Page 1

POPULAR MAGAZINE • № 2 (5) • MARCH-APREL • 2012 • NEW YORK

O'zbekiston prezidenti Islom Karimovning Navro‘z tabrigi: "Sharqona yangi yil bo‘lmish bu sana odamzot qalbida ezgu intilishlarni uyg‘otib, unga umid va ishonch, shukronalik tuyg‘ularini bag‘ishlaydigan, millati, tili va dinidan qat'i nazar, erkagu ayol, yoshu qari - barcha yurtdoshlarimizning eng ardoqli, katta xursandchilik bilan o‘tkazadigan sevimli bayramidir"

Гӯзал Фарғона

Ўзбек қизи Сўғдиёна АҚШ футболида

San'at chegara bilmas


2

UZBEGIM

Nargiza Masharipova, Publisher, President Uzbek TV New York

Ilkhomjon Kenjabayev CEO Chairman Uzbek TV New York

Akhmed Berdimuratov Entertainment Manager Uzbek TV New York

Farogat Eshbekova Television Announcer Uzbek TV New York

№2(5)/2012

Dilshod Zokirov Executive Editor Uzbek TV New York

Eldor Ishanov Camera operator Uzbek TV New York

БАҲОР АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК Қишнинг совуқ кунлари ортда қолиб фасллар келинчаги саналмиш баҳор ҳам эшик қоқмоқда. Дарахтлар аста секин куртак отиб, табиат яшил либосини кийгани киши қалбида қувонч уйғотади. Миллий қадриятларимиз саналмиш "Янги йил" байрами "Наврўз" ҳам баҳор элчиларидан биридир. Миллий таомларнинг тайёрланиши, янги кийимлар кийиб, яқинларимиз ҳолидан хабар олиш ҳам "Наврўз" удумларидан ҳисобланади. Барча гина, ҳафагарчиликларни эски йилда қолдириб, очиқ чеҳра, шоду хуррамликда янги йилга кириб бориш ҳам наврўз одобларидандир.

Jahongir Ibadov Camera operator

Shohidbek Aslonov Uzbegim Editor

Eson Abdullaev Web-designer

Азиз муштарий, бу йил биз наврўзни қўшалоқ байрам сифатида кутиб олмоқдамиз. Океан ортида ўзбек тилидаги биринчи журнал - Ўзбегимнинг чоп этила бошлаганига бир йил тўлди. Журнал шу қисқа даврда ўз ўқувчисини топди. Журналимиз ижодкорлари сиз азиз мухлисларга энг самимий тилакларни билдирган ҳолда, янги йил барчамизга катта-катта омадлар, бахт ва соғлик олиб келишини тилаб қоламиз. Яна бир бора Наврўз айёмингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Shahriyor Amоnov Television Announcer

John Conteh Advisor Editor

Rayim Rabbimov Photographer

“UZBEGIM” jurnalidagi reklama yutig’ingiz garovi! Реклама в журнале "UZBEGIM" - путь к успеху и процветанию! Monthly Uzbegim Magazine is published by UzTVNY, Inc. © 2011-2012 copyright. All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited. The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers. Circulation 5,000. WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

PUBLISHERS Prezident Uzbek TV New York Nargiza Masharipova CEO Chairman Uzbek TV New York Ilkhomjon Kenjabayev Computer design by Viktor Aulov

March-April

Tel.: 718 600 6518


№2(5)/2012

UZBEGIM

Tel.: 718 600 6518

March-April

3

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


4

UZBEGIM

№2(5)/2012

“Россия гўзали-2012” танлови иштирокчилари GULI либосларида

8 март куни НТВ телеканали орқали “Россия гўзали-2012” танловининг якуний босқичи эфирга узатилди. Россиянинг энг йирик гўзаллик байрамига 20 йил тўлди. Унинг саҳнаси GULI тўплами либослари намойиши учун ўзига хос подиумга айланди, десак муболаға бўлмайди. Гап шундаки, 15 нафар энг сара гўзалларнинг барчаси, жумладан, танлов ғолиби - Смоленск шаҳридан 18 яшар талаба Елизавета Голованова дизайнер Гулнора Каримованинг оқшом кўйлакларида саҳнага қадам ташлади. Антон Макарский уларнинг чиқишини романтик руҳдаги

WWW.UZBEKNY.TV

Belle таронаси билан қарши олди. Бу йили ҳакамлар ҳайъати сафидан ўрин олганлар: пойтахтда ўтказиладиган Art Week Style.uz санъат ҳафталигининг доимий меҳмони, de GRISOGONO заргарлик уйи президенти Фаваз Груози (Швейцария); Россия халқ артисти, хонанда, бастакор ва пианиночи Дмитрий Маликов; россиялик таниқли фотосураткаш Влад Локтев; бадиий гимнастика бўйича хизмат кўрсатаган спорт устаси, жаҳон ва Европа чемпиони Ляйсан Утяшева; ресторатор Аркадий Новиков; “Жаҳон гўзали-2011” Ивиан Саркос (Венесуэла) ва

info@uzbekny.tv

Axel Springer Russia нашриёт уйи бош директори Регина фон Флемминг. Гулнора Каримова либослар ва заргарлик буюмларининг моҳир дизайнери сифатида аллақачон шуҳрат қозонган. У ўз тўпламларини MercedesBenz Fashion Week Russia, New York Fashion Week сингари етакчи мода ҳафталикларида намойиш этган. Гулноранинг ижоди этник ўзига хосликлар, миллий анъаналара ва долзарб технологиялар уйғунлашувига асосланган бўлиб, айнан ушбу жиҳатлар GULI маркасининг янада кенг миқёсда эътироф этилишига сабаб бўлмоқда.

March-April

Tel.: 718 600 6518


№2(5)/2012

UZBEGIM

5

Қалбда қуёш бўлиб, куласан Наврўз! Ҳамиша шоду хуррамлик билан кутиб оладиган қутлуғ байрамлар ва саналар кўп. Наврўзи олам эса энг қадимий, узоқ ўтмиш замонлардан буён қадриятлар тимсоли бўлиб келаётган хосиятли бир айём,

кетган. Маданий меросимизда сақланаётган ўлан, алёр, ёр-ёр, сайлларда айтиладиган яллалар мазмунан гул, чечак, лолалар каби табиатнинг нозик намуналари, ҳаётнинг завқли лаҳзаларига қаратилган. Маса-

яшариш ва янгиланиш фаслидир. Наврўз айёми фақат кўклам фаслдаги янгиланиш тантанаси эмас, қадриятлар боқийли сифатида байрам қилинади. Наврўз ерга нур, элга ғурур, дилга сурур бағишлайдиган, меҳрмурувватли халқнинг азалий урф-одатлари бутун бўй-бастини яққол кўрсатадиган шодиёнадир. Наврўз энг аввало одамларни табиат билан уйғун яшашга ундайди. Табиатнинг уйғонишини кузатган ҳар бир инсон Ватанга, она-тупроққа муҳаббат ҳиссини туяди. Баротжон Ҳасанов, деҳқон: – Наврўз деҳқончилик, чорвачилик билан боғлиқ байрам саналади. 21 мартдан ер илиб, наботот олами жонланади. Шу даврда деҳқон ерга ишлов беришга киришади. Қадимдан далага қўш чиқариш маросими ўтказилган. Маҳалла оқсоқоли ёки эл орасида унибўсиб ҳурмат топган мўйсафид биринчи марта қуш билан ер ҳайдаб берган. Кенг майдонга қозон осилиб ош дамланган. Наврўз ризқ-рўз, файз-барака йили ҳисобланган. Тожибой Юсупов, маданият ходими: Санъаткор – халқ фольклор этнографик мероси ҳам наврўз ойи билан бевосита боғланиб

лан, қизларнинг сочларига толпопук тақишлари билан боғлиқ қўшиқлар яратилган. Бахшиёна, шоирона ташбеҳларга моҳир элимизнинг оғзаки ижодида Наврўз билан боғлиқ

зар, уқали камзуллар кийиб, сайлларга ошиқадилар. Худди шу кўринишлар ҳам фольклор меросимиздан ўрин олган. Наврўзни ҳамма соғинди. Зеро, инсон қалби ҳамиша фусункор фасл – баҳорнинг ўзгарувчан, жозибадор лаҳзаларига ташна. Куртакларнинг уйғониши, аста-секин япроқ ёзиб, гуллаши, бутун борлиқнинг яшилликка бурканиши… сумалак сайли, гул сайли, лола сайли… ҳаётнинг, яшашнинг завқи шундай сермаъно табиат мўъжизалари билан ҳамоҳангликда кечади. Темирхон она Орзиева, маҳалла фаоли: – Миллий байрамимиз бошқа байрамлардан урфудумлари билан фарқ қилади. Гўдакларга Наврўз тонгида уч кун уч қошиқ асал ялатадилар. Беморлар ҳолидан хабар олинади. Илгари қишлоқларда “С” ҳарфидан бошланадиган етти хил таом тайёрлаш одат тусини олган. Сомса, сумалак, сут,

юзлаб айтимлар гулдастаси сақланиб келмоқда. Нодирахон Миршарипова, тадбиркор: Тикувчи – азал-азалдан наврўз айёмида қиз жувонлар янги либослар киядилар. Наврўз айёмида кун ҳарорати жуда мўътадил, этни жўнжиктирмайдиган ёқимли бўлади. Бундай пайтда қизлар адрас, атлас, беқасам, ипакли матолардан тикилган енги узун кӯйлаклар, ироқи дўппилар,

сариёғ, седана, сули каби таомлар маҳаллалардаги беморларга ҳам тарқатилган. Наврўз кунида сумалак сайлининг алоҳида ўрни бор. Халқ ибораси билан айтганда «Азизлар таоми» минг дардга даво бўлиш билан бирга, меҳр-оқибатни таъмин этадиган мужда ҳамдир. Аёлларнинг нафис мажлислари, шеърхонлик, қиссахонликлар сумалак сайлида ўтади. Халқимизда бу миллий таом билан боғлиқ афсона ва ривоятлар кўп учрай-

Tel.: 718 600 6518

March-April

ди. Тонг отгунча қайнаб, кейин усти беркилиб, эрталаб очилган сумалак юзида турли сўзлар, шакллар пайдо бўлиши ҳақида кекса момолар турли ҳикоятлар ҳам тўқишган. Наврўз арафасида етти хил мевали дарахт шохчаларини қайнатиб, сутга қўшиб болаларга, беморларга ичириш одати ҳам ҳозиргача эл орасида сақланиб қолган. Аслини олганда Наврўз билан боғлиқ маросимларни, хусусан таомлар пишириб, дастурхонларга тортиш мўлкўлчилик рамзи бўлиш билан бирга, уларни тайёрлаш катта санъатни талаб қилади. Наврўз тўғрисида Маҳмуд Қошқарий ўн икки мучал йил ҳисоби билан боғлаб турли маълумотлар беради. Беруний асарларида, Умар Хайём «Наврўзнома»сида ва бошқа манбаларда ерга сув сепиш, совға-салом, ҳадялар тарқатиш жуда олижаноб одат сифатида қайд қилинган. Бундан қарийб минг йиллар муқаддам яратилган бир мақолда: оғилда қулун туғилса, ариқ бўйида ўт унар, дейилган. Мазкур кўҳна ҳикматдан ҳам англаниб турибдики, яратган бизга ато этган бу муқаддас заминда ҳамма фарзандларга етгулик ризқ-рўз, қут-барака борлигини аждодларимиз таъкидлаб, шукрона айтиб келганлар. Бизнинг она-заминимиз Ўзбекистонда юзага келган қадимий маданият манбаларидан бири бўлган зардуштийлик таълимотида ҳам энг хайрли амал ерга уруғ қадаш, яъни деҳқончилик эканлиги ҳақида баён этилган. Гуркирабяшнаб турган ердан ёвузлик даф бўлишига ишонилган ва ишонтирилган. Ана шу каби эзгу ғоялар асосида яшаган ота-боболаримиз муқаддас она тупроқ билан тиллашиладиган, ерга ишлов бериш бошланадиган кунни катта қувонч билан кутиб олганлар. Шу тариқа Наврўз эзгулик байрами сифатида йиллар давомида янги-янги урф-одатлар, анъаналар билан бойиб борди. Шоҳидбек АСЛОНОВ

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


6

UZBEGIM

№2(5)/2012

Гӯзал Фарғона Фарғона шаҳрини қайта қуриш мақсадида 1,3 триллион сўм маблағ сарфланади. Бу 141 йиллик шаҳар тарихи давомида кузатилмаган воқеа. Ўзбекистонликлар мамлакатнинг бемисл равишда юксак тараққиёт сари юз тутганини, иқтисодий барқарорлигини, бой маънавий дунёсини, ҳар бир ютуқ ва ғалабаларини, бекаму кўст рўзғорини, осуда ва осойишта, хотиржам, ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаётини бевосита Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди. Дарҳақиқат, истиқлолдан сўнг вилоятимиз шаҳар ва қишлоқлари тобора ободлашиб, иқтисодий-ижтимоий,

ган тарзда қуриш кераклиги бўйича ҳам қимматли маслаҳатларини берганди. Президент томонидан 2011 йил 15 ноябрда тарихий ҳужжатга имзо чекилди. «Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, 2012-2015 йилларда ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1641 қарори асосида вилоятимиз марказида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Шаҳар ижтимоий инфратузилмаси тубдан яхшиланиб, замонавий шаҳарсозлик архитектураси талабларига тўлиқ жавоб берадиган гўзал, мукаммал шарт-шароит-

маънавий жиҳатдан бой ва тўкис бўлиб бормоқда. Бугунги кунда Қўқон, Марғилон шаҳарларининг қиёфаси тубдан ўзгарди. Кеча бу шаҳарларга келган одам бугун унинг кўчаларидаги улкан ўзгаришлар, маҳобатли, шинам иморатлар, янги саноат корхоналари, коллежлар ва мактаблар биноларини кўриб, ҳайратини яшира олмайди. Бугунги кунда Қўқон шаҳрида олиб борилаётган улкан қурилишлар, кенг, равон кўчаларнинг барпо қилинганлиги, шаҳар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборганлиги сир эмас. Давлат раҳбарининг яқинда Фарғонага ташрифи чоғида, албатта, вилоят маркази – Фарғона шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари, Фарғонанинг эртанги ҳусни-жамоли қандай бўлиши керак, унинг ривожида шаҳарсозлик архитектураси талабларига қанчалар жавоб беради-

лар яратилиб, Фарғона бутунлай янгича қиёфа касб этади. Айниқса, шаҳрининг Бош режасини ишлаб чиқишда бунда жойнинг ландшафти, яъни табиий жойлашуви, аҳолининг жойлашиши каби нозик масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Қарорга асосан, Фарғона шаҳрининг йўл-транспорт тизимини такомиллаштириш, шаҳарнинг архитектуравий кўриниши, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини янгилаш, инженерлик ва коммунал инфратузилмасини реконструкция ва модернизация қилиш, экологик зарарли бўлган ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи саноат корхоналарини шаҳар ҳудудидан кўчириш, 2012 йилда шаҳарда объектлар қурилиши, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг манзилий рўйхати тасдиқланди.

WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

March-April

Мазкур ишларни бажариш мақсадида 2012-2015 йилларда жами 1,1 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштириш белгиланган. Шаҳарда 60 дан зиёд кўп қаватли бинолар, “Санъат саройи”, амфитеатр, “Ёшлар Маркази”, “Бизнес Марказ”, янги “Камалак” болалар ўқув Маркази, 20 дан зиёд кўчаларни тўлиқ реконструкция қилиш каби бунёдкорлик ишлари кўзда тутилмоқда. Ижтимоий тармоқларни ривожлантириш бўйича бир қатор мактаб, коллеж, лицейлар капитал таъмирланади, янги болалар боғчалари қурилади. Халқаро футбол федерацияси – ФИФА талабларига мос тарзда янги кўринишдаги 20 минг ўринга мўлжалланган ва халқаро мусобақалар ўтказиш даражасидаги янги ўйингоҳ вужудга келади. Унинг негизида болалар футбол академияси ташкил этилади. Автокемпинг, ҳордиқ чиқариш ва дам олиш ҳудуди, савдо мажмуалари стадион атрофида жойлашади. Телетрансляциялар ташкил қилиш учун қулай шароит яратилади. Дастурда болалар спортини ривожлантиришга ҳам катта эътибор берилган. Жумладан, ёпиқ сузиш бассейни, спорт мажмуалари қурилади. Бир қарашда кўзга кўринмайдиган, аммо ҳар биримизнинг турмушимиздан ўрин олган бошқа масалалар ҳар борки, у ҳам бўлса муҳандислик коммуникация тармоқлари саналади. Хусусан, тоза ичимлик суви, канализация, табиий газ, алоқа, электр ва ирригация тармоқларини замонавий ва энерготежамкор технологиялар қўллаш орқали модернизация қилишга эришилади. Шаҳримизда тарихий бурилиш даври — дунёнинг мана-ман деган ша-ҳарлари билан беллаша оладиган обод, замонавий ва мафтункор Фарғонани бунёд этишдек хайрли ҳамда эзгу иш бошланди. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, фарғоналиклар катта орзу-мақсадлар билан яшашга ўрганган, ғайратли, шижоатли халқ. Бу ғайрат, бу шижоатни барчамизнинг бешигимиз бўлмиш шу юрт, унинг порлоқ эртаси учун яна бир карра кўрсатадиган, намойиш этадиган пайт келди. Айтиш жоизки, фарғоналиклар улкан қурилиш – ўз шаҳрини бунданда обод ва кўркам қилиш арафасида турибдилар. Бу иш албатта, бир тану бир жон бўлиб меҳнат қилишга ундайди ва шундай бўлади ҳам! Шоҳидбек АСЛОНОВ Tel.: 718 600 6518


№2(5)/2012

UZBEGIM

Tel.: 718 600 6518

March-April

7

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


8

UZBEGIM

№2(5)/2012

ЮРИЙ КАЛАНТ юридик фирмаси

АВАРИЯ/ЖАРОҲАТ Медицина хатолари Ишда oлинган жароҳат • Автомобиль аварияси • Бахтсиз ҳодиса туфайли олинган жароҳат • Нотўғри кўрсатилган ёрдам туфайли ўлим • Тиббий ёрдам кўрсатишда хатолар • Полиция ходимлари томонидан бузилган ҳуқуқлар • Иш жараёнида етказилган шикаст • Қурилишда oлинган жароҳат

ИММИГРАЦИОН ҲУҚУҚ • Сиёсий бошпана • Депорт бўлишдан муҳофаза • Ишчи, талабалик ва сайёҳлик визалари • Бизнес-иммиграция

ЖИНОИЙ ҲУҚУҚ • • • • •

Жиноят ҳуқуқининг барча турлари Маст ҳолатида машина бошқариш Қуролли хужум, қотиллик Қурол сақлаш, рекет, фирибгарлик Суд чақирув қоғозлари

WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

АВАРИИ/ТРАВМЫ Медицинские ошибки Травмы на работе • Автомобильные аварии • Несчастные случаи и травмы, в связи с падением на скользкой поверхности • Смерть в результате неправомерных действий • Ошибки в оказании медицинской помощи • Нарушение прав сотрудниками полиции • Травмы, полученные во время работы • Травмы во время работы на стройке

ИММИГРАЦИОННОЕ ПРАВО • • • •

Политическое убежище Оформление грин-карты и гражданства Защита от депортации Рабочие, т уристические и ст уденческие визы • Бизнес-иммиграция

УГОЛОВНОЕ ПРАВО • • • • •

Все аспекты уголовного права Вождение в нетрезвом состоянии Хранение оружия, рэкет, мошенничество Вооруженные ограбления, убийство Судебные повестки

March-April

Tel.: 718 600 6518


№2(5)/2012

UZBEGIM

9

Каждый день свежие лепешки, хлеб, торты, кондитерских изделий! Широкий выбор сыров, молочных продуктов

Все виды колбас и мясных продуктов В продаже имеется колбаса "Казы"

Все продукты органические и халяль Свежие фрукты и овощи Принимаем фудстемпы и кредит карты

Tel.: 718 600 6518

March-April

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


10

WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

UZBEGIM

№2(5)/2012

March-April

Tel.: 718 600 6518


№2(5)/2012

UZBEGIM

11

Истина и искусство Он - Аллах, творец, создатель, образователь... (Коран. 59. 24) Времена года, день и ночь, многогранность предметов по форме и цвету, образы жизни на земле – это и есть истина нашего мира. Искусное отражение всего этого художником – есть человеческое искусство. Оно исходит от вдохновения и воплощается в искусство, благодаря таланту художника. Его талант исходит из его чувств, которыми он одарен. Восхищение, вдохновение, от взора красоты мира, двигает его талант на подражание видимому. Средство дает возможность изобразить восхищение. Зримое изображение напоминает красоту мира. Значит, служит оно для напоминания. Следовательно, изображение есть фактор, напоминающий красоту мира зрячим. И в этом, его предназначение. Значит, создатель определяет служителя для напоминания о творении его же искусством, чтобы зрячие размышляли о плоти красоты, которая и есть истина неповторимая. Создатель одарил талантом человека – художника, для того, чтобы он прошел путь искусства, услуживая ему в напомина-

нии зрячим о сути красоты мира, и размышляя признал то, что плоть красоты от создателя мира. Следовательно, он определяет, и предопределение от него. Путь искусства и его исполнителя, а также время, место и форму исполнения, определяет сам создатель. Выставка и есть одна из форм подачи результатов опредеМурат-хажжи ления, чтобы мы размышляли. Дада оглы Рахимжанов, член С.Х. РК, Завершая свои размышления об истидоцент ТарГПИ не и искусстве, предопределении, хотелось бы пожелать, с наступлением весны и преобразования облика окружающего нас мира, по воле создателя, сполна познать нам его дары и почувствовать блаженство в окружении истинной красоты мира. Республика Казахстан, г. Тараз От редакции. В Нью-Йорке состоится выставка работ этого художника. Приглашаются все желающие.

Bo’lgan voqea…

Buyuk bobokalonimiz Zahiriddin Muhammad Boburning tavallud kuni munosabati bilan hayotda bo’lgan ushbu voqeani qog’ozga tushirishga ahd qildim. Bundan 15 yil avval Samarqand viloyati Bulung’ur tumanida 1-o’rta maktabning 7-sinfida o’qib yurgan kezimlarim edi. Bir kuni sinf rahbarimiz Dilbar opa buyuk sarkarda Zahiriddin Muhammad Boburga bag’ishlangan ochiq dars bo’lishini va shoh Bobur rolini aynan men ijro etishimni aytdilar. “Men eplay olarmikanman” - deb so’radim. Dilbar opa: “Sen eplaysan, albatta eplaysan”- dediyu nima qilishim kerakligini uqtirdilar. O’ylab ko’ring, o’zingiz yoqtirgan ijodkor rolini ijro etish sharaf emasmi, axir? Dilbar opa kulib: “Lekin malikai Mohimga mos qiz bizning sinfda yo’q, shu sabab “B” sinfda Tel.: 718 600 6518

o’qiydigan bir qizni ko’z ostimga olib qo’yganman, o’sha qiz maromiga etkazib o’ynaydi” - dedilar. Avval kim ekan deya biroz hayron ham bo’ldim. Keyinchalik Boburning rafiqasi malika Mohim rolini biz bilan parallel sinfda o’quvchi Farog’at ismli tengdoshimiz o’ynashini bildim. Xullas ikkalamiz tayyorgarlik ko’ra boshladik. Biz kutgan kun ham keldi. Sahnaga chiqishimizdan oldin men hazrati Bobur kabi egnimga zar chopon va boshimga shohona salla kiydim. U esa malikalardek kiyindi. Sahnaga ikkalamizni chaqirishdi. Men shoh, Farog’at esa rafiqam Mohim rolini juda chiroyli o’ynadik, shekilli, olqishlar ostida qolib ketdik. O’sha voqea maktab davridagi eng esda qolarli kunlardan biri sifatida xotiramizda yorqin muhrlanib qoldi. Maktabni bitirib poytaxtda oliygohda o’qib yurgan kezlarimda sinfdoshlar bilan tez-tez uchrashib turardik. Xash-pash deguncha talabalik yillari ham tezda o’tib ketdi. Oliygohni bitirayotgan kunim otaonam, qarindoshlarim bilan birga meni tabriklash uchun sinfdoshim Farog’at ham keldi. O’sha kuni maktabda birga Bobur va Mohim rolini o’ynaganimizni eslab rosa kulishdik. Xullas oliygohni bitirib ishga ham kirdim. Bilasizku o’zbek oilasida farzandi bo’yiga yetdimi darrov uylantirish, oila qurishga shoshilishadi. Xolalaru, ammalar qiz March-April

ahtarishga tushishdi. Taqdir taqozosimi yoki ko’ngil, bilmadim nima sabab?, aylanibaylanib sinfdoshim Farog’atga uylanadigan bo’ldim. O’zimdan o’zim so’rardim: “Nahotki maktab davrida Bobur va Mohim rolini o’ynaganimizda farishtalar omin degan bo’lsa!?!”. Ana mana deguncha juda dabdabali bo’lmasada men bilan Farog’atning nikoh to’yimiz bo’lib o’tdi. Oradan 1 yil o’tmasdan Xudoyim bizga o’g’il farzand ato etdi. Men o’zimcha o’g’il tug’ilsa ismini albatta Bobur qo’yaman deb o’ylab yurgandim. Jufti halolim Farog’atdan o’g’ilmizning ismini nima qo’yishimizni so’ragandim u ham atayin qilganday: “Bolaligimdan, agar o’g’il kursam ismini Bobur quyaman deb orzu qilardim”- dedi. Buni qarangki ikkalamiz bir xil ism o’ylab yurgan ekanmiz. Men ham fikrimni aytgandim Farog’at ham hayron bo’lib qoldi. Tasodifmi? Nima bu? Xursand bo’lib farzandimiz ismini Boburjon deb qo’ydik. Ushbu ismni boshqa Bobur emas, aynan buyuk ujodkor, shoh, kuchli iste’dod egasi bobokalonimiz Zahiriddin Muhammad Boburga atab qo’ydik. U kishi amalga oshirgan ishlar, jahon kitobxonlari tomonidan sevib o’rganiladigan asarlari hali uzoq vaqt tillarda doston bo’ladi. Biz faxr, iftihor va g’urur bilan Zahiriddin Muhammad Bobur nomini tilga olamiz. Hurmat ehtirom ila Dilshodbek Zokirov info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


12

UZBEGIM

№2(5)/2012

"Бобурнома"нинг кичик бир нусхаси Жаннатмакон она-Ўзбекистоннинг ҳар бир гўшаси қадамжойга айланган. Сайёҳлардан бири Фарғона заминини Ўзбекистоннинг Швецарияси деб атаган бўлса, буюк ёзувчи Чингиз Айтматов Оламнинг гўзали, деб таъриф беради. Муборак истиқлол йилларида эса Президент Ислом Каримов Фарғонани Ўзбекистоннинг гавҳари дея эътироф этди. Бугун вилоятнинг ҳар бир шаҳар, туманларига қадам ранжида қилган киши унинг тарихий ёдгорликлари билан яқиндан танишади. Зеро, юртимизнинг қадимий маданият ўчоқларидан саналган бу дилбар маскан тарихда нафақат меъморий ёдгорликлари, балки маънавиятли, маърифатли кишилари, санъат арбоблари, олиму фузалолари билан ном қозонган. Фарғона Помир, Олой тоғларининг бағрида кўкарган, остидан асов сойлар, покиза сувли анҳорлари оққан, яшилликка бурканган, шоир сўзи билан айтганда, бошига яшил чамбарак таққан дунёнинг энг гўзал, сўлим келинчагига ўхшайди. Олис-олис қишлоқларда асрларни доғда қолдирган қадимий обидалар билан боғлиқ афсоналарни тингласангиз беихтиёр кўз ўнгингизда ана шу таъриф суратланади. Ўзбекистон туманининг ўзига хос тарихи бор. Туман ҳудудларида кўҳна булоқларнинг хосияти бир пайтлар дунё олимларини ҳам ҳайратга солгани ҳақида маълумотлар бор. Гўзал Нурсух, Охунқайнар, Ойдунбулоқ номлари китобларда қайд этилган қатор қишлоқлар афсона ва ривоятларга бойлиги, мозоратлар, табаррук қадамжойларининг кўплиги билан эътиборлидир. Шу боис қадимий Фарғона гўшалари ҳақида муаррихлар кўплаб китоблар ёздилар, ёзмоқдалар. Салмжон Ҳамроқуловнинг “Яйпан: кеча ва бугун” номли китоби ўтмиш ва бугунни боғловчи кўприк ҳамда энциклопедик асар сифатида китобхонлар назарига тушди. Асарнинг аҳамиятли томони шундаки, унча катта бўлмаган Яйпан қишлоғининг жуда ўлкан оламшумул воқеаларга бой тарихи аниқ фактлар, муҳим материаллар билан ифода этилади. Муаллиф тумандаги жой номлари, топонимлар, жўғрофий атамалар билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни муштарийга содда, равон тил билан етказиб беради. Китобдан Фарғона водийси, Қўқон хонлиги, вилоятимизнинг табиати, меъморий ёдгорликлари ҳақидаги қимматли маълумотлар ўқувчини Ватан тарихи ҳақида мушоҳада қилишга чорлайди. Оддий фотомухбирнинг улкан ютуғи шундаки, у Яйпан тарихини ўрганиш билан бирга, қатағон йиллари қурбонлари ҳақида факт ва рақамларга таяниб маълумот беради. Китобни ўқир экансиз, муаллифнинг жуда катта машаққатли меҳнатини ҳис этасиз. Уҳар бир соҳага дахлдор машҳур кишиларнинг номини тилга олади. Эл ҳурматига сазовор бўлган, ўзларидан шарафли излар қолдирган инсон номини эҳтиром билан тилга олади. XIX асрда яшаб ўтган аллома шоирлар: Мирзо Қаландар WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

Мушриф, Азимий Ҳўқандий, Жалолий Ҳўқандий, забардаст адиб Абдулла Қаҳҳор, Маҳмуд Ҳаким Яйфоний каби олиму фузалолар ҳаётининг Яйпанга боғлиқ жиҳатларини таҳлил қилиб беради. Қизиғи шундаки, журналист улуғ инсонлар ҳақида сўз юритганда улар билан ҳамсуҳбат бўлган оддий қишлоқ кишиларида сақланаётган архив маълумотларини китобхонга етказади. Адиб Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан эртаклар” номли асарида Яйпан қишлоғининг кўнгли тоза, бағри кенг инсонлари ҳақида ажойиб хотиралар баён этилади. Ёзувчи Яйпаннинг кечасию кундузи кўз ёшидек тиниқ, муздек вақирлаб қайнаб чиқадиган булоқларини таърифлайди. Эҳтимол яйпанликларнинг Абдулла Қаҳҳорга муҳаббати уни забардаст адиб сифатида элга танитгандир. Зотан, Абдулла Қаҳҳордек буюк ёзувчининг қалби шу қишлоқ одамларининг эътиборидан, эҳтиромидан қайнарбулоқлари янглиғ сув ичган бўлса, не тонг. Китоблари болалар қалбида ўчмас из қолдирган ёзувчи Худойберди Тўхтабоевнинг романлари дунёнинг 29 мамлакатида нашр этилгани, юртимизда ва хорижда чоп этилган китобларининг жами адади 3 миллиондан ошиб кетгани ҳайратланарли воқеа. Адабиётшунос Озод Шарафиддинов ўзининг эсдаликларида бувисининг Охунқайнар қишлоғидн эканлиги, олим ҳам шу қишлоқда дунёга келганлигини эътироф этади. Озод ака ўзбек адабиётининг жаҳон адабиёти билан уйғун тарзда ўрганиш анъанасини бошлаб берган олимдир. Ўзбек халқи зиёлиларининг аксарияти бу алломани ўзларининг устозлари деб билишади. Чунки Озод Шарафиддиновнинг ўткир сўзи, мушоҳадага чорлайдиган тиниқ фикри, замонга холисона муносабати, адабиётга қаратилган синчков кузатувларида ҳайратга тушмаган киши бўлмаса керак. Устознинг адабиёт намояндалари, бугунги глобаллашув жараёнлари истиқлол ҳақидаги қатор мақолаларини “Тафаккур” журналининг кўплаб сонларида мутолаа қилиш бахтига муяссар бўлганлар қанча. Адиб оламда етти мўжизадан ташқари яна бир мўжиза бор, дейди. Бу китобдир. Ана шундай нодир, таъсирли маълумотлар Салимжон аканинг “Яйпан: кеча ва бугун” китобидан жой олганлиги ўқувчини қувонтиради. Китобда фан, адабиётдан ташқари техника, саноат, экология, ҳуқуқшунослик соҳаларида олимлик даражасига етишган инсонлар ҳаётига жой ажратади. Муҳим жиҳати шундаки, муаллиф бу олимларнинг ўз соҳаларида яратган кашфиётларига алоҳида урғу беради. Худойберди Тўхтабоев таъбири билан айтганда, бу асар Яйпан тургунча, Яйпан ва унинг атрофидаги одамлар яшагунича, яъни дунё тургунча узоқ умр кўраверади. Чунки бу асарда яшаб ўтганларнинг тарихи, қалби, қувончу шодликлари, изтироб-армонлари ва энг муҳими – келажакка бўлган орзу-умидлари жамланган. Шоҳидбек АСЛОНОВ.

March-April

Tel.: 718 600 6518


№2(5)/2012

UZBEGIM

Millatimizning san'atga naqadar boy ekanligini hammamiz yahshi bilamiz. Jahon bo'ylab tarqalayotgan urf odatlarimiz, madaniyatlarimiz orasida o'zbek raqs san'ati ham ortda qolayotgani yoq. Bugungi kunda AQSHda faoliyat ko'rsatayotgan raqs maktablarining ochilishi ham fikrimizning yaqqol isbotidir. Ana shunday raqs maktablaridan biri New Jersiy shtatida bir yil davomida yosh avlodlarga raqs san'ati sirlarini o'rgatib kelmoqda. "O'zbekiston Yulduzlari" deb nomlan-

13 liy raqsi bilan shug'ullanishi uni dunyo bo'ylab tanitishda davom etishi kishi ko'nglini quvontiradi, albatta. Shu yilning mart oyida Manhettenning "Jacob Javits Center" binosida bolib o'tgan" THE NEW YORK TIMES TRAVEL SHOW" dasturida ham Zamira opaning raqosa qizlari qatnashib, muxlislar ko'nglini zavqlantirishdi. Biz ham o'z navbatida ijodkorlarimiz nomidan Zamira opaga va uning shogirdlariga ulkan zafarlar tilab, O'zbek milliy raqsining jahon madaniyatida o'z o'rni borligidan mamnunmiz!

SAN'AT CHEGARA BILMAS mish ushbu maktabning asoschisi Zamira Salim o'z bilim va malakalarini raqosa qizlar bilan bo'lishmoqda. 5 yoshdan 16 yoshgacha bo'lgan qizlarning O'zbek mil-

Ўзбек қизи Сўғдиёна АҚШ футболида Бугунги суҳбатдошимиз АҚШда тўп сураётган ўзбек қизларидан бири Сўғдиёна Постол. Дастлабки саволимиз: - Ёшингиз нечида ва футбол билан қанча вақтдан бери шуғулланасиз? - Ёшим 12да, футбол билан 4 йилдан бери шуғулланаман. - Футболга қизиқишингизга ким ёки нима сабаб бўлган? - Футболга қизиқишимга сабабчи деб дадамни биламан. У киши футбол мураббийси сифатида фаолият кўрсатади. Илгари футболга қизиқмас эдим. Лекин дадам билан бир-икки марта машғулотларга борганман. Қизларнинг тўп суриб юрганини кўриб, менга футболга нисбатан ҳавас ва қизиқиш уйғонган. Шундан сўнг футбол билан жиддий шуғулланишни бошлаганман. - Футбол билан шуғулланишингиз мактабдаги ўқишларингизга халақит қилмайдими, фанларни ўз вақтида ўзлаштира оласизми? - Ўқишларим яхши, тестларни аъло баҳоларга топширяпман. Tel.: 718 600 6518

Мактабдан уйга келганимда аввал дарсларимни тайёрлаб кейин футбол машғулотларига бораман.

ва Николас Каридислардан футбол сирларини ўрганяпман. - Ҳозирги пайтда бирор бир

- Ҳозирда қайси жамоа таркибида тўп сурасиз? - Миссури штатидаги "Panathinaikos Soccer Schools" таркибида. - Мураббий ким? - Аарон Вагнер, Скот Апостоли

ютуқларга эришганмисиз ёки ютуқлар ҳақида гапиришга эртами? Ҳозирда штатлараро мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритганман.

March-April

- Ўзбекистон футболи ҳақида нима дея оласиз? - Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ўйинларни томоша қилиб бораман, ишончим комилки Ўзбекистонда ҳам қобилятли ўйинчилар жуда кўп. Футбол йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари учрашувини кўрдим ва Ўзбекистоннинг ғалабасидан жуда ҳам завқландим. - Келажакдаги орзуларингиз? - Орзуларим жуда кўп. Яхши футболчи бўлиб етишиш. Мана хозирда Канада ва Бразилия жамоаларидан таклифлар бор. Таниқли жамоалар таркибида тўп суришни хохлайман. Жаҳон мусобақаларида қатнашиш ва совринли ўринларни қўлга киритиш менинг асосий мақсадим. Биз ҳам журналимиз номидан сизга улкан зафарлар тилаймиз. Шундай иқтидорли ўзбегим қизлари борлигидан фахрланамиз. Эркин Халилов cуҳбатлашди

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


14

WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

UZBEGIM

№2(5)/2012

March-April

Tel.: 718 600 6518


№2(5)/2012

UZBEGIM

Tel.: 718 600 6518

March-April

15

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


Uzbegim #5  

UZBEK POPULAR MAGAZINE