирроқ бир синовдир. Функциясини тўлиқ бажара олмаган бачадоннинг нуқсони туфайли ҳаво етишмай қолиши, киндиги бўйнига ўралиб шикастланиши, ифлос суюқлик ютиб димиқиб қолиши, боши билан келиш ўрнига кўндаланг келиб азият чекиши каби тўсиқларни енгиб ўтолган гўдакнинггина ҳаётида иккинчи босқич бошланади. Уни дунёга келтирганлар, ота-онаси, яқинлари қайддан ўтказадилар. Яъни ўғил бўлса, ўғилларга хос, қиз бола бўлса, қизларга хос тарбия усуллари қўлланилиб парвариш қилинади, муносиб ном қўйилади ва ҳ. к. Энди ўша янги туғилган чақалоқнинг АЛЛОҲ томонидан ўлчаб берилган умрини ниҳоясига етказиши учун иккита йўл кўндаланг бўлиб турибди. Биринчиси кшини саодатга элтувчи Раҳмоний йўл бўлса, иккинчиси шарманда-ю шармисор этиб, ҳалокат қаърига қулатгувчи шайтоний йўлдир. Икки йўлнингам сўнгида ўлим отлиғ мудҳиш тушунча кутиб турибди. Аслида ўлим имонли кишилар учун ҳалокат дегани эмас. У инсон ҳаётининг учинчи босқичини бошлаб бергувчи табиий бир жараёндир. Мункар ва Накир исмли фаришталар ана шу босқичга энди оёқ қўяётган кишиларнинг руҳларини оғир синовлардан ўтказиб қайдга олишгач, Раҳмоний йўлдан келганини бир томонга, шайтоний йўлдан келганини бошқа тарафга йўналтирадилар. Ҳаётимизнинг муҳим босқичи бўлган ўлимдан кейинги қабр ҳаётини даҳрийлар тили биланам, дили биланам инкор қиладилар. Уларни-ку қўя турайлик, ҳатто баъзи ўзини мусулмонман дегувчиларам тили билан бўлмаса-да, дили билан, бажараётган амали билан инкор этиб келадилар. Яъни буни умуман тасаввуротига сиғдира олмайдилар. Ана шундай ақидадаги биродарларимизга Умар Севинчгулнинг ибратларга бой бўлган фалсафик асарларини ўқиб чиқишни тавсия қилган бўлардим. У зотнинг фалсафий қарашига кўра она қорнидаги чақалоқ фикр юритиш, гапириш имконига эга бўлганида эди, туғилишни ўлим деб билар, бизлар яшаётган дунёни эса бутунлай инкор қилган бўларди. Отаси тугул бевосита ўз қорнида кўтариб юрган онасининг борлигиниям рад этарди. Худди баъзи биродарларимизнинг у дунёни инкор этиб, Худони рад қилганларидек. Биз ўзимиз 9 ойдан зиёдроқ кечган она қорнидаги ҳаётимиздан бирор лавҳани эслай оламизми? Бир-икки кун бурун қўлимиз йўқ эди ўша лавҳада. Бир куни қарасак, елкамизга осилганча қорнимизни қучоқлаб турган қўллар пайдо бўлиб қолибди. Ҳозир бирор жойимизга пашша қўнса, сезамиз. Унда эса елкамизга қўлни ёпиштириб кетибди, сезмабмиз-а. Кўз қўйишди. Бироқ ҳеч нимани кўрмасдик. Бурун ўрнаштиришди, аммо у билан бирор марта нафас олмадик. 19


Оғзимиз бор эди, фойдаланмадик. Чунки уларнинг бариси бу дунёга мўлжалланган эди. Худди бугунги кунда қилаётган тоат-ибодатларимиз эвазига тўпланаётган савобларимизнинг самарасини нариги дунёда билиб олганимиздек. 1-синфга қатнаётган ўқувчилар орасида ижтимоий тафовутлар кўзга ташланади. Вазирнинг ўғли лицей-гимназиядаги комфорт курсичали столларда , деҳқоннинг боласи қишлоқ мактабининг шалоғи чиққан партасида ўтириб илм олиш пайида бўлади. Она қорнидаги ҳаётини бошидан кечираётган ҳомилаларнинг эса «мен амалдорнинг арзандасиман», дея керилишлару «мен мардикорнинг шўртумшуғиман» каби камситилишлар парвойигаям келмайди. Мана шулардан хулоса чиқарайлик, ибрат олайлик, ўлимдан кейинги синов-имтиҳонига тайёр турайлик. Ана шу имтиҳонни Мункар ва Накир номли фаришталар ўтказишади. Бу ҳаётимиз эса шунга тайёрланиш учун улуғ бир имкониятдир. АЛЛОҲнинг фаришталари сўроқ-саволни бошлашганда қилган надоматимиздан фойда йўқ. Кўпчилик лаҳадга қўйилганидан сўнгра маййит сўроқ-савол қилинади, деб ўйлашади. У ҳолда денгизга ғарқ бўлиб, наҳангларга ем бўлган, ёниб кулга айланган, портлаш оқибатида таналари парча-парча бўлиб «маййит» бўлишам насиб этмаганларнинг ҳоли нима кечади? Улар бу имтиҳондан озод бўлиб қолишармиди? Бундай эмас, албатта. Аслида ўлим содир бўлгач жасадимизни тарк этган руҳимиз сўроқсавол қилинади. Тўғри, маййитни ювиб, кафанлаб қабрга қўйишимиз вожиб. Бироқ ўқилган салоти жанозанингам, тиловати Қуръону хайр-садақаларнинг савоблариям марҳумнинг руҳига бағишланади ва Худо хоҳласагина унга етиб боради. Қабр бошида Қуръон тиловат қилишимиздан, мозорларни зиёрат қилишимиздан икки хил манфаат бор. Биринчиси марҳумларнинг руҳига савоб етиши бўлса, иккинчиси ўлимнинг ҳақ эканлигини, эртами-кеч бошимизга тушишини, шундай экан муҳлат борлигида шайтоний йўлни тарк этиб, Раҳмоний йўл сари одимлашимиз зарурлигини тан олишимизга бир улуғ сабоқдир. Савобнинг нима эканлигини, марҳумнинг руҳига қанақа наф келтириш механизмларини бошқа бобларда ўқийсиз. Ҳозирча «сўроқ-саволга» қайтсак. Бирорта бошқа мамлакатга ташриф буюрганимизда ўша мамлакат Хавфсизлик Хизмати Ходимлари бизни қайддан ўтказишади. Аввало ҳужжат сўрашади улар. Бу икки фариштаям марҳумларнинг руҳларидан ҳужжат талаб қилишади. Имон-эътиқодимиз, бажарган солиҳ амалларимиз ҲУЖЖАТдир. Ўзга мамлакат аэропортида ҳужжатсиз шахсларга хавфсизлик хизмати ходимлари шубҳа билан қараб, қўполроқ муомалада бўлганларидек, имонсиз кишиларнинг руҳларигаям бу фаришталар кескин муомалада бўладилар. Таниқли ва машҳур шахсларни аэропортдагилар илиқ пешвоз олганидек, имон нури билан нурланган инсонларнинг руҳларига фаришталарам юмшоқ муомала қиладилар. Буни кўргач, имонли кишиларнинг руҳлари жон бераётгандаги оғир азобларни унутишади. Фаришталар сўраган саволларининг жавоблариям ҳеч қанақа қийинчилик туғдирмайди ундай инсонларга. Хўш, бу икки фаришта нималарни сўрайди, ўзи? Аэропорт ходимларига ўхшаб неча кило героин обкелдинг, пулингни қаерга яширгансан, қурол-яроқни қаёққа бекитдинг, каби бемаъни саволларми? Ё бўлмасам, фалон доллар пора берсанг ўтказаман, йўқса қамаб қўяман, қул қилиб сотвораман, ёки бўлмасам депорт қилвораман, дея таҳдид соладими? Астағфируллоҳ! Уларнинг сўрайдигани мантиқлар ичра энг кўп мантиққа эга бўлган, маънолар ичра энг сермаъноси бўлган «Раббинг ким, дининг нима, қайси пайғамбарнинг умматисан, кимнинг миллатидансан» каби саволлардир. Миллат дегани қайси ирққа хоссан, қанақа лаҳжада гапирасан, дегани эмас. Зотан Шайх Саъдий айтганидек «Бани ОДАМ аъзои якдигаранд», яъни бир ота-онанинг зурёдидир ОДАМИЗОД. Яшаш муҳитимизга мослашиб ранг олган европоид, негроид, монголоид тусли жасадларимиз қолади қабрларда, қайси ўлаксахўр махлуқнинг ризқи рўзисига айланиб. Имон-эътиқодли кишининг руҳи ҳеч бир қийинчиликсиз «Раббим -АЛЛОҲ(Ж,Ж), диним -- Ислом, алҳамдулиллоҳ, мисоқ кунидан бери мусулмонман, пайғамбарим Муҳаммад с.а.с., Иброҳими халилуллоҳнинг миллатиданман», дея жавоб беради-ю азоб-уқубати бўлмаган руҳлар маконида қиёматгача бўлган барзах ҳаётини яшайди. Энди даҳрий, худобехабар, имонсиз касларнинг руҳи нима деб жавоб берсин? У 20


умр буйи дунёвий ишлар билан саргардон бўлди. Охиратни хаёлига келтирмади. Куни ейиш-ичишдан, уйқу ва ётишдан бўшаган вақтлар қиморхоналарда, казиноларда, бильярдхоналарда, ишратхоналарда, ғийбатхоналарда кечди. Худони бир лаҳза идрок қилиб кўрмади. У ўзини ҳамиша ғолиб деб билди. Кимнингдир жанозасига хабар қилишганида ичида ҳиринглаб қўйди. Гўё ўша вафот қилган киши лақмалиги туфайли ўлимга дуч келди. Ўзини эса ҳеч ўлмайдигандек ҳис қилди. Аммо бу ўлим номли даҳшатли тушунча лақма эмасларниям ўз ҳукмига бўйсундира олишини энди тушунди. Нима деб жавоб берсин? Ҳозиргина Азроил дегани минг хил уқубатга солиб, жонини олди-кетди. Жон бериш азобининг оғирлигига бардоши етмай оғзига сиққанини бериб қутулишнинг пайидан бўлди. Ўта «принципиал» экан, кўнмади Азроил деганлари. Уям бир ўзи эди, булар икков экан. Нигоҳларининг ўткирлигига чидаб бўлмайди. Уларнинг кўнглини овламоқчи бўлиб турли хом хаёллар суради ўша даҳрий кимса ва: «Шу пайтгача Худони хаёлимгаям келтирмабман. Энди ишондим, менинг Худойимам, Пайғамбаримам иккалаларинг. Дин-пинга ишим тушмаган. Бугундан эътиборан икковингнинг қулинг бўлай!», -- деб тилёғмалик қила бошлайди, дир-дир титраганча. Бу сўзлар фаришталарга қўполданда қўполроқ ҳақорат бўлиб туюлади. Чунки бу беимон ўз Раббига исён қилаяпти, куфрони неъмат қилаяпти. Фаришталар эса Парвардигорнинг энг содиқ, энг покиза махлуқотидир. Улар бу ҳақоратни умуман ҳазм қилолмайдилар. Оқибат имонсиз кишиларнинг руҳлари ўта оғир жиноятлар содир қилган «рецидивист» маҳбусларга ўхшаб азоб-уқубатлар исканжасида рўзи маҳшаргача чирқираб қолаверади. Энди бузуқ ақидадагилар, ботил диндагиларнинг ҳоли нима кечади? Фаришталар Худойинг ким, деб битта Худо ҳақида сўраяпти. Бу эса бир нечта «Худога» сиғинарди. Қайси бирини айтсин? Унисини айтса буниси, бунисини айтса бошқа бири ғазабланмасмикин? Ўзлари икков экан, икковиям мен сиғиниб юрган икона-ю буту санамлардан қудратлироқ, сержаҳлрок кўринади. Ё ўзлари худомикин, деган ғализ гумонлар ичра қовриладилар. Натижада имонсизлардан ортиқ бўлмаса-да, кам эмас азоблар ичра қиёматни кутадилар. Бироқ бу дунёда парволарига келмаган қиёматни эслаганларида яна-да оғирроқ даҳшат қамрайди уларни. Негаки барзахдагиси бу қадар оғир бўлса, дўзахдаги ҳоли қандай бўларкин? Тириклигида ўлимдан қочиб яшаган бўлса, энди ўлимни соғинади. Ўлим ҳам ундан юз ўгирган... Валлоҳи аълам! Бу санаб ўтганларимиз фаришталарнинг маълуму машҳурлари эди. Булардан бошқа беҳисоб фаришталар мавжудким, уларнинг ҳисобиям, зиммаларидаги вазифалариям ёлғиз Яратгангагина аён. Шундай улуғ, гуноҳлардан мосуво, буюк имкониятлар соҳиби бўлган махлуқотини сизу бизнинг хизматимизга шай қилиб қўйган Парвардигорга беадад ҳамду санолар айтайлик. Ана шу фаришталари воситасида юборилган илоҳий китобларнинг мундарижаси, тутган мавқеи, инсониятга етказажак нафи, аввалгилари нега мансух бўлгани ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, навбатдаги бобниям албатта ўқиб чиқинг! Иншаоллоҳ, тўғри хулоса чиқара оласиз!

3-БОБ ИЛОҲИЙ КИТОБЛАР 1. ИНСОНЛАРДАГИ ИЛОҲИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖМАНДЛИК АЛЛОҲнинг борлиги-ю бирлигига, фаришталарига имон келтиргач, юборган китобларининг ҳақлигига ҳам ишонишимиз зарур. Бу ҳаёт бизга нима учун берилди? Албатта, бу ўткинчи ҳаётимиз эртанги абадий ҳаётимизнинг жаннатда ё дўзахда кечишини таъминлайдиган улуғ бир имкониятдир. Шу кеча-кундузда ер юзидаги 21


одамизоднинг сони 6,5 млрд.дан ортиқ деб тахмин қилинмоқда. Аниқ эмас, тахмин! Ерда ҳаёт бошлангандан бери нечта одам яшаб ўтган? Бу рақамни аниқ тугул тусмоллаб кўргувчи маълумот ҳам мавжуд эмас. Энг такомиллашган, замонавий фанлар академиясиям буни ҳисоблашнинг уддасидан чиқолмайди. Бироқ мантиқан назар солиб кўрсангиз беҳисоб нарсанинг ўзи бўлмайди. Атмосферани ташкил қилган ҳаво қатламининг миқдорини ҳисоблаб чиқишам имкондан ташқаридир. Бироқ бу қатламнинг аниқ чегараси мавжуд. Космосга парвоз қилаётган ракета қайсидир баландликда ҳавоси бор жойдан бирданига ҳавоси йўқ минтақага ўтади. Аммо бу икки қатламни бир биридан ажратиб тургувчи темир, матоҳ ёки тиканаксимли бирор тўсиқ йўқ. Нега энди тўсиқ бўлмаса атмосферани ташкил қилган ҳаво қатлами бўрон, шамол ёхуд кўчиб юрувчи иқлим циклонлари тарзида бошқа планеталар сари кетиб қолишмайди, ерни тарк этишиб? Хуллас ҳар бир нарсанинг аниқ ҳисоб-китоби, ораларида амал қилувчи қатъий тартибқоидалари бўлганидек, шу кунгача яшаб ўтган одамларнингам аниқ ҳисоби борлиги мантиққа тўғри келадиган нарсадир. Кимдир фаҳш тузоғига илингач, орттирган ҳомиласидан қутилиш чорасини излайди. Бошқа биров тирноққа зорлигидан кишилар орасида ўзини тили қисиқ ҳис қилади. Сиз бирор жойда АЛЛОҲнинг эсидан чиқиб, муҳлати етган ҳомиланинг туғилмай қолганини эшитганмисиз? Ё бўлмаса АЛЛОҲ унутиб қўйиб миллион йилдан бери ўлолмай юрган кимсани-чи? Бу саволларим сизга мантиқсиз бўлиб туюлаяпти, шундай эмасми? Парвардигор ўзи яратибдими, бандаларининг ҳисобиниям ўзи билади. Беҳисоб нарса йўқ дунёда. Сизу бизга эса беҳисоб туюлаётган одамизоднинг ўлчаб берилган ҳаётини Раҳмоний йўлда ўтказишлари учун, тириклик тимсолида берилган улуғ имкониятдан оқилона фойдалана билишлари учун бир қўлланма керак эди. Инсониятга ҳалол ва ҳаромни танитиши, шайтоннинг найрангларидан сақланиш йўлларини кўрсатиши лозим эди бу қўлланма. Ўша қўлланмалар эса Худо томонидан юборилган, нозил қилинган Илоҳий китоблардир.

2. ИЛОҲИЙ КИТОБЛАРНИНГ АДАДИ Инсоният тарихида АЛЛОҲ (Ж.Ж.)томонидан 4та Илоҳий китоб нозил қилинганлиги кишилар онгига сингиб бўлган. Юқорироқда зикр қилганимиз ҳомиласидан қутулолмай юрган фоҳишаям, тирноққа зор бўлиб, қаерда нажот бера олгувчи сабаб мавжуд деб эшитса, интиқ ҳолда кўзини тўрт қилиб, бош эгиб боргувчи бечораям мана шу илоҳий китобни ўқиса, ўқигач керакли хулоса чиқара олса, ўз дардларига чора топа олади. Уни мутолаа қилгач, биринчиси шайтоннинг найрангига учганлиги учун тавбалар қилиб, қайтиб шайтоннинг йўлига юрмаслик кераклигини уқиб олади. Ҳомиласиниям эсон-омон туғиб олиб, исломий тарбия оғушида улғайтиради. Ўзининг ҳалокатга элтгувчи оғир хатосини фарзандининг ҳам такрор этмаслигини аввало Яратгандан, сўнгра ўша фарзандидан илтижолар қилади. Саодатга элтгувчи Раҳмоний йўлда собит қадамлар билан умрини ниҳоялайди. Иккинчиси шу Илоҳий китобни ўқигач, чеккан ҳар бир ранжлари учун, кишиларнинг киноясини эшитавериб илма-тешик бўлиб қолган юрагининг ҳар бир уриши учун беҳисоб ажру савобларни қўлга киритганини тушуниб етгач илма-тешик юраги жуда улкан юпанч топа олади. Ушбу Илоҳий китоблар, баъзилар ўйлаганидек, аълосифат қоғозларга тилло суви билан ёзилиб, қалин, бежирим ва мустаҳкам ҳамда тайёргина муқоваларда бирданига тап этиб осмондан тушгани йўқ. Ҳар бир китоб ўз соҳиби -- пайғамбарларга йиллар мобайнида, оятма-оят нозил бўлди. Яъни ўша китобдаги жумлалар Жаброил а.с. номли фаришта воситасида пайғамбарларга етказилди. Пайғамбарлар ҳам уни ўз саҳобаларига тартиби билан уқтирди. Кейинчалик ўша Илоҳий жумлалар, яъни АЛЛОҲнинг каломлари инсонлар ёдидан ўчиб кетмаслиги учун ўз замонасининг тери, тахта ёхуд қоғоз каби типографик воситаларига маълум тартибда ёзилиб, ўз ўқувчиларининг қўлига етиб борди. Китоблар сони нима учун тўрттага етди, деган савол туғилиши мумкин. Тўғри, бу 4та китобдан аввал ҳам илгариги пайғамбарларга, айтайлик Одам а.с., Идрис а.с., Нуҳ а.с., 22


Иброҳим а.с. каби пайғамбарларгаям АЛЛОҲнинг кўрсатмалари жўнатилган. Ўша кўрсатмалар ҳам тери парчаларими, ё бошқагами саҳифа шаклида ёзиб қўйилган эди. Уларни эса сел каби оқиб ўтгувчи йиллар тўзони нишонаям қолдирмай оқизиб кетган. Фақатгина улар хақидаги маълумот кейинчалик нозил бўлган Илоҳий китобларда эслатиб ўтилган, холос. Нима учун китоблар сони тўрттага етганига келсак, яна ўша селдай оқиб, оқизиб кетгувчи йиллар тўзонига йўлиқамиз. Мусо алайҳиссаломга Таврот (Инжил бўйича Мусо а.с. -- Моисей, Таврот эса Торо деб ном олган.) номли китоб нозил бўлган. Унда Яратувчи ЗОТ тўғрисадаги маълумотлар, оламнинг яратилиш тарихи, ўша давр цивилизацияси, техникаси, имкониятларига кўра яшашларини тарғиб қилувчи кўрсатмалар, шайтоний найранглардан сақланиш йўллари, руҳий озуқа бўладиган тоатибодат усуллари ифодаланган. Фиръавн ва фиръавнпарастларнинг куфрини ҳамда уларнинг нотўғри ақидаларини енга олишда улуғ қўлланма бўлолган эди бу муқаддас китоб. Мусо а.с. вафотидан кейин тирикчилик ташвишлари билан андармон бўлган қавм Тавротдан йироқлаша боради. Бошларига бирор мушкилот тушганидагина мурожаат этишган Тавротга. Бу эса унга ўзгартишлар киритишга замина ясаган. Яъни нафс тузоғига илинган мутаассиб руҳонийлар авом қавмни Тавротда бундай дейилган, дея дейилмаган нарсаларга ишонтиришган. Уларни инсофга чақирмокчи бўлган ҳақгўй инсонларни эса «иблиснинг ҳамтовоқлари» дея оломон қилдиришган ўша мутаассиблар. Исо а.с.дай улуғ пайғамбарни ўлдиртиришмоқчи бўлди-ю бу нафсига қул бўлган раҳнамолар. Буларнинг тушунарли бўлиши учун бир мисол. Тегирмонга бир қоп буғдой олиб бориб, ун қилдирмоқчисиз. Авваллар ҳам шу тегирмонга юк олиб келиб, олиб кетиб юрганлигингиз учун кўнглингиз тўқ. Бунинг устига бошқа жойлардаям юмушларингиз мўллигини ҳисобга олиб, буғдой тўла қопни ташлайсизу кетасиз. Айтилган муҳлатда унни олгани келганингизда тегирмончининг ўзи бўлмайди. У зарур иш билан 3-4 ҳафта муҳлатга қаергадир кетганлиги учун ўрнига бошқа кишини қўйиб кетган эди. Унни уйга олиб келиб нон қилдирганингизда унга арпа уни аралаштирилгани маълум бўлади. Қайтариб олиб борганингиз билан тегирмонни вақтинча ишлатиб турган қаллоб буни бўйнига олмаслиги аниқ. Аралашиб кетган арпа-ю буғдой унларини ажратишнинг эса сира имкони йўқ. Ягона йўл қопдаги ун тугагунча мазасизроқ нон еб турасиз. Шунга ўхшаб ўзини Мусо а.с.нинг вориси деб эълон қилган мутаассиб руҳонийлар шайтоний нафс таъсирида шахсий манфаатларини кўзлаб илоҳий китобга махлуқий, аниқроғи шайтоний калималарни қўшиб, қайтадан чоп қилдирадилар. Энди уни илоҳий деб айта олмайсиз. Ундаги калималарнинг қайсиси Раҳмоний, қайсиниси шайтоний эканини ажратолмай қоласиз, қопдаги унга ўхшаб. Китобнинг номигина муқаддас бўлиб қолади. Энди унинг ҳукми юрмай қолади, яъни мансух бўлади у. Ва натижада тақдир ҳукмига кўра маълум бир вақт масофаси кечгач бошқа бир пайғамбарга бошқа бир китоб, яъни Довуд а.с.га Забур нозил бўлади. Уям аввалгисининг тақдирини такрорлайди. Ҳатто унданам оғирроқ қатағонларни ўз бошидан кечиради у. Яъни уни имонини йўқотган авлод илоҳий каломлар сафигаям қўшмай, тўқиб чиқарилган хайрли дуолар тўплами (псалтыр, псалома), деб атай бошлайдилар. Довуд а.с.нинг пайғамбарлигини эса инкор қилади бу ақли ноқис тўда. Шунчаки «Давид» дея атайдилар уни. Яна йиллар тўзони кечади орадан. Инжил (Евангелия) нозил бўлади Исо а.с.га. Уям мансух бўлишга маҳкум. Чунки униям яхшигина «таҳрир» қилишади-да ўз даврининг мутаассиб руҳонийлари. Холиқнинг каломини таҳрир қиладиган махлуқ эса шайтондан таълим олганлиги аниқ. Хуллас, шундан кейин Худонинг ер юзидаги бандалари илоҳий кўрсатмаларни баён этгувчи янги бир китобга эҳтиёжманд бўладилар. Аммо бу китоб аввалгиларга ўхшаб мансух бўлишга маҳкум эмас. Чунки унга Парвардигор «Фурқон» деб сифат берди. Яъни у олдингилардан фарқ қилади! 3.

ҚУРЪОН УРГУВЧИ ЭМАС! 23


Фурқонга ҳеч ким, ҳатто иблиснинг ўзиям зиғирчалик ўзгартиш киритолмайди. Чунки уни Яратганнинг ўзи қиёматгача ўз ҳифзу ҳимоясида асрашни ваъда қилди. Мана, у нозил бўлганидан бери 15аср вақт ўтибдиям-ки биргина зери ё забари тағъирот топгани йўқ. Ушбу ҳузурбахшу шифобахш, раҳмати илоҳийнинг номи Қуръони Каримдир. Гоҳида айрим биродарларимиз билиб-билмай «Қуръон урсин», деб қасам ичадилар, ёки бошқаларга қасам ичирадилар. Йўқ, Қуръон ургувчи эмас, аксинча нажот бергувчидир у. Уни ўқинг, унга амал қилинг, у орқали нажотга эришинг. Ундан қочманг. Яқинларингизга ўргатинг, у билан беморларингизга шифо улашинг. Уни оёқости қилманг. Чунки у сизни деб келди. У эртага шафоатчингиз бўлади. Афв этилишингизни сўраб Парвардигорга ёлборади у эртанги Қиёматда. У сизни покликка даъват қилади. Илк талаби ўзини тоза таҳоратлик ҳолда ушлашдир. Чунки таҳорат олган киши жисмонан пок бўлади. Уни ўқиб амал қилган киши ғийбату ҳасаду зино каби гуноҳлардан сақланади. Бу дегани сиз қалбан ҳам пок бўлдингиз, дегани. У сизни зинодан қайтаради, демак сизни СПИД ва бошқа жирканчли таносил касалликларидан асрайди. Ота-онани эҳтиром қилишга чорлайди у. Бу билан уларнинг дуосини олишингизни таъминлайди. Ота-онанинг эса фарзандлари ҳаққига қилган дуои хайрлариям, дуои бадлариям қандай ҳолат бўлмасин, доимо мустажобдир. Хуллас Қуръони Каримга бўлган муҳаббатингиз гуноҳлардан сақланиб, савобларга бой бўлишингизнинг бош омилидир. Дунё ва охиратдаги нажотимиз, Яратганнинг бизга улуғ марҳамати бўлиб келган Қуръони Карим энг охирги Илоҳий китобдир. Бу АЛЛОҲнинг захирасида гап-сўзлар тугаб қолибди-да деган маънони бермайди. АЛЛОҲнинг захираси тугаб қоладиган захира эмас. Қуръон Яратганнинг энг охирги ва энг суюкли пайғамбари, икки олам Раҳмати Муҳаммад Саллоллоҳу Алайҳи Вассалламга нозил бўлганлиги боис энг сўнгги ва энг улуғ Илоҳий китоб саналади. Шу сабабданам уни Парвардигор қиёматгача мансух бўлишдан асрайди. Дунё яна миллиард йил турса агар Қуръони Мажид ҳам шунча йил битта забариниям ўзгартирмай яшай олади, Иншаоллоҳ! Кейинги бобниям эринмасдан ўқиб чиқсангиз, пайғамбарларнинг ҳақлигигаям имон келтирасиз, Худо хоҳласа!

4-БОБ ПАЙҒАМБАРЛАР -- АЛЛОҲНИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ 1. ПАЙҒАМБАРЛАР ЗИММАСИДАГИ ШАРАФЛИ ВАЗИФА Инсониятнинг галдаги вазифаси пайғамбарларнинг ҳақлигига имон келтиришдир. АЛЛОҲнинг суюкли бандалари ҳисобланмиш пайғамбарлар ҳам сизу биз каби тупроқдан яралган. Сизу биздай туғилган экан, сизу биздай ўлимгаям маҳкум. Сизу биз нафас олган ҳаводан нафас олиб, сизу биз каби озиқланадилар. Инсоният тарихида 124 мингта пайғамбар ўтган, деб тахмин қилинади. Сиз умрингизда юрмаган сўқмоқдан юрмоқчи бўлсангиз, йўл кўрсатувчининг кўрсатмасига эҳтиёж сезасиз. Айниқса, сўқмоқ иккига айрилган ерда у кўрсатган йўлдан юрсангиз, манзилингизга аниқ етасиз. Аксини қилсангиз, борар йўлдан адашиб, нотаниш сўқмоқдаги учраши мумкин бўлган чоҳга қулашингиз тайин. Пайғамбарлар ҳам ҳаётимизнинг Раҳмоний ва шайтоний сўқмоқларини ажратиб, аниқлаб бергувчи йўл кўрсатувчилардир. Уларнинг дунёга келишлари, яшаш тарзлари турлича бўлган. Бир хил пайтлар битта пайғамбар яшаб ўтгандан кейин навбатдагиси туғилгунига қадар орадан бир неча минг йил вақт ўтган бўлса, баъзида бир неча пайғамбар бир даврда яшаб, фаолият кўрсатганлар. Буни ўша давр инсонларининг яшаш тарзлари тақоза этган. Масалан, Иброҳим а.с. кенг қамровли 24


фаолият кўрсатиб, бутун инсониятни Раҳмоний йўл сари даъват этаётган бир даврнинг ўзида Лут а.с.гаям эҳтиёж туғилган. Чунки Лут а.с.нинг қавми сон жиҳатдан жуда оз бўлса-да, уларнинг содир қилаётган гуноҳлари ўта оғир эди. Иброҳим а.с. тарғиб этаётган йўл-йўриқлар ер юзида аста-секинлик билан тарқалаётган бўлса, Лут а.с.нинг қавмидаги айшу ишратга берилган кимсаларнинг бажараётган фисқу фужур амаллари бошқа гуноҳга мойил, ишратпараст қавмларгаям тезроқ тарқалиш хавфи бор эди. Иброҳим а.с. Парвардигорнинг амрини ўта босиқлик, улкан сабру бардош билан халққа тарқатаётган бўлса, Лут а.с.нинг жаҳолат ботқоғига ботган қавми шайтоний ҳийла-найранглар сари ўта шошилинч тарзда сабрсизларча интилишаётган эдилар. Худонинг меҳрибончилигини кўринг-ки ҳеч қачон огоҳлантирмасдан, шошма-шошарлик билан офат юбора қолмайди гуноҳкор бандаларининг бошига. Бу осий қавмни огоҳ этиш учун Лут а.с.ни раҳмат тариқасида жўнатди. Лут а.с. ҳам қавмини имкон қадар босиқлигу некхоҳлик билан ҳидоятга чорлади. Ортиқ гуноҳдан тийилиб, сидқидилдан тавба қилсалар афв этилиб, нажот топишларини, акс ҳолда даҳшатли офатга дучор бўлишларини астойдил тушунтирди. Шундай бўлса-да, жуда ҳам оз кимсаларгина ўз пайғамбарларига эргашиб, нажот топдилар. Шайтоннинг найранглари қалб кўзини кўр қилиб қўйган жоҳил кимсалар эса ўзларига жабр қилдилар. Юборилган офат улардан ному нишонаям қолдирмади. Бу дегани, беному нишон йўқ бўлгач, бажарган гуноҳларининг жазосиданам халос бўлдилар, дегани эмас. Фақат ўша давр инсонлари бу осий бандаларнинг ўзиданам, улар туфайли келиши мумкин бўлган касофатларданам халос бўлдилар, холос. Ўша осий бандаларнинг руҳлари эса ҳалигача ва бундан кейин ҳам -- то рўзи қиёматгача азобу уқубатдадир. Қиёмат содир бўлганда руҳлари ўз жасадларига қайтгач, жаҳаннам оташида ҳам жисмонан, ҳам руҳан абадий азобга гирифтор бўладилар. Ёки бўлмасам Лут а.с.дан анча илгари ўтган Нуҳ а.с.нинг қавмини ёдга олинг. Тўфон туфайли сувга ғарқ бўлаётган кулбалардаги гуноҳкор ота-оналарининг касофатига қолган беозор уйқудаги маъсум гўдаклару улкан стрессни яшаётган иту қушни кўз олдингизга келтиринг. Мана шу осий қавмнинг шаккок раҳнамолариям ҳам илгари содир этган оғир гуноҳлар учун, ҳам уларнинг касофатлари туфайли тўфонга дучор бўлган бегуноҳ мавжудотнинг ҳаётига зомин бўлганлари учун энг оғир қийноқларга маҳкумдирлар. Худойим барчамизни шунақаларга ўхшаб қолишдан ўзи асрасин!

2. ДИН НИМА? Дунё тарихида қанча пайғамбар ўтган бўлса, уларнинг бариси ягона дин -- АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ динига даъват қилишган. Дин бу йўл дегани, яъни Холиқнинг ўз махлуқига чизиб берган ягона ва тўғри чизиғидир. Худонинг ягона динидагиларгина мўъмин -- яъни АЛЛОҲга имон келтирганлардир. Шундай экан нега бугунги кунда динларнинг саноғи кўпайиб қолди? Нима учун Расулуллоҳ кўрсатиб берган «Аҳли Суннат вал жамоат» номли ягона ва тўғри йўл, бу йўлни ўта содда ва тушунарли қилиб халққа етказган Имом Абу Ҳанифадай улуғ олим ва у зотнинг Имом Молик, Имом Ҳанбал ва Имом Шофий каби ҳамфикрлари таълимотига кўра вужудга келган Раҳмоний мазҳаблар бўла турибам айрим кишилар «Ҳизб-ут-Таҳрир»га ўхшаш турли шайтоний оқим ва секталарга кириб қолмоқдалар? Ахир бу ботил секталар, мазкур сектани ташкил қилган Дажжолнусха раҳнамоларнинг ифлос ва бузуқ эътиқодлари Жаҳаннамнинг қаърига элтмоқда-ку ўша гумроҳларни! Мана, инсониятнинг фожиаси қаерда? Мана, инсониятнинг ягона ва хавфли душмани ҳисобланмиш Шайтонга буюк имконият! Ана шу имкониятдан унумли фойдаланган Шайтони лаъин бир-бирига биродар бўлган одамизодни бир-бирига гижгижлаб, ҳалокат қаърига қулати-и-иб ётибди. Яҳудий, христиан каби динлар бугунги кунда ботил динлар ҳисобланади. Қачонлардир, яъни уларга нозил қилинган китоблар мансух бўлмай туриб бу динлар ҳам ботил эмасди. Унга эътиқод қилганларам чин мўъминлар ҳисобланарди. Аммо ҳозир ундай эмас. Буни эса уларнинг ўзларига илиқ 25


сўзлар билан, аниқ далилу исботлар орқали тушунтиришимиз лозим. Уларгаям ҳидоят сўраб Парвардигорга ёлборайлик. Токи улар ҳам ўз хатоларини англасинлар, ислоҳ қилсинлар. Улар ҳам умр аталмиш улкан имкониятни беҳудага сарф этмасинлар. Улар ҳам икки дунё саодатига эришсинлар, Илойим! Биз мусулмонларнинг уларга душман эмаслигимизни англасинлар. Бу айтаётган сўзларимизни ўз эътиқодларига ҳақорат деб тушунмасинлар. Бунинг учун аввало ўзимиз мўъмин деган табаррук номга лойиқ бўлмоғимиз даркор. Имону эътиқод, Ислому Диёнат тўғрисида чуқурроқ билимларга эга бўлмоғимиз лозим. Буларга эришиш учун эса пайғамбар жанобимиз Муҳаммад с.а.в.га чин уммат бўлмоғимиз, ул зоти шарифнинг гўзал хулқидан ибрат олмоғимиз лозим. Расулуллоҳнинг йўриғини бизларга равшанроқ баён этиб беролган улуғ олим, имоми Аъзам Нўъмон ибн Собит (р.)нинг мазҳабида собит туриб тоат-ибодат қилмоғимиз даркор. Шундагина интилган манзилимиз АЛЛОҲ(Ж.Ж.) рози бўладиган бекатга элта олади. Душанбега боришни ният қилсагу Душанбе-Қўрғонтепа трассасига яқин бирор қишлоқдан, айтайлик Қоракамардан чиқиб, фикр қилиб ўтирмасдан, йуналишигаям эътибор бермасдан, ҳатто таксичидан сўраб ҳам ўтирмасдан машинасига ўтирволсак. Таксининг эса Қўрғонтепа сари кетаётгани хаёлимизгаям келмаса. Машина қанчалик илдам юрса, биз ҳам Душанбега етиш ўрнига ундан тобора узоқлашиб кетаверамиз-ку. Шунга ўхшаб ботил диндаги биродарларимиз ҳам, турли хил бўлмағур оқиму секталарга бирлашаётган биродарларимиз ҳам АЛЛОҲнинг розичилигига етишиш ўрнига Худонинг қаҳрига қолишаётганини англаб етишолмаяпти. Баъзилар айтганидай қуруқ ниятнинг ўзигина кифоя эмас. Тўғри, ният холис бўлмоғи лозим. Бироқ Худо бизга нияту хоҳишдан бўлак нияту хоҳишимизни жиловлай оладиган ақлу заковат берган. Муҳаммад с.а.в.дан олдинги пайғамбарлар ҳам ягона Парвардигорнинг амрини етказишган. Уларга эргашган кишилар ҳам Парвардигорнинг розичилигига ноил бўлганлар. Ўша пайғамбарларнинг вафотидан кейинги ўтган даврда уларга нозил бўлган китобларга ўзгартириш киритган шайтоний нафс хуружлари уларнинг Раҳмоний динларигаям шайтоний найрангларни қориштириб ташлайди. Натижада бу динлар ботил бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам дунёга навбати билан пайғамбарлар келиб туришган. Табиатан танбалликка мойил бўлган одамизод эса буни тушунишни истамайди. Ота-бобомиз шундай қилишган, дея динларининг ботил бўлганлигини тан олгилари келмайди. Чуқурроқ фикр қилишдан эринадилар. Янги, такомиллашган, асосийси шайтоний эврилишлардан ҳимояланган ИСЛОМ динини қабул килишни оғир оладилар. Ҳатто қалбларидаги шайтоний кибру ҳаволари туфайли буни ор биладиганларам бор… Уларнинг бу қилмишлари хато эканлигини тушунтириб бериш мақсадида қуйидаги мисолни келтирмоқчиман. Мана шу ўзимизнинг Она ватанимиз Тожикистонни олайлик. Ватанимизнинг муқаддас тупроғи биргина ХХ асрнинг ўзида уч хил давлат тузумини бошидан кечирди. Бухоро амирлиги, СССР тасарруфидаги Тожикистон Совет Социалистик Республикаси ва ниҳоят Яратганга беадад шукурларким, Мустақил Тожикистон Жумҳурияти. Бу дегани халқимиз уч хил давлат сиёсатини бошидан кечирди, дегани. Учала давлатнинг ҳам ўзига хос қонунчилиги бўлган. Амирлик даврида бўлмасаям, кейинги икки тузумда КОНСТИТУЦИЯ деган тушунча халқ турмушига кириб келди. Энди бу иккала тузум конституцияларини солиштириб кўрсак. Умуман олганда иккаласинингам замирида мазкур давлат фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принциплари ётади. Бироқ уларнинг аллақаерида бир-бирига зид томонларам йўқ эмас. Масалан, биринчисида хусусий мулк салбий, иккинчисида ижобий маъно касб этган. Хуллас, тарихий жараён амалга ошди. Энди тарих ғилдирагини ортга қайтаришнинг имкони йўқ. Шуни билиб туриб ҳам тан олмаслик, истиқлол неъматига шукр қилиш ўрнига СССРни тиклаймиз деган хомхаёллар суриш, аҳмоқчиликнинг ўзгинаси эмасми? Бунга Россия сиёсати тарихида номи ҳурмат билан тилга олинадиган жаноб Владимир Путиннинг «СССРдек буюк давлатнинг қулаганига ичи ачишмаган кишининг қалби тош экан, бироқ уни қайта тиклаймиз деб ўйлаганнинг мия қутиси бўш экан», дегани аниқ ва лўндагина жавобдир. Шунга ўхшаб ботил, ҳукми мансух бўлган динни деб ИСЛОМни қабул этмаслигам бемаънилик эмасми? 26


Ёки бошқа бир мисол. Киши эҳтиёж юзасидан бировга сотган ҳовлисида бирор ҳаққи қоладими? Энди у ҳовлини сотиб олган кишининг ҳузурига бориб, мана бу олма кўчатини сотилган ҳовлимнинг четроғига экиб қўяман. Ўзим парваришлаб, мевасиниям ўзим териб оламан, деса мантиқсизлик бўлмайдими? Шунга ўхшаб Парвардигор ботил динларнинг ўрнига навбатдаги пайғамбари орқали янги кўрсатма ва ҳукмларни жорий қилиб қўйса-ю, кишилар буни қабул қилишмаса, ўз Парвардигорига исён қилиш-ку бу! Бундай киши қайси юз билан АЛЛОҲнинг неъматларидан баҳра олиб юрибди экан? У АЛЛОҲнинг раҳматига сазовор бўла оладими? Ҳовлининг олди-сотдисини расмийлаштирган нотариус ходими давлат қонунларига кўра бу ишни бажарганидек, янги келган пайғамбар ҳам АЛЛОҲнинг иродасига кўра пайғамбар бўлиб келди дунёга. Парвардигор ҳам олдинги динларни ёмон кўрганидан, ёки бўлмасам ўша динларни тарқатган пайғамбарларга хусумати бўлганидан ботил қилмади. Шайтоннинг йўриғида юрганлар ўз манфаати йўлида қўллаганлари учунам бу динлар ботил бўлиб қолди. Ёки бўлмасам янги динни келтирган пайғамбарам олдинги динни бузиш учун эмас, аксинча уни бузилишдан сақлаб қолиш учун, ислоҳ қилиш учун дунёга келади. Шундай экан, охир замон пайғамбари дея ном берилган, ер юзига келиб кетган пайғамбарлар силсиласини хотималовчи Муҳаммад с.а.в. ҳам ўзидан олдин ўтган пайғамбарларни обрўсизлантирмади. Аксинча, уларни бошқалардан ҳам, айниқса ўзларини ўша пайғамбарларнинг умматларимиз дея исломни қабул этмаганларданам зиёда эҳтиром этди. Улар кўрсатган йўлни бузмади, аксинча, ислоҳ қилди. Ислоҳ қилгандаям мустаҳкам қилиб, мукаммал қилиб ислоҳ қилди. Қачонлардир шағал ётқизилган йўлни назарингизга келтиринг. Оғир машаққатлар билан шағал ётқизилган мазкур йўл йўловчиларнинг олқишига сазовор бўлган. Шағал ётқизилгунига қадар ярим белигача лою балчиққа булғаниб пиёда-ю саувора ўтиб турган йўловчиларнинг энди узоғи яқин бўлиб қолган билан баробар эди. Бироқ аёвсиз йиллар тўзони ўша шағал йўлни эскириб, бузилишга маҳкум этади. Йўл узра ўнқир-чўнқирлар, сув кўлмаклари юзага келади. Шунингдек ўша аёвсиз йиллар тўзони башариятнинг ҳаётига янги йўл қурилиш ва таъмирлаш технологиясини ҳамда мисли кўрилмаган цивилизацияларни олиб киради. Натижада чақир-чуқур шағал йўл ўрнида шишадай текис асфальт йўл қад ростлайди. Энди фикр қилиб кўринг. Ўша йўлга шағал ётқизишда жонбозлик кўрсатган, шу ишга астойдил бош-қош бўлган, одамларга ибрат кўрсатган оқсоқолнинг авлодларидан, айтайлик, невараларими ё чевараларими бирлашиб, йўлсозларнинг ишларига халақит берсалар. Бу шағал йўлни бизнинг марҳум бобомиз қурдирган экан. Ундан бобомизнинг руҳига савоб бориб тураркан. Шунинг учун уни бузишларингга йўл қўёолмаймиз, -- десалар қандай мантиқсизлик бўлар эди?! Ўша невара-чеваралар боболари йўл созлаётганда ёнида туришмаган. Бу йўлни фалончи оқсоқол бобомиз қурган эди, Худо ундан рози бўлсин, деган гапни оталаридан эшитганлар, холос. Ҳолбуки, йўлсозлар йўлни бузмоқчи эмас. Қайтанга уни янада мустаҳкамроқ, равон ва замонавий қилиб қайта таъмир этмоқчилар. Марҳум оқсоқол тирик бўлганида тўсқинлик қилармиди бунга? Йўқ, албатта. Аксинча, йўлсозларни дуо қилиб, қўлидан келган кўмагини аямасди. Мана, ҳозирги яҳудий, насоро ва бошқа биродарларимизнинг ИСЛОМни хушнудлик билан қабул қилиш ўрнига унга тўсқинлик қилишларининг хато фикр эканлигини кўрсатиб бергувчи соддагина бир мисол. Шағал устидан асфальт ётқизилсаям ўша марҳум оқсоқолнинг руҳига бориб турган савоб зиёда бўлса бўладики, озаймайди. Чунки ўша атрофдаги қишлоқ уйларининг планировкаси шу шағал йўлга нисбатан қулай қилиб солинган. Ислом диниям Мусо а.с., Исо а.с.лар солиб кетган йўлларнинг давоми бўлиб келган Раҳмати Илоҳийдир. У арабча калима бўлганлиги учун фақат араб ва арабларга мойил бўлган халқларгагина тааллуқли экан, деб ўйламаслик керак. Бутун дунё бўйлаб тариқдай сочилган ОДАМ зурёди борки, ҳаммасига бирдай тааллуқли бўлган Илоҳий неъматдир у. Ҳамжиҳатликка чорловчи, саодатга элтгувчи ягона йўл ҳам мана шундадир. Ўзларини Мусо а.с.га, Исо а.с.га уммат ҳисоблаётган биродарларимиз ИСЛОМни қабул қилсалар, уларнинг ота-боболарининг руҳи чирқираб қолмайди. Аксинча янгиланиб етиб борадиган савоблардан руҳлари шод 27


бўлади. Битта имонга келган бандаси туфайли Парвардигори Ғафур ўша банданинг олдин ўтган етти пуштининг гуноҳини мағфират қилса ажаб эмас. Ўша банда АЛЛОҲнинг розичилигига ноил бўлганидек, келажак авлодларининг ҳидоят топишигаям сабабкор бўлиб, уларнинг саодатга эришишини таъминлаши мумкин. Бу ҳам улуғ бир имконият эмасми?

3. РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАҚҚИГА САЛОВОТ АЙТМОҒИМИЗ ВОЖИБДИР Шундай қилиб, пайғамбарларнинг ҳам ҳақлигига ишончимиз комил бўлгач, уларнинг ҳақларига саловот айтмоғимиз вожиб бўлади. Хусусан аввалги пайғамбарларнинг асл қиёфасини бизга аниқ акс эттира олган, уларни ҳаммадан кўпроқ суйиб эҳтиром қиладиган, бизлар яшаётган давр -- охир замон пайғамбари Муҳаммад с.а.с.нинг хақларига кўпроқ салавот айтмоқ даркор. Ҳали қиёмат куни ўзимиз гувоҳи бўламиз. Жами пайғамбарлар ул зоти шарифни бизлардан ҳам кўпроқ иззат-икром қиладилар. Аслида пайғамбарларга имон келтириб, ҳақларига салавот айтишимиз ўзимиз учун зарур. Биз инкор қилганимиз билан уларнинг пайғамбарлиги бекор бўлиб қолмайди. Чунки уларни АЛЛОҲнинг Ўзи суйиб, интихоб қилган. Уларга эргашсак, биз ҳам улар етишган нурли манзилларга етишамиз. Яҳудий биродарларимиз Мусо а.с.ни ўз пайғамбарлари, деб унга эътиқод қилишади ва эргашадилар. Яъни унинг қилганини қилиб, қайтганидан қайтамиз, деб даъво қилишади. Унинг қилгани АЛЛОҲга ибодат қилиш бўлса, қайтгани Шайтоннинг макру ҳийласига учмасликдир. АЛЛОҲга ибодат қилиш деганда, АЛЛОҲ буюрган амални бажариш тушунилади. АЛЛОҲ бутун мавжудотга «Муҳаммад с.а.с.ни суйиб, эҳтиром қилинг!», деб буюриб турса. Бир томондан Муҳаммад с.а.с. ҳам Мусо а.с.ни суйиб, эҳтиром этса. Мусо а.с. Муҳаммад с.а.с. ни инкор этармиди? У ҳам суйиб, эҳтиром қилади бу зотни. Чунки Муҳаммад с.а.с. Худонинг бутун коинот ичра яратганлари орасидаги энг суюкли зотдир. Аслида Парвардигор коинотни ул зоти шарифнинг шарофати туфайли яратган. Айтайлик, сиз номдор полвон бўлгансиз. Бир умр кураш тушиб, курагангиз ерга тегмаган. Энди эса кексалик гаштини сури-и-иб ётибсиз. Ёлғиз ўғлингиз эса қурга чиқиб бировнинг ёқасидан ушламаган, дейлик. Сиз билан бирга кураш тушиб юрган энг кучли рақибингизнинг иккала ўғлиям донгдор полвон бўлсин. Илгарилари курашиб сизни енголмаган ўша рақибингиз ўғилларини полвон қилолгани учун энди қанча кураш бўлса, сизни гап билан йиқитади. Ношуд ўғлингизнинг эса парвойи фалак. Аламингизни ичга ютишдан бўлак чорангиз йўқ. Шундай кунларнинг бирида додингиз Худога етиб, неварангиз ўзингиздек замонасининг мутлақ полвони бўлиб етишади. Буни сиз қандай қабул қилган бўлардингиз? Албатта ҳаммадан ҳам кўпроқ суюнган сиз бўласиз. Бутун чеккан аламингиз унут бўлади. Бу мисолимиздаги сиз деб таништирганим олдинги ўтган пайғамбарларнинг бири. Икки ўғлини полвон қилолган рақиб -- Шайтони лаъин. Ношуд ўғил -- ўтган пайғамбарларининг кўрсатмаларини шайтоний эврилишлардан асраб қололмаган, уларга бефарқ қарайдиган қавм. Бобосидай донгдор полвон эса дунёга келган навбатдаги пайғамбар, деб фараз қилсак, исломнинг моҳияти равшанроқ намоён бўлади. Ана шуларни чуқурроқ анализ қилиб кўрган асл яҳудий, ўзини Мусо а.с.нинг чин уммати деб ҳисобласа, Исломниям хушнудлик билан қабул қилади. Бу билан унинг асл яҳудийлигига путур етмайди. Яъни Мусо а.с.нинг ҳам, у зотнинг боболари Яҳудо (Яъқуб а.с.)нинг ҳам руҳлари шод бўлади. Асл яҳудийлик дегани -- пайғамбарзода, яъни Яъқуб а.с.нинг зурёдлари, демакдир. Пайғамбарнинг зурёди Яратганга саркашлик қилишини қандай тушуниш мумкин? Яҳудий биродарлар шуларни англаб етсалару, Исломни қабул этсалар, АЛЛОҲ уларнинг бу амалидан рози бўлади. Христиан биродарларимиз ҳам шу томонларни яхшилаб ўйлаб кўрсалар, менинг бу гапимни тасдиқлаган бўлишарди. Уларам 28


Яратганнинг розичилигига ноил бўлишга саъй-ҳаракат қилардилар. Натижада орадаги тафовутлар чекинади. Башарият икки дунё саодатини қўлга киритади. Қаҳратон қишда аъзои бадани совуқда музлаб қолган киши уй ичидаги иссиқ печка ёнида ўтириб, исиниб олишга имконияти бўлса. Уй соҳибиям уни очиқ чеҳра билан ичкарига таклиф қилиб турса. У эса ичкарига кириш ўрнига, деразадан боқиб, печканинг ёнаётганини шуурида ҳис қилиб тургани билан бадани исиб қолмайди-ку. Бундан унга не наф? Фақат ТЕЛБА инсонгина шу рафторни қилиши мумкин. Соғлом ақл эгаси эса уйнинг соҳиби кўнмаган тақдирдаям, уни ширин сўзлар билан авраб, қўлига пул-мул тутиб бўлса-да, печка ёнига ўтиш пайидан бўлади. Мана, исломнинг асл моҳияти. У ер юзидаги халқни бир-бирига душман қилиш учун эмас, кишиларни бир-бирига дўстлаштириш учун, АЛЛОҲ билан дўстлаштириш учун келган. Ҳатто жинлар бор, исломни қабул этишиб саодатга эришган. Фақат шайтонгина бу бебаҳо неъматдан бенасиб. Шу сабабли у оқилниям фозилниям, бойниям қашшоқниям, даҳрийниям диндорниям, яҳуди-ю христиану муслимниям ўз йўриғига юргизмоқчи бўлади. Шайтон «организм»ининг биохимияси, одамларга таъсир ўтказиш механизми, кишиларнинг кўзларига парда тутиб ҳақни ноҳақ қилиб кўрсата олиш усуллари тўғрисида алоҳида бобда ўқийсиз, иншааллоҳ! Динларнинг моҳиятиниям, динларни келтирган пайғамбарларнинг кимлигиниям тушиниб етдингиз. Шундай экан тарихда ўтган барча пайғамбарларнинг, хусусан Муҳаммад с.а.с.нинг ҳақ пайғамбар эканлигига имон келтиринг! Уларнинг хаққига салавот айтишимизнинг боиси нима? Улар Худо суйган бандалардир. АЛЛОҲнинг уларга бўлган муҳаббати бизнинг айтадиган салавотимизга боғлиқ эмас. Яъни биз салавот айтсак бу илоҳий муҳаббат зиёда бўлиб, айтмасак камайиб қолмайди. Салавот айтишимиз ўзимиз учун, ўзимизнинг нажот топишимиз учун фойдали. Худди Парвардигорга ҳамду сано айтсак, ўзимиз нажот топганимиздек. Яъни биз ҳамду сано айтсагам, айтмасагам У ЗОТИ ПОКнинг бунга эҳтиёжи йўқ. Ҳамду сано айтиш ҳам ибодатнинг бир туридир. Қилган ибодатимизнинг бариси ўзимиз учун, яъни бизни ўз ҳифзу ҳимоясида асраб, шайтоннинг макру ҳийласидан омон сақлаб, қабр азоби-ю қиёматда дўзах азобига дучор қилмаслиги учун зарур бўлганидек, Муҳаммад с.а.с.нинг ҳақларига салавот айтишимиз ўз фойдамиз учундир. Бунинг эвазига қиёмат куни ул зоти шариф ҳаётда билиб билмай содир этган хато-ю гуноҳларимизнинг афв этилишини сўраб, Парвардигорга ёлборадилар. Парвардигор ўзи суйган бандасининг сўзини икки қила оладими, ялинтиришга кўзи қиядими? Бу биринчи тарафи. Иккинчидан, Яратганга ихлос билан ҳамду сано, пайғамбарларга чин дилдан салавот айтиб юрсак, Шайтон бизга яқин келолмайди. Шайтон янашолмагач бизнинг Раҳмоний йўлда равон юришимиз давомли кечади. Ва шундай бўлиб қолсин, Илоҳим!

4. ФИРЪАВНГА ЎХШАБ ЛАЪНАТГА ҚОЛИШНИ ИСТАМАССИЗ?! Мусо а.с. башариятни Раҳмоний йўлга даъват қилиб бошлаганда Фиръавн ва фиръавнпарастлар уни қучоқ очиб кутиб олгани йўқ. Аксинча беҳисоб азиятлар етказишди пайғамбарга. Айни муносабатни Исо а.с.гаям қилишмадими? Шундай экан, Муҳаммад с.а.с.нинг пайғамбарлигига бовар қилмаслик ҳам шу атвор эгаларини Фиръавнга ўхшаганларнинг сафига қўшиб қўймайдими? Бугунги кунда Фиръавннинг кофирлиги, АЛЛОҲнинг қаҳрига учраганлиги ўз исботини топган-ку. Ўз вақтида Абу Жаҳлдай фиръавнмонанд мушриклар жаноби Расулуллоҳга азиятлар бериб, исломга тўсқинлик қилгани билан бу динни Парвардигор ер юзида барқарор қилди. Раҳмоний ва шайтоний йўллар азал-азаллардан ёнма-ён давом этиб келмоқда. Иккаласи ёнма-ён бўлгани билан йўналиши қарама-қаршидир. Рахмоний йўл инсонни юксакликларга, саодатга элтса, шайтоний йўл тубанликка, абадий уқубатларга қулатади. Одами Сафиуллоҳ бошлаб берган Раҳмоний йўл Нуҳ а.с. даврига келиб шайтоний йўл сари 29


қайрила бошлайди. Уни Нуҳ Набиуллоҳ яна ислоҳ қилади ва йўналишини роҳи ростга қараб тўғирлайди. Унга эргашмаганлар эса қайрилган сўқмоқларининг давоми шайтоний йўлга олиб чиққач, тўфонга ғарқ бўлишади. Бу икки йўл қиёматгача чўзилиб кетаверади. Шайтоний йўл Иблис Яратганга саркашлик қилган кунданоқ ўз йўналишини белгилаб олган эди. Раҳмоний йўл эса ОДАМ а.с. давридан бошланган бўлса-да, Муҳаммад с.а.с. даврига келибгина мукаммал бўлди. Энди унга бирор нарса қўшибам, обташлаб ҳам бўлмайди. Ягона вазифамиз эса Расулуллоҳнинг кўрсатиб берган йўлига, шариатига тўла амал қилиб, ўткинчи дунёдаги ўткинчи умримизни АЛЛОҲ рози бўладиган амаллар билан якунлашдир. АЛЛОҲ ҳаммамиздан рози бўлсин, Расулуллоҳнинг шафоатидан бенасиб этмасин, Илоҳим!

5-БОБ ОХИРАТ КУНИНИНГ СОДИР БЎЛИШИ АНИҚ 1. ҚИЁМАТ – БОҚИЙ ҲАЁТ ОСТОНАСИДИР Инсониятнинг яна бир асосий вазифаси охират кунига, қиёматнинг содир бўлишига ишонишдир. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бу дунёдаги фоний ҳаётимизнинг тўхташи қиёматдир. Шу нуқтаи назардан олиб қарасангиз, умр соати тугаб, дунёдан кўз юмиши ўша марҳум киши учун қиёмат юз берган билан баробар. Ўлим туфайли унинг ҳаёти остин-устун бўлади. Барча амали тўхтайди. Нафас оларди, ололмайди. Озиқланарди, буниям қилолмайди. Яхши инсон бўлса, бошқаларга нафи тегарди. Энди ҳеч кимга наф келтиролмайди. Ёмон хулқли бўлса, одамлар унинг озоридан халос бўладилар. У энди ҳеч кимсага озор беролмайди. Энг аламлиси, қилган гуноҳларига тавба қилишдан маҳрум бўлади. Эндиги қилган тавбаси қабул эмас. Савоб амалини кўпайтишга имкони йўқ. Буларни теранроқ англашингиз учун бирор ютуқли ўйинни хаёлингизга келтиринг. Ўйинда берилган топишмоқнинг жавобини тўғри топсангиз, ютуқни қўлга киритасиз. Бунда сизга муҳлат берилади. Муҳлат битгач, жавоб айтилмаса, ўйин мутасаддиси сизнинг бой берганингизни тан олишингизни сўрайди. Сиз буни тасдиқласангиз, тўғри жавоб эълон қилинади. Энди сиз, э, менам шуни айтмоқчи бўлувдим. Ёки бўлмасам, яна озгина фурсат берилганда эсимга келарди, деганингиз билан биров қулоқ солармиди? Бу бир оддий ўйин эди. Унда эришганингизам, йўқотганингизам ҲАЁТ деган тушунча олдида зиғирчалик аҳамият касб этолмайди. Шунга ўхшаб, ўлган кишининг ҳам катта ўйини тугайди. Унинг учун қиёмат юз бергандай гап. Лаҳадга кўйилгач, офтоб шарқдан чиқадими, ғарбдан -- фарқи қолмайди унга. Аммо бу бир киши учун рўй беради. Яна унинг ҳақиқий қиёматдан асосий фарқи шуки, марҳум киши орқасида солиҳ фарзандлар, боғу роғ, йўл ё кўприк, мактаб ё масжид қуриб қолдирган бўлса, ўшалардан унинг руҳига савоб етиб туради. Буларнинг бирортасини қилолмаган бўлса-да, имон нури билан дунёдан кўз юмган бўлсаям ер юзида битта мўъмин қолгунча, унгаям савоб етиб туради. Чунки ўша мўъмин банда ҳар ибодатида «АЛЛОҲим, ўзимни, ота-онамни, устозларимни ва барча мўъмину мўъминаларни мағфират қилгайсан!», дея дуоларда ёдга олади. Қиёматда эса ҳамма нарса йўқликка маҳккум. Қурилган йўлу иморатлардан фойдалангувчи ОДАМ зурёдиям, ўша қурилган йўлу кўприк, дову дарахт, ҳамда иморатларнинг ўзиям ер билан яксон бўлади. Ҳатто, тангадек соя берадиган тоғу тош топилмайди. Кучли зилзила содир бўлганда умр бўйи йиғиб-териб, мана-ман деган меъморларга солдирган данғиллама иморатини ташлаб қочмаган ким бор? Бу шоҳона, ҳашаматли иморати зилзила чоғи оро кириши ўрнига, жонига қасд қилгувчи бало бўлиб кўринади, ўз соҳибининг кўзига. Бу сўзимга 2009 йилнинг 10 январида бутун Тожикистон бўйлаб тарқалган «кучли зилзила бўлармиш», деган миш-миш туфайли минглаб инсонлар аёзли қиш кечасини кўчада ўтказгани далилдир. Ўйнаб-кулишаётганидаям, ароқхўрлигу 30


зинокорлик қилишаётганидаям АЛЛОҲни эсламаганлар, мана шунақа зилзила-ю тўфонга ўхшаш офатларга дучор бўлишган лаҳзаларда Худони оғизларидан қўймай, нажот истаб қоладилар. Қиёмат эса бунақа офатларнинг энг буюги, энг даҳшатлисидир. Унда рўй берадиган зилзиланинг неча балл эканини кўрсатишга сейсмологларнинг шкаласи яроқсиз бўлиб қолади. Шуларни бир бошдан таҳлил қилолган киши қиёматни инкор қилолмайди. Булар қиёматнинг бошланишидир. У шу билан тугаб қолмайди. Энди охиратдаги ҳаёт бошланади. Навбатдаги бобларнинг бирида бу мавзуга яна қайтамиз. Биз бандаларнинг ҳозирги вазифамиз қиёматга имон келтириш ва ҳозирлик кўриш. Ҳозирлик кўриш дегани, Пензалик гумроҳ сектантларга ўхшаб, тарки дунё қилиш дегани эмас. Исломнинг хақиқатданам Раҳмоний дин эканлигини исботловчи яна бир далил бу унинг тарки дунёчиликни манъ қилишидир. Бошқа ботил динлар таркидунёчиликни тарғиб қилади. Ҳатто насроний биродарларимиз эътиқодига кўра, черков ходимларининг эркаклари уйланиш, аёллари турмуш қуриш ҳуқуқидан маҳрумдирлар. Бу нотўғри ақидадир. Бунақанги яшаш тарзини Парвардигор фаришталарга жорий қилган. ОДАМ зурёдига эмас. Чунки ҳалол никоҳ билан уйланишнинг ўзи бир улуғ ибодат. Фаришталарда НАФС деган тушунча йўқ. Шу жумладан шаҳвоний нафс ҳам. Қиёматга ҳозирлик кўриш бу АЛЛОҲга имон келтириб, АЛЛОҲнинг ҳалол деган амалини қилиб, ҳаромидан тийилишдир. АЛЛОҲ хайрингизни берсин, Илоҳим!

6 - БОБ ТАҚДИРНИНГ ЯХШИ ТОМОНИЯМ ЁМОН ТОМНИЯМ АЛЛОҲДАНДИР 1. ТУҒИЛИШ ҚИСМАТИМИЗДА БОР ЭКАН ТУҒИЛДИК, ДЕМАК… Эндиги навбат инсон тақдирининг яхши ё ёмон томонларга юз тутиши АЛЛОҲнинг иродаси эканлигига имон келтиришдир. Бу масаланинг тушунилиши осонроқ бўлиши учун бирорта мисол келтиришга тўғри келади. Айтайлик, туғилиш ва ўлим. Бу икки ҳодиса онгимизга чуқур ўрнашиб қолган тушунчага биноан, биринчиси, тақдирнинг яхшилиги, кейингиси эса ёмонлиги, дея қабул қилинади. Буларнинг иккаловиям АЛЛОҲнинг хоҳиши билан рўй бериши аниқ. Туғилмасидан олдин киши қачон туғилишини билмаганидек, туғилгач қачон вафот этишиям ёлғиз АЛЛОҲга аён. Дунёга келмасингиздан бурун ота-онангиз сиз тўғрингизда бирор бир маълумотга эга эдиларми? Масалан, сизнинг ўғил ё қиз бўлиб туғилишингиз, қиёфангиз, сочингизнинг туси, жингалак ё силлиқлиги, кўзларингизнинг ранги, бўйингизнинг узун ёки пакана бўлиши, неча йил умр кўришингиз тўғрисида умуман тасаввуротлари йўқ эди, шундай эмасми? Ҳомиланинг бузилиши, гўдакнинг соғлом ё ногирон туғилиши -- буларнинг бари АЛЛОҲнинг иродаси билан бўладиган нарсалардир. Шундай бўлгач соғлом туғилиш тақдирнинг яхши тарафи, унинг акси эса ёмон тарафи эканлигиям осонгина тушинилади. Баъзилар тақдир деган сўзнинг асл маъносини англашда адашадилар. Кишининг кофир бўлиб туғилиб, кофир ҳолида ўлиши пешанасига ёзиб қўйилган, деб ўйлашади. Бир киши, Худо ҳаром деб қўйган ароқни ичволиб, маст ҳолига машина ҳайдайди ва аварияга учраб, ҳалок бўлади. Кўрган-билганлар, бечоранинг тақдирига шу битилган экан-да, дейиши мумкин. Мастлиги тарқамагунча машина ҳайдамай турганда ўлмасмиди, шўрлик, деб армон қилишади. Энди бу ҳодисанинг тақдирга тааллуқли жойини таҳлил қиламиз. Бу ерда тақдирга тааллуқли нарса ўша кишининг умр соати битганлигида. Ҳаром қилинган нарсани истеьмол қилиб ва бу оғир гуноҳига тавба қилолмай ўлишни унинг ўзи танлади. У солиҳ банда бўлганидаям умр соати битгач тоза таҳоратлик ҳолда, жойнамозининг 31


устида, саждага бош қўйганча, қўққисдан жон беришиям мумкин эди. Маст ҳолда, булғаниб нопок бўлган уст-бошда, жарликка қулаётган машинанинг ичида боши ва танасидаги барча устухонлари мажақланиб, абжағи чиққан ҳолда жон бериш билан тоза таҳоратлик кишининг фарзи Илоҳийни адо этаётиб, бошини саждага қўйганча, илоҳий роҳат оғушида жон беришининг орасида жуда улкан фарқ бор. Ана шунинг учунам ҳар дамни, ҳар дақиқани ғанимат билинг. Ўлим шундай ногоҳонда келиши мумкинки, ютган нафасингизни қайтариб чиқаришга улгуролмай қолишингизам ҳеч гапмас.

2. ҲЕЧ КИМ КОФИР БЎЛИБ ТУҒИЛМАГАН! Ҳеч бир инсон кофир бўлиб туғилмайди. Ҳатто у дажжоли лаиннинг пушти камаридан бўлган бўлсаям. Чақалоқларнинг бари фитратда туғилишади. Мўъмин ё кофир бўлиб тарбияланадилар, холос. Кофир бўлиб улғайган инсон қунт билан дунёга назар солса, тирикликнинг моҳиятини англай билса, ИМОНга келиб абадий саодатга эришиши мумкин бўлганидек, мўъминликни даъво қилган кимсанинг ман-манликка кетиб, энг улуғ Илоҳий неъмат -- қалбидаги Имонини ўткинчи дунёнинг ҳою ҳавасларига алмашиб, яъни шайтоннинг измига ўтволиб, муртадга айланиб, шармисор бўлиб қолишиям ҳеч гапмас. АЛЛОҲ шунақа бўлишдан асрасин, Илоҳим! Хар бир инсоннинг туғилишидан ўлимигача бўлган оралиқни босиб ўтишида Раҳмоний йўлга параллел бўлган шайтоний йўл ҳам мавжудлигини айтиб ўтгандик. Тақдир деганлари туғилиш, ўлиш ва уларнинг оралиғидаги масофа каби тушунчалардан иборат. Бу масофани босиб ўтишда Раҳмоний ва шайтоний йўлларнинг қай биридан юришни танлаш ҳуқуқини эса Тангри Таоло ўша бандасининг ўзига ҳавола этган. Яратганнинг изнисиз кишининг товонига, ҳатто, тикон киролмайди. Ўша тикон эса, изни Илоҳий билан, мўъминнингам, кофирнингам, даҳрийнингам, муртаднингам товонига кириши мумкин, қисматида бўлса. Қайси бир ҳофизнинг қўшиғини эшитганман: Азалдан лойимни қорганда Худо Биларди феълимдин не бўлур пайдо. Ҳукмидан ташқари эмас гуноҳим, Хўш, нечун маҳшарда беради жазо? деган. Янглиш фикр. Ўта янглиш. Худо лойингни қораётганда, бош суягингнинг ичини бўш қолдирмади. «Ақл» номли категория ўзлигини намоён этсин, дея бош мия деб аталгувчи жавоҳирни солиб қўйди унинг ичига. Энди ўша «ақл» номли категория шайтоннинг найрангига ўйнаганча, сени ҳалокат сари элтаётганидан эса хабаринг йўқ. Шайтон ҳам кибрга, ман-манликка берилиб, миллиард-миллиард йиллар илгарироқ ўзини ўзи ҳалокатга улоқтирган эди. Унинг учун энди бошқа нажот йўқ. Бунда у ўз манманлигини эмас, ОДАМни айбдор билиб, унинг зурёдларидан ўч олиб ётганини нега тан олгинг келмайди? Сен ҳали ҳалокатга дучор бўлиб улгурганинг йўқ. Балки яна 50 йил, ёки 10 йил, ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа муҳлат бордир унгача. У шундай ҳалокатки, қулаб бўлган бўлсанг, қайтиб қутулолмайсан, Шайтонга ўхшаб. Қулаб улгурмаган бўлсанг, ҳатто қулаётган бўлсангу, нажот истасанг, қулашдан воз кечсанг, сени қутқариб қолишнинг Яратган ЗОТга зиғирчалик қийинчилиги йўқ. Бунинг учун Худо ўз фойданг учун берган ақлни ўз зарарингга ишлатмаслигинг керак, Шайтонга эргашиб. Ҳеч кимнинг пешонасига жаннатий ё дузахий деб ёзиб кўйилмаган. Буни банданинг ўзи ҳал қилади. Пешоналарга ҳукмрон ё қарам, бой ё қашшоқ, соғлом ё касалманд, серфарзанд ё бефарзанд деб битилган бўлиши мумкин. Буларнинг бари синовдир. Синовдан эса қониқарли ё қониқарсиз баҳолар билан ўтиш мумкин. Қониқарли баҳо олганга ажр жаннат, қониқарсизига -- дўзахдир. Синовдан муваффақиятли ўтишда қарам ҳукмронга нисбатан, қашшоқ бойга нисбатан, касалманд соғломга нисбатан ва бефарзанд серфарзандга нисбатан имтиёзлироқ эканиниям унутмаслик керак. Бу ўткинчи дунёнинг уқубатлариям ўзига ўхшаб ўткинчидир. Охиратдаги абадий ҳаётнинг эса уқубатлариям абадийдир. Шунинг учунам фикр қилиш керак. Бу дунёда қараму қашшоғу касалманд 32


бўлиб, қийинчилик билан кун кечираяпсиз. Аммо қанча оғир бўлмасин, барибир бир куни тугайди бу заҳматлар, умр соатига қўшилиб. Энди у абадий дунёдаям абадий азобларга гирифтор бўлишни хоҳлайсизми? Хулоса чиқаринг. Абадий уқубатлардан халос топишни истасангиз, ушбу китобда ўқиб ётганларингизнинг мағзини чақинг. Имонга келинг. Инкор этишга уринманг... Ҳокиму бою соғлом биродарларимиз ҳам яхшилаб ўйлаб кўрсинлар. Бу дунёда-ку умрингизни, тақдирнинг яхши битигига кўра, роҳат-фароғатда ўтказаяпсиз. Умрнинг эса анча мунчасини яшаб қўйибсиз. Яна қанчаси қолгани ёлғиз Худога аён. Аммо бир куни тугаши аниқ. Роҳат-фароғатларнинг ҳам умрга қўшилиб тугаб қолишини истамасангиз, охиратни эсга олинг. Инкор қилганингиз билан йўқ бўлиб қолмайди, охират деганлари. Энди юқорида тилга олинган имтиёз ҳақида тўхталамиз. Бировга қарам бўлган киши фақатгина ўзининг солиҳу куфр амалига жавобгар бўлса, ҳукмрон ўзинингам, ҳукми остидаги кишиларнингам увол-савобига ҳисоб-китоб беради, улуғ Ҳисоб кунида. Бой киши бойлигининг ҳар бир дирамигача қандай топиб, қаерга сарф қилганининг ҳисобини берса, қашшоқлар учун бу ташвишлар йўқ. Соғлом инсон ибодат қилаётганида ҳар бир рукнни жойига еткариб бажариши вожиб бўлса, касалманд кишининг ўтириб, бунгаям ожори етмаса ётган ҳолда, имо-ишоралар билан ўқиган намози Парвардигорнинг даргоҳида мақбулдир. Дунё неъматлари ичра лазизроғи бўлмиш фарзандлар учунам ҳисоб бор. Серфарзанд киши ҳар бир боласини дунёга келтириши (ҳалол никоҳданми ё зинодан эканлиги учун), едириб ичириши, кийинтириши ҳамда тарбияси учун АЛЛОҲ олдида ҳисоб беради. Интизомли-ю ҳунарли, шужоъ-ю дипломли қилиш билан тарбиядаги ҳаққи битиб қолмайди, ота-онаниг. Уларнинг гарданидаги энг улуғ ҳақ фарзандларига АЛЛОҲни, пайғамбар жанобимизни, Қуръони Каримни танитиш, тоат-ибодат қилиш усулларини ўргатишдан иборат. Оғир заҳматлар звазига солиҳ фарзандлар етиштирган кишилар икки хил ажрга эга чиқадилар. Биринчиси, кексаришганда фарзандлари ишларини қўлларидан олиб, қўлтиғидан суяб, эъзозлашади. Иккинчиси, вафот этганларида фарзандлари ортларидан дуо-ю хайрот қилишиб, савобларини ота-онасининг руҳига бахшида этишади. Бундай ширин ташвишлардан бенасиб инсонларнинг ҳам диллари ўксимасин. Улар бундан норизо бўлсалар ношукрчиликка ўтади. Худди болаларини тарбиялай олмаганларнинг бу амали ФАРЗАНД неъматига ношукрчилиги бўлгани каби. Қисматида фарзандсизлик битиги бор киши минг уринсин фарзанд кўролмайди. Чунки қисматни АЛЛОҲИ ТАОЛО битади. Қисматининг бунақа эканлигидан норози бўлиш, АЛЛОҲга исён қилиш билан баробар. Тақдирдан норози бўлиш, ношукрчилик, АЛЛОҲга исён қилиш -- булар бари Шайтонга хос амалардир. Шунинг учун бефарзанд киши қисматидан ранжиш ўрнига шукроналар қилса, яхши тақдирам, ёмон тақдирам АЛЛОҲнинг иродаси эканлигига имон келтирса, солиҳ фарзандлар ўстирган кишилар билан бараввар савобга эга бўладилар, иншааллоҳ!

3. ЯХШИ ТАҚДИРГА СУЮНГАН КИШИ ЁМОНИГА САБРЛИ БЎЛИШНИЯМ БИЛИШИ ЛОЗИМ! Тақдир бобида бандаларнинг илк вазифаси қисматнинг АЛЛОҲ томонидан битилишига 100% имон келтириш бўлса, кейингиси, ўзининг ва атрофдагиларнинг қисматидаги саодатмандликдан ҳам, бадбахтликлардан ҳам ибрат олишу, хулоса чиқаришдир. Асфальт йўл ёқасида 14-15 ёшлар чамасидаги бир ўспирин кимнидир кутиб турарди. Шу пайт бошқа бир бола, таниши бўлса керак, шўхлашиб, унинг бўйнидан қисиб, асфальтга ётқизиб қўйди. Ўспирин ниманидир хаёл сураётган бўлса керак, ўртоғининг ортидан келганини пайқамай қолганди. Бу шўхликни оғир олдими, уям ўртоғи билан ёқалашиб кетди. Шу пайт катта тезлик билан бир «Мерс» келиб қолди. Йўлнинг қоқ ўртасида ёқалашаётган болаларни кўриб, шофёр шошиб қолганди. Шошганидан 33


машинани тўхтатишнинг иложидан чиқолмадими ё тўхтатиб ўтиргиси келмадими, ишқилиб, уларни уриб юбормаслик учун тезлиги сусаймаган машинасини ўнг томонга буриб юборди. Бу пайтда машина бурилган тарафдаги ланг очиқ дарвозадан бир қизалоқ югуриб чиқади. Бунақа бўлишини умуман хаёлига келтирмаган шофёр тамоман гангиб қолганди. «Мерс» дарвозага бориб урилиб тўхтаб қолгач, хотин кишининг «Вой, бола-ааммм!» деган чинқириғидан ўзига келади у. Машинадан зўрға тушади. Машина ва дарвоза орасида ўта қўрқинчли тарзда эзғиланиб ётган жигарпорасига талпиниб, чинқираётган аёлни кўради. Бўғзига қадалган нарсадан нафаси бўғилади, шофёрнинг. Кўз олди қоронғулашади. Нима қиларини билолмай, серрайиб қолади. Нимаям қила оларди? Ана, кўрмайсизми, тақдирнинг нақадар аянчли бўла олишини? Шунақа бўлишини ким хоҳлабди, дейсиз. Қўпол шўхлик қилгувчи болакай истабмиди шуни? Аҳоли пунктларида баланд тезлик билан машина ҳайдовчи шофёр истабдими, бўлмасам? Гулнинг ғунчасидеккина ширинтой қизалоқ шунақа бўлсин, дебдими? Ланг очиқ дарвозадан югургилаб чиққан оёқлари чинқираётган онажонисининг олдига югуриш тугул секинсекин юрибам боролмайди энди. Ўз ажалини югургилаб қарши олган қизалоқнинг эзилган оёқларига қарашнинг ўзи мушкулдир ҳозир. «Болам!» дея чекаётган ноласига тошлар эриётган она чеккан ноласига тошларнинг эришини истармиди, ҳеч замон? ЙЎҚ! Минг бор ЙЎҚ! Ҳеч қайсиси шунақа бўлишини исташмаган. Буни эса ТАҚДИР дебдилар. Учқур отдек машинани миндириб қўйганда суюнтиргани қисматнинг яхши томони бўлса, бунақа кўргуликка дучор қилгани, ёмон томонидир. Ширингина фарзанд бериб суйдирганам, уни бемаҳал хазон қилиб, фироқида куйдирганам ТАҚДИРДИР! Энди ишонгандирсиз, қисматдаги хайрли битикларам, бехайр битикларам Яратганнинг иродаси билан битилишига. Иккаласиям синовдир -- яхши ва ёмон синовлар. Имонли кишининг бурчи эса яхшисига талтаймасдан, ёмонига анграймасдан, тақдир ҳукмига кўникиб, содир бўлган воқеалардан ибрат олиш, керакли хулосалар чиқариш, уқишдан иборат. Киши танишига, нафақат танишига, ҳеч кимга умуман қўпол шўхлик қилмаслик лозимлигини уқсин. Уқсин деганда, ўша фожеа унут бўлгунича қўполлигини тўхтатиб, унут бўлгандан кейин яна қўполликда давом этаверсин, дегани эмас. Қўполликдан бутунлай воз кечиш -уқишдир. Ана шу нарса ИСЛОМдир. Хулқини тузата олган киши эса МУСЛИМдир. Машина ҳайдайдиганлар эса йўлларда ГАИ ходимлари тургандагина эмас, ҳамма вақт йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш лозимлигини англасинлар. Бу қоидалар давлат органлари томонидан белгилаб қўйилган. ИСЛОМ эса давлат қонунларига риоя қилишни ВОЖИБ деб қуйибди. Зеро, мазкур қонунлар фуқароларнинг фойдаларини кўзлаб қабул қилинган. Ўша шофёр ҳам аҳоли пунктида кетаётганини унутмай, белгиланган максимал тезликдан оширмасдан бошқарганида эди машинасини, шошиб қолмаган, ҳеч бўлмаганда бировларнинг ҳаётига зомин бўлмаган бўларди...Энди қалби қизалоғининг вужудидан-да кўпроқ эзилиб, қон қақшаётган муштипар она нима килсин? Синовнинг энг оғири унга эмасми? У ҳам МУСЛИМА бўлса, САБР қилиб, Худодан бардош сўрасин. Фарзанддан жудо бўлиш мусибатлар ичра энг оғиридир. Аммо қисматида шу бўлгач, нима қила оларди? Сочини юлиб, тупроққа ағнагани билан, қизалоғини ҳаётга қайтара олармиди? Унинг сочини юлиб, юзини тимдалаши оналик ҳис-туйғусига кўра амалга ошмоқда. Инсон ҳис-туйғуларини жиловлай олмагач, Шайтоннинг васвасасига учишиям осонлашади. Энди у солиҳа қўшнисининг «бундай қилманг, сабр-тоқат килинг», деганига эмас, Шайтоннинг «гулдай қизалоғинг бу аҳволда ётибди, қандай чидаб ўтирибсан? Худойингнинг адолатсизлигини кўрдингми?», деган исён қўзғатгувчи пичингига қулоқ тутади. Оқибат кишини ҳалокатга элтади-да, Шайтон деганлари. Аёл ҳам энди «чидолмайман, ўзимни ўлдираман, мениям қизимга қўшиб кўминглар!», дея васвасага тушади. Бу, ёмон синовдан ёмон баҳо олмоқ деганидир. Агар ўша аёл чин мўъмина бўлса, шундай оғир вазиятдаям АЛЛОҲни зикр қилади. Бардош тилаб, Шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайди, Парвардигордан. Бандасининг бошига шу оғир синовни солган ЗОТ ҳам нажот истаганни ноумид қайтармайди. Уни Шайтоннинг йўриғига солиб қўймайди. Сабру бардош беради. Мана, ИСЛОМ (Раҳмоний йўл) нима учун керак экан 34


инсонларга? Ўша мўъмина аёл ҳам биладики, маъсума қизалоғи жисман ўлган бўлса-да, руҳи тирик. Қизчаси энди Яратганнинг даргоҳида улуғ даражаларга эга, яъни ҳурга айланган. Қизалоқ бу ширинидан аччиғи кўп дунёнинг аччиқ-чучугини татиб кўрмаган бўлса-да, у абадий дунёнинг абадий азобларидан 100% ҳимояланган, абадий роҳатфароғатга эришгандир. У ўша илоҳий ҳақиқат англашилган дунёда туриб, онасининг шайтоний васвасага тушганини кўриб турса, азият чекмайдими? Шайтоннинг йўриғида юрганларни қанақа мусибатлар кутиб тургани энди унга аён. Онаси қанча васвасага берилаверса, қизалоқнинг руҳиям дунёга келтирган онажонисининг охиратдаги қисматини қайғуриб, шунча азият чекаверади. Боласининг доғида куяётган бояқиш она ҳам Исломий нуқтаи назар билан мушоҳада қилиб кўрсин. 5-6 йил аввал шу қизалоғи бор эдими? Қаёқдан пайдо бўлди? Худо бермадими уни? Ана, қанча инсонлар фарзандсизлик доғида юришибди. Худонинг изнисиз фарзанд кўриб бўлганида эди, ўшалар ҳам фарзандлик бўлишмасмиди? Фарзандни Худо беради! Берибдими, қачон ва қай йўсин олишам ЎЗИининг ихтиёрида. Уни сенга омонат берибдими, сен ҳам омонатни ЭГАси сўраган они қайтаришинг лозим. Омонатни олишни (фарзанд кўришни) рад қилишинг гуноҳи азим бўлганингдек, сўраганда бергинг келмаганиям омонатга хиёнатдир. Хиёнат эса ҳамма замонларда энг оғир айб саналган. Бу ерда омонатни рад қилиш, деганда Ислом келмай туриб мушрикларнинг қиз фарзанд кўришни ор билишиб, қизларини чақалоқлигидаёқ тириклай кўмишларини, бўғиб ўлдиришларини назарда тутяпман. Ёки зинокор аёлнинг ўз ҳомиласини олдириб ташлашиям омонатни рад қилиш ҳисобланади. Бу қабоҳат амал ҳам гуноҳи азимдир. Гоҳида айрим калтафаҳм аёлларнинг турли баҳоналарни рўкач қилишиб, исқоти ҳамл қилишлариям шулар жумласидандир. Нима эмиш, «фигураси» бузилармиш. Яна нима эмиш, фарзандлари кўпайиб кетса, боқиш қийин бўлармиш. Шуни аввалроқ ўйлаш керак эди. Эндиги ҳаракатингиз учун икки дунёдаям афсус-надоматларга ғарқ бўлишингиз тайин. Шуни яхши англангки, ҳеч қачон бандани банда боқмайди. Яратувчиям, боқувчиям Парвардигорнинг ЎЗИ! Мавзуга қайтамиз. Юқорироқда баён этган ҳикоямиздаги гулғунчадек қизалоқ ўзининг дунёвий нуқтаи назардан қаралганда аччиқ, аммо ухровий маънода жуда гўзал қисматига кўра, шаҳиди аъло бўлди. Ҳурларнинг мақоми улуғ дегандик. Шаҳиди аъло даражасига эришган ҳурларнинг мақоми яна-да юксак. Биз яна фарзанд АЛЛОҲнинг омонати, дегандик. Унинг бошқа омонатлардан фарқи жудаям катта. Агар бирор қариндошингиз икки ой муҳлатга зарур иш билан бола-чақаларини олиб бошқа шахарга кетса. Кета туриб соғин сигирини сизга омонат қолдирса-ю ҳам қарайсан, ҳам сутини соғиб болаларинг билан ичиб турасан, деса. Сиз мана шу икки ойгина ҳам сигирга қарадингиз, ҳам манфаат кўрдингиз. Омонатни эгасига қайтаргач ундан келадиган манфаатам тўхтайди. Фарзанд отлиғ омонатнинг эса икки дунёдаям манфаати тугамайди. Агар исломий тарбия олган бўлсангиз, албатта! Сизам қизингиз туғилганида бир суюндингиз. Унга оналик меҳрингизни бериб кўнглингиз яйради. Ширингина қилиқларидан завқландингиз. Илк бор она деганида олам-олам қувонч олдингиз. Эмизиб, парвариш қилганингиз эвазига қиротқирот савобларга эришдингиз. Буларнинг бари сизнинг манфаатингиз эди. Дунёда абадий ўлмайдиган инсон борми? Ҳаммамиз ўлгувчимиз. Ҳали охиратдаям қизалоғингизнинг нафи кўп тегади. Энг оғир бўлган Ҳисоб кунида у Худодан «шугина бағри пора онажонимниг билиб-билмай қилган гуноҳини мағфират қил. Уни маҳтал қилмай жаннатингга дохил қил. Тезроқ дийдорига тўяйин!», деб турса. Сизнинг гуноҳи кабираларингиз бўлмаса, майда-чуйда гуноҳларингизни шу қизалоғингизнинг сабабидан Парвардигор кечиб юборса, ажаб эмас. Бирор машҳур шифокорнинг қабулига навбат кутиб турсангиз. Навбатга риоя қилсангиз, кечгача турсангизам киролмаслигингиз аниқ. Шу пайт шифокорнинг кабинетидан ёрдамчиси чиқиб, фамилиянгизни айтиб, зудлик билан шифокорнинг ҳузурига киришингизни эълон қилса. Ишингиз битиб, тезда уйга кета қолсангиз. Шифокорга масъул бир лавозимда ишлайдиган ўғлингиз телефон қилиб, сизни тезроқ қабул қилишини илтимос қилган бўлса. Ўғлингиздан қанчалар миннатдор бўлардингиз. Энди шифокорнинг қабулида турган талотўп билан маҳшаргоҳдаги 35


издиҳомни таққослаб кўринг. Шифокор қабулида бир ноҳия ёки бир вилоятдаги соғлигидан шикояти бор кишиларгина навбатда турибди. Маҳшаргоҳда-чи? Ҳур қизалоғи АЛЛОҲдан онасининг жаннатга киритилишини сўрагани билан она бунга ҳақлими, йўқми? АЛЛОҲИ ТАОЛО энг одил ЗОТдир. Она гуноҳи кабиралар қилган, Парвардигорга осий бўлган бўлса-чи? Яъни у омонатга эга чиқиб олса. Уни эгасига қайтаришни истамаса. Оғир заҳматлар билан дунёга келтирдим, эмизиб катта қилдим, деб қизалоғининг ўлимига норозилигини ошкора баён этаверса. Бунақада у шайтоннинг йўриғига ўтиб олган бўлади. Чунки унинг бу амали ўз Парвардигорига қилган исёнидир. Исён эса шайтоний амаллар сирасига киради. Шайтоний амалларни қилган муслиму муслималар муртад ҳисобланади. Муртад кофиру мушриклар билан бараввардир. Жаннатда эса уларга жой йўқ. Жаннатга киролмагач, суйган қизалоғиниям қайта кўролмайди. Дийдор қиёматга қолди, деган гап бор. Бунақа бўлгач қиёматдаям дийдор насиб этмайди. Қизларини тириклайин кўмган мушрикларнинг амаллариям омонатга хиёнат эди. Уларнинг қизалоқлариям отаонасининг дийдорига, меҳрига қонмаган эди. Етишган жойлари азоб-уқубати бўлмаган олиймақом жаннат, эришган даражалари шаҳиди аълолигу ҳурлик бўлса-да, ўша отаонаси мушрик қизалоқларнинг руҳлариям азият чекаркан. Кошки менинг ота-оналарим ҳам Имонга кела қолсалар эди. Бошқа ота-онаси мўъмин дугоналаримдай биз ҳам жаннатда ота-оналаримизнинг бағрида абадий яйраб юрганимизда эди, деб... Эй, қонга бўялиб, шаҳиди аъло бўлган ҳур қизалоқнинг бағирпора онажониси! Болагинангдан айрилганингга куймай бўладими? Ахир у куйдирмайдиган эдими? Аммо билки, бу вақтинчалик айрилиқдир. Бунга имонинг комил бўлса. Сабр-бардош қилолсанг. Шайтоннинг қутқусига учмасанг. Имонингни қиёматгача саломат сақлай олсанггина у вақтинчаликдир. Улуғ Ҳисоб кунида бу оғир мусибатга бардош беролганинг учун, АЛЛОҲнинг қудратига шак келтирмаганинг учун ҳур қизалоғингнинг дийдорига қона оласан. Азоб-уқубати бўлмаган, бунақа бевақт айрилиқлар кўнгилларга ваҳима сололмайдиган, қалблар ором топа оладиган биҳиштда абадий бирга бўласан, кизалоғинг билан. Ҳурга айланган қизгинанг жаннатларнинг тўридан туриб сенинг навбатсиз, ҳисобкитобсиз жаннатга киришингга АЛЛОҲ олдида воситачи бўла олади. Бироқ бу айтилганларнинг аксини қилсанг, имонингни Шайтоннинг найрангига алмаштириб қўйсанг, бу айрилиқ АБАДИЙ бўлиб қолади. Сен дўзахнинг даҳшатли гирдобида туриб қизинг сари талпинсанг-да етишолмаганингдек, қизалоғинг ҳам биҳиштий фароғатлар кўнглига татимай, онажонимни бир кўрсам, дея туну кун уринмасин, бунинг иложи бўлмайди. Шунақа бўлишини хоҳлармидинг? Даргоҳи кенг АЛЛОҲ икковингни бе гапу сўз жаннатга солиб қўйишга қудрати етади. Ягона Яратувчи У бўлса ким унга қарши чиқа оларди. Бироқ, юқорида айтганимиздек, энг қудратли бўлгани билан У ЗОТИ ПОК энг адолатли ҳамдир. Чиқарган ҳукми ҳаммага бир. Раҳмоний йўлдан келганларни жаннатга, шайтоний йўлдагиларни дўзахга маҳкум қилибдими, тамом. Битта дўзахийни жаннатга киргизиб қолганларини киргизмаса АДОЛАТ қаёқда қолади? Адолат бўлсин, деб ҳамма дўзахийни жаннатга киргизса МАНТИҚ қаёқда қолади? АДОЛАТУ МАНТИҚ жойида туриши учун, жаннатга киргизилган битта дўзахийнинг ўрнига бошқа бир жаннатийни дўзахга ташлашга тўғри келиб қолса-чи? Шунда сен дўзахий бўлсанг-да (Худо курсатмасин!) жаннатга киритилсангу, ўрнингга жаннатий қизалоғинг дўзахга ташланишини истармидинг? Такдир тўғрисидаги битикларим чўзилиб кетса-да, фикримни сизга англата олдим, деб умид қиламан. Хулоса шулким, яхши тақдирам, ёмониям Яратганнинг хоҳиши бўлгач, биз бандаларнинг бурчимиз яхшисида АЛЛОҲга шукр қилиб, ёмонида тоқат қилиб, АЛЛОҲни зикр қилмоқдир. АЛЛОҲим ҳаммамизни қисматнинг шундай оғир синовларидан, оғир синовлар қисматимизда бўлса нафснинг хуружидан, Шайтоннинг васвасасидан ЎЗИ асрасин, Шайтоннинг йўриғига ташлаб қўймасин! Чин мўъминлик шарафини барчамизга насиб этсин! Омийн, Ё Раббил Оламийн!

7-БОБ 36


ҲАММА ЎЛИКЛАР ҚАЙТА ТИРИЛАДИГАН КУН 1. ҚАЛБДАГИ ИМОНИМИЗ КОМИЛ БЎЛИШИ УЧУН… Имонимиз мукаммал бўлиши учун ўлгач қиёматда яна қайта тирилишимизгаям ишонишимиз зарур. Бу имоннинг еттинчи рукнидир. Ана шунга келганда кўпчиликнинг кўнглида иккиланиш пайдо бўлади. Бунақада имонингизга путур етади-ку. Еттита рукн бир-бирига занжирдек бирлашиб, мустаҳкам ҳалқа ҳосил қилгандагина имонимиз комил бўлади. Қоронғу хонани равшан қилиш илинжида шифтга ўрнатилган лампочкани назарга келтиринг. Электр занжиридаги ҳамма аъзолар (трансформатор, симёғочга илинган симлар, ёндиргич ҳамда лампочканинг ўзи) мукаммал ишлаб турсагина қоронғу хонани равшан қила олади у. Шунга ўхшаб имонимиз мукаммал бўлсагина, яъни юқорида айтганимиздек, имоннинг еттита рукнига тўлиқ ишонсаккина қалбимиздаги ИМОН НУРИ ўзлигини намоён эта олади. Мавзуга ўтамиз. Хўш, ўлимдан кейин қайта тирилишни ким кандай тушунади? Даҳрийлар-ку бу ҳодисани хаёлларига умуман сиғдиришолмайди. Танасухлар эса, киши ўлгач яна бошқатдан туғилаверади, деб ўйлашади. Бу ғирт мантиқсизликдир. Мана, миллионлаб йил ўтсаям маълум бир шахснинг, айтайлик, Одам Атонингми, Афлотуннингми, ёки бўлмасам Юлий Цезарнингми қайта туғилганини эшитганмисиз? Уларнинг эътиқодича, биринчи ҳаётида одам бўлиб яшаган киши кейинги ҳаётида ит бўлиб, ундан кейингисида сигир бўлиб туғилаверар эмиш. Улар яна киши биринчи ҳаётида эришолмаганига кейингисида албатта эришади, дея ишонадилар. Унда Наполеон биринчи ҳаётида қўлга киритолмаган Россияни иккинчисида осонгина забт эта оларкан-да. Тарих эса бунақа бўлганини эслолмайди. Келажакдаям бунақаси бўлмайди, иншааллоҳ! Чунки бу мантиқсиз бир ғоя. Наполеон Россияни қўлга киритиши учун Франция Императори бўлиб қайта дунёга келиши керак. Империясиз Император мантиқсизлик-ку. Биров сизга ўзини Наполеонман, деб таништирса, сиз уни машҳур императорнинг ҳамноми экан-да, дея оддийгина қабул қиласиз. Бироқ у император Наполеон Бонапартман, деса, психиатрик касалхонадан келаяпти, деб уйлайсиз уни. Унинг ҳақиқий императорлигига шубҳа қилмайдиган кишиям ўша давр фуқароси бўлиши керак. Бу эса Наполеоннинг ўзига қўшилиб аъёнлари-ю фуқаросиям қайта туғилиши керак, дегани. Мана сизга таносухлар ақидасининг ғализ, бемаъни эканлигининг исботи. Қайта тирилиш бу қайта туғилиш дегани эмас. Одам бир марта яралади. Яратгани учун шукрона қилиш керак. Шайтоний хаёлларга берилиб, нега яралдим экан, ёки бўлмасам нега фаришта қилиб яратмади экан, дея ношукрчилик қилмасин. Бунақа бўлмағур хаёллар Шайтоннинг йўриғида юрганларга хосдир. Одам гуноҳ қилмай туриб, бунақа фикрга бормайди. Айтайлик, бир ўғил олтинига тезроқ эга чиқиш учун касалманд отасини овлоқ хонада бўғиб ўлдирмоқчи бўлади. Бу ишда биринчи унинг олтинга эгалик қилиш ҳирси ёки нафси сабаб бўлди. Унинг нафсини тия олмаётганини англаган Шайтон унга отасини ўлдиришдек қабиҳ йўриқни кўрсатди. Шайтон унга қарата: -- Отанг касалманд. Бўғиб ўлдирсанг ҳеч ким гумонсирамайди. Бошқа оғаларинг олтиннинг дарагини ҳали эшитмаган. Агар тезроқ ўлдирмасанг мияси айниган чол уларгаям айтиб қўйиши мумкин, -- дейди. Ўғил шу қабиҳ ишни амалга ошираётганда қўшниси чолдан хабар олишга келиб қолади. Беморнинг ўғлини инсофга чақириб зорланаётгандаги хириллаётган овозини деразадан эшитган қўшни чопқиллаб кириб, халос қилмоқчи бўлади. Жазавага тушган падаркушнинг чангалини бўшатгунича кечикади. Чолнинг юраги уришдан тўхтаган эди. Тиббиёт юрак уриб тургани учун бадан тирик, деган ғояни илгари суради. Аслида «жон» отлиғ илоҳий энергия баданда мавжуд бўлгани учун юрак уриб туради. Ўлаётган одамнинг юрагини адреналин ёрдамида бир мунча муддат ҳаракатлантириб туриш мумкин. Ёки бошқа инсонга трансплантация қилса 37


бўлади. Бироқ ўша юрак соҳибини ҳаётга қайтариб бўлмайди-ку. Чунки «жон» вужудни тарк этган. Юрак эса ҳаёт учун муҳим орган, холос. Хуллас ўғил энг оғир гуноҳга кўл урганди. Жамият қонунларига кўра у энди қилган жиноятига яраша жазо олиши аниқ. Отасини ўлдирмаганида олтинлардан бирор улуш олиши тайин эди. Энди эса мерос олишдан маҳрум. Бу кабиҳ ишга қўл урмай туриб бунақа ишнинг оқибати ёмон эканлиги унинг АҚЛига келмаганмиди? Келганди. Бироқ НАФС АҚЛга қулоқ солдирмади. Бунақа имкониятни кўзи тўрт бўлиб кутиб тургувчи Шайтон эса ақл ва виждонни парда билан тўсиб, қайтанга падаркушнинг хаёлида ярақлаган олтинни, унинг жаранглашини гавдалантириб турди. АҚЛнинг эса турмадаги қийноқларни, дўзахдаги уқубатларни эслатишга бўлган уринишлари шайтоний парда ортида бесамар қолиб кетаверди. Ушбу парда унинг учун жуда қалин тўсиқ эди. Кишининг қалбида имон нури порлаб турганида эди, шайтоний парда қанчалик қалин бўлмасин, муз парчаларининг 100*С ҳароратда эриб, ҳатто буғланиб кетганига ўхшаб йўқ бўлиб кетарди. Хуллас бу гумроҳ банда бир мартага Шайтоннинг йўлига юрди. Турманинг қийноқларига дучор бўлгач, нега одам бўлиб яралдим экан, дея туғилганига пушаймон бўлади. Бунақа шайтоний хаёлга бориш банда учун гуноҳи азимдир. Бундай хаёлга бориши унинг иккинчи марта шайтоний йўлга юрганлигини ифодалайди. У агар ҳалиям бўлса чуқурроқ фикр қилганида, одам бўлиб яралганига эмас, қилган гуноҳига пушаймон бўлиб, АЛЛОҲни зикр қилиб, қалбида имон нурини нурлантира олганида эди, бу нур ёруқлигида шайтоний йўл давомида турмадагидан-да оғирроқ уқубатлар кутиб турганлигини англай билган бўларди. Энди у тамоман Шайтоннинг измида қолди. Шайтони қурғур нима деса иккиланмай бажараверади энди. Раҳмоний йўлдан эса анча олислаб кетди. Бу дегани бутунлай умидини узсин, дегани эмас. Яна Раҳмонга яқин бўлмоқчи бўлса бошқаларга қараганда кўпроқ заҳмат чекади, деганидир бу. Бироқ унга энди олислардан элас-элас эшитилаётган Раҳмоний калималарданам ёнгинасида янграётган шайтоний васвасалар аниқроқ эшитилади. Айнан шуни кутиб турган Шайтон эса асл мақсадига ўтади, яъни ОДАМ зурёдини абадий ҳалокат қаърига бутунлай қулатиш пайидан бўлади ва «Шунча уқубатга кандай бардош берасан? Ундан кўра ўз жонингга қасд қилиб қўя қолсанг ҳаммасидан қутуласан қўясан!», дея ўзининг энг сўнгги ва энг оғир васвасасига сола бошлайди. Бу гумроҳ нусхага бошидан кечираётганлари даҳшатли бўлиб туюлади. Аммо Шайтон восвос қилаётган йўлнинг давоми -- жаҳаннамдаги абадий азобларнинг даҳшатини кўролмайди. Ҳозирги уқубатлар оғир туюлса-да ўткинчилигини, жаҳаннамдагиси бундан минг баробар оғир, бунинг устига абадий эканлигини тушуниб етолмайди. Булар унинг учун қоронғудир. Чунки қалбида имони йўқдир унинг. Имон нури бўлганида эди қоронғулик чекинган бўларди. Имон нурининг ёруғлигида унинг ақл кўзи бу даҳшатларни аниқ кўра олган бўларди. Хуллас уқубатлардан бутунлай халос бўламан, деган ниятда имкон топиб ўзини осиб қўяди. Бу эса шу пайтгача қилган гуноҳларидан минг чандон оғирроқ гуноҳдир. Тўғри, илгари содир қилган гуноҳлариям оғир эди. Бироқ ўлмай турганида, ҳар ҳолда тавба қилишга, АЛЛОҲнинг мағфиратига, раҳматига ноил бўлишга имкони бор эди. Қамоқдаги азоблар қилган гуноҳининг ювилишига, охиратдаги азобларнинг енгиллашишига каффорат бўларди. Имонга келиб, қолган умрини тавбатазаррулар билан ўтказганида, имон нури билан жон таслим қилганида, Яратганнинг марҳаматидан умиди узилмасди. Энди эса унга аталгани жаҳаннамнинг абадий уқубатлари эмасми? Мана, имон нури нима учун керак экан. Имонимиз нур сочиши учун эса у мукаммал бўлмоғи лозим. Имон нури бўлмагач тирикликнинг асл моҳияти шууримизда қоронғулигича қолаверади. Бошимизда бир эмас мингта қуёш нур сочиб турсаям қалб кўзларимиз Илоҳий ҳақиқатни илғай олмайди. Илғаганимиз, еб-ичиш, кайфу сафо суриш каби ҳайвоний тушунча бўлади, холос. Аммо биз инсонмиз, ҳайвон эмас. Шундай экан ИНСОНга ўхшаб фикр юритиб кўрайлик. Қоронғу дунёни чароғон қиладиган имон нурини қалбимизга жо этайлик. Хўш, даҳрийлар хаёлларига сиғдиришолмаётган, ботил диндагилару мушриклар нотўғри талқин қилишаётган, имоннинг еттинчи ва тўлдирувчи рукни -- ўлимдан кейин қайта тирилиш қанақа ҳодиса? 38


Аввало қулоқларимизга совуқ эшитиладиган ўлимнинг ўзи нима эканлигини биламизми? Ора-сира тонг чоғи уйқудан уйғонганимизда, қўни-қўшнилардан бирортасининг, ё бўлмасам қариндош-аймоқлардан бировининг, ёки таниш-билишлардан аллақайсисининг жанозасига хабар қилишганида этимиз жимирлаб, юрагимиз бир сесканиб тушади. Гўё эрта-индин ўлим гали бизга етадигандек. Шундай бўлса-да тезда унутамиз. Аниқроғи вужудимиздаги очофат нафс ўлимни унутишимизни таъминлайди. Бадан қалъасининг нафс қўриқчилик қилаётган дарвозасидан Шайтоннинг лашкарлари дохил бўлади. Чунки бу дарвозада уларнинг киришига тўсқинлик қилиш ўрнига хайрихоҳлик уфуради. Шаётин лашкари вужуд жиловини қўлга киритгач ақл ва виждон, имону инсоф деган тушунчаларнинг ҳукми ўтмай қолади вужудимизда. Ҳатто уларни зиндонбанд этса ажабмас, бу жаҳолат лашкари. Хуллас энди бизга ўлим янаша олмайдигандек ҳис қиламиз. Аслида-чи? Ўлим отлиғ учқур чавандоз кимни тутолмабди? Фақат галимиз келишини пойлаб юради у...

2. ЯНА ЎЛИМ ХУСУСИДА… Дарвоқеъ, ўлим. У қандай рўй беради? Бир мунча фурсат аввал гапириб, ёки оғриқнинг зўридан вой-войлаб ётган, ҳеч бўлмаганда нафас олиши сезилиб турган киши бир зумда жонсиз танага айланади. Тиббиёт назариясига кўра юрак фаолиятини бош мияда жойлашган марказий нерв системаси бошқариб туради. Ана, тўлалигича турибди-ку ўша бош мия. Нега энди бошқаришга ожори етмай қолди унинг? Ёки аксинча, бутун баданни, шу жумладан бош ва орқа миялардан иборат Марказий Нерв Системасиниям қон билан таъминлаб, уларга ҳаёт бахш этиб турган юрак ҳам ўз ўрнида турибди. Нима учун уриб туришга мажоли етмайди унинг? Инсон организмида МНС, юрак, ўпка, жигар, буйрак ва бошқа ҳаётий муҳим органларданам муҳимроқ ЖОН билан РУҲ бўлмаса, яъни БАДАН, ЖОН, РУҲ уччаласининг муштараклиги бўлмаса, ТИРИКЛИК неъматидан баҳра ололмайди у. Телефонга аккумулятор батарейкаси «жон» киргизса, сим картаси инсон руҳига ўхшаб унинг ажабтовур функцияларини ошкор этишини яна бир марта эслаб кўринг. Шундай қилиб, инсон ҳаёти учун РУҲ билан ЖОН унинг БАДАНИДАЙ муҳимлиги англашилди. Бу учаласининг ичида РУҲ етакчи ўринда туради. Бадан эса унга либос ёки уловдай гап. Киши ҳаёти давомида соч-соқоли, тирноғи, тери пўстларини, гўдаклигида ҳатто тишларини бир неча маротиба алмаштиради. Ана ўша «эскирган» аъзолар ҳам бир пайтлар баданнинг муҳим бир бўлаги эмасмиди? Она қорнидаги эмбрионнинг ривожланишини олинг. Миллиграмм вазнли аллақандай шилимшиқ нарса 9 ойлик муддатда Илоҳий қудрат туфайли 2,5-3 килограмм вазнли тўлиқ шаклланган бола организми -- инсончага айланади. Машиначилик саноатида турли механизм ва эҳтиёт қисмлари алоҳида-алоҳида цехларда тайёрланиб, сўнгра конвейер усулида муштарак ҳолга келтирилади. Инсон организмини ташкил қилган турли органларнинг аллақандай биоцехларда тайёрланиб сўнгра эмбрионга обкелиб ўрнатилганини эшитганмисиз? Машиналардаги механизмлар палапартиш қўйилса, ўша машина ишга яроқсиз бўлганидек, организмимиздаги ҳар бир аъзо ҳам Илоҳий бир тартиб билан жойлаштирилган. Ана шунинг ўзиёқ зукко Яратувчининг мавжудлигини эслатмаяптими, сизга? Тўғри, баъзи аномалиялар ҳам учраб туради гоҳида. Аммо бундаям бир улуғ ҳикмат яширинган. Бандаларини огоҳлантириш, ҳушёрликка чақириш, Илоҳий қудратнинг олдида ҳамма ожиз эканлигини унутмасликка бир нишонадир аномалиялар. «Тико»нинг ўсиб «Jeep» бўлиб қолганини айтишса, кулгингиз қистайди, бироқ 2кило-ю 600граммлик чақалоқнинг 80-90, ҳатто 120кило вазнли баҳодир йигитга айланишини оддий бир ҳолдек қабул қиласиз. Буларни келтириб ўтишимдан мақсад Илоҳий кудратнинг мавжудлигини хотирангизга солиб, мана шу чексиз имкониятга эга бўлган Илоҳий қудратнинг ўликларни қайта тирилтиришиям ҳеч гап эмаслигини таъкидлаб 39


ўтишдир. Ўлим содир бўлгач, яъни жон воситачилигида баданга бирикиб турган руҳ баданни тарк этгач, жонсиз тананинг ўзи қолади. Маййитнинг кейинги тақдири йўқликка сингиш. Лаҳадга кўйилгач, ўлаксахўр ҳашаротларга ем бўладими, МОРГнинг ўзидаёқ тақсимланиб, тиббиёт муассасаларида ўрганиладиган ўқув қўлланмалари -- препаратларга айлантириладими, куйиб кулга айланадими, ёки бўлмасам портлаш натижасида парчаланиб кетадими, ишқилиб йўқ бўлади. Инсон организмида мавжуд бўлган «Генетик информация»дан миллиард бор мураккаброқ бўлган илоҳий информацияни ўзида асраб қолган руҳ эса ўлмайди. Биз юқоридаги бобларнинг бирида химиявий реакциялар тўғрисида гапирган эдик. Яъни бунда модданинг таркибиям, хоссасиям ўзгаришини, ҳамда ҳосил бўлган янги моддалар яна осонгина аввалги ҳолатига қайта олмаслигини айтиб ўтгандик. Уларни аввалги ҳолатига қайтариш учун махсус муҳит бўлиши лозим. Ўлимнинг ҳам ўта мураккаб химиявий реакциялар сирасига киришини айтгандик, ўшанда. Бу ҳодиса натижасида тирик организм ўлик жасад, жон ва руҳ каби алоҳида-алоҳида нарсаларга ажралишини эсланг. Энди бу уччовининг яна қайтиб бирикиши учун ҳам Илоҳий муҳит лозим. Ўша Илоҳий муҳит Охират куни -- Исрофил а.с. биринчи марта сур чалганидан кейин АЛЛОҲнинг қудрати билан вужудга келади. Исрофил а.с. иккинчи марта сурини чалганда уш бу бирикиш реакциясиям содир бўлаётган бўлади: РУҲ+ЖОН+ЖАСАД=ОДАМ Иккинчи марта навозиш қилган сурнинг садоси эса мазкур реакциядаги катализатор вазифасини ижро этади. Ва ниҳоят энг мудҳиш, ўта оғир кун рўй беради ўшанда. Ибтидодан Интиҳогача қанча мавжудот яратилган бўлса, ҳаммаси оёққа қалқади. Расулуллоҳнинг муборак Ҳадисига кўра у куннинг даҳшати шу қадар эканки, инсон қўрқувнинг зўрлигидан, ҳатто, ўз жинси (эркак ё урғочи эканлиги)ни ҳам унутиб қўяр экан. Ана кўрдингизми, Парвардигор бу борлиқни, бу коинотни қатъий тартибда, кучли мантиқ асосига қурганлигини? Шунинг учунам бу дунёда ўлганларнинг бирортаси қайта тирилмаган. Чунки боя айтганимиздек, Илоҳий муҳит зарур бунинг учун. Худди спермалар воситасида уруғланган тухум ҳужайранинг уруғланишидан то туғилгунига қадар бачадондаги ўша муҳит ролини йўлдош (плацента) бажарганидек. Мана шу ҳодисанинг ўзиёқ юқорида айтилган «охират куни Илоҳий муҳит вужудга келишига» ҳам мисол бўла олади, ҳам далил. Ҳозирги фаннинг ютуғи -- эмбрионлик босқичини пробиркада ўтказиб, дунёга келган болакайларнинг ҳам пробиркалари зарур муҳит билан таъмиланмаганида, уларнинг дунёга келиши даргумон эди. Масиҳ (ўликни тирилтириш) сифатига эга бўлган Исо а.с.нинг мўъжизаларидан бири ўликни тирилтиришдир. Шунда ҳам у «Эй, Фалончи, АЛЛОҲнинг хоҳиши билан қайта тирилгин», дея мурожаат қиларди. Мўъжиза калимасининг луғавий маъноси эса ўзингизга маълум. Яъни ғайритабиий ҳодиса. У Яратганнинг меҳрибончилиги билан пайғамбарларга берилган буюк имконият. Ана шу мўъжиза туфайли ўликнинг тирилиши учун зарур бўлган Илоҳий муҳит вужудга келарди ва Исо а.с.нинг дуоси ижобат бўларди. Мўъжиза ёрдамида пайғамбарлар ўз қвмини ҳидоятга чорлашган. Хуллас Исрофил а.с.нинг сури иккинчи марта садо берганда барча мавжудот маҳшар майдонида саф тортади. Ҳар ҳафта қисқартирилиб тургувчи тирноғимиз ўрнига яна янгилари ўсиб чиқади. Бунда қирқилган тирноғимиз яна учиб келиб аввалги жойига пайвандланиб қолмайди-ку. Шунга ўхшаб ўша куниям АЛЛОҲнинг Илоҳий қудрати жисмимизни янгитдан вужудга келтиради. Янги ўсиб чиққан тирноғимизнинг шакли илгаригисига ўхшаш бўлганидек, янги пайдо бўлган жисмимиз ҳам илгаригисининг нусхаси бўлади. Шайтоний васваса туфайли ўзига ўлим тилаган кимсаларнинг барисиям ўша заҳоти ўлиб кетавермаганидек, ўлаётган кишиям минг уринсин тириклигини сақлаб қолишга ожори етмайди. Чунки туғилишам, ўлишам ва қайта тирилишам АЛЛОҲнинг изни билан, У ЗОТИ ПОКнинг тенгсиз қудрати билан амалга ошади. Юқорида айтилганлардан тўғри хулоса чиқаролган, улардан ибрат ола билган киши қайта тирилишгаям осонгина имон келтира олади. Бундан ташқари охиратдаги ҳаётимизда бизни пешвоз оладиган Жаннат ва Дўзах каби абадий маконларнинг мавжудлигиям Илоҳий хақиқатдир. Ўша Илоҳий маконларни кўрмай туриб 40


улар тўғрисида аниқ тасаввурот ҳосил қилишимиз душвор. Бироқ уларни инкор қилишга ҳаққимиз йўқ. Дунёга келишимиз, унда кун кечиришимизнинг асл моҳиятиям ҳақ англашилмай туриб ҳаққа талпинмоғимиз лозимлигидадир. Бунда бизга Хақнинг каломи -- Қуръони Мажид ҳамда Расулуллоҳнинг Муборак Ҳадиси Шарифлари энг ишончли қўлланмадир. Феврал ойида узум ейман, дея хархаша қилаётган кенжатойингизнинг қўлига 2-3 қаричча келадиган ток қаламчасини тутқазиб, шуни обориб экиб қўйсанг 5-6 йил ичида ширин-шакар узумлар етиштириб беради, маза қилиб ейсан, десангиз у анграйиб қолса керак. Қаламчани отворсаям ажабланманг. Шу юмушни ўзингиз бажарсангизу меҳнатингизни аямасангиз ўша узумлар оила аҳлингизнинг ризқисига айланади. Бўйи 2-3 қаричгина, қалинлиги бармоғингиздеккина қаламчадан сават-сават глюкоза ва витаминларга бой узумларни етиштиролган Илоҳий Қудрат Соҳиби ўликларниям тирилтиришига, тирилгач уларнинг номаи аъмолларига кўра бир тоифасини Жаннатга, бошқа бир тоифасини Дўзахга киритишигаям ишона қолинг, жон биродарлару кадрдон опа-сингилларим!

8-БОБ АЛЛОҲГА ИБОДАТ ҚИЛИШ ДЕГАНДА НИМА ТУШУНИЛАДИ 1. РАҲМОНИЙ ЙЎЛДАН АДАШМАЙИН, ДЕСАНГИЗ… Мана, азизлар, тирикликнинг асл моҳияти нимада эканлигиниям тушуниб етдингиз. Еттита бобга жо бўлган уш бу қимматли тушунчалар имони муфассал деб юритилади. Бу етти рукн имоннинг асосий шартларидир. Имоннинг бу еттита шартига имон келтирган кишининг қалбида имони комил бўлади. Имоннинг ўзи эса беш қисмдан иборат бўлган Раҳмоний йўлнинг, яъни ИСЛОМнинг биринчи қисмидир. Энди имони комил бўлган кишининг Раҳмоний йўлдан оғишмай давом этиши учун яна нималар қилиши кераклиги тўғрисида суҳбатлашсак. Парвардигор Каломида Инсонларни ва жинларни фақат ЎЗИГАгина ибодат қилиб яшашлари учун яратганлигини айтади. Хўш, Парврдигорнинг Ўзигагина ибодат қилиш деганда нима тушунилади? Ибодат ўзи нима? АЛЛОҲнинг меҳрибончилиги туфайли йўқдан бор бўлган инсонлар ва жинларнинг ўзлари учун фойдали амалларни бажариб, зарар келтирадиганидан тийилиши -- ИБОДАТДИР. Фойдали амал деганнинг ўзи нима? Дину диёнатдан бехабар кимса бўккунича ароқ ичволиб, кишиларга озор бериб, ҳамёнидаги пулларнинг кулини кўкка совуриб, тупроққа ағанаб, уст-боши булғаниб эртасига ўзига келади. Нима қилди, нима қўйди -- билмайди. Шуни биладики яхшигина маст бўлган. Кеча олган маошидан бир дирамам қолмабди. Афту ангорига қараб бўлмайди. Ҳозир ҳуши жойида бўлганлиги учун бу ҳолда одамларга кўриниишдан ор қилади. Бирор чеккароққа чиқиб уст-бошини тартибга келтирган бўлади. Юз-қўлини, кийимининг булғанган жойини сой сувига ювади. Кеча нималар қилганини ўйлашга уринади. Баъзиларини эслаб уялиб кетади. Энди нима қилса экан? Бош бўлса ёрилай деяпти. Ич-ичидан бир туйғу уни тезроқ уйга, бола-чақаларининг олдига боришга, бунақа номаъқулчиликни бас қилишга, бу юришларидан зиён бўлса бўладики бирор фойда йўқлигини англаб етишга, хуллас энди ОДАМ бўлишга ундайди. Бу Раҳмоний йўлга чорловчи бир туйғу эди. Бошқа бир шайтоний тйуғу эса кеча ичган БАРга қайтиб бориб, қарзгаям бўлса «юз граммгина» ичиб тезроқ бош оғриғидан халос бўлишга ундайди. Энди бу иккала ундовнинг қай бирини бажарса унинг учун фойдали? АЛЛОҲни ўртага қўйиб айтсак, биринчиси, албатта. Кейингиси эса зарарли амалдир. Аммо бу имони йўққа кейингиси фойдали бўлиб кўринади. 100 грамм ичиб, бош оғриғидан тезроқ 41


қутулсам, бошқаси бир гап бўлар, деб уйлайди. Хуллас бориб яна ичади, яна ҳушидан айрилади. Кечагисидан беш баттар расвогарчиликлар қилади. Ўзига келгач яна иккита туйғу қалбида уйғонади. Унинг эса иродаси яна сустлик қилади. Бора-бора у ўзининг бу исқирт рафторидан жирканмайдиган бўлиб қолади. Яқинларининг яхшиликка чорлаб айтган гаплари қулоғига кирмай қўяди. Шу тахлит УМР деган бебаҳо неъмат поёнига етиб қолганини билмай қолади. Ҳақиқат англашилган он Мункар ва Накир фаришталарнинг қайдидан ўтишда кўп пушаймонлар бўлади. Кошки энди фойдаси бўлса... Бу мисолдаги кимса Раҳмоний йўл сари ундаган ички туйғусига кўра рафтор қилганида эди хақиқатданам ФОЙДАЛИ амал қилган бўларди. У эса ўзича тезроқ бош оғриғидан қутуламан, дея иккинчи туйғусига кўра рафтор қилишни фойдали билди. Юқорида айтганимизга кўра инсоннинг чин маънодаги, яъни икки дунёсидаям фойдаси тегадиган амални бажариб, ёмон амалдан тийилиши АЛЛОҲга ИБОДАТ қилиш ҳисобланади. Яъни у АЛЛОҲ кўрсатган йўлдан юриб ўзгага эмас, ўзига фойда орттиради. АЛЛОҲга унинг бажарган яхши амалидан яхшилик, ёмонидан зиён етиб қолмайди. Чунки АЛЛОҲ шундай бир УЛУҒ ЗОТки, ҳеч кимнинг ибодатига муҳтож эмас. Нима қилсак ўзимизга -фойдасиям, зиёниям. Бандаларини яхшиликка буюриши эса ҲАҚ ТАОЛОнинг беқиёс меҳрибончилигидир. Мисолимиздаги кимса эса иккинчи йўлни, яъни бош оғриғидан тезроқ халос бўлишни ўз жонига ФОЙДА деб ўйлади. Шунинг учун унинг бу танлаган йўли Шайтонга ибодат қилишга ўтади. Бу эса унинг ўзи учун энг хавфли, энг зиёни мўл бўлган йўлдир. Уш бу йўл унинг бу дунёсини-ку хароб этди. Кошки шу билан тугаса! Йўқ, тугамайди. Ҳали охиратдаям абадий уқубатлар макони -- Жаҳаннамга элтади бу йўл уни. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб хулосага келадиган бўлсак ИБОДАТ -- бу фойдали амал қилишдир, токим ундан ўзигаям, бошқаларгаям зиён етмасин. Парвардигор ҳам солиҳ амални бажарган бандасидан рози бўлиб, охиратда бажарилган амалнинг асл фойдаси -Жаннат неъматлари билан уни сийласа -- бу АЛЛОҲга ИБОДАТ қилиш дегани бўлади. Агар киши бировнинг молини ўғирлаб ўз фойдасига ишлатса -- бу ибодат эмас.Чунки унинг бу амалидан мол эгаси зиён кўрди. Ўзиям бу амалининг зиёнини охиратдаги абадий ҳаётида кўради. Яъни бу амали учун Парвардигор уни Жаҳаннам азобига гирифтор этади. Ибодатнинг асл маъносини ифодалашда Ҳалол ва Харом дея аталмиш иккита қарамақарши тушунчалардан фойдаланилади. Яъни Ҳалол амалларни бажариш кишининг ўзи учун фойда келтирганидек, ҳаром амал зиён келтиради. Банда муттасил ибодатда бўлмоғи, яъни Ҳалол амаллар қилмоғи, ҳаромдан тийилмоғи лозим. Бундан чиқадики ҳалол кун кечирмоқ ибодат бўлганидек, ҳаромдан тийилишам ибодатдир. Биз юқорида имоннинг еттита шартига имон келтирган кишининг қалбида имони комил бўлади, деган эдик. Имонга келишнинг ўзи бир улуғ ибодат! Имони комил инсонлар эса Парвардигорга энг яқин, энг суюкли инсонлардир. Пайғамбарларнинг АЛЛОҲга энг суюкли банда бўлишларигаям уларнинг муттасил ибодатда бўлганлиги асосий сабабдир. Масалан АЛЛОҲ халқ қилган мавжудоти ичра энг суюклиси бўлмиш Муҳаммад с.а.в. айтса бўлмасмиди, мен Яратганнинг энг суйган бандасиман, ибодатларни хоҳласам бажараман, хоҳламасам йўқ, деб? Йўқ, айтмасди! Чунки бунақа шайтоний хаёллар Шайтонга хос, пайғамбарларга эмас. У зоти шариф фарзу вожиб ибодатлардан ташқари нофила ибодатларниям суйиб бажарганлар. Бажарган ибодатларидан чексиз ҳузур-ҳаловатлар топганлар. АЛЛОҲ у зотни қанча суйиб ўзига яқин олса, Расулуллоҳ ҳам АЛЛОҲга шунчалик яқин бўлишга интилганлар. У зоти шариф ўз интилишларини ИБОДАТ воситасида амалга оширганлар. Зотан АЛЛОҲга яқин бўлишнинг ягона йўли ИБОДАТдир! Фаришталар ҳам гуноҳдан мосуво, олий хилқатли мавжудотлар бўлсалар-да муттасил ИБОДАТ билан машғулдирлар. Энди биз ўзимиз муттасил ибодатда бўлмоғимиз, бу ибодатимиз ёлғиз Парвардигоргагина бўлиши учун нима қилмоғимиз керак? Бу жиҳатданам бизларга Парвардигорнинг меҳрибончилиги беқиёсдир. Чунки биз икки олам раҳмати бўлмиш Муҳаммад Мустафо с.а.с.нинг уммати, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг мазҳабидандирмиз. У зот бизларга Расулуллоҳнинг кўрсатган йўриғини равшан этиб берган бузург алломадир. Кундузи 42


кўкда қуёш чарақлаб турганда ҳамма нарса аниқ-равшан кўриниб туради. Қуёш ботгандан кейин то шом сингуничаям бошқа бир ёритгичга эҳтиёж сезмаймиз. Қоронғу тушганда эса чироқни ёқиб қўйишимиз табиий бир ҳол. Шунингдек Инсоният тарихига саодат асри бўлиб кирган Пайғамбаримиз яшаган даврда у зоти шариф дунё осмонида Раҳмат қуёши бўлиб порладилар. У киши воситасида Парвардигор ер юзида Раҳмоний йўлни, яъни Исломни мукаммал қилди. Энди Ислом шариатига бирор нарса қўшибам, обташлабам бўлмасди. Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин у зоти шарифнинг Хулафои Рошидинлари, саҳобаи киромлари қуёшдан нур олиб дунёни ёритган моҳтоб мисоли башар аҳлини ҳидоят сари чорлаб, йўлларини ёритиб турдилар. Улардан кейин инсоният қоронғуда қолган киши чироққа эҳтиёжманд бўлганидек бир закий олимга муҳтож бўлиб қолади. Чунки Инсониятнинг ягона ва энг хавфли душмани бўлмиш Шайтони лаъин «қачон қоронғулик чўкаркан, ОДАМ наслини жаҳаннамга қулатиб кўнглим таскин топса», дея пайт пойлаб ётарди. Ўзларини Исломнинг жонкуярларидек кўрсатиб, турли хил фисқу фужур ниятларини Ислом ниқоби остида бажараётган, аслида эса шайтоний бўлган оқимларнинг вужудга келиши ана ўша Шайтоннинг касофати туфайлидир. Имоми Аъзам(р)дек буюк алломанинг дунёга келиши эса Яратганнинг яна бир улуғ марҳаматидир. Унинг чароғон илму ирфони қоронғу кечани нурафшон қилгувчи ёритгичдек йўлимизни нурафшон этиб, Муҳаммад с.а.с.нинг Умматини Қиёмат рўй берадиган кунга қадар абадий саодат сари етаклаб бораверади. У зот Пайғамбар жанобимизнинг барокоти туфайли ер юзига индирилган Илоҳий илмларни бир жойга тўплади. Ҳалол ва Ҳаромнинг ўртасига Расулуллоҳ кўрсатганидек қилиб иҳота қурди. Тоат-ибодат қилишни Пайғамбаримизнинг суннатига мос тарзда бажарилиш усулларини содда тилда баён этди. Мана шу буюк Имомнинг равияси бўйича тоат-ибодат қилишимиз АЛЛОҲга ибодат қилганимиз бўлади. Парвардигор ҳаммамизга ЎЗИГАГИНА ИБОДАТ қилишни насиб этсин!

9-БОБ ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ АМАЛЛАР ҲАМДА САВОБУ ГУНОҲ ХУСУСИДА 1. САВОБ – ИЛОҲИЙ ЭНЕРГИЯ, ГУНОҲ ЭСА… Ҳалол амал бажарган киши савоб орттирса, ҳаром амални бажарган гуноҳкор ҳисобланади. Шу мантиқдан келиб чиқилса САВОБ бу кишини юксакликларга, мутлақ саодат салтанатига олиб чиққувчи ЭНЕРГИЯДИР. Гуноҳ эса кишини тубанликка қулатгувчи, орттирган савобини йўққа чиқарувчи балои азимдир. Мисолларга мурожаат этамиз. Салмоқли вазнга эга бўлган космик аппаратни фазога олиб чиқишда юқори кўрсаткичли энергия лозим бўлади. Мазкур энергия бехато ишлатилсагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Бундай масъулиятли иш жараёнидаги кичкина хато туфайли портлаш вужудга келиб, старт берилган космик кемани парвоз бошланмасданоқ аянчли ҳалокатга дучор қилиши мумкин. Бу мисолдаги космик аппаратни фазога олиб чиққувчи энергияни савобга, хатони эса гуноҳга ўхшатса бўлади. Қусурсиз ишловчи ток занжири орқали ҳаракатланувчи электр энергияси ҳам компьютерингизнинг нормал ишлашини таъминласа, уш бу ток занжиридаги қисқа туташув (замыкание) компьютерингизни яроқсиз ҳолга келтириши мумкин. Ёки сув тўла пақирга қаратила отилган ўқ уни тешиб, ичидаги сувни манзилига етгунича тўкилиб, исроф бўлишига сабаб бўлади. Бу мисоллардаги қисқа туташув ҳодисаси ҳам, пақирга отилган ўқ ҳам ГУНОҲга ўхшайди. Киши гуноҳ содир қилса илгари тўплаган савобларининг аҳамияти озаяди. Яъни тўплаган савоби беҳуда исроф бўлади. Охират куни савоб амалининг салмоғи кўп бўлган кишиларгина нажот топадилар. Шайтон ҳам Илоҳий даргоҳдан қувиладиган кунга қадар 43


комил имонли эди. Муттасил ибодатда эди. Қачонки ман-манлиги туфайли Парвардигорга исён этиб, гуноҳи кабирага қўл урди -- бутун умр тўплаган савобларидан ажради-қолди. Бу шундай оғир, кечирилмас бир гуноҳ эди-ки ҳатто Шайтон у туфайли қалбидаги Имонини бой бериб қўйди. Бу улуғ неъматнинг ўрнини эса кибр-ҳаво эгаллади. Масалан, сизам бирортани ўзингизга дўст билиб юрсангиз-у уни бирор жиноятга шерик бўлишга ундасангиз. У эса рад қилса. Унинг бу рафтори сизга хиёнат бўлиб туюлади. Сизнинг қалбингизда ўша дўстингизга бўлган муҳаббат ўрнини нафрат эгаллайди. Шунга ўхшаб Шайтоннинг қалбидаги имон ўрниниям ман-манлик ва кибру ҳаво эгаллаган эди ўшанда. Чунки битта қалбга иккита қарама-қарши нарса -- муҳаббат ва нафрат жо бўлолмаганидек, имон нури билан ман-манлигам сиғмайди. Шунга ўхшаб ўз имонини кибру ҳавога алмашиб қўйган Шайтон ҳам ўзини Парвардигорга қаршилик кўрсата оладиган даражада қудрат соҳибиман, деб ҳис қила бошлади. Шу пайтгача ўрганган Илоҳий илмини АЛЛОҲнинг ўзига қарши ишлата оламан, дея ҳаволанди. АЛЛОҲ ато қилган АҚЛ жавҳарини ҳийла-ю найранглар ўйлаб топиш учун сарф этишга ўтди. АЛЛОҲнинг солиҳ бандаларини йўлдан уришни Парвардигордан ўч олиш деб билди, бадбахт. Чунки у ўзининг залолатга кетишини ўз рафторидан эмас, ОДАМнинг яратилишини сабабкор деб, унга ва унинг зурёдига ҳасад қилиб, уларни йўлдан уришга ўтди. Энди унга нажот йўқ. Ноумид Шайтон, дейишимиз шу боисдан. АЛЛОҲ барчамизни Шайтонга ўхшатиб ноумид қилиб қўймасин, Илоҳим! Шайтон вужудининг «биохимиясини» қуйироқда ўқийсиз, иншаоллоҳ!

2. ҲАЛОЛГА ТАЛПИНИБ, ҲАРОМДАН ҚОЧИНГ! Ҳозир эса ҳалол ва ҳаром амал нима эканлиги тўғрисида суҳбатлашамиз. Инсонларнинг умрлари давомида бажариши зарур ва бу бажарганлари ҳозирги ҳаётларидаям, охиратдаги ҳаётларидаям асқотадиган амаллар ҲАЛОЛдир. Ҳалол амалларам ўз навбатида фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб ва мубоҳ каби қисмларга бўлинади. Бу тўғрида кенгроқ тўхталсак. Бирор бир сафарга, мисол олганда Россия Федерациясига меҳнат муҳожирлигига отланган кишини кўз олдингизга келтиринг. Бунинг учун у шу сафари давомида зарур бўлган нарсалар билан таъминланиши зарур. Ана шу зарур нарсалар ичидаям: 1)Хатман зарурроқлари (ПАСПОРТИ ва билетга яраша ПУЛИ бўлиши хатман зарурдир. Буларсиз бу сафарга чиқишнинг умуман иложи йўқлиги аниқ). 2)Бўлиши шарт нарсалар (соғлиғи тўғрисидаги тиббий кўрикнинг ижобий хулосаси, муҳожирлик карточкаси кабилар). 3)Бирга олволса фойдаси бору зиёни йўқ нарсалар (ҳайдовчилик гувоҳномаси, маълумоти тўғрисидаги диплом ё сертификат). 4)Бирга олса яхши, олмасаям зарари йўқ нарсалар (совға учун тансиқ мевалардан олволса яхши, олмаган бўлсаям ҳеч ким уни шу нарса учун ортига қайтаролмайди). 5)Озроқ олса хусусан шу сафарига зиёни йўқ, бироқ кўпроқ олса зиёни тегадиган нарсалар (муҳожирликда бекор вақтлари ўқийман деб юк халтасига 1-2та китоб солиб қўйса зиёни йўқ, аммо дуч келган китоб билан бир қопни тўлдириб бирга олволса багажининг салмоғи ортиб, анчагина пул тўлашига тўғри келади. Бунинг устига муҳожирликда шарт-шароитам ҳаминқадар...). 6)Олиб юрилиши умуман мумкин эмас нарсалар (Наркотик ёки қурол-яроқларни сумкангизга солиб қўйинг қани, оқибати нима кечаркин?). Шунга ўхшаб инсон туғилганидан то қабргача ва қабрдан кейин қиёматгача бўлган сафари давомида зарур бўлган нарсалар бордир. Агар киши уш бу сафари Жаннат дея аталмиш маконга элтишини хоҳласа, ёки уни мана шу улуғ сафарга лойиқ кўрган ЗОТнинг Беназир Жамолини кўришни истаса ўша зарур бўлган нарсалардан олволмоғи лозим. Зарур нарсаларни олиш дегани бу АЛЛОҲ ТАОЛО ҲАЛОЛ қилган амалларни бажариб юришдир. Ҳалол амаллар ҳам ўз навбатида қуйидаги қисмларга бўлинади: 44


1)Фарз (хатман зарур, тарк қилиш асло мумкин бўлмаган амаллар). 2)Вожиб(бажарилиши муҳим ва шарт амаллар). 3)Суннат(кишининг бажаргани беҳроқ амаллар): а)Суннати муаккада (Расулуллоҳ таъкидлаган амаллар. Бесабаб тарк этган киши гуноҳкор бўлади). б)Суннати ғайримуаккада (Расулуллоҳ ўзи бажарган, бироқ саҳобаларига бажаришни таъкидламаган, фазилатга бой амаллар. Бажарган киши савоб орттиради, бажармасаям гуноҳкор бўлиб қолмайди). 4)Мустаҳаб (имкони борича бажаргани яхши. Аммо имкони етмай қолганда бажармасаям майли). 5) мубоҳ (бажарса яхши, бажармасаям зиёни бўлмаган) амаллар. Ҳалолдан ташқари макруҳ (киши мажбур бўлиб қолганда бажарса бўлади, бошқа пайт бажарса зиёни бор, яъни гуноҳкор бўлиб қолади) ва ҳаром (бажариш умуман мумкин эмас, буни кўра-била бажарган киши гуноҳкор ҳисобланади) амаллар мавжуд. Бу амалларни бажариш инсоннинг ўзига зарар келтиргани учунам бири макруҳ бошқаси ҳаром қилинган. Ана шуларни инсониятга тўла-тўкис англата оладиган нарса бу ИСЛОМдир, яъни Раҳмоний йўлдир. Мусулмон (ИСЛОМнинг асл моҳиятини тўғри тушуниб, уни қабул қилган) киши учун эса бешта фарз (энг зарур амал) бор: 1)ИМОН КЕЛТИРИШ (бунда ФАРЗ ЛО ИЛОҲА ИЛЛОЛЛОҲУ МУҲАММАДУРРАСУЛУЛЛОҲ деган улуғ калимани тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдир). 2)НАМОЗ ЎҚИШ. 3)РЎЗА ТУТИШ. 4)ЗАКОТ БЕРИШ (мол-мулки, бойлиги нисобга етганлар учун). 5)ҲАЖ ИБОДАТИ (бунисиям имкони етганлар учун). Имон ҳақида 1-7 бобларда муфассал маълумот бериб ўтилди. Энди қолган тўртта фарз ҳақида суҳбатлашамиз.

10-БОБ ҲАЙЙА АЛАССАЛОҲ, ҲАЙЙА АЛАЛ ФАЛОҲ! НАМОЗГА МАРҲАМАТ, НАЖОТГА МАРҲАМАТ! 1. НАМОЗНИНГ БИТМАС ФАЗИЛАТЛАРИ Хўш, НАМОЗ ўзи қандай ибодат? У нима учун ўқилади? Ўзини мусулмон санагувчи кўпчилик биродарларимизу опа-сингилларимизам унчалик эътибор бермай келаётган намоз ўзи нима? Намознинг дунё ва охиратда қанақа фойдаси бор-ки уни имон келтирганлар учун энг зарур амал, уни тарк этиш мумкин эмас, деб қўйибди Парвардигор? Шулар тўғрисида тўхталамиз. Сиз ҳали намозни бошламай туриб покликка интиласиз. Дастлаб таҳорат оласиз. Бунда тез-тез чиркин бўладиган аъзолар ювилади. Либосингизам пок бўлиши шарт. Покиза жойнамоз устида туриб ЗОТИ ПОКка юзланиб, ўз муҳтожлигингизни Унга баён этасиз. Бу ҳол кунига беш марта такрорланиши зарур. Ана шундай кишиларнинг хонадонларида, либосларида, аъзоларида бирор бир ифлослик кўзга ташланмайди. Демак покликка элтгувчи ибодат бўлганлиги учунам зарур саналаркан намоз. Ҳар бир рукнини мукаммал бажарган киши учун яхшигина бадантарбияҳамдир у. Кунига беш марта бадантарбия қилгувчи киши ўзини жуда тетик ҳис қилишини ҳамма билади. Намозхон киши вақтнинг қадригаям етади. Шунинг учунам турли беҳуда ишлардан йироқ юради. Имоннинг энг улуғ неъмат эканлигини яхши англаб олдингиз. Ана шу бебаҳо неъматни умрининг охиригача қалбида бекаму кўст асрай олган кишиларгина АЛЛОҲнинг розилигига ноил бўла оладилар. Энг сўнгги нафасида ЛО 45


ИЛОҲА ИЛЛОЛЛОҲУ МУҲАММАДУР-РАСУЛЛУЛЛОҲ калимасини тили билан айтиб, дили билан тасдиқлаб жон берган киши нақадар бахтли эканини билсангиз эди... Намоз вақтини қочирмай ўз вақтида ўқиб юрган кишиларгина ана шу бахтга сазовор бўла олади. Чунки кунига 5 маҳал намозда у АЛЛОҲдан ўзга Илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад с.а.с. Парвардигорнинг энг суюкли бандаси ҳамда башар аҳлига юборган Расули эканлигига шоҳидлигини қайта-қайта баён этади. Парвардигор ҳам намозхоннинг ибодати ва дуоларини қабул қилиб, мана шу улуғ бахтни ато этади унга. Бунинг устига ҳар куни 5 вақт намозида ўша улуғ калимани такрор қилиб юргани учун жон беришнинг оғир лаҳзаларидаям шошиб қолмайди. Мол-мулки анчагина суммани ташкил қилган бадавлат киши ҳамиша хавфсираб яшайди. Шунинг учун ўз жонини ҳамда мол-дунёсини ўғри-ю қароқчилардан ҳимоя қилиш мақсадида энг абжир тансоқчи ёллашга уринади у. Гарчи унақаларнинг гонарари ўта қиммат бўлсаям. Барча қимматбаҳо неъматларнинг ўғриси бўлганидек, Имоннингам ўғриси бордир. Имоннинг ўғриси дунё яралгандан бери ўтган энг айёр ўғриданам минг чандон айёрроқ, дунёдаги биринчи рақамли ҳийлакору найрангбозданам миллион марта ҳийлакору найрангбозроқ бўлган Шайтони лаъиндир. Намоз эса ИМОНнинг энг ишончли ҳимоячисидир.

2. ШАЙТОНИ ЛАЪИН ҚАНАҚА МАХЛУҚ? Шу ўринда Шайтоннинг қанақа махлуқ эканини айтиб ўтсак. Одамизоду ҳайвоноту наботот оламининг тупроқдан яралганини юқорида айтиб ўтгандик. Фаришталарнинг нурдан яралганиниям ўқидингиз. Энди Шайтон организмининг нимадан яратилгани ҳақида кенгроқ баён этамиз. Ёнаётган оловни кўрмаган киши бўлмаса керак. Ҳеч бўлмаганда гугурт чўпининг ёнишини кўргандирсиз. Ўша ёнаётган аланганинг энг тепа қисмида ёлқини кўзга ташланади. Шайтонни ана шу ёлқиндан яратган Парвардигор. Ундаям инсонларникидақа бадан йўқ, фаришталарга ўхшаб. Уям ўта ҳайбатли махлуқдир. Фаришталар тўғрисидаги бобда улуғ фаришталарнинг бири Азроил а.с.нинг бир лаҳзада бутун коинот узра нечта ажали етган киши бўлса бирваракайига барисининг жонини ола билиши хусусида гапирган эдик. Шайтон деганлариям бир сониянинг ўзида бутун башариятнинг имонига чанг сола олиш имкониятига эга. Орадаги фарқ шуки аввалгиси АЛЛОҲнинг изнига кўра иш юритса, кейингиси Яратганнинг хоҳишига тескари ҳаракат қилади. Шунинг учунам даргоҳи Илоҳийдан лаънат олиб қувилди у. АЛЛОҲнинг ўзи ундан паноҳ берсин! Шайтон ҳам илоҳиёт илмининг билимдон олими эди. Нега олим бўла туриб ўзини бу мусибатдан асраб қололмади, деган савол туғилиши мумкин. Энди ўзингиз ўйланг, илмни яратган улуғ Холиқни илмни ўрганган махлуқ ҳеч замонда енга оладими? Шайтон эса ман-манликка кетди. Худди АЛЛОҲнинг борлигига шак-шубҳа қилиш учун ўрин қолмаган замонамиздаги баъзи жоҳил, атеист олимларга ўхшаб. Улар ҳам илм чўққиларини забт этганлари сари АЛЛОҲни инкор қилишга уринадилар. Ҳатто буни исботламоқчиям бўлишади. Аммо бу уринишлари зое кетишини, нафақат зое кетишини, аввало ўша уринган, ундан сўнгра фалончи олим Худо йўқлигини (наъузамбиллоҳ!) исботлабди, дея унга эргашган кимсалар Шайтонга ўхшаб ҳалокатга дучор бўлишларини тушуниб етолмайдилар. Хуллас ман-манликка кетган Шайтон ўзини олиму тавоно ҳисоблаб, Парвардигорнинг буйруғидан бўйин товлади. Парвардигор буюрибдими, демак уни бажариш фарз. Уни бажарса ўзи фойда топарди, буюрган ЗОТ эмас. Саркашлик қилиб яна ўзи зиён кўрди, Парвардигор эмас. Хўш, Худо буюрган ўша фарз нима эканлигини биласизми? Навбатдаги қисмниям ўқиб чиққач бунга ҳам жавоб топасиз.

3. ЭНГ БУЮК ШАРАФГА МУШАРРАФ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙСИЗМИ? 46


ОДАМга сажда қилиш эди ўша фарз. Одамга сажда қилдиришнинг маъноси недир? Бу билан Парвардигор ўзи яратган жами махлуқоти орасида азизроғи ОДАМ ва унинг авлоди эканлигини, қолган барча жонли-ю жонсиз борлиқ уларнинг хизмати учун яратилганини уқтирган эди ўшанда. Чунки Одам наслидан АЛЛОҲнинг энг суюкли ҳабиби Муҳаммад с.а.с. дунёга келажак эди! Ул жанобимизнинг УММАТИ туғилажак эди Одам наслидан. Расуллуллоҳ Жанобимизнинг Уммати қанчалар эъзозланишини кўрмайсизми?! Бунданам буюкроқ шараф борми?! Ана шундай буюк шарафга мушарраф бўлишни нега истамаётган экан-а бугунги куннинг ОДАМИ?! ОДАМга сажда қилиб, унинг хизматини адо этиб юришдан бўйин товлагач тавқи лаънат олган бўлса-да Шайтон ҳозир шундайигаям ОДАМнинг хизматини қилиб юрибди-ю бундан ўзи бехабар. Ҳар кимнингам эмас, албатта. Чин Умматнинг, ҳақиқий Мўъминнинг юмушини осон қили-и-иб юрибди у. Қандай қилиб? Яъни турли найранглар кўрсатиб мўъмин кишининг имонига чанг соламан дейди, ўша бетавфиқ. Имон соҳибиям унинг айтганининг тескарисини қилиб Яратганга яна-да яқинроқ бўлиб бораверади. Бу, Парвардигор тақдирга нимани битса ўша бўлиб, махлуқнинг бўйин товлаши ҳеч нарсага арзимаслигининг яққол кўринишидир. Хуллас кибру ҳавога берилган Шайтон ўз бошига кулфат орттирди. «Ял-ял ёнаётган оловдан яралсаму балчиқдан чиққан бир ялангоёққа сажда қилайинми, унинг юмушини бажариб юрайми», дея Парвардигорга осий бўлди-ю қолди, шўринг қурғур. Беҳисоб илми бўлса-да оловнинг табиати дўзахга, тупроқнинг табиати жаннатга хос эканлигига онги етмади унинг. Юқори онг соҳиби бўлса-да жаҳаннамнинг қаърида мангу оташ ёнишини, жаннат боғларини ташкил этувчи дову дарахтлар, гулу гулзорлар эса ТУПРОҚдан унишини тушуниб етишга илми ожизлик қилди бадбахтнинг. Жаннат аҳлидан бирининг тавқи лаънат олиб, илоҳий даргоҳдан қувилиши тўғрисидаги илоҳий башоратдан жуда озчилик хабардор эди. Ўша озчилик орасида бўла турибам илмнинг мазкур бобини унутди у. Абадул абад жаҳаннамга маҳкум этилгани тўғрисидаги Илоҳий ҳукм ўқиб эшиттирилгач айбни ўз рафторидан қидирмай яна ОДАМга осилганига нима дейсиз, у беномуснинг? Лаънат тамғасини олган кундан бери у ўзини Худои Талонинг ва Худога имон келтирганларнинг душманиман, дея эълон қилди. Аммо бундан унинг ўзига зиён, бошқага эмас. Одамсурат фосиқу мунофиқлар, мушригу кофирлар эса Худо қолиб Шайтонга дўст тутинадилар. Худонинг айтганини қилмайдилар, яъни имон келтиришмайди, намоз ўқишмайди, рўза ва бошқа фарзларни бажо келтирмайдилару Шайтоннинг айтганини қилишади: ароқ ичадилар, зино қиладилар, ўғирлигу қароқчилик, алдамчилигу хиёнаткорлик каби ҲАРОМ амаллардан ўзларини тиймайдилар. Шайтон ўзини ҳалокатга маҳкум қилди-ю сизни аярмиди, эй, ароғу зино-ю бошқа ҳаром ишларга ружуъ қўйган гумроҳ биродарлар?! Бадбахт иблис ўз жигаргўшаларининг нажот тополмаслигини билсада тинмай шайтонваччаларни туғиб, туғдириб, кўпайтиб ётганига нима дейсиз? Ўйласа керак-да дунёнинг барча макру ҳийласини биламан, охиратдаям бирор макр ишлатиб Жаннатга кирволарман, деб?! Бироқ улуғ ҳисоб куни ҳеч қандай макру ҳийла иш беролмай қолишига эса ақли етмайди у бетамизнинг. У куни ҳеч кимса ўз-ўзича рафтор қилолмайди. Яратганнинг буйруғидан бўйин товлашга ҳеч кимнинг ожориям етмайди у куни. Дўзахга маҳкум этилдими, югуриб-елиб кирилади. Кирмаям кўрсин-чи? Шунчалик макр-ҳийлани қотириб қўйган Шайтону шайтонваччаларки ҳийлакорлигини қилолмай қоларкан, гумроҳ бўлиб қолган соддагина биродарларимиз не ҳолга тушаркин-а... Астағфируллоҳ! Сиз ўзингизу ўғил-қизларингизнинг, яқинларингизнинг шундай уқубатларга гирифтор бўлишига қандай чидайсиз? Шу ҳақда ўйлаб кўрдингизми, ҳеч? Шундай экан кўзингизни каттароқ очинг. Ҳар бир сонияни ғанимат билинг! Ўзингизни ва яқинларингизни Шайтоннинг йўлидан, охират азобидан халос қилинг имконнинг борида! АЛЛОҲнинг ўзи қўлласин Сизларни!

4. ШАЙТОННИНГ ИНСОНЛАРНИ ВОСВОС ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИ 47


Энди Шайтоннинг одамларга қандай қилиб таъсир ўтказа олиш механизми тўғрисида тўхталсак. Юқорида айтганимиздек, катта ўлчамли вужудга эга бўлган Шайтон ўз шайтанат империясидаги шайтонваччалари билан биргалашиб бутун ер юзига, ҳатто бутун коинот узра тутун каби ёйилиб тинмай фисқу фужур юмушларини бажараверади. Мисоллар ёрдамида тушунтиришга уриниб кўраман. Ҳозир жаҳонда турли мажороларга сабабчи бўлаётган радиоактив моддалар тўғрисидаги маълумот кўпчиликнинг шуурига сингиб бўлган. Бирор радиоактив модда, айтайлик бойитилган ураннинг озгина зарраси очиқ майдонга тушса ўзининг кучли радиацияси билан маълум радиусли масофадаги борлиқни ўта зарарли нурланиш билан заҳарлайди. Атрофдаги одамлар организмининг ҳужайра миқёсигача, ҳатто хромасома-ю генларигача салбий таъсир кўрсатиб, турли мутациялар келтириб чиқариши мумкин. Бу кўзга кўринмайдиган радиоактив нурларнинг одам организмига ўз таъсирини ўтказа олишига бир мисолдир. Бу билан кўзга кўринмайдиган Шайтоннингам инсонга таъсир кўрсата олиши механизми бир оз равшанлашади. Одам вужудидаги НАФС унинг ўз зиёнига ишлай бошладими Шайтоннинг киши қалбига кира олиши учун ТУЙНУК очилади. Айтайлик, кармонингизда биттагина нонга етгулик пул қолган. Чойхонадаги сўриларнинг бирида бир бойвачча эрталабки нонуштага бол ила қаймоқ аралашмасига иссиққина ёғли патирни бўктириб, паққос тушираяпти. Уни кўриб сизнингам егингиз келиб-кетди. Агар қалбингизда имонингиз комил бўлса сизни сабру қаноатга ундайди, битта нонга етгулик бўлсаям пулингиз борлигига шукр қиласиз. Бир тишлам нонга зор бўлган гадойлар ҳам борлигини фикр қиласиз. Яратганнинг улуғлигини зикр қиласиз. АЛЛОҲнинг номини зикр қилаётган қалбга Шайтон бош суқолмайди. Етти авлоди қўлини совуқ сувга урмай ее-б ётса ортиб қоладиган мол-мулки бўла турибам қилтомоқ дардига (қизилўнгачдаги рак касаллиги) мубтало бўлганлиги учун бир тишлам нон тугул бир қултум сув ютолмаётганлар борлиги ўй-хаёлингиздан кечади. Тўрт мучангиз сиҳат эканлигига шукроналар қилиб, сўнгги чақангизга харид қилган нонингизни йул-йулакай тамадди қилганча мардикор бозорига шошасиз. Зора, бирор серпулроқ иш топилармикан, деган умидда... Шу пайт ортингиздан ҳаллослаб келаётган эски бир танишингиз номингизни айтиб чақиради. Бирга яна ҳалиги чойхонага қайтасизлар. Бояги бойвачча ўтириб нонушта қилган сўри бўш экан, бориб ўтирасизлар. Танишингиз иссиққина чой, болли қаймоқ ва ёғли патир билан сизни сийлайди. Бояги ҳолатингиз эсингизга келиб, АЛЛОҲнинг меҳрибончилигининг поёни йўқлигига бўлган имонингиз яна-да ошади. Зиёфат давомида танишингиз сизни анчадан бери кўрмоқчи бўлиб юрганини айтади. Имонингиз пок эканлигини яхши билгани учунам яқинда ташкил қилган ширкатига масъул бир вазифада ишлашни таклиф қилади. Нонуштадан сўнг сиз кеча кечгача туриб, иш тополмай ноумид қайтган мардикорлар туроғига эмасу оғайнингизнинг офисига қараб кетасизлар. Иш бошланишидаги унча-мунча қийинчиликларни енгиб ўтишдаям ИМОНингиз қувват бўлади. Ишлар юришиб, ўз йўлига тушиб кетгач болли қаймоқ билан ёғли патир оилангиздагиларнинг одатий нонуштасига айланади. Баъзи кунлар кенжатойингизнинг «уфф, яна бол билан қаймоқми?», дея инжиқлик қилишини кўрганингизда чойхонадаги воқеа ёдингизга тушади-ю жилмайиб қўясиз. Уммондай тўлқинланаётган қалбингиздан Парвардигор даргоҳига йўналган беадад ҳамду санолар эвазига вужудга келган савоб энергияси руҳингизга сафо бағишлайди. Шу билан йўқ бўлиб кетмайди бу энергия. Номаи аъмолингиздаги савоблар захирасига бориб қўшилади у, ўнг китфингиздаги фаришта воситачилигида... Аксинча ўшанда, чойхонадаги олифтанинг қаймоқни болга қориштириб, ёғли патирни ботириб паққос туширишига суқланиб қараб, нафсингизни жиловлаёлмаганингизда, буни зийраклик билан кузатиб турган Шайтон дарҳол ўз вазифасига киришарди. Нафсингизнинг иложини тополмаётган кўнглингизнинг ихтиёри унинг измига ўтарди. Вужудингиздаги бошқарув жилови турадиган кўнгил қўрғонининг 48


ичкарисигача радиацион нурланиш ҳодисасидагига ўхшаб кириб борган Шайтон нима томошолар кўрсатмайди, дейсиз. Дастлаб ақлингизни ўзи истаган тарафга қараб боплаб чархлайди. Шу олифтадан қаеринг кам, дейди. Сиз ўша йигитга яхши гаплар билан, масалан, «Биродар, еганингиз ош бўлсин, жудаям интиғим кетди-да бир меҳмон қилинг. Бирор кун бизам қайтарармиз. Биздан қайтмаса Худодан қайтар», десангиз. Унингам кўксига Худо жўмардликни солиб қўйса. «Э, йигитнинг сазаси ўлмасин-еъ тортинманг, қани марҳамат!», дея яхшигина меҳмон қилармиди, балким. Бироқ Шайтон сизнинг кўзингизга яхши йўлни ёмон, ёмонини яхши қилиб кўрсатишга улгуриб бўлди. Унинг бу амални қай йўсин бажаришини тушуниш учун кузда баргу хазонларни бир жойга тўплаб ўт қўйишларини эсга олинг. Хазонларам ловулламасдан секин тутаб ёнади. Ўша тутуннинг ёнида бўлсангиз дуддан кўзингиз ачишади-ю мусаффо осмон хийра, ғубор бўлиб кўринади нигоҳингизга. Тутундан йироқдагилар учун эса осмон ўзининг мусаффолигини йўқотмай тураверади-ку. Шунга ўхшаб Шайтон кўзингизга ёмон йўлни яхши қилиб кўрсатувчи пардасини тортгач унинг изнига юраётганингизни сезмайсизам. Энди ўша йигитнинг олдига бориб: -- Э, олифта, кетинг оқми-ки сен болу қаймоқ ейсан, бизга ўхшаган мардикорлар эртадан кечгача қора терга ботсак-да қотган нондан бошқасига пул орттиролмаймиз. Ўша ошиб-тошиб ётган хазинангдан бизнинг улушимизни чўзиб қўй-чи бизам бир қаймоқхўрлик қилайлик!-- десангиз томошанинг зўри энди бошланмайдими? Сизнинг назарингизда олифта кўринаётган йигит яхши инсон бўлганидаям бунақа ногоҳоний муомалани ҳақорат деб қабул қилади. Энди унингам инон-ихтиёри Шайтоннинг измига ўтади. Яъни сизнинг «шайтонингиз» унгаям юқишади. Уям кўзи дуддан ачишган кимса беғубор осмонни ғуборли кўрганидек, ёмон йўлни яхши дея англай бошлайди. Оқибат яхшигина муштлашув юз бериши маълум. Ўша атрофни назарот қилувчи нозирлар иккингизни тутиб милициянинг участка бўлимига элтишади. Холис гувоҳларнинг кўрсатмаси билан олифта рақибингиз сиз айтгандай фақатгина кети эмас, буткул оппоқ бўлиб ўз йўлига равона бўлади. Сиз қоласиз, нозирларнинг қовоғидан қараб. Кармонингизда жаримани тўлагудай пулингиз бўлмагани туфайли назорат бўлими ҳовлисидаги дарахтларнинг тагини юмшатасиз, у-бу юмушларни бажаргач халос бўлиб чиқасиз-ки мардикор ёлловчиларнинг бари ёллайдиганини ёллаб бўлишган бўлади. Бўлимдан «кўкариб» чиққан физиономиянгиз бугунам уйга қуруқ қўл билан қайтишни ўйлаб баттар аянчли тусга киради. Вужудингизга маҳкам ўрнашиб олган Шайтон эса янги-янги кўнгилсизликлар сари судраб кетаверади сизни. Қалбингизга ўрнашган аламларни эскиришга қўймайди у. Пўрим кийинган ҳар биттани кўзингизга олифта рақибингиз қилиб кўрсатаверади. Милиция формасидагиларнинг бариси юзингизни кўкартган сержант бўлиб кўринаверади. Барча ёмонликларнинг онаси бўлган ароқни онгингизга энг яхши аламбосар малҳам, дея сингдиради у. Ароққа етгудай пулни эса қайси бир анқовнинг кармонидан тунаш йўлларини ўргатади, бадбахт иблис. Оч жиғилдонингизга кирган Шайтоннинг 40* ли пешоби сизни энди буткул йиртқич ҳайвонга айлантиради. Бахтсиз тасодиф туфайли эрталабки олифта рақибингизга кўнглингиздагидай қулай жойда рўпара келиб қоласиз. Нохос биқинига санчилган пичоқнинг кучли оғриғидан ўзини ўнглаб олишни уддалаёлмаётган қурбонингизнинг энди қаршиликсиз дуч келган жойига қайта-қайта пичоқ санчиб, аламингиз сусайгандек бўлади. Мазкур ғалаба нашидаси ундан баттар кибру ҳаво солади кўнглингизга. Энди қутурган бўриданам хавфлироқ махлуққа айланасиз. Бошқа бир бахтсиз тасодиф туфайли юзингизни кўкка бўяган сержант ҳам пичоғингиз билан чавақланиб жон таслим қилади. Бир кечада иккита қурбон. Сиз узатаётган пул ўзи эрталаб анқов отасига берган пулнинг ўзгинаси эканлигини хаёлигаям келтирмай ароғини сизга таърифлаб сотган ароқфуруш эса ўз номаи аъмолига иккита бегуноҳ шахснинг ўлимида қотил билан теппа-тенг гуноҳлар ёзилганидан бехабар. У ҳатто бу ҳақда ўйлабам кўрмай ароғини бошқаларгаям бепарво сотаверади, мақтаб-мақтаб. Оператив гуруҳ томонидан ўта оғир жиноятлар устида инкор қилиб бўлмайдиган факту далиллар билан қўлга олинасиз. Шайтон ҳали49


вери вужудингизни тарк этмайди. Чунки у ҳали ўз мақсадига тўлиқ эришгани йўқ. Тезкор суд жараёни ниҳоясида кўз ёшларини ҳамда оҳу фиғонларини тўхтата олмаётган яқинларингизни кўрибам инсофга келолмайсиз. Ҳолбуки суд ҳайъати сизни энг олий жазога ҳукм қилди. Сиз эса яқинларингизга эътибор қаратишни ортиқча вақт сарфлаш деб биласиз. Чунки Шайтоннинг таъсир кучи остида Парвардигорга исён қилишни бошлаган эдингиз бу пайтда. Шайтоннинг асл мақсадиям шудир. Ана кўрдингми, дейди у, Худойинг сени нима учун яратди? Одам каммиди-ки биргина сен шунақа уқубатларга гирифтор бўлсанг? Ана, бошқалар юрибди, даврини сури-и-иб, дея ғазабингизни қўзитади. Сиз бу можаролар бошланмай туриб Худони танишга, имонга келишга вақт ажратмагансиз. Китоб ўқишга-ку ҳафсала қилолмадингиз, имонга даъват этгувчи ваъзларниям эшитишни хоҳламадингиз, ақаллан. Энг гўзал сифатларам, энг буюк қудрат ҳам АЛЛОҲники эканлигидан бехабар қолдингиз. Бундан фойдаланган Шайтон эса миссиясига давом бераверади: «Мен нимани ўргатсам сенга кайф-сафо бағишлади. Худойинг эса нуқул азобларини сенга илинди. Ўша куни олифта еган нарсаларга интиғинг қуриди. Худойинг олифтага раво кўрганини сенга раво кўрмади. Сен ундан пул сўраганингда Худойинг сени унга текинтомоқ қилиб кўрсатди. Худойинг унга «Буям сендек бир йигит, қуруқ қайтармай, у-бу бер», деганида шу можаролар йўқ эди. Оқибат ўзи сенинг бақувват қўлларингда чумчуқдай типирчилаб жон берди-ку. Пасткашлик қилмай сени меҳмон қилганида юрарди, ўлмай. Лекин сенга қойил, ҳар кимнингам қўлидан келавермайди бунақа ўч олиш. Участкавойларам шугина бўлмағур нарсани деб физиономиянгни кўкартирдилар-а. Сени хотинчалишлар хилидан деб ўйлашди, шекилли. Аммо бопладинг. Шўринг қурғур сержантнинг лайчадай титрашини ўзинг кўрдинг-ку чавақлаётганингда. Кўриб қўйишсин, йигитлик қанақа бўлишини! Менинг айтганим билан бир анқовнинг қаппайган кармонини осонгина шилдинг. Бўлмасам ўшанча пул топиш учун кўринган ўзингдан паст кимсаларнинг эшигида сарғаймасмидинг? Жоннинг роҳати бўлмиш ароқвойни отволиб кам бўлдингми? Бир ғайратингга минг ғайрат қўшди у. Қасосини қиёматдаям ололмайдиган ношудлар бор. Сен эса нақд олдингг-а қасдингни. Эртага ПРЕССА тилло топган тиланчига ўхшаб бутун оламга жар солади, жасоратингни!», дея ҳаволантиради. Сиз эса уш бу шайтоний хаёл оғушида иблисона мағрурлик билан ўз ҳалокатингиз сари қулашингизни юксак чўққилар томон парвоз қилиш, деб ўйлайсиз. Ортингизда зор қақшаб қолган яқинларингизнинг фарёду фиғонлари юрагингизнинг аллақайси ковагида тутаб ётган инсоний меҳрингизни алангалантирмоқчи бўлганда шайтоний кибру ҳаво униям пуфлаб ўчиради. «Шунча қаҳрамонликлар қилган сенмидинг, яна нега хотинчалишларнинг қилиғини қилмоқчи бўлаяпсан?», дея пичирлайди Шайтон яна қулоғингизга. Бундан илҳом олган кўнглингиз тоғдек ўсади. Ҳаволанган кўнглингиз энди яқинларингиз билан видолашиш тугул уларга қайрилиб қарашниям ор билади. Ўлим жазоси бекор қилинган давлатда яшасангиз сизни умрбод қамоқ жазоси қарши олади. «Қонуний ўғрилар» дея аталмиш криминал уюшма, устоз Тоҳир Малик ибораси билан айтганда «Шайтанат олами» уш бу ваҳшийлигингизни энг катта қаҳрамонлик атаб, сизни тақдирлаши, тож кийдириши тайиндир, балки. Энди сиз Шайтонга суюкли ўғил ўқиндингиз. Симтиконлар билан ўралган «кирган чиқолмас» қўрғон ичкарисида бўлсангиз-да башариятга иблисдан баттар зарар етказасиз. «Ўғрилар» таомилига кўра ҳалол йўл билан ишлаб топилган пул эгасига насиб қилмаслиги, ҳалол никоҳ тушунчаси эса унут бўлмоғи лозим. Ароқфурушлигу нашажаллоблик сердаромад бизнес манбаи, ҳалол никоҳни бўлса зино отлиғ қабиҳ қурол билан булғамоқ лозим, деб ёзиб қўйишибди Шайтанатнинг Уставида. Бу жирканчли олам ҳатто баъзи қонун посбонларини ўз малайларига айлантириб олади. Бунинг оқибатида энг оғир режимли дея аталмиш колониялардаги ўта хавфли жиноятчилар курортдагиларданам аълороқ шароитда муддатини ўтайдилар, маишат билан. Энди сиз сизни яратган ЗОТга эмас, чўқинганингиз Шайтонга ибодат қилиб яшайсиз. «Курорт»да туриб қабул қилган қарорларингиз «қонун посбонлари» киядиган формаларни кийиб, давлат белгилаган маошни тортинмасдан имзо 50


чекиб оладиган малайларингиз воситасида «курорт»дан ташқаридаги югурдакларингизнинг қўлларига етиб бораверади. Улар эса мазкур қарорни ўз ифлос ақидаларига кўра энг адолатли фармон дея кутиб оладилар. Унга ўзгартириш киритишга ҳеч кимса ҳақли эмас. Югурдакларам ўзларини гуё адолат ўрнатгувчилардек ҳис қилишади. Айтайлик, сизнинг кенжа укангиз банклардан кредит олиб фирмасининг фаолиятини кенгайтиради. Эпчиллиги туфайли яхши даромадларни қўлга киритади. Булардан кўз-қулоқ бўлиб юрган югурдакларингиз даромаднинг катта қисмини Шайтанатнинг улуши дея тортиб олишади. Буни сиз билиб турсангизам аралаша олмайсиз. Чунки энди туғишганларингиз эмас, Шайтанатдагилар биродардир сизга. Ё бўй етган қизингизнинг номуси оёқости қилинсин, деб ёзилган бўлса ўша қарорга, сиз ғинг деёлмайсиз... Бечора қизнинг айби Милиция Академиясида таҳсил олаётган қўшни қишлоқлик йигитдан келган совчиларни қувиб солмаганидадир. Астағфируллоҳ, нақадар қабоҳат! Шайтоннинг мақсадиям шу эди. Сизам шайтонваччаларини дўзахга мубтало қилаётган Шайтоннинг ўзгинасига ўхшадингиз қолдингиз, Наъузамбиллоҳ!!! Қолган умрингиз Яратганга исён қилиш билан ўтади энди. Аммо руҳингиз бадан қалъасидан чиқиб Ҳақ англашилган куни надоматлар қилсангиз-да бефойда… Ёки энг олий жазо -- ўлим сақланиб турган жамиятда яшаётган бўлсангиз сизни СУД залидан тўғри ҳукм ижро этиладиган жойга олиб кетадилар. Иблисона хаёллар исканжасида қаерга кетаётганингизам қизиқтирмайди сизни. Ҳукм ижрочилари энг охирги сўзингизни ёки васиятингизни, ақаллан Калимаи Шаҳодатни айтишингиз мумкинлигини эслатишади. Ихтиёрингиз Шайтоннинг йўриғида бўлгани учунам бу қимматли сўзлар сизга таҳқирдек эшитилади. Қурғур Шайтонам тинмай ўз айтганини маъқуллотмоқчи бўлади: -- Сен ахир унча-мунча эмас, мутлақ қаҳрамонсан. Шу мишиқилар ким бўлибди. Бир зарб билан бунақаларнинг қанчасини қулатасан. Барибир ўладигансан. Буларни тинчитолсанг қочишнинг бирор йўли топилиб қолар, балки. Имиллама, вақт зиқ. Имконни қўлдан берма!-- дея тилёғмалик қилаверади у. Бундан ҳаволаниб, ожизлигингиизниям, қўлларингиздаги кишанниям унутасиз. Сўнгги шанс бўлиб туюлаётган ҳаракатга қўл урасиз. Бу эса жаллодларга яхши таниш. Улар сиздайларнинг кўпини кўрган. Қилган ҳаракатингиз ўлимингизни тезлаштиради, холос. Ўқ узилади. Руҳингиз жонсиз танингизни тарк этиб чиққач Азроил а.с.нинг қўрқинчли қиёфасини аниқ кўрасиз. Сизни имонсиз ҳолда ўлимингизга рўпара келтиролганидан хушнуд ҳолда вужудингизни тарк этган Иблиснинг жирканч қиёфасиниям кўра оласиз. Энди «ақлингиз» жойига келгандек бўлади. Бир лаҳза олдин инкор қилиб турганингиз Худои Таолонинг қудратига чин юракдан ишонч пайдо қиласиз. Аммо энди фойдаси йўқ... Имконият қўлдан кетганлиги равшан бўлиб турибди. Бу кунгача чеккан азобларингиз ҳали ҳолва эканлигини ич-ичингиздан ҳис қила бошлайсиз... Астағфируллоҳ! Бунақа бадбахтликни ҳеч бандасининг бошига солмасин Парвордигорим! Бу мисолни Шайтоннинг ҳақиқатданам мавжудлигини, унинг инсон организмига таъсир кўрсатиш механизмини, қандай қилиб ИМОНга чанг солишини шарҳлаб бериш учун келтирдим, холос. Кунига 5 маҳал намозини комил имон билан ўқиб юрган кишилар Иблис қўйган тузоққа илакишиб қолмайдилар. АЛЛОҲни ёдлаб, буюрган фарзини ўз вақтида бажариб юрганни АЛЛОҲИ ТАОЛОям унутиб қўймайди. Шайтондай ёвуз кучни енга олишга унданам кучлироқ ирода беради Худойим.

5. ОҲ, БУ ЖОН БЕРИШНИНГ ОҒИРЛИГИ… Инсон барибир ўлимга маҳкум. Юқоридаги мисолдагига ўхшаб жиноят оламига қадам қўймай турибам ажали етган киши ўлим топаверади. Жон бериш шундай бир қаттиқ азобки ҳар қандай кишинингам бошини гангитади. Жон азобида қийналаётган одамнинг имонига Шайтон албатта чанг солиб кўради. Намозини чин қалбдан адо этиб юрган киши кунига 5 маҳал АЛЛОҲнинг пок номини, улуғлигини, каломини тоза таҳоратлик ҳолатда 51


такрорлаб юргани учун жон бераётганидаям АЛЛОҲнинг номини оғзидан туширмайди. Шундай бўлгач Шайтоннинг найрангиям ўтмай қолади. Баъзи биродарларимиз кунига 5 маҳал намоз ўқишни бефойда вақт кетказиш деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича Ислом вужудга келган илк замонларда одамларнинг онги суст бўлганлигидан вақтнинг қадрини билмаганмишлар. Ҳозиргилар эса юксак онг соҳиби эмиш. Цивилизация ҳам анча илгарилаб кетганмиш. Бир кунда 5 маҳал намоз ўқиб ўз вақтларини беҳуда исроф қилиш ўрнига Худони қалбларида сақлашса, бошқаларга бахиллик қилишмаса, қўлидан келган яхшилигини аяшмаса бўлди эмиш. Одамнинг кўнгли тоза бўлса етармиш. Бир хил одамлар намоз ўқиб юргани билан бошқаларга наф келтириш ўрнига бахиллик қилармишлар. Ана кўрдингизми, бугуннинг энг маданиятли ОДАМи нақадар янглиш фикр юритади? Чунки у ҳали Исломнинг асл моҳиятидан бехабар. Ундайларнинг «Қалбимиз пок, кўнглимиз тоза», деганлари кўнгилларидаги шайтоний кибру ҳаво туфайлидир. Ўзларини қалбан покмиз дейдилару ўзгани қолоқ фикрли, дея ғийбат килишади. Ғийбат қилувчининг қалби қаерданам пок бўларди? Бошқани бахилликда айблаб ўзининг қилган арзимас яхшилигини миннат қилади. Қилган яхшилигини миннат қилувчи кимсанинг кўнгли қандай тоза бўлсин? Уларнинг «Худо дилимизда» деганлариям ёлғон. Худо уларнинг фақат тилларидадир. Бошларига бирор кулфат тушгандагина Худо дейдилар улар. Ғамлари ариган чоқ Худониям унутишади. Гоҳида бошқаларни қўрқитиб, ўз мақсадларига етишиш учун, «Худодан қўрқмайсанми?» дея Худонинг номини тилга олишади. Бу билан бошқаларни инсофга чақиришмоқчи улар. Қаранг, қандай сурбетлик. Ўзлари имон келтирмаган Парвардигорнинг номидан ноинсофларча фойдаланишмоқда. Масалан, иблисона ярим ялонғоч имижлар билан саҳнага чиққан баъзи «юлдузниса»лар ўзларини Илоҳий истеъдод соҳиби дея реклама қилишмоқчи бўладилар. Шу афту ангорлари билан АЛЛОҲ мени шу муваффақиятларга эриштирди, дея Худони зикр қилишади. Билсангиз бу зикр қилиш эмас, калака қилиш, ҳақорат килишдир Худони. Уларнинг аслида имонлари йўқ. Имони бўлса шунақа кийинишармиди? Имони йўқ шахснинг зикр қилиш эсигаям келмайди. Худонинг номини тилга олишларидан мақсад бошқа ўзига ўхшаган конкурентларига сурбетларча психологик зарба беришдир, холос. Гўё «Мен АЛЛОҲнинг энг суюкли бандасиман, мен билан баҳслашма, белинг синади» демоқчидай. Намоз ўқишни беҳуда вақт сарфлаш деган «илғорфикрли» маданиятли кишиларнинг ўз вақтларини қиморбозлигу ва ҳоказобозлик каби иблисона юмушларга исроф қилишлари вақтдан унумли фойдаланиш экан-да бўлмасам. Астағфируллоҳ! Тўғри, ўшалар айтишганидек хўжакўрсинга намоз ўқишиб, бошқаларга фойдасидан зарари кўп тегадиганларам йўқ эмас. Бу билан мусулмон шунақа бўлади, дейиш ғирт нотўғри. Айб Исломда эмас, ўшанақа кишилар тушунчасининг саёзлигида, уларнинг мусулмончилигида. Аслида улар Мусулмон эмас, МУНОФИҚДИРЛАР! Яна баъзилар, намозни гуноҳкорлар ўқисин, биз ҳали намоз ўқишга яраша гуноҳ содир қилиб улгурганимиз йўқ, деган куракда турмайдиган сўзларни айтишданам тортинишмайди. Намоз ўқимасликнинг ўзи энг оғир гуноҳ эканлигига эса идроклари етишмайди, шўринг қурғурларнинг. Бошқа бирлари эса: «Биз ҳали ёшмиз, ишимиз кўп. Қачон пенсияга чиқиб бекор бўлсак ўқирмиз, намозимизни», дейишади. Бироқ ўшангача умр кўришларига ким гарантия бераркин? Умри узоқ бўлган тақдирдаям оралиқда қолган бўшлиқни ким тўлдиради. Намоз шундай бир ибодатки балоғатга етган кишининг танасида иссиқ жони бор экан ҳеч бир сабаб унинг гарданидан соқит қилолмайди уни. Тирик инсоннинг нафас олишида ҳаво қанчалик зарур бўлса, намоздан ҳосил қилинган савоб энергиясиям шунчалик зарур. Бу ҳакда қуйироқда батафсил тўхталамиз. Киши ўлим билан юзлашгандагина жон беришнинг нақадар аччиқ эканлигини англаб етади. Тиш духтури яроқсиз тишингизни оғриқсизлантирувчи укол қилиб суғуриб олса қанча азият чекасизу бутун баданингиздан жоннинг чиқиши ҳазил гапми? Жон талвасасида ётган бемор оловда ёниб куяётгандек ҳис қилади ўзини. Оғизлари қоқ бўлади. Яқинларининг пахта билан оғзига сув томизиб туриши унинг баданидаги қайноқ тафтни, юрагидаги ўтни ўчира олармиди? Намланган пахтадаги сувни ютишга мажоли етмай базўр тамшанибгина қўяди52


ю бир коса сув бўлса, сипқора қолсам, дея хаёл қиларкан. Сипқора олармиди? Шундай бўлса-да хаёлида водапроводдан шариллаб оқаётган сувдан қониб-қониб ичсам, куяётган кўксим таскин топса, дея интиқ бўларкан. Ана шундай оғир лаҳзада қўлига шоҳ косада лим-лим сув тутган нотаниш кимса беморнинг хаёлида намоён бўларкан. Сиз ҳам ухлаётганингизда туш кўрсангиз ёнингиздаги уйғоқ кишилар сиз кўраётган манзараларни кўролмайдилар-ку. Шунга ўхшаб беморга намоён бўлаётган рўё ёнидагиларга кўринмайди. Шоҳ коса тутган нажоткор эса Шайтондир. Унинг Шайтон эканлиги чанқоқ азобида ёнаётган беморнинг хаёлигаям келмайди. Шайтон беморга: -- Қара, бутун аъзои баданинг ўт бўлиб ёниб ётибди. Бу қадар чидаб бўлмас қийноққа қандай чидаб ётибсан? Худо-Худо дейсан, Худо бор бўлганида сенинг доду войингни эшитмасмиди? Худонинг йўқлигини тан олсанг шу сувдан ичираман. Бу оддий сув эмас. У ҳар қандай дардга даво бўладиган мўъжизанинг ўзгинаси. Буни ичгач духтурларам шифо тополмаган дардингга даво топасан, -- дея беморнинг имонини куйдирмоқчи бўлади -Кўрдингми, бутун умр сиғиниб келган Худойинг йўқ бўлиб чиқди. Демак Муҳаммаднинг пайғамбарлиги ёлғон эканлигини энди тушунгандирсан? Шуларни қалбинг билан тасдиқласанг косадаги сувдан қониб-қониб ичираман, йўқса ёниб-ёниб адо бўласан -- деб васвасага солаверади беморни. У бу ҳаракатини 3 мартагача такрорлайди. Аввал бош тарафидан, кейин ён, охирида оёқ томонидан келиб беморнинг имонига чанг солиб кўради. Имони суст киши биринчи дафъадаёқ имонини бой беради, қўяди. Имони комил инсонлар эса тавҳид (ЛО ИЛОҲА ИЛЛОЛЛОҲУ МУҲАММАД-УР-РАСУЛУЛЛОҲ) ҳамда шаҳодат (АШҲАДУ АЛЛА ИЛОҲА ИЛЛОЛЛОҲУ ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲИ ВА РАСУЛУҲИ) калималарини ихлос билан такрорлаб ётгани боис Шайтон унга янашолмайдиям. Бу улуғ калималарни айтишни уддалаш учун эса киши кунига 5 маҳал намозини канда қилмай ўқиб юриши лозим. Намозга бефарқ бўлганларнинг имониям комил эмас. Имони комил бўлмагач жон бераётганида яқинлари унинг оғзига солсаям калимани қайтаролмайди. Чунки у берилган имкониятни бой бериб бўлди. Унга энди Шайтоннинг айтгани ёқиб тушади. Аммо бунинг улкан хато эканлигини тез фурсатда, яъни жони узилган ондаёқ тушуниб етади. Бироқ эндиги пушаймонидан фойда йўқ. Ўткинчи умри-ку ўтди. Боқий дунёдаги боқий ҳаёти жаҳаннам алангасида қолиб кетади шўрликнинг. Худойим ўзи сақласин бунақа ҳолга тушишдан. Шу ўринда ўзимнинг энг улуғ устозим, қалбимга Имон нурини жойлашда меҳнатини аямаган яқин биродарим, хушхулқликда Жаноби Расулуллоҳнинг чин уммати ҳамда ул зоти шариф авлодининг муносиб давомчиларидан бири, валиуллоҳлар силсиласига дахолат қила оладиган даражада тақво соҳиби, замонамизнинг мутафаккир зиёлиси, бугунги давр мўъминларининг саййиди, забардаст шоир, саййидзода ҳожи Абдулло Зуҳур пирим ҳикоя қилиб берган бир воқеани келтириб ўтишни жоиз билдим. У киши Эрон Ислом Жумҳуриятига қилган сафарларида Машҳаддан Зоҳидонгача автобусда боришларига тўғри келади. Автобуслар тўхтайдиган терминалга борганимизда, дейдилар устозим, ҳар бир йўлга шай турган автобуслар эшиги ёнида шофёр ёрдамчиси ўз маршрутларининг йўналишини айтиб, йўловчиларни чорлаб турарди. Бизам «Машҳад-Зоҳидон, МашҳадЗоҳидон» дея баралла овоз келаётган тарафга юрдик. Биз етиб боргунча овоз эгасининг автобуси йўловчиларга тўлган экану шофёр эшикларни бекитиб машинани юргизди. Хуллас, дегандилар устоз ҳикоясини давом этиб, кейинги автобусга ўтирдигу бир оздан кейин йўлга чиқдик. Бир мунча юрганимиздан кейин шофёр автобусни тўхтатиб ўзиям, ёрдамчисиям ошиғишлаб тушишиб, югургилаб кетдилар. Бизам нима бўлдийкин, деб пастга тушиб қарасак биздан олдинроқ жўнаган автобус автоҳалокатга учрабди. Бириккита йўловчи яраланган, шофёр ёрдамчиси оғир аҳволда жон таслим қилаётган экан. Энгашиб биринчи тиббий ёрдам кўрсатаётган кишилар исломий таомилга кўра унга калимаи тавҳидни эслатиш илинжида «ЛО ИЛОҲА ИЛЛОЛЛОҲУ МУҲАММАД-УРРАСУЛУЛЛОҲ» дея оғзига солмоқчи бўладилар. У эса зеҳнига қаттиқ ўрнашиб қолган, тирикчилиги мазмунига айланган, эҳтимол бир қанча йиллардан бери тилидан туширмай келаётган иккитагина сўздан иборат жумладан бошқасини айтишни уддалай олмай жон 53


таслим қилди. Шўрликнинг энг охирги дамдаям оғзидан чиққани «Машҳад-Зоҳидон» жумласи бўлди… Ана кўрдингизми, киши нимага қунт қилса, нимани такрорлаб юрса, охир дамдаям ўша жумлаларгагина тили айланар экан, дея ҳикоясини тугатган эди устозим. Намоз ўқишнинг яна бир улкан фазилати шунда. Киши ихлос қилиб намозини ўқиб юрса ўлимига рўпара келганидаям хотирасига ўрнашиб қолган тавҳиду шаҳодат калималарини айтишга қийналиб қолмайди. Чунки боя айтганимиздек у куннинг 5 вақтида Яратганнинг пок номини қайта-қайта такрорлаб туради-да! Намознинг фазилатларини ҳисоблаб тугатиб бўлмайди. Ғафлатдан уйғотувчи, уст-бош либос ҳамда баданнинг поклигини таъминлаб тургувчи, хусусан қалбларни поклагувчи улуғ ибодатдир НАМОЗ. У бадантарбия ҳамдир. Мўъминнинг меърожидир у. Яъни намозхон киши кунига 5 марта АЛЛОҲИ ТАОЛО билан мулоқотда бўлади. Намоз ҳақ йўлдаги (мусулмон) билан ноҳақ йўлдаги (кофир) кимсаларнинг орасини ажратиб тургувчи илоҳий тўсиқдир. У муқаррар бўлган ўлимниям саодатли қилувчи қудрати илоҳийдир. Шайтоннинг найрангини енга олувчи ягона куч ҳам намоздир. Мункар ва Накир номли фаришталарнинг саволларигаям Намоз ўқиб юрган кишигина қийналмай жавоб бера олади. Қиёмат содир бўлганида кучли зилзилалар вужудга келади. Бунинг оқибатида иморатларам, дову дарахтларам, тоғу тошларам қулаб ер билан яксон бўлади. Бирорта соя берадиган нарса қолмайди. Офтоб эса шундай қиздирадики денгизу океандаги сувлар ўчоқдаги чойдишдай қайнайверади. Ана шундай даҳшатли кунда киши бир парча сояга зор бўлади. Ўқиган намозимиз туфайли вужудга келган савобларимиз ўшанда бошимизга соя бўлади. Офтобнинг оловли тиғини қайтара олиши учун намозни мукаммал адо этмоғимиз, комил имон билан ўқимоғимиз лозим. Бу санаганларимиз намознинг фазилатлари эди.

6. НАМОЗНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ Энди намознинг энг керакли, асосий вазифасини баён қиламиз. Намознинг мана шу улуғ сифатини ангалай олган инсон намоз вақтларини соғиниб яшайди. Худди бугунги кунда Россия ёки бошқа юртларга меҳнат муҳожирлигига оммавий тарзда шошилишаётган ватандошларимизга ўхшаб. Чунки уларам бу сафарларининг фойдали томонини ўйлаб ошиғишлашади. Бўлмасам кимга зарил ота-она, бола-чақаларидан олисда, иссиқ тўшакларидан узоқларда тентираш? Киблагоҳим, Падари бузрукворимиз Муҳаммад Иброҳим махсум Жаноби Расулуллоҳнинг қуйидаги муборак Ҳадисини тез-тез ёдга оладилар. ҲАДИС. Мўъмин кишининг масжидда жамоат билан намозини адо қилиши сувдаги балиқнинг роҳатланиб, бемалол сузиб юришига менгзайди. Мунофиқ эса қафасда қийналаётган қушга ўхшаб намоз ўқийди. Мунофиқлардан бўлиб қолманглар, болаларим, дея қулоғимизга қуйиб турадилар Қиблагоҳим. Намознинг энг асосий вазифаси унинг қоронғу қабрни ЧАРОҒОН қилишидир. Қоронғу қабрни чароғон қиладиган нури илоҳий мукаммал адо этилган намоздан ҳосил бўлади. Имонсиз кишилар «Маййит лаҳадга қўйилгач унинг қабри ёруғ бўлди нима-ю коронғу бўлди нима? Қабр қуртлари қоронғудаям топиб олаверади!», деган ғалати фикрга боришлариям мумкин. Ёки намоз қабрни чароғон қилар экан, йиртқичларга ем бўлган, портлаш натижасида ному нишонсиз йўқ бўлиб кетган ва шу каби қоронғу қабр ҳам насиб этмаган бечораларнинг ўқиган намозлари беҳуда экан-да деган бошқа бир шайтоний хаёлга келишлариям мумкин. Ё бўлмасам, баъзи марҳумларнинг вазир, судья, прокурор ёхуд бизнесмен ўғиллари бор. Оталарининг қабрига бирорта электр линияси тортиб, кеча-ю кундузи билан ёритиб қўйишга қурби етади уларнинг. Шунақа қилиб қўя қолсалар бўлмайдими, дейишлари мумкин. Йўқ, минг бор йўқ! Қабр бу рамзий маъно кашф этади. Қабр азоби ҳақ. Уни инкор қилганнинг имони комил бўлмайди. Азобни эса марҳумнинг жасади эмас, руҳи тортади. Киши аввало ўқиган намозидан руҳан роҳатлана билиши керак. Агар у дон чўқилаётган товуққа ўхшаб пала-партиш, турли беҳуда ўй-хаёл оғушида, апил-тапил адо 54


этса намозини, бундан роҳатлана олмайдиям, бунақа ўқишнинг фойдасиям йўқ! Бажарган ибодатидан наф етсин деган киши шошилмасдан, оятлардаги товушларни тўғри талаффуз қилиб, ихлос билан адо этмоғи лозим. Ана шундагина ўқиган намозимиздан илоҳий энергия вужудга келади. Мана шу энергия эртанги қабрдаги ҳаётимизда энг зарур энергиядир. Бугунги кунимизда сув ва ҳаво қандай зарур бўлса, уям шундайдир. Буни шунчаки афсона деб тушунманг. Чўчитмоқчиям эмасман. Бу бир оддий ҲАҚИҚАТ. Англанилиши осон кечиши учун аввал энергиянинг нима эканлигини билишимиз керак. Хўш, энергия ўзи нима? Турмушда иссиқлик энергияси, электр энергияси, атом энергияси каби тушунчалар кенг тарқаган. Электр энергиясини истеъмол қилган компьютер, телефон, телевизор каби техника ускуналари ўз функциясига киришади. Автомашиналардаги двигателлар бензин ёки бошқа ёнилғиларнинг ёнишидан ҳосил бўлган иссиқлик энергияси туфайли ишлайди. Яъни ўша иссиқлик энергияси двигател цилиндри ичидаги поршенларни ҳаракатга келтиради. Поршенларам ўз навбатида вални айлантиради. Вал эса бошқа механизмлар воситасида машинани юргизади. Биз инсонларам энергия истеъмолчисимиз. Турли ноз-неъматлардан танаввул қилиб ютилган луқмалар овқат ҳазм қилиш органларимизда бир қанча метаболик процессларни бошидан кечиргач яна организмдан ташқарига ахлат шаклида чиқариб юборилади, яъни истеъмол қилинган нарса билан ахлатга чиққан нарсаларнинг вазни тенг. Озиқ моддаларнинг мана шундай ҳазм бўлиш жараёнида биоэнергия ҳосил килинади. Эслаб кўринг, биология фанидаги АТФ, АДФ ва АМФ каби терминлар ёдингизга тушса керак, албатта. Ҳосил қилинган ана шу энергия эвазига организмимиз ҳаракатланади, ўсади, ривожланади. Аниқроғи ЯШАЙ олади. Инсон организмини ташкил қилган ҳужайраларни электрон микроскоп ёрдамида кузатсангиз тарвуз еган кунимиз ҳужайрамизда тарвуз парчалари, олма еган кунимиз олма бўлаклари-ю уч сутка оч қолганимизда бўшлиқ пайдо бўлиб қолмайди. Мембрана ичкарисидаги ўша ядро, ўша цитоплазма ва бошқа олдинги нарсалардан иборат бўлиб тураверади ҳужайралар. Етарлича озуқа миқдори истеъмол қилсаккина организмимиз эҳтиёжини қондира оладиган энергияга эга бўламиз. Шунинг учунам 3 маҳал овқатланишимиз 1 кунлик энергияга бўлган эҳтиёжимизни тўла қондира олади. Кунига 1 ё 2 маҳал овқатлансак энергия миқдори етарли бўлмайди ва силламиз қуриб, оғирроқ меҳнатга ярамай қоламиз. Нон-сув берилмай 3-4 кун қамаб қўйилган одамнинг не куйга тушишини ўзингиз яхши биласиз. Ана шу нуқтаи назардан олиб қарасангиз намознингам нега фарз қилингани, яъни киши учун энг зарур ибодат эканлиги яққол намоён бўлади. Намоз ўқиганимиздаям электр, атом, иссиқлик ва бионергиялардан минг чандон юксакроқ ва зарурроқ бўлган ИЛОҲИЙ ЭНЕРГИЯ ҳосил бўлади. Вафот этган инсоннинг руҳи руҳлар оламида қарор топгач илоҳий энергияга эҳтиёж сезади. Ўша илоҳий энергия унинг тириклигида бажарган солиҳ амаллари эвазига тўплаган савобларидан вужудга келади. Унинг ортида қолган яқинлари Қуръон оятларидан ўқиб ё хайр-садақа қилиб, савобини бағишлашсаям марҳумнинг руҳи уш бу илоҳий энергиядан баҳраманд бўлади. Ана шу савоблар ичида энг кўп манфаат келтирадигани намоз ўқилганда ҳосил бўладиган савобдир. Шунинг учунам кунига 5 маҳал намоз ўқиш фарз қилинди, яъни меҳрибон АЛЛОҲИ ТАОЛО томонидан бизга намознинг зарур ибодат эканлиги уқтирилди. Ҳозир кунига 3 маҳал овқатлансаккина вужудимизнинг бир кунлик энергияга бўлган эҳтиёжини қондира олганимиздек 5 маҳал ўқиган намозларимизам руҳимизнинг эртанги кун қабрдан қиёматгача бўлган ВАҚТнинг маълум бир оралиғидаги энергияга бўлган эҳтиёжини қоплайди. Ҳозир кун бўйи тўйиб овқатланмасак-да бир иккита нон ушоғи-ю бирор ошам еган ошимиз организмимизнинг эҳтиёжини тўла қондира олмаганидек намоз ўқимаган кишининг бошқа бажарган савобли амаллариям намознинг ўрнини боса олмайди. 3 вольтлик батарейка билан 220 вольтлик электр ускунасини, мисол олганда дазмолни иситиб бўлмаганидек кичик-уфоқ тўплаган савобларимиз юқам бўлмайди у куни. Мана шу 5 вақт намознинг бирортаси бесабаб қазо қилинса этртага қабрда шу биргина қазо қилинган намоз учун марҳумнинг руҳи тахминий ҳисобда 80 минг йиллик (бу дунёдаги вақт ўлчами билан) азобга гирифтор бўлади. Хўш, 55


қандай қилиб? Эрталабдан ярим кечагача оғир меҳнат қилғувчи ишчини нонушта қилдирмасдан ишлашга мажбур қилиб кўринг қани, ишга ярармикан? Тушгача силласи қуриб, бўлганича бўлади-ку. Ана шунга ўхшаб битта намозини узрсиз (Аслида ўлим тўшагида ётган беморнингам ҳуши жойида бўлса намозини қазо қилишга ҳаққи йўқ! Имоишоралар билан ўқиши шарт!) қазо қилган кишининг руҳиям 80 минг йиллик энергия танқислигидан азобга гирифтор бўларкан. Парвардигор Меҳрибон ЗОТ. У ҳеч бир бандасига ёмонликни раво кўрмайди. Фақат бандаларнинг ўзи Худодан азобни тилаб олишаркан. Яъни умр номли буюк имкониятдан нотўғри фойдаланади. Ўзи учун зарур бўлган (фарз) амалларни бажаришни беҳуда вақт кетказиш деб ўйлайди. Намоз ўқимайди. Оқибат банда пушаймонлар қилса-да бесамардир. Унинг руҳи бу илоҳий энергиясисиз жуда қийналади. Фашизм гестапполаридаги концлагерларни тасаввур қилиб кўринг. Лагердаги қоқ суяк бўлиб қолган асирларни кўз олдингизга келтирирнг. Инсон организми ўртача ҳисобда овқат емасдан 150 кунгача чидаши мумкин экан. Бунда фақат сувни ўз вақтида ичиб туриши шарт. Мазкур 150 кун мобайнида ташқаридан келмаган озуқа ўрнини организм ўзидаги мавжуд ҳужайраларни емириб ҳосил бўлган биоэнергия туфайли идора қилиб тураркан. Инсоннинг очликка бардоши етмаса ўлиб бу азобдан қутилиши мумкин. Аммо қабр ҳаётини бошидан кечираётган руҳга эса ўлим йўқ. У азобнинг зўрлигидан ўлимни соғинади, бироқ бунинг чораси топилмас. Энди ўйланг, биргина намознинг қазосига бунча уқубат бўлса бир умр намоз ўқимаганлар қандай чидаркин? Намоз ва қолган фарзу суннат каби солиҳ амаллардан вужудга келадиган энергияларнинг илоҳийлиги уларнинг бошқа (атом, электр ёки иссиқлик) энергияларга ўхшаб бир марта ишлатилган билан йўқ бўлиб кетмаслигида. Марҳумнинг руҳи қиёматгача ундан баҳра олади. Қиёмат содир бўлган куни бу илоҳий энергиялар бошига соя солиб туради. Номаи аъмоли мезонга солингач кишининг имон келтирганида чин қалбдан талаффуз қилгани – ЛО ИЛОҲА ИЛЛОЛЛОҲУ МУҲАММАД-УРРАСУЛУЛЛОҲ калимаси ва ўқиган намозларидан тўплаган савоби ўрнини бошқа ҳеч бир нарса босолмайди. Демак уларсиз жаннатга кириб бўлмайди. Парвардигорнинг беназир жамолигаям намозни мукаммал адо этганларгина мушарраф бўла олади. Мўъмин киши учун илоҳий ажру мукофотлар ичра энг юксак даражалиси АЛЛОҲнинг беназир жамолини кўришдир. Бирор ширкат тузмоқчи бўлсангиз турли бюрократ амалдорлар кабинетининг бўсағасида сарғайиб юргунча мамлакат Президентининг шахсан ўзи билан мулоқот қилсангиз. Унга тузилажак ширкатнинг мамлакат стратегияси учун фойдали томонларини батафсил тушунтира олсангиз. Президент бу ишни ўз назоратига олгач ўша бюрократ вазиру амалдорларнинг ўзлари сизнинг ҳужжатларингизга имзо чекиш илинжида навбат кутишади. Парвардигорнинг беназир жамолига етишам жаннату ризвон, ҳуру ғилмон каби улуғ маъволардан минг чандон зиёдроқ роҳату фароғат бахш этади кишига. Хуллас энг буюк ибодат бўлган намозни қанча таърифласак барибир адоғига етолмаймиз. Унинг қабрни чароғон қилувчи илоҳий нур эканлигиниям англаб етдингиз, чамамда. Энди намоз ўқилганда илоҳий энергия пайдо бўлиш механизми тўғрисида озгина суҳбатлашсак. Бунинг учун аввало атом ва электр энергиясини вужудга келтирувчи омиллар ҳақида бир оз маълумот бериб ўтишга тўғри келади. АЭС реакторларида бирорта радиоактив модда, айтайлик табиий уран атомига махсус реактивлар билан таъсир ўтказиш натижасида бойитилган уранга айлантирилади. Бир қошиқ бойитилган уран ёнганда бир эшелон юк вагонларидаги кўмир ёнганида ажралиб чиқадиган иссиқлик энергиялар жамланмасиданам кўпроқ энергия вужудга келади. Бундан ташқари у жуда узоқ, 500 йилдан ошиқ муддат ўчмай ёниши мумкин. Буям ҳали унинг ярим емирилиш давридир. Шундан кейинам унинг чўғи анча вақтгача радиацион нурланишини давом эттираверади. Уран атомидан ажралиб чиққан ана шу энергия бир қанча техник жараёнлардан сўнг тинчлик ва ободончилик мақсадида истифода қилинадиган электр энергиясига айлантирилади. Мазкур атом энергиясини баъзи ёвуз ниятли кимсалар ядро энергиясига айлантирмоқчи, ядро бомбалари ясаб, башариятнинг бошига қирғин солмоқчям бўладилар. ГЭСларда электр энергияси ҳосил қилиш жараёниниям айтиб 56


ўтсак. Тўғон агрегатларидан катта ва муаййан тезликда бир маромда қуйига тушаётган сув оқми трубиналардаги генераторларни ҳаракатга келтиради. Юқори оборотларда айланаётган якор ва симли ғалтак (обмотка) орасидаги бўшлиқда вужудга келган электромагнетик майдонда зарядланган заррачалар, яъни электр энергияси ёки ток ҳосил қилинади. Энди айтинг, Худо томонидан яратилганига шубҳангиз қолмаган сув Худонинг ақлли бандалари ўйлаб топишган агрегату трубина каби механизмлар узра катта тезликда ҳаракатланганида зое кетмасдан, генератор ичкарисидаги магнит майдонида электр энергияси ҳосил бўлади-ю АЛЛОҲ яратган мўъмин бандалар тоза таҳоратлик ҳолда, УЛ ЗОТИ ПОКнинг каломи эканлигига зиғирчаям шубҳа қолмаган Қуръони Мажиддаги муборак оятлардан қироат қилиб намозини адо қилса илоҳий энергия ҳосил бўлмасинми? Энг инерт, яъни одатдаги ҳолатда биров билан иши бўлмаган, бирор модда билан реакцияга киришмайдиган Гелий газини қаранг. Уям коинотда Парвардигорнинг иродаси билан пайдо бўлган. Ана шу боқибеғам Гелийнинг ядросига бирорта радиоактив модданинг атом энергиясининг таъсири ўтказилса бу писмиқнинг ядроси парчаланиб, Водород (Ҳидроген) моддасининг ядроси билан бирикади-ю янги бир модда -- Литий ҳосил бўлади. Аммо шу осонгина баён қилинган жараён натижасида вужудга келган ядровий энергия ер юзини остин-устин қилиши мумкин. Шу мантиқдан ўйлаб қарасангиз АЛЛОҲнинг суюкли бандалари намоз ўқишганидаям илоҳий энергия пайдо бўлиши, бу энергия киши елкасидаги фаришталар воситасида иллиюн деб аталмиш илоҳий макондаги ҳар бир банда учун махсус ажратилган жойга захира қилиниши ва ўз соҳибига керак бўлган ондаёқ ишга киришишиям осонгина англашилади. ГЭСлардаги агрегатнинг ишлаши учун ёки атом энергияси ҳосил қилиниши учун зарур бўлган зарур шартшароитлар яратилсагина электр ёки атом энергияси вужудга келганидек, намоз ўқиган кишиям намознинг қоидаларига тўлиқ амал қилсагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Хуллас ўйлаб, мушоҳада қилиб кўринг. Бу коинотдаги бутун борлиқни Меҳрибон АЛЛОҲ яратмадими? Такрор бўлса-да эслатмоқчиман. АЛЛОҲ яратган инсонлар АЛЛОҲ яратган дарё сувларини тўғонлардаги агрегатдан йўналтиришганида энергия ҳосил бўлади-ю АЛЛОҲнинг солиҳ бандалари У ЗОТИ ПОКнинг кўрсатмасига биноан Каломи Раббонийдан оятлар ўқиб, Мавлоси ҳузурида рукуъ ва саждаларни ўрнига қўйиб ибодат қилишганида энергия ҳосил бўлмасинми? Қаранг, қандай ажойиб-а? Намознинг энг зарур ибодат эканлигинингам, уни тарк этишнинг асло иложи йўқлигинингам боиси ана шу ИЛОҲИЙ энергия туфайлидир. Мана, азизларим, намоз ўқишнинг асл моҳиятини тушуниб етдингиз. Энди тайсалга солмай дарров намоз ўқишга киришинг. Ҳозир қайси намознинг вақти кирган бўлса дарҳол туриб таҳорат олинг-у намозни адо этинг. Улуғ бир имкониятни қўлдан бой бериб қўйманг! Кийимим бенамоз, устим ифлос, чўмилволишим керак, каби бўлмағур баҳоналарни рўкач қилаверманг. Бу билан сиз бошқаларни эмас, ўзингизни азобга гирифтор қиласиз. Айтайлик, бир қутурган ит бирор жойингиздан тишлаб олса. Духтурлар зудлик-ла «Антирабик» вакцинани олмасангиз қутуришингиз аниқ, десалар бирорта баҳона излармидингиз? Йўқ, албатта! Ёки ажали етган киши бирор баҳона билан ажалнинг чангалидан халос бўла олармиди? Айрим иримчи кимсалар «Бугун сешанба. Пайшанба яхши кун, намозниям ўша куни бошлайман!», дея бўлмағур гапни айтишади, ҳатто. Унгача икки кун бор. Сенинг қўлингда «Пайшанбагача ўлиб қолмайди!» деган қоғозинг борми, Худодан? Ахир ажал дегани ногоҳонда келиб қоладику! Хай, майли ўлмадингам дейлик. Аммо орада қолган бўшлиқни ким тўлдиради? Икки кунда ўн марта намоз фарз бўлади. Сен эса шунча намозни қасддан қазо қилмоқчисан. Ҳар бир қасддан қазо қилинган намоз учун қанча азобу уқубат борлигини англайсанми, биродар? Азобу уқубатнинг даҳшатини ҳеч тасаввур этиб кўрдингми? Ухлаётганингда нотаниш кимсалар шиферга уриладиган михни қулоғингга қоқишса қандай ҳолга тушардинг? Улар бунга қониқмасдан иккинчисигаям шундай қилишмоқчи бўлишса-чи? Нақадар даҳшат-а? Бунақа азоблардан ўлиб қутилиш мумкин. Аммо барзах ҳаётини бошидан кечираётган руҳинг чидай олармикин азобларга? У ерга ўлим ҳам боролмаслигини биласанми? 57


7. РУҲ АЗОБЛАНГАНДА… Баъзи имони суст кишилар, ажаб эмаски руҳнинг азобланишини инкор этсалар. Ана шу мавзугаям аниқлик киритсак шубҳага ўрин қолмасди. Қайноқ сув тўкилса оёғимиз куйиб азобланамиз. Бармоғимизни пичоқ кесиб кетса жойи оғрийди. Бандалик, ҳамманинг бошида бор, яқин кишимиздан айрилиб қолсак азобланмаймизми? Олис юртда жонимизни жабборга бериб, йил бўйи ишлаб топган пулимизнинг барини ўғирлатиб қўйсак аллақаеримизни сирқираб оғригандек ҳис қиламиз. Шунда қаеримиз «оғрийди»? Яқин кишимиздан жудо бўлганимизда-чи? Ана шулар руҳан қийналишимизга мисол бўла олмайдими? Қабрга қўйилган марҳумнинг гуноҳи оғир бўлса жасадиям, руҳиям қабр азобига гирифтор бўлади. Биз тирикларга ибрат бўлиши учун гоҳида жонсиз жасаднинг азобланишига гувоҳ бўламиз. Масалан, лаҳаддан илон чиқишига кўп жойда дуч келинган. Яқинда интернетдаги сайтларнинг бирида учратганим бир мудҳиш ҳодиса ўта аянчли бўлса-да ибратга бой эди. Шуни келтириб ўтмоқчиман. Аллақаерлик бир биродаримизнинг оиласи бошига тушган жуда даҳшатли мусибат қуйидагича. Ўша биродаримизнинг ҳали уйланиш ёшига етмаган ёлғиз ўғли бетоб бўлиб қолади. Бошқа ёлғиз фарзандларнинг меҳрибон оталарига ўхшаб уям ўғлини зудлик-ла духтурга олиб боради. Ўз оёғи билан юриб келган ўсмирнинг 2 соатам ўтмай муолажа хонасидан духтурлар ўлигини чиқариб беришади. Маййит эгаларига эса аллақандай касалликнинг оғир формаси билан оғригани туфайли марҳумни ҳаётга қайтариб бўлмагани тўғрисида мужмал ахборот берадилар. Бошларига тушган мусибатдан довдираб қолган марҳумнинг яқинлари маййитни олиб кетишдан бошқа чора топмас эди. Исломий арконларга кўра униям кафанлашиб, жанозасини ўқишиб лаҳадга қўйиб қайтадилар. Ёлғиз фарзандининг фироғида куяётган отага таъзияга келганлардан бири: -- Ҳеч ақлимга сиғдиролмаяпман. Ўйнаб-кулиб юрган бола бир зумда қаро ерга сингиб кетаверадими? Ўладиган касал бир кун, икки кун касал бўлиб ётмайдими? Духтурлар уқувсизлик қилиб бирор дорини нотўғри беришганга ўхшайди, -- дея ўз фаҳмича билағонлик қилади. Бу гапни қўллагувчилар кўпайиб, маййитни ковлаб олиб экспертиза қилдиришга қарор қилишади. Бояги киши, бу ишни қанча тез амалга оширишса экспертиза натижасиям аниқроқ чиқишини, одамкуш духтурларнинг айби тезроқ фош бўлиб, қилган жиноятларига яраша жазо олишларини, ҳеч бўлмаганда, яна бир бечора ўлдирилишининг олди олинишини таъкидлайди. Керакли инстанциялардан ижозат олишиб, ўша идоралар вакиллари иштирокида қабрни қайта ковлагунларича орадан атиги 4 соат вақт кечади. Лаҳаддаги маййитнинг аҳволи жуда аянчли эди. Кафан тилка пора қилинган. Ҳали 18 ниям тўлдирмаган йигитнинг бошидаги сочи буткул оқариб қолибди. Кўзлари ғилайникига ўхшаб икки тарафга қараганча косасидан чиқай-чиқай деб турибди. Аввалига буни кўрганлар бечора тирик бўлган экану қабрда ўзига келиб, кучли стресс остида юраги ёрилиб ўлиб қолган, деб ўйлашади. Тиббий суд экспертизасидан келган ходимлар маййитни қўлга олмоқчи бўлишганда унданам даҳшатлироқ нарсага гувоҳ бўладилар. Ўликнинг боши икки айлантириб буралган. Умуртқалари парча-парча бўлакларга бўлиниб ётарди. Баданидаги тирсак, елка, болдир, сон каби қанча узунчоқ суяги бўлса бари иккига бўлинган. Ҳатто тос суягинингам мажақланиб ётгани аниқ билиниб турарди. Агар у клиник ўлим ё кома ҳолатида бўлиб, дафн қилингандан сўнг ўзига келган бўлса-ю қўрққанидан ташқарига чиқмоқчи бўлиб ўзини қабр деворларига минг урганидаям бошини бўйнидан икки айлантиришга, устухонларини бу хилда мажақлашга муваффақ бўлолмасди. Бу қандайдир ғайритабиий, илоҳий куч тарафидан амалга оширилгани равшан эди. Шу ерда қатнашаётган диёнат идорасининг вакили бир қайғуси минг бўлган отадан марҳум ўғлининг хулқ-атвори қанақа бўлганлигини сўрайди. Бу кўргуликларнинг асл моҳиятини қалб-қалбидан тушуниб етган ота бошини сарак-сарак қилганча, оби дийдасини оқизиб, ўғлини ёлғиз фарзанд эканлиги учун ҳаддан ташқари 58


эркалатиб, талтайтириб юборганини айтади. Босар-тусарини билмай бораётган бола балоғатга етган сайин исломий тарбия бермоқчи бўлганларни калака қиларкан. Ҳатто Қуръони Карим оятлари ёзилган муборак саҳифаларни копток қилиб тепишига кўнгли тўлмагандан нажосатини артиб, таҳқирлаган дамлари бўлган экан. Отаси ё онаси намозга ният қилишган чоқ магнитофон овозини баландлатиб, уларнинг намозини фосид қилишни эрмак қилиб олган экан... Ортиқ изоҳга ўрин йўқлигини барча тушуниб етган эди. Диний вакил кўз ёши булоқдай қайнаб чиқаётган отага: -- Ўшанда бола шўрликни эркалатиш ўрнига калтаклабам бўлса Худони танитганингизда эди уям бу ҳолга тушмасди, сизам надомат денгизига ғарқ бўлмасдингиз. Сиз уни ичингиз ачишиб урганингиз учун бирор жойи лат емаган, бирор устухони синмаган бўларди ўшанда. Сизнингам ҳозирги бесамар афсусингиздан кўра ўшандаги меҳнатингиз самара берган бўларди!-- дея суҳбатга якун ясайди. Шунга ўхшаш ҳодисалар ҳар жой-ҳар жойда, ҳар-ҳар замонда учраб туради. Бу Парвардигор томонидан сизу бизга ибрат тариқасида кўрсатилаётган бир сабоқ. Ҳе, бир афсона-да дея қўлингизни силтаманг. Унинг ўрнига «Худоё, тавба!» денг. Ибрат олинг. Ана шунақа мусибатга дучор қилмаслигини сўранг Парвардигордан. Бундай даҳшатли оқибатлардан нажот тиланг. Нажот эса НАМОЗДАДИР! Ҳаййа алассалоҳ! Ҳаййа алал фалаҳ! Марҳамат, намозга келинг! Марҳамат, нажотга келинг! Намознинг энг зарур ибодат эканлигини англадингиз. Энди уни тарк этишга бирор баҳона излаб юрманг. Ҳеч бир баҳона ўтмайди унга. Шол бўлиб ётиб қолган киши имоишоралар билан ўқисин. Баъзилар бўлмағур баҳоналар билан қазо қилишади намозни ё умуман ўқишмайди. Нима эмиш, ҳозир либослари ифлос эмиш. Ёки мазаси йўқ эмиш, совуқ сувга таҳорат ололмасмиш. Кечқурун қазо қилиб ўқиб олармиш. Қишда совуқ ҳаводан нафас олсанг шамоллаб қолишинг тайин. Баҳоргача, кунлар исигунча нафас олмай тур қани, қўлингдан келса! Ё бўлмасам таҳорат оладиган жой жуда ифлос, деб баҳона қиладиганлар бўлади. Эртага қабрга қўйишаётганда, мени бу ерда қабр қуртлари еб қўйишади-ку бир бало қилиб тирилтириб олинглар-ей деб кўрсин қани ўша баҳонакаш. Иложи бўлганда-ку баҳона қиларди ўшандаям. Аммо иложини тополмайди, шўринг қурғур. Шундай экан йиғиштиринг бунақа иблисона баҳоналарни! Имкони борича ИБОДАТга машғул бўлинг, АЛЛОҲ ибодатингизни қабул этсин, Илоҳим!!!

11 - БОБ РЎЗА, ЗАКОТ ВА ҲАЖ ИБОДАТЛАРИНИНГ ЗАРУРЛИГИ ХУСУСИДА 1. РАМАЗОНИ ШАРИФ. Намоздан кейинги фарз (бандаларнинг ўзлари учун зарур бўлган фойдали амал) Рамазон ойида тутиладиган бир ойлик рўза ибодатидир. Рўзанингам дунё ва охиратда инсонларнинг ўзлари учун салмоқли фойдаси бордирки Меҳрибон ва Раҳмли АЛЛОҲ фарз қилиб қўйибди уни. Инсон танасидаги нафс отлиғ туйнук мустаҳкам бўлса Шайтон унинг қалбига йўл тополмайди. Нафсни жиловлай олган кишигина бунга муяссар бўла олади. Бу ишда рўзанинг ўрни ўта муҳим. Рўзаям намозга ўхшаб ҳам жисмонан, ҳам руҳан фойда келтирувчи улуғ ибодатдир инсон учун. У баданимиздаги кераксиз чиқиндиларни тозалаб чиққанида жисмонан пок бўлсак, иродамизни мустаҳкам қилиб борганида руҳан бақувват бўламиз. Руҳи тетик, иродаси мустаҳкам киши Шайтоннинг найрангларига алданиб қолмаслиги тайин. Айниқса жон бераётган кишининг иродаси мустаҳкам бўлса Шайтоннинг бир коса саробига Имонини сотиб юбормайди. 59


2. ЗАКОТ БЕРИШ – УЛУҒ ИБОДАТ! Мўъмин киши учун закот ҳам намозу рўза каби улуғ фарзларнинг бири ҳисобланади. Фақат у мол-мулки, бойлиги нисобга (маълум бир миқдорга) етган кишиларгагина хос ибодатдир. Шайтон закот берувчига: -- Оғир меҳнатлар эвазига топган мол-мулкингни аллақаёқдаги қаланғи қасанғилар билан бўлишиб емоқчимисан? Ахир бу инсофданми? Уларам текинтомоқ бўлиб кун ўтказгунларича ишлашсин эди,-- дея йўлдан урмоқчи бўлади. Имони суст кишиларга бу гаплар хуш ёқиб, турли «ҳийлаи шаръий» ўйлаб топадилар. Имони комил киши эса закотни белгиланган миқдордан бир дирамам камайтмай ўз вақтида топшириб Шайтонга оғир зарбалар беради. Бунинг натижасида Дунёни касофатлардан тозалайди. Қаранг, қандай улуғ ибодат экан закот чиқариш. Ахир бу қирот-қирот савоб дегани-ку.

3. ҲАЖ ЗИЁРАТИ Улуғ ибодатларнинг яна бири Ҳаж зиёратидир. Киши молу мулкини, вақтини Худо йўлига сарфлаб, Каъбатуллоҳни зиёрат қилса. Бу сафарнинг заҳматларига бардош берса. Бунинг эвазига Худойим ўша бандасини ноумид қайтарармиди? Кейинги пайтларда кўпгина ватандошларимиз Ҳаж сезонларида турли тушунмовчиликлар туфайли сарсонсаргардон бўлишмоқда. Ҳатто Каъбатуллоҳга атиги 70 км масофа қолган Жидда аэропортидан ноумид қайтарилганларам бўлди. Айрим Жамоат раислари баъзи кишиларнинг ҳужжати ва маблағини қабул қилиб олиб, унинг ҳужжатларини Ҳажга тўғирлаймиз, деб ваъда бериб, уни ишонтириб, охирида эса унинг ўрнига бошқа бир кўпроқ пул берган кишини жўнатиб юборганлариниям эшитганмиз. Қаранг-а улуғ ибодат орқасидан пора олгувчи мунофиқларам топиларкан орамизда. Мана шундай саргардон бўлганларнинг тушкунликка тушишлари ноўрин. Барча кирдикорлардан барчадан кўра яхшироқ огоҳ бўлган ЗОТ улуғ ибодатга бесабаб тўсқинлик қилганларга оғир жазолар тайин қилиб қўйганидек, зиёратдан ноумид қайтганларгаям Ҳажни адо этганлар билан бараввар савоблар битиб қўйса ажаб эмас. Улар кейинчалик имкон топиб Ҳажга борсалар нур устига аъло нур. Бироқ бошқа имконият туғилмаса ё маблағ тополмаса ёки соғликлари бўлмай қолса ё бўлмасам умр фурсатлари тугаб қолиб, Хажга бора олмасаларам АЛЛОҲнинг даргоҳидан ноумид бўлмасинлар. Карами кенг АЛЛОҲ ундай бандаларининг бўйнидан Ҳаж қилиш фарзини соқит қилсаям ажабмас. Валлоҳи аълам!!!

4. ФИКРДАН ЗИКР АЪЛОРОҚ! Закот ва Ҳаж ибодатларига қурби етмаганлар биз буларни бажара олмадик, демак камбағаллигимиз эртанги улуғ ҳисоб кунидаям яна бошимизга битган бало бўлар экан-да. Тарозига қўйилган савобларимиз шу иккала ибодатнинг ўрни бўшлигидан камлик қилиб қоларкан-да деган фикрга бормасинлар, тағин. Имкони етмаганларга бу амаллар ФАРЗ эмас. Закотга кучи етмаганлар АЛЛОҲни кўпроқ зикр қилсалар закот берувчилар эришадиган миқдордаги савобга эга бўлишади. Бу дегани закот берган киши Худони унутсин, бошқа зикр қилмасаям бўлаверади, ахир у керакли савобни тўплаб олган-ку дегани эмас. Албатта уларам АЛЛОҲни кўпроқ зикр қилишлари лозим. Ана шу қилган зикрлари самимий бўлса ҳам қирот-қирот савоб топадилар, ҳам закот бермоқчи бўлаётганда йўлдан ураётган Шайтонни енгишга яраша куч топа оладилар. Зикр ўзи нима? Чин юракдан зикр қилиш деганда нима тушинилади? Ана шу ҳақда тўхталсак. Зикр бу АЛЛОҲни эслаш, нафақат эслаш, балки Парвардигорни бир лаҳзаям бўлсин 60


унутмасликдир. Ўз Холиқини унутган бандани қандай қилиб банда деб айта оламиз. Эслаш деб унут бўлиб кетган шахсларни ёхуд нарсаларни ёки турли воқеаларни қайта хотирлашни айтадилар. Бизнинг эса АЛЛОҲни бир сония бўлсин унутишга ҳаққимиз йўқ! Бир сониялик унутишимиз шайтанат гирдобига ғарқ бўлишимизга сабаб бўлиши мумкин. Зикр қилмоқ бармоқларимизнинг тасбеҳ доналарини бир маромда йигириши-ю лабларимизнинг пичирлаши баробарида хаёлларимиз тизгинини Шайтоннинг измига топширмоқ дегани эмас. Зикр улким, сиз кўзингиз тушган нарсада АЛЛОҲнинг чексиз қудратини, Буюк Яратувчининг тенгсиз санъатини кўриб, ҳис қилиб турасиз. Илоҳий мўъжизани мушоҳада қила оласиз. Қарадингиз, дарахт турибди. Шу дарахтни ким яратган? Ана шу биргина дарахтда қанчалаб илоҳий мўъжизалар мужассамлигини илғай олсангиз чин юракдан «СУБҲОНАЛЛОҲ!» деворасиз. Яъни дарахтдай мукаммал бир мавжудотни яратиб куйган ЗОТнинг бирор қусури бўлиши мумкин эмас. Барча кусурлардан, айблардан Пок бўлган ЗОТ Ягона АЛЛОҲ эканлигини зикр қилдингиз: «СУБҲОНАЛЛОҲ!». Ўша ЗОТИ ПОК сизнинг Парвардигорингиз эмасми? Ана шундай рангоранг, мўъжизаларга тўлиқ оламда ОДАМ қилиб, Муҳаммад с.а.с. дай суюкли бандасига УММАТ қилиб, сизга энг юқори мавқеъни ҳадя этган ЗОТга қанча кўп ҳамду сано айтсангиз-да камдек туюлаверади. Энди тилингиз дилингизга ҳамоҳанг тарзда «АЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ РАББИЛ ОЛАМИЙН!» дея такрорлайверади. Дилингиз эса бундан олам-олам завқ туяди. Бу завқ АЛЛОҲнинг нақадар улуғлигини яна шуурингизга солади. Дилингиз билан тилингиз яна жўр бўлишиб бир улуғ калимани талаффуз қилишга киришади: «АЛЛОҲУ АКБАР!». Шу пайт чиройли қилиб солинган сервиқор бино кўзингизга ташланади. Шундай зебо-ки ундан кўз узгингиз келмайди. Шу чиройли бинонинг меъморини ким яратган? Ўша меъморга юксак дидни, ақлу закони ҳамда бино қурилиб битгунча керакли имкону фурсатни ким берибди? Парвардигор эмасми? Шунақа биноларнинг қанча-қанчасини елкасига кўтарганча чопқиллаб бораётган, ярим сония ҳам тек турмай ўз орбитаси бўйлаб муттасил ҳаракатланаётган Ерни ким яратиб қўйди? Илоҳий қудратни осмондаям кўрасиз, ердаям. Тоғдаям кўрасиз, боғдаям. Сувдаям, қумдаям кўраверасиз АЛЛОҲнинг санъатини. Ҳамма нарса сизга Парвардигорнинг борлигини эслатаверади. Сиз эса бундан завқланганча «СУБҲОНАЛЛОҲ ВАЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲ ВА ЛО ИЛОҲА ИЛЛОЛЛОҲУ АЛЛОҲУ АКБАР!" дея зикр қилаверасиз, зикр қилаверасиз Меҳрибон ва Раҳмли Парвардигорни. Ана шундай қилиб АЛЛОҲнинг зикрини қилаётган инсон ўзидан муттасил савоб аталмиш илоҳий энергия ажратиб чиқараверади. Нур таратаётган офтобга тик қарашнинг имкони бўлмаганидек, ЗИКР қилаётган инсонгаям Шайтон тик қарай олмайди. Яқинлашса бу илоҳий нурдан озор чекишини ўйлаб унга янашмайдиям. Шайтон янаша олмагач у ерда бирор гуноҳ (савобни емирувчи) амал содир бўлмайди. Оқибатда ҳосил бўлган илоҳий энергия (савоб) тўлалигича, бирор исрофсиз ҳолда Иллиюн номли илоҳий маконда ҳар бир банда учун махсус ажратилган жойга захира қилинаверади, фаришталар воситасида...

5. ЖУМА НАМОЗИНИ БЕҲУДА ТАРК ЭТИШ ГУНОҲИ АЗИМДИР! Каъбатуллоҳ зиёратига, яъни Ҳажга боришга қурбу имкони бўлмаган инсонлар ҳар ҳафта Жума намозини канда қилмасалар ҳожилар билан бараввар савобни захира қила олади. Бу дегани ҳожилар керакли миқдордаги савобни жамғариб олишди. Уларнинг Жума намозига боришга зарурати йўқ дегани эмас. Жума намозиям аслида фарзи айндир. Уни бесабаб тарк этган киши ўзига ўзи жабр қилганлардан ҳисобланади. Буни теран фикр билан англай билиш лозим. Кўпчилик биродарларимиз турли баҳоналарни рўкач қилишиб, Жумани тарк этишади. Уларнинг орасида бойлариям бор, камбағаллариям. Бойлари бу дунёда каму кўстсиз, фаровон ҳаёт кечирмоқдалар. Ўта шоҳона бўлсаям 61


ўткинчи-ку ахир бу ҳаёт. 70 ё 80, ошиб кетса 100 йил умр кўрсак-да бир куни барибир ўлимга маҳкуммиз-ку ахир. Шу ўткинчи дунёда шоҳона яшаб, эртга абадий уқубат ичра қолиб кетишни ким хоҳлабди? Шуни ўша ўзига тўқ оилаларда УМР КЕЧИРАЁТГАН биродарларимиз бир бор фикр қилиб, тасаввур этиб кўрдиларми экан? Камбағалликда кун кечираётган биродарларимизам шуларни ўйлаб кўрса бўлмайдими? Бир томондан тақдир, бошқа томондан ўзларининг ТАНБАЛЛИКЛАРИ туфайли бу ҳаётларини йўқсиллигу муҳтожликда ўтказаётирлар. Қийинчилик бўлгани билан бир кунмас бир кун ўтадикетади. Энди у абадий, ўткинчи эмас дунёдаям абадий қийинчиликни наҳотки ўзларига раво кўришса. Бу дунёнинг фаровонлиги у дунёнинг фаровонлиги олдида арзимас бир нарса бўлганидек, бу дунёдаги азобу уқубатларам у дунёники олдида ҳолва бўлиб қолади. Худо сақласин, бу ҳазилакам бир гап эмас. Бу гаплар нафақат закоту Ҳаж, бутунлай Ҳалол ва Ҳаром амаллар учун тегишлидир. Бу ерда гап Ҳаж ибодати тўғрисида кетар экан, қуйидагиларниям илова қилмоқ зарур. Ҳажга етгулик маблағи ва имкони етарли кишига бу ибодат фарз бўлиб қолади. Шунинг учун ўша инсон ҳар бир лаҳзани ғанимат билиб, «Лаббайка, Ё Раббим!», дея сафар тадоригини кўрсин. Агар у бепарволик қилиб бу ишни кечиктирса, турли баҳона-ю сабаб ахтариб улуғ имкониятни қўлдан бой берса энг аччиқ афсус қилгувчилардан бўлиб қолади эртага. Аммо у кунги пушаймони ўзининг душмани. Кейинчалик камбағаллашиб ё бетоб бўлиб қолсаям бу фарз унинг гарданидан соқит бўлмайди. Буни билишимиз, бунга риоя қилишимиз даркор. Бир каттакон кема сафарга чиққанида ундаги йўловчиларни кўз олдингизга келтиринг. Фалокат босиб ўша кема чўкишни бошласа, ҳамма ўз жонини қутқариб қолишни ўйлайди. Боям бўлсин камбағалам. Қий-чувни айтмайсизми. Умрида Худони тилга олмаганларам бунақа кулфатларда Худони оғзидан туширишмайди. Инсонларам дунёга келдиларми кема сафарига чиққан йўловчилардек гап. Бу дунё эса ўша улкан кеманинг ўзгинаси. Унинг чўкиши эса 100% кафолатланган. Буни бизга бу дунёни тарк этган аждодларимиз мисолида Парвардигори Карим уқтириб қўйибди. Энди ғарқ бўлмасликнинг йўлини излаш лозим. У шундай йўл бўлсинки, нажот топиш 100% кафолатланган булсин! Бу йўл бот-бот такрорлаб келаётганимиз ИСЛОМдир. ИСЛОМнинг эса мукаммал бўлмоғи учун ИМОН, НАМОЗ, РЎЗА, ЗАКОТ ВА ҲАЖ каби ибодатларни тўла бажармоғимиз ФАРЗ эканлигини англаб етдингиз, ИНШААЛЛОҲ!

12-БОБ ОХИРАТДАГИ ЖАННАТ, ДЎЗАХ ВА АРОСАТ КАБИ МАКОНЛАР 1. ОХИРАТ ҲАЁТИ -- БУЮК ҲАҚИҚАТ Охиратда Жаннат, Дўзах ва Аросат майдони каби маконлар мунтазир бўлиб туради бандалар учун. Булар ҳавойи бир гап ё афсоналар эмас, буюк Ҳақиқат. Уни инкор қилган кишининг имони йўқ. Худо ёрлақаб Жаннатга дохил бўлганлар абадий роҳату фароғатга ноил бўлишади. Ул жойда на бир тирикчилик ташвиши, на бир ахлату чиқиндиларга хос муаммолар бор. Буни тасаввур қилиш учун гўдакнинг 9 ойдан зиёдроқ она қорнида кечадиган ҳаётини хаёлингизга олсангиз кифоя. 9 ой мобайнида ҳаммамизам меҳнатсиз, машаққатсиз, етишмовчиликсиз, ҳамма керакли нарсалар муҳайё бўлган ҳаётни бошдан кечирганмиз ўшанда. Бирорта муаммога дуч келинмаган. На солиқ тўланган, на бировга пул берилган, на биров билан савдолашилган. Ахлату чиқинди у ёқда турсин, бирор ёқимсиз ҳидга тўқнашилмаган. Буларнинг бари Илоҳий қудратнинг маҳсули эмасми? Мазкур 9 ойлик ҳаёт Жаннат ҳаётидан бир томчи эди. АЛЛОҲИМнинг Меҳрибончилигини кўрингки, хулоса чиқаришимиз учун Жаннат ҳаётидан бир чимдим татиб кўришимизни ирода этди. Наъузамбиллоҳ, Дўзах ҳаётидан бир чимдим татитиб 62


кўрсатганида қаёққа борардик. Нимям қила олардик? Тағинам гоҳида имонсизлик қилиб, ўз фойдамиз учун зарур бўлган ибодатлардан бўйин товлаб Парвардигорга исён қиламиз. Исён қилишга, ношукрчилик қилишга қандай ҳаққимиз бор? Қанақа қилиб ҳаддимиз сиғади? Аросат майдони Жаннату Дўзах орасидаги макондир. Аросатда қолмоқ Дўзахчалик бўлмаса-да ўзига яраша уқубат чекмоқдир. Ишлаётган жойингизда маош бериладиган куни ҳисобчи ёки хазиначининг эшиги олдида одам талотўп бўлади. Навбатингиз келгунича озгина кутиб туришдан безорингиз чиқади-ю. Ҳолбуки бу кутишнинг оқибатида манфаат бор -- пулингизни оласиз. Энди аросатда абадий қолиб кетишни тасаввур қилиб кўринг-а. У ердаги кутишнинг адоғи йўқ. Адоғи бўлмагач самарасиям бўлмас. Номаи аъмолидаги савоби билан гуноҳининг салмоғи баб-бараввар инсонлар мангу аросатда қолишга маҳкумдирлар. Савобларни зиёда қилишам, гуноҳдан тийилишам ўз қўлимизда! Савобларнинг салмоқли қисмига фарз амалларни мукаммал бажарилганда эришилгандек, гуноҳларнинг салмоқли қисми фарзларни тарк этишликда эканлигиниям билиб қўйинг! Шунинг учунам ФАРЗ, яъни энг зарур амал деб қўйибди Парвардигор уларни. Фарзларни бажармай туриб Пацифико-ю Атлантика океанларини тўлдириб турган сувнинг миқдорича хайру саховат қилсангизам Ҳотами Тойга ўхшаб Аросатдан нарироққа ўтишингиз даргумон. Бу билан Фарзларни бажарингу бахиллигингиздаям давом этинг, дейилмаяпти. Бу мунофиқларга хос иллат. Ҳақиқий мўъмин аслида саховатманд бўлади. Имонсиз кишининг саховатмандлигининг ортида кўпинча риёкорлик, худбинлик бекиниб ётади.

2. САДАҚА БАЛОНИ ДАФ ҚИЛАДИ, ДЕЙИШАДИ… Савоб энергияси тўплашнинг яна бир усули хайру садақани кўпроқ қилишдир. Садақанинг улуғи эса ўз эҳтиёжидан кечиб, ўзганинг эҳтиёжини қондира олишдир. Бу ҳар кимнингам қўлидан келавермайди. Садақадан ҳосил бўлган энергия энг оғир лаҳзада ҳимояга келади. Садақанинг яна бир афзалияти Инсон тақдирига ўзгартириш кирита олишидадир. Яъни инсон ҳаётига тажовуз қилмоқчи бўлган балои азимни фақатгина садақа билан дуои хайргина қайтара олиши мумкин. Бунинг учун қилинадиган садақанинг миқдори ёки аҳамиятиям тўғаноқ бўлаётган балонинг ҳайбатига яраша бўлмоғи лозим. Шунинг учун бошига мушкул тушган киши энг қимматли ёхуд энг суюкли бўлган нарсасини садақа чиқарса даф солаётган балонингам қайтиши аниқроқ бўлади. Энг қимматли нарса деганда нафақат от-улов, машина ёки катта суммадаги пул каби қимматбаҳо буюмларни, балки инсоннинг энг суюкли машғулоти ёинки тарк этиши амримаҳол бўлган одатларни Худо йўлида тарк этишни тушунсаям бўлади. Мен таниган бир киши бор. Беозор, бахиллиги йўқ инсон. Бир пайтлар ароққа ружуъ қўйган «алкаш» эди. Ичган жойигача бинойидек борарди-ю тўрт оёқлаб, уст-боши булғаниб қайтарди. Бақувват оёқларининг контролини йўқотиб қўйгач, суяксиз тилини-ку айтмасаям бўлади. Томошоталаб улфатлари амаллаб бир қултгина ичкизишни эплашса бўлгани, қолган ҳўплам тугул сипқоришларни ўзи амалларди. Ичмаган пайтлари қилган номаъқулчилигидан уялар, ароқхўрликнинг яхши иш эмаслигини ўзиям тан оларди. Бироқ бу ҳаром амални тарк этишга иродаси сустлик қиларди. Ҳозир ўша ҳаром амални тарк этиб кетган. Беш вақт намозни жамоат билан ўқийди. Бирида гапдан гап чиқиб бу покликка қай йўсин эришганини ҳикоя қилиб берди бизга. Мана ўша ҳикоя. Бирида унинг ёлғиз ўғли оғир бетоб бўлиб қолади. Духтурлар ҳам даво курсининг самара бермаганини, тиббиётнинг ожизлигини айтиб узр сўрайдилар. Нафас олиши оғирлашиб, зўрға инграб қўяётган, хасчалик ҳам вазни қолмаган гўдакни ноумидлик азобида уйга олиб қайтишадилар. Қўли осмондан, оёғи ердан узилиб чорасиз қолган ота Яратганга чексиз умид билан синиқ овозда нола қилади: «Э Бор Худоё, шу пайтгача энг гумроҳ банданг мен эдим. Илтижолар қиламан. Сенинг қудратингга шак йўқ! Шугинамга шифои комил ато эт. Болам деб нола қилганига дунёларингнинг бардоши етмаётган 63


муштипар онасига раҳминг келсин. Бунинг эвазига барча ҳаром амалларни тарк этиб, сен рози бўладиган амалларга шуруъ қилайин. Ароқ деганини қайтиб оғзимга олмайин!». Уйларига етгач қўни қўшнилар тўпланишади. Ҳаммани бир даҳшатли туйғу эзиб ётарди. Қаранг Худонинг қудратини, ингранаётган гўдак кўрпачага ётқизилгач нафас олиши бир оз енгиллашгандек бўлади. Оғзига пахта билан томизилган сувни тамшаниб қўяди. Буни кўриб қошиқчада сув тутадилар. Гўдак қийналмасдан қошиқчадаги сувдан бир икки марта ичади. Онаси кўкрак тутганда ожизлик билан эмади-ю бир мунча фурсатдан кейин пишиллаб ухлаб қолади. Хуллас бошқа на дори қилинади, на укол. Яратганнинг меҳрибончилиги билан гўдакнинг саломатлиги ўз-ўзидан тиклана боради. Илоҳий қудратни кўринг-ки ёнаётган гулхан унинг таъсирида гуллаётган гулшанга айланиши ҳеч гапмас. Суҳбатдошимиз ҳикоясига якун ясар экан, ҳаром амални тарк эта олишида лозим бўлган ирода кучини Парвардигор ўша ўғли туфайли ато этганини чексиз шукроналар билан тилга олади. Имонли киши учун Дўзахнинг номини тилга олишнинг ўзи бир оғир даҳшат. Худо кўрсатмасин, ўша мангу азобу уқубатларнинг маконини. Унинг мисолини бу дунёдан топиш мушкул. Шунақа қилиб яратгани учунам Парвардигорга беадад Ҳамду санолар бўлсин! Жаҳаннамдаги мангу оташнинг абадий сўнмаслигини идрок қила олишимиз учун Қуёшга бир марта назар солсак бас. Миллиард йилдан бери порласа-да нури тугамоқ тугул озайибам қолгани йўқ унинг. Парвардигорига осий бўлганлар, тавба қилишга имкони бўла туриб, тавбага келмаганлар, имонсиз кофирлар, дайюс ва судхўрлар Дўзахга маҳкумдирлар. АЛЛОҲИМ барчамизни Дўзах азобидан Ўзи сақласин, Амин, ё Раббил оламийн!

13-БОБ ГУНОҲ АМАЛЛАР ВА ГУНОҲИ КАБИРАЛАР ХУСУСИДА 1. КИШИНИНГ ЎЗИГА ЗАРАРЛИ БЎЛГАН АМАЛ ГУНОҲ ДЕЙИЛАДИ Гуноҳ бу ҳаром амаллардан тийилмасликдир. Шу билан бирга фарз, вожиб ҳамда суннати муаккада каби амаллардан бўйин товлаган кишиям ГУНОҲКОР ҳисобланади. Ҳаромдан тийилмаган кишининг бу амали унинг ўзига бу дунёдаям, охиратдаям зиён келтиргани учун Ҳаром қилинган. Юқорида санаб ўтилган ИМОН, НАМОЗ, РЎЗА, ЗАКОТ, ҲАЖ каби фарзлар ИСЛОМни қабул қилишимиз, МЎЪМИН - МУСУЛМОН бўлиб яшашимиз учун зарур бўлган амаллар эди. Аслида имонли киши учун ҳар бир ишнинг ҳалол, макруҳ ва ҳаром томонлари мавжуд. Айтайлик ризқи рўзи топишимиздаям ҳалол меҳнат қилиб пул ишлашимиз -- ҳалол, иш юришмаганда бир марта, ярим марта танишлардан олиб туриш -- макруҳ, ишёқмаслик қилиб ҳар куни тиланчилик қилиш, ўғирлик ё қароқчилик билан нон топиш -- ҳаромдир. Ёки дастурхонимиздаги ноннинг яхши пишган жойини танаввул қилиш -- ҳалол, яъни киши организми учун фойдали; кулга ботган ёки хомроқ жойини ейиш -- макруҳ. Яъни бошқа нон топилмаганда озроқ еб, қорин туйдириб турса зарари кам. Бироқ ҳамма вақт шунақа нон ейишнинг зарари бисёр; Ноннинг қоп -қора куйиб кетган жойини ейиш ҳаром, яъни ўта зарарлидир. Ҳаромни ҳалол дейиш оғир гуноҳ бўлганидек, ҳалолни ҳаром дейишам оғир гуноҳдир. АЛЛОҲни инкор қилиш ёки Унга шерик топиш, яъни бир нечта Худо бор деб уйлаш; Парвардигорни ўз махлуқотларининг бирор сифати билан сифатлаш; Муҳаммад с.а.с. жанобимизнинг пайғамбарлигига ишонмаслик; фарз, вожиб, суннати муаккада амалларни тарк этиш; ўз жонига қасд қилиш; фолбинларга ишониш; зино; ароқ, пиво, коньяк, вино каби маст 64


қилувчи ҳаром ичимликлар ичиш; судхўрлик; ғийбат қилиш; даюслик; наркобизнесу наркоманлик ҳамда шуларга ўхшаш кўпгина амаллар ГУНОҲИ КАБИРАЛАР деб юритилади. Бу амаллардан кишига дунё ва охиратда зиён етиши аниқ. Ақли жойида киши ўз зарарига иш қиладими ҳеч замон? Масалан, гуноҳи кабиралардан биттаси бўлган ароқхўрликни олайлик. Уни барча ёмонликларнинг онаси деб ҳам атайдилар. Чунки уни ичган киши ақлини унутади. Ақл кетгач ёмон ишларни бажаришдан тийилармиди у? Бугунги кунда унинг ҳаромлиги 100% ўз тасдиғини топган. Буни такрорлаб ўтиришнинг ҳожати бўлмагандек, уни оқлашга, ҳаром эмаслигини исботлашга уриниш ҳам қип-қизил аҳмоқликдир. Уни ичиш ҳаром дейилибдими, тамом. Унинг бир тоннасиям, бир томчисиям ичилса, ҳаром. Баъзилар оз-моз, мадҳуш қилмайдиган миқдорда ичилса зиёни йўқ, дорилик қилади, дея билағонлик қилишиб, ўзларини Худоданам донороқ ҳис этишади, наъузамбиллоҳ. Парвардигор ўзининг каломи бўлмиш Қуръони Каримда ароқни ҲАРОМ деб қўйган бўлса тағин нимага адвокатлик қиласиз унга? Бўлмасам ҳожатхонадаги ҳаром ахлатданам камроғини дастурхон четига қўйиш, оз-моз истеъмол қилаш мумкин экан-да. Қаранг, қандай бемаънилик! Тўғри, 70%-96% ли спирт яхши антисептик воситаси. У билан тиббий ускуналарни, захмлардаги микробларни ўлдириш мумкин. Аммо бу унинг организм ичкарисидаги микробларни ўлдиришиям мумкин дегани эмас. Организм ичкарисида муҳит ўзгаради. У ерда спирт тамоман бошқача таъсир қилиш механизмига ўтади. Энг қизиқ, ичакузди ҳангомани бориб жувонмарг боласининг тобутини қучиб йиғлаётган муштипар, бағри куйик онага айтиб бўлармиди? Ёки қозоннинг тагида ловиллаб ёнаётган ёғоч ўтинларни қозоннинг ичига жойлаб керосин сепинг қани, паловингиз қай тусга кираркан? Шунга ўхшаб ароқ ҳам жиғилдонга қуйилгач сўлак, ошқозон шираси, ошқозоннинг рН муҳитини ташкил қилган унсурлар, ўт суюқлиги билан бирга қўшилиб, қанақа жирканчли оқибатларни келтириб чиқаришини тасаввур этиб кўринг-чи. Мана шу жирканчли аралашма қонга сўрилгач одамни сархуш килади. Натижада у одамликдан чиқади. Бунақа сархуш кимса ҳар қандай қабиҳ ишдан қайтмайди. Чунки у Шайтоннинг бандисига айланди. Дўстим, етук шоир Абдул Воҳид сўзлаб берган бир кўнгилсиз воқеани келтириб ўтсам ароқхўрлик нақадар жирканчли оқибатларга олиб келишини англай биласиз. Бир вақтлар яхшигина мансабу обрўга эга бўлган киши ароққа муккасидан кетгач мансабиданам, обрў-эътибориданам айрилади. Бошига шу мусибатларни келтирган ароқдан ўч олиш ўрнига усиз туролмайдиган бўлиб қолгач ширин-шакар иккита фарзанд туғиб берган хотининигам талоғини берворади. Бефайзу ҳувиллаган ҳовлида ёмонам бўлса фазандим-да деган қари онаси иккови қолади. Ахир қайси она фарзандидан воз кечибдики, бу инсонлик сиёғи қолмаган нусханинг онасиям ўғлидан воз кечсин? Хуллас сотса харидор топиладиган қанча чизу чора бўлган бўлса ҳовлида, барчаси ўтган нархига сотилиб, пулига ароқми, виноми олиниб гумроҳ ўғилнинг жиғилдонига қуйилаверди. Сотгудай «товари» қолмагач кекса онасининг арзимас нафақасига эга чиқади ноинсоф. Оқибат инсонлик шарафидан буткул жудо бўлган кўрнамак фарзанд дили пора онасининг ўлими куниям Шайтоннинг пешобини симиради-ю сасиган тўшагига бурканганча хуррагини отиб қолаверади. Гўрсўхта ўғлининг жирканчли кирдикорларидан кўкайи қуриган кампирнинг жонсиз жасадини маҳалла-кўй қабрга қўйиб қайтади. Бунга ўхшаш мусибатлару бунақа мусибатларни келтириб чиқарган оқпадар фарзандлар ҳаётда оз эмас. Бу кўргуликларнинг барида бош сабабчи ароқдир. Буни эшитган баъзи ароқ ичиб юрувчилар ўша гўрсўхтанинг ўзинигина айблаб, мана, бизам ичамиз, бунақа бўлганимиз йўқ-ку дея ароқни оқлашлариям мумкин. Шунақа хулоса чиқарувчиларга қарата айтадиган хитобим: -- Ўша оқпадар мисоли ҳожатхонанинг ичига тушиб бўкиб қолган бўлса, сизлар ҳожатхонадаги ахлатдан кам-кам ялаётгандексиз. Уям мансабу обрўсини йўқотмай туриб сизлардек эди. Яъни кам-кам ичарди. Каллангизни ишлатмас экансизлар сизларнингам унингдек бўлиб қолишларингиз ҳеч гапмас. Аслида гап сизларнинг ўша гўрсўхтага ўхшаш ё ўхшамаслигингизда эмас. Гап ароқнинг ахлатга ўхшаб ҳаром эканлигида. Жон биродар, фикр қил, тўғри хулоса чиқар. Бу ишингнинг оқибати жуда ёмон эканлиги ўзинггаям аён65


ку. Имонга кел, умр отлиғ улуғ имкониятни ҳаром йўлга сарфлаб, сўнгра афсус чекувчилардан бўлиб қолма. АЛЛОҲнинг ўзи ҳидоят берсин! Ҳатто байрам ва тўй каби хурсандчилик кунларини нишонлаш баҳонасида ароқ ичувчиларам бор орамизда. Аҳмоқчиликни кўринг-ки Меҳрибон АЛЛОҲ ўша бандасини суйиб, унга хурсандчиликни раво кўрса-ю бу ақли паст бўлса шукрона қилиш ўрнига Парвардигор ҳаромлигини Қуръони Мажидда баён этиб қўйган ичкиликни ичиб, ...хўрлик қилса. Бу ахир Худони хақорат қилиш-ку! Бу ўз Парвардигорига исён-ку! Шайтон исён қилиб нимага эришди? Шайтоннинг бадбахтлигига шерик бўлмоқчимисиз? Хурсандчилик кунига эришолмай қон қақшаётганлар қанча? Фикр қилсангиз-чи ахир! Оз-моз ичиб туришнинг зиёни йўқ эмиш. Қани, битта илон чақмоқчи бўлса индамай туринг-чи. Э, ҳали бу биттагина экан. Кўпроқ бўлганида қийналиб ўлардим. Биттагина экан, қийналмайгина ўлиб қўя қоламан, дейсизми? Устоз Тоҳир Малик айтганидек, мақсад кўзни ўйиш бўлса катта қозиқни кўзга суқиб кўр қилди нима-ю кичкина михча билан кўр қилди нима? Шунга ўхшаб ароқнинг кўпиям ҳаром, бир қултумиям ҳаром. Савоб амалларни йўққа чиқарувчи, дунёда шармисор қилиб, охиратда жаҳаннам азобига гирифтор қилувчи гуноҳи кабирадир ароқхўрлик.

2. ЗИНО ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ ХУСУСИДА Гуноҳи кабираларнинг яна бири зино дедик. Зино тўшакдагина содир бўладиган нарса эмас. Эркакларнинг номаҳрам аёлларга суқланиб қарашининг ўзиёқ зино бўлганидек, аёлларнинг очиқ, баданларининг айрим жойларини намоён қиладиган калта ё тор кийинишлари, сочлари-ю билакларини бекитмай юришлариям зинодир. Киндиги-ю сийнасини очиб юриш-ку қабоҳатнинг ўзгинаси. Мен опа-сингилларимз саналмиш замондош аёлларни хафа қилиш ёхуд ҳақорат этиш мақсадида айтмаяпман буларни. Аксинча уларга бир меҳрибон ака ёки укалик ҳиссини туйганим учун айтаётирман. Ҳозирда кенг ёйилган шоу ё киноларда ўз маҳоратларини кўз-кўз қиламан деб мини юбкаю ичкийимларда саҳнага чиқишаётган «юлдузнисалар»нинг ҳолига ачинасан, киши. Шундай маъсум, шунчалар мунису латофатли опа-сингилларимиз эришган ютуқ нари борса «Йилнинг энг гўзал (ё бетакрор) актрисаси (ё қўшиқчиси)» деб аталган номинациядир. Эътибор беринг, бор-йўғи «Йилнинг»! Демак келгуси йилга бир эмас яна ўнлаб номзодлар тайёр туришибди. Наҳотки қадринг шунчалар ер? Бунақа номинациялардан минг чандон зиёдроқ эъзозларга лойиқ эдинг-ку! Қадду қоматингни номаҳрамларга кўз-кўз қилиб, саноқли муддатгагина масъуд бўлолдинг. Бу умринг бир куни тугашини ўйлаб кўрганмисан? Эришган ўша омонатгина масъудлигинг ўз ортидан абадий бадбахтликлар эргаштириб келтиришига нозиккина ақлинг етмадими? Атрофингга соз назар сол. Оёғи шол, кўзи ожиз, тили соқов, қулоғи кар, териси пес (витилиго) бўлган қанчалаб замондошларинг бор. Улар шундай бўлишини ўзлари хоҳлаган эдими? Сени эса қусурсиз, гўзал қилиб яратгани учун Парвардигорга шукрона айтиш ўрнига УНИ ҳақорат қилаётганингни, исён этаётганингни тушуниб етсанг-чи ахир! Эришганинг вақтинчалик номинациядан юксак ва абадий бардавом бўлган «АЛЛОҲнинг ризочилигига эришган энг бахтли аёл» номинациясини қўлга киритишга имконинг бўла туриб яна Шайтонга алданиб юрибсан-а. Мен «Йилнинг энг яхши фалони» деган номинацияни қўлга киритдим, дея гердайишингни қара. ОДАМий тилга ўгирсанг «Абадиятнинг энг бадбахти» деган маънони бераркан бунинг. Гапим оғир ботса мендек «маданиятсиз» оғангни кечир. Ахир оғанг бўлиб бу ҳақиқатни юзингга мен айтмасам, ким айтади? Бошқа оғаликка даъво қилувчиларинг қайтангга «қош-кўзингни» мақташиб, сени жаҳаннамга қулатиш пайида юрибди-ку. Сенинг бугунги «имижинг»ни кўрган мухлисаларинг камида сендек, бўлмасам сенданам «ошириб» кийинишга (Ечиниш десакмикин? Чунки кийиниш дегалиям оғиз бормайди. Ахир бу кийиммас, ичкийим-ку!) ҳаракат қилишади. Сенга тақлид қилувчи мухлисаларингнинг эса саноғига етиб бўлмайди. Ароқфуруш 66


ароқхўрларнинг гуноҳига шерик бўлганидек сен ҳам ана шу саноғи йўқ мухлисаларингнинг гуноҳига шериксан. Имижмайкер, дизайнер каби дўст санаб юрганларинг эса сенинг саодатингни эмас, ҳисоб рақамингдан бир қанча суммани ўзлаштиришни ўйлаб Шайтондаям бўлмаган имижу дизайнларни «ўҳ, бу сенга жуда ярашди, ўҳ, бетакрор бўлдинг!», каби сафсаталар билан қулоғингга лағмон осиб келишаётир. Бу дўстнингмас, ёвнинг иши-ку. Ҳали бир куни келиб Яратганга ҳисоб беришга мажбур бўлганингда «Шугинанинг гуноҳи менинг бўйнимга бўла қолсин!», дейдиган бирорта мард топилармикин уларнинг орасида? Ахир ўзинг гоҳида «Шу беш кунлик дунёда...», деган Илоҳий ҳақиқат -- дунёнинг 5 кун эканини қўшиғингга қўшиб куйлайсан-ку. Ўша кунгача қанча қолганинин ўйлаб кўрдингми ҳеч? Шу пайтгача фурсат тополмаган бўлсанг, энди бир ўйлаб кўр. АЛЛОҲ мағфиратли зот. Чин юракдан мағфират сўрасанг албатта АЛЛОҲнинг Раҳматига ноил бўла оласан. Чунки АЛЛОҲнинг ўзи Каломида Қиёмат рўй бергунига қадар тавба қилганнинг ҳар қандай оғир гуноҳи бўлсаям кечишини айтиб қўйибди. Тавба қилиш деганда нимани тушунасан? Бугун кечқурун сеанс ё премьера ёхуд киносьёмка тугаб уйингга қайтаётганингда бирор автофалокат юз бераёзса. Жон ширин кўриниб Худоё тавба қилдим, ўзинг сақла, десанг. Худо сақлаб, ўзинг тугул мошинчангнинг бирор жойи ҳам тирналмай соғу саломат кошонангга етиб олсангу бу воқеаниям, Худониям унутсанг-да яна янги-янги имижлар ўйлаб топишга машғул бўлсанг -- тавба қилишга ўтмайди. Тавба улким, ношаръий амаллардан буткул қўл тортиб, илгари қўйилган ҳар бир ножўя қадам учун минг бор истиғфор айтмакдир. АЛЛОҲ барчамизни истиғфор айтиш имконидан айирмасин, Илоҳим!

3. ДАЮСГА ЖАННАТДА ЖОЙ ЙЎҚ! Қиз-жувонларимизнинг очиқ-сочиқ юришларида эркакларнинг ҳам салмоқли улуши бор. Яқинда ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани баён этиб ўтсам, бунингам сабабиям осон тушунилади. Бир кўриниши тузуккина йигит аёли ва ўғилчаси билан биргаликда тротуар узра келишарди. Унинг ўзи енги узун кўйлак ва шим кийволган. Ўғилчасига шортик ва футболка кийдиришган. Хонимининг эса кийими тиззадан пастини, киндиги, сийнасининг тепа қисми-ю елкаларини бекитмас, бу етмагандай пантолонининг торлиги ошиб тушарди. Офтобдан ҳимоя қилувчи кўзойнаги аёлнинг кўзларини эмасу рўмолсиз пешанасини қуёш нуридан қўрирди, гўё. Хўш, бу хонимча ўз зеболигини кимга кўз-кўз қилмоқчи? Эригами? Эрининг эса бу «чирой»дан завқланиш парвойигаям келмаяпти-ку. Завқланаман деган тақдиридаям бунинг имкони йўқ: кўча гавжум, хонимининг «гўзаллигига» тикиламан деб неччовнинг оёғини босиб олиши ёки суриниб кетиши тайин. Агар хонимчанинг ўз «имиж»ини кўчадаги аёлларга реклама қилиш нияти бўлса бу ниятиниям 100% амалга ошди деб бўлмайди. Чунки кўчадаги аёллар бировни томошо қилишданам бировларга ўзларини кўз-кўз қилишни кўпроқ ёқтиришади. Буни кўпчилик, айниқса ўша хонимчанинг эриям яхши билади. Фақат айрим ақли кам қиз-жувонларгина ўша хонимчанинг «имижи»дан «ибрат» олишса ажаб эмас. Демак хонимчанинг ягона нияти кўчадаги номаҳрам эркакларнинг хаёлини ўғирлаш экан-да! Бунга эса 100 эмас 200% эришди десагам бўлар. Уни бу ҳолда кўрган эркак зоти борки унинг «имижи»га маҳлиё бўлмай қолмайди. Ҳатто баъзилари у билан «бирга» бўлишни хаёл қилибам бўлдилар. Хонимчанинг эри эса пинагиниям бузмай кетиб борарди. Бошқа пайт агар ўша эркак биров билан жанжаллашиб қолса-ю рақиби уни «Ҳе, хотинчангни...», дея ҳақорат қилса, рақибининг ёқасидан олиши тайин. Ҳақорат қачон қилинади? Киши рақибини дўппослабми ё бошқа қилибми адабини бериб кўйишнинг иложини тополмагач ҳақорат қилиб кўнглига таскин топиши мумкин. Бунда унинг эси-дарди рақибига бирор-бир зарба беришда бўлгани учунам ҳақоратида тилга олган амали шуурида ҳеч қандай маъно касб этмайди. Юқоридаги мисолимизда эса юзлаб нигоҳлар «замонавий» йигитнинг аёлини шаҳвоний назар билан кузатиб, унинг-ла «бирга» бўлишни орзу қилиб қолишмоқда. Ахир 67


бу ҳақорат қилганданам ёмон-ку! Нега у бирортасининг ёқасидан олмаяпти? Ёқасидан олмоқ тугул қовоқ уйиб қарашгаям ҳадди сиғмайди. Биронтага, нега менинг хотинимга шаҳвоний назар соласан, деб кўрсин қани. «Ҳа, жўра, бозорга солган сену балога қолган менми?» деган таънани эшитиши тайин. Аммо ўша ношуд эрнинг хаёлига бировнинг ёқасидан олишам, бировга қовоқ уйишам келмайди. Чунки у ориятини аллақачонлар бой бериб бўлган. Ҳикоямнинг муқаддимасида уни «кўриниши тузуккина йигит» дегандик. У қайси афти билан йигит бўлсин. Аслида у тузуккина ДАЮС эди. Худо сақласин, даюслик ҳам гуноҳи кабиралардан. Даюслар Парвардигорнинг Раҳматига ноил бўлолмаслар. Ҳатто Жаннатнинг дарвозасига «Даюсга умуман йўл йўқ!» деб ёзиб қўйилган. Тўғри, ўша мен ўз кўзларим билан кўрган даюс Жаннатниям, Жаннатни Яратган ЗОТниям инкор қилиши аниқ-ки бу ишга бепарволик қилаяпти. Бироқ бир даюснинг ёки бир неча имонсизнинг инкор қилгани билан Парвардигори Карим ҳам, У ЗОТ яратган 18 минг олам ҳам, Жаннату Дўзах ҳам йўқ бўлиб қолармиди? Хуллас бу воқеада 4 тоифа гуноҳкорлар ҳақида гап кетди. Очиқ-сочиқ юрган аёл. Унинг «имиж»ини кўриб андаза олмоқчи бўлган калтафаҳм қиз-жувонлар. Кўз зиносини содир қилган эркаклар. Бу уччала тоифадагилар Шаръий Жиноятлар Кодексининг «ЗИНО» моддасидаги қатор бандларида баён қилинган гуноҳларни содир этганликда айбланадилар. Тўртинчи тоифада Даюс эр турибди. У ШЖКнинг ҳам «Даюслик» моддасидаги барча бандлар билан, ҳам «Зино» моддасидаги бир қатор бандлар билан (юқоридаги тоифалар сафида нечта киши бўлса ҳаммасининг гуноҳига уям шерик-да), ҳамда «Шайтоний амаллар» моддасидаги айрим бандлар билан айбланади. Чунки у ўз даюслиги туфайли беҳисоб бандаларнинг гуноҳ қилишига энг асосий ва ягона сабабчи бўлди, Шайтонга ўхшаб...

4. ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛГАНЛАР Ўз жонига қасд қилишам гуноҳи кабиралар сирасига киради. Агар киши ДушанбеДубай маршрути бўйлаб учаётган самолёт салонида кетаётган бўлса. Дубайга етмасданоқ самолётдан тушишни истаса-ю парашют билан сакраса. У парвоз муҳлати тугамай парвозни тўхтатди. Парашюти очилмай қолса чилпарчин бўлиши аниқ. Ерга соғу саломат тушганидаям дашту биёбонда емаксизу сувсиз қийналиб ўлиши мумкин. Ёки бўлмасам йиртқичларга ем бўлиш эҳтимолиям йўқ эмас. Хуллас у Дубайнинг гўзал манзараларини кўришдан маҳрум қилди ўзини. Ўз жонига қасд қилишам Худо белгилаб қўйган умр муҳлати тугамай уни ўз бошимча тугатишдир. Дубайга кириш у ёқда турсин, яқинам келолмаган кимсага ўхшаб уям АЛЛОҲнинг Раҳматига эришолмайди. Жаннатга яқинам йўлолмайди. Худо курсатмасин бу бадбахтликни!

5. ГУНОҲИ КАБИРА ДЕЙИШИМИЗНИНГ БОИСИ НИМА? Првардигор қиёмат юз бергунича ҳар қандай оғир гуноҳи бўлсаям, бандам тавба қилса тавбасини қабул қиламан, деб ваъда бериб куйибди-ку. У ЗОТ ҳеч қачон ваъдасига хилоф иш қилмайдиган Ягона ЗОТдир. Гуноҳнинг эса бари ёмон. Нима учун энди булар гуноҳи кабира дейилади? Гуноҳи кабирага қўл урган киши мағфират сўрашга улгуролмай қолиши мумкин. Ана шунинг учунам булар гуноҳи кабиралар дейилади. Айтайлик Худога ширк келтирган, яъни бир неча санам ё маъбудаларга сиғинган киши ўзини имонли деб билади ва ўзларини тўғри йўлда деб ўйлашади. Оқибат шу ҳолатда ўлиб кетаверишади. Тавба қилиш имкони қўлидан кетди унинг. Ароқхўр кам-кам ичсам зарари йўқ деб ўйлаб юради-ю ҳар кунгидай «бар»да озгина ичиб уйига боради. Уйида эса бир улфати кутиб ўтирибди. Яна озроқ ичишади. Шунда бошқа улфатлар қаергадир таклиф қилиб қолади. У ердаям озроқ ичиб ўтиришса янги улфатлар уларнинг даврасига келиб қўшилади. Яна 68


озроқ ичишга мажбур. Санаб кўринг, нечта «озроқ» ичилди? Кўпроқданам ошиб кетмадими бу «озроқ»лар? Ярим кеча бўлганда битади улфатчилик. Яхшигина маст бўлган ароқхўр йўлда ярим кечаси ГАИ нозирлари бўлмаслигига 100% ишонч билан машинасини ўзи бошқаради. Фалокат оёқ остида деганларидек, гапини олмай қолган оёғи тормоз ўрнига газни босади-ю бориб уради бир жойга машинасини. Оқибат машина ичидаги улфатлар тўнғизданам баттар ҳаром ҳолда ўлиб кетишаверади. Мағфират сўрашга йўл бўлсин? Даюс ҳам ўзини «маданиятли», уни имонга чақирганларни эса «қолоқ фикрли» деб тасаввур қилади. «Қолоқ фикрли»нинг «қолоқ» фикрларига мийиғида кулиб қўйиб, ўзининг «равшан» фикрлари билан банд бўлиб юравериб, ўлим фариштасининг рўпарасидан чиқиб қолади. Оқибат уям мағфират сўрашни хаёлига келтиролмай асфалософилинга жўнайди. Ғийбатчиям айтаётганини янгилик деб ўйлайдию тавба қилишга улгуролмай ажали билан юзма-юз бўлиб қолаверади. Бошқа гуноҳи кабиралар содир қилганларнингам аҳволи шу. Аммо биз инсонмиз. Худованд бизга ақлу фаросат ато этган. Ҳар бир қадамимизни ўйлаб кўймоғимиз, ҳар қўйган қадамимиз учун мағфират сўраб, истиғфор айтмоғимиз лозим. АЛЛОҲ эса Ғафуру Раҳиймдир! Шояд Яратганнинг Раҳматига сазовор бўлолсак. Киши ҳаром нарсага нафси қонганда тавба деб, кейинроқ ҳавойи нафс хумори хуруж қилиб қолганда нафсини жиловлай олмаса. Ўша амалнинг гуноҳ эканини била туриб яна такрорласа. Нафси қонгач яна тавба қилса. Бу Худодан мағфират сўраш эмас, Худони ҳақорат қилиш-ку. Бундай кимса Шайтонга тайёр эрмакдир. Худованд барчамизни Шайтонга эрмак қилиб қўймасин, Илоҳим!

6. ЖИНЛАР ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ? Парвардигор жинларни ёнаётган оловнинг тутунидан яратган. Фаришталарнинг борлигига имони комил бўлган зотларнинг бу сўзларимни идрок қилишиям осон кечади. Биз жинларни кўриш имкониятига эга эмасмиз. Чунки уларда инсонларникига ўхшаш тупроқдан ясалган қобиқ – баданлари йўқ. Ҳаётий сўқмоқларимиз уларники билан параллелдир. Параллел чизиқларнинг бир-бири билан тўқнашмаслиги Геометрия фанида ўрганилган. Фақат баъзи ҳоллардагина Парвардигор айрим инсонлар билан жинларнинг сўқмоғини туташтириб қўяди. Яъни ўша бандасининг пешанасига шу оғир синов битилган бўлади. Мақсад ўша бандасининг уш бу синовнинг оғирлигига бардоши синалади. Бунақа оғир синовлар аслида ўша банданинг ўз рафторига биноан юз бериши тайин. Агар банда бирор қалтис ишларга аралашиб қолса, ё бирортанинг касофатига қолсагина жинга йўлиқиши муқаррар. Жин чалган инсонлар турли башоратмонанд гаплар айтиши ёки бўлмасам ҳар хил ғайритабиий ишларни бажара олишлари мумкин. Бу билан инсон баданига ўрнашган жинлар инсонларга қараганда ўзидаги физиологик имкониятларнинг кенглигини намойиш этмоқчи бўладилар. Одамизодга ўхшаб жинлар ҳам икки тоифага -мусулмон ва кофирларга бўлинган. Уларнинг мусулмонлариям ўзларини охир замон пайғамбари Муҳаммад с.а.с.га уммат деб билишади. Кофирлари эса Шайтонга эргашиб, турли фисқу фужур амаллар билан банддирлар. Уларам Шайтонга ўхшаб ўзларининг ноёб имкониятлари туфайли кибр-ҳавога берилгандирлар. Хуллас нима бўлсаям жинлар бор нарса. Барча ҳақиқатларни ўзида жам қилган Қуръони Мажиддаги «Жин» сураси ягона ва аниқ далилдир бунга. Баъзи материалистлар инкор қилишгани билан улар йўқ бўлиб олмайдилар. Мўъмин кишининг вазифаси Қуръондаги оятларни инкор қилмаслик. Қисмат ёзуғи билан жинга йўлиқиб, азият чекканидаям ёки айрим ичи қора кимсаларнинг жирканчли жоду ва иссиқ-совуғига нишон бўлганидаям турли ширк амалларга берилмасдан, турфа сеҳргару жодугарларнинг бўсағасида сарғайиб, уларнинг найрангига лаққа тушмасдан, Қуръоний оятларга биноан ўз дардига шифо излаш – мўъминнинг вазифасидир! Бизнинг ягона илинжимиз Парвардигордан. У ЗОТ ҳаммамизни икки дунё 69


азобу уқубатларидан, Шайтоннинг васвасасидан, ҳамда жинларнинг ёмонлигидан, қисқаси жами еру осмон балоларидан Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин. Амин Ё РАББИЛ ОЛАМИЙН!!!

14 - БОБ ЭНГ БУЮК НЕЪМАТЛАРДАН БИРИ – ТИНЧЛИК 1. ТИНЧЛИККА НИМА ЕТСИН! АЛЛОҲ яратган улуғ неъматларнинг яна биттаси ТИНЧЛИКдир. Оилада эрхотиннинг уруш-жанжали катталар тугул жажжигина гўдакларнингам юрагини эзиб юборади. Ахир уруш-жанжал билан ҳеч бир ишни ҳал этиб бўлмайди-ку! Ёки қўниқўшнилар орасидаги келишмовчиликни олинг. Кунора уруш, кунора жанжал бўлаверса икки тарафнингам ҳаловати бузилмайдими? Натижада турли асаббузарлик қилишиб қисқа умрларини, янада қисқартиришадилар. Тинчликка нима етсин? Тинчлик бор жойда ўткинчи ҳаётимиз мазмунларга бой бўлади. Урушни эса Парвардигор ҳаром амаллар сирасига киритиб қўйибди. Чунки Шайтоннинг йўлидаги кимсалар урушни ўзларига эрмак қилиб олишган. Билишмайди-ки аслида уларнинг ўзлари Шайтонга тайёр эрмак бўлиб ўтиришибди. Шайтонга эрмак бўлганларнинг эса ҳолига вой. Уларни жаҳаннамнинг даҳшатли уқубатлари кутиб ётибди. Бугунги дунё ҳаётига назар солсангиз юрагингиз орқага тортиб кетади. Афғон тупроғи урушларнинг жабридан нолаю фиғонга тўлиб битди. Ироқнинг тинчи йўқолганигаям кўп йиллар бўлган. Исроилу Фаластин можароси дунёдаги тинчликсевар бандаларнинг кўнглини жароҳатлаб келмоқда. Ливан, Сурия муаммолари, Эрону Шимолий Кореяга қилинаётган таҳдидлар... Бирор киши ўз ажали билан ўлганини эшитганингизда қалбингиз ғуссага тўлади. Бу урушларда эса юз минглаб инсонлар фожеали ўлим топмоқдалар. Хонавайрон бўлишмоқда. Бу ҳазил гапми? Шуларни ўйласам ўша вайронага айланаётган юртларнинг юртбошиларидан нафратим қўзади. Улар халқнинг аҳволини зиғирчаям ўйлашмайди. Эсидарди эгаллаган мансабларида. Ахир элинг уришиб ётибди. Сенинг қандай виждонинг чидайди? Инсоф борми ўзи сенда? Бир кун бўлмаса, бир йил бўлмаса. Худонинг берган куни уруш. Ҳар кун қон тўкилиш. Гуноҳли-ю гуноҳсиз қирилаётган ҳар бир жон учун ҳисоб беришингни ўйлаб кўрдингми ҳеч? Хун ҳақи қандай оғир ҳақ эканини биласанми ўзи? Мийиғингда кулиб қўйганинг нимаси? Телевизор экранидан худди ҳамма ишни дўндириб қўйгандек кўрсатасан ўзингни. Гўё юртингда уруш эмас, байрам бўлаётганидек. Маъзур тут, қизишиб кетдим шекилли. Бу бефаҳмроқ инингнинг бир қошиқ қонидан кечиб қўя қол. Ариқлар тўлиб оқаётган қонни ялашга одат қилган юртингдаги дайди итлар хафа бўлиб қолмас, менинг бир қошиқ қоним учун. Менимча сенингам айбинг йўққа ўхшайди. Чунки сенинг номинггина юртбоши, аслида эса шунчаки қўғирчоқсан аллакимларнинг қўлида. Аммо эгаллаган лавозиминг, билсанг, сен учун улуғ имкониятдир. Имконият деганда беҳисоб мол-мулк, хорижий юртлардаги серҳашам виллаларни хаёлингга келтирма. Бу тўплаганларинг сен ўйлагандек 7 авлодинг тугул ўзинггаям насиб этадими-йўқми? Ўзларига насиб этмаган сенга насиб этармиди? Этган тақдирдаям юқорида зикр қилинган хун ҳақининг устига бировларнинг хақини еб тўплаган ҳаром бойлигингнинг ҳисобиям қўшилади. Ўв, бунингам ҳисоби оғир! Имконият деганда АЛЛОҲнинг розичилигига эришишни тушун. Қалбингдаги имонинг пок бўлганида эди, тинчтардинг элингни. Сен бу имкониятдан тўғри фойдалана олсанг Ҳазрати Умар(р.а.)дек, тириклигингдаёк жаннатий эканлигингнинг муждасини ола биласан. Эшитяпсанми, бу ахир афсона эмас, улуғ ҲАҚИҚАТ. Сен каби улуғ шахсларнинг шайтоний рафтор қилганда оладиган жазоси улуғ бўлганидек, АЛЛОҲни рози қиладиган амаллари учун оладиган ажру савобиям улуғ бўлади. Ўйлаб кўр, 70


қайсиниси хайрлироқ, улуғ ажрларми ё буюк азоблар? Бунинг иложи йўқ дейсанми? Биродар, иложи йўқни Шайтон айтади. Бу дунёда иложи йўқ ишнинг ўзи йўқ. Узоққа борма. Бизнинг Тожикистон деб аталмиш муақаддас диёримизга назар сол. Унга сарварлик қилаётган Эмомали Раҳмондай улуғ шахснинг бажарган амали сўзимнинг исботи бўла олади. У тинчликни барқарор қила олди-ку. Чунки у киши буни хоҳлади. Чунки унинг қалбида имони комилдек пок неъмати бор эди. У киши шоҳона айшу ишрат хаёлида вазифани қабул қилмади, баъзи ишратпарастларга ўхшаб. Айшу ишратни хаёл қиладиган замон ҳам эмас эди ўшал дамлар. Ўз ҳаёти учунам, юрт учунам энг таҳликали бўлган ўша дамда у киши ўз ҳаётини эмас, юртни ўйлади. Бу қадар оғир дамда бундай қийин масъулиятни ўз зиммасига олиш учун кишининг фавқулодда мустаҳкам иродаси, қалбида ўз Парвардигорига нисбатан ўта буюк муҳаббати бўлмоғи лозим. Қайси ҳукмдорни кўрдингизки ўз ёвини қучоқ очиб қарши олган бўлса? Ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган бу ишни қилди Эмомали Раҳмон. Бу ахир улуғ жиҳод, Шайтони лаъиннинг ёлғиз ўзигагина қарши эълон қилинган ҳақиқий жиҳод эди! Ҳар кимам бунинг уддасидан чиқавермайди. Мужоҳидликка даъво қилиб, иблиснинг ишини бажариб юрган бетафиқлар қанча? Эмомали Раҳмон энг қийин шароитдаям Шайтони лаъиннинг устидан ғалаба қозониш мумкинлигини исбот қилиб бера олди инсониятга. У кишининг хизматларини муносиб тақдирлаган халқи уни «Миллат Қаҳрамони» унвонига лойиқ кўрди. Том маънодаги муносиб номзад эди-да ўзиям! Баъзида айрим мижғов шахсларнинг «Нобель» мукофотига, ёки бўлмасам Давлат аҳамиятидаги бирорта мукофотга лауреат бўлганини эшитиб энсангиз қотади. Аммо Муҳтарам президентимизнинг муборак унвонга лойиқ эканлигини ёшу қари юртдошларимиз якдиллик билан қуввавтлашига имоним комил. Эмомали Раҳмон музаффар эди. Кенг майдон узра қаторасига дорлар қуриб, қуршовда қолганларни дорга осиб, кўнгилхушлик қилсаям имкони бор эди ўшанда. Аммо у киши бундай қилмади. Бунга имониям йўл бермасди унинг. Виждони дош беролмасди бунга. Чунки қуршовда қолган гумроҳлар душман эмас, биродар эканлигини ҳеч ким Эмомали Раҳмончалик тушуниб етолмаган. Ҳеч замонда ОДАМ ОДАМга душман бўлишга хаққи борми? Биз бандалар бир ота-онанинг -- Одам Ато ва Момо Ҳавонинг зурёдларимиз-ку ахир. Инсониятнинг биттагина душмани бор -- Шайтони лаъин. Худо Каломида таъкидлаб қўйган. Худонинг душманини душман деб, дўстини дўст деб билсаккина Худо суйган бандалардан бўламиз. Эмомали Раҳмон шахс сифатида ана шундай Худо суйган инсондир. Қайси музаффар саркардани кўрдингиз-ки юртни ташлаб қочган мағлубларнинг ортидан қуролсиз бориб, уларни бола-чақаси, опа-синглиси интизор бўлиб кутиб турган юртга, ота-бобосининг хоки ётган муқаддас заминга қайтишга илтимос қилсин. Ахир улар мағлубу қочқин бўлишса-да қурол-яроғини ташлаб қочган йўқ эдиларку. Қурол-яроқни ҳали вери қўймасдиларам. Чунки у бечораларнинг вужудини Шайтон ҳали тарк этмаганди. Эмомали Раҳмон эса бу улуғ мақсадини амалга ошириш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйибам бўлса борди уларнинг ортидан. Бир эмас, бир неча марта борди Афғонистондаги қочоқлар ҳузурига. Ўзининг бу муқаддас ниятини амалга ошириш учун Ёлғиз Худога таваккул қилди. Раҳнамолар бор, таваккулдан лоф уришади-ю ўзлари ундан 10 чақирим нари юрадилар. Парвардигор эса Ўзига таваккул қилганларни ҳеч қачон мулзам қилиб қўймаган. Мана Тарих гувоҳ, Оналарнинг ором топган қалблари гувоҳ, тинчлик барқарор бўлди. Баъзи ичи қоралар бир кун уруш бўлган рўзғордан қирқ кун барака қочади, деган мақолни ғаразли ниятда талқин қилишиб, бир йил уруш бўлган Тожикистондан қирқ йилгача барака қочади, дея башорат қилишган эди ўшанда. Худога беадад шукрлар-ки мана юртимизда файз-баракаям бор. Бу юртдаги меҳру оқибатни дунёнинг бошқа бирор гўшасидан топа олмайсиз. Бунинг барисига биринчи Худонинг меҳрибончилиги сабаб бўлса, иккинчи сабаб муҳтарам президентимизнинг олиб борган адолатли сиёсатидир. Учинчи сабаб эса бағри кенг халқимизнинг Имони пок эканлигида. Бу битиклар сохта мадҳиябозлик, ёки бўлмасам мунофиқона таъмагирлик туфайли ёзилгани йўқ. Мақсадим дунёга ўз ҳукмини ўтказиш ниятида юрган қудратли мамлакатларнинг етакчилари бўлмиш УЛУҒ ОҒАЛАРга ибрат олса арзийдиган реал 71


ҳодисаларни уқтириш. Эй, улуғ оғалар! Кўринг, ибрат олинг. Ўрганинг. АЛЛОҲнинг розичилигига эришинг! Лабингизнинг бир четида намоён бўлаётган истеҳзога ўхшаш нарса сизга сира ярашмайди. У Шайтонга хос амалдир. Мазкур истеҳзонинг замирида «Кичкинагина одамнинг зиғирчаям аҳамиятга эга бўлмаган кичкинагина битиклари нимаю унинг биздай аълоҳазратларга ибратли кўрсатмалар беришига йўл бўлсин!», деган маъно бордир, балким. Ё бўлмасам «Тожикистон бир ушоқдеккина жой бўлса. Бунақа хайрли амални фақат Тожикистон каби кичкина жойда ишлатса бўлади. Биз эса ўта гигант мамлакатларни бошқарамиз. Айтган амалинг бу жойда ўйинчоқ бўлиб қолади», деган киноя бормикин, истеҳзонгизда?! Эй, ўзимнинг ҳурмати буюк оғагинам, агар билсангиз гигант мамлактнинг гигант сарварининг имкониятиям гигант бўлади. Юқорида айтганимдек Ҳазрати Умари Форуқ эришган олий даражаларга эришишга сизда бор имконият бошқа ҳеч кимда йўқ. Ҳозирги халқаро ижтимоий аҳвол ҳам энг қулай шароитдир бунинг учун. Умари Форуқ бу ишга бел боғламай туриб Жаноби Расулуллоҳни ўлдиришга қасд қилган мушриклар тарафида эди. Сиз эса Худога шукрки Расулуллоҳ тугул дунё тарихида ўтган пайғамбарларнинг бирортасининг шаънига ақаллан ёмон сўз айтмагансиз. Бу биринчиси. Иккинчидан, Ҳазрати Умар(р.а.) имон келтирган дамда Қуръони Азимушшаъннинг нозил бўлиши ҳали поёнига етгани йўқ эди. Сиз имонга келаман десангиз бу тарафиданам гўзал шароит муҳайё. Қуръони Карим тўла нозил бўлганидан бери 15 асрдан зиёдроқ вақт кечди. Бу муддат мобайнида у ўзининг илоҳийлигини бот-бот исботлаб келди. Ундан ташқари турли тилларга таржима қилинди. Етук олимлар томонидан тафсирлар битилди унга. Энди учинчи афзалликни эшитнг. Ҳазрати Умар(р.а.) жоҳилият давридаги айрим ҳолатларини, бажарган ишларини эслаганида қалби эзилиб, виждони қийналарди. Жоҳилиятдагилар ўз қизларини гўдаклигидаёқ тириклайин кўмишарди. Чунки шайтоний кибру ҳаво туфайли улар қиз фарзанд кўришни ўзларига ор санашарди. Сизнинг эса бу тарафданам виждонингиз тоза. Ишқилиб айтаверсак гап кўп. Обдон ўйлаб кўринг. Вақтни қўлдан бой берманг. Ҳадемай УЛУҒ ОҒАлигингизнингам муддати ўтади, кетади. Умр соатиям чекланган. АЛЛОҲ ҳисоб сўрайдиган кун ҳам кўз очиб юмгунча келиб қолади. Тўғрисини айтсам, бугунги «Терроризмни тугатиш» борасидаги уринишингиз зиғирчаям ўзини оқламади. Қайтанга беҳуда сафсата бўлиб қолмоқда. Дунё халқларининг нафратига қолиб ётибсиз. Бирини биринчи номерли террорист, бошқасини ядровий бомба яратяпти деган баҳоналар билан бутун бошли мамлакат аҳолисини қириб ётибсизлар-а. Қандай изоҳлайсиз бу амалингизни? Нуҳ а.с. қавмини инсофга келтиролмагач Худодан уларга офат тилайди. Гумроҳ қавмни тўфон ер юзидан супириб ташлагач Шайтон келиб Нуҳ а.с.га: -- Сен менинг ишимни осон қилдинг. Бу гумроҳларнинг зурёдларидан неча-неча муслиму мўъмин, олиму фозил авлодлар дунёга келиши аниқ эди,-- дея изза беради. Бу гаплардан пайғамбарнинг юраги тилка-пора бўлади. Шайтоннинг ақли етган нарсага менинг ақлим етмабди, дея юм-юм йиғлайди. Асл исми Шокир (шукр қилгувчи) бўлган унинг. Кўп йиғлагани учунам НУҲ, яъни нола қилгувчи дея лақаб олади. Тожикистон президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон эса ўзига қарши позицияда турганларни битта қолдирмай ўлимга маҳкум қилишга имкони бор бўла турибам бу ишни қилмаганини, Афви умум эълон қилиб, барининг гуноҳини кечиб юборганини боя айтиб ўтдик. Чунки унинг имони пок эди. Парвардигор у зотга буюк журъат ато этган эди. Шу пок имони туфайли, шу буюк журъати туфайли у киши ўз ёвини ўз дўстига айлантира олди. У киши ҳеч қанақа қарама-қарши позиция бўлиши мумкин эмаслигини ҳаммадан аъло англай билган эди. Ҳақиқатданам бечора гумроҳ халқда нима айб? АЛЛОҲнинг бандаларини суйиб, эҳтиром қилганларни Парвардигор ҳам ўзи суяди, ҳам ўзгаларга суюкли, ҳурматли қилиб қўяди. Эмомали Раҳмонниям афғон тупроғида қочоқликда дарбадар юрган кекса-ю ёш ота-оналар «Болам!» дея бағрига босганини кўрганда инсонлар тугул фаришталар ҳам Худойимдан у кишининг ҳақига улуғ даражалар сўраган бўлса не ажаб! Мана, бугун орада шайтоний иғволар йўқ. Тожикистон халқи том маънода бир ОТА-ОНА фарзандларидек бўлиб, АЛЛОҲнинг буюк меҳрибончилиги туфайли муҳтарам президентимизнинг 72


одилона сиёсати соясида бахтли келажак сари сарбаландона собит қадамлар қўймоқда. Бу гапларимда зиғирчалик муболаға йўқлигига Меҳрибон АЛЛОҲнинг ўзи гувоҳ! Сиз улуғ оғаларнингам ниятингиз холис, мақсадингиз тинчлигу орзуингиз Парвардигорнинг розичилигига эришиш бўлса эди, ихтиёрингиздаги буюк имкониятлардан тўғри фойдаланиб қолган бўлардингиз. Зеро шундай қила олсангиз Холиқ наздидаям, халқ наздидаям бошингиз баланд бўлиши тайин. Ҳали Шайтон келиб изза бермасиданам илгарироқ Парвардигор Нуҳ а.с.га кўза ясашни буюради. Тайёр бўлган кўзалар орасида яхшисиям бор эди, ёмониям. Шунда Худодан бошқа бир буйруқ келади. Унга кўра кўзаларнинг яхши чиққанлари қолдирилиб, ёмон чиққанлари йўқ қилиниши керак эди. Шунда яхшисидан ёмони кўп бўлган кўзаларга кетган меҳнатига ичи ачишаётган Нуҳ а.с.га қарата Парвардигор «Ўша тўфонда ғарқ бўлган ёмонларам илоҳий қудратим туфайли яралган эди, сен эса уларга офат тиладинг!», деганида пайғамбарнинг йиғисидан олам жунбишга келган экан. Шунга ўхшаб биргина Саддам Ҳусайнни ёки чўпчак қаҳромонига ўхшаш, шахси мавҳум Ибн Лоданни деб миллионлаб одамизотни қиришга ёки хонавайрон қилишга сиз улуғ оғаларимга ким берди ҳаққу ҳуқуқни? Ҳолбуки Саддамнинг жасадини еб битирган ўлаксахўр қабр қуртларининг ундан бери неччи-неччи авлоди неччалаб ўлик жасадларни еб тугатмади, дейсиз... Мен бу билан бирор террористнинг қилмишини оқлаш фикридан йироқман. Террорист дегани энг хавфли жинояткордир. У тинч аҳолининг, айниқса маъсум гўдакларнинг ҳаётига хавф солади. Террористни йўқотишдан олдин унинг нега шу жиноятга қўл урганининг сабабини ўрганиб чиқиш керак. Сиз ўша Ибн Лодан номли махлуқни йўқотдингизам дейлик. Ибн Нодон номли бошқа бир террористнинг пайдо бўлмаслигига ким кафолат беради? Шунинг учун аввало уларни шунга мажбур қилаётган сабабни аниқлаш керак. Муқаддас Ислом номидан гапираётганлигини даъво қилаётган ўша террор ташкилотчилари аслида Шайтони лаъиннинг энг яқин гумаштасидир. Мусулмон киши ўз биродарини ўлдирмоқ тугул ёмонлик тиламайди унга. Мусулмон киши ҳатто қурол-яроқ сотиб олмайди пулига. Бунга эҳтиёжиям йўқ! Чунки, биринчидан, ҳаром нарсага ҳалол пулни сарф қилишнинг ҳаромлигини яхши билади у. Қуролни киши кимнидир отиш, ўлдириш учун сотиб олади-да. Одам ўлдириш эса гуноҳи кабиралардан бири эканлигиниям мўъмин киши англамаса имонига путур етади-ку унинг! Иккинчидан, Устозим Абдулло Зуҳур айтганидек, чин мўъмин-мусулмонда энг хавфли ва энг қудратли ҳисобланган ядро қуролиданам қудратлироқ илоҳий қурол бор. Бу қуролнинг номи «ДУОИ ХАЙР»дир. Ядровий қурол сайёрамизни ўз меҳваридан чиқара олиш қувватига эга бўлса, ДУОИ ХАЙР эса уни меҳварига қайтара олиш қудратига эга. Ядро қуроли энг мураккаб реакторларда ишлаб чиқилганидек, ДУОИ ХАЙР энг покиза, энг имони комил қалблардан Яратганнинг даргоҳига йўналиши керак. Ядро қуроли портлаганда дунёни даҳшатли ваҳима эгаллайди. ДУОИ ХАЙР эса ўта беозор. У баланд минбарлардан янграгувчи баландпарвоз, асабни толиқтиргувчи ҳайқириқларга сира-сира ўхшамайди. Ядро қуролини ташкил этган механизмлар ишга тушиши учун атомнинг ядросига таъсир кўрсата оладиган даражадаги юқори энергия лозим бўлганидек, қалблардаги самимият, беғаразлик ва АЛЛОҲга бўлган чексиз муҳаббат туйғуларигина ДУОИ ХАЙРнинг ижобат бўлишини таъминлайди. Ҳозирги ҳаётимизда Исломдай пок диннинг номидан гапирувчи Ҳизб-ут-таҳрирга ўхшаш шайтоний оқимлар инсониятнинг бошига бадбахтлик солиб ётибди. Худо ато этган ақл неъматидан керагича фойдалана олмаётган айрим биродарларимиз эса кўр-кўрона шу оқимлар ташкилотчисининг ортидан эргашишмоқда. Шайтондан дарс олган ташкилотчилар Ислом номидан ўта моҳирона нутқлар қиладики, гўё фаришта одам суратига кириб, қаршингизда тургандек ҳис қиласиз. Аслида эса уларнинг асл мақсади энг қабиҳ, энг жирканчли бўлган бузғунчилик, мўмай пул топиш, айшу ишрат суриш, бир-бирига биродар бўлган инсониятни бир-бири билан уриштириб, эрмак қилишдир. Террорист деганлари эса ана шу Иблиснусха пешволарнинг қўлидаги кўғирчоқдир. Гумроҳ террорист ўша иблиснусхаларнинг кўрсатмаси билан бутун бошли халқни қириб ётибди. Одамизотниям худди ўзи яратиб қўйгандек яхши-ю ёмонга, 73


муслиму кофирга ажратиб ўтирибди ўша иблиснусхалар. Парвардигор бандаларини ўзи яратибдими, уларнинг кирдикорларини санжиш қилишгаям ўзи ҳақли. Олий СУД ҳам, оқловчи-ю прокурорам ўзи Парвардигорнинг. Биз бандалар эса аввало ўзимиз нажот топишга ҳаракат қилмоғимиз лозим. Ўзимизу аҳли оиламизни шайтоний найранглардан пок бўлган йўлга солиб олганимиздан кейингина бошқа биродарларни ҳаққа даъват қилсак арзийди. Ҳаққа даъват қилмоқчи бўлган кимса аввало ўзининг хулқини гўзал қилиши керак. Ислом номидан гапирган киши қўли қон террористга ўхшаб иблисона рафторлар қилмаслиги зарур. Нима бўлгандаям ўша террористам бир гумроҳ биродаримиз. Униям шунга мажбур қилишмоқда. Ё ота-онасини, ёки гулдай фарзандларини ё бўлмасам йигитлик шаънини гаровга олишган иблиснусха пешволар уни мана шундай қабиҳ ишларга мажбур қилишмоқда. У бадбахт эса иродаси сустлик қилиб кўра-била жаҳаннамнинг қаърига ўзини урмоқда. Гўё мана шу Дажжолнусха пешво уни яратиб қўйган Худо-ю айтганиям унинг учун вожиб, наъузамбиллоҳ! Ана шу нуқтаи назардан олиб қарасангиз дунёни ўз қамровига олган бугунги бемаъни урушнинг асл сабаби ўзлигини намоён этади. Яъни террорни ташкил қилаётганам, терроризмга қарши уруш эълон қилаётганам ягона шахс эканлиги аниқ бўлиб қолади. Террорни амалга ошираётган ва терроризмга қарши уришаётганлар эса ўша Дажжолнусханинг ягона ишрежасига кўра фаолият юритишаётган ва икки гуруҳга бўлинишган югурдакларидир. Буни бугунги кунда ҳаммаям билиб қолган.

2. ҚУРОЛ-ЯРОҚ ЗАВОДЛАРИНИ ЕР ЮТСАЙДИ… Гигант мамлакатлардаги энг гигант заводлар қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи заводлардир. Давлат бюджетига салмоқли улуш қўшаётган бу заводларнинг маҳсулотларини эса кимгадир сотиш керак. Сотиб олган одамсифат махлуқ ҳам ундан қаердадир ғаразли йўлда фойдаланмоқчи бўлади. Тижоратчи ўз бозорининг касод бўлишини истамаслиги табиий. Ва оқибат Афғонистону Ироқ, Фаластину Исроил каби қурол-яроқнинг жонли бозоридаги «олди-бердилар» гавжум бўлиб қолаверади. Бу юртларнинг тупроғи эса мангу фарёдистону тайёр полигонлар эканлиги сир эмас… Мен Фаластинда ўқ бўронига нишон бўлиб жон бераётган муслим биродарларимизнинг ҳолига қанча ачинсам, уларга қарата ўқ ёмғирини тиндирмай ёғдириб ётган яҳудий биродарларимизнинг ҳолигаям шунча ачинаман. Шайтоннинг қутқусига учиб фаластинликларга қарата ўқ узаётган исроиллик биродарларимизам биз қатори Ёлғиз АЛЛОҲнинг бандалари, Одам Ато-ю Момо Ҳавонинг зурёди, Мусои Каломуллоҳдек улуғ пайғамбарнинг уруғдошларидир. Бугун Шайтон уларнинг кўзларига ёмон амални яхшидай кўрсатиб қўйгани учунам ўзининг жондек азиз биродарларига қарата ўқ узиб ётишибди. Бу амали туфайли эртага дўзахнинг оташига мубтало бўлиб қолмасайди, бечоралар. Биз буни била туриб, қўлимизда Илоҳий кўрсатма бўла туриб уларни бу ҳақиқатдан огоҳ этолмасак эртага қайси юз билан АЛЛОҲнинг Раҳматидан умидвор бўламиз? Ҳозир биримизнинг «Ўҳ, бечора фаластинликларни кирғинбарот қилишди-я!», ё бўлмасам «Яҳудийларга ўлим!», ёинки «Фаластин билан Исроилнинг ўртасига девор тортилсин!», каби ҳайқирганимизам, бошқамизнинг «Тўрттагина мусулмон қирилса қирилибди-да. Бу ерлар аслида Яҳудийларнинг бобомерос масканларидир!», дея ҳайбаракаллачилик қилишимиз ҳам иблисона рафтордан бошқа нарса эмас. Бу билан уруш оловини ўчириш эмас, уни алангалатиш мумкин! Мақсадимиз бу бемаъни урушга чек қўйиш бўлса фақатгина холислик билан икки тарафнинг бир бирига бегона эмаслигини уқтиришимиз лозим. Агар уқтиролсак, шайтоний пардани ўртадан кўтара олсак Фаластин билан Исроил ўртасига девор тугул қил ҳам сиғмай қолади. Икки халқ бир-бирини бағрига босиб, ўтган гина-ю кудратларни унутишади, қўяди. Нима ўзи ўша девор? Буям бир Шайтон ўйлаб топган найранг-ку. Улуғ устозларимдан яна бири, таниқли сиёсий шарҳловчи, қалами ўткир журналист Ҳасан 74


Эрбобоевнинг таъбири билан айтганда, девор қурилгач унинг панасидан туриб тош отиш яна қулайроқ бўлади. Лаънати иблиснинг ниятиям шу. Бадбахт Шайтон Фаластин можаросини мангу ўчмас оловга айлантирмоқчи. Буни англашимиз лозим. Шундай қилишимиз керакки айтадиган сўзимизда, берадиган кўрсатмамизда, ёхуд қиладиган амалимизда беғаразлик бўлсин. Икки тарафнингам шаънига доғ туширмасин. Кинояомуз жумлалар бўлмасин гапларимизда. Бугунги жамоатчиликнинг «Ҳо, Фаластинликларнинг шўри қуриди!», «Ҳо, Исроилликлар адолатсизлик қилишаётир!», «Ҳо, фалон!», «Ҳо, фистон!» каби ҳайқириқлари бу урушга керосин сепса сепдики, тинчитолмади. Тинчита олмайдиям! Кесатмасдан, ҳеч кимнинг шахсиятини таҳқирламасдан ҳаракат қилсак ҳам кўзланган мақсадга эришамиз, ҳам ўзимиз савоб ортдирамиз, ва ҳам Парвардигор бу ишимизга Ўзи барака бериб, ТИНЧЛИК барқарор бўлади, Иншаоллоҳ! Ёки афғон тупроғида асрга етай деб қолган муддатдан бери тинимсиз тўкилаётган қонни тўхтатишнинг иложи йўқ деб ўйлайсизми? АЛЛОҲ истаса бир сонияда бу гумроҳ уришқоқларни ерга ютқизарди, қўярди. Аммо булар сизу биз учун бир синов, буюк имконият. Деҳқон шудгорланган ерига хоҳласа буғдой экади, хоҳласа арпа. Шунга ўхшаб сизу бизам уш бу синовдан манфий ёки мусбат баҳо олишимиз мумкин. Шайтоний йўлда давом этиб, АЛЛОҲнинг қаҳрига учраймизми ё бўлмасам Раҳмоний йўлга ўтиб, Саодатга эришамизми? Парвардигор буни сизу бизнинг ихтиёримизга қўйиб берган. Яъни биз бу бемаъни урушни кучайтириш учун унга керосин сепамизми Шайтоннинг гапига кириб ё уришиб ётганларга АЛЛОҲни танитиб, қиёматни эслатиб, бир бирининг биродарлигини уқтиришга уринамизми? Иккинчи йўлни Шайтон нигоҳимизга худди амалга ошмайдигандек, бажаришнинг имкони йўқдек қилиб кўрсатади. Бироқ АЛЛОҲ шундай меҳрибон зотки, биз УНГА қараб бир қадам қўйсак У бизга ўн қадам яқин келади. Биз секин одимласак У чақин тезлигида яқинлашади биз томон. Шундай бўлгач хайрли ишга бел боғласак бас. Қолганини Худонинг ўзи келиштираверади. Буюк имконият деганим шудир. Ким ўзи ўша Толиблар? Ниманинг талабида чиқишганларини идрок қилаяптими уларнинг ўзи? Жаҳаннамнинг қаърини эгаллаш бўлиб қолаяпти-ку иддаолари! Сен мўъмин бўлсанг шу ишни қилармидинг? Сенга фатво бериб, қўлингга қурол тутқазган кимса Иблиснинг ўзгинаси-ку. Холиқнинг халқ қилганини йўқ қилишга, Худонинг бандаларини муслиму кофирга ажратишга қандай ҳаддинг сиғади? Фатво бериб сени ўз биродарингга қарши йўналтирган ўша Иблиснинг малайи нима ниятда бу ишларни қилаётганини биласанми ўзи? Унинг нияти жарақ-жарақ пул ишлаш. Дунёнинг ярмига эгаллик қилишдир муддаоси унинг. Бундай бўлишдан Худо асрасин! Ҳалитдан мусибат келтириб ётибди халқнинг бошига, дунёнинг ярмисини қўлга киритса нақ қиёмат қўпадику! Шу ўринда бир чўпчак айтиб берайми, сизларга? Бир кучга тўлган ўспирин бозорга боради. Бозордаги расталарнинг бирида қуролфуруш қурол-яроқ сотиб ётарди. Ўспириннингам қуролфуруш мақтаб сотаётган аслиҳаларни ушлаб кўргиси, битта яримтани отиб, ҳузурлангиси келиб кетди. Бу амални Шайтон унинг кўзига энг завқли юмуш қилиб кўрсатди. У бу ишга бир марта қўл уриб хумори бўлиб қолгач бошқа тарк этолмайдиган бўлади, қолади. Энди Шайтон уни янги-янги нағмаларга ўйната бошлайди. Қуролфуруш эса растасини турли туман қуролларга тўлдириб ташлайверарди. Насияга берадими, нақдми, барибир бепул бермасди у. Натижада ўспиринингам тирикчилиги қурол орқасидан бўлиб қолади. Яъни шу қурол воситасида кимнидир хонавайрон қилиб, қуролга сарфлаган маблағини икки бараввар ошиғи билан қайтариб топа бошлайди. У улғая борган сари ўзини шу юртнинг хўжайинидек ҳис қилар, унинг бошчилигидаги қароқчилик, тўдавозлик, талончиликлар эса каттариб бораверарди. У авваллари ўлжасини автомат ё тўппончаси билан қўрқа-писа, базўр отарди. Ҳозир эса автоматни ўлжасига қараб тўғирлашни-да ор билади. Автоматнинг ҳар бир донаси 2 доллар бўлган ўқлари фақат ҳавога отишгагина ярайди. Ўлжасини ўлдириш учун эндиликда гранатамёт, миномёт каби қуролларнинг шавқлироғидан фойдаланади у. Унинг ўлжаси эса яшашга ўзи билан баб-бараввар ҳақли бўлган бошқа бир ОДАМдир! Бу йўлда у Шайтоннинг ўзгинасидан таълимот оларди. Энди у толиби илмликни даъво қилаётганларгаям ўзини 75


энг муҳтарам шайх қилиб кўрсата оларди. Кофирларни қирмоқ керак, дея фатво чиқарарди у. Қарангг-а, АЛЛОҲ ва Расули йўл бермаган нарсага бу иблиспараст фатво бермоқда. Аслида унинг АЛЛОҲ ва Расул билан зиғирчалик иши йўқ. Унинг нияти қуроляроқ савдосининг оборотини ошириш. Хуллас «терроризм» вужудга келади. Қурол-яроқ савдосиниям ўз назорати остига олиш илинжида қуролфурушнинг растасиниям сотиб олиб, ўз гумаштасини ўтирғизиб қўяди унинг ўрнига. Одамларни гумроҳ қилишнинг яна бир ишончли усули наркоманликдир. Бир марта, ярим марта текинга меҳмон қилинган кимса энди дунёсиниям беришга мажбур шу бир «доза» оқ кукун учун. Бу ҳам яхшигина даромад манбаи, ҳам қўл остидагиларни манқуртдек қилиб ёввош қилиб қўйгувчи восита. Чунки наркотик истеъмол қилган кимса инсонлик меҳварини тарк этиб шайтоний ҳаёт осмонида парвоз қилади. Энди у ҳар қандай қабиҳ амалдан жирканмайдиган бўлиб қолади. Қарабсизки пешвонинг ошиғи олчи. Қурол экспорти билан шуғуллангувчи магнатлар бу қўли енгил харидорга ҳасад қила бошлашади. Унга мол етказиб беришга улгуриб бўлмай қолади-ей. «Янгиларидан нима бор?», деб турибди-да офис телефонининг гўшагидан. Энди магнатнингам пайтавасига қурт тушади. У ўз бизнесини кенгайтиришни режалаштиради. Товарини кўтарасига бергандан кўра ўша бозорга ўз одамини ўтирғизиб қўйса кўпроқ даромад келишини чамалайди. Товарни элтган юк ташувчи лайнерлар «оқ юк»нинг ҳисобига қайтишдаям бўш қайтишмайди. Бозори чаққон матоҳ-ку ўша оқ кукун! Бозорга хўжайинлик қилувчи эски мижоз эса бундан норози бўлиши тайин. Ҳатто тиштирноғи билан қарши чиқишиям мумкин. Бунинг ягона чораси ўта қудратли давлат номидан иш олиб бориш. Шундагина амалга ошириш мумкин буни. Давлат тепасидагиларга таъсир ўтказа олувчи раҳнамоларда Яқин Шарқ нефтини эгаллашганларида бўлганидек, бу бизнесгаям қизиқиш уйғотиш керак. Йўқса бу план умуман амалга ошмайди. (Ўша пайт давлат тепасида турган шахс мана шу қўли узун раҳнамонинг таъсири остида давлатнинг бошига келиб қолган «қўғирчоқ» эди). Ва дунёни ларзага келтирган, сунъийлиги ҳар жиҳатдан уфуриб турган 11 сентябр воқеаси рўй беради. Сафарбарлик эълон қилинади... «Терроризм» деб номланади бу амалиётнинг номи. Терроризммиш. Мен уни «Шайтонизм» дея атаган бўлардим. Ахир бу қадар оғир жиноятга фақат Шайтоннинг измидагиларгина қўл ура олиши мумкин. Чўпчагим жуда чўзилиб кетди чамамда. Сиз зерикиб қолмадингизми, ишқилиб, УЛУҒ ОҒА? Ўта аччиқ чўпчак экан, шекилли. Шошилманг. Ҳали хулосани айтиб улгурганим йўқ. Ана кўрдингизми, беимонлик одамизодни қай йўсинда Шайтонга эрмак қилиб қўяди? Терроризмни вужудга келтирганларда имон бўлганида эди бу даражада ўзларини ўтга, сувга урмаган бўлардилар. Уларнинг вужудларига балои нафс отлиғ илон уя қуриб олмасди, имонлари бўлганида. Улар гўё ернинг остки-ю устки бойликлари тугаб қоладигандек, эртага очидан ўладигандек туйғу билан яшашмоқда. Аслида ундай эмас. Буям бандалари учун бир синов. Ахир бу коинотда нима бўлса АЛЛОҲнинг қудрати туфайли вужудга келган-ку. Парвардигорнинг хазинаси тугаб қоладиган хазина эмас. Агар биз бандалар Худога имон келтириб, берган неъматларига шукрона этиб, исроф қилмай яшасак яна миллиард йил қиёмат содир бўлмай ерда ҳаёт давом этса ернинг остки-ю устки бойликлари шу бугунгидай, заррачаям камаймасдан тураверади. Буни англашингиз осон кечиши учун вужудимиздаги бирорта аъзони, айтайлик юракни кўз олдингизга келтиринг. Биров сизга юз минг доллар бераман, юрагингни менга сот, деса берармидингиз? Юз минг эмас юз миллион берсаям юрагингизни унга тутқазиб қўймайсиз. Дунёда кунига юз минглаб гўдак онадан туғилади. Уларнинг бари сиз юз миллион долларга сотишга кўзингиз қиймаган бебаҳо юракнинг ўзгинасидан, яъни «каператив» ё «падделка» бўлмаганидан бепул ўрнатилган ҳолда дунёга келадилар. АЛЛОҲнинг ғайб хазинаси камайиб қолгувчи ёки тугаб қолгувчи хазина бўлганида эди баҳоси юз миллион долларданам қиммат юраклар тугаб қолмасмиди. Юрак тугаб қолгач туғилишам бўлмасди-да. Энди ўзингиз айтинг-чи Парвардигорнинг хазинаси камайиб қолишидан чўчишга бирор сабаб бормикан? Лаънати иблис эса биз бандаларнинг ақлимизни ўғирлаб, биримизнинг этимизни биримизга едири-и-иб ётибди. Ҳаммасиданам ачинарлиси, энг 76


буюк илоҳий неъматлардан бири бўлмиш тинчликнинг қадрига етмаяпмиз. Буни эса шу ҳолда қолдириб бўлмайди. Шу ҳолда қолдириш энг оғир жиноят. Бу инсониятга жуда қимматга тушиши мумкин. Ҳаммаданам Сиз улуғ оғалар бунга жавобгарроқдирсиз. Шундай экан вақтни ғанимат билинг. Бунинг уддасидан чиқсангиз ҳеч ким эришолмайдиган нурли манзиллар сизники бўлади. Сиз аввал ўзингиз имонга келиб, тинчликни барқарор қилолсангиз, Ҳазрати Умари Форуқдай бўлиб Ҳалол билан Ҳаромнинг ўртасидаги фарқни тиклай олсангиз саккиз жаннатдаги биҳиштий неъматларданам миллиард бор улуғроқ ажрга эга чиқасиз. Бу ажр АЛЛОҲимнинг Беназир Жамолига мушарраф бўлиш бахтидир. Коинотга бир назар солинг. Ана шундай рангоранг коинотни яратолган ЗОТнинг жамоли нақадар гўзал эканлигини, УНГА термилиш нақадар буюк лаззат бахш этишини ҳатто тасаввурам қилолмайсиз. Бу бахтнинг қай даражада улуғлигини тушуниш учун инсон ҳаёти давомида ўз бошидан кечирадиган энг масъуд онларни, энг лаззатбахш неъматларни бирма-бир эслаб кўринг. Чақалоқ учун энг лаззатли маъво онасининг сутидир. У улғайгани сари лаззатбахш неъматларнингам рўйхати кенгая боради: ширинликлар, ўйинчоқлар, ҳадялар ... Бир оз улғайгач ўйинлар, яхмалак отишлар, ўртоқлари орасида ҳар жабҳада биринчиликни олиш иштиёқи кабилар эвазига лаззатли нарсаларнинг саноғи ошаверади. Вояга етгач дўстликдан орттирилган завқу шавқ, устозлар ўгити туфайли намоён бўладиган бахтли келажакка умтилиб яшаш ҳисси, муҳаббатдан вужудга келадиган ишқий туйғу, Она Ватанга бўлган севги, Ота-Онанинг дуосини олиш бахти, тоат-ибодат қилганида руҳан ором топиш, АЛЛОҲнинг ризочилигига эришиш туйғуси, суюкли инсони билан оила қуриш бахти, фарзанди туғилгандаги чексиз севинч, оилавий бахт оғушидаги серқувонч ҳаёт, невара-чеваралар қуршовида қайтадан ёш болакайга айланиш завқи, нури имон билан ўлим топгач барзахдаям роҳат-фароғатли руҳлар оламида қиёматгача бўлган оралиқ, рўзи маҳшарда Номаи аъмолнинг ўнг томондан олингандаги масъудлик, Жаннатда кечадиган боқий ҳаётнинг абадий саодатмандлиги каби инсон умри давомида доимо умтилиб яшайдиган критерийлар мавжуд. Шу санаб ўтилганларнинг барига эришган киши энг бахтли инсон санайди ўзини. АЛЛОҲнинг беқиёс жамолига муяссар бўлиш эса ана шу бахтдан миллиард бор саодатлироқдир. Ундай табаррук инсоннинг эса заррачаям эҳтиёжи қолмайди. У эришган роҳат фароғат том маънода илоҳийлик касб этиб, одамизод уни тасаввурам қилолмас экан тириклигида. Яъни битта инсон ҳаётида неки эҳтиёжи бўлса барини бирварвкайига қондиришданам улуғроқ ажрдир Парвардигорнинг жамолини кўриш. Киши жаннатга дохил бўлсаям у ердаги неъматларгами, ё бўлмасам жаннатдаги ҳуру ғилмон отлиғ хилқатларнинг хизматигами эҳтиёж сезади. АЛЛОҲнинг жамолига муяссар бўлолган кишида эса ҳеч бир эҳтиёжи қолмайди. Ана шундай саодатга эришиш имкониятини нега рад этасиз ахир? Уш бу улуғ имкониятни беҳуда исроф этаётган улуғ оғаларга Ўзинг тавфиқ бер, Тангрим!

3. ГУМРОҲ ТЕРОРИСТ ҲАМ ОДАМ ЗУРЁДИ… Хуллас юқорида номи зикр қилинган Иблиснусха пешволарам, уларнинг ноғорасига ўйнашаётган террористларам, уларга кўр кўрона эргашаётган гумроҳ қавм ҳам бизга бегона эмас. Нима бўлгандаям улар ОДАМ зурёди. Демак биродарларимиздир улар. Бечоралар сизу бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Улар оғир касаллик билан касалланган беморлардир. Уш бу беморлик имонсизлик деб аталади. Бу жуда оғир иллат. Бироқ даволанаман деган кимса тузалиб кетиши аниқ. Бу аввало АЛЛОҲнинг иродаси. Сўнгра ўша кимсанинг хоҳишига боғлиқ. Парвардигор офат юбориб йўқ қилишиям, раҳм этиб ҳидоятга эриштиришиям мумкин уларни. Зеро ҳидоят АЛЛОҲдандир. Бизга эса ўз биродарларимизни яхши йўлга даъват қилишимизни вожиб қилиб қўйибди. АЛЛОҲ вожиб қилган амални бажариш имконияти бўла туриб бажармасак бизнинг ўзимизам гуноҳ содир қилганга ўтамиз. Ислом бахилликни қоралайди. Тижорат оламида конкуренция деган тушунча бор. Бир соҳадаги тижоратчилар қанча кўп бўлса даромад ҳам 77


озая боради. Исломга киришам боқий дунё учун тижорат қилишдай бир гап. Бунда керак бўладиган сармоя тоат-ибодат бўлса, ундан келадиган даромад савоблардир. Исломда эса конкуренция деган бошоғриқлар йўқ. Қайтанга дунёда муслим инсонлар қанчалик кўп бўлса дунёви-ю ухровий даромад ҳам шунча кўп бўлади. Шундай экан киши қанча кўп кишиларнинг имонга келишига сабабчи бўлса унинг номаи аъмолига битиладиган савобларнинг миқдориям шунча ошиб боради. Марҳамат, ана шу хайрли амалингизга Парвардигор баракот берсин! АЛЛОҲим дунёда ТИНЧЛИКни барқарор этсин!

15 - БОБ ИЛМ ВА ОЛИМЛАР ХУСУСИДА. 1. ОЛИМЛАР ПАЙҒАМБАРГА ВОРИСДИРЛАР Ақлини таний бошлаган инсон зотига ҳаёти давомида зарур бўлган қўлланма ёки йўл-йўриқлар ИЛМДИР. Шунинг учунам Парвардигор бандаларига илм олишни фарз қилиб қўйибди. Ҳаётни тор маънода тушунгувчилар учун бу йўл-йўриқлар ҳам тор маънога эга. Масалан, ўғирлик билан кун кечиргувчи кимса учун ўғирлик илмигина мавжуд. У илми нужум, илми ҳандаса ё бўлмасам тилшунослик илмини бўлмағур сафсата деб билади. Ўғирлик илмига кўра инсоннинг ўзи эмас, ундан ундириладиган ўлжалар дўст. Мол-мулк эгаларини наинки дўст, балки душман ҳисоблашади. У қандай қилибам бўлса ўлжани ундира билиш илмини яхши ўзлаштиради. Ўғирлик устида қўлга тушганидан кейин керак бўладиган илмдан эса мутлақо бехабар. Чунки бунақа бўлишини хаёлигаям келтирмайди у. Дунёда ҳам иккита илм -- дунёвий ва илоҳий илмлар мавжуд. Дунёвий илм дунёнинг ўзига ўхшаб боқий эмас. Илоҳий илм эса ягона ва улуғ Илоҳнинг ўзига ўхшаб абадий ва ўзгармасдир. Инсон иккала илмниям ўзлаштириш пайидан бўлмоғи лозим. Бўлмасам Парвардигор эртага ҳисоб сўраганда ўғирлик илмини ўзлаштириб, қўлга тушгандан кейин керак бўладиган илмни ўрганмаган ўғрига ўхшаб чорасиз қолади. Ўғирлик билан қўлга тушган кишиям вақтида ўғирлик илмидан бошқасини, айниқса Жиноят Кодексини ўқиб ўрганганида эди ўғирликка сира қўл урмаган бўларди. Энди дунёвий ва илоҳий илмларнинг фарқи нимада, деган савол туғилиши мумкин. Дунёвий илмни инсонларнинг ўзлари ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида яратишади. Шунинг учун уш бу илмни ўрганишимиз зарур. Дунёвий илм соҳиби эгаллаган илми туфайли турли ихтиролар яратиб, фанга янгилик кирита олади. Энди у ихтиросини тажрибада синаб кўриши, керак бўлганда исботлаб бериши лозим, теоремаларга ўхшаб. Шунинг учунам нуқсонлардан холи деб бўлмайди уни. Илоҳий илм бенуқсон ЗОТ Парвардигори Карим томонидан яратилгани учунам нуқсонсиздир. Буни ўрганишимиз эса яна-да зарурроқ. Қуръондаги оятлар, Расулуллоҳнинг Муборак Ҳадислари илоҳий илм ҳисобланади. Уларни иккиланмасдан ўрганишимиз, уларга амал қилмоғимиз ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда ўзимизнинг фойдамиздир. Илоҳий илмлар пайғамбарлар воситасида оламга ёйилади. Улар аксиомага ўхшаб исбот талаб қилмайди. Бунга ҳожат ҳам йўқ. Чунки уларнинг ҳақиқатлиги ўз-ўзидан намоён бўлиб туради. Озгина тафаккур қилган киши ҳеч бир қийинчиликсиз улардаги ҳақиқатни англаб етади. Мисол тариқасида Расулуллоҳнинг Муборак ҳадисларидан бирини келтириб ўтсам. ҲАДИС. Овқатланишдан олдин қўлни ювиш касалликни, овқатлангандан кейингиси эса камбағалликни кеткизади, дея марҳамат қилганлар Жаноби Расулуллоҳ. Энди бунинг аксиома эканлигини тушунтириб бериш мақсадида шарҳлаб ўтсак. Киши барча меҳнатини асосан қўли билан бажаради. Шундай экан кафтимизда турли микроблар сақланиб қолиши табиий ҳол. Қўл обдон ювилганда микроблар ҳам ювилиб кетади. Қўлини ювмаган киши микробларни ўз қўли билан ўз оғзига солиб қўйган ҳисобланади. Ичкарига кетган микробнинг нима томошалар кўрсатиши эса ўзингизга маълум. Емакдан кейин 78


ювилмаган қўлдаги ёғ юқи либосларни кир қилиши тайин. Кир либосга масраф бўладиган совуннинг микдори қўл ювишдагидан юз баробар кўпдир. Бу масаланинг биринчи томони. Иккинчидан кунора ювиладиган либос тез тўзади. Тежамкорлик бўлмагач эса кишида Қоруннинг дунёсича мол-дунё бўлсаям тез орада битади қўяди. Оқибат камбағаллика дучор бўлади у. Ана кўрдингизми, Илоҳий илмларнинг мутлақ ҳақиқат эканлигини? Агар киши ҳам илоҳий илмни ўзлаштирса, ҳам дунёвий илм билан шуғулланса яратган ихтироси унинг ўзи учунам, бошқа инсонлар учунам фойдаси бисёрдир. Дунёвий илмда эволюцион таълимот деган тушунча мавжуд. Бу таълимот паррандалар учувчи калтакесакдан, одам эса маймундан тарқаган, деган назарияни илгари суради. Бу фикрларини исботлаш илинжида маймун билан одам организмидаги ўхшашликни далил қилиб кўрсатадилар. Даъволари аниқроқ чиқиши учун турли синфга мансуб ҳайвонлар ва одам эмбрионларининг бир бирига жуда ўхшашлигини таъкидлашади. Ўша учувчи калтакесагу маймуннинг ўзи қаёқдан келиб қолдийкин, деб ўйлаб кўришмайдиларам. Илоҳий илм эса улар келтирган далилу исботларнинг ўзи биланоқ уларнинг фикрлари хато эканлигини кўрсатиб бера олади. Аслида эмбрионлар орасидаги ўхшашлик ҳам, тирик мавжудот -- ўсимлик, ҳайвон ва одам организмлари бир хил нарса, яъни углеводородлардан ташкил топганлигиям Парвардигорнинг якка-ю ягона эканлигини-ю жумла мавжудот, бутун борлиқ Ягона Яратувчи томонидан яратилганлигини ифодаловчи ФАКТдир. Улкан ширкатлар ўзи ишлаб чиққан маҳсулотларга ўз эмблемасини қўйиши табиий ҳол бўлганидек махлуқот орасидаги ўхшашлик Меҳрибон АЛЛОҲнинг уларга қўйган «эмблемаси»дай гап. Оламнинг яратилиши тарихида Парвардигор коинотни яратмай туриб дастлаб битта марваридни яратганлиги, бутун борлиқ, коинотни ташкил қилувчи мавжудот эса илоҳий қудрат туфайли ана шу марвариддан вужудга келганлиги айтилади. Мазкур марвариднинг таркибида эса ҳозирги фанга маълуму номаълум химиявий элементларнинг барчаси жамулжам эди. Фикримни теранроқ англата олишим учун мисол келтирмоқчиман. Дунёга машҳур «МЕРСЕДЕС- БЕНЦ» компанияси ҳар хил турдаги машиналар, оғир юк ташувчи ТИРларам, лимузинларам, енгил автомашиналарам ишлаб чиқаради. Мазкур машиналарнинг турли механизмлари, айтайлик, тормоз системаси, салондаги қулайликлар, металларининг пишиқлиги, бошқарув тизимининг енгиллиги каби кўплаб деталлари орасида яқин ўхшашлик мавжуд. Бироқ бирорта «МЕРСЕДЕС» маркали енгил автомашинани кўрганимизда «Ие, лимузин бир юмалаб «МЕРСЕДЕС-600» бўлиб қолибди-да!», демаймиз-ку. Чунки уларнинг ҳар бири индивидуал ишлаб чиқарилишини биламиз-да! Яна шуниям аниқ биламиз-ки уларнинг иккаловиниям ягона компания – «МЕРСЕДЕС- БЕНЦ» номли гигант ширкат «дунёга» келтирган. Шунга ўхшаб, бутун коинотни яратган УЛУҒ ЗОТ ўзининг Илоҳий қудрати билан ер юзидаги жами тирик мавжудотни бир-бирига ҳам жуда ўхшаш қилиб, ҳам фарқли қилиб яратгандир. Масалан, эмбрионлари-ю тана тузилиши ва айрим хулқлари жуда ўхшаш бўлган маймун билан ОДАМ орасида ер билан осмонча улкан фарқлар борлигиниям унутмаслик зарур. Айниқса дунё фанига ўз улушини қўшишни даъво қилаётган олимнинг буни унутишга сира ҳаққи йўқ! Осмондаги ката-кичик юлдузларнингам бир қарашда бир-бирига жуда ўхшашлигини кўрамиз. Аммо уларнинг орасидаги фарқият эса ўзлигини яққол намоён этиб туради.

2. ШАЙТОНГА ВОРИС БЎЛГАН ОЛИМЛАР ҲАМ БЎЛАРКАН… Яқинда матбуот саҳифаларининг бирида 68 млн. йил илгари ўлиб кетган тироназаврнинг археологик қазилмаларда топилган йирик суякларидаги коллаген моддалар бугунги товуқларнинг суякларидаги коллаген моддаларга жуда ўхшаш эканлиги айтиларди. Мақолачанинг давомида дунёвий олимларнинг «Тироназавр бир юмалаб товуққа айланиб қолибди!», деганга ўхшаш хулосага келганлиги айтилади. Олимлар-ки 79


шунақа чўпчакмонанд хулосага келиб ўтирса уларга эргашаётган авом халқнинг ҳоли нима кечсин? «68 миллион йил илгари ўлиб кетган тироназавр билан ҳозирги товуқларнинг суякларидаги коллаген моддаларнинг ўхшашлиги бугунги товуқларни яратган ЗОТ 68 млн. йил аввал тироназавр деган баҳайбат махлуқниям яратган экан.Уларнинг суяклариям бугунги товуқларнинг суягига ўхшаб мустаҳкам коллаген моддалардан ташкил топган экан. АЛЛОҲнинг меҳрибончилигини қаранг-ки бугунги дунё олимлари бепоён дашту биёбонларда археология илми билан бемалол шуғуланавериши учун, уларнинг ҳаётларига ҳамда илмий ишларига хавф солиб ўтирмасин, деб тироназавру динозавр каби ҳархилозавр дея аталмиш баҳайбат махлуқотни яратмай қўйди. Яъни уларни ишлаб чиқарувчи биофабрика ва биозаводларнинг фаолияти таъқиқланди», деган хулосага келиш ўрнига аллақаёқдаги куракда турмайдиган хулосалар чиқариб ўтирса-я авомни ўз ортидан эргаштирувчи олимларимиз. Мен бу билан ўша олимларни обрўсизлантирмоқчи эмасман. Зеро пайғамбар жанобимиз «Илм Чинда бўлсаям ўрганинг!», дея марҳамат қилганлар ўз Ҳадисларида. У зоти шарифнинг Ҳадислари илоҳий илм эканини билиб олдингиз. Бу эса баъзи мутаассиб кимсалар фикр килганидек Ислом динининг «догматик» эмаслигининг исботидир. «Олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир», дейилади бошқа бир Ҳадиси Шарифда. Бу бахтга қайси олимлар сазовор бўларкин, деган саволга «Шуғулланаётган илми инсониятга чин маънода наф келтирадиган олимлар!», дея жавоб бера оламиз. Атеистик назрияга асосланган илм ҳам мавжуд. Бу илм инсоният бошига нуқул бадбахтликлар келтиради. У билан шуғуллангувчиларам, шуғулланганларга эргашгувчиларам оқибат алданишлари тайин. Бунақа илмларни ўрганувчи олимларни Шайтоннинг ворислари десак муболаға бўлмас. Пайғамбарга ворис саналгувчи олимлар илоҳий илмлардаги нуқталарни кенгроқ баён этиб, инсониятни мутлақ саодат сари етаклайдилар. Ана шундай юксак даражали улуғ олимларнинг бири Имоми Аъзам ҳазратларидир. У киши инсоният саодати йўлида қилган буюк хизматларнинг баҳоси йўқ. Муҳтарам президентимиз ташаббуси билан 2009 йил Имоми Аъзам ҳазратларининг хотирасини улуғлаш йили деб эълон қилингани айни муддао бўлди. Буни АЛЛОҲИ ТАОЛОнинг бизга бўлган чексиз меҳрибончилиги дея тушунишимиз ва шукроналар қилмоғимиз лозим. Икки оламга Раҳмат бўлиб келган Расулуллоҳ ўз нури илоҳийси туфайли инсониятга том маънодаги саодат сари йул очиб берган бўлсалар, Имоми Аъзам ҳазратлари ана шу йўлнинг икки четига мустаҳкам истеҳком қурди, гўё. Бу эса саодат йўлига қадам босган кимсалар адашиб четга чиқиб кетмаслигини таъмин этадиган ишончли воситадир. Парвардигор Қуръони Каримдай улуғ неъматни ер юзига Жаноби пайғамбаримиз баракотидан нозил қилган бўлса, Имоми Аъзам ҳазратлари воситасида унинг мағзини чақиб берди ўз бандаларига. Ана шунинг учунам бугунги куннинг ОДАМи абадиятга теран фикр билан назар солмоғи зарур. Ортиқ Шайтоннинг нағорасига жилпанглашни тарк қилиши шарт. Ёшу қари ўзи учун ўта муҳим бўлган дунёви-ю илоҳий илмларни эгаллашга иштиёқ қилсинлар. Муҳтарам президентимизнинг 2010 йилни «Маориф ислоҳоти ва янги технологияларни жорий қилиш» йили дея эълон қилиши юртдошларимиз учун юксак имкониятлар сари йўл очиб бериши аниқ. Айниқса ёш авлоднинг таълим-тарбиясига масъулиятни кучайтирмоқ лозим. Уларга дунёвий илмниям, илоҳий илмниям бирдай ўргатиб боришимиз даркор. Дарров хаёлингизда ёшгина «исламист», «фундаменталист», «бенладинист»лар гавдаланмасин. Бу шайтоний хаёлдир. Кечинг энди шу бўлмағур хаёллардан. Унинг ўрнига илоҳий илмнинг мағзини чақишга ҳаракат қилинг. Шайтон минг урингани билан ҳақни ноҳақ қилишга қурби етмайди. Шайтонга эргашганларнинг ўзлари шарманда бўлади, холос. Ёш, мурғак авлоднинг қалблари пок бўлишини яхши биласиз, деб ўйлайман. Қалбларининг поклигида уларнинг қалбларига Раҳмоний ақидани жойлай билсак уларнинг ўзлари учунам, жамият учунам фойдаси бисёр. Ёш авлодда қизиқувчанлик ўта кучлидир. Улар ўқитувчини энг тўғри сўзни айтгувчи буюк инсон деб тасаввур қилашади. Яъни ўқитувчи қайси йўлга бошласа улар ҳеч иккиланмасдан шу йўлдан юрадилар. Бу уларнинг ўз келажакларини 80


ўқитувчисига ишониб топшириб қўйганидан далолатдир. Ёшларимизнинг ана шундай буюк ишончини поймол қилишга қандай кўзимиз қияди? Биз уларга илоҳий ҳақиқатни баён қилиш ўрнига турли бўлмағур сафсаталарни ўргатсак, маймун бир юмалаб одамга айланиб қолибди, деган асоссиз афсоналарни қулоғига қуйсак оқибати нима билан тугашини тасаввур қила оласизми? Ўзингиз фикр қилинг, фарзандингиз пайғамбарга ворис бўлса қандай бўлади-ю Худо кўрсатмасин, Шайтонга ворис бўлса қандай бўлади? Баъзи ўзларини доно ҳисоблагувчилар илоҳий илм гўдакларга оғирлик қилади, деган баҳонани кўндаланг қўйишлари мумкин. Имоми Аъзам номи билан машҳур бўлган Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит исмли буюк алломанинг таржимаи ҳолига бир назар ташласангиз бу баҳонанингам асоссиз эканлигини тушуниб етасиз. У зот ҳали 4 ёшгаям қадам қўймай туриб Қуръонни ёд олган эдилар. Ёшлигидан бу қадар илмни эгаллаган кишига Шайтон яқин йўлай олмайди. Шайтон яқин келолмагач унинг йўлини бирорта қийинчилик бекитиб қўйиши мумкинми? Шунинг учунам у зот Расулуллоҳнинг энг яқин вориси бўлиш шарафига муяссар бўла олди. Ана шундай буюк даражаларга эришолган зот умрининг сўнгги 30 йилини рўзадорликда ўтказди. 40 йил хуфтан намозидан кейин бомдодгача ухламай нафл намозлар ўқиб чиқди. Унинг бу амалини Шайтон сизу бизга жуда мушкул амаллардан қилиб кўрсатади. У зот эса аксинча бу амалидан роҳат топарди. Чунки боя айтганимдек Шайтон унга яқин келишдан қўрқарди. Имоми Аъзам сизу бизга мушкул бўлиб кўринган ибодатларида Парвардигорга яқинлик ҳис қиларди. Киши ўз маҳбубига бисотида борини, ҳатто ўз жонини аямайди. Денгизларнинг қаъридан неча ранжу алам чекиб олиб чиққан дуру гавҳарини нисор қила олади. Имом Абу Ҳанифа ҳам Ҳақнинг розичилигига эришиш мақсадида, Парвардигорнинг беназир жамолига етишиш илинжида бу ўткинчи дунёнинг ўткинчи фароғатларидан -- ширин уйқудан, таомларнинг лаззати-ю қозиул қуззотлик мансабининг дабдабали шуҳратидан воз кеча олди. Мана шундай буюк зотга АЛЛОҲнинг раҳмати ёғилсин! Бу буюк алломанинг хотирасини улуғлашни халққа жорий этган президентимиз Эмомали Раҳмонгаям Парвардигор улуғ даражалар ато этиб, у зотнинг ўзиниям, аҳли оиласиниям ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин!

3. ИЛМГА ЧАНҚОҚ ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИНГ ТАҚДИРИГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК! Ёшларимизнинг таълим ва тарбияси ҳамма замонлардаги каби долзарб масала эканлигини унутмайлик. Мана шу масалага беғаразлик билан ёндошиб, ёшларимизни ИЛМ деган муқаддас тушунчага тўғри йўналтира билишимиз эса бизнинг гарданимиздаги асосий вазифалардан биридир. Токим пайғамбар жанобимизга ворис бўлолган гўзал хулқли, имонли, диёнатли олимлар бўлиб етишиб чиқсин ФАРЗАНДЛАРИМИЗ. Иблиснусха, жоҳил оқпадарлар эмас! Бунинг учун ёш авлоднинг таълим-тарбиясига масъул бўлган Педагогика Фанлари Академияси, маориф соҳасининг жонкуяр маърифатчилари, Имоми Аъзам номидаги Тожикистон Давлат Ислом Дорилфунунинининг уламолари ва бошқа мутасадди шахслар ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорликда умумтаълим мактабларидаги ўқитиш программасини қайтадан ўрганиб чиқиб, ислоҳ этишга эришолсак нур устига аъло нур бўлар эди. Мактабларда ўқитиладиган программаларга дунёвий фанлар билан бир қаторда илоҳий фанлар ҳам киритилса ҳеч нарса йўқотмаймиз, аксинча юксак чўққиларни забт этамиз. Масалан 3-4 синфларда Табиатшунослик фани ўргатила бошланади ўқувчиларга. Мана шу дарсни кенгроқ программада олиб бориш керак. Ўқувчилар ҳозир ўрганишаётган торгина билим билан чекланиб қолмасинлар. Гўзал табиат, уни ташкил қилган турли туман мавжудот ўзўзидан пайдо бўлиб қолмаганини, ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолишнинг ўзи мумкин бўлмаган нарса эканини тушунтириш керак уларга. Табиатни яратган Ягона ва Қудратли ЗОТнинг мавжудлигини билсинлар. Уш бу китобда келтирилганидек, содда ва тушунарли 81


тилда АЛЛОҲнинг сифатларини уларга англатмоқ лозим. Табиий ҳодисалар -- қуёш чиқиб ботиши, йил фаслларининг қатъий тартиб билан ўрин алмашиши ва шунга ўхшаш кўплаб мураккаб жараёнлар Парвардигорнинг қудрати илоҳийси туфайли ҳосил бўлган энергиялр эвазига содир бўлаётганлигини тушуниб етсинлар. АЛЛОҲнинг ҳар куни томоша қилишаётганлари фантастик ва куфроний кинофильмлардаги қаланғи қасанғи ёвуз руҳлардан, Ҳинд киноларидаги 8 қўлли қўғирчоқлардан, кунг-фу киноларидаги Будданинг ҳайкалидан бутунлай фарқ қилишини билиб олсинлар. У ЗОТИ ПОКнинг бу дунёда бирор бир ўхшаши йўқлигини англасинлар. Яна Парвардигорнинг ўғил-қизлари бўлмаслигини, мутлақ қудрат АЛЛОҲгагина хослигини шуурларига сингдира борсинлар. Ибодатнинг қандай маъно касб этишини, нима учун ибодат қилинишини ҳозирданоқ англата бормоқ лозим. Инсониятнинг қоринни тўқ тутадиган озуқалардан бошқа яна бир муҳим озуқага эҳтиёжи борлигини болаларга хос равон ва содда тил билан уқтира билайлик. Аслида руҳий озуқанинг қандай аҳамиятга эга эканлигини биз катталар болажонларимиздан ўргансак бўларди. Бирорта гўдакни бир неча кун ёлғиз қамаб қўйинг қани, нима бўларкин. Уни 3 маҳал нормал рациондаги озуқа билан овқатлантиринг. Ётиб туриш, ювиниш шароитини муҳайё қилиб қўйинг. Аммо ўйнашига, бирорта билан мулоқотда бўлишига йўл берманг, холос. Аслида бунақа эксперимент ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Буларни фақат фараз қилинг, яъни хаёлий эксперимент қилиб кўринг. Экспериментнинг дастлабки онларида болакай жуда тажанг бўлиб қолади. Унинг бу тажанглиги руҳий озуқанинг танқислиги туфайлидир. Чунки болалар берилиб ўйнаганларида завқу шавққа тўладилар. Ана шу завқу шавқ уларга руҳий озуқа бўлиб хизмат қилади. Бола ўзига яқин бўлган ўртоғи ё бошқа бир таниши билан мулоқотда бўлганида ўша ўртоғи ёки таниши «стабилизатор» вазифасини ўтайди. Мазкур «ўртоқстабилизатор» руҳий озуқа ҳисобидан ҳосил бўлган энергиянинг тўғри тақсимланишини таъминлайди. Яъни мулоқотда бўлганлар бир-бирига стабилизаторлик қиладилар. Одамнинг тафтини одам олади, дейилганда шунга шама қилинади-да! Эксперимент давом этаверса бола табиатидаги тажанглик ўрнини руҳан синиқлик, одамовилик эгаллай боради. Бу эса руҳий озуқа келишининг умуман тўхтаб қолганлигидан далолат беради. Эътибор беринг, овқатланиш рационга 100% тўғри келади. Юмшоқ кўрпа-тўшак, ейди, ётади. Ҳожат қилиш, ювиниш учунам ҳамма шароит муҳайё. Фақат ўйнаш учун видеоаудио ускуналар тугул оддий ўйинчоқнинг ўзи йўқ. Мулоқот қилиш учунам ўз тенгқури тугул қартайган бир қария ҳам йўқ. Бу уқубатлар узоқроқ давом этаверса бола ўзини олдириб қўйганининг гувоҳи бўламиз. Пассив организмларда руҳий хасталик тез ва яққолроқ намоён бўлади. Актив организмли болалар эса ўз руҳий эҳтиёжини қондириш учун турли хил эрмаклар ўйлаб топиши мумкин. Аммо кўп ҳолларда буям нонормал оқибатларни келтириб чиқаради. Руҳий озуқанинг ўта муҳимлигини шу хаёлий эксперимент тасдиқлай олади. 11-12 ёшгача бўлган гўдаклар ўйинларидан руҳий озуқа топишади. Ёши улғайгани сайин руҳнинг энергияга бўлган эҳтиёжини гўдакона ўйинлар қондира олмай қолади. Ана шунинг учунам ИСЛОМ шариати бу ёшни балоғат ёши деб белгилаб қўйган. Бу ёшга етган ўсмирларга ИМОН, НАМОЗ, РЎЗА ва бошқа ибодатлар ФАРЗ бўлиб қолади, шариат буйича. Энди улар турли туман бадиий китоблар мутолаа қилиб, ёки ёши улуғларга хос бўлган жиддийроқ машғулотлар билан ўз руҳий эҳтиёжларини қондирмоқчи бўладилар. Ана шунинг учунам руҳий озуқага бўлган эҳтиёжни тўла қондира оладиган тоат-ибодат моҳиятини тўла ва батафсил тушунтира олсак фарзандларимиз олдидаги энг улуғ бурчимизни бажарган бўламиз. Шундай экан уларга Раҳмоний илмлардан сабоқ бергувчи содда ва енгил тил билан баён этилган адабиётларни тақдим этолсак уларнинг мутолаадан оладиган руҳий озуқалари мақсадга мувофиқ бўла олади. Яъни бу билан биз уларни тўғри йўлга йўналтира олган бўламиз. Раҳмоний илм ола бошлаган гўдакларнинг мурғак қалбларида ота-онага, ҳурматли ўқитувчиларига ва бошқа яқинларига бўлган муҳаббати АЛЛОҲга бўлган муҳаббат билан уйғунлаша боради. Шу пайтгача бирор айб иш қилсам ота-онам ёки ўқитувчим уришади, деб чўчиб, андиша қилиб турган бўлса энди айб қилсам АЛЛОҲнинг қаҳри келмасмикин, 82


деган қўрқинч пайдо бўлади уларда. АЛЛОҲнинг раҳматидан умидвор бўлиб, каҳридан қўрқиб яшаган инсон энг бахтли инсондир. Гўдакликдан шунақа тарбия олиб улғайганлар эса янада улуғроқ даражага эга бўладилар. Бундай тарбиядан маҳрум бўлган, бу улуғ неъматдан бенасиб қолган ёшларнинг аҳволи нима кечишини тасаввур қилишга уриниб кўринг. Улар энди жажжи болаларга хос уйинлардан ор қила бошлашади. Чунки бу уйинлар унинг руҳий эҳтиёжини қондира олмайди-да. Уларнинг мурғак қалбларида АЛЛОҲга бўлган муҳаббат ўрнидаям, АЛЛОҲнинг қаҳридан қўрқиш ҳиссининг ўрнидаям бўшлиқ пайдо бўла бошлайди. Ота-она ва ўқитувчига бўлган эҳтироми эса сусая боради. Яъни шу пайтгача уларни ўзидан жуда юқорида дея ҳис қилиб юрган бўлса, энди ўзини улар билан тенг, дея ўйлай бошлайди. Натижада гумроҳлик балосига мубтало бўладилар. Айни шуни пойлаб турган Шайтон пайтдан унумли фойдаланишга уринади. Улар шайтоний ҳис-туйғу оғушида руҳий озуқага бўлган эҳтиёжини зарарли, яъни ҲАРОМ амаллар билан қондиришга шуруъ қиладилар. Ўғил болалар нос, сигарет, ҳатто спиртли ичимликлар каби иблисона одатлар сари талпинадилар. Шаҳвоний ҳисларига эрк берадилар. Қиз болаларда эса ўзгаларнинг диққатини ўзларига жалб қилиш фикри пайдо бўлади. Бунга эришиш учун парфюмерия ва косметика воситаларидан кўр-кўрона фойдаланишга ўтадилар. Турли «шоу»чи «Юлдузниса»лар реклама қилаётган модаларга ҳавас уйғонади уларда. «Шоу»чи кумирларининг шайтоний тарғиботига қулоқ тутадилар, «Шоу»ларда кўрганларига тақлид қиладилар. Яъни бекитиш ўрнига баданни намоён қилувчи кийим-кечакларни мода тусига айлантирадилар. Бу номақбул амалларга бепарволик қилсак ёш авлоднинг бу дунёсини бемаъниликка, охиратини эса ДЎЗАХга маҳкум этган бировлар эмас, ўзимиз бўлиб қоламиз-ку. Эртага қиёматда бунинг ҳисобини қандай берамиз? Шундай экан фарзандларимизни мана шу бахтиқароликдан асрай билмоғимиз лозим. Тарих фанини ўқитишдаям динларнинг тарихига, аҳамиятига кенгроқ ўрин берилса, диннинг нима эканлиги холислик билан ўргатила борилса фарзандларимиз айрим чаласавод муллаларга ўхшаб «Муҳаммад с.а.с. аввал яшаб ўтганми, Мусо а.с.?», деган саволга чайналиб қолмасдилар. Динларнинг турли сиёсий партиялардан фарқ қилишини тушиниб етадилар. Яъни киши бирорта партияга аъзо бўлмаслигиям ёки ўзининг касбий ва сиёсий иқтидорига кўра хоҳлаган партиясига аъзо бўлишиям мумкин. Бунда ўша партия Адлия вазоратининг қайдидан ўтган бўлса бўлди. У аъзолик бадалини тўласин ва партиядаги фаолиятини давом эттирааверсин. Аммо дин умуман бошқа бир масала эканлигини ёшу қари ҳамма бараввар англаши лозим. Ўзини ОДАМ деб ҳисоблагувчи ҳар-бир шахс учун ДИН ягона имконият ҳисобланади. Динсиз кишининг ҳоли қаноти қирқилган қушдан ҳам хароброқдир. Қанотсиз қуш кўринган йиртқичга емиш бўлганидек, динсиз кишиям Шайтонга таййёр эрмак бўлиб қолаверади. Шайтонга эрмак бўлган кишининг ҳоли қанақа бўлишини юқорда қайта-қайта ўқидингиз. Дин эса ягонадир. ИСЛОМ дея аталади у! Мана шу улуғ ҲАҚИҚАТни фарзандларимиз ёшлигидан шуурларига сингдира борсалар улғайганларида хатокорлардан бўлиб қолмайдилар, Иншааллоҳ! Фарзандларимизга ёшлигидан мазкур китобдаги маълумотларни ўргата борсак нимаси ёмон?

4. ОСМОНДА НИМА ГАП? Қизиқарли фанларнинг яна бири астрономиядир. Мазкур фан фидоийларининг бугунги кунда анча-мунча ютуқни қўлга киритиб қўйгани сир эмас. Яқинда телеканалларининг бирида Америкалик астроном олимлар эришган ютуқлар ҳақида кўрсатув намойиш қилинди. Улар осмонда тинимсиз учиб юрган комета ва астероидларнинг видеотасвирларини тасмага туширишган экан. Кўрсатув ижодкорлари Ой саҳнида беҳисоб кратер(астероид тушган жой)лар бўлиши баробарида ернинг ўзида бу нарсалар деярли йўқлигини ҳайрат билан гапирардилар. Видеотасвирни кўрсангиз, 83


ҳақиқатданам ҳайратланмай иложингиз йўқ. Кратерларнинг мўллиги туфайли ойнинг ўтўланлар унмайдиган тақир кенгликлари илма-тешик бўлиб ётарди. Қуёш системасидаги сайёраларнинг энг кичиги бўлмиш юпитернинг-ку «афт»ига қараб бўлмасди кратерларнинг жабридан. Бошқа планеталар ҳам астероидларнинг ҳужумидан «қуруқ» қолмаган экан. Фақатгина ернинг бу «ҳужум»лардан бенасиб қолиши олимларни ҳайратга соларди. Бу ҳолат ерни бошқа планеталарнинг эркатойи деб аташга сабаб бўла олишини таъкидлар эдилар олимлар. Улар яна ўзларининг эришган ютуқлари тўғрисида, оламшумул кашфиётлари хусусида оғиз кўпиртириб гапиришдилар. Олимларнинг айтишича, Юпитернинг атрофидаги чанг-ғубордан иборат ҳалқашакл белбоғ унинг тортишиш кучини кучайтирар экан. Шу туфайли у ерга тўқнашмоқ ниятида келаётган ҳар қандай астероидни ўзига тортиб олиб кетаркан. Яъни Юпитер хос тансоқчилар каби ерни самовий тошбўронлардан ҳимоя этаркан. Юпитер қайтриб қолишга улгуролмай ўтиб кетган унча-мунча астероид ёки кометаларга эса ернинг адъютанти – Ой ўз кўксини тутиб бераркан. Бундан ташқари ўша олимлар Австралия қитъасидаги кратердаям илмий тадқиқот ўтказишибди. Видеотасвирда Австралиядаги кратернинг вужудга келишига асосий сабабчи бўлган улкан қоя кратернинг марказида гердайиб турарди. Мазкур қоя неча юз минг йиллар илгари осмондан «ташриф буюрган» астероид, кратер эса ўша астероиднинг жабридан вужудга келган ғорлик, дея тахмин қилиниб келинарди шу пайтгача. Бироқ бундай эмаслигини, кратер марказидаги қоя астероид эмас, Юпитер планетасининг бир парчаси эканлигини илмий жиҳатдан исботлашибди зукко олимларимиз. Аслида ўшанда улкан астероид, бугунгидай ерга эмас, юпитер планетасига урилиб, унинг саҳнидан каттакон бир қояни учириб юборибди. Шундай қилиб ўз маконидан бадарға бўлган шўринг қурғур қоя ер қаъридан – Австралия қитъасидан «макон» топган экан. Олимлар яна бир ажойиб илмий версияни баён қилишди. Океан ва денгизлар сатҳида муттасил давом этаётган тўлқинлар ернинг тортишиш кучини кучайтириб планетамизга таҳдид солаётган кометаларни осмондаёқ парчалаб ташлар экан. Яъни улкан кометалар мазкур тортишиш кучи туфайли бўлакчаларга бўлинар ва шу бўлакчаларни еримиз магнит каби ўзига тортиб оларкан. Натижада хавфнинг олди олиниб, кичик метеорит бўлаклари ва чанг зарраларига айланган осмоний жисмлар ерга тушаркан, холос. Қаранг, қандай ажойиб кашфиётлар қилишмоқда муҳтарам олимларимиз. Тасаннолар айтсак арзийди. Бироқ мени ажаблантирган нарса бошқа. Яъни бир соатдан зиёдроқ давом этган кўрсатув давомида бирор мартаям АЛЛОҲ ТАОЛОнинг илоҳий қудрати зикр қилинмади. Ўзингиз яхши англаб турганингиздек, АЛЛОҲнинг номи зикр қилинмаган ҳар қандай амалнинг оқибати пушаймонлик келтиради. Яъни АЛЛОҲнинг номи унутилган жойда Шайтон маъракабоши бўлади. Ўз кашфиётларини оламга кўз-кўз қилаётган олимларнинг фикрича, гўё буларнинг бариси тасодиф эмиш. Юпитернинг «хос тансоқчи»лигиям, ойнинг «жонбозлиги»ям, ва бошқа ҳодисаларам… Энди ўзингиз хулоса чиқаринг. Ҳа, деб тасодиф юз беравериши мумкинми? Ҳар бир заррада ўз қудратини зоҳир қилиб қўйган Меҳрибон АЛЛОҲ планетамизни астероидбўронлардан ҳимоя қилиб, ЎЗ қудратини яна-да яққолроқ намоён қилганини нега тан олишмайди-я «ЗАКИЙ» ОЛИМЛАРИМИЗ?! Астрономия илмини ўзлаштиришга иштёқманд бўлган ёшларимиз шу олимларга пайравлик қилсалар эртага ўзлариям «закий» олимлар бўлиб етишганларида қанақа «оламшумул» кашфиётлар ихтиро қилишар экан-а? Шайтоний кибру ҳавога берилиб, ўзларини Худоданам устун ҳис қилишиб, «Ерни ядровий қурол билан портлатса портлатишаверсин, биз бошқа планеталарда ҳаёт барпо қила оламиз!», демасалар бўлгани, ишқилиб… Ана кўрдингизми, исломий тарбия нима учун керак фарзандларимизга?! Мен ҳам фарзандларимизнинг илмий кашфиётлар осмонида парвоз қилишларига қарши эмасман. Қани энди биз эришолмаган юксак чўққиларни забт этишолса фарзандларимиз! Истагим, улар шайтоний тузоқларга тушиб қолмасалар, дейман. Бунинг учун ёшларимиз исломий тарбия олишлари шарт ва зарур. Ана шундагина улар эришган юксакликлардаги саодат том маънодаги абадий масъудлик бўлиб қолади, Иншааллоҳ! 84


Адабиёт фаниданам исломий одобу ахлоқ қанақа бўлишини ўрганган ёшлар баъзи «сатанист», «Ҳизбуттаҳрирчи»га ўхшаш ахлоқсиз оқимларнинг тузоғига тушиб қолиш хавфидан йироқда тура оладиган инсонлар бўлиб етишадилар. Биология фанининг камкўстини-ку юқорироқда баён этгандик. Бу соҳадаям Раҳмоний йўлдан ёндошсак 68 млн. йил олдинги тироназаврниям, ҳозир жўжаларини эргаштириб дон чўқилаётган товуқниям, товуқ ва жўжаларга дон сочаётган болакайниям битта Яратувчи яратганлигини англаб оларди ўқувчи. Хуллас бу айтганларим бир таклиф, холос. Менимча шундай қилинса ёмон бўлмасди. Ҳар ҳолда мудҳиш жиноятларга қўл урган фарзандларимизга дуч келганимизда «Қаерда хато қилдик экан?» деган саволга тўғри жавоб топа олган, айбни бошқалардан излаб юрмаган бўлардик… Яна валлоҳу аълам...

ЭРТАГА ҚИЁМАТМИ? (ХОТИМА ЎРНИДА) Мана азиз биродарим, мушфиқа опам, иболи синглим. Мутолаани тугатишингизгаям саноқли саҳифалар қолди. Меҳрибон АЛЛОҲИ ТАОЛОдан сўраганим бу холис фикримни сиз азизларимнинг қалбларингизга яхши маънода жойлаган бўлсин! Шу кеча ҳар турлик беҳуда ўйларни ўйлашдан тийилинг. Тирикчилик ташвишлари тўғрисидаги хаёлларниям бир четга суриб қўйинг-да уш бу ўқиганларингизнинг маъносини чақиб кўришга уриниб кўринг. Шу хаёл ниҳоясида тирикликнинг асл моҳиятини тушуниб етгандек бўлдингизу таскин топган кўнгил ҳаловати руҳиятингизга осудалик бахш этиб, ухладингиз, қолдингиз. Яратганнинг Раҳматидан умидворлик ҳисси ҳатто тушингиздаям кўтаринки кайфият бахш этиб турди. Эрталаб уйқудан туриб тонгги ибодатнинг завқидан баҳраманд бўласиз. Бомдод намозини тугатганингиздан кейин ҳавонинг тозалигидан роҳатланганча бугунги кунда бажаришингиз лозим бўлган юмушларингизнинг режасини туза бошлайсиз. Бир оздан кейин Қуёш уфқдан чеҳрасидаги табассумни ошкора қилганча мўралайди. Борлиқ унинг нурида чўмилишга шуруъ қилади. Демак умрингизнинг саноқли кунларидан яна бири ўтмишга айланиш учун бел боғлаяпти. Фикр юритиб кўринг. Бир йилимизни 365 кун ташкил этаркан. 28 кунлик феврал ойи ҳар 4 йилда бир марта 29 кун бўлади. Бу 4 яшар гўдак онасидан туғилганидан бери 1461 кунни кеч қилиб, шунча тонгни оттирибди, дегани. Агар сиз ҳозир навқирон 20 ёшингизда бўлсангиз умрингизнинг 7305 куни, 40 ёшни қоралаган бўлсангиз умрингизнинг 14610 куни ўтмишга айланибди. Яна қанча қолгани Худога аён. Шунча кун ўтибдиямки ортингизга боқсангиз бўшлиқни кўргандек бўлаверасиз. Ўтган умрингизда қувонч ҳам, ташвиш ҳам бўлган, албатта. Аммо бугунги кун кечгача бошингизга қувонч келтирадими, ёки ташвиш? Сизни ҳозир ана шу нарса ўйлантиради. Яъни илгариги қувончларингиз билан ташвишларингиз бунинг олдида ҳеч қанақа аҳамият касб этолмайди. Меҳрибон ва Раҳмли ЭГАМ бугунги кунингизниям хайрли қилсин, илоҳим! Хуллас қувончли бошланган уш бу кунингизда яхшилаб фикр қилиб кўринг. Бугунги кунам бир амаллаб ўтар. Эртанги кунингиз қандай кечаркин? Тўсатдан қиёмат рўй бериб қолмасмикин? Шундай бўлмайди, деб ким айта олади? Оёғингизнинг остида тинчгина ястаниб ётган ер, Чилидаги фожеаларга ўхшаб, бирданига силкиниб, кучли зилзила содир бўлмаслигига ким кафолат бера олади? Шуларни ўйласангиз қалбингиз ғуссага тўлиши турган гап. Бу ҳодиса бир кун бўлмаса бир кун бўлиши аниқ. Ундан қочишнинг, қутилишнинг иложи йўқ. Аммо энди сиз умидсизликка тушмасангизам бўлади. Чунки сизнинг қалбингизда имонингиз комил. Сиз АЛЛОҲнинг борлиги-ю бирлигига, ҳамда имоннинг бошқа рукнларига тўлиқ ишонасиз. Ҳаром ва ҳалолнинг фарқига бора оласиз энди. Тоат-ибодатларингизни мукаммал адо этасиз. Бугун кечгача қувонч ё ташвишга рўпара келишингизам АЛЛОҲнинг тақдири эканлигига шак келтирмайсиз. Шундай экан қай бири рўпара бўлмасин эсанкираб ўтирмайсиз. Қувончига шукрона айтасиз. Ташвишига сабр қиласиз. Қиёмат барибир бўладиган нарса эканлигига 85


ишонсангиз-да довдираб қолмайсиз. Чунки ўлгандан кейин қайта тирилишга 100% ишониб турибсиз-да. Шундай бўлгач Шайтоннинг найрангига алданиб қолмасликка интиласиз. Шайтон имонингизга чанг солмаслиги учун АЛЛОҲнинг зикридан бўшамайсиз. Яқинларингизнинг аҳволи нима кечаркин, энди шу ҳақда ўйланг. Уларгаям Яратгандан ҳидоят сўраб, хайрли дуолар қилинг. Қўлингиздаги уш бу китобни ўқиб чиқишни уларгаям тавсия этинг. Яқинларингиз кимлар ўзи? Аслида атрофингизда бирорта бегона борми? Жигарингиз-ку бутун ОДАМИЗОД! Уларниям ўзингиз эришган саодат сари даъват қилинг. Китобдаги ўқиганларингизни баён этинг уларга. Ўрни келса ўша биродарингиз тушунадиган тилга таржима қилинг. Фақат илтимосим, таржима қилаётганда халқаро терминларни ўзгаришсиз қолдиришга ҳаракат қилинг. Токим бошқа тилда сўзлашгувчи биродарларимизгаям тушунарли бўлсин битганларимиз. Улар ҳам АЛЛОҲнинг даргоҳидан ноумид бўлмасинлар. АЛЛОҲим ҳаммамизга ЎЗИ ҳидоят берсин! Парвардигор барчамизни ҚИЁМАТда ёруғ юз билан юзлаштирсин! Жон бериш азобидан, қабр азобидан, ҚИЁМАТда шарманда бўлишдан, энг муҳими Жаҳаннам оташидан Парвардигор ЎЗИ асрасин! АМИН Ё РАББИЛ ОЛАМИЙН! Ҳа, айтганча, муқаддимада «АЛЛОҲ қиёмат кунини ўз бандаларининг рафторларига кўра белгилайди. Яъни инсонлар савобу солиҳ амалларида бардавом бўлсалар қиёмат ҳам ортга чекинаверади. Аксинча, ҳамма гуноҳ ва ҳаром амалга ўтиб олса қиёмат соати ҳам шунча барвақт содир бўлади!», дегандик. Ана шу жумлани изоҳлаб ўтишга тўғри келади. Қуръони Азимушшаънда Парвардигори Карим Одамни ўзининг ердаги ўринбосари этиб яратганлигини айтади. Демак ер юзидаги ҳаёт ва мамот масалаларининг масъулияти башар аҳлининг гарданига тушишиям аниқ. Ер юзига индирилган Одам Ато ва Момо Ҳаво бир-бирлари билан топишгач Жаброил А.С. кўрсатмаси билан емак тайёрлашади. Энди уни танаввул қилиш учун илоҳий буйруқ келади. Одам Ато ўз улушини бутунлай еб тугатади. Момо Ҳаво эса ярмини эртанги кун учун асраб қўяди. Шунда Жаброил А.С. келиб, «Момо Ҳавоям улушини тўлиқ еганида эди зурёдларинг қиёматгача қаҳатчилик кўрмаган бўларди», дея хабар беради. Бу иккала мисол ИНСОНЯТнинг рафтори бўлажак воқеа ва ҳодисаларга таъсир кўрсата олишига далил бўла олади деб ўйлайман. Қиёматнинг улуғ белгиларидан бири Дажжоли лаъиннинг ер юзида ўз ҳукмини юргизишидадир. Унгача у илоҳий чоҳ ичра тутқунликда яшайди. Бадбахт тутқун бўлса-да дунёда содир бўлаётган савобу гуноҳ амалларнинг сарҳисобидан воқиф бўлиб ётади. Ер юзида гуноҳлар миқдори кўпаявергач уям семириб, каттариб, чоҳ оғзига етгудай бўлиб қоларкан. Аксинча, савоб амаллар кўпайганида озиб-тўзиб, кичрайиб қоларкан, Дажжоли кофир. Буям қиёматнинг ИНСОНИЯТ хулқига кўра рўй беришига бир далил бўла олади. Инсоният ўз зеҳни билан эришган ютуқлардан бири ядро энергиясидир. Худо кўрсатмасин, ядровий уруш бошланиб қолса борми? Ўз-ўзидан маълум-ки бу ҚИЁМАТ рўй берди, дегани. Ядро энергиясидан шум ниятларда фойдаланиш ГУНОҲ эмасми? Мана шуям гунаҳкор касларнинг касофати туфайли қиёмат қўпишига ишончли далилмасми? Бундан ташқари бу ўқиганларингиз Сизни илоҳий ҳақиқат сари ундовчи кичкина бир қўлланмадир. Яъни беғараз бир биродарингизнинг маърифатга чорловчи чақириғи. Агар АЛЛОҲнинг беназир жамолига мушарраф бўлишдек улуғ хоҳишингиз бўлса маърифат, шариат, тариқат ва ҳақиқат каби поғоналарни босиб ўтишингизга тўғри келади. Бунинг учун илоҳий илмларни пухта эгаллашингиз, ибодатда бардавому гўзал тақво соҳиби бўлишингиз лозим. Шундагина уш бу китобда ўқиганларингизга, ундаги фикр ва хулосаларгаи тўла қўшиласиз. Бошқа томондан олсак, қиёматнинг қачон бўлиши муҳим эмас, унинг рўй беришига ИШОНИШИМИЗ муҳимдир. Мазкур китобнинг битилишидан мақсад ҳам қиёматнинг қачон рўй беришидан башарот қилиш эмас, ишончли ва содда далиллар келтириб, унинг бир куни албатта содир бўлишидан Сизни ОГОҲ этиш эди. Зотан, башоратгўйлик қилиш бизнинг муқаддас Исломий ақидага кўра ҳаром амаллар сирасига киради. Қиёматнинг қачон рўй бериши ёлғиз АЛЛОҲгагина аён бўлган илоҳий сир саналади. Ўшал мудҳиш кунгача қанча қолганини бирор марта ўйлаб кўрганмисиз? Ўйлаб кўрмаган бўлсангиз 86


мана энди ўйлаб кўринг, деган мақсадда китобниям мазкур ном билан атадик. Парвардигоро, ана шу рўй бериши аниқ бўлган қиёмат соати бонг урганда биз ожиз бандаларингни ёруғ юз билан юзлаштиргин, АМИН Ё ИЛОҲАЛ ОЛАМИЙН!!!

МИННАТДОРЧИЛИК ИЗҲОРИ Ҳозиргина мутолаа қилганингиз уш бу китобни битиш истаги менда анча илгари пайдо бўлганди. Аммо самодаги юлдузлар каби бетартиб сочилиб ётган фикрларни бир жойга тўплай олиш учунам, уларни мантиқ қозонида обдон қайнатиш учунам ўзимдаги билим ва тафаккур жуда ожиз ва заиф эди. Кўнглимдаги иштиёқнинг ўзигина ҳеч нарсани ҳал қилолмасди, албатта. Бу ишни уддалай олармиканман, дея тун-кун Парвардигоримга ёлбориб, дуолар қилардим. Жаноби Расулуллоҳнинг ҳақларига дуруду саловотлар айтиб, китобнинг ўқимишли чиқишини орзу қилардим. Ёритилиши лозим бўлган ҳар бир фикрнинг нечоғлик мантиққа тўғри келиши ҳақида кўп қайғурардим. Шунда Падари бузрукворим Муҳаммад Иброҳим Махсумнинг содда ва тушунарли ўгитлари ҳаётимни масъуд этолганидек, бу юмушдаям мададкор бўлди. Расулуллоҳ жанобимизга чин уммат бўлишдек муборак номга сазовор бўлган Қиблагоҳимнинг ибратларга бой, камтарона ҳаёт тарзининг ўзиёқ бир китобга лойиқ материал ва маълумот бўла оларди. Отадан эрта етим қолиб, 12-13 яшар ўсмирлигидаёқ рўзғорнинг бозор-ўчарини ўз зиммасига олиш ҳар кимнингам қисматида бўлиши мумкин. Мана шу масъулиятни ўз гарданига олган ўсмирнинг қиш чилласида онаси кўмагида эшакка тенглаб ортилган икки қанор сомонни Чуқуракдан (Султонобод жамоатидаги эски қишлоқ номи) 15-20 чақирим олисдаги Янгибозорга (Ваҳдат ноҳиясининг эски номи) элтиб сотишни эплашиям ҳеч кимни ҳайратга солмайди. Бироқ кечқурун бозордан уйга қайтишаётганда ўзидай ўспиринлар совуққа чидаёлмай қўлларини чопоннинг енгига солволишганда «Ёрилган қўлимдан сизиб чиққан қон либосимни бенамоз қилмасин!», дея енгини билаккача туриб қўйиш, АЛЛОҲ ризочилиги йўлида совуқни енга олиш ҳар қандай 12-13 яшар ўспириннингам қўлидан келавермайди! Ёки раҳматлик волидамнинг ҳар бир муслима аёлга ибрат бўла оладиган чин исломий ҳаё ва ибоси китоб ёзиш мақсади бўлган ўғли учунам илҳом манбаи бўла оларди. Бу иккала улуғ манба туртки бўлди-ю АЛЛОҲ (Ж.Ж.) ишимга баракот бериб, тафаккуримдагиларни қоғозга тушира бошладим. Айниқса, 25 ёшниям тўлдиролмай қалбидаги буюк имон билан бу фоний дунёни тарк этган раҳматлик Абдужаббор акамни хотирлаганимда, унинг чин умматга хос ҳаётини кўз олдимга келтирганимда китобни битишга бўлган иштиёқнинг яна-да кучайганини сезардим ўзимда. Мендаги китоб ўқишга бўлган ҳаваснинг уйғонишига аслида раҳматлик акам сабабчи бўлган. Кичкиналигимда акам раҳматликнинг жимгина китоб ўқиб ўтиришини кўриб қизиғим келарди. Кейинчалик мен ҳам китоб ўқий оладиган бўлганимда қўлимдаги китобни олиб кўрарди-да ёқмаса «Бу яхши китоб эмас. Ўқимасанг ҳам бўлади. Унинг жойига мана бунисини ўқи!», дея бошқа китобни тутқазарди, раҳматлик. У кишининг ҳамма китобни ўқиб чиққанини билганим учун бу ишидан хафа бўлмасдим. Аксинча акамга яна ҳавасим ортарди. Ишқилиб, исломий илм олишимда акамнинг хизматлари беқиёс. Ана шу улуғ меҳнатларнинг меваси ўлароқ мана шу қўлингиздаги китобни ёзишга жазм қилганим аниқ. Аммо бу юмуш кишида ўта оғир масъулият ҳиссини уйғотарди. Энди мен ҳар бир қийинчилик туғдирган масала юзасидан қиблагоҳим каби табаррук зот, устозим Абдулло Зуҳур пиримга мурожаат қилардим. У зотнинг донишмандона ўгитлари-ю кўрсатмалари илҳомимга илҳом, ғайратимга ғайрат қўшар эди. Китоб юзасидан қурган суҳбатимизга устознинг ўғли Мавлавий Муҳаммаджон Зуҳур қўшилганида яна-да файзлироқ кечарди, гурунгимиз. Ўзим ечимини тополмаган нуқталарга изоҳ топиларди суҳбат асносида. Яна бир табаррук инсоннинг ўгитларини алоҳида эътироф этишим керак. У кишинингам қимматли кўрсатмалари ишимда жуда қўл келарди. Устозим Ҳасанбой ака Эрбобоевдир ўша табаррук шахс. Яна мен ҳамиша номларини буюк эҳтиром билан зикр қиладиган табаррук 87


зотлар – устозларим Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим, Эшмуҳаммад ака Донахонов, Юсуфжон ака Ахмедов (ҳозир Ғончи ноҳиясида истиқомат қилади.), Саййид Таваккалхон Иброҳим, Абдулла ака Насриддинов, Жашед қори Рустамов ва Сайфидин ака Маматовларга, араб алифбосини ўргатган ва Қуръони Каримдан сабоқ берган устозим Абдуманнон акам ва Абдуғаффор акам Асоевларга, тоғаларим Таваккал махсум Тожидин махсум ўғли ва Хушвақт махсум Муҳаммадий махсум ўғлига, биродарларим Мулло Саид ва Аъзамхон Қаюмовлар, Асадулло ва Иззатулло Ибрагимовлар, Мулло Холбек Тавқиевларга, амакиваччам Гулмуҳаммад ва жияним Рамазон Жалоловларга, Мавлавий Исматулло Намозов, Йўлдошбой Хурсандов, Хўжамберди ва Сайфулло Гулмаҳмадовлар, Назирқул ака Раҳимқулов каби биродарларим ҳамда шоир дўстларим Раҳим Абдураҳмон, Абдул Воҳид, Отабек Гойиб, Абдулла Саид ва таниқли таржимон, журналист Омонбой Жумановларга, ёшликдан бирга ўсган дўстим Исмоил Меликов ва бошқа кўплаб мўъмин биродарларимга самимий миннатдорчилигимни изҳор этишга ўзимни ҳақли деб биламан. Чунки улар билан бўлган қизғин гурунгларда қоғозга туширолмаётган хомаки фикрларимни қайнатиб олишга улгуриб қолардим. Бундан ташқари Тиб соҳасидаги устозларим Фахридин ака Жумаев, Аъзамжон ака Умрзоқов ва у кишининг ўғли, ҳамкасбим Акмалжон ҳамда бошқа бир ҳамкасбим, химия фанининг билимдони Илҳомжон Абдураззоқовларнинг номлариниям чексиз миннатдорчилик ва буюк эҳтиром билан эслаб ўтишни лозим деб биламан. Чунки химия, физика ва биологияга оид кўпгина саволларнинг ечимини ўша муҳтарам биродарларимнинг беминнат кўмагида топа олганман. Юқорида номлари зикр қилинган барча гўзал хулқли инсонларнинг ўзлариниям, аҳли байтлариниям Меҳрибон АЛЛОҲ ўз ҳифзу ҳимоясида асраб, икки дунё масъудлигига эриштирсин! Сиз азиз муштарийларгаям Парвардигоримнинг раҳмати ёғилишини Яратганда сўраб қоламан. АЛЛОҲим ҳаммамизни роҳи ростдан адаштирмасин!!! 2008 йил, сентябр -- 2010 йил, март.

Мазкур китобнинг чоп этилишида ҳиссаси улуғ бўлган ҳиммати буюк инсон, Қоракамарлик (Рўдакий ноҳияси) чин мўъмин биродарим САЙФИДДИН ГУЛМАҲМАДОВга Яратганнинг барча эзгу неъматларини, энг асосийси Парвардигорнинг розичилигига ноил бўлиш шарафини ҳамда Расулуллоҳнинг шафоатидан баҳраманд бўлиш бахтини насиб этишини АЛЛОҲдан сўраб дуои хайр қилишларингизни сизлардан ИЛТИМОС қилиб қолғувчи МУАЛЛИФ: АБУ БАКР АСОЕВ ТЕХНИК ХОДИМЛАР: НЕЪМАТЖОН АСАДУЛЛОҲ ЎҒЛИ, ДИЛШОДЖОН АСОЕВ КОМПЬЮТЕРДА ҲАРФ ТЕРУВЧИЛАР: АМОНУЛЛОҲ АСОЕВ, ҲАЛИМА АСОЕВА.

88


Issuu converts static files into: digital portfolios, online yearbooks, online catalogs, digital photo albums and more. Sign up and create your flipbook.