Page 1

Маҳаллий жун хом ашёларидан ҳунармандчилик сувенир (совға) буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича

ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА


Муқаддима

М

азкур Ўқув қўлланма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг «Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқаролик иштироки ва ҳамкорлик» лойиҳаси томонидан туман, қишлоқ ва овулларда истиқомад қилувчи хотин-қизлар учун мўлжалланган бўлиб, маҳаллий хом ашё – жундан ҳунармандчилик сувенир (совға) буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича йўриқномалар, маълумотлар, аниқ тавсиялар ва сир-саноатларини ўзида жамлаган. Ўқув қўлланма икки бобдан иборат бўлиб, Ўзбекистонда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ҳунармандлар фаолиятининг қонунчилик асосларини, шунингдек жундан сувенир (совға) буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тавсияларни (барча ишлаб чиқиш босқичларини) ўзида акс эттирган. I. Ўзбекистонда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ҳунармандлар фаолиятининг қонунчилик асослари II. Маҳаллий хом ашё – жундан ҳунармандчилик сувенир (совға) буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш (ишлаб чиқиш босқичлари)


I. Ўзбекистонда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ҳунармандлар фаолиятининг қонунчилик асослари

Ў

збекистон Республикаси Конституцияси (1-Илова)

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига мувофиқ, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Конституциянинг 53-моддасига асосан бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Ў

збекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрирда) (2-Илова) Ушбу Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ: тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) – тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир. Ушбу Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ: тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик


субъектлари) – белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.

Ў

збекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сонли “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни (3-Илова)

Мазкур Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, оилавий тадбиркорлик – оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир. Оилавий тадбиркорлик ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилийҳуқуқий шакли оилавий корхонадир. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ў

збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли «Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори Мазкур Қарорга мувофиқ: u оилавий тадбиркорлик – бу эр-хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган уларнинг умумий мулки негизида амалга ошириладиган ҳамда эр-хотиннинг ва уларга ёрдам берувчи оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланган, юридик шахс бўлмаган жисмоний шахсларнинг биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятидир;


u ҳунарманд (усто-ҳунарманд, усто) – бу мустақил равишда ёки шогирдлари ёрдамида махсус кўникмалар, асбоблар ва кичик механизация воситаларидан фойдаланишга асосланган анъанавий технологиялар асосида буюмларнинг функционал хусусиятларининг тарихан қарор топган талабларига ҳамда миллий эстетик нормаларга жавоб берадиган ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ёки товарлари (ишлар, хизматлар)ни тайёрловчи жисмоний шахсдир; u ҳунармандчилик фаолияти (ҳунармандчилик) – бу юридик шахс бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳунармандчилик буюмлари ёки товарлари (ишлари, хизматлари)ни ишлаб чиқариш бўйича фаолиятидир; Ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш: Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ: u Оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига мувофиқ амалга оширилади. u Оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади, унда якка тартибдаги фаолиятнинг оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширилиши, шунингдек биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи оила аъзолари кўрсатилади. u Оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда оилавий тадбиркорлик субъекти номидан эр-хотиндан бири улардан биттасининг нотариал тасдиқланган розилигига кўра иш кўради. u Ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади, унда ушбу Низомга иловага мувофиқ ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари кўрсатилади.


II. Маҳаллий хом ашё – жундан ҳунармандчилик сувенир (совға) буюмларини ишлаб чиқиш босқичлари

У

шбу Ўқув қулланмада жун маҳсулотларидан уйбоп оёқ кийимларини тайёрлаш буйича маълумот ва тажрибага эга бўлиш мумкин. Уйбоп оёқ кийимларини тайёрлаш осон, сердаромад тадбиркорлик йўналишларидан биридир. Айниқса, жундан тайёрланган маҳсулотлар Ўзбекистоннинг миллий урф-одатлари ва анъаналарини ўзида акс эттирса, чет эллик турист (сайёҳ) лар учун харидоргир маҳсулотга айланади. Мазкур тадбиркорлик турининг афзаллиги шундаки, уни қишлоқ жойларидаги уй шароитида ташкил этиш мумкин. Бунга оила аъзолари ҳамда қўни-қўшниларни ҳам жалб этиш мумкин бўлади.


Маҳаллий жун хом ашёларидан ҳунармандчилик сувенир (совға) уйбоп оёқ кийимларини ишлаб чиқариш учун керакли ашёлар рўйхати №

Номи

1. 2. 3. 4. 5. 6. 7.

Қўй жуни Катта қозон Катта тоғора Кир ювиш кукуни (воситаси) Хўжалик совуни Бўз Чий ёки брезент 3 х 1,5 м

8.

Кир илиш дори (ипи)

9.

Катта ва ўрта игналар

10.

Ангишвона

11.

Қалин ипак ип (ҳар хил рангли)

12.

Мулине ипи

13.

Жияк

14.

Дермантин (ўрта қалинликда, қора ёки кул ранг)

15.

Ўрта ва катта қайчилар

16.

Полиэтилен плёнка 1,4 х 12 м

17.

Резина қўлқоплар

18.

Жун тараш учун мўлжалланган тароқ


Ж

ун хом ашёсини йиғиш ва харид қилиш

Жун ҳом ашёсини ўлкамизнинг деярли барча худудларидан топса бўлади. Айниқса, Жиззах вилояти шароитида қўй жуни кўплаб чўпонларда ҳамда хонадонларда мавжуд. Жун хом ашёси, одатда, йилда икки марта олинади: бахор ва куз фаслларида. Кузги жун анча майин ва пишиқ бўлади, шу сабабли кузги жундан тайёрланган маҳсулот ҳам юқори сифатли ва пухта маҳсулот бўлади. Бундай маҳсулотларнинг нархи ҳам юқори сифатига қараб юқори бўлади. Бундан ташқари, қўй жунига қараганда, қўзининг жуни анча майин бўлади. Шу сабабли, жун маҳсулотларини йиғишда, харид қилишда, албатта, қўзи жунлари ва кузги жунларни бошқа жунлардан алоҳида-алоҳида йиғиш ёки харид қилиш мақсадга мувофиқ. Кейинчалик ҳам маҳсулот тайёрлашда мазкур жунлардан алоҳида юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Таъкидлаб ўтганимиздек, иложи борича майин жун маҳсулотларни йиғиш керак. Қора ва малла рангли жунларни бошқа рангга бўяш имконияти бўлмаслиги сабабли, оқ ва кул ранг жунлар кўпроқ бўлгани афзал.

Ж

унни ювиш ва бад хидини йўқотиш

Жун маҳсулотидан ҳар қандай маҳсулот тайёрлаш учун, авваламбор, унинг бад хидини йўқотиш керак бўлади, чунки жундан тайёрланган маҳсулотнинг бад хиди бўлса, харидор уни харид қилиб олмайди. Шу сабабли, бад хидни йўқотиш учун кир ювиш кукуни ва хўжалик совуни билан жунларни яхшилаб қайта-қайта ювиш ва иссиқ ҳавода қуритиш керак бўлади.

Ж

унни титиш

Навбатдаги қилинадиган вазифа – жунни титиш – махсус тароқчалар орқали амалга оширилади (расмга қаранг). Мазкур тароқчаларни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрининг жун бозоридан харид қилиш мумкин. Ангрен жун бозори хар ҳафтанинг чоршанба, шанба ва якшанба кунлари эрта тонгдан тушликка қадар очиқ бўлади.


Жунни титиш ёки тараш учун юқорида кўрсатилган бир жуфт тароқларни қўлингизга оласизда, иккисини орасига унча кўп булмаган яхшилаб ювиб қуритилган жунни қўйиб, тароқларни бирбирига қарама-қарши ҳолда тарайсиз (қуйидаги расмга қаранг).


Ж

ундан кигиз ясаш

Жун тароқлар ёрдамида яхшилаб майин қилиб титилганидан сўнг, ушбу жундан кигиз ясалади. Сифатли ва пишиқ кигиз ясашнинг муҳим омилларидан бири бу текис бўлган майдон топилади (ёки ясалади), ушбу майдон устига полиэтилен плёнкаси тўшалади, полиэтилен плёнка устига қамичдан тўқилган чий (агар чий топилмаса, брезент) тўшалади. Текис майдон кигиз текис чиқиши учун хизмат қилса, клеёнканинг вазифаси сувни пастга ўтказмасдан бир йўналишда оқиб чиқиб кетиши учун, чий (қамичдан ясалади, қамичлар бирлаштирилиб, текис қатлам ҳосил қилинади) ёки брезент эса кигизни ўраб сиққанда, ундан сув оқиб чиқиб, чий ёки брезент орасидаги жунлар бир-бирига маҳкам қотиб, юқори сифатли кигиз чиқиши учун хизмат қилади. Демак, текис майдонга полиэтилен плёнка, унинг устига чий ёки брезент тўшалгач, майин қилиб титилган жун чий ёки текис қатлам устига бўлак-бўлак қилиб териб чиқилади. Унинг устидан яна бир-икки қатлам майин жун териб чиқилади. Агарда Сиз ясаётган кигиз хар хил рангли бўлишини истасангиз, унда чий ёки брезентнинг устига бўялган майин жун маҳсулотларини ўзингизнинг дидингиздан келиб чиқиб қўйиб чиқасиз.


Тўртбурчак холида терилган жуннинг устидан кир ювиш кукуни қайноқ сув билан аралаштириб сепилади. Бунда, қайноқ сув жуннинг барча жойига маромида қуйилиши учун оддий қозон капкиридан фойдаланса бўлади, яъни капкирни жуннинг устидан аста-секин юргизиб, унинг устидан сув қуйиб чиқилади.

Кир ювиш кукуни билан аралаштирилган қайноқ сув маҳсулотнинг барча жойига маромида қўйиб чиқилгандан сўнг, жуннинг устига чий ёки брезент ёпилади.

Жуннинг устига чий ёки брезент ёпилгач, у маҳкам сиқиб ўралади.


Маҳкам сиқиб ўралган ўрамни, суви сиқиб чиқилгунча қўлда босиб юргизилади. Бу жараён бир неча марта қайтарилади, чунки сув сиқиб чиқилгач, унинг устидан яна кир ювиш кукуни билан аралаштирилган қайноқ сув бир неча марта қуйилади, сув яна сиқиб чиқарилиши керак.

Кигизнинг сифати мана шу жараёнда ҳосил қилинган ўрам қанчалик катта босим билан кўп марта юргизилишига боғлик. Натижада қаттиқ ва пишиқ кигиз маҳсулоти тайёр бўлади. Тайёр бўлган кигиз ёйилган ҳолда яхшилаб қуритилади.

К

игиздан уйбоп оёқ кийими тайёрлаш жараёни

Мазкур жараёнга ўтиш учун текис стол ёки хонтахта топиш керак бўлади. Тайёр бўлган кигиз (жун мато) столнинг устига ёйилади ва ундан уйбоп оёқ кийими тайёрлаш учун ўлчамлар олинади.


Керакли ўлчамлар олингач, тайёр жун матодан уйбоп оёқ кийимини тайёрлаш учун андоза олиш керак бўлади.

Андозалар олингач, ушбу андозаларни аниқ чизиқлар бўйича қирқиб чиқиш керак бўлади.


Андозалар қирқиб олингандан сўнг, улар бирлаштириб, остига дермантин мато қопламаси билан тикилади.

Уйбоп оёқ кийимининг устки қисмини тикиш жараёни. Бу жараёнда ҳам оёқ кийимининг пастки қисми учун андоза олингандек, устки қисми учун ҳам андоза олинади ва тикиб чиқилади.


Хосил бўлган оёқ кийимининг ички қисмига бўз мато тикилади. Бунда ҳунарманднинг дидидан келиб чиқиб, оёқ кийимининг ички қисмига бўз ёки бошқа чиройли мато қопланиб тикилса, оёқ кийими кўпроқ эътиборга молик бўлади ва ўз-ўзидан, харидоргир маҳсулотга айланади.

Ранглар ва безаклар берилса, мана бу каби чиройли оёқ кийимларни ясаш мумкин.


Бундан ташқари, жундан уй шароитида бир қатор кундалик ҳаётда керак бўлган бошқа маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқариш мумкин. Масалан: Ўриндиқ курсилар учун тўшама

Аёллар сумочкалари

Маҳсулотларнинг тури, сифати ва бошқа жиҳатлари – ҳаммаси Сизнинг зеҳнингиз, дидингиз ва, албатта, ижодкорлигингизга боғлиқ.

Handbook on making felt products  

The Handbook (in Uzbek) is developed by UNDP LGSP based on the practical trainings on processing wool and making souvenir products in local...

Read more
Read more
Similar to
Popular now
Just for you